Значение транспортных услуг в развитии внутреннего туризма в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
163-168
28
2
Поделиться
Холов, Б. (2015). Значение транспортных услуг в развитии внутреннего туризма в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (2), 163–168. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8306
Б Холов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной научной статье обширно отражена сфера транспортных услуг, которая считается самой важной отраслью нашей экономики и инфраструктуры туризма. Указано место и значение транспортных услуг в создании тур продукта.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Б. Холов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЧКИ ТУРИЗМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА

ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

В данной научной статье обширно отражена сфера транспортных

услуг, которая считается самой важной отраслью нашей экономики и
инфраструктуры туризма.

Указано место и значение транспортных услуг в создании тур продукта.

In this scientific article is broadly reflected the sphere of transport services,

which is considered the most important sector of our economy and tourism
infrastructure.

Here is specified the place and important role of transport services in the

creation of a tour product.

Калитли сўзлар:

транспорт хизматлари, йўловчилар хавфсизлиги, ички

авиаташув, халқаро авиаташув, круиз, отлиқ туристик маршрут.

Транспорт

хизматларини

кўрсатиш

қонун

ҳужжатлари

билан

мустаҳкамланган ҳуқуқий базага асосланади.

Ушбу ҳужжатлар:
1) турли халқаро транспорт ташкилотлари томонидан;
2) мамлакатларнинг миллий қонунчилиги доирасида;
3) юк ва йўловчи ташувчиларнинг ички қоидалари тарзида ишлаб

чиқилган.

Халқаро

туризмни

амалга

оширишда

транспорт

хизматлари

кўрсатишнинг турли жиҳатларига алоҳида диққат-эътибор қаратиш лозим.
Саёҳатлар соҳасида халқаро ҳамкорлик чегараларининг кенгайиши божхона,
чегара ва санитария назоратини амалга ошириш нормалари ва қоидаларини
муттасил такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Фан ва техника тараққиёти одамларни ер юзининг исталган нуқтасига тез

элтиб қўйишга қодир транспорт воситалари (овоздан тез учар самолётлар,
тезюрар поездлар, автомобиллар, музёрар ва сувости транспорт ва б.) пайдо
бўлишига, шунингдек, транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасига янги
технологиялар жорий этилишига олиб келди. Бу чипталарни бронлашнинг
глобал тизимларида ва чипталар сотишнинг ноанъанавий усулларида, юк ва
йўловчи

ташувчиларнинг

чартер

дастурлари

вужудга

келиши

ва

ривожланишида, турли ахборот тизимлари ишлаб чиқилишида, йўловчи
ташишнинг техник ва технологик нормаларини назорат қилиш электрон
қурилмаларидан фойдаланишда, уларнинг хавфсизлигини оширишда ўз
ифодасини топмоқда.

Муайян транспорт тузилмалари ўртасида ҳамда ҳар бир транспорт тури

доирасида йўловчи ташувчилар ўртасидаги рақобат кураши йўловчиларга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

хизмат кўрсатишнинг такомиллашуви жараёнига кучли туртки берди. Сервис
сифати ва даражасининг ошиши ҳаракатланадиган таркибнинг ҳозирги техник
жиҳозланишида, йўловчиларга қулай ва шинам шарт-шароитлар яратилишида,
транспорт воситалари салонида йўловчиларнинг дам олиши ташкил этилишида,
йўловчиларни овқатлантириш сифатининг ошишида, транспорт компаниялари-
нинг доимий мижозлари учун рағбатлантириш дастурлари ишлаб чиқилишида
намоён бўлмоқда. Йўловчи ташувчилар транспортда болалар ва ногиронларга,
шунингдек, бошқа тоифа йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус
тадбирларни амалга оширмоқдаларки, бу йўловчилар эҳтиёжларини тўлақонли
қондириш учун имконият яратмоқда.

Турли транспорт тизимлари ўртасида яқин ҳамкорлик транспорт

хизматлари

кўрсатиш

соҳасидаги

муҳим

йўналишлардан

биридир.

Йўловчиларнинг

хавфсизлигини

таъминлаш

транспорт

хизматлари

кўрсатишнинг энг муҳим масаласи бўлиб, у ҳаракатланадиган таркибдан
фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни, транспорт воситалари ҳаракатини
таъминловчи турли хизматлар профессионал тарзда ва уюшқоқлик билан
ишлаши, йўловчилар ҳам хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишини, экологик
тоза транспорт турларидан фойдаланишни назарда тутади.

Туристларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб ташиш маршрутлар ишлаб чиқиш,

чипталарни буюртма қилиш, транспортда жойлаштириш, дастурларини амалга
ошириш билан боғлиқ айрим ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги учун
туристик фирмалар транспорт компаниялари билан яқин алоқалар ўрнатишига
тўғри келади.

Туристик маҳсулотлар таркибида туристларни ташиш хизмати етакчи

ўринлардан бирини эгаллайди. Бу шу билан ифодаланадики, барча туристик
йўналишларда (пиёдалардан ташқари) саёҳатчиларни дам олиш ёки экскурсияга
элтиш ва уйга қайтиши учун транспорт бўлиши таббий ҳол бўлиб қолмоқда.

Туризм фаолият тури сифатида туристларни доимий яшаш жойидан

ташқарига чиқиши билан узвий боғланган ва уни транспорт таъминотисиз
тасаввур қилиб бўлмайди. Транспорт таъминоти туристик тузилманинг муҳим
элементи ҳисобланади ва туристик маҳсулотлар таркибига киритилган асосий
комплекс хизматларни ташкил қилади. Транспорт корхоналари туризм
тизимини шакллантирувчи туристик корхоналарнинг алоҳида кўринишлари
сифатида қараб чиқилади.

Туризм соҳасида транспорт таъминоти тизими қўйидагича

фарқаланади:

- турга қўшилган ва асосий туристик хизматларга кирувчи туристик

ташиш воситаси сифатида, туристларни доимий яшаш жойидан белгиланган
манзилга элтиб қўйиш (ёки йўналиш бошланадиган жойга) ва қайта олиб
келиш;

- трансфер – туристларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш учун транспорт

воситаси тақдим этиш;

- тур-сафар бўйича дастурлаштирилган тадбирларга хизмат кўрсатиш:

экскурсион хизмат, дастурдаги тадбирларга бориш, атрофга ташриф бюриш,
йўналиш бўйича кўчиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

- турга киритилган саёҳат давомида ижарага бериладиган енгил

автомашина.

Транспортда ташиш хизматларининг хили ва тури бўйича қуйидагича

таснифланади:

- ташишнинг ер устида олиб юриш турлари бўйича:
- инсоннинг жисмоний кучи билан амалга ошириладиган ташишлар ва

ҳаракатланишлар (пиёда, чанғида, велосипед);

- ҳайвонлар ёрдамида (уловли, туяда, отда, итларда)
- механик воситалар билан;
- автомобиль транспортида (ғилдиракли, занжирли);
- релисли транспорт-темир йўллар, метро, трамвай, канатли йўллар;
- ҳаво шари транспорт воситалари.
Ҳаво орқали ташиш турлари:
- ҳаво шарлари ва дирижабллар, дельтапланлар, парашютлар;
- вертолётлар;
- кичик авиация самолётлари, гидросамолётлар, самолётлар, товушдан тез

учар лайнерлар;

- космик аппаратлар.

Денгиз ва дарё сувлари орқали ташиш транспортлари:

- сол ва қайиқлар;
- елканли кемалар;
- кичик механик кучга эга флот қайиқлари;
- денгиз ва дарё кемалари;
- сув ости кемалар.
Ташишнинг барча хиллари ва турлари ишлатилиши ва техник

воситаларининг фойдаланишига қараб кўплаб кўринишларга эга бўлади.

Ҳаво транспортида сайёҳларни ташиш. Авиаташувлар бошқа транспорт

воситалари билан хизмат кўрсатишга нисбатан бир қанча ўзига хос
хусусиятларга эга. Бу энг аввало, об-ҳаво шароитига боғлиқлиги ҳамда
самолётларнинг учиш ва қўниш жойларидаги ландшафт билан боғлиқ. Бундан
ташқари, ҳаракатланадиган

таркибдан

фойдаланиш

шарт-шароитлари

аэропортларни аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарига чиқаришга мажбур
қилади ва йўловчилар бевосита учишга тайёргарлик кўриши учун анча кўп
вақтни тақозо этади. Шунга қарамай, авиаташувлар ўзининг асосий устунлиги
манзилга жуда тез элтиб қўйиши билан ер усти ва сув транспорти билан
жиддий рақобатлашади.

Мамлакатда транспорт турларидан ҳаво йўллари транспорти муҳим

аҳамиятга эга бўлиб, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК йўловчи ва юкларни
ташишда МДҲ ва Европа давлатлари авиакомпаниялари орасида нуфузли
ўринга эга бўлиб, бунда асосан ташувчи томонидан хавфсизлик масаласи
биринчи ўринда эканлиги ҳаво лайнерларида кўрсатилаётган сервис
хизматларнинг сифати ҳамда МАК да фаолият олиб бораётган ходимларнинг
хушмуомалалиги, турли интерактив хизматларнинг кўплиги билан кўп
маротаба ИСАО ва ИАТА халқаро авиация ташкилотларининг нуфузли
совринлари билан тақдирланган. Ҳозирда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

самолёт парки таркибида 31 Боинг ва аэробуслар ва учиш узоқлиги 1000-4000
км масофадаги 30 дан ортиқ самолётлар билан таъминланган. Бугунги кунда 42
та халқаро рейслар ва барча ички шаҳарларга мунтазам самолёт қатновлари
йўлга қўйилган.

1-жадвал маълумоти таҳлилини кўришимиз мумкин, таклиф этилаётган

транспорт хизматларининг барчасида қулайлик, афзаллик ва ноқулайликлари
келтириб ўтилган.

1-

жадвал

Ташкиллаштирилаётган турларда транспорт воситаларининг солиштирма

тавсифи

Қулайликлари

Ноқулайликлари

1

2

3

Авто-

турлар

юқори ҳаракатчанлиги;

имконият, йўллардаги

бекатлар;

юқори даражадаги

ахборотлиги.

қулайлик даражасининг пастлиги;

атроф-муҳитнинг ифлосланиши;

керакли транспорт визаларини олишнинг

шартлиги;

катта бўлмаган ҳаракат тезлиги;

хавфлилик даражасининг юқорилиги

Темир

йўл

турлари

йўлдаги юқори қулайлик;

юқори даражадаги

ахборотлиги;

ўртача ҳаракатчанлик.

транспорт визаларини олиш;

юқори бўлмаган тезликда

ҳаракатланиш;

охирги манзилгача етиб бормаслик.

Авиа

турлар

юқори тезликдаги ҳаракат-

лар;

йўлда ўрта ёки юқори

даражадаги қулайлик;

катта ҳудудда ҳаракатланиш

имконияти;

транзит визаларига зарура-

тнинг йўқлиги.

турларда ахборотланганлик даражаси-

нинг пастлиги;

хавфлилик даражаси.

Денгиз

саёҳати

туристларга юқори

даражадаги қулайлик;

овқатлантириш, бўш вақт,

жойлаштириш
имкониятларининг кенглиги;

денгиз соҳилига бориш

мумкинлиги (умуман
визасиз).

атроф-муҳит билан алоқанинг камлиги;

тезликнинг пастлиги;

йўл визаси.

Манба: Саакян А.К. и др. Особенности формирования концепции управления

авиапредприятием в условиях переходного периода. Монография 2010 г. Маълумоти
асосида муаллиф ишланмаси.

“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК авиапаркининг янгиланиши, МАКда

жаҳон стандартларининг жорий қилиниши билан 1996 йилдан бошлаб халқаро
йўналишларда йўловчи ташиш ҳажми аста-секин ортиб борди (1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1

-

расм. 1996-2013 йиллар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларида

йўналишлар бўйича йўловчи ташиш ҳажмлари

Манба: “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК маълумотлари асосида муаллиф

ишланмаси.

МДҲ мамлакатлари авиакомпаниялари орасида МАКнинг маҳаллий

йўналишларда йўловчи ташиш ҳажмидан кўра халқаро йўналишларда йўловчи
ташиш кўрсаткичи юқори бўлиб, 2011 йилда умумий ташувларнинг 78,9 % ини
ташкил этган.

Транспорт инфратузилмасининг яна бир салмоқли ўринга эга турларидан

бири бу темир йўл транспорти саналади. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат
акциядорлик темир йўл компанияси мамлакатимизда ташувларнинг, яъни юк
ташиш бўйича 60 фоизни эгаллайди. Бугунги кунга келиб бу транспорт
инфратузилмасида модернизация ва диверсификация ишлари амалга оширилиб
келинмоқда.

2013 йилда мамлакат ҳукумати Испания давлатидан “Таlgo” русумидаги

соатига 250 км тезликда ҳаракатланадиган Тошкент-Самарқанд-Тошкент
йўналиши бўйича “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйди. Ушбу
тезюрар поезд қатнови 2020 йилга қадар Бухоро ва Хоразм туристик
минтақаларига ҳам йўлга қўйиш мўлжалланган. Бундан ташқари “Ўзбекистон
темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг ички рейслар
сонини кўпайтириш ҳамда аҳолидан тушаётган таклифларни инобатга олиб
Тошкент ва Андижон воҳасини боғлайдиган темир йўл қатновини 2016 йилда
ишга тушириш мақсадида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон
темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси кўрсатаётган
сервис хизматлари бугунги кунда маҳаллий ва хорижий меҳмонларга жуда ҳам
сифатли ва қулай хизматлари билан барчани мамнун этиб келмоқда.

Ушбу келтирилган маълумотларнинг таҳлилларидан шуни хулоса қилиш

мумкинки, мамлакатда ички туризмни такомиллаштиришда транспорт
инфратузилмасининг аҳамияти қанчалик муҳимлиги ҳамда транспорт турлари
таклиф этаётган хизматлар сифатини ошириш ва соҳада хизматларни мунтазам
равишда диверсификациялаш йўлларини ишлаб чиқиш ўйланган мақсадга
эришиш учун замин яратади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Тухлиев И.С., Ибодуллаев Н.Э. Туризм операторлик хизматини

ташкиллаштиришнинг асослари.

2.

Костромина Е.Б. Авиатранспортный маркетинг; НОУ «Высшая

Коммерческая Школа Авиабизнес».

3.

Саакян А.К. и др. Особенности формирования концепции управления

авиапредприятием в условиях переходного периода. Монография.

4.

www.uzairways.com

.

-

Ўзбекистон

Ҳаво

йўллари

миллий

авиакомпаниясининг расмий сайти.

Библиографические ссылки

Тухлиев И.С., Ибодуллаев Н.Э. Туризм операторлик хизматини ташкиллаштиришнинг асослари.

Костромина Е.Б. Авиатранспортный маркетинг; НОУ «Высшая Коммерческая Школа Авиабизнес».

Саакян А.К. и др. Особенности формирования концепции управления авиапредприятием в условиях переходного периода. Монография.

www.uzairways.coin. - Узбекистон Хаво йуллари миллий авиакомпаниясининг расмий сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов