Некоторые особенности формирования финансовой стратегии в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-140
34
5
Поделиться
Ахмедов, Х. (2016). Некоторые особенности формирования финансовой стратегии в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (1), 135–140. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8656
Х Ахмедов, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассмотрены утвержденные экономические реформы в сферах экономики, свойства формирования финансовой стратегии хозяйствующих субъектов

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х. Ахмедов,

мустақил изланувчиси, ТМИ

ЎЗБЕКИСТОНДА МОЛИЯВИЙ СТРАТЕГИЯНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

В этой статье рассмотрены утвержденные экономические реформы в

сферах экономики, свойства формирования финансовой стратегии
хозяйствующих субъектов

This article describes the establishment of the economic reforms in the economy

and properties of financial management strategy

Калитли

cўзлар:

молиявий

стратегия,

саноат

тармоқлари,

диверсификация, халқаро молия институтлари, тижорат банклари,
инжиниринг.

Республикамизда

ўтган

давр

мобайнида

мамлакат

иқтисодий

тараққиётини таъминлаш баробарида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мулкий муносабатларнинг
иқтисодий тараққиётда муҳим аҳамият касб этишидан келиб чиққан ҳолда
хусусий мулкдорларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш масаласига
принципиал масала сифатида ёндашилди. Ўтказиб келинаётган иқтисодий
ислоҳотлар натижалари ўлароқ “... мамлакатимизнинг кўпукладли иқтисодиёти
таркибида давлат мулки, корпоратив ва хусусий мулкнинг тенглигини эътироф
этган ҳолда, Конституциямиз ва қонунчилигимизда хусусий мулк устуворлиги
мустаҳкамлаб қўйилди ва унинг ишончли конституциявий кафолатлари
таъминланди”[1].

Мулкий муносабатлардаги ислоҳотлар асосида тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан хусусий
корхоналар, қўшма корхоналар, акционерлик жамиятлари, масъулияти
чекланган жамиятлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди ва
фаолият юритиб келмоқда.

Мамлакатимизда

иқтисодий

тараққиётни

янада

жадаллаштириш

мақсадида, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, асосий саноат тармоқларини
диверсификациялаш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга доир
чора-тадбирларни ўз ичига қамраб олган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

ПҚ-1442

сонли

“2011-2015

йилларда

Ўзбекистон

Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари

тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди. Мазкур қарорда 2011-2015 йилларда
республика саноатини ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва устувор
йўналишлари этиб саноатни ривожлантиришнинг пухта ўйланган узоқ
муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш, иқтисодиёт тармоқларини
диверсификация

қилишга

йўналтирилган

таркибий

ўзгартиришларни

чуқурлаштириш, рақобатбардошликни ошириш, энергетика, нефть-газ-кимё,
кимё, тўқимачилик ва енгил саноат, рангли металлургия, машинасозлик ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

автомобильсозлик,

фармацевтика

каби

устувор

тармоқларни

жадал

ривожлантиришга қаратилган саноатдаги таркибий ўзгартиришларни янада
чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва чуқур қайта
ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, жаҳон бозорида доимий
харидоргир бўлган, қўшилган қиймат улуши юқори рақобатдош маҳсулот
ишлаб чиқариш, саноат корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш,
техник ва технологик янгилаш, уларни энг замонавий юқори технологик
ускуналар билан жиҳозлаш, саноат тармоқларида замонавий илмий ютуқлар ва
илғор инновация технологияларини жадал татбиқ этиш, саноат учун юқори
малакали

кадрлар

тайёрлашни

кенгайтириш,

ишлаб

чиқаришни

диверсификация қилиш, маҳаллий хомашёни чуқур ва сифатли қайта ишлаш
негизида экспорт салоҳиятининг барқарор ўсиб боришини, экспортга
мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтиришни,
саноат

маҳсулотини

ишлаб

чиқаришда

унинг

ташқи

бозордаги

рақобатдошлигини таъминловчи халқаро сифат стандартлари ва техник
регламентларни

тизимли

тарзда

татбиқ

этиш

белгиланганлигини

таъкидлашимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги Ф-3471-

сон фармойишига мувофиқ ташкил қилинган Махсус ишчи гуруҳи томонидан
ишлаб чиқилган 2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги Дастур Президент
қарори билан тасдиқланди ва амалиётга жорий этилди. Дастурга асосан, 2011–
2015 йилларда республика саноатини ривожлантиришнинг мақсадли
кўрсаткичлари қуйидагича белгиланди (1-жадвал).

1-жадвал

2011-2015 йилларда республика саноатини ривожлантиришнинг мақсадли

кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

1.

Саноат маҳсулотлари ўсиш даражаси

(ўтган йилга нисбатан фоизларда)

109,3

109,7

110,3

110,9

111,8

2.

Саноатнинг ЯИМдаги улуши, фоизда

24,1

24,8

25,8

26,8

28

3.

Жами саноат ишлаб чиқариши ҳажмида

якуний тайёр маҳсулот улуши, фоизда

51,7

53,6

56,2

58,7

61,2

4.

Саноатда инвестициялар ҳажми млн. долл.

эквивалентида

3207,9

3923,9

4891,1

6118,9

7531,6

5.

Янгидан

ўзлаштириладиган

саноат

маҳсулотлари турлари (ўсиб борувчи
якунда), бирликда

26

40

46

56

83

6.

Жами саноат ишлаб чиқариши ҳажмида

саноат маҳсулоти экспортининг улуши,
фоизда

42,3

46,1

51,8

58,0

63,2

7.

Жами экспорт ҳажмида саноат маҳсулоти

экспортининг улуши, фоизда

61,7

62,5

65,3

69,7

71,8

8.

Саноатда яратиладиган иш ўринлари сони

(ўсиб борувчи якунда), бирликда

32896

57692

76521

97726

119102

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442

сонли “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги қарори асосида муаллиф томонидан тайёрланди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимизда 2011-2015 йиллар давомида якуний тайёр маҳсулотлар

муҳим турларини ишлаб чиқариш бўйича қувватликларни ишга тушириш, яъни
маҳаллий хомашёлар асосида импорт товарларининг ўрнини босувчи ҳамда
экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш масаласига ҳам алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бунда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 1,2 бараварга,
автобуслар ва юк машиналари ишлаб чиқаришни 1,3 бараварга, маиший
техника буюмлари ишлаб чиқаришни кескин ошириш, куч агрегатлари
(автомобиль двигателлари) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, енгил саноат,
қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва бошқалар бўйича
мақсадли кўрсаткичлар белгиланди (2-жадвал).

2-жадвал

2011-2015 йилларда тайёр саноат маҳсулотларининг муҳим турларини

ишлаб чиқариш бўйича қувватликларни ишга тушириш

Маҳсулот турлари

2011 й

2012 й 2013 й 2014 й 2015 й

1

2

3

4

5

6

7

1.

Енгил автомобиллар, минг донада

225

235

245

250

260

2.

Автобуслар ва юк машиналари, минг

донада

2,7

2,9

3,0

3,1

3,2

3.

Куч агрегатлари (автомобиль

двигателлари), минг донада

2

125

142

205

281,4

4.

Кучли ток узатадиган кабеллар минг

км.да

12,3

12,9

13,5

14

14,5

5.

музлаткичлар, минг донада

42

65

90

95

110

6.

Телевизорлар, минг донада

94,0

99,2

105,0

109,0

112,5

7.

Энергия йиғувчи лампалар, минг

донада

6420,0

18200

28400

28700

28870

8.

Калийли ўғитлар, минг тоннада

170

200

200

300

450

9.

Кальцинацияланган сода, минг

тоннада

95

100

100

100

100

10.

Қурилиш ойнаси, минг кв. метрда

11540

11960

12140

12530

13000

11.

Ғишт, минг донада

1750

1835

1920

1950

2106

12.

Керамик плиталар, минг кв. метрда

1400

2800

3800

4500

5800

13.

Гипсокартон маҳсулотлари, минг кв.

метрда

4900

7100

9200

11080

12400

14.

Пахтани қайта ишлайдиган ип газлама,

минг тоннада

236,8

294,4

345,6

435,2

524

15.

Тайёр газламалар, млн. кв. метрда

135

185,1

241,4

268,2

304

16.

Тикув буюмлари, млн. донада

10,3

12,6

13,3

15,4

18,9

17.

Трикотаж маҳсулотлари, млн. донада

94,0

120,7

132,7

162,3

241,3

Манба:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-

1442 сонли “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш-
нинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори асосида муаллиф томонидан
тайёрланди.


Бугунги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида диверсификациялаш

ва иқтисодиётни таркибий ўзгартиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу борада Президентимиз И.А. Каримовнинг: “... жаҳон бозорида тенг
рақобатлаша оладиган ва кейинги босқичда иқтисодий ўсишнинг, иқтисодиётни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

янада модернизация ва диверсификация қилишнинг локомотивига айланиши
мумкин бўлган тармоқ ва корхоналарни жадал ривожлантириш ҳамда аниқ
йўналтирилган ҳолда қўллаб-қувватлашни таъминлаш зарур”[2], дея таъкидлаб
ўтганликлари алоҳида аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда 2011-2015 йиллар давомида ишлаб чиқарилаётган

маҳсулот ассортиментини кўпайтириш, якуний тайёр маҳсулот экспортининг
иқтисодий тараққиётда муҳим аҳамият касб этишидан келиб чиққан ҳолда
саноат таркибини диверсификациялашнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳам
белгиланган (3-жадвал).

3-жадвал

2010-2015 йилларда саноат таркибини диверсификациялаш ва

тармоқларни ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари

Саноат, жами

Саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажми (млрд сўм)

Саноат тармоқлари

таркиби (%)

2010 й.

2015 й.

Ўсиш

суръати (%)

2010 й.

2015 й.

30747,8

50411,8

164,0

100,0

100,0

1

2

3

4

5

6

7

шу жумладан:

1

Ёқилғи-энергетика
комплекси

8921,8

10422,5

116,8

29,0

20,7

2 Қора металлургия

681,7

733,6

107,6

2,2

1,5

3 Рангли металлургия

3374,3

4140,9

122,7

11,0

8,2

4 Кимё саноати

1426,4

2018,5

141,5

4,6

4,0

5 Машинасозлик саноати

5142,1

10299,3

200,3

16,7

20,4

6

Қурилиш материаллари
саноати

1571,5

3031,4

192,9

5,1

6,0

7 Енгил саноат

3927,3

7875,0

200,5

12,8

15,6

8 Озиқ-овқат саноати

3630,5

8650,0

238,3

11,8

17,2

9 Бошқа саноат тармоқлари

2072,3

3240,7

156,4

6,7

6,4

Манба:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442

сонли “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги Қарори асосида муаллиф томонидан тайёрланди.


Юқорида келтириб ўтилган 3-жадвал маълумотларидан кўриниб

турибдики, белгиланган саноат таркибини диверсификациялаш ва тармоқларни
ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичларига асосан таъкидлашимиз
мумкинки, 2015 йилга бориб саноатда иқтисодий ўсиш ҳажми 2010 йилга
нисбатан 164 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат
саноати 238 фоизга, машинасозлик саноати 200 фоизга, қурилиш материаллари
саноати 192,9 фоизга етиши кутилмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни диверсификациялашда асосий эътибор енгил саноат, озиқ-овқат
саноати, машина ва ускуналар қурилиши кабиларни ривожлантиришга
қаратилмоқда. Саноат тармоқлари таркибида ҳам мос равишда енгил саноат,
озиқ-овқат саноати, машина ва ускуналар қурилиши кабиларнинг жами саноат
ишлаб чиқаришидаги улушини ошириш ҳам устувор мақсадлар сифатида
белгиланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида халқаро молия

институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик, йирик ва
стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича
идоралараро кенгаш фаолият олиб бормоқда. Мазкур идоралараро кенгаш
доимий

асосда

инвестицион

лойиҳалар

бўйича

ишларни

доимий

мувофиқлаштириб боради ҳамда саноатдаги инвестиция лойиҳаларини
тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни
тезкорлик билан ҳал этади, зарур ҳолларда 2011-2015 йилларда республика
саноатини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳалари
рўйхатига ҳамда асосий параметрларига аниқликлар киритди.

Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда давлат

ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналарга лойиҳаларнинг тасдиқланган
дастлабки техник-иқтисодий асосномалари асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар
билан ҳамкорлик қилиш, йирик ҳамда стратегик муҳим инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш
қарорига биноан инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосномалари
ҳамда иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, саноат объектларига
туташ муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари бўйича
қуриш-монтаж ишларини бажариш; Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг эксперт
хулосалари асосида - тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатга қўйилган
шартномалар асосида ишлаб чиқариш муддати узоқ бўлган ускуналарни харид
қилишга аванс (бўнак) ажратиб беришни амалга ошириш ҳуқуқлари берилди.

Инжиниринг қилиш, етказиб бериш ва объектларни “тайёр ҳолда

топшириш” шартларида қуриш бўйича тендер савдолари ёки тўғридан-тўғри
музокаралар натижасида тузилган шартномалар бўйича Дастурга киритилган
инвестиция лойиҳалари юзасидан техник-иқтисодий асосномани тасдиқлаган
ҳолда бир стадияли тартибда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга; тижорат
банклари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига
Дастурга киритилган, саноатнинг базавий тармоқларидаги инвестиция
лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб
чиқишга имтиёзли кредит маблағларини ажратишга, шу жумладан уларнинг
қийматини кейинчалик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун
ажратиладиган кредитлар суммасига қўшишга рухсат этилди.

Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Вазирлар

Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган,
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи
буюмлар 2016 йилнинг 1 январига қадар муддатга божхона тўловлари
тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод
этилганлигини ҳам алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Юқорида келтириб ўтилган жиҳатлар хўжалик субъектлари молиявий

стратегиясини шакллантиришда юқорида келтирилган қарор асосида берилган
имтиёзлар инобатга олиниши белгиланган режа кўрсаткичларига эришилишига
хизмат қилади, деб ўйлаймиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий
мезонидир. – Т.: //Ўзбекистон, 2011. – 135 б.

2.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. – Т.:
//Ўзбекистон, 2015. 71 б.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётнинг реал

сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини
таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури
тўғрисида”ги 4058-сон фармони, 2008 йил 28 ноябрь.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1438 сонли “2011-2015

йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори. 2010 йил 26 ноябрь.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1442 сонли “2011-2015

йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги қарори, 2010 йил 15 декабрь.

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз

ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2009 йил 29 январь.

7.

Маликов Т. Молия: хўжалик юритувчи субъектлар молияси. – Т.:

//Iqtisod-moliya”, 2009. – 288 б.

8.

//Финансы Под ред. Поляка Г.Б. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008. 703 с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Демократии ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини шакллаитириш - мамлакатимиз тараккиётининг асосий мезонидир. - Т.: //Узбекистон, 2011. - 135 б.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. - Т.: //Узбекистон, 2015. 71 б.

Узбекистон Рсспубликаси Прсзидснтининг “Иктисодиётнинг реал сектори корхоналарини куллаб-кувватлаш, уларнинг баркарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салохиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тугрисида”ги 4058-сон фармони, 2008 йил 28 ноябрь.

Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-1438 сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох килиш ва баркарорлигини ошириш хамда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тугрисида”ги карори. 2010 йил 26 ноябрь.

Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-1442 сонли “2011-2015 йилларда Узбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йуналишлари тугрисида”ги карори, 2010 йил 15 декабрь.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Мамлакатимиз ишлаб чикарувчилари махсулотларининг ракобатбардошлигини оширишга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карори, 2009 йил 29 январь.

Маликов Т. Молия: хужалик юритувчи субъектлар молияси. - Т.: //Iqtisod-moliya”, 2009. - 288 б.

//Финансы Под ред. Поляка Г.Б. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008. 703 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов