Авторы

  • A Султанов
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биография автора

  • A Султанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    независимый исследователь

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.8851

Ключевые слова:

модернизация диверсификация стратегическое управление конкурентоспособность структурные изменения промышленное развитие текстильные предприятия

Аннотация

В данной статье анализируется вопросы укрепления макроэкономической стабильности, дальнейшее повышения конкурентоспо-собности экономики за счет расширения и углубления структурных преобразований, модернизации и активной диверсификации ведущих отраслей промышленности, а также инвестиционной деятельности в Узбекистане, комплексное развития регионов.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Султанов,

мустақил изланувчи, ТДИУ

ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ АСОСИДА ЗАМОНАВИЙ САНОАТ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

В

данной

статье

анализируется

вопросы

укрепления

макроэкономической стабильности, дальнейшее повышения конкурентоспо-
собности экономики за счет расширения и углубления структурных
преобразований, модернизации и активной диверсификации ведущих отраслей
промышленности, а также инвестиционной деятельности в Узбекистане,
комплексное развития регионов.

This article examines the issues of strengthening macroeconomic stability,

further improve the competitiveness of the economy by expanding and deepening
structural reforms, modernization and diversification of the active leading industries,
as well as investment activity in Uzbekistan, comprehensive development of regions.

Калит сўзлар:

модернизациялаш, диверсификациялаш, стратегик

менежмент,

рақобатбардошлик,

таркибий

ўзгартиришлар,

саноат

тараққиёти, тўқимачилик корхоналари.

Кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган

мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермоқдаки, рақобатдошликка
эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда, иқтисодиётни изчил
ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни
чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб
чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият
кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш
жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда саноат тармоқларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва

мамлакатимиздаги хомашё ва ресурсларга бой мавжуд манбалардан оқилона
фойдаланиш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган юксак технологик
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган истиқболли иқтисодиёт
тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини ривожлантириш муҳим
аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек:

“Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологий жиҳатдан
узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб
топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни
модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат
бўлиши зарур[1]. Тўқимачилик саноатида экспортбоп рақобатдош маҳсулотлар
тайёрлашга йўналтирилган, якуний ишлаб чиқариш шаклига эга бўлган янги,
замонавий тўқимачилик комплексларини ривожлантириш устувор аҳамият касб
этиши зарур”[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат

корхоналари фаолиятини диверсификация қилишни бошқаришга назарий ва
методологик ёндашувларни асослаш ва уларни бозорнинг иқтисодий агентлари
билан ўзаро ҳаракат қилиш ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилди
ҳамда

тўқимачилик

саноати

корхоналарида

ишлаб

чиқаришни

диверсификациялашни бошқаришнинг назарий-услубий ишланмаларини
яратиш ҳамда унинг асосида хулоса ва илмий тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб
аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда яқин беш йил ичида саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажмини камида 60 фоизга ошириш, ялпи ички маҳсулотда унинг
улушини 2010 йилдаги 24 фоиздан 2015 йилда 28 фоизга кўпайтиришга
эришилди. Ана шу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги № ПҚ-1442-сонли қарори билан
“2011-2015 йилларда Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги дастур тасдиқланди. Ушбу дастур саноат соҳасида
умумий қиймати қарийб 50 миллиард АҚШ долларини ташкил этадиган 500
дан ортиқ йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутади.

Шунинг учун, бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий

ислоҳотларнинг

асосий

устувор

йўналишларидан

бири

сифатида

мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли
стратегик мақсадни амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги
рақобатдошлигини таъминлаш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган
таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий
тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини
давом эттириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек:

“Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диверсификация қилиш
бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратишни
истардим”[2].

Бугунги кунда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш инвестицияларни

жалб қилишнинг қўшимча имкониятларини яратиб бериш ва молиявий
ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида маҳаллий корхоналарни ички ва
ташқи бозорларда рақобатлаша олиш имконини яратиб бермоқда.

Бунинг натижасида 2015 йилда республикамизда ялпи ички маҳсулот 8

фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга
ошди[3].

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу

жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил
якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига
нисбатан сезиларли даражада пастдир.

Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми

рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва
2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олди.

Бундан ташқари, 2015 йилда мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар

Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо
давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик
ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор
бўлган 14 та давлатдан бири сифатида эътироф этилди.

Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори технологияларга

асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати 4 миллиард 200
миллион долларга тенг бўлган 154 та йирик объект фойдаланишга топширилди.

Уларнинг қаторида йилига 60 мингта автомобиль ишлаб чиқариш

қувватига эга бўлган «Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси»
масъулияти чекланган жамияти базасида «Дамас» ва «Орландо» русумидаги
енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш», «Жиззах вилоятида 760
минг тонна портланд цемент ёки 350 минг тонна оқ цемент ишлаб чиқаришни
йўлга қўйиш», «80 минг тонна рух концентратини қайта ишлаш бўйича рух
заводини реконструкция қилиш», «Мис эритиш заводида янги сульфат кислота
цехини қуриш», электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятини 50 мегаваттга
ошириш мақсадида «Сирдарё иссиқлик электр станциясини тўлиқ миқёсда
модернизация қилиш», Қорақалпоғистон Республикасидаги «Манғит»
масъулияти чекланган жамияти базасида йилига 5 минг тонна маҳсулот
чиқариш қувватига эга бўлган ип-калава йигирув корхонаси ташкил этиш» ва
бошқа объектларни кўрсатиш мумкин.

Инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган

«Ангрен» махсус индустриал зонаси, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий
зонаси, «Жиззах» махсус индустриал зонасининг ташкил этилгани юқори
технологияларга асосланган корхоналарни ривожлантириш имконини
кенгайтирди. Ушбу зоналар учун зарур ташқи муҳандислик ва транспорт
инфратузилмаси тўлиқ республикамиз маблағлари ҳисобидан барпо этилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз И. Каримов таъкидлаганидек: “Мамлакатимиз-

ни демократлаштириш ва модернизация қилиш борасида бошланган тизимли
ислоҳотларни, иқтисодиётимизда, авваламбор, саноат ва қишлоқ хўжалигида
туб таркибий ўзгаришларни сўзсиз давом эттириш, хусусий мулк,
тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва бу соҳа вакиллари
манфаатларини ҳимоя қилиш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишига айланиши зарур”[1].

2016 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоиздан иборат

бўлишини таъминлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8,2 фоиз,
қишлоқ хўжалигида 6,1 фоизга ошириш, чакана савдо айланмасини 14 фоиз,
хизматлар кўрсатиш ҳажмини 17,4 фоизга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда.
Инфляция даражасини 5,5-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш, аҳолининг реал
даромадларини 9,5 фоизга, ўртача иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни,
солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда, 15 фоизга ошириш кўзда
тутилмоқда.

Тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини диверсификациялаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

стратегиясининг асосий вазифаси – ишлаб чиқарувчилар томонидан танланган
стартегияларнинг эҳтимолий имкониятларини аввалдан режалаштириб,
шаклини ўзгартириш орқали бойликларни, бозордаги ўринларни ва бошқа
мақсадларни улар ривожининг исталган даражасига етказишни таъминлашдан
иборат.

Иқтисодиёти йилдан-йилга ривожланиб бораётган мамлакатимизда ҳам

ишлаб чиқаришни диверсификациялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга
«Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибидаги корхоналарда олиб борилаётган ишлар
яққол мисол бўла олади.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг истиқболли тармоқларидан бири бўлган

мазкур соҳада бугунги кунда 300 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. 2014
йил натижаларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга
нисбатан 123 фоиз, халқ истеъмол моллари 133,1 фоизга кўпайгани изчил
ислоҳотларнинг амалдаги натижасидир.

2014 йилда компания 32 турда янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга

қўйди. 35 миллион квадрат метр пахта матоси ўзлаштирилиб, тикувчилик ва
трикотаж маҳсулотларининг 68 модели яратилди/ Янги маҳсулотларнинг
умумий ҳажми 140,6 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди.

Тўқимачилик саноатининг кейинги ривожланиши трикотаж -тикувчилик

тармоғи ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳозирги кунда
"Ўзбекенгилсаноат" АЖ корхоналари ишлаб чиқариётган маҳсулотлар умумий
ҳажмида тайёр трикотаж - тикувчилик маҳсулотлари 23 фоизни ташкил қилади.
Сифатли тикувчилик ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқаришда бошқа омиллар
билан биргаликда инсон омили ҳам асосий ўринни эгаллайди. Ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот сифати ва бозорда унга бўлган талаб маркетинг
тадқиқотларига таянган ҳолда, дизайнер ва модельерларга боғлиқдир[4].

Тармоқдаги асосий муаммоларни ҳал этишга тўқимачилик саноатидаги

ишлаб чиқаришнинг технологик даражаси ҳам таъсир этади. 2014 йил холатига
кўра "Ўзбекенгилсаноат" АЖ таркибидаги корхоналарнинг 65 фоизи янги
технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлса, улардан 70 таси йигириш-
тўқишга ихтисослашган, 74 тасида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
(1-жадвал).

1-жадвал

Тўқимачилик корхоналарининг замонавий ускуналар билан

жиҳозланганлик даражаси

Тармоқ номи

Корхоналарнинг

сони

Шу жумладан

Эски

ускунали

фоизда

Замонавий

ускунали

фоизда

1

2

3

4

5

6

Йигириш-тўқиш

134

64

47,8

70

52,2

Трикотаж-тикувчилик

116

42

36,2

74

63,8

Ипакчилик

35

19

54,2

16

45,8

"Ўзбекенгилсаноат"

АЖ бўйича

285

100

35

185

65

Манба: "Ўзбекенгилсаноат" АЖ маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Жаҳон бозоридаги тенденциялардан келиб чиқиб, соҳага чет эллик

инвесторларни жалб этиш орқали янги тўқимачилик мажмуаларини қуриш,
мавжудларини диверсификациялаш, яъни техник-технологик янгилашга оид
лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда. 33 тўқимачилик
корхонасида 125,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги диверсификация ва
модернизация қилиш ишлари натижасида 2,8 мингта янги иш ўрни яратилди.

2015 йил январь-декабрь ойларидаги “Ўзбекенгилсаноат” АЖ

таркибидаги енгил саноат корхоналари тармоқнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишида самарали фаолият юритдилар:

2015 йилда Инвестиция дастури доирасида соҳага 187,3 млн. АҚШ

доллари миқдорида (прогнозга нисбатан 102,7 %) инвестициялар жалб қилинди
ва 179,4 млн. АҚШ доллари миқдорида

(102,6%)

ўзлаштирилди.

33 та янги ва модернизация қилинган корхоналар ишга туширилди.

Шундан 19 таси тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Масалан, Сирдарё вилоятидаги 7 млн жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаш

қувватига эга “Нео Коттон” МЧЖ, Қашқадарё вилоятидаги “Муродали Фарм
Текстиль” 0,5 млн.дона сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган,
Жиззах вилоятидаги “Диамонд Карпет” МЧЖ 3,0 млн.кв.метр гилам
маҳсулотлари ва Тошкент вилоятидаги “Тойс Продуктс”МЧЖ 10.0 млн. дона
тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қувватига эга корхоналари шулар
жумласидандир.

Натижада, тармоқнинг ишлаб чиқариш қуввати ип калава бўйича 41,4

минг тоннага, трикотаж мато бўйича 6,6 минг тоннага, пайпоқ маҳсулотлари 8
млн.жуфтга, тикув-трикотаж буюмлари бўйича 16,0 млн. донага ошди. Ушбу
корхоналар ҳисобига соҳанинг экспорт салоҳияти 95,0 млн. АҚШ долларига
кўпайди ва

2685 та янги иш ўринлари яратилди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари 122,1 фоизни

(3164,3 млрд.сўм) ташкил этди. Пахта толасини чуқур қайта ишлаш ҳажмини
кўпайтириш чораларини амалга ошириш (17 %) натижасида тикув-трикотаж
маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1.3 баробарга, пайпоқ
маҳсулотлари эса 1.3 баробарга ортиқ ишлаб чиқарилди.75 та янги турдаги 164
модель - ассортиментда 205,0 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб
чиқарилди ва 868,2 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар дунёнинг 50
тадан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинди (2014 йилга нисбатан 101.9%).
Халқ истеъмоли молларининг улуши умумий товар маҳсулотларида 42 % ни
ташкил этди.

Тайёр маҳсулотларнинг умумий экспортдаги улуши 35.4 % ни (315,9

млн.долл.) ташкил этди.

Ўтган даврда тармоқда 12536 та иш ўринлари яратилди. Жумладан

инвестиция бўйича 7083 та, тармоқни ривожлантириш ҳисобига 5383 та,
касаначилик асосида 65 та, локализация маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
ташкил этишда 5 та иш ўринлари яратилди.

Жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотларини сотишда рақобатнинг

кучайганлиги сабабли, хорижий мамлакатлардаги диллерлик бўлимларимиз
орқали ташқи бозорлардаги тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

эҳтиёжларни чуқур ўрганилди. Олинган маълумотларнинг таҳлили натижасида,
харидорга бугун, нафақат сифатли оддий маҳсутолар эмас, балким аксессуарлар
билан безатилган, ҳар хил қўшимча деталлар билан бойитилган ва юқори
дизайн ишланмалари бўлган маҳсулотлар зарурлиги аниқланди. Энг асосийси
бундай маҳсулотлар харидоргир, рақобатбардош бўлиш билан бирга, нархи
оддийсига нисбатан 1.5-2 баробар ортиқ. Демак, янги маҳсулот турларини
яратишда бу омилларни асосий мезон сифатида қўллашимиз зарур.

Қувватлардан фойдаланиш даражасини ошириш ва янгиларини ишга

тушириш ҳисобига 572 млрд. сўмлик саноат маҳсулотларини, қўшимча
равишда ишлаб чиқариш таъминланди, тармоқнинг экспорт салоҳияти 95
млн. АҚШ долларга кўпайди.

Шу билан бирга тармоқ корхоналарида олиб борилаётган ишлар етарли

эмас, бунда ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Бугунги кунда тўқимачилик корхоналаридаги мавжуд қувватларда, 576

минг тонна пахта толасини қайта ишлаш, 490 минг тонна калава ип ишлаб
чиқариш, 296 млн кв. м. ип газлама, 271,2 млн. дона тайёр маҳсулотлар, 2393
тонна ипак толаси ишлаб чиқаришга тўлиқ имкониятлар бор.

Олиб борилган чуқур таҳлил компания корхоналарида ички резервлар

тўлиқ ишлатилмаётганини, бор имкониятлар ишга солинмаётганини, кўп
корхона раҳбарлари ўз вазифасига ўта масъулиятсиз бўлаётганини кўрсатди.

Калава ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватлар бу даврда 59.6 % га

ишлатилган, ип газлама бўйича – 35.8 % га, нотўқима матода – 34,8 % га,
трикотаж матода – 56.7 % га, трикотаж маҳсулотларда – 67.9 % га, пайпоқ
маҳсулотларида – 55.1 % га, ипак толасида – 53.4 % га ва ипак газлама бўйича
эса – 52.9 % га ишлатилган холос.

Тўқимачилик тармоғининг 33 та корхонаси, ёки 33 % корхонаси калава

ип ишлаб чиқариш суръатларини бажармаганлар, улар томонидан 17.5 минг
тонна ип калава кам ишлаб чиқарилган, 17 та корхона ип газлама ишлаб
чиқариш суръатларини пасайтирганлар, улар томонидан 47,4 млн.кв.метр
газлама кам ишлаб чиқарилган, натижада ўсиш суръати 94.3 % ни ташкил этди.

«Ўзбекенгилсаноат” АЖ ташкилий тузилмаси таркибига 4 та тармоқ

киради – тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чиннисозлик. Уларни
бошқариш компания кенгаши ва бошқаруви томонидан амалга оширилади.
“Ўзбекенгилсаноат”

АЖнинг

келгусидаги

инновацион

стратегиялари

қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

– мавжуд корхоналарни техник ва технологик қайта қуроллантириш ва

янги юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Республика миқёсида
маҳаллий хомашёларни (пахта толаси, пилла, хом ипак) қайта ишлаш
даражасини ошириш, ҳамда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни кенгайтириш;

– биринчи навбатда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар билан

экспорт ҳажмини ва ички бозорни тўлдириш даражасини кескин юксалтириш.
Юқори технологияли маҳсулот экспорти ҳажмини кенгайтириш;

– ҳудудларда тикувчилик ва бошқа лойиҳалар эвазига янги иш

ўринларини ташкил этиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бугунги кунда «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибига

кирган корхоналар ташқи бозорга калавадан тортиб тайёр буюмларгача бўлган
кенг турдаги маҳсулотлар етказиб бериш имкониятига эга. Замонавий дизайн ва
юқори

сифат

кўрсаткичлари

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулотлар

рақобатбардошлигини таъминлаб, уларнинг халқаро бозорда муносиб ўрин
эгаллаш имконини бермоқда. Айни пайтда «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик
жамияти корхоналари ўз маҳсулотларини дунёнинг 55 мамлакатига экспорт
қилмоқда ва бу кўлам мунтазам кенгайтирилмоқда.

2015 йилда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан 3

164,3 трлн. Сўмлик саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, шундан 1 042,0 млн.
АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган (2-жадвал).

2-жадвал

“Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг 2015-2016 йиллардаги асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов

бирлиги

2015 й.

2016 й.

ҳисобот

Ўсиш

суръати,

%

прогноз

Ўсиш

суръати,

%

1

2

3

4

5

6

Саноат маҳсулоти ҳажми

трлн. сўм

3 164,3

122,1

3 670,6

116,0

Шу жумл., натурал шаклда:

Йигирилган ип

минг тн

307,2

119,4

348,6

113,5

газламалар

млн. кв.м

182,9

118,1

189,1

103,4

Тўқима бўз

Минг тн

53,4

111,9

59,8

112,0

тикув-трикотаж маҳсулотлар

млн. дона

184,7

144,3

222,5

120,5

Пайпоқ маҳсулотлари

млн. жуфт

38,9

133,2

44,2

113,6

Халқ истеъмол моллари

млрд. сўм

1 329,1

125,9

1652,0

124,3

Умумий товар маҳсулотида

тайёр маҳсулотлар улуши

%

42,0

-

45,0

-

Экспорт

млн. АҚШ

долл.

1 042,0

104,0

1 145,0

109,9

Экспортнинг умумий хажмида

тайёр маҳсулотлар экспортининг
улуши

%

37,0

-

42,0

-

Маҳаллийлаштириш дастури

доирасида ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар

млн.сўм

14 610,0

102,3

19 688,0

134,8

Халқаро саноат ярмаркаси ва

кооперация биржасида
имзоланган шартномалар хажми

млн. сўм

56 199,6

194,0

129 774,0

230,9

минг долл.

423 300,0

144,0

454 316,0

107,3

Амалда бажарилган:

Маҳсулот сотиб олиш бўйича

шартномалар
(ички бозор)

млн. сўм

56 432,5

192,0

-

-

%

100,7

-

-

-

Экспорт шартномалари

минг.долл.

434 157,5

102,0

-

-

%

102,6

-

-

-

Ўзлаштирилган

инвестициялар, жами

млн. долл.

179,4

102,9

190,2

106,0

Шу жумладан:

Тўғридан-тўғри хорижий

инвестициялар

млн. долл.

101,5

125,0

117,0

115,3

Манба: “Ўзбекенгилсаноат” ДАК ҳисоботлари асосида тузилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Тўқимачилик ва тикувчиликтрикотаж корхоналари ўз маҳсулотларини

МДҲ мамлакатлари, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Канада ва қатор араб
давлатлари бозорларига етказиб бермоқда. Бунинг самарасида ўтган йили 157,1
минг тонна калава, 33 миллион квадрат метр ип газлама, 4,9 минг тонна
трикотаж полотно, 148,1 миллион дона тикувчиликтрикотаж буюмлари, 9,1
миллион жуфт пайпоқ экспорт қилинди.

Бугунги кунда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва

технологик янгилаш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
халқаро бозорларга чиқариш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун
халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хорижий шерикларни жалб этиш
«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамиятининг муҳим вазифаларидан биридир.
Буларнинг барчаси мамлакатимиз енгил саноатини сифат жиҳатидан янги
даражага кўтариш имконини беради.

Ҳозирги кунда «Ўзбекенгилсаноат” АЖнинг енгил саноат тизимини

ривожлантириш

бўйича

амалга

ошираётган

устувор

вазифалари

қуйидагилардан иборат:

тaшқи вa ички бoзoрлaрдa мaркeтинг тaрқиқoтлaри ўткaзиш,

тўқимaчилик, трикoтaж, тикувчилик вa чиннисoзлик сaнoaти мaҳсулoтлaригa
бўлгaн тaлaб динaмикaсини ўргaниш вa истиқбoллaрини aниқлaш;

рeспубликa истeъмoл бoзoрлaрини юртимиздa ишлaб чиқaрилaдигaн

юқoри сифaтли, aҳoли эҳтиёжигa мoс кeлaдигaн eнгил сaнoaт мaҳсулoтлaри
билaн тўлдиришни тaъминлaш;

тaрмoқнинг экспoрт сaлoҳиятини мустaҳкaмлaш, кoмпaния тaркибидaги

кoрxoнaлaр тoмoнидaн рaқoбaтбaрдoш мaҳсулoт ишлaб чиқaришни кўpaйтириш
вa улaрни тaшқи бoзoрлaргa oлиб чиқишни тaшкил этиш;

пaxтa тoлaсидaн, бoшқa турдaги xoм aшё вa мaтeриaллaр мaнбaидaн

кoмплeкс фoйдaлaниш вa уни мукaммaл қaйтa ишлaш, ҳoзирдa импoрт oрқaли
oлиб кeлинaётгaн бутлoвчи буюмлaр вa фурнитурaлaрни ишлaб чиқaришни
йўлгa қўйиш;

тaрмoқдa ягoнa тexник вa инвeстициoн сиёсaтни oлиб бoриш,

тўқимaчилик, трикoтaж вa тикувчилик сaнoaти кoрxoнaлaри ўртaсидa ўзaрo
мунoсaбaтлaрни ривoжлaнтириш, мaҳaллий xoм aшёлaрдaн рeсpубликaнинг
aҳoли зич жoйлaшгaн xудудлaридa мaҳсулoт ишлaб чиқaришни aмaлгa
oшириш;

зaмoнaвий тexнoлoгиялaрни жoрий этиш учун чeт-эл инвeстициялaрини

тўғридaн-тўғри жaлб қилиш, янги турдaги мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaришни
йўлгa қўйиш, тaрмoқ кoрxoнaлaрини тexник қaйтa жиxoзлaш вa
мoдeрнизaциялaш.

«Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компанияси 2015-2019 йилларда

таркибий ўзгаришларни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация ва
диверсификация қилиш чора-тадбирлари дастурига биноан 79 та лойиҳани
амалга оширишни режалаштирмоқда.

Шундан 58 та лойиҳа хорижий шериклар билан ҳамкорликда янги

корхоналар ташкил этиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича амалга оширилса, яна 21 таси чет
эл инвестицияларини жалб этган ҳолда амалиётга татбиқ этилиши кутилмоқда.

Экспoрт гeoгрaфиясини кeнгaйтириш вa янги сaлoҳиятли тaшқи

бoзoрлaрни тoпиш бoрaсидa бeвoситa ҳaмдa Ўзбeкистoн Рeсpубликaси Тaшқи
иқтисoдий aлoқaлaр, инвeстициялaр вa сaвдo вaзирлигининг Тaшқи сaвдo
кoмпaниялaри билaн ҳaмкoрликдa oлиб бoрилгaн ишлaр нaтижaсидa Лoтин
Aмeрикaси дaвлaтлaри, Финляндия, Кaнaдa, Сaудия Aрaбистoни, Мaрoкaш,
Тунис, Aфрикaнинг бoшқa дaвлaтлaри, Швeйцaрия, Aвстрия, Вeнгрия вa бoшқa
дaвлaтлaргa eнгил сaнoaт мaҳсулoтлaрини экспoрт қилишгa эришилди.

Муқoбил бoзoрлaр aниқлaш мaқсaдидa жамият кoрxoнaлaри Рoссия,

Бoлтиқ бўйи рeспубликaлaри, Туркия ҳaмдa Мaлaйзиядa ўткaзилгaн eнгил
сaнoaт мaҳсулoтлaри кўргaзмaлaри вa ярмaркaлaридa иштирoк этди. Ҳoзирдa
йирик экспoртёр кoрxoнaлaр тoмoнидaн Еврopa иттифoқи, Мустaқил дaвлaтлaр
ҳaмдўстлиги вa Oсиё дaвлaтлaридa 50 дaн зиёд диллeрлик тузилмaлaри фaoлият
юритмoқдa.

Тармоқ экспорт салоҳиятини ўстириш борасида амалга оширилаётган

лойиҳалар ҳам эътиборга моликдир (3-жадвал).

3-жадвал

«Ўзбекенгилсаноат” АЖга модернизациялаш, техник ва технологик қайта

қуроллантириш бўйича киритилаётган инвестиция лойиҳалари

натижасида экспорт салоҳиятининг ўсиши, млн. АҚШ долл.

Лойиҳа номи

Лойиҳанинг
мўлжалдаги

қиймати

Молиялаштириш манбалари

Экспорт салоҳияти

Хусусий

маблағлар

Тижорат

банклари

кредитлари

ТТХИ ва

кредитлар

Қиймати

Лойиҳа

қийматига

нисбатан

салмоғи, %

1

2

3

4

5

6

7

“Nanyang Red Cotton Angel
Textile” ХК

9,0

-

-

9,0

7,0

77,8

“Фориж текстиль” ҚК

4,77

0,07

-

4,7

3,0

62,9

“Бултекст Евростар” ХК

0,32

-

-

0,32

1,0

312,5

“Элнур энд Руслан
текстиль” ХК

0,52

-

-

0,52

0,7

134,6

“Алтентекст” ХК

0,15

-

-

0,15

0,8

533,3

“Нафис либос” МЧЖ

1,6

0,3

1,3

-

1,8

112,5

“БФ Продакшн” ХК

1,6

0,4

-

1,2

2,0

125,0

“Байтекст Тиджарет” ХК

6,63

-

-

6,63

8,0

120,7

“Коттонтекст” ҚК
қувватини ошириш

1,0

1,0

-

-

2,0

200,0

“Боғоттекст” ҚК қувватини
ошириш

0,72

0,72

-

-

1,5

208,3

Жами:

26,58

2,49

1,3

22,52

27,3

102,7

Манба: “Ўзбекенгилсаноат” ДАК ҳисоботлари асосида тузилган


Жадвалдан кўринадики, «Ўзбекенгилсаноат” АЖга модернизациялаш,

техник ва технологик қайта қуроллантириш бўйича киритилаётган инвестиция


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

лойиҳалари умумий қийматининг 84,7 % (22,52 млн. АҚШ долл.)ни тўғридан-
тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 9,4 % (2,49 млн. АҚШ долл.)ни
хусусий маблағлар, 4,9 % (1,3 млн. АҚШ долл.)ни тижорат банклари
кредитлари ташкил этган. Янги корхоналарнинг ишга туширилиши ҳамда
ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайтирилиши натижасида экспорт
салоҳияти 27,3 млн. АҚШ долл.га ёки лойиҳа қийматига нисбатан 102,7 %га
ошиши кўзда тутилмоқда. Айниқса, лойиҳа қийматига нисбатан экспорт
салоҳияти “Алтентекст” ХКда 5,3 баравар, “Бултекст Евростар” ХКда 3,1
баравар, “Боғоттекст” ҚК ва “Коттонтекст” ҚКда 2 баравар ошиши эътиборли
ҳисобланади. Бу борада энг паст кўрсаткич – “Фориж текстиль” ҚКда 62,9% ни
ташкил этади. Бу ўринда маҳсулотнинг хусусиятини ҳам эътиборга олиш
лозим. Зеро, трикотаж буюмлари тўғридан-тўғри хорижга чиқарилса, ип
калаваларнинг асосий қисми мамлакат ичида ҳам қайта ишланиши мумкин.

Маълумки, тўқимачилик саноатида экспортбоп рақобатдош маҳсулотлар

тайёрлашга йўналтирилган, якуний ишлаб чиқариш шаклига эга бўлган янги,
замонавий тўқимачилик комплексларини ривожлантириш устувор аҳамият касб
этиши зарур. Республика ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларга кўра
яқин йилларда пахта толасини ўзимизда қайта ишлаш ҳажмини 2 баробардан
кўпроқ, калава ишлаб чиқаришни 2,6 баробар, тайёр трикотаж ва тикувчилик
буюмларини 3 баробар, тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортини 2
баробар ошириш талаб этилади.

Амалга оширган тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатмоқдаки,

«Ўзбекенгилсаноат” АЖ бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари
(номенклатураси)нинг умумий ҳажмини 141 бирликка, маҳсулотлар тури
(номенклатураси)нинг умумий ҳажмини 16 бирликка ва ишлаб чиқариладиган
маҳсулотлар умумий ҳажмида янги маҳсулотлар турининг улушини 6,8 фоизга
ошириш ишлаб чиқаришни диверсификация қилишда кўзланган даражага
эришиш имконини берди (4-жадвал).

4-жадвал

«Ўзбекенгилсаноат” АЖ бўйича ишлаб чиқаришни диверсификация

қилиш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар номлари

Ўлчов

бирлиги

2010

2011

2012

2013

2014

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот
турлари (номенклатураси)нинг
умумий ҳажми

бирлик

87

99

111

125

141

2.

Маҳсулотлар турлари
(номенклатураси)нинг умумий
ҳажми

Бирлик

2

12

12

14

16

3.

Ишлаб чиқариладиган
маҳсулотлар умумий ҳажмида янги
маҳсулотлар турларининг улуши

%

2,3

12,1

10,8

11,2

11,3

4.

Янги маҳсулот турларининг
умумий қиймати

млрд.

сум

45,6

67,2

82,3

104,5

125,8

5.

Жами – маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг умумий қиймати

млрд.

сум

1 169,5 1 508,7 1 643,5 1 744,9 1 862,7


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Соҳада ишлаб чиқаришни диверсификациялаш инвестицияларни жалб

қилишнинг қўшимча имкониятларини яратиб бериш ва молиявий ресурслардан
оқилона фойдаланиш асосида маҳаллий корхоналарни ички ва ташқи
бозорларда рақобатлаша олиш имконини беради.

Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш асосида тўқимачилик саноати

корхоналарини жаҳон технологик занжирига қўшилишини таъминлаш,
бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда экспортга
йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш тўқимачилик маҳсулотлари
маҳаллий бозорини эгаллашнинг қулай стратегияси ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга

қарамасдан,

олиб

бораётган

ислоҳотларни,

иқтисодиётда

таркибий

ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. 2015
йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларга
бағишланган

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2016 йил 16 январь, № 11
(6446).

2.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини

юксалтириш, халқамиз қаровонлигини оширишга хизмат қилади. 2010 йилда
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга
мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи,
2011 йил 22 январь.

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

4.

“Ўзбекенгилсаноат”

АЖнинг 2008-2016 йиллардаги статистик

маълумотлари.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётда таркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларга багишланган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси И Халк сузи, 2016 йил 16 январь, № 11 (6446).

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз гараккиётини юксалтириш, халкамиз каровонлигини оширишга хизмат килади. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мулжалланган энг мухим устувор йуналишларга багишланган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2011 йил 22 январь.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари

“Узбскснгилсаноат” АЖнинг 2008-2016 йиллардаги статистик маълумотлари.