Mualliflar

  • Nodir Akbarov
    Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

Muallif biografiyasi

  • Nodir Akbarov, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

    tadqiqotchisi

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.9167

Kalit so‘zlar:

корхона рақобатбардошлиги баҳолаш ишлаб чиқариш пахта тозалаш кўрсаткичлар қиймати

Annotasiya

Мақолада пахтани қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда рақобатбардошлигини баҳолаш натижалари ёритилган.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

БАҲОЛАШ

Акбаров Нодир Гафурович,

ТДИУ тадқиқотчиси

E-mail:

nodir6454@mail.ru

Аннотация:

В

статье

освещены

результаты

оценки

конкурентоспособности хлопкоперерабатывающих предприятий исходя из
особенностей его производственно-хозяйственной деятельности.

Annotation:

The article highlights the results of assessing the competitiveness

of cotton-processing enterprises based on the characteristics of its production and
economic activities.

Калит сўзлар:

корхона рақобатбардошлиги, баҳолаш, ишлаб чиқариш,

пахта тозалаш, кўрсаткичлар қиймати.

Кириш

Пахтани қайта ишлаш тармоқлари республикамиз экспорт салоҳиятини

янада оширишда муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Республикамизда пахта
тозалаш саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирда
жаҳон пахта толаси бозори истеъмолчилари пахта толаси сифатига жиддий
талабларини қўймоқдалар.

Сифатли маҳсулот доим ўз харидорларига эга. Ҳозирги даврда мазкур

талаб қондирилгандагина маҳсулот дунѐ бозорига чиқиши мумкин. Бу эса, ўз
навбатида, мамлакат экспортидан келадиган валюта тушумини кўпайтириш
орқали янги техника ва технологиялар сотиб олиш, ишлаб чиқариш ҳажмини
кенгайтириш, самарадорлигини ошириш имконини беради. Юқори сифатли
маҳсулот ишлаб чиқаришга ва уни сотишга эришган корхона ўз ишлаб чиқариш
салоҳиятини янада юксалтириш имкониятига эга бўлади. Бундай
субъектларнинг кўпайиши эса мамлакат ижтимоий-иқтисодий
ривожланишининг асосий омилларидан бири корхоналар ўртасидаги сифатли
маҳсулот учун моддий рағбатлантириш ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаргани
учун моддий жавобгарликка тортиш бўйича муносабатларни ифодалайди.

Маълумки, ҳозирги пайтда бизнинг аксарият кўп турдаги товарларимиз ўз

ички бозоримизда ҳам чет эл товарлари билан етарлича рақобатга бардош бера
олмаяпти. Маҳсулот рақобатбардошлигини таъминлашга иккита асосий омил
таъсир кўрсатади. Биринчиси, маҳсулот баҳоси билан боғлиқ омил, яъни
маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига зарар етмагани ҳолда ишлаб чиқариш
харажатларини қисқартиришга эришиш. Иккинчиси, маҳсулот баҳоси билан
боғлиқ бўлган омил, яъни маҳсулотга илгари талаб бўлмаган янги
хусусиятларнинг берилиши билан унинг сифатини яхшилаш [1].

Бизнингча, корхона рақобатбардошлигига тўлақонли баҳо беришга имкон

берувчи усул охирги, самарали рақобат усулига асосланган усул бўлиб, унга
кўра маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш , самарали молиявий бошқарув
соҳалари яхши ташкил қилинган корхонанинг рақобатбардошлик даражаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

юқори ҳисобланади. Рақобатбардошликнинг ошиши пировардида ишлаб
чиқариш самарадорлиги ошиши таъминланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Хорижий олимлар томонидан корхоналар рақобатбардошлигини

баҳолашнинг асосий усуллари Н.А. Дробитько томонидан қуйидагича
таснифланган: мультипликатор назариясига таянадиган усуллар; интеграл
кўрсаткич ҳисобига асосланган усул; матрица усули; ишлаб чиқариш салоҳияти
нуқтаи назаридан баҳолаш усули; нисбий устунлик таҳлилига асосланган
баҳолаш усули; товар сифати назариясига таянадиган баҳолаш усули; самарали
рақобат назариясига таянадиган баҳолаш усули; корхона ва тармоқ мувозанати
назариясига таянадиган усуллар [1].

Республикамиз

тадқиқотчилари

томонидан

ҳам

корхоналар

рақобатбардошлигини баҳолаш масалалари ўрганилган.

Жумладан, И.К. Шодиметов томонидан жаҳон пахта толаси бозорида

Ўзбекистон Республикасининг мавқеини баҳолаш учун Бостон маслаҳат гуруҳи
матрицасидан фойдаланиб баҳоланган ҳамда 2002/2003 йиллар ҳолатига
Ўзбекистон Республикаси рақобатчилар ўртасида нисбий бозор улуши
кўрсаткичи бўйича “мушкул” мавқеини эгаллаган [2].

Профессор М.Р. Болтабоев ўзининг тадқиқотларида тўқимачилик саноати

корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолаш мақсадида самарали рақобат
назариясига асосланган усулдан фойдаланган [3].

А. Вохитов ва Н. Исажонов томонидан саноат корхоналари рақобат-

бардошлиги ишлаб чиқариш салоҳияти нуқтаи назаридан баҳолаш усулига
таяниб, 8та кўрсаткич билан саноат корхонаси рақобатбардошлигини баҳолаш
усули таклиф этилган [4].

Л.Т. Абдухалилова томонидан эса, шу каби ёндашув амалга оширилиб,

8 та кўрсаткич бўйича гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган
корхоналар рақобатбардошлиги баҳоланган [5, 67-72-б.].

Ш.Ш. Шоахмедов эса саноатнинг рақобатбардошлигини баҳолашда

индекс ва коэффициентлардан фойдаланиш усули таклиф этилган [6].

Тадқиқот методологияси

Корхона рақобатбардошлигини баҳолашнинг кўплаб усуллари унинг

баъзи бир фаолияти соҳаларини тавсифлайди, холос. Шу билан бирга ушбу ҳар
бир усул ўзига хос афзалликлар ва у ёки бу тармоқларда қўллашда маълум
чекловларга эга.

Пахта тозалаш корхоналарининг ажралиб турадиган хусусиятларидан

бири шуки, ушбу корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари
таркибида хом ашё сарфи етарлича юқори улушни (85-90%) ташкил этади.
Шунинг учун ушбу корхоналар рақобатбардошлигини ҳисоблаш жараёнида
ушбу ҳолатга етарлича эътиборни қаратиш талаб этилади.

Шундан келиб чиқиб, пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлигини

баҳолашда унинг ишлаб чиқаришидаги ажралиб турадиган белгиларини, муҳим
рақобатбардошлик кўрсаткичларини ҳисобга олишга имкон берадиган
ҳисоблаш услубини қўллаш мақсадга мувофиқ. Бу борада ҳозирги вақтда кенг
тарқалган услуб рақобатбардошликнинг интеграл кўрсаткичини аниқлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳисобланади. Одатда, ушбу кўрсаткич рақобатбардошликнинг бирлик ва гуруҳ
мезонлари кетма-кет ҳисобланиб уларни умумлаштириш йўли билан
аниқланади. Бизнинг фикримизча, пахта тозалаш саноати корхоналари
рақобатбардошлигини баҳолаш учун корхоналарни таққосий рейтинг асосида
баҳолаш услубидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир [7]. Ушбу услубиёт
мазмунини ва уни ўрганилаётган объект рақобатбардошлигини баҳолаш
лойиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз.

Таҳлил ва натижалар

Рақобатбардошликнинг таққосий рейтинг асосида баҳолаш услубининг

моҳияти ўрганилаётган пахта тозалаш корхоналари рақобатбардошлик
кўрсаткичларини ҳисоблаш, тармоқдаги энг юқори натижага эришган корхона
кўрсаткичлари ёки тармоқда энг юқори мавжуд кўрсаткичлар қийматларидан
шакллантирилган шартли-етакчи корхона билан таққослашдан иборат.

Зарур кўрсаткичларни аниқлаш жараёни бир қатор ҳисоб-китоб ва таҳлил

босқичларини ўз ичига олади.

1-босқич. Тайёрлов босқичи. Бунда ўрганилаётган пахта тозалаш ҳамда

рақобатчи корхоналарга доир рақобатбардошликни шакллантирувчи ва унга
таъсир этувчи кўрсаткичлар асосланади ва гуруҳларга ажратилади. Бу
кўрсаткичлар бўйича маълум даврнинг зарур дастлабки маълумотлари
тўпланади.

2-босқич.

Дастлабки маълумотлар жадвалларини шакллантириш.

Жадваллар

𝐴

𝑘

= {𝑎

𝑖𝑗

𝑘

}

матрицалари кўринишига эга бўлиб, унда

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

𝑗

-пахта

тозалаш корхонасига тегишли

𝑘

-гуруҳдаги

𝑖

-алоҳида рақобатбардошлик

кўрсаткичи қиймати:

𝑖 = 1,2,3, … , 𝑚

𝑘

;

𝑗 = 1,2,3, … , 𝑛, 𝑛 + 1

;

𝑘 = 1,2,3, … , 𝐾

.

Шундай қилиб, ҳар бир кўрсаткичлар гуруҳи учун алоҳида жадвал-матрица
тузилади. Барча матрицалар бир-бири билан кесишилмайдиган кўпликлар
ҳисобладади:

𝐴

1

∩ 𝐴

2

∩ … ∩ 𝐴

𝑘

∩ … ∩ 𝐴

𝐾

= ∅

.

Матрицанинг

1,2,3, … , 𝑛

устунларига

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

кўрсаткичлар қийматлари киритилади. Охирги

(𝑛 + 1)

-устун

шартли-етакчи корхона учун ажратилади. Унга барча олдин киритилган

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

кўрсаткичлар

қийматлари

ичидан

энг

"яхши"

қийматлари,

яъни

рақобатбардошликга энг юқори таъсир кўрсатганлари қуйидаги қоидага кўра
танлаб олинади:

– агарда кўрсаткич ўсиши рақобатбардошликнинг ошишини келтириб

чиқарадиган кўрсаткич бўлса,

𝑎

𝑖𝑛+1

𝑘

= max

𝑗=1÷𝑛

(𝑎

𝑖𝑗

𝑘

)

;

– агарда кўрсаткич пасайиши рақобатбардошликнинг ошишини келтириб

чиқарадиган кўрсаткич бўлса,

𝑎

𝑖𝑛+1

𝑘

= min

𝑗=1÷𝑛

(𝑎

𝑖𝑗

𝑘

)

.

3-босқич.

Шартли-етакчи

корхона

кўрсаткичларига

нисбатан

рақобатбардошлик кўрсаткичларини стандартлаштириш.

𝐴

𝑘

матрицасининг ҳар

бир рақобатбардошлик кўрсаткичи шартли-етакчи корхона кўрсаткичи билан
қуйидаги формула ёрдамида стандартлаштирилади:

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

̂ =

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

𝑎

𝑖𝑛+1

𝑘

,

(1)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бунда

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

̂

𝑗

-пахта

тозалаш

корхонасининг

𝑘

-гуруҳи

𝑖

-

стандартлаштирилган кўрсаткичи;

𝑎

𝑖𝑗

𝑘

𝑗

-пахта тозалаш корхонасининг

𝑘

-гуруҳи

𝑖

-ҳақиқатдаги кўрсаткичи;

𝑎

𝑖𝑛+1

𝑘

(𝑛 + 1)

-шартли-етакчи пахта тозалаш корхонасининг

𝑘

-гуруҳи

𝑖

-

ҳақиқатдаги танлаб олинган кўрсаткичи.

4-босқич.

Таққосланувчи

пахта

тозалаш

корхоналари

рақобатбардошлигининг жамлама гуруҳ кўрсаткичларини аниқлаш. Жамлама
гуруҳ кўрсаткичи (

𝑟

𝑗

𝑘

) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

𝑟

𝑗

𝑘

= √∑ (1 − 𝑎

𝑖𝑗

𝑘

̂ )

2

𝑚

𝑘

𝑖=1

,

(2)

(2)-формула бўйича ҳисоблашда алоҳида кўрсаткичларнинг шартли-

етакчи корхонага нисбатан мутаносиблиги ҳисобга олинади. Бироқ, бу
формулада алоҳида кўрсаткичларнинг рақобатбардошликка таъсир кўрсатиш
нуқтаи назаридан аҳамиятлилиги ҳисобга олинмайди. Буни ҳисобга олган
ҳолда, (2)-формулани қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:

𝑟

𝑗

𝑘

= √∑ 𝛽

𝑖

𝑘

(1 − 𝑎

𝑖𝑗

𝑘

̂ )

2

𝑚

𝑘

𝑖=1

,

(3)

бунда

𝛽

𝑖

𝑘

𝑘

-гуруҳдаги

𝑖

-кўрсаткич салмоқ коэффициенти,

(∑

𝛽

𝑖

𝑘

=

𝑚

𝑘

𝑖=1

1)

. Бу коэффициентлар адабиётларда кенг ёритилган экспертлар баҳоси усули

ёрдамида аниқланади.

Янада аниқроқ натижа олиш учун пахта тозалаш корхонаси

рақобатбардошлигининг жамлама гуруҳ кўрсаткичи сифатида бирлик
кўрсаткичлар ўртача геометрик қийматини олиш мумкин. У ҳолда (3) формула
қуйидаги кўринишга эга бўлади:

𝑟

𝑗

𝑘

= √∏ 𝛽

𝑖

𝑘

∙ (1 − 𝑎

𝑖𝑗

𝑘

̂ )

𝑚

𝑘

𝑖=1

𝑚𝑘

.

(4)

5-босқич.

Таққосланувчи

пахта

тозалаш

корхонасининг

рақобатбардошлик интеграл кўрсаткичини ҳисоблаш:

𝑅

𝑗

= ∑ 𝜇

𝑘

∙ 𝑟

𝑗

𝑘

,

𝐾

𝑘=1

(5)

бунда

𝑅

𝑗

𝑗

-пахта тозалаш корхонасининг рақобатбардошлик интеграл

кўрсаткичи;

𝜇

𝑘

– рақобатбардошликнинг

𝑘

-

жамлама гуруҳ кўрсаткичлари салмоқ

коэффициенти.

Пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлиги кўрсаткичи назарий

жиҳатдан коэффициент тарзида 0дан 1гача ёки фоиз тарзида 0 дан 100 фоиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

оралиғида бўлиши мумкин.

Пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлигини баҳолашда муҳим ва

мураккаб босқичлардан бири уни амалга оширишда кўрсаткичларни танлаш
ҳисобланади. Биз томондан пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлигини
баҳолаш учун зарур бўладиган кўрсаткичларни қуйидаги гуруҳларга ажратдик:

1.

Пахта толаси рақобатбардошлиги – истеъмолчининг талабини

маҳсулотнинг қондириши даражаси.

2.

Бозор фаоллиги – пахта тозалаш корхонасининг ташқи муҳит

ўзгаришларига мослашишдаги хатти-ҳаракатини тавсифлайди.

3.

Ўз имкониятлари – пахта тозалаш корхонаси ресурслари ва улардан

фойдаланиш даражасини тавсифлайди.

Шундан келиб чиқиб, пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлигини

баҳолашнинг кенгайтирилган формуласи қуйидагича бўлади:

𝑅

𝑗

= 𝜇

пт

∙ 𝑟

𝑗

пт

+ 𝜇

бф

∙ 𝑟

𝑗

бф

+ 𝜇

имк

∙ 𝑟

𝑗

имк

,

(6)

бунда

𝑟

𝑗

пт

𝑗

-пахта

тозалаш корхонасининг пахта толаси

рақобатбардошлиги кўрсаткичи;

𝑟

𝑗

бф

𝑗

-пахта тозалаш корхонасининг бозор фаоллиги даражаси;

𝑟

𝑗

имк

𝑗

-пахта тозалаш корхонасининг ўз имкониятларидан фойдаланиш

даражаси;

𝜇

пт

, 𝜇

бф

, 𝜇

имк

– пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлигини

баҳолашда омиллари муҳимлиги коэффициентлари.

Ҳисоб-китоблар учун зарурий маълумотлар “Тошкентпахтасаноат”

ҳудудий филиали (ҲФ) таркибига кирувчи ҳиссадорлик жамиятларининг 2011-
2015 йиллардаги ҳисобот материаллари хизмат қилди.

Пахта тозалаш корхонаси рақобатбардошлиги юқорида кўрсатилган учта

кўрсаткич бўйича баҳоланди. Қиёсланадиган пахта толалари параметрларини
танлаш ва улар салмоғини аниқлашда экспертлар баҳоси усулидан
фойдаландик. Олинган барча натижалар 1-3-жадвалларда жамланди.

1-жадвал

“Тошкентпахтасаноат” ҲФ таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг

2011-2015 йилларда пахта толаси рақобатбардошлиги ўртача кўрсаткичи

Пахта тозалаш корхонаси ҳиссадорлик

жамияти номи

Тола рақобатбардошлиги интеграл баҳоси

кўрсаткичи

Алимкент

1,000

Чиноз

0,916

Пскент

0,963

Мустақиллик

0,966

Ўзбекистон

0,952

Далварзин

0,974

Қорасув

0,948

Бўка

0,972

Манба: Муаллиф ишланмаси

Бозор улуши кўрсаткичларини ҳисоблашда (2-жадвал) ҳар бир пахта

тозалаш корхонасининг тегишли йилларда ишлаб чиқарган ва сотган маҳсулоти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

миқдори асос қилиб олинди.

2-жадвал

“Тошкентпахтасаноат” ҲФ таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг

2011-2015 йиллардаги бозор улуши ҳақида маълумот

Пахта тозалаш корхонаси

ҳиссадорлик жамиятлари номи

Йиллар

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

Алимкент

0,1524

0,1490

0,1395

0,1818

0,1765

Чиноз

0,0463

0,0502

0,1154

0,0892

0,0896

Пскент

0,0987

0,9650

0,1056

0,1055

0,1049

Мустақиллик

0,1474

0,1494

0,1312

0,1068

0,1086

Ўзбекистон

0,0351

0,0368

0,0627

0,0707

0,0721

Далварзин

0,2406

0,2350

0,1780

0,1309

0,1309

Қорасув

0,1155

0,1158

0,1062

0,1360

0,1360

Бўка

0,1640

0,1673

0,1613

0,1814

0,1814

У

ўрт

0,1254

0,1243

0,1272

0,1253

0,1025

Манба: Муаллиф ишланмаси

3-жадвал

“Тошкентпахтасаноат” ҲФ таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг

2011-2015 йиллардаги ўртача ички имконият (стратегик салоҳияти)дан

фойдаланиш даражаси

Пахта тозалаш корхонаси ҳиссадорлик

жамиятлари номи

Йиллар

2011

2012

2013

2014

2015

1

2

3

4

5

6

Алимкент

0,8102

0,9613

0,9388 0,8957 0,9603

Чиноз

0,7897

0,5756

0,7484 0,7184 0,7454

Пскент

0,5763

0,8828

0,7159 0,9018 0,7416

Мустақиллик

0,7211

0,7854

0,7923 0,7108 0,7091

Ўзбекистон

0,7443

0,6298

0,642

0,736

0,6406

Далварзин

0,5223

0,6134

0,6372 0,6027

0,606

Қорасув

0,8676

0,7305

0,722

0,7286 0,7252

Бўка

0,5715

0,7551

0,7332 0,7515 0,7687

Манба: Муаллиф ишланмаси

Олинган маълумотлар асосида 2015 йил учун пахта тозалаш

корхоналарининг рақобатбардошлик даражаси баҳоланди (4-жадвал).

4-жадвал

“Тошкентпахтасаноат” ҲФ таркибига кирувчи пахта тозалаш корхоналарининг

2015 йилдаги ўртача рақобатбардошлиги интеграл баҳоси

Корхона

Корхона рақобатбардошлиги интеграл баҳоси

Алимкент

0,8354

Чиноз

0,7605

Пскент

0,7766

Мустақиллик

0,7739

Ўзбекистон

0,7510

Далварзин

0,7675

Қорасув

0,7776

Бўка

0,8004

Манба: Муаллиф ишланмаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса ва таклифлар

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ушбу пахта тозалаш

корхоналарининг рақобатбардошлиги нисбатан паст даражада бўлиб, 0,7510 -
0,8354 оралиқни ташкил этган. Айниқса, ушбу пахта тозалаш корхоналарида
ички ресурслар (стратегик салоҳият)дан фойдаланишда фойдаланилмаётган
заҳиралар юқоридир. Шунинг учун келгусида пахта тозалаш корхонаси рақобат
маркетинг стратегиясини шакллантириш ва уни амалга оширишнинг мақсадли
дастурини ишлаб чиқишда бу ҳолатга эътиборни қаратиш лозим.

Умуман олганда, кўриб чиқилган услуб пахтани қайта ишловчи

корхоналар хусусиятларини инобатга олган ҳолда бир қатор афзалликларга эга.
Ушбу услуб корхона якуний рақобатбардошлик кўрсаткичига таъсир этувчи
турли характердаги омиллар ва йўналишларни интеграцияланган ва мажмуий
ҳолда ҳисобга олишга имкон беради. Услубнинг бу афзаллиги пахта қайта
ишловчи корхоналар учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, пахта толаси
бозоридаги ўзига хос талаб ва нарх конъюнктураси, ишлаб чиқариш
технологияси хусусиятлари, фаолият натижалари кўп жиҳатдан хомашёдан
оқилона фойдаланиш, маҳсулот сифатини ошириш ва пахта маҳсулотлари
нархига боғлиқлиги, якуний ҳисобда, асосий ишлаб чиқариладиган маҳсулот –
пахта толаси рақобатбардошлигини таъминловчи барча корхона элементларини
интеграцияланган ҳолда ҳисобга олиш заруриятини келтириб чиқаради.
Шунингдек, ушбу услуб ҳисоб-китоблар учун корхона расмий ҳисобот
маълумотларидан

фойдаланган

ҳолда

турли

рақобатчи

корхоналар

рақобатбардошлиги даражаларини яққол қиёслашга, ҳар бир кўрсаткич бўйича
ҳам корхона ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти йўналишларига кўра ҳам
рақобатбардошликни ошириш заҳираларини аниқлашга имкон беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Дробитько Н.А. Оценка и диагностика конкурентоспособности

предприятий: дис…канд. экон. наук. – Харьков: ХГЭУ, 2002.

2. Шодиметов И.К. Жаҳон бозорида Ўзбекистон пахта толаси

рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг жиҳатлари: и.ф.н. …
дис.автореферати. – Т.: ТДИУ, 2004.

3. Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси.

Монография. – Т.: ФАН, 2004.

4. Вохитов А., Исаджанов Н. Методика изучения товарных рынков //

Деловой партнер Узбекистана. – 1999. №38. – С. 3-4.

5. Абдухалилова Л. Т. Кичик корхоналарда маркетинг стратегиясини

шакллантириш: Монография. – Т.: ФАН, 2008. – 115 б.

6. Шоахмедов Ш. Ш. Повышение уровня конкурентоспособности

промышленности в условиях либерализации и углубления экономических
реформ. Автореф. дис. ... канд. экон. наук. – Т.: Институт экономики АН
Республики Узбекистан, 2005. – 24 с.

7. Шеремет А.Д., Сайфулин Р.С., Негашев Е.В. Методика финансового

анализа. – М.: ИНФРА-М, 2000. – 208 с.

Bibliografik manbalar

дриии1ы<и п.л. ицснка и диа1 нос i ика кинкурсшииюиюниаи предприятий: дис...канд. экон. наук. - Харьков: ХГЭУ, 2002.

Шодиметов И.К. Жахон бозорида Узбекистон пахта толаси ракобатбардошлигини оширишнинг маркетинг жихатлари: и.ф.н. дис.автореферати. - Т.: ТДИУ, 2004.

Болтабосв М.Р. Тукимачилик саноатида маркетинг стратсгияси. Монография. - Т.: ФАН, 2004.

Вохитов А., Исаджанов Н. Методика изучения товарных рынков // Деловой партнер Узбекистана. - 1999. №38. - С. 3-4.

Абдухалилова Л. Т. Кичик корхоналарда маркетинг стратегиясини шакллантириш: Монография. - Т.: ФАН, 2008. - 115 б.

Шоахмедов Ш. Ш. Повышение уровня конкурентоспособности промышленности в условиях либерализации и углубления экономических реформ. Автореф. дис. ... канд. экон. наук. - Т.: Институт экономики АН Республики Узбекистан, 2005. - 24 с.

Шеремет А.Д., Сайфулин Р.С., Негашев Е.В. Методика финансового анализа. - М.: ИНФРА-М, 2000. - 208 с.