“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
1
№ 4, 2017
ҲУДУДЛАРДА ЕР РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
САМАРАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛИ
Рустам Ташматов,
ТДИУ ҳузуридаги ИТМ сектор мудири, и.ф.н.
Аннотация:
Мазкур мақолада асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқаришнинг ривожланиш тенденциялари очиб берилган, омиллари
аниқланган, ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
бўйича салоҳияти таҳлил қилинган, қишлоқ хўжалигининг асосий
маҳсулотларини ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги сўм ифодасида баҳоланган
ҳамда умумлашган хулосалар берилган.
Аннотация:
В данной статье раскрыты тенденции развития
производства основной селськохозяйственной продукции, определены факторы
роста их производства, проанализирован производственный потенциал
регионов
в
производстве
сельскохозяйственной
продукции,
оценена
продуктивность производства основной продукции сельского хозяйства в
сумовом выражении, а также обобщены выводы.
Abstract:
This article reveals tendencies of development of production of the
main agricultural products identified growth factors of production, analyzed
production potential of the regions in agricultural production, the estimated yields of
the main agricultural products in sum terms, and summarizes the findings.
Калит сўзлар:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари,
экин майдони, ердан
унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш салоҳияти, сотиш самарадорлиги,
маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги, давлат буюртмаси.
Кириш
Маълумки, юртимизда яқин, ўрта ва узоқ истиқбол йилларида, хусусан
2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини,
жумладан, сабзавот — 105,7%, картошка — 106,3%, полиз — 106,1%, мева —
106%, узум — 105,7% ошириш [1], 2020 йилга бориб бошоқли дон экинларини
ишлаб чиқариш ҳажмини 16,4 фоиз оширган ҳолда 8,5 миллион тоннагача,
картошкани ишлаб чиқариш ҳажмини 35 фоизга, бошқа сабзавотларни 30
фоизга ва узумларни – 21,5 мартага ошириш [2], шунингдек 2030 йилда
замонавий технологиялар асосида пахта толасини ва мева-сабзавот
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб юқори бўлган
тайёр, экологик тоза тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмини 5,6 марта, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш
ҳажмини эса 5,7 карра ошириш [3] каби устувор вазифалар қўйилган. Ушбу
вазифани самарали бажариш учун ҳозирги ҳолатини чуқур ўрганиш талаб
этилади. Мазкур мақола айнан мана шу масалага бағишланган.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Жаҳон иқтисодий илм-фанида ердан унумли фойдаланиш бўйича
тадқиқотлар алоҳида ўрин эгаллайди, чунки инсониятнинг бутун минг йиллик
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
2
№ 4, 2017
даври мобайнида моддий ривожланишининг асосий шарти ишлаб чиқариш
омили сифатида намоён бўлган ер мавжудлиги ҳисобланган. Ўз навбатида, ер
муносабатларнинг эволюцияси ерга бўлган мулкчилик муносабатлардаги
ўзгаришларни акс эттирган, у эса ҳам миллий иқтисодиётининг, ҳам бутун
инсониятининг ривожланишида ҳал қилувчи рол уйнаган.
Ердан самарали фойдаланишнинг назарий масалалари ва амалий
жиҳатлари ҳам иқтисодий, ҳам аграр назариялари, ҳам иқтисодий сиёсати
соҳаларига таъалуқлидир. Шу боис ердан самарали фойдаланиш бўйича
назарий ва методологик асослари кўплаб чет эл ва республикамиз олимлари,
назариячи ва мутахассис-амалиётчилари томонидан яратилган. Хусусан мазкур
муаммо Max Weber [5] ва ҳозирги замон тадқиқотчи олимлари Karen E., Steve
Padgett Vásquez, Jaap Jan Schröder, Dunstan Gabriel Msuya, Mohamed Ali
Mohamed, Tilman, D., Cassman, K.G., Matson, P.A., Naylor, R. and Polasky, S,
Kotschi, J, Gerbens-Leenes, P.W. and Nonhebel, S., Oleson, J.E. and Bindi, M. [6-
13] ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган.
Шунингдек, ер муносабатлари ва ердан самарали фойдаланиш
масалалари Чаянов А.В., Еренов А.Е., Югай А.М., Милосердов В.В., Петриков
А., Узун В., Садков В., Попова О., Юданов А.Ю. [14-20]
ва бошқаларнинг
ишларида кўриб чиқилган.
Ер муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари
республикамиз олимлари Р.Ҳусанов, Б.
Беркинов, Ў.Умурзоқов, Т.Фармонов,
Н.Хушматов, З.Абдуллаев, Б.Рахмонкулова, Х.Каримова [21-26] ва бошқа
олимларнинг тадқиқотида ўз аксини топган.
Аммо ушбу тадқиқотларга таянган ҳолда аграр ислоҳотларининг ҳозирги
босқичида республикамизнинг иқтисодиёти олдига экспорт салоҳиятини
ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳамда йил
давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини бир хил ушлаб
туриш мақсадида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш вазифаси қўйилган. Бу эса мамлакатимизда экин майдонлари
чекланган шароитида улардан янада самаралироқ фойдаланишни тақозо
қилмоқда.
Тадқиқот методологияси
Мазкур мақоланинг мақсади ҳудудлар кесимида ердан фойдаланиш
самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
Ушбу мақола мавзусини ёритишда статистик, таққослама, гуруҳлаш,
эксперт баҳолаш, таҳлил ва бошқа усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
Иқтисодиётнинг ҳозирги босқичда энг асосий вазифалардан бири аҳолига
зарур бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини барқарор таъминлаш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни
замонавий техника ва технологиялар асосида қайта ишлаш ва сақлаш ҳамда шу
орқали ҳам янги узилган ҳолда, ҳам қайта ишланган рақобатбардош
маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳисобланади. Мана шу
йўналишда ҳукуматимиз томонидан 44тадан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини
қабул қилган [30]. Биргина 2016 йилда 6 қонунчилик ҳужжатлари қабул
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
3
№ 4, 2017
қилиниб, унинг асосида мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш, экспорт қилиш
ва сақлашни мувофиқлаштирувчи янги тузилмалар ташкил этилган, ҳар йилда
Халқаро мева-сабзавот ярмаркани ўтказиши йўлга қўйилган ҳамда давлат
буюртмасини шакллантириш, ташкил этиш ва бажариш, уни устидан
мониторинг олиб бориш тартиби ишлаб чиқилган. Ушбу барча чоралар мева-
сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келди.
Хусусан, 2012-2016 йиллар мобайнида картошкани ишлаб чиқариш ҳажми
143,8 %, сабзавотларни – 145,1 %, полиз экинлари – 144,2%, мева ва резаворлар
–148,2 % ҳамда узум – 143,9 %га ошган [28].
Шуни таъкидлаш керакки, асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши бўйича асосий омилларидан бири ушбу
экинларга ажратилган ер майдонининг кўпайиши ҳисобланади. 1-расмда
келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, 2012-2016 йилларда
картошка, сабзавот, мева ва резаворлар ҳамда узум экин майдонлари ўртача
104,7 фоизга ошган (1-расм).
1-расм. Асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экин майдонларининг
ўзгариши
Манба: Муаллиф томонидан ЎзР Статистика қўмитаси маълумотлари асосида
тузилган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмлари ошишига
сабаб бўлган яна бир омил - ушбу экинларнинг ҳосилдорлиги ошишидир.
Таҳлил этилаётган даврда картошканинг ҳосилдорлиги 203,7 ц/га дан 219,1
ц/га гача (ўсиш суръати 107,6 %ни ташкил этган), сабзавотларнинг
ҳосилдорлиги – 265,6 ц/га дан 271,0 ц/га гача (102,0 %), полиз экинларининг
ҳосилдорлиги – 200,3 ц/га дан 203,6 ц/га гача (101,6 %), мева ва резаворларнинг
ҳосилдорлиги - 104,7 ц/га дан 128,1 ц/га гача (122,3 %) ҳамда узумнинг
ҳосилдорлиги - 108,6 ц/га дан 133,1 ц/га гача (122,5 %) ошган (2-расм). Кўриниб
турибдики, ҳосилдорликнинг энг юқори ўсиш суръатлари мева, резавор ва
узумларга тегишли.
Дон
экинлари
70%
Картошк
а
3%
Сабзавот
лар
8%
Полиз
экинлари
2%
Мева ва
резаворл
ар
11%
Узум
6%
2012 йил
Дон
экинлари
69%
Картошк
а
4%
Сабзавот
лар
9%
Полиз
экинлари
2%
Мева ва
резаворл
ар
11%
Узум
5%
2016 йил
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
4
№ 4, 2017
2012
2014
2016
0,0
50,0
100,0
150,0
200,0
250,0
300,0
Дон
экинлари
Картошка
Сабзавот
Полиз
экинлари
Мева ва
резаворлар
Узум
44
,6
20
3,7
26
5,6
20
0,3
10
4,7
10
8,6
45
,0
21
0,7
27
0,9
20
0,0
11
2,3
11
6,1
45
,3
21
3,6
26
8,3
20
1,3
11
6,0
12
0,7
45
,3
21
9,1
27
1,0
20
3,6
12
8,1
13
3,1
45
,0
22
8,1
29
1,7
21
2,4
13
0,2
14
0,6
2012
2013
2014
2015
2016
2-расм. Асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг ўсиши
Манба: Муаллиф томонидан ЎзР Статистика қўмитаси маълумотлари асосида
тузилган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатиб турибдики, минтақа кесимида асосий
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзига хос хусусиятига эга.
Улар қуйидагилардан иборат: картошкани ишлаб чиқариш бўйича Самарқанд
(619,2 минг тонна), Тошкент (437,7 минг тонна), Андижон (316,8 минг тонна) ва
Фарғона (304,4 минг тонна) вилоятлар етакчилик қилади; сабзавотларнинг
аксарият қисми Тошкент (2244,3 минг тонна), Самарқанд (1767,9 минг тонна)
ва Андижон (1596,2 минг тонна) вилоятлар етиштирилмоқда; полиз экинлари
асосан Сирдарё (342,1,4 минг тонна), Жиззах (299,7 минг тонна), Сурхондарё
(207,9 минг тонна) вилоятларда етиштирилади; мева ва резаворларни ишлаб
чиқариш ҳажми бўйича Андижон (634,4 минг тонна), Фарғона (465,2 минг
тонна) ва Самарқанд (413,3 минг тонна) вилоятлари етакчилик қилади; узум
етиштиришнинг катта улуши Самарқанд (607,1 минг тонна), Бухоро (194,4
минг тонна) ва Тошкент (174,1 минг тонна) вилоятларга тўғри келади.Бундан
шундай хулоса қилиш мумкинки, Самарқанд вилояти узумни (умумреспублика
кўрсаткичдан 35,0 %), картошкани (20,9 %), сабзавотни (15,7 %), мева ва
резаворларни (13,3 %); Тошкент вилояти –сабзавотларни (19,9 %), картошкани
(14,8 %) ва узумни (10,3 %); Андижон вилояти – мева ва резаворларни (20,8 %),
сабзавотларни (14,1 %), картошкани (10,7 %) етиштиришга; Фарғона вилояти -
мева ва резаворларни (17,1 %), картошкани (10,3 %); Сирдарё, Жиззах ва
Сурхондарё вилоятлари – полиз экинларини (уларга мос равишда 16,7 %, 14,6
%ва 10,2 %); Бухоро вилояти – узумни (11,2 %) етиштиришга ихтисослашган
(1-жадвал). Бундай ихтисослашув ердан унумли фойдаланиш ва тупроқ таркиби
билан изоҳланади. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу вилоятларда ўртача балл-
бонитет қарийб 60 баллни ташкил этади, ваҳоланки республика бўйича бу
кўрсаткич 55 балл атрофида тебранади [4].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
5
№ 4, 2017
1-жадвал
Ҳудудларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳияти (2016 й.)
Ҳудудлар
Дон экинлари
Шу жумладан
буғдой
Картошка
Сабзавот
Полиз экинлари
Мева ва
резаворлар
Узум
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қариш
,
ми
нг
тон
на
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қариш
,
ми
нг
тон
на
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қариш
,
мин
г
тон
на
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қариш
,
ми
нг
тон
на
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қариш
,
ми
нг
тон
на
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қариш
,
ми
нг
тон
на
Э
кин
май
дони
,
ми
нг г
а
Ҳ
осилдорл
ик
, ц/
га
И
шла
б чи
қа
риш
,
ми
нг
тон
на
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
Ўзбекистон
Республикаси
1689,9 45,0 8263,8 1446,3 47,9 6940,5 84,6 228,1 2958,3 206 291,7 11272,5 58,8 212,4 2045,2 279,3 130,2 3042,7 131,0 140,6 1735,3
Қорақалпоғистон
Республикаси
107,2 25,9
294,3
64,4
28,4
182,8
4,3
92,7
52,5
10,9 190,7 256,3 10,5 118,6 127,6
5,5
94,2 43,7
0,8 100,1
6,0
Андижон
94,6
62,3
680,3
84,9
63,0
535,1
7,0
222,3 316,8 19,4 302,0 1596,2 2,2 214,7 117,9 32,7 212,7 634,4 4,4 189,2
76,7
Бухоро
92,3
61,0
683,3
91,6
61,0
558,9
4,1
246,8 197,8
9,5
260,3 658,2
2,1 236,2 139,8 12,3 229,3 267,5 10,0 199,5 194,4
Жиззах
219,3 23,4
554,3
148,1
29,2
432,1
1,9
187,2 68,2
8,8
209,5 420,5
5,8 178,6 299,7 15,3 87,9 98,8
5,1
83,8
32,9
Қашқадарё
254,9 42,1 1073,7 226,6
44,9 1018,9 7,8
212,7 195,0 17,1 291,8 562,6
7,3 196,7 150,9 20,4 91,1 143,5 11,7 115,4 108,8
Навоий
52,4
51,4
279,9
50,2
51,6
254,9
1,9
277,3 74,3
4,2
272,0 258,0
1,6 265,6 74,2
6,4 197,2 114,9 6,5 129,6
83,8
Наманган
97,3
53,6
572,0
89,7
54,7
491,5
7,2
230,2 263,2 15,1 285,2 721,7
2,3 246,4 77,1
28,1 97,3 247,1 11,4 112,4 127,0
Самарқанд
185,0 45,3
875,6
172,1
46,9
808,3 13,0 322,5 619,2 29,9 447,2 1767,9 3,0 269,5 123,4 37,2 111,0 413,3 39,0 155,6 607,1
Сурхондарё
120,3 50,9
660,6
117,5
51,1
604,2
9,7
199,4 244,8 15,1 213,5 966,8
3,4 328,0 207,9 15,7 98,4 154,5 13,4 101,4 135,5
Сирдарё
107,0 52,2
600,8
97,1
51,7
501,9
2,0
140,8 56,3
4,5
274,7 318,0
6,0 332,0 342,1
7,0
81,3 44,9
1,6
98,0
16,2
Тошкент
155,5 42,0
697,9
129,0
42,0
545,8 10,1 233,3 437,7 36,8 281,4 2244,3 4,9 221,0 162,2 37,3 100,2 223,0 18,1 115,9 174,1
Фарғона
125,8 60,8
796,2
120,7
62,0
754,8
9,8
235,5 304,4 19,5 279,5 867,1
2,5 189,8 77,9
47,9 130,6 465,2 6,0 215,5 127,8
Хоразм
78,3
45,8
494,9
54,4
46,5
251,3
5,8
183,7 128,1 15,2 246,5 634,9
7,2 186,1 144,5 13,5 147,4 191,9 3,0 155,6
45,0
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари.
№ 4, 2017
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
6
№ 4, 2017
Ердан самарали фойдаланиш кўрсаткичларидан яна бири ҳар бир гектар ва
тонна маҳсулот сотилиши ҳисобланади. Шу боис тадқиқотимиз давомида
маҳсулотни сотиш самарадорлигини таҳлил қилдик. Статистик маълумотлар
шуни кўрсатмоқдаки, 2015 йилда картошка 784 193,1 млн. сўм, сабзавот -
2 202 858,8 млн. сўм, мева, резавор, узум ва полиз экинлари - 2 923 718,9 млн. сўм
қийматида сотилган, бу эса олдинги 214 йилга қараганда 5,5; 15,7 ва 3,3 %
кўпдир. Айрим вилоятларда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш қиймати
сезиларли ўсганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, картошкани сотиш
ҳажмининг юқори суръатлар билан ўсиши Самарқанд (158,5 %) ва Тошкент
(114,2 %) вилоятларда кузатилган. Кейинги ўринларида Хоразм (108,4 %),
Сурхондарё (106,2 %) ва Андижон (100,8 %) вилоятлари жой олган. Умуман
олганда барча ҳудудларда 2014-2015 йиллар давр ичида картошкани сотиш ҳажми
ўсиш тенденциясига эга. Сабзавотни сотиш ҳажмининг ошиши эса Навоий (169,8
%), Наманган (132,2 %), Самарқанд (129,9 %) вилоятлари ва Қорақолпоғистон
Республикаси (127,5 %)да қайд этилган. Ўхшаш ҳолат мева ва резаворлар, узум
ҳамда полиз экинларида кузатилган. Жумладан, ушбу экин турлари бўйича сотиш
ҳажмининг ўсиш суръатлари энг юқори Фарғона (2,3 марта), Навоий (179,1 %),
Самарқанд (176,8 %) вилоятларга тўғри келган (2-жадвал).
2-жадвал
Асосий мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш динамикаси (млрд.сўм)
Ҳудудлар
Картошка
Сабзавотлар
Мева, резавор,
узум, полиз экинлари
2014
й.
2015
й.
ўсиш,
%
2014
й.
2015
й.
ўсиш,
%
2014
й.
2015
й.
ўсиш,
%
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Ўзбекистон
Республикаси
743,0
784,2
105,5
1 903,9 2 202,9
115,7
2 829,9 2 923,7
103,3
Қорақалпоғистон
Республикаси
19,7
16,5
83,7
45,7
58,2
127,5
73,2
97,3
132,9
Андижон
30,1
30,3
100,8
93,7
94,2
100,5
191,1
191,4
100,1
Бухоро
33,0
31,1
94,3
94,6
112,5
119,0
177,7
194,5
109,4
Жиззах
26,8
22,0
81,9
89,0
102,5
115,3
126,1
145,2
115,1
Қашқадарё
26,1
23,7
90,8
103,0
125,7
122,0
166,8
209,1
125,3
Навоий
12,7
6,0
47,5
45,6
77,5
169,8
68,8
123,1
179,1
Наманган
20,4
19,8
97,3
89,2
117,9
132,2
190,5
222,1
116,6
Самарқанд
42,5
67,5
158,7
137,8
179,0
129,9
290,3
513,3
176,8
Сурхондарё
54,4
57,7
106,2
128,4
134,8
105,0
143,1
171,8
120,1
Сирдарё
9,3
8,1
86,4
13,9
16,5
118,9
19,0
22,4
117,6
Тошкент
68,9
78,7
114,2
170,3
197,9
116,2
238,8
275,1
115,2
Фарғона
56,2
43,2
77,0
206,2
249,7
121,1
200,5
4,7
2,3
Хоразм
14,0
15,2
108,4
56,6
65,5
115,7
93,9
109,0
116,1
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-
китоблари.
Шуни таъкидлаш керакки, ушбу экинлар бўйича сотиш ҳажмининг ўсиш
суръатлари картошка ва сабзавотлардан кўра кескин фарқ қилади. 2015 йилда 1 га
экин майдони ҳисобига картошканинг сотиш ҳажми бўйича Жиззах (11578,9
минг сўм), Тошкент (7792,1 минг сўм), Бухоро (7585,4 минг сўм), Сурхондарё
(5948,5 минг сўм), Самарқанд (5192,3 минг сўм) вилоятлари етакчилик қилмоқда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
7
№ 4, 2017
Ҳудди шундай ҳолат 1 тонна картошка ҳисобига сотиш ҳажмида ҳам кузатилган,
яъни ушбу вилоятлар мазкур кўрсаткичи бўйича ҳам етакчи ҳисобланади.
3-жадвал
Асосий мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш самарадорлиги (млрд.сўм)
(2015 йил ҳолати бўйича)
Ҳудудлар
Картошка
Сабзавот
Мева, резавор,
узум, полиз
со
ти
ш
қи
йм
ати
,
м
л
н.
сў
м
1
то
нн
а
м
аҳ
су
л
отн
ин
г
қи
йм
ати
,
м
ин
г
сў
м
1
га
т
ўғ
ри
ке
л
адиг
ан
қи
йм
ат,
м
ин
г
сў
м
со
ти
ш
қи
йм
ати
,
м
л
н.
сў
м
1
то
нн
а
м
аҳ
су
л
отн
ин
г
қи
йм
ати
,
м
ин
г
сў
м
1
га
т
ўғ
ри
ке
л
адиг
ан
қи
йм
ат,
м
ин
г
сў
м
со
ти
ш
қи
йм
ати
,
м
л
н.
сў
м
1
то
нн
а
м
аҳ
су
л
отн
ин
г
қи
йм
ати
,
м
ин
г
сў
м
1
га
т
ўғ
ри
ке
л
адиг
ан
қи
йм
ат,
м
ин
г
сў
м
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Ўзбекистон
Республикаси
784,2
265,1
9269,5
2 202,9
195,4
10693,7 2 923,7
428,5
6232,6
Қорақалпоғистон
Республикаси
16,5
314,3
3837,2
58,2
227,1
5339,4
97,3
548,8
5791,7
Андижон
30,3
95,6
4328,6
94,2
59,0
4855,7
191,4
230,9
4870,2
Бухоро
31,1
157,2
7585,4
112,5
170,9
11842,1 194,5
323,3
7971,3
Жиззах
22,0
322,6
11578,9
102,5
243,8
11647,7 145,2
336,6
5542,0
Қашқадарё
23,7
121,5
3038,5
125,7
223,4
7350,9
209,1
518,6
5307,1
Навоий
6,0
80,8
3157,9
77,5
300,4
18452,4 123,1
451,1
8489,7
Наманган
19,8
75,2
2750,0
117,9
163,4
7807,9
222,1
492,2
5313,4
Самарқанд
67,5
109,0
5192,3
179
101,3
5986,6
513,3
448,8
6481,1
Сурхондарё
57,7
235,7
5948,5
134,8
139,4
8927,2
171,8
345,0
5286,2
Сирдарё
8,1
143,9
4050,0
16,5
51,9
3666,7
22,4
55,6
1534,2
Тошкент
78,7
179,8
7792,1
197,9
88,2
5377,7
275,1
491,9
4562,2
Фарғона
43,2
141,9
4408,2
249,7
288,0
12805,1
4,7
7,0
83,3
Хоразм
15,2
118,7
2620,7
65,5
103,2
4309,2
109,0
285,8
4599,2
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-
китоблари.
Сабзавот маҳсулотларини сотиш ҳажмини ҳудудлар кесимида таҳлил
қилганимизда, шундай ҳолат аниқландики, 1 га ер майдони ва 1 тонна маҳсулот
ҳисобига тўғри келадиган сотиш ҳажми Навоий (уларга мос равишда 18452,4 ва
300,4 минг сўм), Фарғона (12805,1 ва 288,0 минг сўм), Бухоро (11842,1 ва 170,9
минг сўм), Жиззах (11647,7 ва 243,8 минг сўм) вилоятларда юқори эканлиги
кузатилган. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу кўрсаткичлар умум республика
кўрсаткичидан юқори. Мева, резавор, узум ва полиз экинлари каби маҳсулотлар
бўйича 1 га ер майдонига тўғри келадиган сотиш ҳажми Навоий (8489,7 минг
сўм), Бухоро (7971,3 минг сўм) ва Самарқанд (6481,1 минг сўм) вилоятларда
республика кўрсаткичидан юқори бўлган, 1 тонна маҳсулотни сотиш бўйича эса
Қорақалпоғистон Республикаси (606,2 минг сўм), Наманган (492,2 минг сўм),
Тошкент (491,1 минг сўм), Самарқанд (448,8 минг сўм) ва Навоий (451,1 минг
сўм) вилоятлар республика кўрсаткичларга нисбатан юқори натижаларга
эришган.
Хулоса
ва
таклифлар
1.
Ички истеъмол бозори конъюнктурасининг барқарорлигини таъминлаш
мақсадида Ўзбекистонда ҳар йили асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
8
№ 4, 2017
ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсиб бормоқда. Бунинг асосий омилларидан бири
пахтага ажратилган экин майдонларининг қисқариши ҳисобига бошқа, асосан
мева-сабзавотга ажратиладиган экин майдонларининг кўпайиши ҳамда селекция
ишлари натижасида аниқланган юқори ҳосил берувчи навларни жорий этиш
ҳисобига экинлар ҳосилдорлигининг ошиши тенденциялари ҳисобланади.
2.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, республиканинг айрим ҳудудларида экин
майдонларидан
фойдаланиш
самарадорлиги
нисбатан
паст.
Масалан,
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Тошкент, Қашқадарё вилоятларида дон
экинлари ҳосилдорлиги паст. Шу боис ушбу ҳудудларда дончиликни
жойлаштиришни қайта кўриб чиқиш ва уларни бошқа ҳосили юқори бўлган
ҳудудларда экиш мақсадга мувофиқ.
3.
Олиб борилган тадқиқотлар ер ресурслардан унумли фойдаланиш, экспорт
салоҳиятини ошириш ва маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини
рағбатлантириш мақсадида импорт ҳажмини камайтириш билан боғлиқ
муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Ушбу муаммоларни ечиш мақсадида
авваламбор ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш лозим. Бу эса, ўз навбатида, минтақалар
кесимида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экин майдонларини
жойлаштиришни такомиллаштириш йўли билан таъминлаш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот
ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонига 8-илова.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-
2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги пқ-2460-сонли Қарори.
3.
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,
олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг
йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир.//Мамлакатимизни 2015 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси.
4.
Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати ва улардан
фойдланиш бўйича 2001 йил учун миллий ҳисобот. - Ташкент, Ўзбекистон
Республикаси ер ресурслари давлат қўмитаси, 2002. – с. 67.
5.
M. Weber, The Agrarian History of the Ancient World / Weber. - Moscow:
Canon C-Press, 2001. S. 429.
6.
Steve Padgett Vásquez. Forest cover, development, and sustainability in Costa
Rica: Can one policy fit all?// Land Use Policy. Volume 67, 2017, Pages 212–221.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
9
№ 4, 2017
7.
Jaap Jan Schröder . The Position of Mineral Nitrogen Fertilizer in EfficientUse
of Nitrogen and Land: A Review // Natural Resources Vol.05 No.15(2014),12 pages.
8.
Dunstan Gabriel Msuya. Farming systems and crop-livestock land use
consensus. // Open Journal of Ecology. Vol.3 No.7 (2013), 9 р.
9.
Mohamed Ali Mohamed. Monitoring of Temporal and Spatial Changes of
LandUse and Land Cover in Metropolitan Regions through Remote Sensing and GIS //
Natural Resources. Vol.05 No.15(2014), Article ID:52650,12 pages.
10.
Tilman, D., Cassman, K.G., Matson, P.A., Naylor, R. and Polasky, S. (2002)
Agricultural Sustainability and Intensive Production Practices. Nature, 418, р. 671-677.
11.
Kotschi, J. (2013) A Soiled Reputation: Adverse Impacts of Mineral
Fertilizers in Tropical Agriculture. Commissioned by World Wildlife Fund (Germany)
to Heinrich Böll Stiftung, 58 p.;
12.
Gerbens-Leenes, P.W. and Nonhebel, S. (2002) Consumption Patterns and
Their Effects on Land Required for Food. Ecological Economics, 42, 185-199.
13.
Oleson, J.E. and Bindi, M. (2002) Consequences of Climate Change for
European Agricultural Productivity, Land Use and Policy. European Journal of
Agronomy, 16, 239-262 р.
14.
Чаянов А. В. Крестьянское хозяйство. Избранные труды. — М.:
Экономика, 1989. — 492 с.;
15.
Еренов А.Е. Опыт земельных преобразований на Советском Востоке.-
Алматы: Наука, 1976 – 198 с.
16.
Югай А.М. Современные отношения земельной собственности в России.
//Экономика сельского хозяйства России.- № 10 - 1997 г. – с. 17-21.
17.
Милосердов
В.В.
Земельные
отношения:
формирование
и
необходимость корректировки.//Сб. научных трудов ВНИЭТУСХ, вып. 1
«Земельная и аграрная реформа России: проблемы и опыт». М., 1998 г.- 236 с.
18.
Петриков А., Узун В. Земельные отношения: проблемы и решения.
//АПК: экономика, управление - № 6 - 1999 г. – с. 25-28;
19.
Садков В., Попова О. Становление, проблемы и перспективы развития
рынка земель в России.//АПК: экономика, управление - № 3 - 2000г. – с. 12-15.
20.
Юданов А.Ю. Конкуренция: теория и практика: Учеб. Пос., 3-е изд.,
перераб. И доп. – М.: Гном-Пресс, 2000 – 254 с.
21.
Хусанов Р.Х. Агросаноат комплекси иқтисодиёти. – Т.: Кувасой, 2003. –
771 б.
22.
Беркинов Б.Б., Рахмонкулова Б.О., Каримова Х.Х. Фермер хўжаликлари
ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлини баҳолаш ва ривожланиш жараёнларини
моделлаштириш. – Т.: “Иқтисодиёт”, 2014. — 147 б.
23.
Умурзоқов Ў.П. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва
менежменти. – Т.: “Iqtisod-moliya”, 2008 – 268 б.
24.
Т.Фармонов. Ўзбекистон Республикасида фермер хўжалигини ташкил
этиш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари: Иқтисод фанлари доктори
илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.: 2006. – 50 б.
25.
Хушматов, Н.С. Проблемы устойчивого развития экономики
хлопкосеющих регионов Узбекистана в условиях маловодья // Достижения науки
и техники АПК. - 2002. - N 11. - С. 43-44.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил
10
№ 4, 2017
26.
Абдуллаев З.С. Ер ресурслари қийматини баҳолаш жараёнларини
моделлаштириш. Тошкент, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона
нашриёти. — 2013. – 198 б.
27.
FAO Statistical Pocketbook 2015. World food and agriculture 2015.
28.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012-2015
йиллардаги статистик тўпламлари.
29.
http://faostat3.fao.org/download/Q/*/E
- БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ
хўжалиги ташкилоти расмий сайти маълумотлари.
30.
http://www.uzbekistan.nsk.ru/index.php?option=com_content&view=article&
catid=61%3A2015-10-05-13-45-09&id=2565%3A2015-10-09-05-34-05&Itemid=113
Тенденции развития плодоовощного сектора в Узбекистане: производство и
экспорт.