Оценка эффективности рынка товаров и услуг в регионе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
147-155
19
7
Поделиться
Худайберганов, Д. (2017). Оценка эффективности рынка товаров и услуг в регионе. Экономика и инновационные технологии, (6), 147–155. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9564
Дилшод Худайберганов, Ургенчский государственный университет

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье показаны особенности повышения эффективности рынка товаров и услуг в регионе. А также даны выводы, предложения и рекомендации по повышению эффективности рынка товаров и услуг.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МИНТАҚАДА ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Худайберганов Дилшод Тухтабаевич,

УрДУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

dilshodx@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада минтақа товар ва хизматлар бозори

самарадорлигини ошириш жиҳатлари кўрсатиб берилган. Шунингдек, минтақада
товар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш юзасидан хулоса, таклиф ва
тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье показаны особенности повышения эффективности

рынка товаров и услуг в регионе. А также даны выводы, предложения и
рекомендации по повышению эффективности рынка товаров и услуг.

Abstract:

In this article peculiarities increasing efficient of good and services market

region are shown. And so conclusions, suggestions and recommendations are given
according to increasing efficiency of good and service market in the region.

Калит сўзлар:

минтақа, товар ва хизматлар бозори, товарлар бозори,

хизматлар бозори, хизмат, хизмат турлари, самарадорлик, сервис, рақобатбардош
муҳит, янги маҳсулот, бозор конъюнктураси.

Кириш

Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида

минтақаларда товар ва хизматлар бозори алоҳида ўринни эгаллайди. Чунки

ундаги ислоҳотларни узил-кесил амалга ошириш орқали бозорнинг

самарадорлигини ошириш, иқтисодий фойда олиш, иқтисодий ўсиш ва ишлаб

чиқаришни ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини

таъминлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ш.М.Мирзиёев

таъкидлаганидек,

“...

макроиқтисодий

барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори

суръатларини сақлаб қолиш, ... ички бозордаги нарх даражаси барқарор

бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир” [1].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги

Фармонида ҳам иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг

устувор йўналишларини амалга ошириш учун таркибий ўзгартиришларни

чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация

ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш

лозимлиги келтирилган.

Бунинг учун

иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош

муҳитни шакллантириш, маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни

босқичма-босқич камайтириш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва

технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда

миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш

соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда

хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркиби,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш

лозим.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал

ривожлантириш борасида

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва

сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш

инфратузилмасини янада кенгайтириш лозимлигига алоҳида эътибор

қаратилган [2].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Минтақада аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда товар ва хизматлар

бозори самарадорлигини ошириш

муҳим аҳамият касб этади. Чунки, товар ва

хизматлар бозори мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири

ҳисобланади. Сўнгги йилларда иқтисодий муносабатларни амалга ошириш

асосида аҳолининг хилма-хил товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда

турли хизматларни кўрсатиш орқали бозорнинг самарадорлигини ошириш

ҳолатларини кузатиш мумкин.

Россиялик олимлардан э.С.Кутяшова ҳудудий истеъмол товар ва

хизматлари бозорини ўрганишда унинг ривожланиш ташхислари ва ҳудудий

сиёсатни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратган [5].

В.А.Шумаев товар ва хизматлар бозори инфратузилмаси тизимини

шакллантириш бўйича тадқиқотларни амалга оширган [6].

А.И.Давидюк ҳудудда истеъмол товар ва хизматлар бозорининг

шаклланиши ва ривожланиши борасида илмий изланишлар олиб борган [7].

Б.К.Рахимзода бозорнинг таркибий қисми бўлган хизматлар бозорини

қуйидаги гуруҳларга ажратиб ўрганган:

- коммунал-маиший хизмат бозори;
- инсон соғлигини сақлаш ва тиклаш хизмати бозори;
- маданий-маърифий хизмат бозори;
- бошқариш, тартибга солиш ва айирбошлаш хизмати бозори [8].

Ўзбекистонда Ш.Шодмонов бозорни товар ва хизматлар турига кўра

гуруҳлаб ва умумлаштириб ўрганган [3].

Бироқ уларда товар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш

асосида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масаласи кенг тадқиқ

қилинмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда монографик, қиёсий ва минтақий, иқтисодий таҳлил, SWОТ

таҳлил каби тадқиқот усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Минтақа товар ва хизматлар бозорининг таркибида товарлар бозори ва

хизматлар бозори мавжуд экан, уни иккита бозор турига ажратиб, таҳлил

қилиш бозор самарадорлигини аниқлаш ва янада ошириш имконини беради.

Товарлар бозорида хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шакллари

бўйича чакана товар айланмаси, чакана савдо айланмаси ва пуллик хизмат

кўрсатиш каби кўрсаткичлар ҳисобга олиниб, кенг тараққий қилмоқда.

Хусусан, 2016 йилда минтақалар

кесимида аҳоли жон бошига кўрсатилган

хизматлар кўрсатиш ҳажми ошиб бормоқда. Бунда минтақаларда аҳоли жон

бошига тўғри келган хизматлар ҳажми бўйича рейтинги бир-биридан фарқ

қилади (1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

2016 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига тўғри келган

хизматлар ҳажми бўйича ҳудудлар рейтинги, минг.сўмда [9]

Ҳудудлар

минг сўмда

Ўзбекистон Республикаси

2905,6

1.

Қашқадарё вилояти

1510,9

2.

Сирдарё вилояти

1522,6

3.

Хоразм вилояти

1529,8

4.

Жиззах вилояти

1566,9

5.

Наманган вилояти

1571,7

6.

Сурхондарё вилояти

1583,3

7.

Қорақалпоғистон Республикаси

1634,7

8.

Фарғона вилояти

1667,9

9.

Самарқанд вилояти

1675,0

10.

Андижон вилояти

1712,4

11.

Бухоро вилояти

2290,8

12.

Навоий вилояти

2906,9

13.

Тошкент вилояти

3005,4

14.

Тошкент шаҳри

12185,4


Ушбу жадвалга асосан, Ўзбекистон Республикасида

2016 йилда аҳоли жон

бошига хизматлар ҳажми

2905,6 минг сўмга етиб, энг юқори кўрсаткичлар

Тошкент шаҳри (12185,4 минг сўм), Тошкент вилояти (3005,4 минг сўм) ва
Навоий вилояти (2906,9 минг сўм)га тўғри келади.

2016 йилда Ўзбекистон товар ва хизматлар бозорида иқтисодиётнинг

тармоқлар бўйича иқтисодий натижаларга эришилди. Ушбу соҳаларда ҳам
ислоҳотлар амалга оширилди (2-жадвал).

2-жадвал

2016 йилда Ўзбекистон товар ва хизматлар бозорида эришилган

иқтисодий натижалар [9]

Кўрсаткичлар

млрд.

сўмда

2015 йилга

нисбатан % да

1.

Ялпи ички маҳсулот

199325,1

107,8

2.

Саноат маҳсулоти

111267,2

106,0

3.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

48431,1

106,6

4.

Асосий капиталга киритилган инвестициялар

49476,8

109,6

5.

Қурилиш ишлари

29265,8

112,5

6.

Юк ташиш, млн. тонна

1603,6

105,0

7.

Юк айланмаси, млн.тн.км

91172,6

104,9

8.

Йўловчи ташиш, млн. киши

7875,0

103,6

9.

Йўловчи айланмаси, млн.йўловчи-км.

110456,1

104,3

10.

Чакана товар айланмаси

88033,6

114,4

11.

Хизматлар, жами

90991,7

112,5


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хоразм вилояти минтақасида товар ва хизматлар бозори ривожланиб,

унинг таркибида 2016 йилда чакана товар айланмаси 3321858,9 млн. сўмни
ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,6 фоизга ўсди. Хусусан,
хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шакллари бўйича чакана товар
айланмаси қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлди (3-жадвал).

3-жадвал

2015-2016 йилларда Хоразм вилояти товар ва хизматлар бозорида чакана

товар айланмасидаги таркибий ўзгаришлар [10]

Кўрсаткичлар

млн. сўмда

2015 йилга

нисбатан фоиз

ҳисобида

Якунга нисбатан

фоиз ҳисобида

Жами

3321858,9

112,6

100,0

шу жумладан мулкчилик

шакллари бўйича

давлат мулки

2086,1

112,9

0,1

нодавлат мулки

3319772,8

112,6

99,9


Шунингдек, йирик корхоналарининг чакана савдо айланмаси ҳажми 2016

йилда 411094,5 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
76,4 фоизни ташкил килди. Унда кичик тадбиркорликнинг жами чакана савдо
ҳажми 2016 йилда 2910764,4 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу
даврига нисбатан 121,3 фоизга ошди.

Хоразм вилоятида 2016 йилда чакана савдо айланмасининг таркиби йирик

корхоналар ва кичик тадбиркорлик улуши ҳиссасига тўғри келди (4-жадвал).

4-жадвал

Хоразм вилояти товар ва хизматлар бозорида чакана товар

айланмасининг 2015-2016 йиллардаги ўсиш суръатлари [10]

Кўрсаткичлар

млн.сўмда

2015 йилга нисбатан фоиз

ҳисобида

Чакана товар айланмаси

3321858,9

112,6

шу жумладан:

йирик корхоналар

411094,5

74,60

кичик тадбиркорлик

2910764,4

121,3

ундан уюшмаган сектор
(ташкил этилмаган савдо
фаолияти)

2248809,8

126,9


Жадвалга мувофиқ, умумий овқатланиш соҳасининг товар айланмаси

44131,9 млн. сўмга етди ёки 2015 йилга нисбатан 109,4 фоизга ўсди. Чакана
савдо (умумовқатланиш фаолиятини қўшган ҳолда) аҳоли жон бошига нисбатан
ҳисоблаганда 110,6 фоизга ошди ва 1885,4 минг сўмни ташкил этди ва бу 2015
йилда 1573,1 минг сўмни ташкил этди.

Хизматлар бозорида хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва амалга

ошириш алоҳида ҳар бир хизмат турини ривожлантириш орқали таъминланади
ҳамда

унинг

самарадорлигини

оширишга

хизмат

қилади.

Чунки

иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

даражасини ошириш ва самарали бандлигини таъминлашда хизматлар
соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири
ҳисобланади.

Тажриба кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган

мамлакатлар иқтисодий ўсишни таъминлаш учун хизматлар соҳасини жадал
ривожлантиришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйишмоқда.
Хизматлар соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда
содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир
кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини
кўрсатиб беради.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида иқтисодиётни диверсификациялаш

ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, мамлакат аҳолисининг
бандлиги, даромадлари ва турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишлари
ва омилларидан бири сифатида хизматлар соҳаси ва сервисни жадал
ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Бундан ташқари,
иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашда мазкур соҳа муҳим ўринни
эгалламоқда. Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифа
ва йўналишларини амалга ошириш жараёнида 2010-2016 йилларда бозор
хизматлари ҳажми 2,7 мартага ошиб, 92,5 трлн.сўмгача кўпайди. Аҳоли жон
бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми мазкур даврда 2,3 мартага ўсди ва 2,9
млн. сўмни ташкил этди (5-жадвал).

5-жадвал

2010-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича хизматлар соҳаси

асосий кўрсаткичлари динамикаси [9]

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Хизматлар ҳажми,

трлн. сўмда

26,0

33,7

42,6

53,7

65,9

75,4

92,5

Аҳоли жон бошига

кўрсатилган хизматлар

ҳажми, минг сўмда

911,7 1148,7 1429,1 1774,0 2141,9 2407,6 2905,6


Ҳозирги вақтда республикада хизматлар соҳасида 16,5 мингдан ортиқ

йирик

ташкилотлар

(бозор

хизматларини

кўрсатувчи

нотижорат

ташкилотларини қўшган ҳолда) ва 126 мингдан ортиқ кичик тадбиркорлик
субъектлари фаолият юритмоқда.

2010-2016 йилларда хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

деярли барча ҳудудларда ижобий ривожланиш тенденцияларини кўрсатиб
турибди (1-2-расмлар).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Ўзбекистон хизматлар бозорида хизматларнинг таркиби

(2010 йил, фоизда) [9]

2-расм. Ўзбекистон хизматлар бозорида хизматларнинг таркиби

(2016 йил, фоизда) [9]

Ушбу 1-2 расмларда келтирилгандек, 2010-2016 йилларда транспорт

хизматларининг улуши 36,2 фоиздан 28,2 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш
хизматлари 8,0 фоиздан 6,8 фоизга камайди. Шу билан бирга, савдо
хизматларининг улуши 25,4 фоиздан 29,6 фоизга, молиявий хизматлар улуши
10,2 фоиздан 10,7 фоизга, таълим соҳасидаги хизматлар 2,9 фоиздан 3,5 фоизга,
яшаш ва овқатланиш хизматлари 1,1 фоиздан 3,3 фоизга, кўчмас мулк билан
боғлиқ хизматлар 3,1 фоиздан 3,7 фоизга кўпайди [9]. Компьютерлар ва
маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар, меъморчилик, муҳандислик
изланишлари, техник синовлар, таҳлил соҳасидаги хизматлар ва бошқа
хизматларнинг жами хизматлар ҳажмидаги улуши ўзгаришсиз қолди.

Дарҳақиқат, хизмат кўрсатиш тармоқларида товар ва хизматлар

бозорининг самарадорлиги бевосита иқтисодий рағбатлантириш тизими
сифатида намоён бўлади. Бунда асосий устунлик – унинг доимо ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишни рағбатлантириш ҳисобланади [4]. Чунки

8

10,2

36,2

1,1

25,4

3,5

15,6

ахборот ва алоқа соҳасидаги хизматлар
молиявий хизматлар
транспорт хизматлари
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
савдо хизматлари
таълим соҳасидаги хизматлар
бошқа хизматлар

6,8

10,7

28,2

3,3

29,6

3,5

17,9

ахборот ва алоқа соҳасидаги хизматлар

молиявий хизматлар

транспорт хизматлари

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

савдо хизматлари

таълим соҳасидаги хизматлар

бошқа хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бозорда эркин талаб ва таклиф амал қилиб, уни ривожлантиришни
рағбатлантириш омилига катта аҳамият берилади. Шунинг учун ҳам бунда
бозор жараёнларига мослашган ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи ички ва ташқи
муҳит шаклланади. Бунинг учун товар ва хизматлар бозорида бозор омиллари
унинг юқорироқ натижаларга эришиши учун хизмат қилиши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, минтақада товар ва хизматлар бозорининг

самарадорлигини баҳолаш уни таҳлил қилишни талаб қилади. Шунга мувофиқ,
товар ва хизматлар бозорини ривожлантириш учун унинг самарадорлигини
ошириш омиллари тадқиқ қилинади. Бунинг учун SWОТ таҳлилни амалга
ошириш иқтисодиёт ва аҳоли турмуш фаровонлигига унинг қанчалик даражада
таъсир эта олиш “салоҳияти”ни кўрсатади (6-жадвал).

6-жадвал

Минтақада товар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш ва

баҳолаш бўйича SWОТ таҳлил жадвали

Кучли томонлар

Заиф томонлар

- иқтисодий кўрсаткичларга эга соҳа;
- қулай ижтимоий-иқтисодий муҳит;
- савдо-сотиқнинг ихтисослашуви;
- тадбиркорликнинг катта улуши;
- замонавий хизмат турларининг ўсиши;
- аҳоли

гуруҳлари

учун

иқтисодий

фаолият

- нодоимий савдо қилиш маданияти;
- айрим хизматларда нархларнинг эгилувчан-

лиги (пуллик хизмат);

- бир маромда тараққий топмаганлик;
- товар захиралари ҳажмининг нотекислиги;
- таваккалчилик қилиш ҳолатлари;
- турли номутаносиблик ҳолатлари

Имкониятлар

Хавф-хатарлар

- янада кенгайтириш ва йириқлаштириш;
- тез ва мукаммал равишда ривожлан-

тириш;

- кўп миқдордаги маҳсулотни реализация

қилиш;

- улгуржи товарларни сотиш;
- четдан сотувчи ва харидорларни жалб

этиш;

- ишчанлик орқали даромад олиш

- ички монополлашув ҳолатлари;
- соҳа корхоналарининг банкрот бўлиши

ҳолатлари;

- янги

рақобатчи

гуруҳларнинг

пайдо

бўлиши;

- товар захираларининг сотилмай қолиши;
- товар ва хизматлар учун турли хил

нархлар белгиланиши;

- турли ўзгариш ва ҳолат пайдо бўлиши

Манба: Таҳлил асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Таҳлил натижаси товар ва хизматлар бозори самарадорлигини оширишга

хизмат қилувчи тизим ҳисобланади. Бу тизим мамлакатимизда товар ва
хизматлар бозорини ривожлантириш, унинг таркибини озиқ-овқат ва бошқа
халқ истеъмоли товарлари билан тўлдириш орқали иқтисодий ислоҳотларнинг
устувор йўналишларини амалга оширишга ҳисса қўшади. Бу эса мамлакат
иқтисодиётининг экспорт ва импортга боғлиқлигини кучайтириб, бозордаги
кескин вазият ва айирбошлаш жараёнларини такомиллаштиради.

Хулоса ва таклифлар

Таҳлиллар асосида минтақада товар ва хизматлар бозори самарадорлигини

оширишдаги устувор масалаларни ҳал қилиш ва баҳолаш учун қуйидаги
йўналишлардаги чора-тадбир ва тавсияларни амалга ошириш белгиланди:

- минтақада таркибий қайта қуриш, ихтисослашув, кооперациялаш ва

интеграциялаш жараёнларини янада самарали ривожлантириш. Бу масала кўп


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг фаоллигини ошириш ва товар, меҳнат ва
молия ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали ҳал қилинади;

- товар ва хизматлар бозоридаги иқтисодий фаолиятни самарали ташкил

этиш ва доимий рағбатлантириб бориш. Бу орқали товар, меҳнат ва молия
ресурсларидан самарали фойдаланилади;

- минтақанинг инвестиция потенциалини ошириш. Бу билан чет эл

инвестицион оқимларини инвестициявий хизматларни амалга оширувчи
субъектларга кенг жалб этилишига эришиш билан таъминланади;

- ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматларнинг

рақобатбардошлигини ошириш. Бу билан рағбатлантириш ва жавобгарликни
кучайтириш орқали юқори кўрсаткичларга эришилади;

- бозор субъектларининг олиб борадиган техник-технологик сиёсатини

модернизациялаш. Бунинг учун мақсадли дастурлар доирасида хўжалик
юритишнинг “мослашувчан” тизимларини жонлантириш лозим;

- товар ишлаб чиқарувчи ва хизматларни кўрсатувчи корхоналарда ўз

фаолиятни

самарали

бошқаришга

эришиш

ва

такомиллаштириш

механизмларини ишлаб чиқиб, амалиётга кенг жорий этиш. Буларнинг
натижасида хомашё ва маҳсулотларни қайта ишлаш орқали сифатли сервис
хизматини кўрсатиш жадаллаштирилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.Мирзиёевнинг

мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси. //Хоразм ҳақиқати. 2017 йил 18 январь. № 5 (19351).

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул

қилинган ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

фармони.

Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

3. Шодмонов Ш. ва бошқалар. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: Молия, 2002 -

117б.

4. Саидов О.С. ва бошқалар. Иқтисодиёт ва тадбиркорлик асослари. – Т.:

Фан, 2003. - 27 б.

5. Кутяшова Е.С. Региональный рынок потребительских товаров и услуг:

экономическая диагностика развития и совершенствование региональной
политики. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. – Ижевск; 2004 йил.

6. Шумаев В.А. Формирование системы инфраструктуры рынка товаров и

услуг. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. – Москва; 2001 йил.

7. Давидюк А.И. Формирование и развитие потребительского товаров и

услуг в регионе. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация автореферати. – Москва; 2001 йил.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

8. Рахимзода Б.К. Развитие рынка платных услуг в условиях рыночной

экономики (на материалах Республики Таджикистан). Иқтисод фанлари
номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –
Душанбе; 2017 йил. –8 б.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

www.stat.uz

10. Хоразм вилояти статистика бошқармасининг маълумотлари.
11.

www.xorazm.uz

– Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий веб-

саҳифаси.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кснгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Хоразм хакикати. 2017 йил 18 январь. № 5 (19351).

Узбекистон Республикаси Прсзидснтининг 2017 йил 7 фсвралда кабул килинган ПФ-4947-сонли “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида”ги фармони. Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

Шодмонов III. ва бошкалар. Иктисодиёт назарияси. - Т.: Молия, 2002 -1176.

Саидов О.С. ва бошкалар. Иктисодиёт ва тадбиркорлик асослари. - Т.: Фан, 2003. - 27 б.

Кутяшова Е.С. Региональный рынок потребительских товаров и услуг: экономическая диагностика развития и совершенствование региональной политики. Иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферата. - Ижевск; 2004 йил.

Шумаев В.А. Формирование системы инфраструктуры рынка товаров и услуг. Иктисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферата. - Москва; 2001 йил.

Давидюк А.И. Формирование и развитие потребительского товаров и услуг в регионе. Иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферата. - Москва; 2001 йил.

Рахимзода Б.К. Развитие рынка платных услуг в условиях рыночной экономики (на материалах Республики Таджикистан). Иктисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферата -Душанбе; 2017 йил. -8 б.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари. www.stat.uz

Хоразм вилояти статистика бошкармасининг маълумотлари.

www.xorazm.uz - Хоразм вилояти хокимлигининг расмий веб-сахифаси.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов