Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
92
рискларни баҳолашда экспресс-баҳо-
лаш тизими асосида рисклилик даражасини
гуруҳлаштириш мақсадга мувофиқ.
Умуман олганда, банк рискларини аниқ-
лаш ва уларн бошқариш самарадорлигини оши-
ришга қаратилган усулларни тизимли равишда
қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан, банк рискларини олдини
олишда молиявий иммунитет омилини ишлаб
чиқиш ва амалиётга жорий этиш муҳим вази-
фалардан бири ҳисобланади, деб ўйлаймиз.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Кибардина Ю.С. Международная деятельность российских банков в условиях трансформации мировой
банковской системы: автоеферат ... к.э.н. –М.: Институте региональных экономических исследований, 2013. – 21 с.
2.
Егоркин Е.А. Зарубежные методические подходы, применяемые для оценки финансовой устойчивости
региональной банковской системы//Региональной проблемы преобразования экономики. – М.: 2014. - №11. С. -143-147.
www.rppe.ru
3.
Курбанов И. Стресс-тестирование как современный метод управления рисками в коммерческих банках:
опыт США////Бозор, пул ва кредит. – Т., 2015. -№7. – Б. 52-56.
4.
Карабаев Н.А. Тижорат банклари фаолиятини camels рейтинг тизими асосида баҳолаш амалиёти ва уни
такомиллаштириш// “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 5, октябрь, 2017 йил
5.
Давыденко А.К. Совершенствование системы управления внутренними рисками коммерческого банка:
автоеферат ... к.э.н. – Москва. Российской академии предпринимательства, 2011. – 25 с.
6.
Charles Collier, Sean Forbush, Daniel A. Nuxoll, and John O’Keefe The SCOR System of Off-Site Monitoring Its
Objectives, Functioning, and Performance. FDIC Banking Review, 2003, volume 15, No. 3. р. 6.
7.
Вишневский А.А. современные тенденции развития структурообразующих институтов банковского права:
сравнительно-правовое исследование: автоеферат ... д.ю.н. – Москва. Национального исследовательского
университета «Высшая школа экономики, 2014. – 43 с.
8.
Бозоров Р.Ҳ. Тижорат банки молиявий барқарорлик кўрсаткичларини таҳлил этиш амалиёти//Молия ва
банк иши электрон илмий журнали. – Т.: БМА, 2019 сентябр-октябр. – 5-сон. – Б.4-10.
9.
Раҳматов Х.У. Тижорат банклари активларини макро ва микро тақсимоти инструментларини
қўллашнинг асосий жиҳатлари//Молия ва банк иши электрон илмий журнали. – Т.: БМА, 2019 сентябр-октябр. – 5-
сон. – Б.36-41.
10.
Кайгородцев А.А. Повышение уровня монетизации Российской экономики как фактор экономического роста
//Научное обозрение. Экономические науки. – 2019. – № 3. – С. 11-14; URL: https://science-
economy.ru/ru/article/view?id=1010 (дата обращения: 29.04.2020).
11.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Исаков Жанабай Якипбаевич -
ТДИУ профессори, и.ф.д.
Исаков Илхомжон Жанабай ўғли -
ТМИ талабаси
Аннотация.
Ушбу мақолада дунёнинг турли мамлакатларида амалга оширилаётган пул-кредит
сиёсатининг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган.
Таянч сўзлар:
депозит сиёсати, инфляция, ломбард ставкаси, миллий валюта,очиқ бозор сиёсати, пуллар
таклифи, пулларга бўлган талаб, ҳисоб ставкаси, қайта молиялаш.
Аннотация.
В данной статье анализированы теоретические и практические аспекты денежно-кредитной
политики, проводимые в различных странах мира и выявлены их особенности.
Ключ слова:
депозитный политика, инфляция, ломбардный ставка, национальный валюта,открытый рынок
политики, предложение деньги, спрос о денгах, расчётный ставка, рефинансирование.
Annotation.
This article analyzes the theoretical and practical aspects of monetary policy carried out in different
countries of the world and identifies their features.
Key words:
deposit policy, inflation, lombard rate, national currency, open market policy, money supply, demand for
money, settlement rate, refinancing.
Тараққий этган мамлакатлар тажриба-
сини ўрганиш натижалари кўрсатадики, пул-
кредит сиёсатини такомиллаштириш мамла-
катда баҳолар барқарорлигига эришиш, мам-
лакат банк тизимининг ликвидлилигини таъ-
минлаш ва миллий валютанинг алмашув курс-
лари барқарорлигига эришиш имконини бера-
ди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат иқтисоди-
ётининг барқарор ўсишини таъминлашда му-
ҳим аҳамият касб этади.
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
93
Шу
жиҳатдан
олганда,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”да илғор халқаро тажрибада қўл-
ланиладиган инструментлардан фойдаланган
ҳолда пул-кредит сиёсатини такомиллашти-
риш, шунингдек валютани тартибга солишда
замонавий бозор механизмларини босқичма-
босқич жорий этиш ва миллий валютанинг
барқарорлигини таъминлашни макроиқтисо-
дий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва
юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб
қолишнинг зарурий шартларидан бири сифа-
тида белгилаб берилганлиги жуда муҳим ва
долзарб воқелик ҳисобланади[1].
Айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан амалга оширила-
ётган пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш
билан боғлиқ бўлган ва ўз ечимини кутаётган
долзарб муаммоларнинг мавжудлигини эъти-
роф этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблай-
ман. Ана шундай долзарб муаммолардан бири -
бу пул-кредит сиёсати инструментларидан
фойдаланиш амалиётининг такомиллашма-
ганлигидир.
Мазкур муаммонинг моҳияти қуйидаги-
ларда намоён бўлади:
1. Республика Марказий банкининг дис-
конт ва ломбард кредитлари мавжуд эмас. Бу
эса, Марказий банкнинг қайта молиялаш сиё-
сати орқали банк тизимининг ликвидлилигига,
кредитларнинг баҳосига ва пуллар таклифига
таъсир этиш имкониятини чеклаб қўйган.
2. Марказий банкнинг мажбурий захира
ставкалари юқори бўлиб, бунинг натижасида
тижорат банклари депозит базасининг мустаҳ-
камлигига ва ликвидлилигига нисбатан салбий
таъсир юзага келмоқда.
2009 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
мажбурий захира ставкалари тижорат банк-
лари депозитларининг муддатларига боғлиқ
равишда қуйидаги тартибда табақалашти-
рилди:
* талаб қилиб олинадиган депозитлар ва
бир йилгача муддатга жалб қилинган депозит-
ларга нисбатан – 15%;
* бир йилдан уч йилгача муддатга жалб
қилинган депозитларга нисбатан – 12%;
* 3 йилдан ортиқ муддатга жалб қилин-
ган депозитларга нисбатан – 10,5%[2].
Марказий банкнинг мажбурий захира
ставкалари юқори бўлиш билан бирга (2017
йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Россия Мар-
казий банкининг мажбурий захира ставкала-
рининг ўртача даражаси 5,6 фоизни, Европа
Марказий банкининг мажбурий захира ставка-
си эса, 2,0 фоизни ташкил этди) [3]., захира
ажратмалари суммаси тижорат банкларининг
“Ностро” вакиллик ҳисобрақамидан олиб
қўйилмоқда.
3. Мамлакат Марказий банкининг очиқ
бозор операцияларининг мавжуд эмаслиги.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки ўзининг очиқ бозор операцияларининг
объектлари сифатида фақат Ҳукуматнинг қим-
матли қоғозларини тан олади. Ҳукуматнинг
қимматли қоғозлари эса, давлат бюджети про-
фицит билан бажарилаётганлиги сабабли, 2013
йил 1 январдан бошлаб эмиссия қилинмаяпти.
Бунинг натижасида Марказий банкнинг очиқ
бозор операциялари ҳам барҳам топди.
Таъкидлаш жоизки, Ҳукуматнинг қим-
матли қоғозлари бундан буён ҳам эмиссия
қилинмаслиги мумкин. Бунинг сабаби шундаки,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижти-
моий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисо-
дий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишла-
рига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида
давлат бюджети дефицитига йўл қўйиб бўл-
маслигини алоҳида таъкидлаб, жумладан шун-
дай дедилар: “бу борада фақат бюджет про-
фицити ҳақида сўз бориши мумкин ва зарур. Бу
муҳокама қилишни эмас, балки сўзсиз бажа-
ришни талаб этадиган стратегик вазифа-
дир” [4].
Хориж тажрибасини ўрганиш натижалари
кўрсатадики, Ҳукуматнинг қимматли қоғоз-
лари билан бир вақтнинг ўзида бошқа турдаги
қимматли қоғозлардан ҳам (корпоратив обли-
гациялар, тижорат банкларининг депозит сер-
тификатлари, Марказий банкнинг қимматли
қоғозлари) Марказий банк очиқ бозор опера-
цияларининг объектлари сифатида фойдала-
нилади.
Пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш
билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолардан
яна бири бўлиб, пул массасининг ўсиш суръ-
атларининг юқори эканлиги ҳисобланади.
Пул-кредит
сиёсатининг
анъанавий
инструментларидан бири мажбурий захира
сиёсати ҳисобланиб, иқтисодчи олимлар томо-
нидан мазкур инструментнинг аҳамияти хусу-
сида турлича фикрлар билдирилган. Иқтисодчи
олимлар ичида биринчи бўлиб, Л. Мизес 100
фоизли мажбурий захира талабномасига асос-
ланган банк тизимини ташкил қилишни так-
лиф қилган[5]. Шунингдек, М.Фридмен ҳам
ушбу инструментни тижорат банкларининг
кредит экспансиясини жиловлаш нуқтаи-наза-
ридан жуда муҳим деб ҳисоблаган ва тижорат
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
94
банклари депозитларига нисбатан 100 фоизли
мажбурий захира талабномаси жорий қилишни
таклиф қилган [6]. Аммо М.Фридмен ўзининг
асарларида депозитларга нисбатан 100 фоизли
захира талабномалари қўллаш таклифини
ундан олдин Л.Мизес айтганлигини эътироф
этмайди.
АҚШлик
таниқли
иқтисодчи
олим
Ф.Мишкин мажбурий захира сиёсатига нисба-
тан салбий фикр билдиради. Унинг фикрига
кўра, мажбурий захира талабномалари кўп
камчиликларга эга бўлиб. жумладан, банкларда
ликвидлилик муаммосини юзага келтириши
мумкин [7].
Эътироф этиш жоизки, мажбурий захира
ставкаси муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, у
миллий валютани девальвация қилмасдан
туриб, мамлакатга кириб келаётган хорижий
валюталар оқимини камайтириш имконини
беради. Хусусан, 1979 йилда Бундесбанк (Гер-
мания Марказий банки) мамлакат тижорат
банкларидаги хорижий валютадаги депозит-
ларнинг ўсган қисмига нисбатан 80 фоизли
ставкада мажбурий захира талабномасини
жорий қилиш йўли билан, немис маркасини
АҚШ доллари ва бошқа етакчи валюталарга
нисбатан девальвация бўлишига йўл қўймаган
ҳолда, мамлакатга кириб келаётган хорижий
валюталар оқимини камайтиришни таъмин-
лади [8]. Бу вақтда Германияга хорижий валю-
талар оқими кучли бўлиб, у миллий валюта-
нинг қадрини кескин ошиш хавфини юзага
келтирган эди.
Гарчи Ўзбекистон Республикаси Марка-
зий банки томонидан М2 пул агрегати назорат
қилинаётган бўлса-да, пул массасининг ўсиш
суръатлари юқорилигича қолмоқда. 2015 йил-
да пул масасининг йиллик ўсиш суръати
22,1 фоизни ташкил этди. Таққослаш учун:
2015 йилда М2 пул агрегати бўйича пул
массасининг йиллик ўсиш суръати Россия
Федерациясида 11,5 фоизни ташкил этди[10].
Фикримизча, мамлакат иқтисодиётидаги
таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ша-
роитида Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг пул-кредит сиёсатини такомиллаш-
тириш мақсадида қуйидаги тадбирларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
1. Марказий банкнинг қайта молиялаш
сиёсати самарадорлигини таъминлаш мақса-
дида, биринчидан, марказлашган дисконт ва
ломбард кредитлари бериш амалиётини йўлга
қўйиш лозим; иккинчидан, тижорат банкла-
рини Марказий банк томонидан тўғридан – тўғ-
ри кредитлашни (овердрафт, кунлик, муддатли
шакллардаги кредитлар) узлуксизлигини таъ-
минлаш зарур.
Марказий банкнинг овердрафт кредит-
лари тижорат банкларининг миллий валюта-
даги “Ностро” вакиллик ҳисобрақамида юзага
келган пул маблағлари етишмаслиги муаммо-
сини ҳал қилиш мақсадида берилади. Кунли
кредитлар эса, бир операцион кун давомида
берилади.
2. Марказий банк мажбурий захира
талабномаларининг базавий ставкасини (15%)
пасайтириш ва захира талабномаси суммасини
тижорат банкларининг “Ностро” вакиллик
ҳисобарқамларида қолдириш йўли билан банк-
ларнинг муддатли депозитларга фоиз тўлаш
имкониятини ва ликвидлилигини ошириш
лозим.
3. Халқаро рейтинг агентликларининг
юқори кредит рейтингига эга бўлган (камида
ВВВ рейтинг баҳога) тижорат банклари ва
корхоналарнинг қимматли қоғозлари (депозит
сертификатлари, облигациялари) ҳисобидан
Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари-
ни йўлга қўйиш лозим.
Бунинг учун зарур шарт-шароитларни
ҳам яратиш лозим. Масалан, тижорат банк-
ларида Марказий банкка, пул-кредит органи
сифатида, ишонч бўлиши лозим. Бундан таш-
қари, инфляция ва миллий валютанинг қадр-
сизланиши таъсирида қимматли қоғозларнинг
реал қиймати пасаймаслиги керак.
4. М2 пул агрегатининг ўсиш суръатла-
рини назорат қилишнинг амалдаги тартибини
сақлаб қолган ҳолда, инфляцион таргетлашни
жорий қилиш йўли билан мамлакатда баҳолар
барқарорлигини таъминлаш зарур.
Дастлаб инфляциянинг мақсадли кўрсат-
кичи аниқ даража сифатида олиниб, дастлаб
бир йиллик муддат ўрнатилиши лозим.
Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичига эришиш
таъминлангандан сўнг, яна уч йиллик даврга
инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи белгила-
ниши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини
Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаш хусусидаги
розилигини олгандан кейин эълон қилиши ло-
зим. Бунинг сабаби шундаки, республикамизда
табиий монополиялар маҳсулотлари ва хиз-
матлари баҳоларининг ўсиши инфляцияни
юзага келтиришда муҳим роль ўйнайди. Мар-
казий банк эса, табиий монополияларнинг баҳо
сиёсатига аралашиш ваколатига эга эмас.
Уларнинг баҳо сиёсатини Ҳукумат тартибга
сола олади.
Фикримизча, инфляцион таргетлашни
муваффақиятли амалга ошириш учун айрим
шартларга риоя қилиш лозим. Ана шундай
шартлардан бири – бу инфляцион таргетлаш
жорий этилгандан сўнг айрим кўрсаткичлардан
БАНК ИШИ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
95
пул-кредит сиёсатининг индикатор сифатида
фойдаланмаслик шартидир.
Халқаро валюта фонди экспертларининг
фикрига кўра, инфляциянинг мақсадли кўр-
саткичидан пул-кредит сиёсатининг индика-
тори сифатида фойдаланиш учун иккита
шароит мавжуд бўлиши лозим. Биринчидан,
Марказий банк мустақил пул-кредит сиёсатини
амалга ошириш имкониятига эга бўлиши ло-
зим. Марказий банк ҳукумат мақбул деб ҳисоб-
лаган инфляция даражасига эришиш учун
монетар инструментларни эркин танлаш ҳуқу-
қига эга бўлиши лозим. Мамлакатда бюджет-
солиқ сиёсатининг талаблари пул-кредит сиё-
сатини ишлаб чиқишда устувор йўналишлар
сифатида инобатга олинмаслиги лозим. Бош-
қача қилиб айтганда, мамлакатда «бюджет
гегемонлиги» тушунчаси мавжуд бўлмаслиги
лозим. Иккинчидан, инфляциянинг мақсадли
кўрсаткичи индикатор сифатида танлаб оли-
ниши учун иш ҳақининг ўсиши, аҳоли бандлиги
даражаси ва алмашув курси бўйича мақсадли
кўрсаткичлар белгиланмаслиги лозим. Бунинг
сабаби шундаки, миллий валютанинг хорижий
валютага нисбатан курсининг белгиланиши
Марказий банкни, ўзининг пул-кредит сиёса-
тини, ана шу кўрсаткични бажариш учун мос-
лаштиришга мажбур қилади. Бу эса, ўз навба-
тида, Марказий банкка инфляциянинг мақсад-
ли кўрсаткичини таъминлаш учун монетар
инструментлардан эркин ва тўлиқ фойдаланиш
имконини бермайди. Натижада, пул-кредит
сиёсатининг тактик мақсадларининг мазму-
нида икки ёқламалик, қарама-қаршилик юзага
келади.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида//Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2017. – № 6 (766). – 32-б.
2. Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий
резервлари тўғрисидаги низом//Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. www.cbu.uz.
3. Денежно-кредитная политика. https://www.cbr.ru; Monetary Policy. www.ecb. eu.
4. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 9-бет.
5. Mises L. Tne Theory of Money and Kredit. P. 446-448.
6. Фридмен М. Основы монетаризма. Пер. с англ. – М.: ТЕИС, 2002. – С. 41-43.
7.Мишкин Ф.С. Экономическая теория денег, банковского дела и финансовых рынков. 7-е изд. Пер. с анл. – М.:
ООО «И.Д. Вильямс», 2013. -С. 490.
8.Немецкий Федеральный банк: денежно-политические задачи. – Франкфурт-на-Майне, 1993. - №7.
http://www.bundesbank.de
БАНК ИШИ
