Authors

  • Asror Norov
    Bukhara State University

Author Biography

  • Asror Norov, Bukhara State University

    independent researcher

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economy_education.4389

Keywords:

innovation innovation innovation process innovation policy commercialization research scientific and technical

Abstract

This article presents the conditions for state support of innovative activities, as well as various ways of supporting this activity provided for in the legislation of Uzbekistan. Also, offers in this area are presented.

background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

67

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ШАРТЛАРИ

Норов Асрор Эгамбердиевич –

Бухоро давлат университети, мустақил изланувчи

Аннотация.

Мазкур мақолада инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шартлари

ҳамда Ўзбекистон қонунчилигида мазкур фаолиятни қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари ўрганилган. Шунингдек,
ушбу соҳа бўйича таклифлар келтирилган.

Калит сўзлар:

инновация, инновацион фаолият, инновацион жараён, инновацион сиёсат, тижо-

ратлаштириш, илмий-тадқиқот, илмий-техник.

Аннотация.

В данной статье представлены условия государственной поддержки инновационной

деятельности, а также различные способы поддержки этой деятельности, предусмотренные в законодательстве
Узбекистана. А также, представлены предложения в этой области.

Ключевые слова:

инновация, инновационная деятельность, инновационный процесс, инновационная

политика, коммерциализация, научно-исследовательский, научно-технический.

Resume:

This article presents the conditions for state support of innovative activities, as well as various ways of

supporting this activity provided for in the legislation of Uzbekistan. Also, offers in this area are presented.

Key words:

innovation, innovation, innovation process, innovation policy, commercialization, research, scientific and

technical.

Кириш.

Мамлакатимизда илмий ва ил-

мий-техникавий фаолиятни амалга ошириш,

илмий-техникавий ва инновацион ривожла-
нишни таъминлаш учун қулай шарт-шароит-

ларни яратишда мавжуд молиявий ва моддий
ресурслардан самарали фойдаланишни таъ-

минлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб
борилмоқда.

Хусусан, 2014-2018 йилларда Ўзбекис-

тон Республикаси Давлат бюджети маблағ-

ларидан илмий-амалий ва инновацион лойи-
ҳалар ҳамда ишланмаларни молиялаштириш

учун қарийб 800 миллиард сўм ажратилиб,
уларнинг натижаларига кўра илмий-тадқи-

қот ва олий таълим муассасалари томонидан
700 дан ортиқ ихтиро патентлаштирилди.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг жадал

ривожланиши мамлакат илмий-тадқиқот ва

олий таълим муассасаларининг илмий ва

илмий-техникавий фаолияти натижаларини
тижоратлаштиришда мавжуд салоҳиятдан

янада тўлиқ фойдаланиш заруратини тақозо
этмоқда [1].

Асосий қисм.

Ҳаммамизга маълум,

1991 йили СССР қулаб Ўзбекистоннинг иқти-

соди оғир аҳволга тушиб қолди. Собиқ Итти-
фоқ инфратузилмаси билан чамбарчас боғ-

лиқ бўлган саноат сектори қаттиқ зарбага
учрагач, Ўзбекистонни оёққа турғазиш чора-

тадбирларининг асосий йўналиши сифатида
қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахта етиштириш

кўрилди. Пахта, олтин ва газ экспортидан
келиб тушаётган маблағлар ва тўғри танлан-

ган ҳаракатлар стратегияси эвазига 90-йил-

ларда гиперинфляциянинг олди олиниб,
Ўзбекистон халқаро жамоатчилик томонидан

эътироф этилди.

Жумладан, академик Ричард Помфрет

ўзининг 2000 йилда чоп этилган “Марказий
Осиёнинг мустақилликдан кейинги иқтисо-

диёти” номли китобида “тараққиётнинг ўз-
бек модели”ни олқишлаб, Ўзбекистонни

Собиқ Иттифоқ минтақасида энг тўғри йўл
тутган давлат деб ҳисоблашини билдирди.

Аввалига ҳеч ким ишонмаган бўлишига
қарамай, 2002 йилга келиб Ўзбекистон ялпи

ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳатто 1989 йилгидан
ҳам баландроқ кўрсаткичга етди[2]. Муста-

қилликдан кейинги 29 йил ичида учта мисли
кўрилмаган, айниқса ҳозирги Covid-19 коро-

навируси пандемияси туфайли даврида ин-
қирозга туриб бера олган ёш давлатимиз

ҳали ҳам ўсишда давом этмоқда.

Лекин Ўзбекистонни саноатлаштириш-

га хизмат қилувчи, яқин келажакда ишсиз-

ликни кескин қисқартириши мумкин бўлган
илм-фан соҳасини ривожлантиришга эъти-

борни ошириш зарур. 2017 йил 29 ноябрдаги
Президент Фармони билан Инновацион ри-

вожланиш вазирлиги тузилди, илмий тадқи-
қот марказларининг фаолиятини такомил-

лаштириш юзасидан турли уринишлар бор,
шунингдек, санашга иккита қўлдаги бармоқ-

лар ҳам кўплик қилсада, айрим олимлари-
мизнинг ютуқлари эътиборга молик. Аммо

мамлакатимизда илм-фан ривожи учун ялпи
ички маҳсулотнинг ҳатто 0,4 фоизи ҳам йў-

налтирилмаслиги, айниқса охирги йилларда

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

68

бу кўрсаткичнинг кескин тушиб боргани
Ўзбекистонда илм-фан келажагини жиддий

хавф остида қолдиради.

Инновацион фаолиятни самарали ри-

вожлантириш учун тегишли ҳуқуқий муҳит-
ни яратиш зарур шарт ҳисобланади. Иқти-

содиётни тартибга солиш бўйича бутун ти-
зим, хўжалик қонунчилигининг барча инсти-

тутлари, айниқса инвестиция фаолиятини
тартибга солувчи ҳужжатлар, инновацион

фаолиятга кўмаклашиши лозим. Барқарор
иқтисодий сиёсат ва уни таъминловчи қонун-

чилик бўлиши зарур. Инвестициялар ва ин-
новацияларни рағбатлантиришга қаратилган

махсус ҳуқуқий тузилмалар ва имтиёзлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Модернизацияни фойда келтирадиган

инновацияларни самарали татбиқ қилмасдан

тасаввур қилиб бўлмайди. Бунинг учун қулай
шарт-шароитлар ва давлат томонидан қўл-

лаб-қувватлашни ташкил этиш лозим, мақсад

қилиб фан ва таълимнинг саноат ва амалий
тадқиқотлар билан ўзаро алоқасини таъмин-

лаш ҳисобланади[3].

Бозорда талаб юқори бўлган маҳсулот-

лар ва хизматларга инновацион ечимларни
жорий этиш жуда мураккаб жараён ва тегиш-

ли қонунчилик базасини талаб қилади. Ай-
ниқса ушбу муаммо Ўзбекистон Республика-

си учун долзарбдир, бу ерда у энг муҳим
ҳисобланади ва тегишли ҳуқуқий ечимни

талаб этади. Ўзбекистоннинг инновацион ри-
вожланиш масаласини замонавий жамият-

нинг эҳтиёжларига жавоб берадиган ва ил-
мий-техник тараққиётга йўналтирилган хал-

қаро ҳуқуқий тартибга солишни амалга
оширмасдан ечиш қийин.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республи-

касида “инновацион фаолият”, “инновацион

сиёсат” тушунчаларидан фойдаланилган

742

дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мав-

жуд. Мамлакатнинг инновацион ривожланиш
масалаларини комплекс тартибга солувчи

асосий қонун ҳужжати давлат даражасида
“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун

мавжуд эмас.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқ-

ларининг илмий муассасалар билан ўзаро

ҳамкорлиги даражаси пастлиги, вазирлик ва
идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳоки-

мияти органларининг инновацион ривожла-
ниш соҳасидаги фаолияти лозим даражада

мувофиқлаштирилмаётгани бу борадаги би-
ринчи навбатдаги мақсадлар ва вазифаларга

эришиш имконини бермаяпти [4].

Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва

илмий фаолиятни ривожлантириш ва истиқ-

болда унинг мунтазам ислоҳ қилиб бориш-
нинг устувор йўналишларини белгилаш, за-

монавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий
фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган

юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёни-
ни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш,

илмий тадқиқот муассасаларини модерниза-
ция қилиш, замонавий инновацион техноло-

гияларни ижтимоий соҳага ва иқтисодиёт
тармоқларига жадал татбиқ қилиш зарур.

Ўзбекистонда инновацион фаолият-

нинг ҳуқуқий асоси - бу интеллектуал мулк

соҳасидаги қонунчиликдир. Ўзбекистон Рес-
публикасида мазкур қонун лойиҳаси мамла-

катда инновацион ва илмий-техник ривож-
лантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаёти-

ни ҳар томонлама ривожлантиришга, мамла-
катнинг интеллектуал ва технологик сало-

ҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат

сиёсатини амалга оширадиган орган, яъни
Инновацион ривожланиш вазирлиги томони-

дан ишлаб чиқилиши даркор.

Ўзбекистон Республикасида иннова-

цион фаолиятни норматив-ҳуқуқий таъмино-
тини қуйидаги ҳужжатлар ташкил этади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,
Фуқаролик ва Солиқ кодекслари, Илм-фан ва

илмий фаолият тўғрисидаги Қонун, Ўзбекис-
тон Республикасининг қонунлари, шунин-

гдек Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг фармонлари, Ҳукумат қарорлари, инно-

вацион фаолиятнинг турли жиҳатларни тар-
тибга солувчи қоидалар ва услубий тавсия-

лар. Инновацион фаолиятни давлат томони-
дан бошқаришнинг энг муҳим воситаси бў-

либ давлат инновация сиёсати ҳисобланади,
давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати-

нинг бир қисми бўлиб у янги турдаги маҳ-
сулотлар ва технологияларни ишлаб чиқа-

риш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар бо-
зорини кенгайтириш мақсадида инновация-

ларни давлат томонидан тартибга солишни
такомиллаштириш, ривожлантириш ва рағ-

батлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонун-

чилигида ҳам корхоналарнинг илмий тадқи-

қотни амалга ошириш ва янги технология-
лар, янги маҳсулотлар ва янги техникалар

яратиш билан боғлиқ амалга оширган хара-
жатларини солиқ солинадиган даромаддан

чегириш бўйича қоида киритилса, тадбир-
корлик субъектлари мазкур фаолиятни юри-

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

69

тиш бўйича ҳар қандай харажатларни чўчи-
масдан амалга оширган бўлар эдилар [5].

Ривожланган мамлакатларда давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш усуллари учта

йўналишга бўлинади: илмий-техник, инвес-
тицион ва инновацион соҳаларни қўллаб-

қувватлаш. Ўзбекистон қонунчилигида дав-
лат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли

усуллари кўзда тутилган. Улар қуйидаги йў-
налишларга мос келади:

1. Илмий-техник фаолиятга кўмакла-

шиш:

- фундаментал тадқиқотларни давлат

томонидан молиялаштириш;

- амалий тадқиқотлар ва ишланмалар

учун грантлар, имтиёзли кредитлар, субси-

диялар ва бошқа молиявий ёрдам турларини
тақдим этиш;

- имтиёзли солиққа тортиш.

2. Инвестицион фаолиятни қўллаб-

қувватлаш, шу жумладан:

- ускуналар ва илмий техник тажриба

конструктор ишларининг натижаларига жа-

даллашган амортизацияни қўллаш;

- инвестицион фаолиятини молиялаш-

тириш учун имтиёзли шартлар яратиш, шу
жумладан давлат маблағлари ҳисобидан;

- лизинг ва венчур фаолиятини рағбат-

лантириш, лизинг ва венчур фондларини

давлат маблағлари ҳисобидан ташкил этиш.

3. Инновацион инфратузилмани ри-

вожлантириш:

- инновацион ташкилотлар ривожлани-

шининг дастлабки босқичларида уларга кў-
маклашиш;

- инновациялар трансферти марказлари

ва инноваторларга хизмат кўрсатадиган мас-

лаҳат марказларини давлат маблағлари ҳисо-
бидан ташкил этиш;

- давлат мулки ҳисобланган ихтиролар-

дан тижорий мақсадда фойдаланиш учун ли-

цензияларни бепул бериш орқали иннова-
цияларни тижоратлаштиришни рағбатланти-

риш;

- илм-фан ва ишлаб чиқариш коопера-

циясига кўмаклашувчи тузилмаларни барпо

этиш ва ривожлантиришни давлат томони-
дан қўллаб-қувватлаш (молиявий, ахборот

кўмак бериш ва бошқалар), улар илмий-тад-
қиқот ва кичик саноат парклари, технопарк-

лар, шу жумладан халқаро миқёсида.

Юқорида санаб ўтилган давлат томони-

дан қўллаб-қувватлашнинг усуллари амалда-
ги қонунлар билан белгиланади, уларнинг

аксарияти Ўзбекистон Республикаси давлат

даражасида қабул қилинади, камроғи – идо-
равий ҳужжатлар даражасида ва жуда оз

қисми – ички ҳужжат даражасида қабул қи-
линади.

Ўзбекистондаги замонавий инновацион

фаолият чуқур инқирозни кечирмоқда, чунки

илгари йирик инновациялар давлат томони-
дан амалга оширилган. Шу муносабат билан,

Ўзбекистоннинг инновацион тизимини ри-
вожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини

таъминлашнинг энг муҳим ҳуқуқий меха-
низмларини ишлаб чиқиш зарур, шу жум-

ладан:

- қонунчиликда инновацион фаолиятни

рағбатлантириш, унга кўмаклашиш ва бош-
қаришнинг ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий

шаклларининг яхлит тизимини яратиш;

- турли даражадаги (масалан, давлат,

ҳудудий, идоралараро ва тармоқлараро) мақ-
садли дастурларни, шунингдек, Ўзбекистон-

нинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техноло-

гик ва инновацион ривожланиш дастурлари-
ни интеграция қилиш ва мувофиқлаштириш

ҳамда давлат академияларида инновацион
фаолиятни қўллаб-қувватлаш;

- интеллектуал фаолият натижалари

тижоратлаштиришга борган сари бюджетдан

ташқари жамғармалар улушини кўпайтириш;

- инновацион сиёсатни устувор йўна-

лишларини ишлаб чиқиш ва илмий техник
тажриба конструктор ишларини ташкил

этиш босқичида рақобатбардош маҳсулотлар
(хизматлар)ни аниқлаш мезонларини белги-

лаш.

Шундай қилиб, инновацион жараён иш-

тирокчилари учун қулай иқтисодий ва ҳуқу-
қий муҳитни яратиш нуқтаи назаридан дав-

лат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари
ва усулларини такомиллаштириш бўйича қу-

даги чора-тадбирларни санаб ўтиш мумкин:

1) давлат бюджет маблағлари асосида

ташкил этилган илмий техник тажриба кон-
структор ишларининг натижаларини ҳимоя

қилиш, қўриқлаш ва улардан фойдаланиш
учун иқтисодий хўжалик фаолиятда иннова-

цияларни татбиқ этишни таъминлайдиган

меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва
такомиллаштириш. Бунда инновацияларга

муаллифлик ҳуқуқини бажарувчи ташкилот-
ларга бериш;

2) иқтисодиётнинг мудофаа ва фуқаро-

лик соҳалари ўртасидаги билим ва техноло-

гияларни айирбошлашни ўз ичига олган ин-
новацион соҳани коммуникацион қўллаб-

қувватлаш учун илмий-техник ахборот база-

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

70

си ресурсларидан фойдаланишни тартибга
солувчи ҳуқуқий нормаларни белгилаш.

Бундан ташқари, инновацион соҳадаги

қонунчилик базасини такомиллаштириш қу-

йидаги мақсадларда амалга оширилади:

ишлаб чиқаришга инновацион техноло-

гияларни жорий этишни рағбатлантиришга
қаратилган солиқ, саноат, божхона, нарх ва

илмий-техник сиёсатлар чора-тадбирларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илмий-техник соҳада кичик фирмалар-

нинг инновацион салоҳиятини амалга оши-

риш ва самарали ривожлантиришни таъмин-
ловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шакл-

лантириш;

давлат бюджети ва хусусий инвестор-

лар маблағлари ҳисобидан инновацион лойи-
ҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва бир-

галикда амалга ошириш учун хусусий инвес-
тицияларни жалб қилишга қаратилган қо-

нунчилик базасини яратиш [6].

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республика-

сида қуйидаги инновацион фаолият ва

инновацияларга оид қонун ҳужжатлари амал
қилмоқда [7]:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 1992 йил 8 июлдаги “Илм-фанни давлат

йўли билан қўллаб-қувватлаш ва инновация
фаолиятини ривожлантириш тўғрисида”ги

ПФ-438-сонли фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион ло-
йиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқа-

ришга татбиқ этишни рағбатлантириш бора-
сидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-

да”ги ПФ-438-сонли фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 5 майдаги “Фаол тадбиркор-
лик ва инновацион фаолиятни ривожланти-

риш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-

3697-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тар-
моқлари ва соҳаларига инновацияларни жо-

рий этиш механизмларини такомиллашти-

риш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғри-
сида”ги ПҚ-3698-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-

техникавий фаолият натижаларини тижорат-
лаштириш самарадорлигини ошириш бўйича

қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги

ПҚ-3855-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 6 августдаги “Илмий ва инно-

вацион фаолиятни интеграциялаш тизими-
нинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3899-сонли қаро-
ри;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини инно-
вацион ривожлантириш стратегиясини тас-

диқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли фар-
мони;

- Ўзбекистон Республикасининг 2019

йил 29 октябрдаги 576-сонли “Илм-фан ва

илмий фаолият тўғрисида” Қонуни;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Ил-

мий ва илмий-техник фаолиятнинг истиқ-
болли ютуқларини жорий қилишнинг сама-

рали механизмларини татбиқ этиш чора-тад-
бирлари тўғрисида”ги 979-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий-

тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривож-
лантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 133-сонли қарори.

Таъкидлаш жоизки, инновацион фао-

лиятни ҳуқуқий таъминоти кўп жиҳатдан

уни амалга ошириш учун зарур бўлган ин-
вестицияларни жалб этишни ҳуқуқий таъ-

миноти самарадорлигига боғлиқ. Иннова-
цион моделнинг шаклланиши мамлакатнинг

умумий иқтисодий ва сиёсий муҳитига, мам-
лакатдаги ижтимоий-иқтисодий тартибнинг

умумий даражасига боғлиқ [8].

Шундай қилиб, инновацион фаолият

иқтисодиётни ҳуқуқий тартибга солиш ти-
зими, хўжалик қонунчилиги институтлари ва

унинг етарлича барқарорлиги билан таъ-

минланиши лозим.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият

натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гининг
ПҚ-3855-сонли қарори.

2.

https://blog.xabar.uz/ Сен унда зор, мен бунда зор: илм-фан ва саноат ўртасидаги жарлик.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли фармони.

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

71

4.

Новикова Е.Н. “Развитие инфраструктуры коммерциализации результатов инновационной

деятельности” Автореферат. 2015.

5.

https://kun.uz/27136257(Инновациялар солиқ имтиёзлари орқали қўллаб-қувватланишга муҳтож).

6.

Галицын А.А. Влияние правовых аспектов на организационное продвижение инноваций / А.А. Галицын, С.Г.

Поляков // Инновации. -2009.-№1.-С. 69-77.

7.

https://lex.uz/ – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

8.

Мамутов В.К. Правовое обеспечение инновационной деятельности / В.К.Мамутов // Экономика региона,

издательство Института экономики Уральского отделения РАН, г. Екатеринбург- 2009.-№ 4.-С.51-56.

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Хидиров Нодир Ғиёсалиевич -

ТМИ, “Давлатий молия” кафедраси

катта ўқитувчиси

Аннотация.

Мақолада тўқимачилик корхоналари инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари

таҳлил қилинган. Тўқимачилик корхоналари инвестиция лойиҳаларнинг ўз маблағлари, банк кредитлари ва хорижий
инвестициялар ҳисобидан молиялаштириш амалиёти ўрганилган. Шунингдек, саноат корхоналарида инвестиция
фаолиятни молиялаштириш жараёни ва инвестицион лойиҳаларни самарадорлигини баҳолаш усуллари тадқиқ

қилинган.

Калит сўзлар:

саноат, тўқимачилик корхоналари, инвестиция фаолияти, инвестицион фаолиятни

молиялаштириш, инвестиция стратегияси, молиялаштириш манбалари, ўз маблағлари, банк кредитлари, хорижий
инвестициялар.

Аннотация.

В статье анализируются источники финансирования инвестиционной деятельности

текстильных компаний. Изучена практика финансирования инвестиционных проектов текстильных предприятий
за счет собственных средств, банковских кредитов и иностранных инвестиций. Исследован процесс
финансирования инвестиционной деятельности на промышленных предприятиях и методы оценки

эффективности инвестиционных проектов.

Ключевые слова

:

промышленность, текстильные предприятия, инвестиционная деятельность, финансиро-

вание инвестиционной деятельности, инвестиционная стратегия, источники финансирования, собственные
средства, банковские кредиты, иностранные инвестиции.


Abstract.

The article analyzes the sources of financing investment activities of textile companies. The practice of

financing investment projects of textile enterprises using their funds, bank loans and foreign investments was studied. The
process of financing investment activity at industrial enterprises and methods for assessing the effectiveness of investment

projects are investigated.

Keywords:

industry, textile enterprises, investment activity, investment financing, investment strategy, sources of

financing, equity, bank loans, foreign investments.

Кириш.

Бизга маълумки, мамлакат

иқтисодиётининг муҳим бўғини бўлган са-

ноат тармоғи корхоналарининг асосий вази-
фалари бўлиб янги турдаги маҳсулотларни

ишлаб чиқариш, сотиш ва ўз рақобатбардош-

лигини таъминлаш учун инновацион ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ва модерниза-

ция қилиш ҳисобланади. Ҳозирги иқтисоди-
ётни либераллаштириш, ривожлантириш ша-

роитида юқоридаги вазифаларни амалга
ошириш учун инвестиция манбаларини из-

лаш ва уларни корхоналарнинг инвестицион
лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қи-

лиш долзарб масалалардан эканлагини таъ-
кидлашимиз лозим.

Саноат тармоғини етакчи соҳаларидан

бири бўлмиш тўқимачилик саноатининг бар-

қарор ривожланишини таъминлаш, улардаги
иқтисодиётнинг бошқа соҳалари билан боғ-

лиқ муаммоларни комплекс ҳал этиш, тўқи-
мачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш

имкониятларидан самарали фойдаланиш ва
янада ривожлантириш мақсадида ҳукумати-

миз томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар

амалга оширилмоқда. Мамлакатда тўқимачи-
лик саноатини ривожлантириш, тўқимачи-

лик корхоналари инвестицион фаолиятини
молиялаштириш механизмини такомиллаш-

тириш ва бу фаолиятни кенг кўламдаги ин-
вестициялар орқали қўллаб-қувватлаш ҳо-

зирги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисоб-
ланади.

Тўқимачилик корхоналарнинг инвести-

цион фаолияти мамлакатнинг саноат тармо-

ғининг иқтисодий тикланиши билан бевоси-
та боғлиқдир. Инвестициялар тадбиркорлик

фаолияти объектларига инвестиция қилина-
диган мулкий ва интеллектуал қадриятлар-

ИННОВАЦИ

Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият

натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гининг

ПҚ-3855-сонли қарори.

https://blog.xabar.uz/ Сен унда зор, мен бунда зор: илм-фан ва саноат ўртасидаги жарлик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли фармони.

Новикова Е.Н. “Развитие инфраструктуры коммерциализации результатов инновационной деятельности” Автореферат. 2015.

https://kun.uz/27136257(Инновациялар солиқ имтиёзлари орқали қўллаб-қувватланишга муҳтож).

Галицын А.А. Влияние правовых аспектов на организационное продвижение инноваций / А.А. Галицын, С.Г. Поляков // Инновации. -2009.-№1.-С. 69-77.

https://lex.uz/ – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

Мамутов В.К. Правовое обеспечение инновационной деятельности / В.К.Мамутов // Экономика региона, издательство Института экономики Уральского отделения РАН, г. Екатеринбург- 2009.-№ 4.-С.51-56.