Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
230
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ БИЗ БИЛМАГАН РИСКЛАРИ
И.ф.д., доц.
Абдурахмонов Ильёс
Рақамли иқтисодиёт ва
агротехнологиялар университети
ORCID: 0009-0000-6534-9279
Аннотация.
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида юзага келадиган
рисклар
таснифи келтирилган. Уларнинг жамият ҳаёти ва давлат фаолиятининг
таъсир қилиш нуқталарини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, ҳамда салбий
оқибатларини бартараф этиш чора
-
тадбирлари таҳлил қилинган
.
Калит сўзлар:
риск, таҳдид, рақамли иқтисодиёт, рақамли
технологиялар,
молиявий ва информацион технологиялар.
НЕИЗВЕСТНЫЕ НАМ РИСКИ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ
Д.э.н, доц.
Абдурахмонов Ильес
Университет цифровой
экономики и агротехнологий
Аннотация.
В данной статье представлена классификация рисков, возникающих в
цифровой экономике. Проанализированы меры по выявлению и устранению точек
влияния их общественной жизни и государственной деятельности, а также по
устранению их негативных последствий.
Ключевые слова:
риск, угроза, цифровая экономика, цифровые технологии
,
финансовые и информационные технологии.
DIGITAL ECONOMY RISKS UNKNOWN TO US
DSc, assoc.prof.
Abdurakhmonov Ilyos
University of Digital economy and
agricultural technologies
Annotation.
This article presents a classification of risks arising in the digital economy.
Measures to identify and eliminate points of influence of their social life and government activities,
as well as to eliminate their negative consequences are analyzed.
Keywords:
risk, threat, digital economy, digital technologies, financial and information
technologies.
UO
‘
K: 368.01
VII SON - IYUL, 2024
230-239
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
231
Кириш.
Фан, инновацион технологиялар, жамоавий муносабатлар ва глобал бизнеснинг
ривожланиш тенденциялари жамиятнинг рақамли келажак сари интилаётганидан
далолат бериб келмоқда. Шу билан бирга, шахслараро муносабатлар, маҳсулотларни
(хизмат, товар) лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари виртуал
(рақамли) маконга ўтиб бормоқда.
Янги имкониятларнинг ривожланиши биз учун ноанъанавий рискларнинг пайдо
бўлишига кенг имкониятларни яратиб бермоқда, шунингдек, уларни англаш, аниқлаш,
ҳамда уларнинг салбий оқибатларини тушиниш борасида ишончли маълумотларнинг
йўқлиги уларни аниқлаштириш борасидаги имкониятларни қийинлаштиради. Шу
сабабли ҳали ўзини риск сифатида намоён этмаган салбий ҳолатларни аниқлаш,
уларнинг моддий қийматини белгилаш рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши
шароитида хавфларни ўрганиш масалаларини долзарблигини белгилаб беради
.
Адабиётлар шарҳи.
Ҳозирги
кунда дунёда “рақамли иқтисодиёт” ҳақида умумий тушунча мавжуд эмас,
аммо кўплаб таърифлар мавжуддир, уларнинг айримларини кўриб чиқамиз.
“Рақамли иқтисодиёт” атамаси биринчи марта 1994 йилда нашр этилган “Рақамли
иқтисодиёт” китобининг муаллифи канадалик олим Дон Тапскотт томонидан кенг
қўлланилган ва у рақамли иқтисодиётни рақамли телекоммуникациялар ёрдамида
амалга ошириладиган иқтисодиёт
сифатида тушунган (Андрияшин, 2017).
Митин (2017) ўз тадқиқотларида “рақамли иқтисодиётга берилган қуйидаги
тарифларни келтириб ўтади, жумладан:
1. “Интернет, мобил ва сенсорли тармоқлар каби платформалар томонидан
қўллаб
-
қувватланадиган иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг глобал тармоғи”
(Австралия ҳукумати).
2. “Рақамли ахборот
-
коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган
иқтисодий, ижтимоий ва маданий муносабатлар тизими” (Жаҳон банки).
3. “Асосан рақамли технологиялар, айниқса интернетдан фойдаланган ҳолда
амалга ошириладиган электрон транзакциялар орқали ишлайдиган иқтисодиёт”
(Оксфорд луғати).
4. “Интернет ва/ёки
www
га таянадиган бозорларда бизнес юритиш” (
BCS
, Буюк
Британия).
5. “Онлайн электрон тижорат орқали товарлар ва хизматлар савдосини
осонлаштирадиган рақамли бозорлар” (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилоти).
6. “Юқори сифатли АКТ инфратузилмасини таъминлай оладиган ва
истеъмолчилар, бизнес ва ҳукуматлар манфаати учун АКТ қувватидан фойдалана
оладиган иқтисодиёт» (IBM).
7. “Рақамли ускуналарни ишлаб чиқариш, нашрлик фаолияти, медиали ишлаб
чиқариш ва дастурлаш» (Буюк Британия ҳукумати)”.
Стефанова ва Скакун (2024) ўз тадқиқотларида қўйидагиларни таъкидлайдилар,
яъни бугунги тез ўзгариб бораётган рақамли дунёда ташкилотлар ўн йил олдин кенг
кўламли бўлмаган кўплаб рисклар ва муаммоларга дуч келишмоқда. Ушбу таҳдидлар
рақамли технологиялардан фойдаланиш, янги бизнес моделларини жорий этиш,
маълумотларга боғлиқликни ошириш ва киберҳужумлар таҳдидининг кучайиши билан
боғлиқдир. Ушбу мавзунинг долзарблиги шундаки, деярли ҳар бир ташкилот, унинг
ҳажми ёки соҳасидан қатъи назар, ушбу муаммоларга дуч келади, шунинг учун улар
мумкин бўлган рискларни тушуниш ва уларни бартараф этишнинг самарали
стратегияларини ишлаб чиқишлари жуда муҳимдир.
−
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
232
1-
расм. Рақамли иқтисодиёт рисклари
Манба:
Чернякова (2018) маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Те
хнол
огик
Сиё
сий
И
қт
ис
од
и
й
И
ж
тимо
и
й
Пс
ихол
огик
Ўз
-
ўзидан
ривожланиш
Рақамли иқтисодиётдаги кенг кўламли ва интенсив
жараёнларни тўхтатиш деярли мумкин эмас,
улар ўзидан
-
ўзи ривожланиб боради
Мамлакат (“рақамли
мустамлака”)
Кибер хавфсизлик
Иннодиверцификацио
н
Хорижий (бегона)
IT-
технологияларнинг ҳаёт
фаолиятининг
барча жабҳаларига кириб бориши
Молия, транспорт ва
энергетика инфратузилмаси
,
иқтисодиётни
бошқариш, “ижтимоий инжиниринг” ва
моделлаштириш
Маълумотлар базалари ва билимларнинг таркибий қисмлари
ва мазмуни хавфсизлиги
Инвестициялар, стартаплар, янги пуллар, янги соҳалар ва
тармоқлар, анъанавий саноатни “қайта кўриб чиқиш”
Иқтисодиётни кучлироқ ва бойроқ
хорижий ўйинчилар
томонидан эгаллаб олиниши ҳмда иқтисодиётни ташқи
бошқарувни жорий этилиши
Инновацион (янги
АКТни жорий этиш)
Рақобатбардош
Маркетинг
(иқтисодий
алмашинув)
Янги вируслар, хатчўплар ва заифликларнинг пайдо бўлиши
Бозорлар, янги бизнес моделлар, янги йирик компаниялар,
янги оммавий сервислар ва ахборот хизматлари
Воситачиларнинг йўқ бўлиб кетиши, хизматлар тезлигининг
ошиши
ва стандартлаштирилиши, тиббиёт, таълим, транспорт
ва хизмат кўрсатиш соҳасининг уберизацияси
Иш жойини йўқотиш
Ишсизлик
Ижтимоий таранглик
Боқиманда
қатламларнинг пайдо
бўлиши
Автоматлаштириш, роботлаштириш
Самарадорликни ошириш
Меҳнат унумдорлигини ошириш
Сунъий интелектнинг жорий этилиши
Махфийлик
Катта маълумотлар, шахсий маълумотларни таҳлил қилиш,
электрон
шахсий идентификация ва аутентификация,
фуқаронинг электрон дубликати
Шахсий (“клипли” ёки
машина тафаккурини
ривожлантириш)
Махфийликнинг йўқолиши, безота қилувчи реклама, янги
рақамли тоталитаризм, фуқаролар шахсий маълумотларининг
кучли хорижий ўйинчилар кўлига ўтиши
Фиксикизма
Бир зумда, математик
-
чизиқли, визуал, бўлакли, юқори
тезликда ва юзаки
Одамнинг машинанинг бир қисмига айланиши “фиксик”,
шунингдек ҳар қандай компьютер микрочипини алмаштириш
мумкинлиги каби, уни ҳам алмаштириб бўлишлиги
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
233
Короткова (2020) рақамли иқтисодиётнинг қуйидаги рискларини келтириб ўтади,
яъни:
−
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш муаммоси билан боғлиқ кибер
таҳдидлар риски;
−
“рақамли қуллик” –
миллионлаб одамлар ҳақидаги маълумотлардан уларнинг
хатти
-
ҳаракатларини назорат қилиш учун фойдаланиш;
−
меҳнат бозорида ишсизликнинг ўсиши;
−
“рақамли тафовут” (рақамли таълимдаги бўшлиқ, рақамли
хизматлар ва
маҳсулотлардан фойдаланиш имконияти, натижада бир мамлакатда ва турли
мамлакатлардаги одамларнинг фаровонлик даражаси);
−
компанияларнинг тармоқ технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб
чиқаришни ривожлантиришни истамаслиги;
рақамли истеъдодларнинг этишмаслиги.
Зверева (2017) ўз тадқиқотларида рақамли иқтисодиётнинг асосий рисклари
қуйидагилардан иборат дейди, яъни:
−
ахборот хавфсизлигини бузиш риски;
−
ишсизлик риски;
−
ижтимоий
-
иқтисодий тенгсизликнинг кучайиши риски
Чернякова
(2018)
рақамли
иқтисодиётнинг
миллий
иқтисодиётга
трансформацияси жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган хавф
-
хатарлар,
таҳдидлар ва рискларни таҳлил қилиш натижасида уларнинг классификациясини
келтириб ўтади (1
-
расм).
Бу классификацияда ҳали кўпчилик мамлакатлар дуч келмаган рисклари
таснифланганлиги билан аҳамиятлидир. Бу классификация бошқа тавсифларга
нисбатан янги ҳисобланиши билан аҳамиятлидир. Сабаби рақамли технологияларнинг
охирги йиллар жадал ривожланиши оқибатида олдинги тавсифлар ўзининг
долзарблигигни йўқотиб боради. Шунингдек, бу тавсифда ҳали бошқа эпмерик
адабиётларда учрамайдиган янги риск ва таҳдидларнинг умумлашган тарифлари ҳам
келтириб ўтилганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Шунингдек, тадқиқотчи Абдурахмонов (2018
-
2022) тадқиқотларида рискларни
самарали бошқариш, уларнинг салбий оқибатларини бартараф этишда суғурта
институтидан фойдаланиш энг самарали иқтисодий механизм эканлигини
таъкидлайди. Олиб борилган таҳлиллар натижасида суғурта бозорининг замонавий
ҳолати, жамият ва давлатда мавжуд рискларни суғурталаш бўйича суғурта маҳсулоти
таҳлили, суғурта бозорини тартибга солиш ва назорат қилишнинг замонавий шакллари
бўйича ўз фикрларини баён этган.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида ислом суғуртаси, такафулнинг суғурта соҳасидаги ўрни
борасида хорижий ва маҳаллий олимларнинг ишлари ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш, таҳлил,
синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек такафул суғуртасини жорий
этиш муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар
шакллантирилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Кўпгина назарий ва амалий адабиётлар таҳлилидан, ҳамда статистик
маълумотлардан шуни кўришимиз мумкинки, иқтисодиётнинг рақамлашуви нафақат
алоҳида жамият ва давлатнинг, балки бутун дунё ҳаётининг деярли барча соҳаларига
таъсир кўрсатмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
234
1-
жадвал
Рақамли иқтисодиётда рискларнинг гуруҳланиши ва иқтисодий хавфлар
Рисклар
Намоён бўлиши, юзага келиши
Сиёсий
рисклар
Мамлакат иқтисодиётининг ташқаридан бошқарилиш хавфи
Ахборот билан манипуляция қилиш, ёлғон хабарлар ва фактларни тарқатиш хавфи
Инфармацион инфратузилмага ташқи информацион
-
техник таъсирлар хавфи
Вертуал ижтимоий жамоалар таъсирида сиёсий тизимнинг трансформация хавфи
Жаҳон элитаси томонидан генетик технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқини
чеклаш ва янги “ҳукумдорлар” авлодини яратиш хавфи
Ғарб
технологияларини
мажбурлаш
ва
уларни
жорий
этиш,
ўз
компетенцияларининг емирилиш хавфи
Молиявий
-
иқтисодий
рисклар
Иқтисодиётдаги ҳолатни реал ва аниқ баҳолай олмаслик натижасида
номутаносибликларнинг келиб чиқиш хавфи
Иқтисодиётни кучли “ўйинчилар” томонидан эгаллаб олиниш хавфи
Хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан бозор назоратини ўрнатиш хавфи
Ижтимоий
-
иқтисодий ривожланинг хорижий мамлакатлар экспорт сиёсатига
боғлиқ бўлиш хавфи
Ягона эмиссия маркази йўқлиги шароитида “криптовалюта”дан фойдаланиш
хавфи
“Айрибошлаш” иқтисодиётининг юзага келиш хавфи
Ҳуқуқий
рисклар
Рақамли иқтисодиётда ҳуқуқий муносабатлар субъектлари жавобгарлигининг
ҳуқуқий ноаниқлик хавфи
“Вертуал макон”да иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг
“рақамлаштириш” жараёнлари тезлигидан ортда қолиш хавфи
Рақамли иқтисодиётда технологияларнинг ҳуқуқий аҳамиятини таъминлашда
тартибга солиш муаммоларнинг келиб чиқиш хавфи
Рақамли муҳитда меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий ҳолатининг ноаниқлик
хавфи
Ўрнатилган талабларга риоя этилишини назорат қилиш ва тартибга солишнинг
ҳуқуқий механизмларининг йўқлиги муаммолари хавфи
Субъектларнинг рақамли маълумотларини тўплаш, узатиш, сақлаш, қайта
ишлаш
бўйича тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг йўқлиги
хавфлари
Технологик
ва
информацион
хавфсизлик
рисклари
Ўзлаштирилган технологиялар, хизматлар, дастурий таъминотлар
“Информацион терроризм” (кибертерроризм)
Кибержиноят ва электрон жосуслик
Маълумотларнинг тарқалиши ва тарқаб кетиши
Рақамли иқтисодиётда янги рақамли технологияларнинг заиф томонлари
(BigData, IoT, Blockchain)
Ахборот тизимларининг давлат ва ҳарбий бошқарув тизимларига кириб
боришининг ошиши хавфи
Қарор
қабул
қилиш функциясининг инсондан сунъий интеллектга ўтиш хавфи
Ижтимоий
рисклар
(жамият
рисклари)
Одамларнинг
хатти
-
ҳаракатларини
бошқариш
учун
улар
ҳақидаги
маълумотлардан фойдаланиш хавфи
Роботлаштириш туфайли ишсизликнинг келиб чиқиш хавфи
Инсон ва кадрлар салоҳиятининг тушиб кетиши
Ижтимоий кескинлик ва бегоналашув хавфи
Инсоннинг ишлаб чиқарувчи бирлик сифатидаги аҳамиятининг йўқолиш хавфи
Жамиятнинг тарқоқлашуви хавфи
“Рақамли тоталитаризм” хавфи
“Виртуал маконда” фирибгарлик ва коррупция хавфи
Шахс ва
шахсий ҳаёт
рисклари
Махфийлик ва шахсий ҳаётга бўлган хавфлар
Эрта ёшдан бошлаб “клипли” ёки машина тафаккурини ривожланиш хавфи
Шахснинг индивидуаллигининг йўқолиши
Шахс маънавияти ва ахлоқининг таназзулга учраши
Рақамли дунёда инсон ҳуқуқларининг таъминланмаганлиги
Манба:
Эмперик адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
235
Бундай ҳолат илгари номаълум рискларнинг пайдо бўлишига, шунингдек улар
нафақат иқтисодий хавфсизликка,
балки шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига ҳам
таъсир кўрсатмай қолмайди, уларнинг юз бериши бутун бир дунёда ижтимоий
тенгсизлик ва муносабатларнинг номутаносиблига олиш келиши ҳам мумкин. Шундан
келиб чиққан ҳолда рақамли иқтисодиётнинг рисклари ва иқтисодий таҳдидларини
қўйидаги гуруҳларга ажратиш орқали тавсифлаш мумкин бўлади (1
-
жадвал).
1. Сиёсй характерга эга рисклар ва хавфлар.
Рақамли иқтисодиётнинг янги технологиялари, янги бозорлар, оммавий хорижий
сервислар, инвестициялар, бизнес моделлар, стартаплар, янги технологиялар учун
пойгадир. Пул маблағлари, янги саноат тармоқлари, “анъанавий” тармоқларни қайта
шакллантириш ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишнинг хорижий мамлакатларнинг
экспорт сиёсатига боғлиқлигини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида мамлакат
иқтисодиётини ташқи бошқариш учун хавфларни келтириб чиқаради.
Шунингдек, иқтисодиётнинг информацион ахборот инфратузилмасига бир қатор
хорижий давлатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий мақсадларда ахборот
-
техник
таъсир кўрсатиш хавфи ҳам мавжудир.
Ахборот ва рақамли маълумотлар янги иқтисодиётнинг асосий ташкил этувчи
тамойиллари ҳисобланади. Ахборотни манипуляция қилиш, ёлғон хабарлар ва
фактларни тарқатиш турли сиёсий мақсадларга эришишнинг янги воситасига айланиб
бормоқда. Айрим давлатларнинг махсус хизматлари
“ахборот уруши” олиб бормоқда,
бунда оммавий ахборот воситаларидан, рақамли технологиялар имкониятларидан
бошқа давлат суверенитетига зарар етказишга қаратилган ахборот ва психологик
таъсир кўрсатиш учун фойдаланилмоқда.
Виртуал ижтимоий ҳамжамиятларнинг таъсири туфайли сиёсий тизимнинг
ўзгариши эҳтимоли хавфи ҳам мавжуддир.
Стратегик барқарорлик ва тенг ҳуқуқли стратегик шериклик соҳасида алоҳида
давлатлар ахборот маконида ҳукмронлик қилиш учун технологик устунликдан
фойдаланишлари мумкин. Интернетнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш
учун зарур бўлган ресурсларнинг мамлакатлар ўртасида жорий тақсимланиши ишонч
тамойиллари асосида биргаликда адолатли бошқарувни амалга оширишга имкон
бермайди
.
Инсон геномини яқиндан ўрганиш генетик тиббиёт имкониятларини янги
босқичга олиб чиқди. Бу нафақат туғма генетик нуқсонларни бартараф этишда, балки
келажакда “мутлақ одам”ни, яъни эвгеникани ривожлантириш имконини яратиб берди.
Бу инсон ривожланишидаги ўта хавфли ва хавотирли тенденциялардан бирига айланиб
бормоқда. Генетик терапия жуда қиммат бўлгани учун бундан асосан бойлар
фойдаланиши мумкиндир, яъни ўз манфаатлари йўлида. Бунда жаҳон элитаси янги
“ҳукмдорлар” авлодини яратиб, ўз манфаатлари учун генетик модификация
технологияларидан фойдаланиш ҳуқуқини эгаллаб олиши билан боғлиқ хавотирлар
ҳам мавжуддир, бунинг натижасида генетик даражадаги ижтимоий тенгсизлик келиб
чиқиши ҳам мумкиндир.
2. Молиявий
-
иқтисодий характердаги риск ва таҳдидлар.
Йилдан
-
йилга молиявий
-
иқтисодий тузилма тубдан ўзгариб брмоқда. Рақамли
иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш натижалари (кўрсаткичлари) тубдан бошқача
шаклланади ҳамда баҳоланади, шунингдек унда бизга бизга маълум “ялпи маҳсулот” ва
“меҳнат унумдорлиги” каби тушунчалар умуман бошқа аҳамият касб этади.
Молиявий
-
хўжалик фаолиятини статистик ҳисобга олиш ва прогнозлашнинг
амалдаги ва қўлланилаётган усуллари рақамли иқтисодиётда орқада ва усуллар
ўзгаришсиз қолмоқда, бу эса иқтисодиётдаги реал ҳолатини баҳолашда хавфли
номутаносибликларни келтириб чиқармоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
236
Хорижий хизматларнинг кенг тарқалиши маҳаллий ахборот ва телекоммуникация
тизимларининг, шу жумладан интернетнинг давлат сегментида хорижий
компанияларга боғлиқлигини белгилайди. Бундай шароитда янги технологияларни
жорий
этиш
бошқа
мамлакатлар
иқтисодиётига
маҳаллий
соҳаларни
ривожлантирмаган ҳолда инвестициялар киритишни англатади. Ушбу инвестициялар
давлатнинг бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шу сабабли, янги
технологияларни жорий этишга бўлган ҳар бир уринишдан олдин унинг иқтисодий
мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги, юзага
келиши мумкин бўлган риск ва
таҳдидлар, шу жумладан санкцияларни тўғри баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.
Яна бир таҳдид бу “криптовалюта”дан фойдаланишдир, сабаби ҳозирги кунгача
уларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асоси мавжуд эмас. Бундай ҳолат фирибгарлик
схемаларининг тарқалишига имкон яратиб беради. Бундан ташқари, валюта курсининг
беқарорлигига сунъий таъсирлар содир бўлиши молиявий йўқотишларга олиб келиши
эҳтимолиги каттадир. Криптовалюталар ва анъанавий “пул” ўртасидаги асосий фарқ –
ягона эмиссия марказининг йўқлигидир. Шунингдек бунда давлатлар валюта чиқариш
қобилиятини йўқотадилар, бу эса уларининг хоҳишларига қараб валюта курсини
ўзгартиришга олиб келади. Бундай ҳолат давлатларнинг турли фондларда маблағ
тўплаш қобилиятига салбий таъсир қилади, сабаби уларда маблағларни сақлаш
харажатлари кескин ўзгариб туради, айрим ҳолларда эса уларни бир фонда тўплаш
иқтисодий самарадорликка олиб келмайди. Бунда “Молиявий марказ” каби
тушунчаларнинг аҳамияти пасайиб бориши кузатилади, жаҳон элитасининг глобал
молиявий оқимлар устидан назоратни йўқотилишига олиб келиши мумкин, бундан
ташқари криптовалюталарнинг яна бир хусусияти бу уларнинг тармоқ тузилишидир.
3. Юридик характердаги рисклар, булар биринчи навбатда, виртуал маконда
фаолиятни тартибга солувчи қонун
ҳужжатларининг ва иқтисодиётнинг янги рақамли
технологияларидан фойдаланиш қоидаларининг ҳуқуқий ноаниқлиги, шунингдек,
иқтисодиётни ҳуқуқий тартибга солишнинг рақамли иқтисодиётдан ортда қолиши.
Бунинг оқибати виртуал маконда фирибгарлик ва коррупциянинг кучайишига олиб
келиши мумкин. Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётнинг виртуал муҳитида меҳнат
муносабатларининг ҳуқуқий ҳолати бўйича ноаниқлик жуда кўплаб учраб туради.
4. Технологик рисклар ва ахборот хавфсизлиги рисклари. Бундай рисклар янги
технологияларнинг заиф томонлари ва улар имкониятларидан ёмон ниятда ва
ноқонуний фойдаланишга уринаётган фирибгарлар фаолиятлари махсули сифатида
намоён бўлади. Шунингдек, сунъий интеллект, катта маълумотлар, блокчейн,
криптовалюталар, нарсалар интернети (шу жумладан саноат буюмлари интернети),
виртуал ҳақиқат каби янги технологиялар ҳамиша бошқа давлатлар тажрибаларидан
кўчирма сифатида, уларнинг имкониятларига ўлангаҳолда амалга оширилиб келинади.
Шу сабабли уларга боғлиқлик риски пайдо бўлиб боради.
Янги технологияларни жорий этиш рисклари, биринчи навбатда, кўп сонли янги
ахборот
-
коммуникация технологияларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ахборот
-
коммуникация технологияларининг заифлиги ёки амалга ошириш босқичидаги
нуқсонлари,
камчиликлари туфайли тасодифий хатолик ёки қасддан “хатчўп” деб
аталадиган хатоларга олиб келиш мумкин.
Маҳаллий саноат соҳаларининг хорижий ахборот технологиялари ва воситаларига
қарамлиги муҳим рисклар, таҳдидлар ва ахборот хавфсизлиги заифликларининг асосий
манбаси ҳисобланади. Шаклланиб бораётган янги иқтисодиётнинг асосини юқорида
таъкидлаганимиздек рақамли ахборот технологиялари ва маълумотлар ташкил этади,
бу эса ахборот хавфсизлиги тушунчаси ва унинг моҳиятини сезиларли даражада
кенгайиши олиб келади. Кўпчилик корхона ва ташкилотлар ривожланган
мамлакатларда ишлаб чиқилган технологиялар ва дастурлардан кенг фойдаланишади.
Агар бундай технологияларни ишлаб чиқиш уларни амалга оширишни таъминлайдиган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
237
тегишли маҳаллий ишлаб чиқариш базасини (қувватини) яратиш билан бирга амалга
оширилиб борилмаса, унда хорижий компонентлар ва қурилмаларни импорт қилиш
зарурати туфайли импортга қарамликнинг кескин ошишига олиб келиш мумкин
бўлади.
Шунингдек, технологик трансформациялар жамиятда янги тоифадаги
мутахассисларга эҳтиёжни шакллантириб боради. Бундай ўзгаришлар ва тенденциялар
оқибати айрим касбларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Бу эса кадрларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини олдиндан ишлаб чиқиш ҳамда
такомиллаштиришни талаб қилади.
Рақамли иқтисодиётдаги рақобатчиларга қарши фаол ахборот уруши “электрон
жосуслик”ни келтириб чиқаради. Бундай ҳолатлар халқаро иқтисодий майдонда ҳам
содир бўлиши уларни оддий ҳолатга айланиб боришига асос яратиб бормоқда.
5. Ижтимоий рисклар (жамият рисклари).
Ишлаб чиқариш
ва хизматларни роботлаштириш кўплаб мавжуд касб ва
малакаларга талаб йўқлиги сабабли ишсизлик ва ижтимоий номутаносиблик рискини
келтириб чиқармоқда. Буларнинг барчаси аҳолини иш билан таъминлашдага
муаммоларга олиб келиши ҳамда қўшимча равишда уларнинг пенсия таъминоти ва
соғлиқни
сақлаш муаммолари билан бирга салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Бунда давлат фуқаролар олдидаги асосий мажбуриятларини бажара олмай қолиши
натижасида ижтимоий беқарорлик кучайишига олиб келиши табиий ҳолдир. Рақамли
контентлар, виртуал ва тўлдирилган реаллик технологияларининг ривожланиши
инсонларни тобора кўпроқ вақтини реал ҳаётда эмас, балки виртуал ҳаётда
ўтказишларига олиб келмоқда. Бошқа мамлакатларнинг янги технологияларни жорий
этилиши ўз компетенцияларининг йўқолишига, инсон ва кадрлар
салоҳиятининг
пасайиб кетишига олиб келади.
6. Шахс ва шахсий ҳаёт рисклари.
Глобал рақамлаштириш шахсларга қарши жиноятларни содир этиш
имкониятларини кенгайтириб юборади. Мисол учун, амалиётда
актёрларнинг ҳақиқий
видео тасвирларини дастурчилар хоҳлаган нарсани бажарадиган компьютер
видеофильмларини кўплаб кўришимиз мумкин. Бундай “янги” имкониятлардан
фирибгарлик ва шантаж учун, шу жумладан сиёсий курашларда ҳам кенг фойдаланиш
мумкин бўлиб бормоқ.
Кўпинча ахборот технологиялари орқали қилинган жиноятларни тергов қилиш
усуллари ва воситалари ҳали ҳам мавжуд эмас. Шунингдек, мавжуд қонун ҳужжатлари
ҳам бугунги кун талабларига жавоб бермайди. “Махфийлик” ва “шахсий ҳаёт”
тушунчалари деярли йўқолиб бормоқда. Видеокузатув тизимлари, шахсий маълумотлар
базалари, катта маълумотларни таҳлил қилиш тизимлари ва бошқаларнинг кенг
ривожланиши оқибатида инсоннинг шахсий маълумотларига кириш, унга ноқонуний
эгалик қилиш улар ҳаётини барча учун “шаффоф” қилиб
қўймоқда.
Фуқаролар, сиёсий ташкилотларнинг ҳаёти, кайфияти, режалари ва бошқалар
устидан электрон назоратни ўрнатилиб бориши. Электрон кузатувнинг кучайиши
ахборот технологиялари ривожланиб боришининг натижасидир. Ҳукмрон қатламлар
телефон суҳбатларини эшитишдан ёзишмаларни назорат қилишга ва “ёлғон
детекторлари”дан фойдаланишни тўлиқ рақамли (компьютер) назоратига, ҳамда
аҳолини “киберкузатув” жараёнларига ўтиб бормоқдалар.
Хулоса ва таклифлар.
Рақамли трансформация глобал, инновацион ва барқарор ўсишнинг
ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас, у тенгсизликни камайтириш
ва барқарор ривожланишга эришишга имкон беради. Бу ҳар бир мамлакатининг
миллий хавфсизлик стратегиясининг устувор мақсади ҳисобланади. Бундай шароитда
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
238
иқтисодий хавфсизликни таъминлаш унинг барча таркибий қисмларида олиб
борилиши мамлакат иқтисодиётининг асосий омилларидан биридир.
Рақамли иқтисодиётнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммосини ҳал
қилиш, биринчи навбатда, ахборот ва ахборот технологияларини ҳимоя қилиш, шахсий
маълумотлар ва мамлакат фуқароларининг рақамли маконда махфийлигини ҳимоя
қилишга қаратилган ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ҳал қилиш
билан боғлиқдир. Рақамли иқтисодиётнинг асосий ресурси сифатида инсон
ресурсларини ривожлантириш
муҳимлигини ҳамиша ёдда тутиш
керак. Мамлакатнинг
рақамли
иқтисодиётининг
иқтисодий
хавфсизлигининг
калити
“хорижий”
технологиялар, хизматлар ва дастурий таъминотни тўғридан
-
тўғри қарамлигини
олдини олиш ва миллий тизимларни кенг ривожлантириш учун инвестицияни
самарали киритиш амалиётини ривожлантириб бориш.
Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида мамлакатнинг ахборот хавфсизлигини
таъминлашнинг асосий ва энг муҳим вазифаларидан бири маҳаллий ишланмаларни
яратиш, ривожлантириш ва кенг жорий этиш орқали маҳаллий саноатнинг хорижий
ахборот
технологияларига боғлиқлигини
бартараф этишдир. Шунингдек, улар асосида
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни жадаллик билан ривожлантириш.
Адабиётлар /Литература / Reference:
Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries
in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.
Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of real
sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.
Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the
insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available
at:
https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6
Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of
effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss.
2, Article 10. Available at:
https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10
Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry
efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.
Abduraxmonov, I. (2022). Su
gʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari.
MOLIYA VA
BANK ISHI, 8(3), 60-67.
Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug ‘urta nazariyasi va
amaliyoti.
O’quv qo’llanma. Toshkent.“IQTDISOD
-MOLIYA.
Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of
management sciences & education, 7(2), 56-61.
Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ
Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.
Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ
Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.
Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in
Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.
Абдурахмонов И.Х. (2020) Ислом суғуртаси ёки такафулнинг назарий
-
иқтисодий
асослари ва амалга ошириш моделлари таҳлили. “Moliya va bank ishi” илмий журнал. № 6
(2020). 80-87.
Абдурахмонов И.Х. (2020)
Суғурта соҳасида маркетингнинг янги технологияларини
қўллаш истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №4, 1
-
10 б.
Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш
истиқболари. “Moliya va bank ishi” илмий журнал. №1, 95
-
99 б.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul
www.e-itt.uz
239
Абдурахмонов И.Х. (2022) Суғурта соҳасида янги рақобат кўринишлари: назарий асос
ва иқтисодий таҳлил. “Moliya va bank ishi” илмий журнал. №2, 145
-
150 б.
Абдурахмонов, И. (2020). Суғурта бозорини тартибга
солиш ва пруденциал
назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш,“.
Халқаро молия ва ҳисоб” илмий
электрон журнали,
2.
Абдурахмонов, И. (2022). Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш
истиқболари.
MOLIYA
VA
BANK
ISHI, 8(1),
95
–
99.
Retrieved
from
https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.
Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта бозори: замонавий ҳолат ва ривожланиш
тенденциялари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(4), 309-319.
Абдурахмонов,
И.
(2024).
Суғурта
соҳасини
ривожлантириш
истиқболлари.
Nashrlar, 2(D), 12
–
15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.
Абдурахмонов, И. (2024). Такафул: назарий
-
иқтисодий асослар ва амалга ошириш
механизмлари.
Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(6), 298
–
307.
Абдурахмонов, И. Х. (2010). Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни
суғурталашнинг амалиётини такомиллаштириш.
Автореф. дисс.... и. ф. н,
26.
Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув
қўлланма.
Т.:“Иқтисод
-
Молия” нашриёти, 23
-24.
Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования.
Учебник/–Т.:«Иқтисод
молия, 353
-354.
Абдурахмонов, И. Х. (2023). Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини
ривожлантиришнинг концептуал асослари.
Автореферат дисс... и. ф. д,
78.
Абдурахмонов,
И.Х.
(2024).
Суғурта
соҳасининг
самарадорлигини
баҳолаш.
TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.
Андрияшин Ю. Н. (2017) О целях, возможных рисках и последствиях «цифровой
экономики». http://reosh. ru/yu
-n-andriyashin-o-celyax-vozmozhnyx-riskax-iposledstviyax-
cifrovoj-ekonomiki.html
Зверева Т. В.
(2017)
Экономические риски цифровой экономики
.
Проблемы
анализа
риска, том 14, 2017, № 6
. 22-
29 стр.
Короткова Т. Л. (2020) Маркетинг инноваций : учебник и практикум для вузов / Т. Л.
Короткова. –
М.: Юрайт. –
256 с.
Митин В.
(2017)
Семь определений цифровой экономики // CRN [Электронный
ресурс] UR
L:https://www.crn.ru/ news/detail.php?ID=116780. 18.01.2017.
Стефанова Н.А., Скакун О.О. (2024) Риски и проблемы организаций в эпоху
цифровизации. Journal of Monetary Economics and Management, 2024 no. 2. 103
-
113 стр.
Чернякова М.М. (2018) Иннодиверсификационные риски в цифровой экономике //
Вестник Евразийской науки. №6,
1-
9 стр.