Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
298
ТАКАФУЛ: НАЗАРИЙ
-
ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАР ВА АМАЛГА
ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
И.ф.д.,
доц.
Абдурахмонов Ильёс
Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети
ORCID: 0009-0000-6534-9279
Аннотация
.
Мазкур мақолада такафулни аниқлаш бўйича мавжуд бўлган
ёндашувлар турли омиллар нуқтаи
назаридан таҳлил қилинган. Кўпгина назарий ва
илмий манбаларни ўрганиш асосида анъанавий тижорат суғуртаси ва тафакул
суғуртасининг тамойиллари, қоидалари ва ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган.
Мақолада таҳлил қилинган функциялар, тамойиллар ва қоидалар асосида такафулнинг
иқтисодий моҳияти, мазмуни очиб берилган ва уларни замонавий шароиталарда амалга
ошириш механизмлари кўрсатилган..
Калит сўзлар:
Ислом суғуртаси, такафул, такафул тамойиллари, функциялари,
такафул моделлари, ғарар, мейсир, рибо,
шариат тақиқлари.
ТАКАФУЛ: ТЕОРЕТИКО
-
ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ И
МЕХАНИЗМЫ РЕАЛИЗАЦИИ
д.э.н, доц.
Абдурахмонов Ильес
Университет цифровой экономики и агротехнологий
Аннотация
.
В данной статье анализируются существующие подходы к
определению такафула с точки зрения различных факторов. На основе изучения многих
теоретических и научных источников рассмотрены принципы, правила и особенности
традиционного коммерческого страхования и тафакул
-
страхования. На основе
проанализированных в статье функций, принципов и правил раскрывается
экономическая природа и содержание такафула, а также показаны механизмы их
реализации в современных условиях.
Ключевые слова:
исламское страхование, такафул, принципы такафула, функции,
модели такафула, гарар, мейсир, рибо, шариатские запреты.
TAKAFUL: THEORETICAL-ECONOMIC FOUNDATIONS AND
IMPLEMENTATION MECHANISMS
DSc, assoc. prof.
Abdurakhmonov Ilyos
University of Digital Economy and Agrotechnologies
Abstract.
This article analyzes existing approaches to determining takaful from the point of
view of various factors. Based on the study of many theoretical and scientific sources, the
principles, rules and features of traditional commercial insurance and tafakul insurance are
considered. Based on the functions, principles and rules analyzed in the article, the economic
nature and content of takaful is revealed, and the mechanisms for their implementation in modern
conditions are shown.
Keywords:
Islamic insurance, takaful, takaful principles, functions, takaful models, gharar,
maysir, ribo, Shariah prohibitions.
UO
‘
K: 368.01
VI SON
—
IYUN, 2024
298-307
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
299
Кириш.
Сўнгги йилларда жаҳон ҳамжамияти ва иқтисодиётида бўлаётган кескин
ўзгаришлар (иқтисодий санкциялар, инқирозлар, сиёсий ўзгаришлар ва тўсиқлар,
сиёсий вазиятлар натижасида аҳоли миграциясининг кучайиши, пандемия ва
бошқалар) натижасида иқтисодий ривожланиш
вектори ва стратигиясини, жумладан
молия институтлари ривожланишини қайта кўриб чиқишни, шунингдек суғурта соҳаси
ва унинг элементлари, янги усулларини (ислом суғуртаси такафулни) кенг жорий
этишни давр талаб қилиб қўймоқда.
Ҳозирги
кунда тижорат ва ўзаро суғурта кўплаб мамлакатларнинг суғурта
хизматлари бозорларида кенг ривожланиб келмоқда. Ислом суғуртаси жаҳон суғурта
бозорида ҳам муваффақиятли ривожланиб бормоқда ва барча аҳоли қатламлари
орасида кенг фойдаланиб келинмоқда. Шунингдек, миллий суғурта бозоримиз
истеъмолчилари орасида ҳам жуда катта қизиқиш ўйғотмоқда. Бу борада Давлатимиз
рахбари Мирзиёев (2020) таъкидлаганидек, “Мамлакатимизда ислом молиявий
хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақти
-
соати келганлиги
шунингдек, бунда Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари
экспертларини жалб этиш” масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Аммо шунга эътибор бериш керакки, ҳамма мамлакатларда ҳам ислом суғуртасини
жорий этишнинг институиционал, қонунчилик ва ташкилий механизмлари
шаклланмаганлиги сабабли суғурта соҳасида уни жорий қилишда турли хил
қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ислом суғуртаси ёки такафул –
бу ислом молия тизимининг янги ривожланиб
келаётган йўналишларидан биридир. Сўнгги йилларда ислом суғурта
тизими барқарор
ўсиш кўрсаткичларини намоён этиб келмоқда, аммо бу ислом молия тизимининг бошқа
соҳаларига нисбатан ривожланиш даврини босиб ўтмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Дастлаб такафул мусулмонлар учун замонавий суғурта
тизимига нисбатан шариат
қонунларини ҳисобга олган ҳолда муқобил тизими сифатида шаклланиб келаган, аммо
вақт ўтиши билан такафул хизматларини тақдим этувчи ташкилотлар хизматларидан
бошқа дин вакиллари ҳам кенг фойдалана бошлашган. Бугунга кунга келиб исломий
суғурта хизматлари тақдим этиладиган мамлакатларда такафул ташкилот мижозлари
турли хил эътиқоддаги дин вакиллари ҳисобланадилар.
Аксарият олимлар томонидан “такафул” сўзи араб тилида “бир
-
бирига ўзаро
келишилган кафолатларни тақдим этиш” деган маънони англатувчи “кафала”
иборасидан келиб чиққанлигини таъкидлашади.
Тафакулга берилган тарифларни умумлаштирадиган бўлсак қўйидаги
ёндашувларни кўришимиз мумкин (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Такафуллга берилган тарифлар таснифи
Муаллифлар
Такафуллга берилган тарифлар
Р.И. Беккин
(2003)
Ҳам
тижорат, ҳам ўзаро шаклда амалга оиширилиши мумкин бўлган
мустақил муқобил суғурта тизими
И.Л. Логвинова
(2012)
Суғурта ҳимоясини тақдим шакли
А.С. Рыскулов
(2010),
А.О. Солдатова,
Х.С. Умаров,
С.П. Фукина
(2014)
Ислом
суғуртаси ёки такафул –
бу ўзаро ёрдам (таавун) ва ихтиёрий
бадаллар (табарру) тамойилларига асосланган ҳолда гуруҳ аъзолари
ўртасида рискларни тақсимланиши таъминлайдиган тизим. Такафул
ислом ҳуқуқи тамойилларига жавоб берадиган суғурта шаклидир.
Я. Бумбаджи,
А.А. Цыганов
(2014)
иштирокчилари ва ташкилот ўртасида фойда ва зараларни
тақсимлаш тамойилига асосланган ҳолда шариат қонунларига
мувофиқ суғурта ҳимоясини тақдим этишдир, ҳалқаро амалиётда
такафул деб юритилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
300
Badawi (1998) анъанавий суғурта
ва такафулни бир хил деб ҳисоблайдилар,
масалан “такафул тушунчаси анъанавий суғуртага жуда яқин бўлиб, ҳам исломий ҳам
анъанавий суғурта бу молиявий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга ёрдам бериш
воситасидир. Бундай воситалар рискларни бартараф этишнинг замонавий усуллари
ҳисобланади”.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, анъанавий тижорат суғуртаси ва такафул
рискларни бартараф этмайди, балки салбий оқибатлар натижасида етказилиши мумкин
бўлган молиявий зарарларни камайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, тадқиқотчи Абдурахмонов (2018
-
2022) тадқиқотларида миллий
суғурта бозори, унинг ҳолати, унинг замонавий ривожланиш йўналишлари, инновацион
суғурта маҳсулотлари, суғурта соҳаларининг ривожланиш тенденциялари, суғурта
бозорида манфаатдор томонларининг фаолияти, шунингдек
суғурта бозорини тартибга
солиш ва назорат қилишнинг замонавий шакллари бўйича ўз фикрларини баён этган.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида ислом суғуртаси, такафулнинг суғурта соҳасидаги ўрни
борасида хорижий ва маҳаллий олимларнинг ишлари ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш, таҳлил,
синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек такафул суғуртасини жорий
этиш муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар
шакллантирилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Такафулнинг моҳиятини талқин этишдан олдин унинг тамойиллари, қоидалари ва
ўзига хос хусусиятларини қўриб чиқамиз. Анъанавий тижорат суғуртаисининг
такафулдан фарқи унда рибо (судхўрлик), ғарар (нонаниқлик. мавҳумлик), майсир
(қимор) ва ҳаром (тақиқланган фаолият тури) каби тақиқланган элементлари
мавжудлигидир (2
-
жадвал).
Ислом молия тизимидаги асосий тақиқланган тамойиллардан ташқари,
тақиқловчи тамойиллар ҳам мавжуд, жумладан:
-
рискларни
тақсимлаш
(қайта
суғурталаш)
–
исломда
шартнома
иштирокчиларининг рискларини пул эвазига (еки бошқа) бошқа томонга ёки учинчи
шахсларга бериш (ўтказиш, трансферт) тақиқланади. Шартнома иштирокчилари
келишувда келишилган рискларни ўзаро (ёки иштирокига мос равишда)
тақсимлашлари
мажбурдирлар;
-
шартноманинг амалда бўлиши (шартлар бузилмаслиги) –
шартнома
мажбуриятларини бажариш томонлар мажбуриятларининг энг муҳими ҳисобланади;
-
пул маблағлари фақат потенциал капитал сифатида қаралади,у ишлаб чиқариш
фаолиятига (захираларни инвестиция қилиш) инвестиция қилингандан кейингина
ҳақиқий капитал ҳисобланади.
Такафулнинг асосий тамойиллари ва қоидалари қўйидагилардан иборат:
-
ҳар бир иштирокчи томомнидан тўланадиган бадалларнинг бир қисми ихтиёрий
хадя ва хайр
-
эҳсон сифатида кўриб чиқилади ва суғурта ҳодисаси юз берганда
тўловларни кафолатлайдиган фондга йўналтирилади, шу сабабли унда ортиқча ғарар
(ноаниқлик, мавҳумлик) йўқдир. Шунингдек такафул ташкилоти ҳам шартномага
мувофиқ ўз фойда улуши ҳақида хабардор бўлади. Олинадиган даромад миқдори
ташкилот тоинидан амалга ошириладиган операцияларга боғлиқ бўлади ва у олинган
ҳақиқий даромадга боғлиқ булмайди ва қатьий белгиланмайди;
-
такафулнинг асосий мақсади бу суғурта жараёнлари иштирокчиларига
рисклардан кафолат тақлим этиш, бунда томонлар бир вақтнинг ўзида ҳам кафолат
берувчи ва оливучи шахс сифатида иштирок этишади;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
301
2-
жадвал
Такафул суғуртасининг моҳияти
(
Фукина,
2014)
Анъанавий
тижорат
суғуртасида
тақиқланган
унсурлар
Моҳияти
Такафул суғуртасидаги ечим
Ғарар
Суғуртанинг айрим турларида суғурта
қопламаси
миқдори билан боғлиқ
ноаниқликлар мавжуд.
Такафул
фондидаги
иштирокчи
зарарни қоплаш учун зарур бўлган
пул
маблағларининг
кафолатли
тўланишидан
ташқари,
суғурта
ҳодисаси юз беришидан қатъи назар
(фойда ва зарарни тақсимлашга
асосланган тизим) даромад олиш
имкониятига эга бўлади. Такафул
оператори ҳам олдиндан келишилган
шартнома
шартларига
кўра
даромаддаги ўз улушини билади.
Суғурталанувчида суғурта компаниясида
суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда
суғурта қопламасини тўлаш бўйича пул
маблағларининг мавжудлиги тўғрисидаги
маълумотларнинг йўқлиги.
Суғурталанувчида
у
тўлаган
суғурта
пуллари шариат қоидалари асосидаги
рухсат
этилган
операцияларда
ишлатилиши бўйича ишончнинг йўқлиги.
Майсир
Суғурта ҳодисаси содир бўладими йўқми
номаълум, суғурта қопламаси тўланадими
йўқми шартнома иштирокчилари учун
мавхум ҳисобланади.
Такафул шартномасида рискларни
тақсимлаш спекулятив элементлар
бўлмаслиги
керак,
шу
сабали
муносабатлар
ўзаро
ҳимояга
асосланади (таавун)
Рибо
Иштирокчиларнинг бадаллари анъанавий
суғуртада
мукофот
сифатида
кўриб
чиқилади.
Иштирокчиларнинг бадаллари ҳадия,
ихтиёрий
хайр
-
эҳсон
(табарру)
сифатида баҳоланади ва махсус фонда
шакллантирилади, ундан эса суғурта
ҳодисаси юз берганда тақдирда тўлов
тўлаб берилади
-
анъанавий тижорат суғуртасида кенг қўлланиладиган фоизли муносабатлардан
қочган ҳолда фойдани тақсимлашнинг махсус (“мудараба”) механизмидан
фойдаланиши;
-
такафул ташкилотларининг янги маҳсулоталрини (хизматларини) баҳолаш,
такафул операторлари томонидан амалга оширилаётган фаолиятиларини ислом
ҳуқуқи, меъёрлари ва тамойилларига мувофиқлигини назорат қилиш бўйича махсус
ихтисослашган (Шариат кўзатув кенгаши) органнинг мавжудлиги;
-
такафул шартномасининг барча томонлари амал қилиши керак бўлган юқори
виждонли
жавобгарлик (utmost good faith) тамойилининг мавжудлиги;
-
суғурталанувчилар тафакул суғурта компаниясининг директорлар кенгашига ўз
вакилларини тайинлаш ҳуқуқига эгадирлар;
-
анънаий тижорат суғуртасидан фарқли ўлароқ, такафулда “мерос” (меросхўр) ва
“васият” (суғурталанувчининг хохиш истаги) шартларини бузиш мумкин эмас.
Такафул ўзида ўзаро ёрдамга асосланган тақсимот муносабатларини акс этиради.
Ислом суғуртаси тижорат ва ўзаро суғурта шаклда амалга оширилишига мумкинлиги
сабабли унда турли дин эътиқодаги фуқаролар гуруҳи ихтиёрий равишда рискларни
тақсимлашда ва фойдада иштирок этишлари мумкин.
Такафул моҳиятини унинг фунциялари янада ёрқинроқ очиб беради. Гомелля
(2010) такафул ҳудди тижарот суғуртасига ўхшаш функцияларини (рисклилик,
огоҳлантириш
,
жамғариш, назорат) бажаради.
Такафулда тижорат суғуртаси функцияларининг талқин ва амал қилиш
моҳиятини олиб қарайдиган бўлсак қўйидагиларни кўришимиз мумкин (3
-
жадвал)
Юқорида келтирилган функцияларни таҳлили натижасида шуни кўришимиз
мумкинки “рисклилик” функцияси такафулда “ҳимоя” функцияси вазифасида талқин
этилади, сабаби такафулнинг асосий мақсади шариат қонун қоидалари ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
302
тамойилларига мувофиқ иштирокчиларни, уларнинг мулкий манфаатларини ҳар хил
турдаги рисклардан ҳимоя қилиш ҳисобланади.
3-
жадвал
Такафулда суғурта функцияларининг талқини
115
Суғурта
функцияси
Намоён бўлиш шакллари
Рисклилик
Риск такафул фонди жамоа иширокчилари ўртасида ихтиёрий равишда қайта
тақсимланиши
Огоҳлантириш
Суғурта ҳодисаси оқибатлари ва даражасини камайтириш мақсадида такафул
фонди ҳисобидан огоҳлантириш чора
-
тадбирларини амалга оширилиши
Жамғариш
(депозит)
Иштирокчиларнинг
махсус
ҳисобварағидаги
маблағларни
инвестиция
қилишидан олинган фойдада (такафул фондини бошқариш турига қараб
иштирокчилар маблағларининг тўлиқ
ёки бир қисми шариат қонунлари билан
рухсат берилган фаолият турларига инвестиция қилиниши)
Назорат
Шариат кенгаши томонидан –
ислом қонун қоидалари асосида инвестиция
қилиш
бизнес
-
моделлари ва шаклларини назорат қилиниши;
Такафул операторлари томонидан
–
суғурта тарифлари, харажатлари, суғурта
тўловлари миқдорларини ҳисоблашнинг асосланганлиги баҳолаш, инвестиция
фойдасини аниқланиши.
Анъанавий тижорат суғуртасида жамғариш (депозит) функцияси фақат ҳаёт
суғуртасида ҳисобга олинади, такафулда эса ҳар қандай суғурта туридаги шартномалар
учун иштирокчиларнинг бадаллари йиғилиб борилади.
Такафул фонди иштирокчиларнинг бадаллари “ҳадиялари” ҳисобига шаклланади
ва суғурталанувчилар (фонд иштирокчилари) уларни сақлаб қолмайди. Бироқ, улар
киритилган (депозит) маблағларнинг тўлиқ ёки бир қисмини инвестиция қилиниши
сабабли даромад олишади. Шу сабабли такафулда жамғариш фукнцияси амалга
оширилмайди, балки тўлиқ миқдор депозит функцияси амалга оширилади.
Такафул суғуртаси йигирманчи асрнинг 70
-
йилларида мусулмон мамлакатларда
анъанавий тижорат суғуртаси шариат қонун қоидаларига зид деб топилганидан кейин
ривожлана бошланган (4
-
жадвал).
4-
жадвал
Жаҳонда такафул суғуртасининг шаклланиши
(
Магомадова,
2014)
Йил
Тавсифи
1972
Малазиянинг Фатво қўмитаси ҳаёт суғуртасида рибо, ғарар ва мейсир элементлари
мавжудлиги туфайли унга тақиқ қўйди
1976
Маккада (Саудия Арабистон) бўлиб ўтган Ислом иқтисодиёти бўйича биринчи халқаро
конференциясида тижорат суғуртасини ислом қонун қоидаларига мос келмаслиги сабабли
тақиқлаш бўйича қарор қабул қилди.
1979
Суданда ташкил этилган биринчи ислом суғурта компаниялари коператив модел шаклида
биродарлик ва ўзаро ёрдам тамойили асосида ислом суғуртасининг концепциясига амал
қилган ҳолда фаолият бошладилар. Қисқа вақт ичида Малазия, Баҳрайн, БАА, Саудия
Арабистони, Қувайт, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Луюксембург давлатларида ислом
тамойилларига амал қиладиган такафул операторлари фаолияти йўлга қўйилди
1984
Малазияда Ислом суғуртаси тўғрисида қонун
қабул қилинди ва биринчи ислом суғурта
ташкилоти (такафул) пайдо бўлди
1985
Ислом конференцияси ташкилоти ҳузуридаги Ислом ҳуқуқшунослик (фиқх) академияси
кенгаши “Суғурта ва қайта суғурта” тўғрисида фатво қабул қилди, унда анъанавий тижорат
суғуртаси шариат қонун қоидаларига номувофиқ
деб топилди. Шунингдек мусулмон
давлатлар ҳукуматларига шариат тамойиллари асосида ислом суғурта тизимини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш тўғрисида тавсиялар берилди. Шу билан қаторда томонларнинг
биргаликдаги жавобгарлигини назарда тутувчи ўзаро ёрдам (таавун) ва хайрия
тамойилларига асосланган келишувлардан фойдаланиш таклиф қилинди.
115
Муаллиф томомнидан тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
303
Жадвалда келтирилган тавсифлардан кўриниб турибдики тижорат суғуртасида
мавжуд тақиқланган элементлар такафул суғуртасида воз кечилганлиги, шунингдек
унинг ўзига хос хусусиятлари таъкидланган ва ажратиб кўрсатилган.
Такафул суғуртада худди тижорат суғуртасига ўхшаган умумий (мулкий ва
жавобгарлик суғуртаси) ва шахсий (оилавий) суғурта тармоқлари мавжуд. Такафул
операторларининг суғурта ва инвестиция фаолияти натижаларини тақсимлашда турли
хил ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда такафул суғуртаси мусулмон бўлмаган
мамлакатларда оммалашиб бораётганга таяниб унинг қўйидаги турларини ажратиб
кўрсатиш мумкин (1
-
расм).
1-
расм. Такафул суғуртанинг таснифланиши
116
116
Муаллиф томонидан тайёрланди.
Ташкилий шакллари
Такафул суғуртанинг таснифланиши
Бевосита такафул суғурта компанияси орқали
Хизматларни кўрсатиш
шакли
Анъанавий суғурта компанияси (“ислом ойнаси”) орқали
Хизматларнинг
ихтисослашуви
Умумий такафул (мулкий ва жавобгарлик суғуртаси)
Оилавий такафул (ҳаёт ва соғлиқни суғурта қилиш)
Ретакафул (қайта суғурта)
Хизматлар
истеъмолчиси
Такафул суғурта мусулмонлар учун
Такафул суғурта мусулмон бўлмаганлар учун
Суғурта фаолиятидан олинган даромадларни тақсимлашда
такафул операторлари иштирокидаги акциядорлик такафул
Инвестиция
фаолиятидан
олинган
даромадларни
тақсимлашда
такафул
операторлари
иштирокидаги
акциядорлик такафул
Операторга агентлик мукофоти тўланадиган такафул
Аралаш такафул
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
304
Такафул суғурта моделларини таҳлил қилар эканмиз кшйидаги ҳолатни
кўзатишимиз мумкин (5
-
жадвал). Бундай турдаги такафул моделларининг пайдо
бўлиши ислом суғуртасининг ривожланиши эволюциясининг нажасидир.
5-
жадвал
Такафул суғурта моделларининг таснифи
(
Гомелля
, 2010)
Модел
Тавсифи
Даромадсиз
(
таавун
)
Иштирокчилар ўртасида биродарлик, бирдамлик ва ўзаро ҳамкорлик концепциясига
асосланган, тўсатдан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ёки фалокатлар натижасида
ёрдамга муҳтожларга ёрдам беришга асосланади. Такафул оператори иштирокчилар
номидан ишончли бошқарувчи сифатида фаолият юритади ва фойда олиш ниятида
бўлмайди. Фойда ва андерайтирлик устамалари (ортиб қолган маблағлар,
қўшимчалар) иштирокчилар ўртасида тўлиқ тақсимланади
Кооператив (соф
мудараба
)
Такафул оператори иштирокчилар маблағлари билан ишлайди,
бунда иштирокчилар
100 фоиз суғурта даромадани олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ортиқча маблағларни
инвестиция қилиш орқали олинган фойда иштирокчилар ва оператор ўртасида
келишилган улушда тақсимланади. Фойданинг келишилган улушларини
иштирокчилар ўртасида тақсимламасдан олдин ташкилотга ҳар қандай
ажратмаларни амалга ошириш ҳуқуқи берилмайди. Ташкилотнинг барча
харажатлари унинг фойдадаги улуши орқали қопланади. Соф мудараба умумий
суғуртага
(
мулкий ва жавабгарлик суғуртаси) нисбатан кўпроқ оилавий (шахсий
суғурта) тўғри келади.
Тижорат
(
модификация
-
лашган
мудараба
)
Бу иштирокчилар ва оператор ўртасида килишилган улушларда нафақат инвестиция
фаолиятидан олинган фойда, балки суғурта фаолиятидан олинган фойдани ҳам
тақсимлашни назарда тутади. Шунингдек, зарарлар ҳам томонлар ўртасида
тақсимланиши кўзда тутилади. Ортиб қолган маблағларни иштирокчилар ўртасида
тақсимланишидан олдин оператор улардан қилинган харажатларни ушлаб қолади
Агентлик
(
вақала
)
Суғурта ташкилоти иштирокчилар учун агент (воситачи) вазифасини бажаради.
Агентлик моделида оператор иштирокчилардан қатьий белгиланган (комиссион ҳақ,
воситачилик ҳақи) ҳақ олади, у агент томонидан қилинган операцион харажатларни
қоплайди ва иштирокчилар бадаллари ҳисобидан ундирилади (шаклланади). Ушбу
моделда иштирокчилар барча рискларни ўз зиммаларига олишади (агар суғурта
тўлови миқдори иштирокчилар томонидан тўланган суғурта бадалларидан юқори
бўлса, унда бу фарқ иштирокчиларнинг қўшимча тўловлари ҳисобига қопланади).
Оператор иштирокчиларга тегишли бўлган ортиқча маблағларга даъвогар бўла
олмайди. Шунингдек “модификациялашган вақала” модели мавжуд, ундан
фойланганда суғурта фаолиятидан олинган фойда ташкилот (унинг акциядорлари)
ва шартнома муддати давомида зарарни қоплаб бериш тўғрисида даъво бермаган
(мурожат этмаган) иштирокчилар ўртасида тақсимланади. Яна қўйидаги вариантлар
ҳам мавжуд:
-
қоплаш
бериш даъво аризасидан қатьий назар барча иштирокчилар ортиқча
маблағларни олиш ҳуқуқига эгалиги;
-
ҳар
бир иштирокчи ортиқча маблағларини талаб қилиш ҳуқуқига эга агарда
тўланган қоплама у тўлаган бадаллар миқдоридан ошмаган бўлса
Гибрид модел
(мудараба
-
вақала)
Такафул оператор иштирокчилар фондини бошқарувчи вакил вазифасини бажаради
ва кўрсатилган хизматлари учун ўрнатилган (белгиланган) ҳақни олади.
Иштирокчилар фондидан фойдаланган ҳолда олинган инвестиция даромадлари
оператор ва иштирокчилар ўртасида тақсимланади.
Вақала
-
вақф
модели
Ушбу модел модификациялашган вақала моделини акс эттиради, унда оператор
акциядорларининг бошланғич хайра маблағлари ҳисобидан вақф фонди ташкил
этилади. Иштирокчилар маблағлари тўғридан
-
тўғри вақф фондига юборилади.
Такафул операторлари ўз йиғимларини вақф фондидан ушлаб қолади. Қолган
маблағлар шариат томонидан
тавсия этилган инвестиция воситаларига инвестиция
қилинади. Инвестициядан олинган фойда оператор ва иштирокчилар ўртасида
келишилган улушларда тақсимланади. Қопламалар, ретакафул харажатлари ва
андерайтерлик харажатлари чегириб ташланган кейин суғурта фаолиятидан олинган
100 фоиз даромад суғурта ҳодисаси юз бермаган иштирокчилар ўртасида уларнинг
улушларига мувофиқ тақсимланади
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
305
Ҳозирги
иқтисодий шароитда ислом суғуртаси ривожланишининг дастлабки
босқичига хос бўлган “даромадсиз (таавун)” модели ўзининг
рақобатбардошмаслигини
кўрсатди. Бу шу билан изоҳланадики, ҳар бир тадбиркор яъни такафул фонд оператори
ўз фаолияти учун мукофот олиши, яъни агентлик ҳақи олиши ёки фолият натижаларини
тақсимлашда иштирок этиши ёхуд арашлаш кўринишда ҳақ олишдан манфаатдор
ҳисобланади. Шу сабабли ушбу такафул моделидан деярли фойдаланилмаяпти.
Хулоса ва таклифлар.
Умуман олган такафул молия бозори иштирокчилари учун шуниси билан қизиқи у
молиявий инқирозлар даврида синовдан ўтган ва барқарор ривожланишнинг юқори
суръатларини намоён этган.
Ҳар
қандай мамлакат миллий суғурта тизимига ислом суғуртаниси жорий этиши
ва
ривожлантиришда қўйида йўналишларда фаолият олиб боришлари мақсадга
мувофиқ ҳисобланади, яъни:
1)
давлат органлари, шу жумладан суғурта назорати органлари фаолиятини
такомиллаштириш;
2)
суғурта ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш;
3)
салоҳиятли суғурталанувчилар орасида янги стереотипларни шакллантириш
ишларни олиб бориши керак булади.
Бу йўналишларда ишларни янада ойдинлаштирадиган бўлсак улар қўйидаги чора
-
тадбирларни қамраб олиши лозим, жумладан давлат ҳоқимияти ва бошқарув органлари
фаолиятини такомиллаштириш нуқтаи назаридан қўйидагилар:
−
шариат қонун ва қоидалари асосида ислом суғуртасини миллий суғурта
хизматлар бозорида ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
−
халол суғурта стандартларини ишлаб чиқиш;
−
такафул операторлари фаолиятини тартиб солиш нуқтаи назаридан
қонунчилик хужжатларини ишлаб чиқиш;
−
хорижий такафул ташкилотлари ва суғурта назорати органлари фаолияти
тажрибаларини ўрганиш;
−
такафул ташкилотларини фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий, хуқуқий ва
иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш.
Суғурта ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришда қўйидагиларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқдир:
−
ислом суғуртани амалга ошириш имконини берадиган суғурта шартлари ва
қоидаларини ишлаб чиқиш;
−
компания фаолиятига такафул операцияларини ва маҳсулотларини шариат
меъёрларига мувофиқлиги назорат қилиб борадиган маслаҳатчиларни (Шариат
кенгаши орасидан) жалб қилиш;
−
такафул фонди шакллантириш моделини танлаш ва унинг
асослигини асослаш;
−
такафул фондини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш;
−
такафул соҳасида хорижий мамлакатлар тажрибаларини таҳлилий асосда
ўрганиш.
Салоҳиятли суғурталанувчилар ўртасида янги стереотипларни шакллантириш
борасида қўйидагиларни амалга ошириш:
−
такафул операцияларини ва маҳсулотларининг хусусиятларини очиб бериш
бўйича таништирув ва амалий семинарлар (тренинглар) ташкил этиш;
−
такафул маҳсулотларига барқарор талаб шакллантириш мақсадида реклама
тадбирларини амалга ошириб бориш.
Шундай қилиб такафул суғуртаси
тижорат суғуртаси қамраб олмаган соҳаларни
қамраб олиши ҳисобига
суғурта бозорини кенгайтириши мумкин. Ислом суғуртасини
жорий этиш жараёни бир мунча мураккаб бўлиши мумкин, бироқ жаҳон бозорида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
306
такафул хизматларига бўлган талаб тобора ортиб бораётганили сабабли ислом
суғурасини жорий этиш давр талаби сифатида намоён бўлмоқда.
Адабиётлар
/ Литература/ Reference:
Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries
in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.
Abdurakhmonov PhD, I. (2020). Impact of insurance services on the development of real
sector enterprises. International Finance and Accounting, 2020(6), 7.
Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the
insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available
at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.
Abdurakhmonov, I. (2020) "Regulation of the insurance market and implementation of
effective mechanisms of prudential control," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss.
2, Article 10. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss2/10
Abdurakhmonov, I. (2020). Methods and approaches to evaluating the insurance industry
efficiency. International Finance and Accounting, 2020(3), 7.
Abduraxmonov, I. (2022). Sugʻurta sohalarining shakllanish tendensiyalari. MOLIYA VA
BANK ISHI, 8(3), 60-67.
Abduraxmonov, I., Abduraimova, M., & Abdullayeva, N. (2018). Sug ‘urta nazariyasi va
amaliyoti. O’quv qo’llanma. Toshkent.“IQTDISOD
-MOLIYA.
Akhter, W. (2010) Takaful Models and Global Practices / W. Akhter // Journal of Islamic
banking and finance.
–
Vol. 27.
–
№ 01. –
P. 30-44.
–
Режим доступа: mpra.ub.uni
-
muenchen.de/40010.
Badawi Z. A (1998) Model for Mutual Insurance // Islamic Banker. June. P. 18.
Ilyas, A. (2018). Competition in the insurance market of Uzbekistan. Asian journal of
management sciences & education, 7(2), 56-61.
Ilyas, A. (2018). Insurance market analysis methods: case-study from Uzbekistan. SAARJ
Journal on Banking & Insurance Research, 7(1), 59-68.
Ilyos, A. (2019). Fair tariff policy in insurance: Theory and methods of calculation. SAARJ
Journal on Banking & Insurance Research, 8(2), 20-27.
Khurshidovich, A. I. (2021). Issues of innovative development of insurance in Uzbekistan.
International Journal of Management IT and Engineering, 11(7), 91-96.
Абдурахмонов
И
.
Х
. (2020)
Суғурта
соҳасида
маркетингнинг
янги
технологияларини
қўллаш
истиқболлари. “Халқаро
молия
ва
ҳисоб” илмий
журнали. №4, 1
-10
б
.
Абдурахмонов
И
.
Х
. (2022)
Суғурта
соҳасида
рақамли
технологияларни
қўллаш
истиқболари. “Moliya va bank ishi” илмий
журнал. №1, 95
-99
б
.
Абдурахмонов
И
.
Х
. (2022)
Суғурта
соҳасида
янги
рақобат
кўринишлари
:
назарий
асос
ва
иқтисодий
таҳлил. “Moliya va bank ishi” илмий
журнал. №2, 145
-150
б
.
Абдурахмонов
,
И
. (2020).
Суғурта
бозорини
тартибга
солиш
ва
пруденциал
назоратнинг
самарали
механизмларини
жорий
этиш,“. Халқаро молия ва ҳисоб” илмий
электрон журнали, 2.
Абдурахмонов, И. (2022). Суғурта соҳасида рақамли технологияларни қўллаш
истиқболари.
MOLIYA
VA
BANK
ISHI,
8(1),
95
–
99.
Retrieved
from
https://journal.bfa.uz/index.php/bfaj/article/view/82.
Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта бозори: замонавий ҳолат ва ривожланиш
тенденциялари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(4), 309-319.
Абдурахмонов, И. Х. (2010). Ўзбекистон Республикасида жавобгарликни
суғурталашнинг амалиётини такомиллаштириш. Автореф. дисс.... и. ф. н, 26.
Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма.
Т.:“Иқтисод
-
Молия” нашриёти, 23
-24.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun
www.e-itt.uz
307
Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования. Учебник/–Т.:«Иқтисод
молия, 353
-354.
Абдурахмонов, И. Х. (2023). Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини
ривожлантиришнинг концептуал асослари. Автореферат дисс... и. ф. д, 78.
Абдурахмонов, И.Х. (2024). Суғурта соҳасининг самарадорлигини баҳолаш.
TADQIQOTLAR. UZ, 37(6), 161-167.
Беккин Р.И.
(2003)
Страхование в мусульманском праве: теория и практика: дис.
,
канд. экон, наук. М., С. 79–
81.
Бумбаджи Я., Цыганов А.А.
(2014)
Институциональная структура регулирования
исламского страхования // Финансовый журнал. № 1. С. 35–
44.
Гомелля В.Б.
(2010)
Очерки экономической теории страхования / под ред. Е.В.
Коломина. М., С. 73–
75.
Лагунов, А.С.
(2011)
Малайзия в качестве мирового лидера исламской финансовой
системы / А.С. Лагунов // Юго
-
Восточная Азия: актуальные проблемы развития. –
№ 16.
–
С. 212
-225.
Логвинова И.Л.
(2012)
Такафул как метод создания страховой защиты // Страховое
дело. № 12. С. 76–
86.
Магомадова, М.М.
(2014)
Организационно
-
экономический механизм развития
исламского страхования в регионах России / М.М. Магомадова // Современные проблемы
науки и образования. –
№ 3. –
С. 383
-393.
Мирзаев (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси
2020
йил
30
декабрь
,
№
276 (7778)
сон.
Рыскулов А.С.
(2010)
Исламское страхование: сущность, содержание, принципы //
Развитие экономики в посткризисный период: ориентиры и перспективы роста: сборник.
Алматы, Т. III. С. 311–
318.
Солдатова, А.О.
(2012)
Такафул или страхование по
-
исламски / А.О. Солдатова //
Проблемы современной экономики (Новосибирск). –
№ 7. –
С. 264
-268.
Туфетулов, А.М.
(2014)
Контрактные модели такафул / А.М. Туфетулов //
Социальная роль системы страхования в условиях рыночной экономики России: Сборник
трудов
XV
Международной научно
-
практической конференции. Гафуров И.Р.
(отв.редактор). Казань, –
С. 157
-160.
Фукина С.П.
(2014)
Особенности организации исламского страхования и
перспективы его внедрения на страховой рынок России // Вестник АГТУ. № 1. С. 108–
115.
Фукина, С.П.
(2014)
Особенности организации исламского страхования и
перспективы его внедрения на страховой рынок России / С.П. Фукина // Вестник
Астраханского государственного технического университета. Серия: Экономика. № 1. –
С. 108
-116.