Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48643

Ключевые слова:

банк банковский продукт банковская услуга банковские технологии новые банковские продукты

Аннотация

В статье рассматривается общая характеристика «банковских продуктов» и «банковских услуг», их специфические особенности, а также внедрение новых банковских продуктов и услуг.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

440


БАНК МАҲСУЛОТИ ВА ХИЗМАТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ,

УЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАҲЛИЛИ

Хужамуратов Аббос Мардонович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0001-8697-2112

abbosxujamuratov@gmail.com

Аннотация.

Мақолада “банк маҳсулот” ва “банк хизмати”ларининг умумий тавсифи,

уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳамда янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий

этиш масалалари муҳокама қилинган.

Калит сўзлар:

банк, банк маҳсулоти, банк хизмати, банк технологиялари, янги банк

маҳсулотлари.

ОТЛИЧИТЕЛЬНЫЕ ХАРАКТЕРИСТИКИ БАНКОВСКИХ ПРОДУКТОВ И УСЛУГ,

АНАЛИЗ ИХ РЕАЛИЗАЦИИ

Худжамуратов Аббас Мардонович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье рассматривается общая характеристика «банковских

продуктов» и «банковских услуг», их специфические особенности, а также внедрение новых

банковских продуктов и услуг.

Ключевые слова:

банк, банковский продукт, банковская услуга, банковские

технологии, новые банковские продукты.

DISTINCTIVE CHARACTERISTICS OF BANK PRODUCTS AND SERVICES,

ANALYSIS OF THEIR IMPLEMENTATION

Khudzhamuratov Abbas Mardonovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article discusses the general characteristics of “banking products” and

“banking services”, their specific features, as well as the introduction of new banking products and

services.

Key words:

bank, banking product, banking service, banking technologies, new banking

products.

Кириш.

Замонавий бозор шароитида банклар мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлашда

алоҳида ўрин тутади, уларни кўпчилик иқтисодчи олимлар иқтисодиётнинг локомотиви

ҳам деб аташади. Жамият ва

давлатнинг эҳтиёжларини қондирадиган хизматлар ва

маҳсулотлар мажмуасини таъминловчи замонавий банк тизимисиз иқтисодиётнинг

ривожланиши тасаввур этиб бўлмайди.

UO

K: 336.71

VII SON - IYUL, 2024

440-448


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

441

Бироқ, банк хизматлари ва маҳсулотлари, масалан, ишлаб чиқариш корхоналари

маҳсулотларидан сезиларли даражада фарқланади. Улар ўзларининг мазмунини

тавсифловчи маълум хусусиятларга эга бўлиб, уларни ўрганиш тобора кучайиб бораётган

банк рақобати шароитида алоҳида аҳамият касб этади.

Шунингдек, банк соҳасининг замонавий ривожланиш тенденцияларидан бири бу

меъёрий

-

ҳуқуқий қонунчилик базаси, бозор ва истеъмолчиларнинг банк маҳсулотлари

сифати ва мавжудлигига қўйиладиган талабларнинг доимо ўзгариб боришидир. Янги

банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш муаммоси бир неча сабабларга кўра

банк соҳасида доимо долзарб бўлиб келган. Биринчидан, бу ўзаро ҳамкорлик тамойили
асосида қурилган банк мижози билан муносабатлар, иккинчидан, банк ва нобанк

ташкилотларининг

бозордаги

кучли

рақобати,

учинчидан,

илмий

-

техника

тараққиётидаги динамик ўзгаришлардир. Буларнинг барчаси банкларни инновацион
банк маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишга мажбур қилади.

Адабиётлар шарҳи.

Вагайцева ва Шмирева (2023) ўз тадқиқотларида қўйидагиларни таъкидлайдилар,

янги рақамли технологияларнинг ривожланиши ва улардан фаол фойдаланиш кредит
ташкилотларининг мижозлар билан маҳсулот ва хизматларнинг мавжудлиги соҳасидаги

муносабатларига таъсир қилади. Айни пайтда банкларнинг мижозлар учун маҳсулотлар

яратиш ва чиқариш бўйича фаолияти ушбу соҳадаги технология ва инновацияларнинг

ривожланиши туфайли янги босқичга кўтарилмоқда.

Тепкеева (2016) мижозлар учун банк маҳсулотлари/хизматларининг ўзгаришини

баҳолаб, шундай хулосага келадики, янги банк хизматлари ва маҳсулотлари мижознинг

психотипига эътибор қаратилиб, мақсадли, мослаштирилган бўлиб бормоқда, бу эса

пировардида

янги,

прогрессив

хизматларни

жорий

қилувчи

банкларнинг

рентабеллигини оширишга олиб келади.

Хафизова (2013) тадқиқотларига кўра, банк маҳсулоти (хизмати) –

бу банкларнинг

молия бозоридаги турли хил ҳаракатлари,

улар томонидан пул маблағларига бўлган

талаб ва таклифга мувофиқ амалга ошириладиган пул операциялари, шунингдек, пул

маблағларига бўлган талаб ва таклифга мувофиқ амалга ошириладиган пул
операциялари, банк тадбиркорлигини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш,

деб ҳисоблайди. Банк маҳсулотлари ўзига хос параметрлар тўпламига эга бўлган асосий

технологиялардан иборатдир, буларга, валюта, муддатлар, минимал ва максимал

миқдорлар, банк картасининг турилари киради. Бундан ташқари, банк маҳсулотлари бир

-

биридан асосий параметрлари ва миқдори бўйича фарқ қилиши мумкин.

Платонова ва Хиггинса (2001) олимларнинг фикрига кўра, банк маҳсулоти –

бу

алоҳида банк хизмати ёки мижозларга стандарт шартларда таклиф қилинадиган банк

хизматлари тўпламидир: кредитлар тўплами, депозитлар, пластик карталар, пул

утказмалари ва бошқалар.

Веретенникова ва Шатковскаялар (2012) тадқиқотларида қуйидагиларни

таъкидлайдилар, яъни банк хизмати банк маҳсулотининг мустақил тури сифатида кўра

қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

биринчидан, бу кредит муассасаси балансидаги бухгалтерия ҳисобварақлари

орқали пул маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган банк фаолияти тури;

иккинчидан, у мижозларга операция ёки транзакция билан биргаликда кўринади

ёки мустақил маҳсулот сифатида ишлайди

:

а) тегишли фаолият тури сифатида тақдим этилади, синергик таъсир кўрсатади

ҳамда банк операцияси ёки битими сифатини оширади, уни рақобатбардош қилади;

б) хизмат кўрсатиш жараёнида иқтисодий рискларларни амалга ошириш

натижасида банк учун молиявий йўқотишлар билан боғлиқ бўлган пастроқ сифатли

тоифадаги банк операциясини мажбурий ўтказишга олиб келади;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

442

в) мустақил маҳсулот сифатида фаолият юритиб, мижозларнинг қўшимча

эҳтиёжларини қондиради, шу орқали банк маҳсулотлари ва мижозлар базасини

кенгайтиради.

Величко

(2012) таҳлилига кўра, замонавий дунёда банк маҳсулоти ва банк хизмати

ўртасидаги чегаралар тобора камайиб боради. Банк хизмати мижознинг хулқ

-

атворига

таъсир қилади ва банк маҳсулоти бу таъсирни амалга оширишга ёрдам беради.

Терновский

(2012)

олиб

борилган

илмий

ишларида

қўйидагиларни

таъкидлайдилар, Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги замонавий илмий

-

амалий

адабиётларда «банк маҳсулоти» деганда банк мижозларининг эҳтиёжларини қондириш
учун мўлжалланган хизмат ёки ўзаро боғлиқ хизматлар мажмуи тушунилади

.

Коленов ва Гюнтерларнинг (2023) фикрига кўра, янги банк маҳсулотларини ишлаб

чиқиш ва жорий этиш алгоритмларини қуйидаги кенг тарқалган ва асосий босқичлари
орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатишади, яъни:

банк маҳсулоти концепциясини ишлаб чиқиш;

банк маҳсулотини расмийлаштириш ва тавсифлаш;

маҳсулот маркетинг тадқиқотлари;

инновацион маҳсулот ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш;

инновацион маҳсулотни жорий этиш

.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг

банк

хизматлари соҳасида ва “банк маҳсулоти”, “банк хизмати” тушунчасига берилган

тарифлар, мавзуга боғлиқ бўлган кўплаб назарий адабиётлар, эмпирик тадқиқотларга
таянган ҳолда мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, тизимли ёндашув усулларидан

кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Банк хизматлари бозори молия бозорининг энг муҳим ва ажралмас қисмларидан

биридир. Банк хизматлари бозори орқали капитални қайта тақсимлаш жараёни содир

бўлади, иқтисодий ва молиявий маълумотлар тарқатилади. Бу жараёнларнинг

фаоллашиши таклиф этилаётган банк маҳсулотлари (хизматлари) миқдори ва сифатига

ҳамда, банк хизматлари бозоридаги талабга мос келишига боғлиқдир. Шунинг учун бу
ерда банк маҳсулоти (хизмати) тушунчаси ва унинг хусусиятларига аниқлик киритиш

керак бўлади. Бозордаги муносабатлар индивидуал ёки ижтимоий эҳтиёжларни
қондирадиган аниқ маҳсулот (хизмат) билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Бироқ, фанда

ҳали ҳам банк фаолиятининг предмети –

банк операцияси, банк маҳсулоти, банк хизмати

ёки банк битими деб кўриб чиқилиши керак бўлган ягона ёндашув мавжуд эмас. Ҳозирги

вақтда ушбу тушунчаларни аниқлашда турли хил ёндашувлар мавжуд.

Иқтисодий адабиётларда банк маҳсулоти нима эканлиги ва у банк хизматидан

қандай фарқ қилиши ҳақида умумий тушунчалар мавжуд эмас.

Ҳозирги вақтда банк

маҳсулот/хизматини аниқлашда тўртта асосий ёндашув мавжуд: пул

-

кредит, лингвистик

(маркетинг), юридик, мижоз ёндашувлари. Улар бўйича тўлиқ маълумот қуйидаги

жадвалда келтирилган (1

-

жадвал).

Мақола ва унинг муаллифлари фикрларини ўрганишдан шу нарса аён бўладики, кўп

ҳолларда банк маҳсулоти банк мижозларининг мавжуд эҳтиёжларини қондирувчи банк
хизмати ёки муайян банк хизматлари мажмуи сифатида қаралади. Банк маҳсулоти, банк

хизмати ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги мавжуд

албатта, шунингдек уларнинг

моҳиятлари турличадир. Масалан, банк хизмати ўз моҳиятига кўра маълум бир ҳаракат,

муайян фаолиятдан иборат жараён бўлиб, банк маҳсулоти эса пировард натижа, яъни
фаолият натижасидир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

443

1-

жадвал

Банк маҳсулоти ва хизматларини аниқлашнинг асосий ёндашувлари

(Хафизова 2013)

Ёндашувлар

Моҳияти

1

Қонуний

ёндашув

“Банк маҳсулоти” тушунчасини маълум бир мамлакатнинг меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинадиган “банк операцияси”

тушунчаси билан алмаштиради, бу таърифни универсал бўлмаган

тоифага айлантиради ва уни миллий қонунчилик билан боғлайди

2

Лингвистик

(маркетинг

ёндашуви

)

“Банк маҳсулоти” ва "банк хизмати" тушунчалари бир хил бўлиб, “актив

ва пассив операциялар учун банк хизматлари тўплами” сифатида

тушунилади

3

Пулли

ёндашув

Бунда эътибор банк маҳсулотининг пул компонентига қаратилади. Банк

маҳсулоти –

бу пул ёки тўлов воситаси кўринишида тақдим этиладиган

махсус турдаги маҳсулотдир. Ушбу ёндашув банк маҳсулоти

тушунчасини торайтиради, унинг пул бўлмаган компонентни ўз ичига
олмайди

4

Мижозга

асосланган

ёндашув

Мижозларга йўналтирилган, индивидуаллаштирилган. Банк хизматлари
ва банк маҳсулотларининг умумий томони мижознинг эҳтиёжларини

максимал даражада қондиришдир. Фарқи шундаки, банк хизмати фақат
мижозга қаратилган, банк маҳсулоти эса икки томонга, яъни банк ва

мижоз билан ўзаро таъсирга хизмат қилади

Бу борада банк соҳасида етук иқтисодчи олимлар Лаврушин, Валенцева ва бошқалар

(2016) банк хизматини “банк маҳсулотини яратиш бўйича ҳаракатлар мажмуи” деб

таърифлашадилар. Аммо шуни таъкидлаш керакки, банк хизматлари нафақат янги банк
маҳсулотини яратиш, балки мавжудига хизмат кўрсатиш ҳам ўзининг якуний мақсади

бўлиши мумкин. Масалан, мавжуд банк омонати учун шартнома шартларига мувофиқ

омонатни тўлдириш ёки сарфлаш, фоизларни тўлаш ёки капиталлаштириш, омонатчи

вакили томонидан битимлар учун ишончнома бериш ва бошқалар бўйича хизматлар
кўрсатилиши мумкин. Яъни, алоҳида банк хизматлари хизмат кўрсатишда қўшимча

хусусиятга эга бўлиши мумкинлигини эътироф этишимиз керак бўлади.

Бунга яна қуйидагиларни ҳам келтириб ўтишимиз мумкин, масалан, ипотека

кредити банк маҳсулоти бўлиб, уни мижозга тақдим этиш жараёни, яъни кредитлаш банк

хизматидир. Бу иккала ҳолатда ҳам мижознинг пул маблағларига

бўлган эҳтиёжи

қондирилади, қолаверса бу маҳсулот ва хизмат кредит фоизлар бўйича банка даромад
келтиради.

Шунингдек, кўпчилик тадқиқотчилар банк маҳсулотини номоддий табииатини

эътироб этишади. Бу борада Полтораднева ва Долгушиналар (2016) банк маҳсулоти
саноат корхонаси маҳсулотига ўхшамайди. Шунингдек, банк хизматлари ҳам ҳаракатлар

мажмуи сифатида ҳам мавҳум, номоддий шаклга эгадир. Уларни моддийлаштириш шакли

эса аниқ ҳужжат (шартнома, чек, квитанция, депозит сертификати) бўлиши мумкин. Аммо

ҳозирги

жамиятнинг рақамлашуви шароитида улар рақамли маконга кўчиб ўтмоқда.

Маҳсулот ва хизматларнинг бундай номоддий кўриниши уларни сотишда бир қанча

қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий ҳолатдир. Унинг номоддий кўринши

уларни сотиш ва мижозларга етказиш учун тижорат ташкилотларидан кўшимча

харажатларни талаб қилади.

Абаева ва Хасановлар (2012) ўз тадқиқотларида қуйидагиларни таъкидлаб

ўтишади, яъни улар банк маҳсулотлари ва хизматларини молиявий ресурслар билан

боғлиқ деб таъкидлайдилар, яъни банк хизматларининг асосий турларини кўрсатиш

жараёни нақд ёки нақд пульсиз маблағлардан фойдаланишни асос сифатида қабул

қилишади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

444

Олиб борилган таҳлиллар натижасида шу нарса аён бўлдики, банк маҳсулоти ва

хизматларининг умумий хусусияти қуйидагиларда намоён бўлади, яъни мавҳумлик,

сақланмаслик, шартномалик хусусияти, мураккаблик, хизмат кўрсатиш муддатлари,

молиявий ресурслар билан боғлиқлилик.

Шунингдек, банк хизматларига хос бўлган яна бир хусусиятни алоҳида

таъкидлашимиз мумкин, масалан, бир марталик етказиб бериш, бу хизмат

кўрсатилгандан кейин йўқолиши билан боғлиқ. Муайян банк хизмати тугаллангандан

сўнг, мижоз сотиб олинган банк маҳсулотини олади, у ўзида қолади, масалан,

расмийлаштирилган шартнома ёки пластик карта шаклида. Бундан келиб чиқадики, банк
маҳсулоти маълум вақт давомида ишлашда давом этади, аммо банк хизмати бир

марталик бўлиб, кейинги сафар мижоз ўша хизматга қайта буюртма бериш ёки янгисига

буюртма бериш учун банк билан боғланиши керак.

Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, банк маҳсулоти ва банк хизмати

нафақат ўхшаш, балки алоҳида

-

алоҳида хусусиятларга ҳам эгадир. Уларнинг

хусусиятлари 1

-

расм маълумотларида келтириб ўтилган.







1-

расм. Банк маҳсулоти ва хизматларининг асосий хос хусусиятлари

Манба:

адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Амалий адабиётлар таҳлили асосида банк фаолиятидаги назарий тамойилларни

ўрганиш банк маҳсулотлари ва хизматларининг хос бўлган асосий хусусиятларни бир
мунча ойдинлаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, банк хизматларининг айрим

БАНК МАҲСУЛОТИ

Мавҳумлик

Сақланмасли

к

Шартнома табиати

Вақт билан

боғлиқлиги

Пул маблағлари билан боғликлилик

Мураккабли

к

Банк маҳсулоти ва хизматининг умумий хусусиятлари

Банк хизматининг ўзига хос хусусиятлари

Бир марталилик

Сифатнинг

номувофиқлиги

Манбага боғликлилик

БАНК ХИЗМАТИ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

445

хусусиятлари уларнинг банк маҳсулотларидан тубдан фарқланишини кўрсатиб берди.
Шу сабабли, банк фаолиятининг ушбу асосий элементларини бир хиллилик тамойили

асосида қараш унчалик тўғри эмас.

Банк хизматини муайян банк маҳсулотини тақдим этиш жараёнида мижозга хизмат

кўрсатиш

бўйича фаолият, ҳаракатлар мажмуи сифатида кўрсатиш тўғри бўлади. Банк

маҳсулоти эса мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун хизматлар кўрсатиш

натижасидир. Банк маҳсулотининг асосий хусусияти шундаки, у банк хизматини амалга

оширгандан кейин қолган якуний натижани ифодалайди. Бундан ташқари, ҳар бир банк

маҳсулоти бир ёки бир нечта банк хизматларига мос келиши мумкин.

Юридик ва жисмонийлар шахсларга турли молиявий хизматлар кўрсатишдан

иборат бўлган банк фаолиятининг моҳияти доимий ривожланишни тақозо этади. Бунда

улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш
банк фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим

ҳамда асосий йўналишларидан

биридир, барча турдаги таклиф этилаётган маҳсулотлар биринчи навбатда лаёқатли

мижозлар сонининг ортиши ҳамда бунинг натижасида тижорат ташкилотининг фойда

олиш имкониятлари бир неча баробарга ошишига олиб келади. Энг асосий ўз

вақтида

амалга оширилган ислоҳатлар бозордаги бошқа ўйинчиларга нисбатан кўплаб
устунликларни тақдим этади, қолаверса рақобат

шароитида уларга кўплаб

устунликларни тақдим этади.

Замонавий янги банк маҳсулотларини яратиш тижорат банклари фаолиятидаги

юқоридаги таъкидланганидек, долзарб масаладир. Бунда тижорат банклар бошқаларга

нисбатан устунликларга эришиш учун янги инновацияларни излаш ва уларни жорий
этишга қаратилган фаолият билан шуғулланишади. Шундан келиб чиққан ҳолда тижорат

банклари доимий равишда ўз хизмат турлари янги технологиялар асосида

такомиллаштириб боришлари талаб этилади.

Тижорат банклари томонидан янги банк маҳсулотларини яратиш ва хизматларни

кўрсатиш банк фаолиятида алоҳида фаолият тури сифатида олиб кўрилади. Бунда улар

қатор талабларга жавоб беришлари керак бўлади, жумладан:

мавжуд эҳтиёжларни қондириш;

даромадлар манбаларини ошириш;

маҳсулот

ва

хизматларнинг

самарадорлигини

ошириш

эвазига

рақобатбардошлигини таъминлаш.

Банклар томонидан янги маҳсулотларни яратиш борасида кўплаб тадқиқотлар олиб

борилган, шунингдек улар асосида маҳсулотларни яратиш механизмалари ҳам таклиф
этилган. Уларни умумлаштирган қўйидаги

механизмни таклиф этишимиз мумкин (2

-

расм).

Доимий равишда инновацияларни жорий этиб бориш ҳозирги замонавий шароитда

банк фаолияти муваффақиятининг муҳим омилидир. Бу борада Просалова ва Никитина

(2013) қуйидагиларни таъкидлайдилар, яъни “банклар ва мижозлар ўртасидаги

муносабатлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланади. Бунда, банклар ўз
мижозлари капиталини кўпайтириш, уларга молиявий

-

хўжалик фаолиятларини

кенгайтиришга, харажатларини самарали бошқаришга, тадбиркорлик фаолиятларини

ривожлантиришга ҳамда уларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича янги хизматларни

таклиф этиб келишади. Янги маҳсулот ва хизматларнинг пайдо бўлиши ҳам банклар

ўртасидаги рақобат ва янги технологияларининг ривожланиши билан тўғридан

-

тўғри

боғлиқдир. Иш юритиш ва хизмат кўрсатишнинг янги шакллари, усуллари, янги

молиявий воситаларнинг жорий этилиши юқори технологик даража ва банк

маҳсулотлари(хизматлари)нинг юқори истеъмол сифати билан белгиланади”.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

446






2-

расм. Банкларда янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш чизмаси

Манба:

адабиётлар таҳлили асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Янги банк хизматлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш зарурати бир қатор

сабабларга боғлиқ бўлади, жумладан, бозорда ўз улушини кенгайтириш зарурати, банк

сиёсати ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, ташқи муҳитнинг таъсири, ваколатли давлат

органининг тавсиялари, иқтисодиётдаги ўсиш ҳамда пасайишлар ва ҳоқазолар.

Бунда яратиладиган маҳсулотлар янгилик даражасига кўра қуйидагиларда фарқ

қилади, яъни

мижозлар эҳтиёжини қондириш мақсадида банк томонидан мустақил ишлаб

чиқилган ҳамда бозорда ўхшаши бўлмаган маҳсулотлар;

банк томонидан бозорлардан бирида сотилган, лекин бошқа бозорда ёки бошқа

сотиш каналлари орқали таклиф қилинган маҳсулотлар;

бозорда мавжуд бўлган маҳсулотларнинг такомиллаштирилган варианти;

бошқа (боғлиқ) маҳсулотлар билан бирлаштирилган ёки унинг бир қисми

сифатида сотиладиган ҳамда мижоз учун афзалликларни яратиб берадиган
маҳсулотларга бўлиниши қабул қилинган.

Умуман олганда ҳар қандай соҳа учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш мураккаб

ва ўзига яраша босқичларни қамраб олади. Уларни таҳлил қилган ҳолда қуйидаги

босқичларни келтириб ўтишимиз мумкин бўлади, жумладан:

Биринчидан, маҳсулот ғоясининг пайдо бўлиши. Бунда бозордан тубдан

ўрганилади, рақобатчиларнинг маҳсулотлари таҳлил қилинади, технологик ечимлар

қидирилади. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, ҳамда салоҳиятли истеъмолчилар ва

мижозлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни яратиш ва уни жорий этиш

чора

-

тадбирлари ишлаб чиқилади

.

Иккинчидан, ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари ўрганиш. Маҳсулот яратиш

ғоясини амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинади. Бунда бўлинмаларининг

ташкилий

-

ҳуқуқий, молиявий

-

иқтисодий, техник

-

технологик жиҳатлар ўрганиб

чиқилади, мавжуд муаммолар бартараф этилади, сотиш бўйича мижоз ва ҳамкорлар
билан ишлаш стратегияси ишлаб чиқилади.

Учинчидан, маҳсулотнинг ўзига хос техник ва ташкилий хусусиятлари ишлаб

чиқарилади. Бунда маҳсулотнинг нарх омиллари, сотиш қоидалари, унинг самарадорлиги

кўрсаткичлари, таҳлил ва прогнозлар амалга оширилади. Шунга мос равишда янги
маҳсулот хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ички тартиб

-

қоидалари мослаштирилади.

Янги банк маҳсулотини яратиш учун ғояларни излаш ва танлаш

Янги банк маҳсулотининг технологиясини ишлаб чиқиш

Янги маҳсулот билан боғлиқ рискларни аниқлаш

Янги маҳсулотнинг маркетинг таркибий қисмларини аниқлаш

Янги маҳсулотни бозорга олиб чиқиш

Янги маҳсулотни бозорда синовдан ўтказиш

Янги банк маҳсулоти учун сифат стандартларини белгилаш

Янги маҳсулотнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш

Янги маҳсулотнинг ҳаётий

жараёнини мониторинг қилиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

447

Сотиш технологиялари, стратегиялари ва маркетинг тадбирлари ишлаб чиқилади,
маҳсулотнинг хусусиятлари ходимларга тушинтирилади, ўқитилади ва малакаси

оширилади.

Тўртинчидан, маҳсулотни дастлабки синовдан ўтказиш. Бунда маркетинг

тадбирлари ўтказилади, салоҳиятли мижозларга синов тадбирлари ўтказилади,
рекламанинг барча турлари қўлланилади, чегирмалар дастури тақдим этилади ва

мижозларни жалб қилиш тадбирлари ишлаб чиқилади.

Бешинчидан, маҳсулотни сотиш учун бозорни тайёрлаш ва оммавий

истеъмолчиларга таклиф қилиш чора

-

тадбирларини кўриш. Бунда истеъмолчиларга

кенг имтиёзлар бериш, савдоларни рағбатлантириш, маҳсулотни сотиш тезлиги, унинг

иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларни таҳлил қилинади, сотиш каналларини

кенгайтириш, сотиш пайтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қўшимчалар
киритиш, уни банкнинг стандарт маҳсулотлари таркибига киритиш бўйича қарорлар
қабул қилинади.

Шунингдек, асосийси янги маҳсулотнинг ишлаб чиқилиши ва уни таклиф қилиниши

банклар учун истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати ва уларнинг қониқиш

даражасини аниқлаш имконияти ҳам беради.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, банк фаолиятидаги назарий

тамойилларни ўрганиш банк маҳсулотлари ва хизматларига хос бўлган асосий ўзига хос

хусусиятларни аниқлаш имконини берди. Бундан ташқари, банк хизматларининг айрим
хусусиятлари уларнинг банк маҳсулотларидан тубдан фарқланишини кўрсатади. Шу

сабабли, банк фаолиятининг ушбу асосий элементларини ўзаро бир

-

бирига яқин лекин

ягона моҳиятни акс эттирмайди.

Бизнинг фикримизча, банк хизматини муайян банк маҳсулотини тақдим этиш

жараёнида мижозга хизмат кўрсатиш бўйича муайян ҳаракатлар мажмуи сифатида

кўрсатиш тўғри бўлади. Банк маҳсулоти эса мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун

хизматлар кўрсатиш натижасидир. Банк маҳсулотининг асосий хусусияти шундаки, у

банк хизматини амалга оширгандан кейин қолган якуний натижани ифодалайди. Банк
хизматлари бир марталик операциялар билан тавсифланади. Бундан ташқари, ҳар бир

банк маҳсулоти бир ёки бир нечта банк хизматларига мос келиши мумкин.

Шунингдек, янги банк маҳсулотларини яратиш тижорат банклари фаолиятининг

зарурий жиҳати ҳисобланади, чунки бу уларнинг банк бозоридаги фаолиятини янгилаш,
рақобатбардошлик даражасини ошириш, мижозлар сони ва базасини кўпайтириш ҳамда

рентабиллик кўрсаткичларини ошириш имконини беради. Банк маҳсулотларининг

янгилиги унинг самарадорлиги билан белгиланадиган ҳар хил хусусиятга эга бўлиши

мумкин. Тижорат банкида янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш тартиби маҳсулотнинг

йўналишини, турини, шартларини, мижоз тоифасини аниқлаш, шунингдек, уни бозорга
чиқариш самарадорлигини баҳолаш ва банк маҳсулотининг ҳаёт айланишини

мониторинг қилиш бўйича чора

-

тадбирлар кўришни назарда тутади.

Янги информацион технологиялардан фойдаланиш, маълумотларни таҳлил

қилишда жаҳон амалиёти тажрибаларидан самарали фойдаланиш ва ушбу таҳлил учун
мутахассисларни танлаш, малакали кадрларни танлаш ва улар қобилиятларидан

фойдаланиш янги банк маҳсулотларини жорий этишда кенг кўламли имкониятларни

тақдим этади.

Адабиётлар /Литература / Reference:

Абаева Н.П., Хасанова Л.Т.

(2012)

Конкурентоспособность банковских услуг:

Монография. Ульяновск, УлГТУ, 118.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

448

Вагайцева В.П., Шмырева А.И.

(2023)

Современные банковские продукты: анализ

тенденций развития в России и за рубежом // Идеи и идеалы. –

2023.

Т. 15, № 2, ч. 2. –

С.

261

276.

DOI: 10.17212/2075-0862-2023-15.2.2-261-276.

Величко

С.С.

(2012)

Банковские услуги: экономическое содержание и

проблемы

предоставления // Банковское дело. №

3.

Веретенникова О

.

Б

.,

Шатковская Е

.

Г

. (2012)

Банковские продукты: сущность и

характеристика

.

Известия УрГЭУ 1(39)

, 41-

46 стр.

Коленов А.Н., Гюнтер И.Н. (2023) Тенденции внедрения инновационных продуктов в

современный банковский сектор России // Региональная и отраслевая экономика. –

№ 2 –

С. 86–

92. doi: 10.47576/2949-1916_2023_2_86.

Лаврушин О.И., Валенцева Н.И. и др.

(2016)

. Банковское дело. М., КНОРУС, 800.

Платонова В., Хиггинса М.

(2001)

Банковское дело: стратегическое руководство / под

ред. В. Платонова, М. Хиггинса. 2

-

е изд. –

М.: Консалбанкир, 2001. –

432 с

Полтораднева Н.Л., Долгушина А.Я.

(2016)

К вопросу о совершенствовании

понятийного аппарата банковской сферы. Деньги и кредит, 10:

72-78.

Просалова В.С., Никитина А.А.

(2013)

Понятие банковских инноваций и их

классификация / Науковедение: электронный журнал. –

2013(14).

№1.

Тепкеева Т.С. (2016) Современные тенденции развития новых банковских продуктов и

услуг для физических лиц. Вестник МФЮА №3

. 54-61

стр.

Терновский Д.Н. (2012) Инновационные банковские продукты в кредитовании малого

и среднего бизнеса. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата

экономических наук. Йошкар

-

Ола –

2012. 20 стр.

Хафизова П.А. (2013) Банковские продукты (услуги): содержание и принципы

размещения / П.А. Хафизова // Вестник Таджикского государственного университета

права, бизнеса и политики. Серия гуманитарных наук. –

№1. –

С. 89

-99

Библиографические ссылки

Абаева Н.П., Хасанова Л.Т. (2012) Конкурентоспособность банковских услуг: Монография. Ульяновск, УлГТУ, 118.

Вагайцева В.П., Шмырева А.И. (2023) Современные банковские продукты: анализ тенденций развития в России и за рубежом // Идеи и идеалы. – 2023. – Т. 15, № 2, ч. 2. – С. 261–276. – DOI: 10.17212/2075-0862-2023-15.2.2-261-276.

Величко С.С. (2012) Банковские услуги: экономическое содержание и проблемы предоставления // Банковское дело. № 3.

Веретенникова О.Б., Шатковская Е.Г. (2012) Банковские продукты: сущность и характеристика. Известия УрГЭУ 1(39), 41-46 стр.

Коленов А.Н., Гюнтер И.Н. (2023) Тенденции внедрения инновационных продуктов в современный банковский сектор России // Региональная и отраслевая экономика. – № 2 – С. 86–92. doi: 10.47576/2949-1916_2023_2_86.

Лаврушин О.И., Валенцева Н.И. и др. (2016). Банковское дело. М., КНОРУС, 800.

Платонова В., Хиггинса М. (2001) Банковское дело: стратегическое руководство / под ред. В. Платонова, М. Хиггинса. 2-е изд. – М.: Консалбанкир, 2001. – 432 с

Полтораднева Н.Л., Долгушина А.Я. (2016) К вопросу о совершенствовании понятийного аппарата банковской сферы. Деньги и кредит, 10: 72-78.

Просалова В.С., Никитина А.А. (2013) Понятие банковских инноваций и их классификация / Науковедение: электронный журнал. – 2013(14). – №1.

Тепкеева Т.С. (2016) Современные тенденции развития новых банковских продуктов и услуг для физических лиц. Вестник МФЮА №3. 54-61 стр.

Терновский Д.Н. (2012) Инновационные банковские продукты в кредитовании малого и среднего бизнеса. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Йошкар-Ола – 2012. 20 стр.

Хафизова П.А. (2013) Банковские продукты (услуги): содержание и принципы размещения / П.А. Хафизова // Вестник Таджикского государственного университета права, бизнеса и политики. Серия гуманитарных наук. – №1. – С. 89-99