Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.48584

Ключевые слова:

коммерческий банкинг банковские продукты и услуги качество банковских продуктов финансовые технологии и инновации цифровые технологии

Аннотация

В статье анализируются инновации, используемые при совершенствовании банковских продуктов и услуг, комментируются финансовые инновации, при совершенствовании банковских услуг, вывода их на новый уровень качества.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

497


БАНК МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ

ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Хужамуратов Аббос Мардонович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0001-8697-2112

abbosxujamuratov@gmail.com

Аннотация.

Мақолада банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштиришда

қўлланиладиган

инновациялар

таҳлил

қилинган,

банк

хизматларини

такомиллаштиришда, уларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда

қўлланиладиган молиявий инновациялар бўйича фикрлар юритилган.

Калит сўзлар:

тижорат

банки, банк маҳсулотлари ва хизматлари, банк

маҳсулотлари сифати, молиявий технологиялар ва инновациялар, рақамли

технологиялар.

ПЕРСПЕКТИВЫ ПРИМЕНЕНИЯ ФИНАНСОВЫХ ИННОВАЦИЙ В

БАНКОВСКИХ ПРОДУКТАХ И УСЛУГАХ

Худжамуратов Аббас Мардонович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье анализируются инновации, используемые при

совершенствовании банковских продуктов и услуг, комментируются финансовые

инновации, при совершенствовании банковских услуг,

вывода их на новый уровень

качества.

Ключевые слова:

коммерческий банкинг, банковские продукты и услуги, качество

банковских продуктов, финансовые технологии и инновации, цифровые технологии.

PROSPECTS FOR APPLICATION OF FINANCIAL INNOVATIONS IN

BANKING PRODUCTS AND SERVICES

Khudzhamuratov Abbas Mardonovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article analyzes innovations used in improving banking products and services,

comments on financial innovations in improving banking services, bringing them to a new level of
quality.

Keywords:

commercial banking, banking products and services, quality of banking

products, financial technologies and innovations, digital technologies.

UO

K: 336.71

VI SON

IYUN, 2024

497-506


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

498

Кириш.

Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида жамият

томонидан банк хизматларига талабнинг доимий ўсиши, шунингдек, банк хизматлари

бозорида рақобатнинг кучайиши билан тавсифланади. Ҳозирги вақтда маҳаллий

тижорат банкларининг аксарияти корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга
қаратилган

бўлишига қарамай, чакана банк хизматлари ҳам банк бизнесининг

истиқболли соҳаларидан биридир. Кучли рақобат шароитидаги фаолият

тижорат

банкларини доимий равишда такомиллаштиришга, тақдим этилаётган хизматлар ва

операциялар рўйхатини кенгайтиришга, уларни тақдим этишнинг энг самарали
усулларини излашга, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга банк хизматларини

кўрсатиш сифатини оширишга мажбур қилади, бу эса молия кредит ташкилотига бу

борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб қилиб қўймоқда.

Янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш муаммоси бир неча

сабабларга кўра банк соҳасида доимо долзарб бўлиб келган. Биринчидан, бу ўзаро

ҳамкорлик тамойили асосида қурилган банк мижози билан муносабатлар, иккинчидан,

банк ва нобанк ташкилотларининг

бозордаги кучли рақобати,

учинчидан, илмий

-

техника тараққиётидаги динамик ўзгаришлардир. Буларнинг барчаси банкларни
инновацион банк маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишга мажбур қилади.

Адабиётлар шарҳи.

Кудинова (2021) ўз тадқиқотларида

қуйидагиларни таъкидлайди, яъни банкларда

инновацияларни таҳлил қилишдан олдин, инновацион банк хизматига ойдинлик
киритиш кераклиги, инновацион банк хизмати –

бу банк томонидан жорий этилган янги

хизмат бўлиб, банк операцияларига ҳамроҳ бўлиб, мижозларнинг эҳтиёжларини

қондиришга қаратилгандир.

Пряженцева ва Чернышева (2022) фикрига кўра, банк секторидаги инновациялар

мавзуси ҳозирда ҳар қачонгиданда долзарбдир. Бунинг сабаби шундаки, жадал

ривожланаётган дунёда банклар ўз фаолият доираси ва фаолият юритиш услублари

доимий равишда ўзгариб

туради. Улар бозорда ўз ўрнини сақлаб қолишлари ва

технологик жамият талабларига ва молиявий ривожланишнинг замонавий
моделларига жавоб беришда ҳаракат қилишади.

Баско (2019) илмий ишларида қуйидагиларни таъкидлаб ўтади, банк хизматлари,

соҳасини рақамлаштириш ва мавжуд эпидемиологик вазият –

Covid-

19 пандемияси

туфайли инновацион банк фаолиятининг энг катта эътибори хизматларни масофадан
кўрсатишга қаратилган. Бу жараён «Home Banking» орқали амалга оширилади. Бу мижоз

учун қулай жойда, компьютер ёки мобил қурилмалар ёрдамида “уйда” банк

хизматларидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Губарьков ва Егошинлар (2021) ўз тадқиқотларида қуйидагиларни таъкидлайди,

яъни аҳоли ва ташкилотларга турли молиявий хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган
банк

фаолиятининг моҳияти

доимий ривожланишни тақозо этади. Янги банк

маҳсулотларини ишлаб чиқиш банк фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим

йўналишларидан биридир, чунки тижорат банкининг янги таклифлари ва

маҳсулотлари мижозлар базасини кўпайтириш ва бунинг натижасида максимал фойда
олиш имконини беради. Бундан ташқари, банк бозорида ривожланган рақобат ҳам янги

банк маҳсулотларини ишлаб чиқишни рағбатлантиради –

айнан тижорат банклари

маҳсулотларнинг энг кенг ассортиментини тақдим этадилар ва замонавий бозорда

барқарор, рақобатбардош мавқега эга бўлган янги таклифларни ишлаб чиқадилар.

Губарьков ва бошқалар (2021) фикрига кўра, янги банк маҳсулотларини яратиш

замонавий тижорат банклари фаолиятидаги долзарб масала бўлиб, кўпинча

инновацион фаолиятнинг бир қисми сифатида қаралади, яъни маҳсулот турларини

кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида инновацияларни излаш ҳамда жорий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

499

этишга қаратилган фаолиятдир. Шу муносабат билан янги банк маҳсулотларини
яратиш, мавжуд камчиликларни баҳолаш ва

уларни бартараф этиш

йўлларини ишлаб

чиқиш технологияларига эътибор қаратиш лозим бўлади.

Руденко ва Свинолупова (2019) фикрига кўра, инновацион хизматларни жорий

қилишда ҳар қандай банк бир қатор муаммоларга дуч келади:

1) Молиявий саводхонлик борасидаги

билимлар сустлиги туфайли одамлар янги

ва текширилмаган нарсага ишончсиз бўлиб қоладилар.

2) Ахборот мижозга алоқа (ёзма ва оғзаки) орқали нотўғри етказилиши мумкин.

3) Инновацион хизматларнинг нархлари.

4) Ахборотни муҳофаза қилиш ва махфийлик муаммоси

.

Хафизова (2013) янги банк маҳсулотини бозорга чиқариш истеъмолчиларнинг

эҳтиёжларини тўлиқ қондирадиган ҳолларда амалга оширилиши кераклигини
таъкидлайди, бундан ташқари, ушбу маҳсулот банк ёки унинг бўлинмасининг кучли
томонларига асосланган, шунингдек, рақобатчиларга нисбатан сифатли таклифларга

эга бўлиши керак. Банк хизматлари бозорида рақобат кучайиб бораётган шароитда банк

бозорга бошқа банклар ҳали фойдаланмаган мутлақо янги маҳсулот билан

киргандагина банклар юқори фойда олишлари мумкин бўлади.

Зайцевнинг (2004) фикрига

кўра, банк хизматлари –

бу банкнинг мижозларга

кўрсатувчи техник, технологик, молиявий, интеллектуал ва касбий фаолияти бўлиб,

банк операцияларини амалга оширишга ҳамроҳлик қилади ва оптималлаштиради. Банк

хизматининг моҳияти уни бозорда сотиш ва фойда

олиш мақсадида бозор

эҳтиёжларини маркетинг тадқиқотлари асосида яратилган профессионал интеллектуал
маҳсулот сифатида тушунишдир.

Чернорук (2016) ўз тадқиқотларида қуйидаги фикрларни илгари суради, яъни

янги банк маҳсулотларини яратиш тижорат банки фаолиятининг мустақил соҳаси

ҳисобланади, шунингдек, у бутун фаолият доираси сифатида қаралади. Яратилган
маҳсулотлар бир қатор асосий талабларга жавоб бериши керак:

банк мижозларининг мавжуд ва потенциал эҳтиёжларини қондириш;

банк даромад

олишини таъминлаш;

бозорда мавжуд бўлган маҳсулотларга нисбатан юқори сифат параметрларига

эга бўлиш, яъни рақобатбардошликнинг маълум даражасига эгалиги

;

банкнинг ривожланиш стратегиясига риоя қилиш

.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимларнинг банк

хизматлари соҳасида ва маҳсулотларини тақдим этишда молиявий инновацияларнинг

тушунчасига берилган молиявий

-

иқтисодий тарифлар, мавзуга боғлиқ бўлган кўплаб

назарий адабиётлар, эмпирик тадқиқотларга таянган ҳолда мантиқий

фикрлаш, илмий

мушоҳада, тизимли ёндашув усулларидан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Иқтисодиётнинг инновацион

тармоқларини такомиллаштириш ҳар бир мамлакат

иқтисодиёти ҳаётида устувор йўналиши бўлиб, инновацияларни қўллаб

-

қувватлашни

таъминлаш унинг иқтисодий сиёсати олдига қўйилган стратегик вазифалардан

биридир ҳисобланади.

Хўжалик

юритувчи

субъектлар

фаолиятининг

барча

соҳаларига

инновацияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз иқтисодий юксалишига, жаҳон
бозорларида рақобатбардошлигини оширишга, иқтисодиётда, жумладан, молия

соҳасида таркибий ўзгаришларга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз молия бозорида ривожланиб бораётган рақамли маҳсулот ва

хизматларнинг кенг жорий этилиши молиявий соҳаларнинг кенг кўламда ўсишига олиб


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

500

келмоқда. Замонавий молиявий технологиялар нафақат янги молиявий маҳсулотларни
пайдо бўлишига балки улар таклиф қилинаётган шаклларни ҳам ўзгаришига олиб

келмоқда. Бундай ўзгаришлар банк соҳасини ҳам четлаб ўтмасдан иложи йўқ.

Молиявий инновациялар ва технологияларини жорий этиш тўғридан

-

тўғри

информацион технологиялардан фойдаланишни тақозо этади. Шунингдек, замонавий
молиявий маҳсулотларни жорий этиш янги молиявий технологияларни яратишга асос

бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли, молиявий инновациялар ҳам молиявий

операцияларни ҳам янги

технологияларни ва молиявий маҳсулотларни қамраб олади.

Молиявий инновация деганда янги ёки такомиллаштирилган молиявий

технологиялар, институтлар ва бозорларни яратиш ва улардан фойдаланишни назарда

тутади, уларнинг асосий мақсади молиявий ресурсларни самарали қайта тақсимлаш

,

рентабеллик, активларнинг ликвидлиги ва рискларни минималлаштиришга
қаратилгандир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, молиявий инновацияларни бир неча гуруҳларга

бўлиш мумкин бўлади, жумладан

молиявий воситалар;

молиявий технологиялар;

молия институтлар;

молиявий бозорлар.

Ҳозирги

вақтда ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши алоҳида аҳамият касб

этаётган банк инновациялари, банк хизматлари ва маҳсулотлари шаклида яратилаётган
молиявий инновацияларга ҳам таъллуқлидир. Молиявий инновациялар банкларнинг

инновацияларига нисбатан кенг тушунчадир. Сабаби у жамият ва иқтисодиётнинг

барча соҳаларини қамраб олишида.

Юқоридан келтирилган эмперик таҳлилларга таянган ҳолда банкларда

қўлланиладиган инновацияларни қўйидагиларга ажратиш мумкин бўлади, жумладан:

олдин таклиф қилинган маҳсулотларга нисбатан истеъмол учун жозибадор

хусусиятларга эга бўлган янги банк маҳсулоти

;

салоҳиятли харидорнинг илгари қондирилмаган эҳтиёжларини қондиришга

қодир бўлган сифат жиҳатидан янги маҳсулот;

банк маҳсулотини яратиш учун илғор технологиялардан фойдаланиш

.

Шунингдек, халқаро амалиётда банк инновацияларини қуйидаги турларга

ажратиш қабул қилинган, жумладан:

янги сегментлардаги банк маҳсулотлари (инвестициялар ва суғурта соҳаси,

лизинг, траст операциялар ва ҳоказолар);

молия ва пул бозорларининг янги соҳаларидаги инновациялар (қимматли

қоғозлар бозорлари, фьючерслар, опционлар ва ҳоказолар);

пул маблағларини бошқариш ва янги

информацион

технологиялардан

фойдаланиш;

молиявий воситачилик хизматлари;

ссуда капитали бозорининг анъанавий сегментларида янги маҳсулотлар

(ўзгарувчан фоиз ставкаларига эга воситалар);

пул бозорининг бошқа инструментлари

.

Маҳаллий банк соҳасининг ҳозирги ҳолатида инновацион фаолиятига қўйидаги

асосий омиллар мажмуаси таъсирини ажратиб кўрсатишимиз мумкин бўлади:

Тижорат банкларининг ўзаро, ҳамда бошқа молия кредит ташкилотлари билан

ўзаро рақобатнинг кучайиши;

ҳалқаро молия бозорларидаги беқарор вазиятлар;

молия институтларининг ўзаро трансформациялашуви;

банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорининг глобаллашуви.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

501

Банкнинг барча фаолият жараёнларига замонавий инновациялар ва рақамли

технологияларни жорий этилиши кўплаб ижобий натижаларни бериши шубҳасиздир,

яъни:

Транзакцион ва операцион харажатларни камайтириши;

банк даромади ва фойдасини ошириши;

банк

хизматлари ва

маҳсулотлари истеъмолчилари сонининг ошиши;

хизматлар бозорида улушининг кенгайишига олиб келади.

Молия

ва иқтисодиёт соҳаларидан бўлгани каби, банк соҳасида ҳам молиявий

инновацияларнинг қуйидаги асосий турларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин

бўлади:

хизмат ва маҳсулот инновациялари;

технологик инновациялар;

бозор инновациялари;

маркетинг инновациялари;

бошқарув инновациялари.

Уларнинг қисқача таърифи 1

-

жадвалда келтирилган.

1-

жадвал

Банк соҳасидаги инновацияларнинг классификацияси

175

Маҳсулот ва хизматлар

инновацияси

Мавжуд бозор учун янги ишлаб чиқилган ва жорий қилинган

банк маҳсулотлари ёки хизматлари

Технологик (жараён)

инновациялар

Харажатларни камайтириш, операциялар ёки жараёнларни
соддалаштириш, ҳамда маҳсулот ва

хизматлар нархини

пасайтириш учун жорий этилган янги технологиялар

Бозор инновациялари

Маҳсулот ва хизматлар учун принципиал жиҳатдан янги

бозорни яратиш

Маркетинг

инновациялари

Бу бозорда янги ишлаш усуллари, бизнес ва иш юритишнинг

янги шаклларини ишлаб чиқишдир

Бошқарув

инновациялари

Бизнес самарадорлигини ошириш учун ташкилот ёки

жараённинг бошқарув тузилмасини ўзгартиришдир

Соҳада

бўлаётган ижобий тенденцияларни таҳлил қилган ҳолда ҳозирги кунда

молия бозорида талаб юқори бўлган инновацион банк маҳсулотлари ва хизматларига
қўйидагиларни киритиш мумкин:

картадан картага пул ўтказмлари бўйича барча турдаги хизматлар (P2P –

пул

ўтказмалари);

булутли технологиялар;

маҳсулотларни бошқариш бўйича инновацион иловалар;

робоэдвайзинг

;

рақамлаштирилган савдолар

;

савдо ҳисобларини бошқариш учун инновацион дастурлар;

узлуксиз

ва симсиз алоқалар;

молиявий режалаштириш ва бошқалар

.

Рақамли технологияларнинг жадал ривожланишининг ҳозирги босқичида ва яқин

йилларда банк маҳсулотлари ҳамда хизматларининг ривожланишига таъсир кўрсатиши
мумкин бўлган молиявий

технологияларига тўхталиб ўтсак.

Биринчидан, банк мижозларини идентификация қилишнинг замонавий

технологиялари.

Банк мижози бўлган истеъмолчиларни аниқлашда уларнинг роли муҳим

ҳисобланади. Айниқса кредит олиш учун мурожаат қилган мизожларни аниқлаш, айнан

175

Эмперик адабиётлар

натижасида муаллиф томонидан тайёрланди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

502

шу фаолият тури кўплаб рискларни келтириб чиқаради. Бундай турдаги рискларнинг
мавжудлиги ҳар қандай

компанияни уларни бартараф этиш чора

-

тадбирларини ишлаб

чиқишни ва уларга етарлича маблағларни сарфлашни талаб қилади. Айрим ҳолларда

буни қонунчилик ҳужжатларининг ўзи ҳам талаб қилади, ҳамда компанияларнинг ўзи

ҳам мижозларни кимлигини аниқлашдан ўзига яраша манфаатдор ҳисобланади.

Бунда бармоқ излари, юз геометрияси, овозни аниқлаш, кўзнинг тур пардаси каби

замонавий

технологиялардан

фойдаланилади.

Бундай

индентификация

технологияларни қўллаш тижорат банкларига қўйидаги афзалликларини беради, яъни

:

биринчидан, самарадорлик, кредит портфелининг сифат жиҳатдан яхшиланиши,
иккинчидан, қулайлик, мижозларни тўғри ва самарали аниқлаштириш тижорат

банкларини ортиқча операцион харажатларидан озод қилади, ҳамда ортиқча

ҳужжатларни йиғишни чеклайди, учинчидан, лаёқатлилик, яъни мижозларнинг актив
ва ўзларининг маълумотлари бут сақланиши бўйича ишончининг ортиши уларнинг кўп
йиллар мобайнида тижорат банки мижози бўлиб қолишига сабаб бўлади, тўртинчидан,

сарфланган маблағларнинг қисқа муддатда ўзини оқлаши, яъни олиб борилган

таҳлиллар ва амалиётда юз берган салбий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда шуни

таъкидлаш мумкинки,

бир кредит бўйича товламачиликни олдини олиш

ва унинг

оқибатларини

бартараф

этишда,

ҳамда

келажакда

бундай

ҳолатларни

такрорланмаслиги учун кўплаб маблағларни сарф қилишни, қолаверса бундай

ҳолатларнинг борлиги тижорат банки имижига ва мижозларнинг ишончига салбий

таъсир кўрсатмай қолмайди.

Иккинчидан маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлиги учун биометрик

назорат.

Рақамли

технологияларнинг

кенг

миқёсида

ривожланиб

бориши

маълумотларнинг хавфсизлиги ва уларнинг махфийлиги таъминлашда муҳим аҳамият

касб

этиб бормоқда, бу ерда гап нафақат мижознинг

балким банкнинг ҳам

маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш биринчи ўринга чиқади. Нафақат тижорат

банклари ўзларининг хавфсизлик тизимларини такомиллаштириб бормоқдалар, балки

фирибгарлар ҳам бундай тизимларни четлаб ўтиш учун кўплаб

усулларни қўллаб

келишмоқда. Бундай вазиятда ҳозирги кунда ўзини энг самарали қўллаш бўйича
оқлаган биометрик идентификация технологияларини келтириб ўтишмиз мақсадга

мувофиқдир.

Рақамли ва информацион технологияларнинг кенг ривожланиши, ҳамда уларнинг

тижорат банклари фаолиятига жорий этилиши улар фаолиятида юз бериши мумкин
бўлган рискларни бир неча бор ошишига олиб келиши табиийдир. Юқорида

таъкидланганидек, банклар нафақат ўзларининг балки уларга ўз маълумотларини

ишониб топширган мижозларнинг маълумотлари учун ҳам жавобгардир. Шундан келиб

чиққан ҳолда банклар уларнинг берган маълумотларини бут сақланиши, уларнинг

ошкор этилмаслиги, ғаразли ниятда бўлган учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги
бўйича жиддий харакатлар олиб бормоқдалар

.

Бундай биометрик хавфсизлик тизимлари мижознинг (инсоннинг) унинг

физиологик ёки хулқ

-

атвори хусусиятларига қараб уларни идентификация қилиш

имконини беради. Бунда асосан кўп йиллик кузатишлар асосида ҳар бир инсонга хос
бўлган хусусиятлари, яъни уларнинг индивидуал белгилари аниқланади. Уларга

қуйидагиларни келтириб ўтишимиз мумкин, яъни бармоқ излари ва кафт томирлари,

қўл ва юз геометрияси, кўз ёқутининг тузилиши ва бошқалар.

Банк тизимида биометрик индентификацияни қўллаш бу хусусиятларни

сканерлаш ва уни рақамли маконга кўчиришга асосланади. Бундай тизимни қўллаган

банклар қўйидаги афзалликларга эришадилар, жумладан:

Рақобатбардош

маҳсулот таклифи –

имтиёзли кредитларни олиш имконияти,

ҳужжатларни тақдим этиш сони ва вақтининг

камайиши;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

503

иш юритиш харажатларининг камайиши, яъни бунда анаънавий кассалар

бажарадиган ишларни ўрини босадиган биометрик банкоматлар билан жиҳозлаш;

банкнинг пуллик ва кредит операциялари билан боғлиқ жиноятларни олдини

олишдаги самардорлик.

Шуни ҳам

унутмаслигимиз керакки, мижозларни идентификациялашнинг

замонавий усуллари ва биометрик технологиялар кескин ривожланиб тижорат банклар

фаолиятига янада фаолроқ қўлланила бошланди ва вақт ўтиши билан улар одатий

ҳолатга айланиб боради.

Учинчидан, нарсалар интернети (

IoT

Internet of Things).

Нарсалар интернети аста

-

секин молия соҳаси бозорларига кескин кириб келмоқда.

Уларнинг амалиётдаги ролини қуйидаги мисоллар орқали эътироф этишимиз мумкин

бўлади, масалан, АТБ “Bradesco” (Бразилия) банки мижоз банк ҳисобини автомобилга
боғлаган

ҳолда пуллик йўллардан фойдаланганлик учун автоматик равишда пул тўлаш

имконини беради. АТБ “US Bank” (АҚШ) банки ақлли лампочкалардан

фойдаланишда

тўловларни амалга ошириш имконини берадиган API тизимларидан фойдаланиб

келмоқда ва бунга бошқа бир қатор

мисолларни келтириб ўтиш мумкин. Энг асосийси

буларнинг

ҳаммаси

молиявий

инновацияларнинг

банк

секторидан

ўтиб

иқтисодиётнинг реал сектори билан трансформацияси амалга оширилади

Тўртинчидан, сунъий интеллект технологиялари.

Иқтисодиётнинг банк соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишдан кўзланган

асосий мақсади мижозларнинг хоҳиш

-

истаклари, уларнинг банк хизматларидан

қониқиш даражаси, янги молиявий маҳсулотлар, ҳамда замонавий технологиялар
бўйича истиқболли йўналишларни белгилаб беришдан иборатдир.

Банк соҳаси ҳозирги кунда сунъий интеллектдан

қуйидаги йўналишларда кенг

фойдаланиб келмоқда, жумладан:

А) Мижозларнинг қониқиши. Сунъий интеллект даромадни оширишга, турли

таҳлил ва омилларга асосланган ҳолда самарали қарорларни қисқа муддатларда қабул

қилишга, шунингдек, салоҳиятли мижозлар билан самарали муносабатларни ўрнатишга

амалий ёрдам беради. Энг асосийси сунъий интеллектнинг мавжудлиги нафақат

мижозлар қониқишини таъминлайди, балки банклар бўлимларининг янада самарали
ишлашига амалий ёрдам беради

.

Б) Виртуал маслаҳатчи. Сунъий интеллект мижозларга транзакция тафсилотлари

ва таклиф қилинадиган қўшимча хизматлар таркибини аниқлашга ёрдам беради.

Сунъий интеллект асосида ишлайдиган чатботлар ёрдамида банклар ҳар бир
мижознинг

талабларини

тушунишлари,

тўғри

тижорат

таклифларини

шакллантиришлари

ва

садоқатлилик

руҳи,

дастурлар

ва

мойиллигини

шакллантиришларига амалий ёрдам бериши мумкин.

В)

Фирибгарлик ва товламачиликни аниқлаш. Банк билан боғлиқ фирибгарликлар

соҳанинг энг катта муаммоларидан биридир. Бир томондан янги инновацион

технологиялар банклар фаолиятини янги босқичга кўтарган бўлса иккинчи томондан

улар билан боғлиқ муаммоларни

келтириб чиқарди. Сунъий интеллект банк

фирибгарлиги рискини аниқлаш ва минималлаштиришга эга бўлган самарали рақамли

технологиялардан

биридир. Банк фирибгарлигини аниқлашнинг усулларидан бири

транзакцияларнинг кенг қамровли маълумотларини сканерлаш ва

ҳар қандай шубҳали

хатти

-

ҳаракатларни кузатишдир.

Г) Рақамлаштириш. Рақамлаштириш технологиялари орқали маълумотлар

рақамли форматга айлантирилади. Маълумотларни рақамлаштириш банкларга
қуйидаги афзалликларни беради, жумладан:

мижозларга хизмат кўрсатиш

сифатини бир неча маротаба ошириш;

мижоз учун ҳам, банк учун

ҳам хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш;

инсон омили ва у билан боғлиқ эҳтимолли хатоликларни камайтириш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

504

мижозларнинг содиқлиги ва мойиллигини шакллантириш;

пул маблағларининг самарали айланишини таъминлаш;

нақд пулсиз ҳисоб

-

китобларни ташкил этиш.

Сунъий интеллект технологиялари банк амалиётига жорий этилганда, улар

маълумотлар базасини самарали тадқиқ қилишга ва банкларга тавсиялар, прогнозлар

ишлаб чиқиш ҳамда мижозларга самарали ихтисослашган молиявий маслаҳатлар

беришга амалий ёрдам беради.

Шундай қилиб, банк соҳасига сунъий интеллектнинг жорий этишлиши

мижозларга

(шахсийлаштирилган

таклифлар)

йўналтирилган

фаолиятни

шакллантиришдан иборатдир.

Бешинчидан, катта маълумотлар (Big Data) билан ишлаш.

Тижорат банклари, суғурта компаниялари ва бошқа микромолия ташкилотлари,

шунингдек давлат назорат органлари ҳам маълумотларни тўплаш, уни сақлаш ва

таҳлил қилиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларга дуч келмоқдалар. Молиявий

ташкилотлар янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, уларнинг
операцион фаолиятлари, мижозларга хизмат кўрсатиш, услубий асослар, рискларни

бошқариш, маҳсулотларни сотиш, молиявий назорат ва мониторинг, хавфсизлик ва

бошқалар учун масъул бўлган кўплаб бўлинмалардан иборатдир. Уларнинг ҳар бири

операцион жараёнларини рақамлаштириш учун ўз воситаларига эга бўлишлари
мумкин. Шунингдек, молиявий институтлар мутлақо бошқа манбалардан олинган ҳар

хил турдаги ишчи катта тўпламдаги маълумотларнинг эгалари ҳисобланишади.

Энг

қизиқарлиси бундай маълумотлар айрим ҳолларда такрорланиб туради, масалан, бир

мижоз ҳақидаги маълумотлар бир нечта бўлимларнинг ахборот тизимларида турли

шаклларда бўлиши мумкин.

Бугунги кунда “Big Data” технологиялари банклар томонидан амалиётга фаол

жорий этиб келинмоқда. Мижознинг тўлов лаёқатини баҳолашда уларнинг ижтимоий

тармоқлардаги барча маълумотлари таҳлил қилинади, шунингдек, банк веб

-

сайти

фойдаланувчиларининг хатти

-

ҳаракатларини таҳлил қилиш учун катта миқдордаги

(ҳажмдаги) маълумотлар

технологияларидан фойдаланадилар. Бу технологиялар

мижозларни сегментларга ажратиш, ўзаро савдони ташкил қилиш, хавфларни

бошқариш ва фирибгарлик фаолиятининг олдини олиш учун ҳам ишлатилади.

Шунингдек, тижорат банклари пластик карта эгаларининг хатти

-

ҳаракатларини таҳлил

қилади, бу маълум бир мижоз учун одатий бўлмаган операцияларни аниқлашга имкон

беради ва пластик карталардан пул ўғирланишининг олдини оладилар.

Молия соҳасининг катта маълумотларга бўлган қизиқиши бозорнинг тўйиниб

бориши ва рақобатнинг кучайиши билан боғлиқдир. Катта маълумотлар нафақат
ахборотни

қайта ишлашни тезлаштириши ва ундан кўпроқ қиймат олишни, балки

таҳлилнинг аниқлигини ҳамда ҳал қилинаётган вазифаларнинг мураккаблигидан

келиб чиқади.

Ҳозирги

кунда тижорат банклари мижозларнинг замонавий талабларига жавоб

берадиган янги банк маҳсулотларини яратишга кўпроқ эътибор қаратиш лозим бўлади.

Бундай

фаолият мижозларнинг

банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, савдо

тармоқларини ва мижозлар базасини ривожлантиришда энг муҳим рақобатбардош

позицияларини мустаҳкамлашга, банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни

яхшилашга имконият яратиб беради.

Бундан келиб чиқадики, соҳага янги технологияларни

жорий этишда ва

ривожланиши жиддий техник талабларга жавоб берадиган янги технологик

платформалар ва архитектураларни яратишни, жумладан, маълумотларнинг

интеграциялашуви, юқори самарали қайта ишлаш ва масштаблаштиришни талаб
қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

505

Хулоса ва таклифлар.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди,

жумладан:

Биринчидан, молиявий инновациялар миллий молия бозори шаклланиши ва

жадал ривожланишида самарали роль ўйнайди. Молиявий инновациялар маҳаллий
тижорат банкларига тақдим этилаётган банк хизматлари сифатини такомиллаштириш

ва яхшилаш имконини беради, шунингдек уларнинг қўлланилиши нафақат алоҳида бир

банк учун, балки бутун банк тизимига рақобатдош устунликларни яратиб беради.

Иккинчидан,

молиявий

инновациялардан

фаол

фойдаланиш

кредит

ташкилотларининг молия бозоридаги мавқейини мустаҳкамлашга олиб келади, бу эса

ҳар

хил турдаги молия институтлари ўртасидаги мижозлар учун рақобат шароитида

муҳимдир.

Учинчидан, банк соҳасида инновацион трансформацияларни амалга ошириш

қуйидаги

мақсадларга эришишга олиб келади:

маҳаллий банк тизимининг рақобатбардошлигини оширишга;

илғор билимлар асосида банк соҳасини ривожлантиришнинг динамик

моделини яратишга;

фронт

-

офисларда ходимларнинг бандлигини

камайтиришга;

банк операцияларини амалга ошириш вақтларини оптималлаштиришни

таъминлашга;

банклар томонидан қўрсатилаётган хизматлар ҳолатини яхшилашга;

банк маҳсулотларининг рентабеллиги ва самарадорлигини оширишга хизмат

қилади.

Тўртинчидан, банк фаолиятини такомиллаштириш,

жумладан, инновацион

молиявий маҳсулотлар ва хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг сифатини
ошириш ва тақдим этиш

усулларини ишлаб чиқиш, узоқ муддатли самарадорликни

ошириш ҳамда бизнес барқарорлиги ва мижозга йўналтирилган ёндашувни амалга

ошириш, банк фаолиятини такомиллаштириш ва соҳасини ривожлантиришнинг янги

босқичининг асосий мазмуни бўлиши керак.

Бешинчидан,

банк хизматлари ва маҳсулотларидан оддий фойдаланувчилар

даражасида молиявий инновацияларни жорий этилиши уларнинг вақтини тежайди,

кўплаб кераксиз жараёнларни четлаб ўтиши, маълумотларнинг иқтисодий хавфсизлиги

таъминлаб беради.

Адабиётлар /Литература

/ Reference:

Баско О.В.

(2019)

Инновационные продукты и технологии российских коммерческих

банков в условиях формирования цифровой экономики // Вестник евразийской науки. –

2019.

№ 5.

Губарьков С.В., Вишневская А.А., Емелюшкина Э.Е.

(2021)

Цифровая глобализация как

новый этап развития мировой экономики // Новые импульсы развития: вопросы научных

исследований: сборник статей X Межд. научно

-

практич. конф. Саратов: НОО «Цифровая

наука»

.

С. 132

-142.

Губарьков С.В.

,

Егошин В.С.

(2021)

Технология создания новых

банковских продуктов:

актуальные проблемы и перспективы развития

.

ВЕСТНИК АЛТАЙСКОЙ АКАДЕМИИ

ЭКОНОМИКИ И ПРАВА №5

стр. 175

-180.

Зайцев С

.

В

. (2004)

Внедрение новых банковских продуктов как элемент

коммуникационной политики банка

.

Автореферат диссертации на соискание ученой

степени кандидата экономических наук

.

Волгоград –

2004

, 24 стр.

Кудинова О.В. (2021)

Инновационные

банковские услуги для физических лиц: тренды

,

проблемы и перспективы. ЭКОНОМИКА НОВОГО МИРА: науч. журн. 2021 г. Том 6. № 2 (Вып.

21). С.

66.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyun

www.e-itt.uz

506

Пряженцева Е.С., Чернышева М.А.

(2022)

Новые банковские продукты в

сфере

цифровизации и

искусственного интеллекта

// Информация и

инновации. Т. 17, № 4. с. 56

-

64. DOI: 10.31432/1994-2443-2022-17-4-56-64

Руденко О.Н

.,

Свинолупова В.А.

(2019)

Проблемы внедрения инновационных

продуктов и услуг в банковском секторе // Научный журнал. 2019. № 9 (43).

Хафизова П.А.

(2013)

Банковские продукты (услуги): содержание и принципы

размещения

.

Таджикский государственный университет права, бизнеса и политики

. №1

(53) стр. 89

-99.

Чернорук С.В.

(2016)

Отечественная и международная практика создания и

продвижения новых банковских продуктов // Банковская система: устойчивость и

перспективы развития: сборник статей VII Межд. научно

-

практич. конф. Пинск:

Полесский государственный университет, 2016. С. 170

-174.


Библиографические ссылки

Баско О.В. (2019) Инновационные продукты и технологии российских коммерческих банков в условиях формирования цифровой экономики // Вестник евразийской науки. – 2019. – № 5.

Губарьков С.В., Вишневская А.А., Емелюшкина Э.Е. (2021) Цифровая глобализация как новый этап развития мировой экономики // Новые импульсы развития: вопросы научных исследований: сборник статей X Межд. научно-практич. конф. Саратов: НОО «Цифровая наука». С. 132-142.

Губарьков С.В., Егошин В.С. (2021) Технология создания новых банковских продуктов: актуальные проблемы и перспективы развития. ВЕСТНИК АЛТАЙСКОЙ АКАДЕМИИ ЭКОНОМИКИ И ПРАВА №5 стр. 175-180.

Зайцев С.В. (2004) Внедрение новых банковских продуктов как элемент коммуникационной политики банка. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Волгоград – 2004, 24 стр.

Кудинова О.В. (2021) Инновационные банковские услуги для физических лиц: тренды, проблемы и перспективы. ЭКОНОМИКА НОВОГО МИРА: науч. журн. 2021 г. Том 6. № 2 (Вып. 21). С. 66.

Пряженцева Е.С., Чернышева М.А. (2022) Новые банковские продукты в сфере цифровизации и искусственного интеллекта // Информация и инновации. Т. 17, № 4. с. 56-64. DOI: 10.31432/1994-2443-2022-17-4-56-64

Руденко О.Н., Свинолупова В.А. (2019) Проблемы внедрения инновационных продуктов и услуг в банковском секторе // Научный журнал. 2019. № 9 (43).

Хафизова П.А. (2013) Банковские продукты (услуги): содержание и принципы размещения. Таджикский государственный университет права, бизнеса и политики. №1 (53) стр. 89-99.

Чернорук С.В. (2016) Отечественная и международная практика создания и продвижения новых банковских продуктов // Банковская система: устойчивость и перспективы развития: сборник статей VII Межд. научно-практич. конф. Пинск: Полесский государственный университет, 2016. С. 170-174.