ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
129
2181-
3187
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИНИНГ
ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ
ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Бекжонов Беҳрузбек Комилжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
3-босқич курсанти
Азимқулова Ирода Бахром қизи
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
1-босқич курсанти
АННОТАЦИЯ
: Мазкур мақолада ички ишлар органларининг тезкор
бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг
“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг аҳамияти, жиноятларни
фош этишда идоравий назорат ва режалаштиришда эътибор қаратиш лозим
бўлган жиҳатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан
боғланган ҳолда акс эттирилади. Шунингдек, жиноятларни фош этиш
фаолиятини ташкил этишда ички ишлар органлари раҳбарларининг
масъулиятини белгилашга аҳамият берилади.
Калит сўзлар:
Ички ишлар органлари, тезкор-қидирув фаолияти,
режалаштириш, идоравий назорат, ташкил этиш, фош этилмаган жиноят,
криминоген вазият, тезкор-қидирув тадбирлари.
СОДЕРЖАНИЕ И СУТЬ ЗАКОНА ОБ ОПЕРАТИВНО-РОЗЫСКНОЙ
ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
В
ОРГАНИЗАЦИИ
ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
ОПЕРАТИВНЫХ ПОДРАЗДЕЛЕНИЙ ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ ПО
ВЫЯВЛЕНИЮ ПРЕСТУПЛЕНИЙ
АННОТАЦИЯ
:
В данной статье отражено значение Закона Республики
Узбекистан «Об экстренной оперативно-розыскной деятельности» в
организации деятельности оперативных подразделений органов внутренних дел,
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
130
2181-
3187
аспекты, на которые следует обратить внимание при ведомственном контроле и
планировании при раскрытии преступлений, в связи с проводимыми в нашей
стране реформами. Также уделено внимание определению ответственности
руководителей органов внутренних дел в организации оперативно-розыскной
деятельности.
Ключевые слова:
Органы внутренних дел, оперативно-розыскная
деятельность,
планирование,
ведомственный
контроль,
организация,
нераскрытое преступление, криминогенная обстановка, оперативно-розыскные
мероприятия.
CONTENT AND ESSENCE OF THE LAW ON QUICK SEARCH
ACTIVITIES IN ORGANIZING THE ACTIVITIES OF THE QUICK
DEPARTMENTS OF INTERNAL AFFAIRS BODIES TO DETECT CRIMES
ANNOTATION:
This article reflects the importance of the Law of the
Republic of Uzbekistan "On Emergency Investigation Activities" in organizing the
activities of the operational units of the internal affairs bodies, the aspects that should
be paid attention to in departmental control and planning in detecting crimes, in
connection with the reforms being implemented in our country. Also, attention is paid
to determining the responsibility of the heads of internal affairs bodies in organizing
crime detection activities.
Keywords:
Internal Affairs bodies, operational-search activities, planning,
departmental control, organization, unsolved crime, criminogenic situation,
operational-search measures.
Жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг барвақт олдини олиш
борасида амалга оширилган ишлар ва бу борадаги узоқ йиллик тажрибалар шуни
кўрсатмоқдаги, жамиятда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлашда
тезкор қидирув бўлинмалари фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон
Республикаси мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб мамлакатни
ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан бири қонун устуворлиги,
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
131
2181-
3187
қонунийлик,
шахс
ҳуқуқлари
ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қисқача айтганда, - ҳуқуқий давлат
ва одамлар ҳуқуқий онгини шакллантиришни таъминлашўга қаратилган суд-
ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуни
қабул қилингунига қадар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш
мумкин бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг тезкор-қидирув
фаолиятидан бошқа барча турлари қонунчиликда тартибга солинган эди
1
. Шу
боис Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг умумий йиғилишида тезкор-
қидирув фаолияти ўтказилишининг принциплари, асослари, шакл ва усулларини
уни амалга оширувчи органлари тизимини белгиловчи “Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклифини белдирди. “Бу
қонуннинг қабул қилиниши демократик давлатларнинг умум эътироф этилган
амалиётга мос келади”. Таъкидлаш керакки бу қонун жиноятлар содир
этилишининг дастлабки босқичларидаёқ уларнинг олдини олиш ва ўз вақтида
тўхтатиш бўйича чораларнинг самарадорлигини, шунингдек, суриштирув ва
дастлабки терговнинг сифатини оширишга хизмат қилади. Айни вақтда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг авваламбор, ички ишлар органларининг бу
соҳадаги фаолиятининг янада либераллашувини таъминлашга олиб келади”
2
.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши тезкор-қидирув бўлинмалари фаолиятини
ташкил этишда ва бошқаришда дастурул-амал бўлиб хизмат қилмоқда десак
муболаға бўлмайди. Шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятини ислоҳ этиш
борасидаги чора-тадбирлар ички ишлар органлари ролини ошириш, уларни ҳар
бир ходим томонидан ўз хизмат бурчи – «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни
1
Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг назарий
тушунчалари!.
Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук
,
4
(1), 61-69.
2
Ашуров, О. У. (2022). Интернет орқали ёшлар орасида экстремистик ғоялар
тарқалишининг салбий оқибатлари!.
Journal of innovations in scientific and educational
research
,
5
(4), 240-247.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
132
2181-
3187
сўзсиз бажарадиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага
айлантириш имконини бермоқда
3
. Шу билан бирга, ички ишлар органларининг
кундалик фаолиятини ташкил этишда қатор тизимли камчиликлар мавжуд
бўлиб, улар, куч ва воситалар бошқарувининг етарли даражада
мувофиқлашмаганлиги, шахсий таркиб билан тарбиявий ишлар ва уларнинг касб
маҳорати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашишнинг мақсадли назорат-таҳлилини таъминлаш ҳолатининг паст
даражадалиги намоён бўлмоқда.
Ўтган 2020 йилда республикада жиноятларнинг олдини олиш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя
қилинишини таъминлаш борасида Ички ишлар вазирлиги томонидан бошқа
мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда бир қатор
самарали ишлар амалга оширилган. Хусусан, 2023 йилда содир этилган умумий
жиноятларнинг 91,3 фоизи (59 607 таси) фош этилган, қидирувдаги 2,517 нафар
шахс ушланган, бедарак йўқолган 473 нафар шахс топилган. Ички ишлар ва
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган самарали
тадбирлар натижасида иқтисодиёт ҳамда бошқарув тартиби ва одил судлов
соҳасида
1248 нафар шахс томонидан содир этилган 904 та жиноят аниқланиб, улар
оқибатида етказилган 139,4 млрд. сўм миқдоридаги зарар ундирилиши
таъминланган
4
. Ички ишлар органлари ходимларининг ташаббуси билан
аниқланган жиноятлар 2023 йилда қайд этилган жами жиноятларнинг 37
фоизини
3
Ашуров, О. У. (2023). Вояга етмаганларга нисбатан жиноий зўравонликларнинг
профилактикасини такомиллаштириш!.
Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук
,
3
(Special Issue), 128-132.
4
Ашуров, О. У. (2023). Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда
қонуний
манфаатларини
ишончли
ҳимоя
қилиш
тизимини
такомиллаштириш.
Образование наука и инновационные идеи в мире
,
25
(2), 49-53.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
133
2181-
3187
(22865 та) ташкил этган. Жиноятларни ўз вақтида фош этиш борасидаги
тадбирлар етарли ташкил этилмаганлиги оқибатида 2023 йилда содир этилган
жиноятларнинг 4 632 таси ёки 8,2 фоизи фош этилмасдан қолган. Бу кўрсатгич
2024 йилда янада ёмонлашган, хусусан содир этилган жиноятларнинг 12509 таси
ёки 13,1 фоизи очилмаган. Фикримизча, бу кўрсатгичлар ички ишлар органлари,
хусусан тезкор қидирув бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда хато-
камчиликларга йўл қўйилаётганлигидан, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ
фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигидан далолат беради ҳамда келгусида
тезкор-қидирув бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда, жиноятларни фош
этиш фаолиятини таҳлилларга таянган ҳолда ҳамда жиноятларнинг турлари,
жиноятларни содир этиш усуллари, жиноят содир этган шахсларга аҳамият
берган ҳолда ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни
режалаштириш ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Шу ўринда, тезкор-қидирув фаолиятининг айрим жиҳатларига тўхталиб
ўтиш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2012 йилдаги
“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-344-сон қонунида тезкор-қидирув
фаолияти тушунчасига таъриф бериб ўтилган. Тезкор-қидирув фаолияти (бундан
буён матнда ТҚФ деб юритилади) ушбу Қонун билан махсус ваколат берилган
давлат органларининг тезкор бўлинмалари (бундан буён матнда тезкор-қидирув
фаолиятини амалга оширувчи органлар деб юритилади) томонидан тезкор-
қидирув тадбирлари ўтказиш орқали амалга ошириладиган фаолият туридир.
Тезкор-қидирув фаолияти юридик фаолиятнинг алоҳида тури сифатида
мамлакатимиз ривожланишининг барча босқичларида махсус ваколатли давлат
органлари, уларнинг тезкор бўлинмалари ҳамда мансабдор шахслари томонидан
фақат жиноятчиликка қарши кураш мақсадларида амалга оширилиб келинади
5
.
Ушбу фаолият жиноятчиликка қарши курашиш вазифаларини муваффақиятли
5
Ашуров, О., & Тўйчиев, У. (2024). Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
томонидан
коррупция
билан
боғлиқ
жиноятларга
қарши
курашишни
такомиллаштиришнинг истиқболлари.
Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук
,
4
(4), 143-152.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
134
2181-
3187
ҳал этиш манфаатларига бўйсундирилган бўлиб, унинг бош мақсади
тезкорқидирув тадбирларини ўтказиш орқали фуқаролар, жамоатчилик
ташкилотлари ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари ва
манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланади. ТҚФни амалга оширувчи
органлар тезкор бўлинмаларининг жиноятчиликка қарши курашишни ташкил
этишга оид айни кундаги фаолиятини, жиноий кўринишларни олдини олиш ва
фош этиш борасидаги муайян тадбирлар мажмуи сифатида тан олиш нотўғри
бўлар эди, зеро, ҳозирги жамиятда жиноятчиликка қарши курашиш – бу барча
давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан амалга
оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий, махсус ва бошқа
тадбирларнинг мураккаб мажмуи ҳисобланади. Уларга тезкор-қидирув кучлари,
воситалари ва усуллари ёрдамида амалга оширилаётган махсус тадбирлар ҳам
киради
6
. Ушбу махсус тадбирлар, давлат органлари ва жамоатчилик
ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган бошқа тадбирлар билан
чамбарчас боғланган бўлиб, ТҚФнинг йўналишини белгилаб беради.
Фикримизча, қандай фаолият бўлмасин, фаолиятни таҳлилларга асосланган
ҳолда режалаштириб ташкил этиш ўзининг самарасини беради. Худди шундай,
содир этилган жиноятларни уни содир этиш, усули, вақти, жойи ва бошқа
механизмларини ҳисобга олган ҳолда, тусмоллар асосида фош этишни
режалаштириш орқали ижобий натижага эришиш мумкин. Шу ўринда,
“Режалаштириш” ва “Ташкил қилиш” тушунчаларига таъриф бериб ўтиш
лозим
7
. Режалаштириш – бошқарув тизимини ривожлантиришнинг умумий
концепциясини ишлаб чиқиш, аниқ топшириқлар, уларни амалга ошириш
6
Файзуллаев, Д. (2024). Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан
фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний ўтказиш
жиноятларининг назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук
,
4
(1), 171-177.\
7
Ашуров, О., & Искандаров, Н. (2023). Жазони ижро этиш муассасалари тезкор
бўлинмалари ва худудий ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг
ҳамкорлигини ривожлантириш!.
Евразийский журнал технологий и инноваций
,
2
(1 Part
2), 217-221.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
135
2181-
3187
муддатлари, мақсадлари ва йўлларини, яъни келгуси даврда бажариладиган
ҳаракатлар (тадбирлар) дастурини асослаш. Режалаштириш, бошқарув
функцияси сифатида, мураккаб илмий ва ташкилий фаолиятдир.
Муваффақиятли режалаштириш учун қуйидагиларни билиш зарур: жамият
ривожланишининг объектив қонунлари, уларнинг талаблари ва амал қилиш
механизми, жамият ривожланишининг аниқ шартлари, имкониятлари ва
эҳтиёжлари; режалаштирилаётган жараён ривожланишининг мақсадлари,
вазифалари ва мўлжалланаётган даражаси; ушбу даражага эришиш воситалари;
вақт ва ресурслар захиралари. Ташкил қилиш – унинг моҳияти қабул қилинган
қарорни амалга ошириш учун аниқ чоралар ишлаб чиқиш ва уларни амалга
оширишдан иборат. Ушбу чораларга қуйидагилар киради: ижрочиларни танлаш;
топшириқлар ва уларни бажариш муддатларини ҳар бир ижрочига етказиш;
ижрочиларни улар олдига қўйилган янги вазифаларни амалга оширишлари учун
махсус тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш; қўйилган мақсадларга эришиш
усулларини танлаш; ижрочиларни моддий, молиявий ва бошқа жиҳатдан
таъминлаш. Ташкил қилишнинг пировард мақсади бошқарув тизимида куч ва
маблағларни энг кам сарфлаб, унинг мақсадларига эришишни таъминлай
оладиган
ташкилий
муносабатларни
шакллантиришдан
иборат.
“Режалаштириш” ва “Ташкил қилиш” тушунчалари билан бир қаторда “Назорат”
тушунчасига ҳам таъриф бериб ўтиш лозим. Чунки, фаолият режалар асосида
ташкил этилса, белгиланган режадаги вазифалар ижросини “Назорат қилиш”
орқали юқори самарадорликка эришилади. Назорат қилиш (контроль) амалда
эришилган оралиқ ва пировард натижаларни қарор (режа)да назарда тутилган
вазифа(лар) билан қиёслаш орқали ижронинг қабул қилинган қарорга мос ёки
мос эмаслигини аниқлашга қаратилган ҳаракатдир. Бажарилган иш қўйилган
вазифаларга қанчалик мос келишини доимий равишда кузатмай туриб,
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
136
2181-
3187
белгиланган чораларни муваффақиятли амалга ошириб бўлмайди
8
. Қонунда
тезкор-қидирув тадбирларининг турлари сифатида сўров, маълумотлар тўплаш,
тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган
ахборотни олиш мақсадида шахсларнинг ҳаракатларини, ҳодисаларни ва
жараёнларни бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда)
ноошкора кузатиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир, қиёсий текширув учун
намуналар йиғиш, текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш,
предметларни ва ҳужжатларни текшириш, тезкор кузатув, шахснинг
айнанлигини аниқлаш, турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни,
иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини
текшириш, почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат
қилиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб
бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган
ахборотни олиш, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар
тўғрисида ахборот олиш, тезкор киритиш, назорат остида етказиб бериш,
ниқобланган операция, тезкор эксперимент келтириб ўтилган
9
. Қонун
талабларига асосан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг
фаолияти устидан идоравий назорат қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари
томонидан белгиланади. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар
раҳбарлари тезкорқидирув фаолиятининг ташкил этилиши ва амалга
оширилиши устидан идоравий назоратни таъминлайди. Сўнги йилларда бутун
дунёда жиноятнинг янгича турлари, шакллари ва кўринишларининг пайдо
бўлиши, жиноятларни содир этиш усуллари ўзгариб бораётганлиги, хусусан
ижтимоий тармоқлар, интернет билан боғлиқ ҳолда содир этилаётган жиноятлар,
кибержиноятчилик тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этишда фаолиятни
8
Машарипов, Т. Э. (2024). Текшириш учун харид қилиш ва назорат остида олиш
тадбирларининг тушунчаси ва аҳамияти.
Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук
,
4
(1), 70-76.
9
Машарипов, Т. Э. Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича
ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
137
2181-
3187
амалга оширувчи тузилмаларга қўшимча вазифалар юклайди. Буни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги “Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички
ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармонида ҳам кўришимиз мумкин.
Хусусан, фармонда Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини
қуйидаги йўналишлар бўйича такомиллаштириш вазифаси қўйилган
10
.
Жумладан, уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, гиёҳванд
воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ноқонуний айланмасига
қарши курашиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш; – ахборот
технологиялари ва Интернет тармоғидан фойдаланиш соҳасидаги жиноятларга
қарши курашиш борасида тубдан янги механизмларни жорий этиш; – тезкор
бўлинмалар фаолиятини аппарат-дастурий таъминлаш, замонавий ахборот
технологияларини кенг татбиқ этиш.
ХУЛОСА
Фикримизча, ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг жиноятларни
фош этиш бўйича фаолиятини тўғри режалаштириш ва ташкил этиш, келгусида
жиноятларнинг иссиқ изидан очилишига, фуқаролар, давлат ва жамият
манфаатларига етказилган зиённинг ўз вақтида қопланишига хизмат қилади.
Шунингдек, жиноятларни иссиқ изидан фош этишда ижобий натижаларга
эришиш учун тезкор-қидирув бўлинмалари фаолиятида қуйидаги чора-
тадбирларни белгилаб олишга алоҳида аҳамият қаратиш лозим. Хусусан, доимий
равишда тезкор-қидирув бўлинмалари ходимларининг касбий маҳоратини,
билим савиясини ошириш бўйича ўқув-машғулотлари ўтказиб бориш, бунда
ходимларнинг ахборот-техника воситаларидан тўғри ва самарали фойдаланиш
йўлларидан воқиф бўлишларини таъминлаш; Содир этилиб, фош этилмасдан
10
Файзуллаев, Д. О. (2024). Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши курашиш
давлатимизнинг долзарб вазифасидир!.
Центральноазиатский журнал междицип-
линарных исследований и исследований в области управления
,
1
(1), 117-123.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
138
2181-
3187
қолган жиноятлар юзасидан ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари,
жамоат тузилмалари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан
ҳамкорликни ҳамда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш; Фош этилмаган
жиноятлар юзасидан келиб тушган барча маълумотларнинг сифатини текшириш
ва таҳлилини амалга ошириш ҳамда маълумотлар юзасидан амалга оширилиши
лозим бўлган тезкор-қидирув тадбирларини режалаштириш; Тезкор-қидирув
тадбирлариини амалга оширишда куч ва воситаларни тўғри тақсимлаш; Жиноят
юзасидан олинган тезкор маълумотлар юзасидан тезкор-қидирув тадбирларини
тўғри
танлаш
ва тадбирларни ўтказишни малакали ва касбий маҳорати юқори бўлган
ходимларга юклаш; Сўнги йилларда содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти
ахборот-технологиялари орқали содир этилаётганлигини инобатга олиб, ушбу
турдаги
жиноятларни
фош
этишда
мутахасислар
имкониятларидан
фойдаланишни йўлга қўйиш, улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Содир этилган жиноятларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда
тезкор-қидирув
тадбирлари
натижадорлигини
ошириш
мақсадида
тезкорқидирув бўлинмалари раҳбарларининг кунлик сўров ва идоравий
назоратини кучайтириш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ашуров, О. (2024). Фирибгарлик жиноятини аниқлаш ва фош этишнинг
назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права, финансов и прикладных
наук
,
4
(1), 61-69.
2. Ашуров, О. У. (2022). Интернет орқали ёшлар орасида экстремистик ғоялар
тарқалишининг салбий оқибатлари!.
Journal of innovations in scientific and
educational research
,
5
(4), 240-247.
3. Ашуров,
О. У.
(2023).
Вояга
етмаганларга
нисбатан
жиноий
зўравонликларнинг профилактикасини такомиллаштириш!.
Евразийский
журнал права, финансов и прикладных наук
,
3
(Special Issue), 128-132.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–7_ июня–2025
139
2181-
3187
4. Ашуров, О. У. (2023). Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари
ҳамда
қонуний
манфаатларини
ишончли ҳимоя
қилиш тизимини
такомиллаштириш.
Образование наука и инновационные идеи в мире
,
25
(2), 49-
53.
5. Ашуров, О., & Тўйчиев, У. (2024). Ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишни
такомиллаштиришнинг истиқболлари.
Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук
,
4
(4), 143-152.
6. Файзуллаев, Д. (2024). Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан
фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний
ўтказиш жиноятларининг назарий тушунчалари!.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(1), 171-177.
7. Ашуров, О., & Искандаров, Н. (2023). Жазони ижро этиш муассасалари тезкор
бўлинмалари ва худудий ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг
ҳамкорлигини
ривожлантириш!.
Евразийский
журнал
технологий
и
инноваций
,
2
(1 Part 2), 217-221.
8. Машарипов, Т. Э. (2024). Текшириш учун харид қилиш ва назорат остида
олиш тадбирларининг тушунчаси ва аҳамияти.
Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук
,
4
(1), 70-76.
9. Машарипов, Т. Э. Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш
бўйича ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш.
10. Файзуллаев, Д. О. (2024). Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши
курашиш давлатимизнинг долзарб вазифасидир!.
Центральноазиатский
журнал междициплинарных исследований и исследований в области
управления
,
1
(1), 117-123.