1
Өзбекстан Республикасы Илимлер Академиясы
Қарақалпақстан бөлими
Қарақалпақ гуманитар илимлер илим-изертлеў институты
ҚАРАҚАЛПАҚСТАНДА ЭТНОГРАФИЯЛЫҚ
ИЗЕРТЛЕЎЛЕР: ТАРИЙХ ҲӘМ ЗАМАНАГӨЙЛИК
Қарақалпақстан
ға мийнети сиңген
илим ғайраткери, тарийх илими кандидаты
Хожахмет Есбергеновтың 90-жыллығына бағышланған
илимий-əмелий конференция
МАТЕРИАЛЛАРЫ
Нѳкис
«Илим»
2023
2
УOK 008(575.172)+94(575.172)
КБК 63.3(5Қар)
Қ50
Қарақалпақстанда
этнографиялық
изертлеўлер:
тарийх
ҳәм
заманагӛйлик // Республикалық илимий-әмелий конференция материаллары.
ӚзРИАҚБ Қарақалпақ гуманитар илимлер илим-изертлеў институты.
Нѳкис: «Илим» баспасы, 2023ж., 132 б.
Топлам
Ӛзбекстан
Республикасы
Илимлер
Академиясы
Қарақалпақстан бӛлими Қарақалпақ гуманитар илимлер илим-изертлеў
институты Илимий Кеӊесиниӊ (2023-жыл, 10-апрель кҥнги №3-санлы
баянлама) қарарына тийкарланып Қарақалпақстан Республикасыныӊ
этнография илимине ѳз ҥлесин қосқан Қарақалпақстанға мийнети сиңген
илим ғайраткери, тарийх илими кандидаты Хожахмет Есбергеновтың
90-жыллығы мҥнәсибети менен шѳлкемлестирилген «
Қарақалпақстанда
этнографиялық изертлеўлер: тарийх ҳәм заманагӛйлик
» атамасындағы
республикалық илимий-әмелий конференция материаллары.
Бас редактор:
Қарлыбаев М.А.
Жуўаплы редактор:
Курбанова З.И.
Таярлаўшы:
Сайтов А.Т.
Топламда берилип атырылған материаллардағы мағлыўматлардыӊ
ҳәм мазмуныныӊ дурыслылығына авторлар жуўапкер, олардыӊ пикирлери
редакцияныӊ пикирлери болып есапланбайды.
ISBN 978-9943-8869-6-4
© «Илим» баспасы, 2023ж.
84
М.И. Ходжанов -
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЎЗБЕКЛАРИНИНГ СОВЧИЛИК УРФ-ОДАТЛАРИ
М.И. Ходжанов
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими
Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти
Хар бир халқ ўзининг кундалик ҳаѐтида бир қанча маросим ва урф одатларни
бошидан ўтказади. Ана шундай маросимлар ичида никоҳ тўйлари, айниқса совчилик
анъаналари ўзининг маъсулиятли урф-одатларига бойлиги билан бошқа тўй
маросимларидан фарқланиб туради. Никоҳ тўйи бир неча босқишлардан иборат бўлиб,
улар ичида совчилик ва у билан боғлиқ удумлар минтақа ўзбекларининг идентиклигини,
шунингдек локал ҳусусиятлари билан бошқа вилоятларда истиқомат қиладиган
ўзбеклардан ажралиб турадиган маданиятга эгалигини кўришимиз мумкин.
Қорақалпоғистон аксарият ўзбекларида совчилик «
саўчы
» (МДЁ 2022, № 1) деб
юритилса, Қўнғирот тумани ўзбекларида «
джавчи
» деб айтилади (Ишаев, 1977. 176 б.).
Минтақамизда совчилик анъанаси эски даврдан то шу кунимизга қадар консерватив
характерга эгалиги билан ажралиб туради. Ўзбекистонда истиқомат қиладиган ўзбеклар
каби минтақамизда яшайдиган мазкур этнос вакиллари келиннинг одоби, тарбиясига
алоҳида эътибор бериб, қизнинг оиласини суриштириб, сўнгра маъқул келган тақдирда
совчиларни жўнатади.
Совчилик миллий, этник, анъанавий амаллар ва талабларига риоя қилиб, никоҳ
мустаҳкамлигининг муҳим шартларидан ҳисобланади (Маткаримова, 2020. 32 б.). Шу
сабабдан совчиликка алоҳида эътибор берилиб, куѐвнинг яқинларидан ѐши улуғ, кўпни
кўрган ва тажрибали кишилар юборилади.
Қорақалпоғистон минтақаларида яшайдиган ўзбекларнинг совчилик удумларида
баъзи фарқли жиҳатлар мавжуд. Масалан, жанубий туманларда биринчи марта совчиликка
2-3 нафар эркак кишилар боради. Шимолий-ғарбий туманларда эса асосан аѐл кишилар бу
амални бажаради. Тўрткул, Беруний, Элликқалъа туманларида совчиликка борган
кишилар ўзлари билан новвот, оқ қанд, Тахиатош, Хўжайли ва Қўнғирот туманларида эса
ширинликлар билан бирга нонларни («
чӛрәк
») олиб бориш одат ҳисобланади (Ишаев,
1977. 176 б.). Одатда бўлажак куѐвнинг яқинларини қиз томон иззат-эҳтиром билан кутиб
олади. Меҳмонлар ва мезбонлар дастурхон атрофида бир-бирига илиқ муносабатда
бўлишади. Бир қанча вақт ўтганидан сўнг, қиз томонга куѐв маъқул бўлса, келган
совчиларга розилик маъносида оқ мато бериб юборилади. Агарда совчилар учинчи марта
совчиликка борганда оқ мато берилмаса, бу удум қизни бермаслигини англатади.
Семантик маънога эга бу амал ўзбекларда
«оқлиқ»
деб аталади (Шаниязов, 2011. 349-364
б.). Жанубий туманлардан фарқли ўлароқ, Хўжайли, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида
«оқлиқ»
билан боғлиқ удумнинг йўқлигига гувоҳ бўлдик.
Оқ мато бериш билан боғлиқ бу удум республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам
мавжуд. Хоразм ўзбекларида келган совчиларнинг нон, патир ва ширинлик ўралган
дастурхони олиб қолинса, бу розилик белгиси ҳисобланади ва қиз томондан совчиларнинг
ҳар бирига ―
оқ рўмол
‖ (асосан рўмолнинг ―
қозоқи
‖ деб номланувчи тури) бериб
юборилади (Маткаримова, 2020, 33 б.). Қашқадарѐ вилоятида куѐв томон маъқул тушса,
85
совчилар учинчи марта келганида, розилик аломати сифатида оқлиқ (оқ рўмолча)
берилган (Тошева, 2007. 40 б.). Фарғона водийсида оқлиқни куѐвнинг онасига, отасига эса
яктак, белбоғ ва чопон берганлар. Қиз томоннинг розилигини билдирувчи «
оқлиқ
»
муқаддас саналган бўлиб, уни қайтариб бериш оғир гуноҳ ҳисобланган (Аширов, 2007. 40
б.).
Учинчи марта совчиликка борган эркак кишилар қуда томоннинг розилигини олиб
бўлиб, бўлажак куѐвнинг ота-онаси ва яқинлари келиннинг хонадонида тўйнинг кунини ва
ҳаражатларини маслаҳатлашадилар. Совчилик урф-одатларига назар ташлайдиган бўлсак,
куѐвнинг элчилари қизни сўраб борганида ўзлари билан биргаликда нон олиб бориш
одати мавжуд. Қўнғирот тумани Қангли овул фуқаролар йиғинида совчиликка қизни
сўраб борилганида 9 та патир, 9 та қатлама ва 9 та нон ҳамда қизга уст-бош кийим-
кечаклар олиб келинади (МДЁ 2020, № 4). Амударѐ тумани Қиличбой овул фуқаролар
йиғинида аѐллар келиннинг хонадонига ташриф буюрганида 9 та патир, 9 та қатлама ва 9
та нон келтириб, 9 та ноннинг ҳар бири устига ѐшлар фарзандли бўлсин деган магик
ниятда кичкина кулча қўшиб олиб келиш каби одат мавжуд экан (МДЁ 2022, № 8).
Эликқаъла тумани Сарибий овул фуқаролар йиғинида бўлғуси қудалар томонидан олиб
келинган нонларни қўшниларига «сизларнинг хонадонингизда ҳам тўй бўлсин!» деган
ниятда тарқатиш ҳолатлари ҳам учрайди (МДЁ 2022, № 6).
Нон ҳақида фикр юритар эканмиз, никоҳ тўйларида ўрин олган «
нон синдириш
»
тўғрисида тўхталиб ўтиш жоиз. Нон фақатгина истеъмол қилинадиган маҳсулот
бўлибгина қолмай, у халқимиз орасида турли ҳил урф-одат ва маросимларимизда маълум
бир функцияни бажариб келган. Айниқса, оила циклида ўтказиладиган никоҳ тўй
маросимларида ноннинг катта аҳамиятга эгалигини кўришимиз мумкин. Бу тўғрида рус
этнограф олими Л.Я.Штернберг «нон синдириш удуми қадимги афсунгарлик
кўринишлари билан боғлиқ бўлган», деган фикрни айтади (Штренберг, 1926. 123 б.).
Қорақалпоғистон ўзбекларида ҳам нон улуғ неъмат ҳисобланиб, ѐшлар рисқли, тотли ҳаѐт
кечирсин деган эзгу ниятда қудалар нонни жуфт қилиб синдиришади, баъзи қишлоқларда
эса келин ва куѐвларга нонларни тишлатиб ҳам ирим қилинади (МДЁ 2022, № 5).
Тахиатош тумани Найман қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда Нукус шаҳри атрофларида
яшовчи ўзбекларда нонларни жуфт қилиб синдирганидан сўнг, маросим иштирокчилари
бўлган қариндошларига ҳам ушбу нонлардан инъом қилиш одатга айланган (МДЁ 2021, №
11). Ўзбекистонда истиқомат қиладиган ўзбекларда «сизлар ҳам тўй кўринглар» деб
нонларни бўлакларга бўлиши одати мавжуд (Шаниязов, 2011, 351 б.). Сурхон воҳаси
қишлоқларида эса, никоҳ кечаси келин ва куѐв бошига иккитадан нон қўйилган. Бу нонлар
тўйдан кейин фақат келин ва куѐвга едирилиб, бу амал улар ўз ризқига ўзи эгалик қилсин
деган мақсадда бажарилган (Файзуллаева, 2010. 39 б.). Фарғона вилоятида «нонни жуфт
синдиришда эса келин-куѐвнинг қўша қариши ҳақидаги магик орзу-истак намоѐн бўлади»,
деб таъкидлайди ўзбек элшунос олими А.Аширов (Аширов, 2007. 215 б.).
Тўйларда ўтказиладиган нон билан боғлиқ бундай маросимлар фақат ўзбекларга
ҳос бўлибгина қолмай, балки қўшни тожик ва қорақалпоқ халқларида ҳам мавжуд
(Кисляков, 1959. 123 б.).
Нон синдириш удуми бажариладиган тадбирда қудалар тўй сарф-харажатларини
ҳам маслаҳатлашиб олишади. Минтақанинг шимолий-ғарбий туманларида тўй масалалари
иккала томоннинг келишуви билан ҳал қилинса, жанубий минтақалардаги ўзбекларда эл
оқсоқоли –
катхуда
бошчилигида тўйнинг сарф-харажатлари белгилаб олинади.
Қудаларнинг давра суҳбатлари жараѐнида келиннинг «
қалин пули
» ҳам маслаҳатлашилган.
86
Республикамизда истиқомат қиладиган ўзбеклар қайси туманда яшашидан қатъий назар,
«
қалин пули
» оиланинг боши – эркак кишилар томонидан белгилаб берилган.
Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қиладаган барча этносларда қалин пули
деярли бир ҳил бўлиб, бугунги кунда ўзбеклар орасида асосан ўн беш-йигирма миллион
сўмни ташкил қилади. Хўжайли, Тахиатош ва Қўнғирот туманларида эса, агарда бўлажак
келин олий маълумотли бўлган тақдирда, қалин пули 30-40 млн сўм атрофида белгиланар
экан (МДЁ 2020, № 4; 2021, № 11). Бу туманлардан фарқли равишда республикамизнинг
жанубий ҳудудларида мазкур масала фақат катхуда томонидан қишлоқнинг қоидаларига
асосланиб белгиланади.
Қорақалпоғистон ўзбекларида совчилик анъаналарининг узвий давомчиси бўлган
«
патия тўй
» ҳам ўтказилади. Бу удум ўтган аср охирларида 40-50 киши иштирокида
кичикроқ тўй сифатида нишонланган. Ҳозирги кунга келиб, бу тўй жуда ихчам тарзда,
яъни 10 киши иштирокида ўтказилиб келинмоқда (МДЁ 2022 № 6). Бу удум Беруний,
Элликқаъла ва Тўрткул туманларида «
ўғри патир
» деб аталади. Минтақамиздан фарқли
равишда Хоразм ўзбекларида «
ўғри патир
» удуми «
фотиҳа тўйи
» маросимидан олдин
бажарилган. Бу удум элга овоза қилинмасдан амалга оширилганлиги учун «
ўғри патир
»
деб номланган (Маткаримова, 2020. 33 б.).
Республиканинг жанубий туманларида қудалар тўй кунини белгилаганидан сўнг,
куѐв томон келинга уст-бош сарполар олиб бориш одати мавжуд. Унда асосан келинга
мавсумий либослар инъом қилинади. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, сўнги йилларга келиб
келин янгалари билан бозорлик қилиш урфга айланган. Қорақалпоқ халқида ҳам шунга
ўхшаш ҳолатларни кўришимиз мумкин. Яъни тўй куни белгилангандан сўнг қорақалпоқ
йигитлари бўлғуси рафиқасига «бес кийим» (беш кийим) олиб бериши анъанаси мавжуд
(Курбанова, 2020. 24 б.).
Қорақалпоғистон ўзбеклари орасида олиб борилган дала тадқиқотларимизга
таяниб шуни айтишимиз мумкинки, минтақа ўзбекларида совчилик урф-одатлари бошқа
вилоятларда яшайдиган миллатдошларимиз билан умумий хусусиятларга эга бўлишига
қарамасдан баъзи локал жиҳатлари билан ажралиб туради. Бу удум масъулиятли ѐши улуғ
инсонлар томонидан бажарилиши, уч мартагача бориладиган «совчилик»нинг ҳанузгача
сақланиб қолганлиги ҳамда бу урф-одатларда ширинлик ва ноннинг катта аҳамиятга эга
эканлигини яна бир бор гувоҳи бўлдик.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
Аширов А. Ўзбек халқининг қадимий эътиқод ва маросимлари. Тошкент, 2007.
Ишаев А. Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари. Тошкент, 1977.
Кисляков Н. А. Семья и брак у таджиков. Москва-Ленинград, 1959.
Курбанова З.И. Семейная обрядность каракалпаков: обычай бес кийим в
динамике трансформаций традиционной культуры // Археология, этнография и
антропология Евразии, 2020. № 3. 124-133 бетлар.
Маткаримова Н. Хоразм воҳаси ўзбекларининг никоҳ тўйи маросимлари (ХХ аср
ва мустақиллик даври). Тошкент, 2020.
Расулова З.А. Тошкент шаҳри ўзбекларининг оила-никоҳ муносабатлари (XX аср
охири – XXI аср бошлари) Тарих фан. номз. ... дис. Тошкент, 2009.
Тошева Г. Қашқадарѐ воҳаси никоҳ тўйи маросими. Тошкент, 2007.
Шаниязов К. Брачные обряды и церемонии // Узбеки. М., 2011. 349-364 бетлар.
Штренберг Л.Я. Новые материалы по свадьбе // Материалы по свадьбе и семейно-
родовому строю народов СССР. Ленинград, 1926. 6 -16 бетлар.
130
МАЗМУНЫ
I. Х. ЕСБЕРГЕНОВТЫҢ ӚМИРИ ҲӘМ ИЛИМИЙ ИСКЕРЛИГИ ҲАҚҚЫНДА ................. 3
Х. ЕСБЕРГЕНОВТЫҢ ӚМИРИ ҲӘМ ИЛИМИЙ ИСКЕРЛИГИ ......................................... 3
Х. ЕСБЕРГЕНОВТЫҢ ТИЙКАРҒЫ ИЛИМИЙ МИЙНЕТЛЕРИ ........................................ 4
МИЛЛЕТ ЗИЯЛЫЛАРЫН АРДАҚЛАҒАН АЛЫМ ............................ 12
ҚАЛА ТАРИЙХЫН ИЗЕРТЛЕЎШИ ......................................................... 17
ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ФОЛЬКЛОРНЫХ МАТЕРИАЛОВ
КЛАССИФИКАЦИЯ ИСТОЧНИКОВ ИСТОРИЧЕСКОГО
ВОПРОСЫ МАТЕРИАЛЬНОЙ КУЛЬТУРЫ КАРАКАЛПАКОВ
II. ЭТНОГРАФИЯ, ЭТНОЛОГИЯ, АНТРОПОЛОГИЯ МӘСЕЛЕЛЕРИ .............................. 29
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ҚОРАҚАЛПОҚЛАР
ҚАРАҚАЛПАҚ ХАЛҚЫНЫҢ СУЎСЫЗЛЫҚ ЖЫЛЛАРЫНДА
КАРАКАЛПАКСКИЕ БАЗАРЫ НАЧАЛА XX ВЕКА КАК
А.Е. Бижанова, А.Ж. Дауесова -
XX ÁSIR JERGLIKLI IZERTLEWSHILERDIŃ
MIYNETLERINDE QARAQALPAQ JASLARÍNÍŃ BOS WAQÍTÍ .................................... 40
KELIN TAŃLAW HÁM OL MENEN BAYLANÍSLÍ DÁSTÚRLER ...... 42
МУҚАДДЕС ОРЫНЛАРҒА ҚОЙЫЛҒАН АЙЫРЫМ АТАМАЛАР
СОВРЕМЕННАЯ ТРАДИЦИОННАЯ ОБРЯДНОСТЬ: ПРАКТИКА,
ФАКТОРЫ И ТЕНДЕНЦИИ (НА ОСНОВЕ СВАДЕБНОЙ ОБРЯДНОСТИ) ................. 48
КУЛЬТУРА ПИТАНИЯ КАРАКАЛПАКОВ ПОД ВОЗДЕЙСТВИЕМ
ЗЕРГЕРЛИК БУЙЫМЛАРЫНДАҒЫ НАҒЫС МОТИВЛЕРИ ... 54
КИНДИК ШЕШЕ МЕНЕН БАЙЛАНЫСЛЫ ДӘСТҤРЛЕР .......... 60
И.В. САВИЦКИЙ АТЫНДАҒЫ МУЗЕЙ ЭКСПОНАТЛАРЫНЫҢ
131
ПРИМЕТЫ И СУЕВЕРИЯ У КАРАКАЛПАКОВ, CВЯЗАННЫЕ
ПАСТУШЕСКОЕ РЕМЕСЛО У КАРАКАЛПАКОВ ..................... 71
С. Ш.Таджетова -
ҚАРАҚАЛПАҚЛАР ТУРМЫСЫНДА «КЕЛИН» СТАТУСЫ
ҚӘЛИПЛЕСИЎИНДЕ ҚЫЗ-БАЛА ТӘРБИЯСЫ ................................................................ 74
ОБЫЧАИ И ОБРЯДЫ КАРАКАЛПАКОВ САМАРКАНДСКОЙ
ПЕРСПЕКТИВЫ КРОСС-КУЛЬТУРНЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЎЗБЕКЛАРИНИНГ СОВЧИЛИК
ҚАРАҚАЛПАҚЛАРДА ӚЗ-АРА ЖӘРДЕМ ДӘСТҤРИНДЕ
QARAQALPAQSTANLÍ KOREYSLERDIŃ AYÍRÍM
ЭТНИК ИДЕНТИКЛИК ТУШУНЧАСИНИНГ ЭТНОЛОГИЯ
ҚАРАҚАЛПАҚ ҚОЛ ӚНЕРИ: АҒАШҚА НАҒЫС ОЙЫӮ МӘСЕЛЕСИ
МУЗЕЙТАНЫӮ ҲӘМ ЭТНО-АҒАРТЫӮШЫЛЫҚ НӘЗЕРИНДЕ ................................... 94
НЕКОТОРЫЕ ИТОГИ ИЗУЧЕНИЯ КУВШИНОВ С ГОРОДИЩА
Ә.ӘЖИНИЯЗОВ ПОЭЗИЯСЫНДА ТОПОНИМЛЕРДИҢ
ТУТҚАН ОРНЫ ҲӘМ КӚРКЕМЛИК ХЫЗМЕТИ ........................................................... 101
XIX ÁSIR EKINSHI YARÍMÍ XX ÁSIR BASLARÍNDA QUBLA ARAL
BOYÍ SAWDA HÁM EKONOMIKASÍNÍŃ TARIYXTANÍWSHÍLÍǴÍ MÁSELESI ........ 104
АРХЕОЛОГИЯ, ЭТНОГРАФИЯ МАТЕРИАЛЛАРЫНДА
ҚАРАҚАҚАЛПАҚ ӘДЕБИЯТЫНДА КӚРКЕМ-ҲҤЖЖЕТЛИ
ШЫҒАРМАЛАРДА ЭТНОГРАФИЯЛЫҚ СҤЎРЕТЛЕЎЛЕР ......................................... 110
К ВОПРОСАМ ЭТНОАРХЕОЛОГИИ / МАСТЕРСКИЕ ЮВЕЛИРОВ
ХАЛЫҚ ЕРТЕКЛЕРИНИҢ ПАЙДА БОЛЫЎ ДЕРЕКЛЕРИ ............ 115
К.С. Палымбетов, О.Ж. Юсупов -
ҚАРАҚАЛПАҚ ЭТНО-ДӘСТАНЛАРЫ: ӘМИР
ТЕМУР ТАРИЙХЫЙ ТУЛҒА ҲӘМ ФОЛЬКЛОРЛЫҚ ОБРАЗ ...................................... 119
ГОРОДСКАЯ СЕМЬЯ И ОСОБЕННОСТИ БРАКОСОЧЕТАНИЯ В
ҚУБЛА АРАЛ БОЙЫ ДӘСТҤРИЙ ҚАТНАС ЖОЛЛАРЫНДА СУЎ
GÁREZSIZLIK JÍLLARÍNDA QARAQALPAQ DIYQANSHÍLÍQ
ILIMIY-IZERTLEW INSTITUTÍ ILIMIY JOYBARLARÍ ESABATÍNAN ........................ 127
132
Өзбекстан Республикасы Илимлер Академиясы
Қарақалпақстан бөлими
Қарақалпақ гуманитар илимлер илим-изертлеў институты
ҚАРАҚАЛПАҚСТАНДА ЭТНОГРАФИЯЛЫҚ ИЗЕРТЛЕЎЛЕР:
ТАРИЙХ ҲӘМ ЗАМАНАГӨЙЛИК
Қарақалпақстанға мийнети сиңген илим ғайраткери,
тарийх илими кандидаты Хожахмет Есбергеновтың 90-жыллығына
бағышланған илимий-əмелий конференция
МАТЕРИАЛЛАРЫ
Редактор:
А.И. Алниязов
Верстка:
В. Султангулова
Basıwǵa ruqsat berilgen waqtı 05.05.2023 j. Format – 60/84
⁄
.
“Times” garniturası. Ofset usılında basıldı. Kólemi 8,25 b.t.
Nusqası 100 dana. Buyırtpa №14-22/K
«Miraziz Nukus» JShJ baspaxanasında basıldı
Ózbekstan Respublikası baspa sóz hám xabar agentliginiń
2018-jıl 16-maydaǵı № 11–3059 licenziyası.
