Авторы

  • Нилуфар Хакназарова
    Главный научно-методический центр при Министерстве высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.foreign-linguistics.67208

Ключевые слова:

компетентность профессиональная компетентность непрерывное образование принцип механизм оценивания

Аннотация

В данной статье рассматривается сущность понятия компетентности, анализируется уровень профессиональной компетентности специалистов образовательной сферы и её развитие. Также обсуждаются основные особенности оценивания профессиональной компетентности преподавателей высшей школы.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная

лингвистика

и

лингводидактика

Foreign

Linguistics and Linguodidactics

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/foreign-linguistics

Professional competence of teaching staff in the context of
educational transformation

Nilufar KHAKNAZAROVA

1


Ministry of Higher Education, Science and Innovation of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2024

Received in revised form

10 May 2024

Accepted 25 May 2024

Available online

25 June 2024

This article examines the essence of the concept of

competence and analyzes the level of professional competence
of specialists in the educational field and its development. The
main features of assessing the professional competence of

higher education teachers are also discussed.

2181-3701

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol2-iss1

/S

-pp356-359

This is an open-access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (

https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru

)

Keywords:

competence,

professional competence,

continuing education,

principle,

assessment mechanism.

Таълим

трансформацияси

шароитида

педагог

кадрларнинг

касбий

компетентлигини

ривожлантириш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

компетентлик,

касбий компетентлик,

узлуксиз таълим,

тамойил,

баҳолаш механизми.

Мақолада компетентлик тушунчаси мазмун

-

моҳияти,

таълим соҳаси мутахассисларнинг касбий компетентлик
даражаси ва уни ривожлантириш, шунингдек, олий таълим

тизими педагог кадрлари касбий компетентлигини
баҳолашнинг асосий жиҳатлари хусусида фикр юритилади.

1

Main scientific and methodological center under the Ministry of Higher Education, Science and Innovation of the

Republic of Uzbekistan.


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Special Issue

1 (2024) / ISSN 2181-3701

357

Профессиональная компетентность педагогических
кадров в условиях трансформации образования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

компетентность,

профессиональная

компетентность,

непрерывное образование,

принцип,

механизм оценивания.

В данной статье рассматривается сущность понятия

компетентности,

анализируется

уровень

профессиональной

компетентности

специалистов

образовательной сферы и её развитие. Также обсуждаются
основные особенности оценивания профессиональной

компетентности преподавателей высшей школы.

Бугунги кунга келиб, республикамизда таълим тизимининг ҳуқуқий

асосларини шакллантириш учун кенг шароит яратилди. Ўз навбатида, ислоҳотлар

таълим тузилмаси ва мазмун

-

моҳиятини такомиллаштириш имконини берди.

Юртбошимиз

Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Биз таълим ва тарбия

тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида

такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”.
Кўп даражали таълим узлуксиз интенсив таълим тизимини ўзида ифодалайди.

Бу тизим ҳозирги ижтимоий

-

иқтисодий шароитларда шахс ва жамият

манфаатларига мувофиқ турли даражада таълим ва малакани изчил олишни

таъминлайди. Таълим ҳар бир инсон бутун умри мобайнида муттасил ижодий
янгиланиши, камол топиши ва такомиллашувини назарда тутади.

Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат ўқитиш

технологияларига бўлган ёндашувларни, балки соҳанинг қонуниятлари,

парадигмаларининг ўзгариши лозимлигини қатъийлаштирмоқда. Мазкур
ўзгаришлар педагогнинг ўзига бўлган муносабати, ўз касбий маҳоратини

оширишнинг субъекти бўла олиш, креативлиги, инновацияларни қабул қилиш ва
фаолиятига сингдириш, узлуксиз касбий ривожланиш ва мазмунини англашига

доир мақбул шароитлар яратиш ҳамда тизимли ташкиллаштиришни
долзарблаштиради. Шунингдек, ўқитишнинг замонавий методикаларини

ўзлаштириш, ишлаб чиқиш, жараёнга киритиш, ахборот технологияларидан
унумли фойдаланиш, ижодкорлик ва ностандартликни намоён қиладиган

ўқитувчиларга яққол эҳтиёж сезилади.

Таълимда инновацион ҳаракатларнинг

фаоллашуви педагогларда индивидуал касбий ривожланиш траекториясини

мустақил тузиш, саралаш, ўзлаштириш, ижодий қайта ишлаш ва танқидий
тафаккурини ривожлантиришдаги ҳиссаси билан баҳоланади. Бу жараёнда

ахборот ва телекоммуникация технологияларидан тўғри фойдаланиш таълим
муҳитининг жозибадорлиги, самарадорлиги, унумдорлигига ижобий таъсир

кўрсатади ҳамда интерфаоллик ва коммуникативликни рағбатлантиради.

Олий таълим муассасалари педагоглари таълим муассасалари стандартлари

тизимини такомиллаштиришда ва компетентли педагог кадрларни тайёрлашда
муҳим роль ўйнайди. Миллатнинг сифати фуқароларнинг сифати билан ўлчанади.

Ниҳоят мамлакатимизнинг таълим тизими сифати педагог кадрларнинг сифати ва
компетентлилиги билан белгиланади. Шундай қилиб, таълим тизимининг реал

динамик куч

-

қуввати педагогдир. Агар раҳбарлар янги ислоҳотларни амалга


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Special Issue

1 (2024) / ISSN 2181-3701

358

ошириш имкониятига эга бўлмаса, педагог кадрларни қўллаб

-

қувватламаса,

сармоялар, объектлар ва барча бошқа омиллар маъносиз бўлиб қолади. Демак, ҳар
қандай

таълим тизими учун педагог кадрлар, айникса, компетентли педагоглар

зарур.

Ҳозирги

даврда таълим самарадoрлигини ошириш, мутахассисларнинг

касбий компетентлик даражасини ривожлантириш, педагог кадрларни
инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув

жараёнига инновацион таълим ва ахбороткоммуникация технологияларини
татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўналтириш

олий таълим тизимини модернизациялашдаги долзарб вазифалар сифатида
белгиланди. “Компетентлик”

тушунчаси таълим соҳасига психологларнинг илмий

изланишлари натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан
компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолатларда мутахассиснинг

ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро
муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга

тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб
жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади. Касбий компетентлик

эса мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган
билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларнинг амалда юқори

даражада қўллай олиниши ҳисобланади. Касбий компетентлик мутахассис
томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир

мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирили

-

шини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини

доимо бойитиб бориш, янги ахборотларни ўрганиш, муҳим ижтимоий талабларни
англай олиш, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз

фаолиятида қўллай билишни

тақозо этади. Касбий компетентлик мураккаб

жараёнлар; ноаниқ вазифаларни бажариш; бир

-

бирига зид маълумотлардан

фойдаланиш; кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда намоён
бўлади. Касбий компетенцияга эга бўлган мутахассислар ўз билимларини изчил

бойитиб боради, янги ахборотларни ўзлаштиради, давр талабларини чуқур
англайди, янги билимларни излаб топади, уларни қайта ишлайди ва ўз амалий

фаолиятида самарали қўллайди. Таълим жараёнини такомиллаштиришнинг
муҳим омили олий таълим тизимида педагогларнинг касбий компетентлигини

юқори даражада шакллантирилиши билан узвий боғлиқ.

Бугунги кунда олий таълим тизимида педагог кадрлар компетентлиги

юқорида қайд этилган барча мезонларга тўлиқ жавоб беради, деб бўлмайди. Баъзи
ҳолларда

педагог кадрлар янгиликнинг моҳиятини чуқур англаб етмайдилар,

баъзан уни қўллаш шарт

-

шароитларига ва талабларига етарлича эътибор

бермайдилар, баъзан мавжуд шароитни ҳисобга олмайдилар, баъзан ижодкорлик

етишмайди. Буларнинг барчаси жараёнларнинг суст кечишига ёки натижалар
самарасининг пасайишига олиб келади. Шу сабабли бугунги кунда педагог кадрлар

фаолиятини баҳолаш тизими масаласи долзарб бўлиб ҳисобланади. Педагог
кадрлар потенциалини таъминлаш, ривожлантириш механизмлари орасида

етакчи ўринни қайта тайёрлаш ва малака ошириш эгаллайди ва методик ишлар
билан биргаликда касбий давомий ривожланиш тизимини ташкил этади. Таълим

трансформацияси шароитида педагогнинг компетентлигини ошириш ёки


background image

Xorijiy lingvistika va lingvodidaktika

Зарубежная лингвистика

и лингводидактика

Foreign Linguistics and Linguodidactics

Special Issue

1 (2024) / ISSN 2181-3701

359

узлуксиз таълим ғояси нафақат мустаҳкам таълим назариясида, балки замонавий

педагогика амалиётида ҳам белгиланган. Давомийлик бу бир механизм
шаклланишини ошириш жараёни эмас, балки, барча кичик тизимлар ва

шакллантириш жараёнлари чуқур интеграциясидан натижа олиш имконини
беради. Бугунги кунда юқори малакали, ижод қилувчи, фаол, замон билан

ҳамнафас

бўладиган педагог кадрларга талаб кучайди. Инсон ҳаёти давомида

таълимни горизонтал ҳамда вертикал ривожлантиришга ва шаклантиришга

мўлжалланган. Узлуксиз таълим негизида ривожланиш, салоҳиятнинг ўсиб
бориши ётади. Узлуксиз таълим концепцияси профессионал ўсиш жараёни

доимийлигини таъкидлаб, мутахассис иш фаолияти давомида меҳнатга лаёқатли
бўлиши учун

янги билимларни эгаллаб туришга кўмак беради. Узлуксиз таълим

нафакат шахсий ривожланишнинг ифодасидир, балки унинг кафолати учун зарур
шарти

жамиятда ўзини амалга ошириш имконияти ҳамдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи

ва мураббийлар” кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи 30

-09-2020.

2.

Рахимов З.Т. Педагогик компетентлик таълим жараёни ривожланиши нинг

муҳим омили сифатида. Замонавий таълим / Современное образование 2019, 7(80)

.

3.

М.У.Тўраев, Ч.Т.Шакирова “ Олий таълим тизими педагог кадрлари касбий

компетентлигини баҳолашнинг асосий жиҳатлари” Uzbek Scholar Journal

Volume-

16, May, 2023.

4.

Ш.А.Хужакулов “Педагогларни узлуксиз касбий ривожлантиришда

ахборот

-

методик қўллабқувватлашнинг педагогик хусусиятлари” Образование и

инновационные исследования (2022 год №10).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи 30-09-2020

Рахимов З.Т. Педагогик компетентлик таълим жараёни ривожланиши нинг муҳим омили сифатида. Замонавий таълим / Современное образование 2019, 7(80)

М.У.Тўраев, Ч.Т.Шакирова “ Олий таълим тизими педагог кадрлари касбий компетентлигини баҳолашнинг асосий жиҳатлари” Uzbek Scholar Journal Volume- 16, May, 2023

Ш.А.Хужакулов “Педагогларни узлуксиз касбий ривожлантиришда ахборот-методик қўллабқувватлашнинг педагогик хусусиятлари” Образование и инновационные исследования (2022 год №10)