Авторы

  • У. Саатов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.international-scientific.68335

Аннотация

Коррупция замонавий давлатчиликнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларига таъсир қилади ҳамда унинг глобал жиҳатдан ўзига хослиги иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий соҳаларга зарба беради. Бюджет маблағларини ўғирлаш, порахўрлик ва фирибгарлик билан боғлиқ ишлар каби шов-шувли коррупцион можароларга мисоллар кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлади ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказади.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 1 (47) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

247

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ: УЛАРГА ИМКОН БЕРУВЧИ САБАБ

ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

У.Саатов

Коррупция замонавий давлатчиликнинг энг долзарб муаммоларидан бири

бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларига таъсир қилади ҳамда
унинг глобал жиҳатдан ўзига хослиги иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий
соҳаларга зарба беради. Бюджет маблағларини ўғирлаш, порахўрлик ва
фирибгарлик билан боғлиқ ишлар каби шов-шувли коррупцион можароларга
мисоллар кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлади ва фуқароларнинг
давлатга бўлган ишончига путур етказади.

Коррупциянинг кўплаб таърифлари мавжуд бўлиб, юридик жиҳатдан

мансабдорнинг ўз мавқеини шахсий манфаатлар учун суиистеъмол қилишликда
ифодаланади. Коррупция маъмурий (пора, црцғ-аймрчилик), иқтисодий (пул
ювиш, ўзлаштириш) ва сиёсий (сайловчиларни оғдириб олиш, лоббичилик)
бўлиши мумкин.

Ушбу мақолада яна бир-бор, коррупция – деб аталмиш иллатга нисбатан

таҳлилий ёндошувни амалга оширишга ҳаракат қилиниб, қуйидаги мақсадлар
кўзланади:

- коррупциянинг пайдо бўлишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-

шароитларни ўрганиш;

- коррупцияга қарши мавжуд чораларни кўриб чиқиш;
- коррупцияга қарши самарали курашиш учун янги ёндашувлар ва

стратегияларни таклиф қилишга уриниш.

Мавзу предмети бўлмиш муаммонинг илдизлари сифатида қуйидагиларни

кўрсатиш мумкин:

- Ижтимоий-иқтисодий сабаблар қаторида, даромадлар тенгсизлиги, яъни

тенгсизлик даражаси юқори бўлган жамиятларда коррупция кимлардир учун
тирикчилик учун восита бўлса, айримлар учун эса бойлик воситасига айланади.
Шунингдек, барқарор иш ўринларининг мавжуд бўлмаслиги одамларни пул
топишнинг ноқонуний йўлларини излашга мажбур қилади.

- Сиёсий сабаблар қаторида, ҳукумат қарорларини қабул қилиш тизимнинг

шаффоф эмаслиги, сабаби ёпиқ қарорлар қабул тизими коррупция учун қулай
замин яратади. Ҳокимият кучларининг концентрациялашуви, яъни кичик бир
гуруҳ одамларнинг қўлида тўпланиши, ҳамда уларни назорат ва текшириш
механизмлари мавжуд эмаслиги. Давлат органлари фаолияти устидан
назоратнинг сустлиги, шунингдек кузатув тизимларининг самарасизлиги


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 1 (47) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

248

коррупцияга ботган мансабдор шахсларнинг жазоланмасдан ўз фаолиятини
давом эттиришга имкон яратади.

Бундан ташқари, ушбу иллатнинг маданий сабабларини ҳам эътибордан

четда қолдириб бўлмайди. Зеро, айрим маданиятларда порахўрлик жамият
ҳаётининг оддий ва табиий бир жиҳати сифатида қабул қилинади.

Давлат институтларига ишончнинг пастлиги ва фуқаролар тизим адолатли

эканлигига ишонмаса, муаммоларни пора орқали ҳал қилишга мойил бўлади.

Шунингдек, коррупциянинг ташкилий аспектлари ҳам мавжуд бўлиб,

бунга маъмурий жараёнларнинг мураккаблиги коррупцион битимлар
эҳтимолини оширади, шунингдек ваколатларнинг аниқ тақсимланмаганлиги
натижасида

масъулият

ва

жавобгарлик

чегараларининг

ювилиши

суиистеъмолликка олиб келиши мумкин.

Коррупцияга қарши курашнинг дунё миқиёсида жиддий масала сифатида

тан олиниши, натижасида унга қарши кураш бўйича халқаро конвенциялар ва
битимлар тузилишида кўриш мумкин. Мисол учун, БМТ ва “Transparency
International” каби қатор халқаро ташкилотлар коррупцияга қарши курашнинг
глобал механизмларини яратиш устида фаол ишламоқда.

Шу билан бирга миллий даражада коррупцияга қарши кураш қонунлар ва

қонунчилик ҳужжатларининг қабул қилиниши билан ҳам турли мамлакатларда
жиддийлиги ва самарадорлиги жиҳатидан фарқ қилади. Самарадорликнинг
кўрсаткичи сифатида эса қабул қилинган бундай ҳужжатларнинг ҳаётда тўла
қонли татбиқ этилишига боғлиқдир.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашда профилактик чоралар ҳам

муҳим ўрин тутади. Жумлдан:

- ахлоқий хулқ-атвор дастурлари. Давлат хизматчиларини ахлоқий

меъёрларга ўргатиш коррупция эҳтимолини камайтиради;

- жамоатчилик назоратининг механизмлари. Фуқаролар ва оммавий

ахборот воситаларининг фаол иштироки коррупцион схемаларни фош этишга
хизмат қилади.

Тан олиш лозимки, репрессив чораларнинг мавжудлиги ҳам коррупцияга

қарши курашнинг самарали жиҳатларидан бири ҳисобланади

- коррупцияга қарши махсус ва ваколатли идораларнинг ташкил этилгани

маълум натижаларга эришиш имконини беради.

- содир этилган жиноятга жазо муқаррарлиги, ноқонуний йўл билан

орттирилган

мол-мулкнинг

мусодара

қилиниши

коррупционерларни

рағбатлантиришдан маҳрум қилади.

Ўз ўрнида коррупциявий ҳаракатлар эволюцияси натижасида унга қарши

курашиш тизимлари ҳам ривожланиб боради, коррупцияга қарши курашда янги
ёндашувлар ва стратегияларни ишлаб чиқиш зарурати туғилади.


background image

International scientific journal

“Interpretation and researches”

Volume 1 issue 1 (47) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2

249

Жумладан, давлат харажатларини оммага ошкор қилиниши бу турдаги

ҳуқуқбузарликларнинг имкониятларини камайтиради, давлат хизматларини
рақамлаштириш мансабдор шахслар билан алоқани минималлаштиради.

Суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлаш ҳар доим коррупцияга қарши курашда

марказий ўрин эгаллайди. Зеро, судьяларни босимдан ҳимоя қилиш, ишларни
адолатли кўриш имконини беради, тез ва адолатли одил судлов тизимга
ишончни мустаҳкамлайди.

Ҳар қандай демократик жамиятда фуқаролик жамиятининг роли кучли

бўлиши лозим. Айниқса нодавлат нотижорат ташкилотлари, коррупцияни фош
этишда муҳим ўрин тутади. Фуқаролар эса ўзининг фаоллиги ва коррупцияга
қарши ташаббусларда иштирок этиш орқали вазиятга таъсир кўрсатиши
мумкин.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, коррупция тизимли муаммо бўлиб,

комплекс ёндашувни талаб қилади. Унинг илдизларини бартараф этиш эса,
адолатли жамиятнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади.