JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 12, issue 01, 2024
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Саломов Шохаббос Нозимжон ўгли
Aндижон давлат тиббиёт институти талабаси
Джалалова Озода Касимжановна
Aндижон давлат тиббиёт институти патологик физиология кафедраси
ОШҚОЗОНДАГИ ОҚСИЛЛАР ГИДРОЛИЗИ ПАНКРЕАТИК ЛИПАЗАНИ
ИНГИБИРЛАНИШИНИНГ ПАСАЙИШИ ВА ЁҒЛАРНИ СЎРИЛИШИНИ
КУЧАЙИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛИ СИФАТИДА
Хазм жараёнлари хақида ўрганиш учун тозаланган субстратлар (оқсил, ёғ, углеводлар)дан
фойдаланиб маълумот олиш мумкин, лекин олинган натижалар
хазм жараёнида
иқтибосли бўлмаслиги мумкин, чунки электростатик кучлар натижасида мураккаб физик
комплекслар хосил бўлади ва ушбу холат бизни адаштириши мумкин. Шунинг учун, хазм
жараёнини ўрганиш учун аралаш субстратлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
[Smith F., et al. 2015; Dickinson E. 2008; Koutina, G., et al. 2018].
Кўп оқсиллар сув/ёғ чегарасида сирти фаол бирикма хисобланади ва ошқозон ости
липазасини ингибирлайди. Ушбу ингибирланиш ёғ
томчи юзасида оқсиллар
адсорбциясини рақобатдошлиги ва оқсил липазасини десорбцияси натижасида бўлиши
мумкин. Ушбу ингибирланиш оқсилларни липидлар билан боғланиб сув/ёғ қисми
сифатини ўзгартириши билан боғлиқ бўлиши мумкин, бу ерда хеч қандай фермент
тўғридан тўғри таъсир этмайди. [Gargouri Y., et al. 1984; Vinarov Z.,Petkova Ya., et al. 2012].
Бир неча ўн йиллар давомида оқсилларни ёғ кислоталари билан бирикиши саволлари
ўрганилмоқда. Шунга қарамасдан, хозирги кунда олинган маълумотларга қараганда ёғ
кислоталари билан оқсилларни ўъзаро бирикиши фақат баъзи аспектларни тушунтиради.
[Hamilton J. A., 2004].
Ёғ томчилари юзасига адсорбцияланган кўп оқсиллар ошқозон ости бези шираси
липазаси таъсирида ёғларни гидролизига қаршилик қилади,чунки, ёғ томчилари юзасида
оқсилларни рақобатдош адсорбцияси ва липаза оқсилларини десорбцияси бўлиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб ёғ томчилари юзасига оқсилларни адсорбцияланиши протеазалар
таъсирида гидролизланишига қаршилик қилади.
Бундаш ташқари илеоэктомия, стеаторея ва ошқозон ости бези етишмовчилиги
касалликларида турли оқсилларни гидролизланиш бочқичлари ва уларнинг паст
концентрациядаги ўт кислоталари билан боғланиши ёғларни липолизига жиддий таъсир
кўрсатиши мумкин.Ушбу маълумотларга асосланиб беморларга махсус терапевтик даво ва
даволовчи диеталарни ишлаб чиқишда ёрдам беради.
Тадқиқоднинг мақсади: ошқозонда оқсилларни пепсинлар таъсирида гидролизланиши
натижасида липазани ингибирланиши хамда оқсилларни ўт тузлари билан боғланиш
қобилиятини пасайтириш йўли билан ёғларни парчаланиши ва сўрилишини
яхшиланишини ўрганиш.
Вазифалар:
1. Ошқозонда оқсилларни пепсинлар таъсирида гидролизлаш усули билан ёғларни
парчаланишига ижобий таъсиридаги физиологик ролини ўрганиш.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 12, issue 01, 2024
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
2. In vitro усулида турли оқсилларни панкреатик липазани ингибирлашга таъсири ва
ошқозон
шираси
пепсинлари
оқсилларнинг
рақобатбардош
адсорбциясининг
пасайтириши натижасида ёғларни ҳазм бўлишини яхшиланишидаги ахамиятини аниқлаш.
3. In vitro моделида турли оқсилларнинг ўт кислотаси адсорбциясига ва меъда
пепсинларини ўт кислотаси адсорбцияси камайишига ҳамда ёғларни ҳазм бўлишининг
яхшиланишига таъсири кўрсатиш.
4. In vitro моделида турли оқсилларнинг ёғ кислотаси адсорбциясига ва меъда пепсинлари
ёғ кислотаси адсорбцияси камайишида ҳамда ёғларни ҳазм бўлишининг яхшиланишига
таъсири кўрсатиш.
5. Сурункали тажрибаларда ошқозон протеазаси хамда панкреатик протеаза таъсирида
турли оқсилларни дастлабки гидролизланиши ёғларнинг сўрилишига таъсирини таққослаб
ўрганиш.
6. Олинган маълумотларга кўра, сафро ажралиши ва ошқозон фаолияти пасайган бемор-
ларда ёғларнинг парчаланиши ва сўрилишини яхшилаш мақсадида турли хил оқсилли
гидролизатлардан фойдаланиб парҳезли тавсияномалар ишлаб чиқишни ўрганиш.
Материал ва усуллар:
Тадқиқотда итлардан сурункали экспериментлар натижасида олинган нахорги ошқозон ва
ошқозон ости ширасидан фойдаланилди. In vitro усулида турли оқсиллар (казеин, зардоб
альбумини, гемоглобин, желатин, тухум оқсили, гўшт оқсили кукуни) таъсирида ошқозон
ости безини липолитик активлиги ўрганилди, эмульгатор сифатида таркибида қисқа
занжирли ёғ кислота тутувчи трибутириндан (С4) ва таркибида узун занжирли ёғ
кислоталари тутувчи кунгабоқар ёғидан (С18)
фойдаланилди. Панкреатик липазани
субстрати учун 1%ли трибутирин ёки кунгабоқар ёғи ва оқсил билан эмульцияланиши
мутаносиблиги 0,1дан 1%гача ортиб борувчи концентрацияларда ўрганилди. Бундан
ташқари, сафро иштирокида турли оқсиллар хамда кунгабоқар ёғи ва трибутириндан
эмульгатор сифатида фойдаланилганда ошқон ости бези липолитик фаоллигини
ўзгаришини ўрганилди. Шунингдек In vitro усулида турли оқсилларни ўт кислоталари
билан бирикиши ошқозон ости бези ширасини протеолитик фаоллигига таъсирини
ўрганилди. Ёғ кислоталар (ёғ кислота- С4,олеин мойи-С18) таъсирида турли оқсиллар
(казеин, зардоб альбумини, гемоглобин, желатин, тухум оқсили, гўшт оқсили кукуни)
қўлланилганда ошқозон ости бези протеолитик фаоллигига таъсирини ўрганиш. In vitro
усулида оқсил-ёғ эмульцияси таркибидаги турли оқсилларни концентрациясига боғлиқ
холда ортиб борувчи ёғлар, оқсиллар ва ёғ гидролизи махсулотлари таъсирида ошқозон ва
ошқозон ости бези шираси протеолитик фаоллигига таъсирини ўрганилди. Сурункали
экспериментлар (180), (9) итда, хар бир итда 20 та эксперимент 3 та серияда ўтказилди.
Текширилаётган хайвонларни оқсил-ёғ эмульцияси ва оқсил гидролизаталари (казеин ёки
гемоглобин ёки желатин) билан 6 соат олдин ва кейин боқилганда қон таркибидаги
триглицерид ва холестеринларни миқдори аниқланди..
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 12, issue 01, 2024
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 12, issue 01, 2024
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Турли оқсиллар билан ўт кислоталарини таъсири остида ошқозон ости бези шираси
протеолитик активлигини (бирлик/мл) ўзгариши
Ёғ кислоталари таъсири остида ошқозон ости бези протеолитик фаоллигини (бирлик/мл)
ўзгариши.
*- Субстрат сифатида фақат оқсилдан фойдаланилганда кўрсаткичларнинг нисбатан
юқори бўлган аниқ фарқлари.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 12, issue 01, 2024
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Оқсил-ёғ эмульцияси таркибидаги ёғларни концентрациясига боғлиқ холда ошқозон ости
бези ва ошқозон ширасини протеолитик (бирлик/мл) активлигини ўзгариши
*- Субстрат сифатида фақат оқсилдан фойдаланилганда кўрсаткичларга нисбатан юқори
бўлган аниқ фарқлари.
Оқсил-ёғ эмульцияси таркибидаги ёғларни концентрациясига боғлиқ холда ошқозон ости
бези ва ошқозон ширасини протеолитик (бирлик/мл) активлигини ўзгариши
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 12, issue 01, 2024
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
ILMIY METODIK JURNAL
Қонда триглицеридлар ва холестерин кўрсаткичларини ўзгариши А-6 соат давомида,Б-
овқатланишдан олдинги ўртача кўрсаткичлар
*- оқсил эритмаси билан боқилганда кўрсаткичларни нисбатан аниқ юқори фарқи.
о- оқсил ва кунгабоқар ёғи тутувчи эмульция билан боқилганда кўрсаткичларни нисбатан
юқори бўлган аниқ фарқи.
