Barcha maqolalar
Ш.Сейтов романларида характер яратиш маҳорати («Халқабад» роман-тетралогияси мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида роман жанрининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш долзарб саналади. Айни вактда хам бу жарасн бадиий тафаккурнинг янгиланиш тамойиллари контекстида бахоланаётганлиги, миллий романчилик анъаналарининг ривожланиш жараёни ва ёзувчининг характер яратишдаги бадиий маҳоратини замонавий методлар воситасида очиб бсришни тақозо этмокда. Ёзувчи ҳаёт хақиқатини, ўз олдига қўйган максад-муддаоси, бадиий ниятин, асар ғоясини образлар орқали тасвирлар экан, унда асосий кахрамон характсрини поэтик талкин килишнинг турли воситаларидан фойдаланади. Нсгаки, ёзувчининг характер яратиш санъати, асосий кахрамон образининг роман бадиий структурасидаги ўрни ва роман поэтикаси муаммоларини ёритиш соҳанинг изчил ривожини таъминлайдиган асосий омиллардан биридир.
Дунё адабиётшунослигида бадиий жиҳатдан мукаммал тизим даражасига кўтарилган инглиз, француз, испан, япон, рус, ўзбск ва бошқа романчилик мактабларининг поэтик анъаналари ҳамда уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган муносиб ҳиссаси юкори баҳоланмокда. Бинобарин, миллий бадиий тафаккурнинг кенгайишига муҳим ҳисса кўшган XX аср қорақалпоқ адиби Шаудирбой Сейтов (1937-1996) асарларида тасвирланган образлар характсрини поэтик маҳорат нуктаи назаридан тахдил килиш қорақалпоқ романчилиги тарақкиётининг стакчи тамойилларини белгилашда мухим ахамият касб этади.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ маънавий кадриятларимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби бадиий адабиёт ривожига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Адабиётнинг мустақил ва эркин фикрлайдиган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишдаги аҳамиятига алоҳида диққат қилинди. Зсро, «ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратиш»' ҳар бир шахсни ақлан ва руҳан камолга етказишга, жамиятнинг маънан тозариши ва юксалишига хизмат қилади. Бадиий адабиётнинг маънавий камолотдаги ўрни бскиёслиги қорақалпоқ адиби Ш.Сейтов романлари мисолида хам ўз тасдиғини топди. Ёзувчи Ш.Сейтов жаҳон адабиёти ижодий тажрибалари ва миллий адабиёт анъаналари поэтикасини чуқур ўрганиб, ўзлаштирган ва бадиий юксак асарлар яратган истеъдод соҳибидир. У ўзининг «Халқобод» асарида қорақалпоқлар ҳаётини, инсон руҳий олами ва хаётий вокеликни ҳакқоний тасвирлашга эришган. Шу боне, унинг асарларидаги кахрамон характсрини жаҳон адабиётшунослиги эришган илмий-назарий концспциялар асосида тадқиқ қилиш роман бадииятини сритишнинг истиқболли йўналишларидан бири саналади.
Узбеки стон Рсспубликаси Прсзидснтининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон Фармойиши, 2017 йил 16 фсвралдаги ПФ-4958-сонли «Олий ўкув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 17 фсвралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар акадсмияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 13 сснтябрдаги «Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қорақалпок адиби Шаудирбой Сейтовнинг характер яратишдаги ўзига хос бадиий маҳорати ва поэтик услубини тадқиқ этиш хамда ёзувчининг XX аср қорақалпоқ насри тарақкиётидаги ўрнини белгилашдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
адиб ижодий йўлининг тадрижий ривожи хамда роман яратишдаги ўзига хос бадиий маҳоратини очиб бсриш оркали унинг XX аср коракалпоқ насри таракқистига қўшган ҳиссаси кўрсатилган;
«Халкобод» роман-тстралогияси образлар тизимининг комплекс таҳлили асносида адибнинг сюжет структурасини яратиш ва қаҳрамон характсрини талқин қилишдаги ижодий новаторлиги аникланган;
ёзувчининг кахрамон рухий ҳолатини ифодалашда кўллаган хотира, туш ва мактуб каби бадиий деталлари, портрет ва пейзаж сингари поэтик ифода усуллари асар сюжсти ва композициясининг яхлитлигини таъминлаганлиги исботланган;
роман-тстралогиянинг бадиий тили ва қаҳрамонлар нутқининг поэтик ифодаси асарда тасвирланган образлар характсрини яратишга асос бўлганлиги далилланган;
варваризмлар, вульгаризмлар ва лакабларнинг қаҳрамон характсри қирраларини очиш ва индивидуаллатиришда асосий бадиий восита вазифасини бажарганлиги асослаб бсрилган.
Хулоса
Қорақалпок адабиётида ёзувчи Ш.Сейтовнинг романлари ўзига хос поэтик хусусиятларги эга ва коракалпоқ романларининг юксалишига ўз таъсирини кўрсатди. Тадқиқот ишимиз асносида таниқли ёзувчи Ш.Сейтовнинг романларида кахрамон образини яратишдаги характсрнинг ўрни, ёзувчи махорати, ижодий ўзига хослиги борасида қуйидаги хулосалар чиқарилди:
1. «Халқобод» роман-тстралогияси яратилиши ўз даврининг адабий жараёнида алоҳида мавқе касб этади. Бу ўзига хослик 1) ўз орзу-интилишларига эта шахсни жамият хаёти ҳамда ижтимоий-сиёсий масала-ларни ўзида жамлаган псрсонажлар образида тасвирлаши; 2) псрсонаж-ларнинг фақатгина хатти-харакатлари эмас, балки ички кечинмаларининг ёритилишида кабариб кўринади; 3) образларга янгича мазмуннинг сингдирилиши; 4) асарда мазмунга мое бадиий шакл (воқсликни ифодалаб бсришдаги изланишлари) танловида кўринади.
2. Ш.Сейтов романларида сюжетнинг ривожланишини характсрлар мантиғи бошқаради. Шу боис, қахрамонларнинг характсри шаклланиш жараёнида эмас, балки шаклланган характер тарзида сюжстга олиб кирилади ва муайян шароитда характер хусусиятлари кўрсатилади. Ёзувчининг «Халқобод» тстралогиясида Қунназар оксоқол, Алланазар бийбола, Сайимбст, Мадияр ва бошка қаҳрамонларнинг характсрлари ушбу тамойил негизида ёритилган.
3. Ш.Сейтовнинг «Халқобод» роман-тстралогияси коракалпоқ насрида янги бадиий-эстетик тамойилларни олиб кирди. Асарда ҳаёт ҳақиқати, воксалик псрсонажлар нуктаи назаридан акс эттирилади. Натижада роман композициясида кўп овозлилик юзага кслиб, полифония юзага келади.
4. «Халқобод» роман-тстралогиясида қахрамон рухиятини ёритишда қўлланилган усулларнинг турфа хиллиги ифода имкониятларининг кснгайганлигини далолатлайди. Адиб вокеликни онг ости катламларидаги ўсиш-ўзгаришларни кахрамонларнинг характер кирралари негизида асосли тасвирлайдики, бу эса жамият маиший-ижтимоий масалаларини тсран англашга имкон бсради. Айниқса, мактуб ва хотиралар, рспроспсктив усул негизида янада жонлилик касб этади.
5. Ёзувчи «Халқобод» роман-тстралогиясида қаҳрамоннинг ёши, касб-кори, характсри, психологияси, ҳолати, кайфияти, шунингдек, даврга хос типик вазиятлар портрет шаклида хам тўлақонли намоён бўлган. Асардаги Қунназар оксокол, Мадияр бошлик, Сайимбст сувдир, Есбсрген ковок, Ешбай тўрткўз образлари шулар жумласидандир.
6. Адиб воқсаликни тасвирлашда пейзаж усулидан хам унумли фойдаланганки, бу кахрамон руҳиятини тўлақонли англашга, унинг хатти-харакатларини фахмлашда муҳим калит вазифасини ўтайди. Дарвоке, репрессия даврида типик шароит ва шу давр вакиллари Сайимбст сувдир, Мадияр бошлиқларнинг психологиясини, кайфиятини пейзаж воситасида гавдалантира олган.
7. «Халқобод» роман-тстралогиясининг сюжсти диалогик характерга эга бўлиб, унда бир қанча псрсонажларнинг дунёқараши, таҳлиллари уларнинг характер кирралари асосида ёритилади. Сўзларга маъно юклаш, товушларнинг талаффуз килиниши, иккиланиш холатлари негизида псрсонажларнинг муомала маданияти жараёнидаги психологик кайфияти хаққоний инкишоф килинади.
8. «Халқобод» роман-тстралогиясида иштирок этган псрсонажларнинг хар бири индивидуал нуткига эга. Яъни ёзувчи характерларни уларнинг муомала маданиятидаги лексик, синтактик ўзига хосликлар оркали индивидуаллаштиради. Бу асарда псрсонажлар нутқининг бадиий-лексик таркибидаги варваризмлар ва вульгаризмларнинг қўлланилиши негизида амалга оширилади. Мазкур лексик элементлар тстралогиянинг биринчи ва иккинчи китобининг бадиий нутқ бирликларига хос бўлиб, улар оркали муаллиф янги жамиятга сингиб кетаётган кахрамонларнинг рухиятидаги ўзгаришларни умумлаштиради.
9. Ёзувчининг характер яратишдаги маҳорати адиб танлаган псрсонажларнинг лакабларида хам якқол кўринади. Лакаблар псрсонажларнинг психологик, нуткий, ахлоқий хусусиятларини, ижтимоий келиб чиқишини яхши ифодалайди. Роман муаллифи кўпгина псрсонажлар характсрининг у ёки бу томонларини уларнинг лақаблари ердамида бсришга харакат килган.
Юқорида кўрсатилган бадиий усуллар роман сюжет ва композициясида, айниқса характерлар яратишда ўзига хос мавқе касб этган. Булар муаллифнинг жаҳон адабиёти ютукларини мохирлик билан қўллаганини кўрсатади. Булар бадиий образ яратиш, сюжет линияларини бир-бирига улаш, воксликка хос мунозабат, мухокама, мунозара, конфликт билан чамбарчас богланиб кстган, натижада адиб поэтик маҳоратини яққол намоён қилишга замин бўлади.
Чехов асарларида инсон фалсафаси
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар самара-сининг инсонга, унинг дунёқараши, маънавий қиёфасига боғлиқлиги тобора кўпроқ аён бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»[1,39]. Шунинг учун инсон фалсафаси, инсон, унинг ўзига хос сифати ва имкониятларининг чексизлиги, бунёдкорлик фаолияти, айни пайтда индивидуализм, эгоизм (худбинлик), манфаатпарастлик, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг бир хил манфаатлари муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги тўғрисида қарашлар ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди.
ХХ асрнинг охири XXI асрнинг бошларида рус адабиётида роман жанри талқини
Тадқиқот обьекти: XX асрнинг охири XXI асрнинг бошларида рус адабиётидаги матн шаклида тузилган асарлар (прематн) ва текстологик аппаратлар (сўз боши, талқин, кўрсатма, мундарижалардан ташкил топган), хажм каттароқ прематн, талқинлар ҳақида бирлаштирилган сюжетлар, илмий академик талкинларнинг композицион кўрсатилган шакли.
Ишнинг мақсади: роман жанри талқинлининг пайдо бўлиши ва тасвирлаш хусусиятлари.
Тадқиқот методлари: умум илмий методлар ва бўёқлар, филологик тахлил методларидан: қиёсий тарихий, типологик, гермеиевтик, коицептуал, изох бериш методларидан фойдаланилди.
Олингаи иатижалар ва уларнинг яигилиги: биринчи марта тўлиқ роман жанри талқии бўйича назарий курс ишлаб чикилди, ажратилган жанрнинг мезони аниқланди, роман талқииига асосий жанр структураси сифатида тасниф берилди, унинг ички вариаитлари топилди, унинг ғоявий бадиий ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилди, тематик доминант билан боғлиқ миллий ўзига хослик муаммолари, миллий бадиий тажриба эьтиборга лойик мезонлари ўргаиилди, ривожлаииш даври аииқланилди.
Кабул килиигаи назарий моделнинг асосида ишда жанрнинг типологик классификацияларини тузиш принципларига таъриф берилади, мукаддима, изоҳ, кўрсаткич, мундарижадан иборат бўлган, хажми бўйича претекстдан анча катта бўлган, изохлаш ҳақидаги сюжет билан бирлаштирилган, академик (илмий) изох шакли ёрдамида композицион такдим этилган матн (претекст) ва унинг текстологик аппарати кўринишидаги асарларнинг қандай жанрга таалуқлилиги муаммоси бўйича хозирги вақтда мавжуд бўлган тадқиқот материаллари таърифлангаи ва тартибга солинган.
Амалий ахамияти: олинган натижалардан адабиёт назарияси фаиидан умумий ва махсус курсларии, шуниигдек, янги рус адабиёти тарихи фанларидан маьрузалар ўқишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси. Диссертация иши иатижаларини ЎзМУ Хорижий филология факультетининг славян филологияси бўлими магистратурасида “Рус альтернатив прозаси” ва бакалавриатсида “Матн ва контекст” махсус курсидалар қўллаш мумкин.
Қўлланиш сохаси: рус адабиёти тарихи, адабиёт назарияси.
ХХ асрнинг охири XXI асрнинг бошларида рус адабиётида роман жанри талқини
Тадқиқот обьекти: XX асрнинг охири XXI асрнинг бошларида рус адабиётидаги матн шаклида тузилган асарлар (прематн) ва текстологии аппаратлар (сўз боши, талқин, кўрсатма, мундарижалардан ташкил топган), хажм каттароқ прематн, талқинлар ҳақида бирлаштирилган сюжетлар, илмий академик талкинларнинг композицион кўрсатилган шакли.
Ишнинг мақсади: роман жанри талқинлининг пайдо бўлиши ва тасвирлаш хусусиятлари.
Тадқиқот методлари: умум илмий методлар ва бўёқлар, филологик тахдил методларидан: қиёсий тарихий, типологик, герменевтик, концептуал, изоҳ бериш методларидан фойдаланилди.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилиги: биринчи марта тўлик роман жанри талқин бўйича назарий курс ишлаб чиқилди, ажратилган жанрнинг мезони аникланди, роман талқинига асосий жанр структураси сифатида тасниф берилди, унинг ички вариантлари топилди, унинг ғоявий бадиий ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилди, тематик доминант билан боғлиқ миллий ўзига хослик муаммолари, миллий бадиий тажриба эьтиборга лойик мезонлари ўрганилди, ривожланиш даври аниқланилди.
Амалий аҳамияти: олинган натижалардан адабиёт назарияси фанидан умумий ва махсус курсларни, шунингдек, янги рус адабиёти тарихи фанларидан маьрузалар ўқишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси. Диссертация иши натижаларини ЎзМУ Хорижий филология факультетининг славян филологияси бўлими магистратурасида “Рус альтернатив прозаси” махсус курсида қўллаш мумкин.
Қўлланиш соҳаси: рус адабиёти тарихи, адабиёт назарияси.
ХХ аср ўзбек шеърияти бадиий тафаккур тадрижининг ижтимоий-психологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида XX аср адабиётини, унинг серкатлам ва мураккаб табиатини, шунингдек, мазкур давр шеъриятини юзага келтирган ижтимоий-психологик омилларни тарихий-маданий, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва аналитик методлар асосида тадқик этиш тобора долзарб ахамият касб этиб бормокда. Шу маънода XX асрда рўй берган ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги бурилиш ва ўзгаришлар натижасида ижтимоийлашган, мафкуралашган, айни пайтда, кўнгил кашфига каратилган ғоят турфа шакл ва мазмундаги ўзбек шеъриятининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ёритиш соха тараққиётини таъминлайдиган мухим жихатлардан ҳисобланади.
Жахон адабиётшунослигида кенг қўлланилаётган тарихий-маданий, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва аналитик методлар асосида бажарилган мазкур тадқиқот натижаларига кўра, XX аср ўзбек шеърияти гоявий-эстетик мавқе ва поэтик принциплардаги умумийлиги жиҳатидан тўртта адабий авлодга эта. Бу авлодлар ворисийлик қонуниятига кўра ўзаро боғлиқ ва шу боғлиқлик асосида XX аср ўзбек шеъриятининг яхлит манзараси ҳосил бўлади. Айни чоғда, ҳар бир авлоднинг гоявий-эстетик принципларини белгилаган конкрет ижтимоий-рухий омиллар мавжуд. Жумладан, маърифат, ислоҳот ва озодлик гоялари билан сугорилган ижтимоий кайфият жадидлар авлодининг; инқилоб ва шўронинг илк йилларидаги галабали юришлари билан боглик ижтимоий кайфият 20-йиллар авлодининг; социализм гоясига ишончнинг тирилтирилиши билан боглик ижтимоий кайфият 60-йиллар авлодининг; гояга ишончнинг барбод бўлиши ва туб ижтимоий ўзгаришлар (жумладан, истиклол) заруратининг хис этилиши билан боглик ижтимоий кайфият 70-йиллар авлодининг гоявий-эстетик мавқеини кўрсатиб беради. Ижтимоийлашган шеъриятнинг кўнгилдан воқеликка юз буриши, эпик ва драматик тур билан рақобат хамда ўзаро алока-таъсир шароити лирик асарнинг субъектив ташкилланишидаги ўзгаришларга, лирик субъект тушунчасининг кенгайишига, шеърнинг ритмик-интонацион сатҳи, поэтик ифода йўсини, вазнига таъсир этди. Айни жихатлар диссертация мавзусининг илмий долзарблигини белгилайди. Умуман, турли хил тузумдаги жамиятнинг ижтимоий, маиший, маданий, психологик хаёти заминида тугилган, хилма-хил мазмун ва шаклга эга XX аср ўзбек шеъриятини чуқур тадқиқ этиб, илмий баҳосини бериш, хулосалар чикариш, ўз навбатида, бундан дунё илмий жамоатчилигини хабардор этиш заруратини юзага келтиради.
Мустақилликка эришилгандан сўнг ўзбек адабиётшунослигида комплекс ёндашув асосидаги тадкиқотларга кенг имкон яратилди. XX аср ўзбек шеъриятини пайдо қилган ижтимоий-психологик омиллар, бир-биридан ғоявий-бадиий принципларига кўра фарқ қилиб турувчи авлодлар ижоди мундарижасини белгилаган эстетик идеал ва унинг ҳаракати, айни пайтда, эстетик идеал туфайли шеърий шаклда юз берган ўзгаришларга эътибор каратиш шулар жумласидандир. Мазкур муаммоларни атрофлича ўрганиш, энг аввало, жаҳон адабиётининг узвий бир қисми бўлмиш ўзбек шеъриятидаги янгиланишлар, унинг ғоявий-бадиий эволюцияси ҳамда шакл ва мазмундаги эврилишлари моҳиятини чуқурроқ англашга ёрдам беради: «Нега деганда, адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор - бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ»1.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сонли «Баркамол авлод Йили» Давлат дастури ҳақида»ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн XX аср ўзбек шеърияти бадиий тафаккур тадрижи босқичларини, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятларини, уларни вужудга келтирган ижтимоий-психологик омилларни ҳамда янгиланган шеъриятнинг ритмик-интонацион сатҳида юз берган эврилишлар табиатини аниқлашдан иборатдир.
Тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XX аср ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур тадрижининг ижтимоий-психологик омиллари илк бор узлуксиз жараён сифатида кўрсатилган;
ўзбек шеъриятидаги ижтимоийлашувнинг инсон фитрати билан боғлиқ ички ҳамда ташқи - янги инсон ва уни шакллантирган ижтимоий-руҳий омиллар аниқланиб, ижтимойлашув ва мафкуралашув хусусиятлари дастлаб жадид шеъриятида пайдо бўлгани асослаб берилган;
давр шеъриятининг ҳар бир босқичида эстетик идеал эврилиб-конкретлашиб тургани ва унинг ғоявий-тематик йўналишини белгилагани ҳамда идеалда дунёқарашнинг устувор мақом тутиши ундаги гўзаллик ва эзгулик кирраларининг ўтмаслашувига олиб келгани, бу санъат табиатига зид эканлиги асосланган;
XX аср ўзбек шеъриятида тўртта - жадид шоирлари, 20-йиллар авлоди, 60-йиллар ва 70-йиллар адабий авлодларининг ғоявий-эстетик мавкеи ва поэтик принциплари жихатидан бир-бирларидан фарқланиши исботланган;
шеъриятнинг поэтик янгиланишида адабий анъана ва адабий алоқаларнинг ўрни, шакл бобидаги изланишлар XIX аср адоғидаёқ юз кўрсатгани ва изчил давом этгани, лириканинг субъектив ташкилланишидаги силжишлар табиати ва омиллари очиб берилган.
Хулоса
Тадқиқотимизда «XX аср шеърияти» деб юритилган даврнинг хронологик чегараларини 1905-1990 йиллар билан белгиладик. Яъни бу ўринда хронологик аср билан «адабий аср» тушунчалари бир-бирига мос келмайди ва бунинг ҳеч ажабланарли томони йўқ. Гарчи адабиётимизда янгиланиш куртаклари XIX аср охирларидан бошлаб кузатилган эса-да, унинг чин маънода янгиланиши 1905 йилдан кейин бошланди. Сўнгги чегарани белгилашда хам худди шу асосга таяндик. Зеро, 1991 йилдан кейин юртимизда ижтимоий-сиёсий шароит ўзгарди, жамиятда янги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар қарор топа бошлади, сўз санъатининг мохияти, жамиятдаги вазифалари хакидаги тасаввурлар тубдан ўзгарди. Яъни бу адабиёт тарихи нуқтаи назаридан тамомила янги асрнинг бошланиши бўлиб, у ҳакда фундаментал тадкиқотлар олиб бориш келажакнинг ишидир. Биз эса ишда «янги ўзбек адабиёти» деб аталган адабий даврнинг «XX аср адабиёти» деб атаганимиз бир босқичи (1905 - 1991) ҳақида фикр-мулоҳаза юритдик.
Ишда диқкат марказимизда турган тадкиқот предмета сифатида мазкур давр ўзбек шеъриятининг янгиланиши ва ғоявий-бадиий эволюциясини таъмин этиб, унинг бадиий тафаккур тарзини белгилаган ижтимоий-психологик омиллар белгиланди. Қуйида давр шеъриятини шу масала нуқтаи назаридан кузатишларимиздан келиб чиққан асосий хулосаларни кайд этамиз.
1. Инсон ўзида биологик, ижтимоий ва руҳий ибтидоларни мужассам этган мураккаб мавжудот бўлиб, у билан боғлиқ ҳар қандай фаолият ва фаолият маҳсулида буларнинг изи бор. Инсоният тарихидаги «янги давр» - у Европада XVIII асрдан, юртимизда XX асрдан бошланган - инсон моҳиятидаги ижтимоийликнинг белгиловчи хусусиятга айланиши билан характерланади. Шеъриятимиздаги ғоявий-тематик янгиланиш, ижтимоий мазмун-рухнинг устуворлашуви энг аввал шу омил билан изоҳланади.
2. Аждодларидан фаркли ўлароқ, «янги инсон»нинг карашлари дунёвий тус олди, у энди охират учун яшаб жаннатга эришиши ҳакидагина эмас, фоний дунёдаги ҳаётини ислоҳ килиш тўғрисида хам ўйлай бошлади. Натижада адабиётдаги эстетик идеал табиати ўзгарди: унинг асосини энди Ҳақ эмас, яқин келажакда инсон саъй-харакати билан эришиш мумкин бўлган ижтимоий мақсад ташкил қилиб, идеалдаги эзгулик ва гўзаллик ибтидоларининг мазмун-мохияти хам шу мақсад билан белгиланди.
3. Янгиланган сиёсий-ижтимоий шароитда шахе ижтимоий фаоллашди, унинг жамиятдаги мақоми ўзгариб, ўзини шахсий турмуши ва ижтимоий тартиботларни ўзгартиришга қодир ўлароқ идрок этди. Ўзгалар турмуши билан киёслаш имкони миллатнинг мавжуд ҳолидан қониқмаслик туғдириб, ислохотлар заруратининг англанишига замин бўлди. Заруратни теран идрок этган зиёлиларни бирлаштирган жадидчилик мафкураси, шу мафкурани халққа англатишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган адабиёт - жадид адабиёти майдонга чикди. Айни шу нарса шеъриятимиздаги ижтимоийлашув аталмиш табиий жараённи мафкуралашув ўзанига бурган бош омилдир.
4. Мазкур жараёнларда ташки омилнинг аҳамиятини ҳам катта бўлиб, у ички омилни харакатга келтирган мотор вазифасини ўтаган. Жумладан, ташки маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши янгиланиш эҳтиёжини туғдирди, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ўзгартириб, шахе мақомининг ўзгаришига олиб келди - янги инсонни шакллантирди. Иккинчи томондан, жадидларнинг Русиядаги туркий халқлар ҳамда Туркиядаги ислоҳотчилик харакатлари билан маърифий-мафкуравий алокалари, тараққиётда бирмунча олдинга кетган халклар билан адабий алоқалар хам ижтимоийлашувни кучайтирган муҳим омиллардандир.
5. Тоталитар тузум таянчи бўлган коммунисток мафкура яккахоким бўлган шароитда шеърият мафкура исканжасида колди. Натижада то 50-йиллар охирига кадар шеърият мафкура ва тузумнинг ҳимоячиси, маддоҳи, тарғиботчиси сифатида яшади, шеъриятдан шахе - «мен» кувиб чиқарилиб, унинг ўрнини мафкура номидан сўзловчи «биз» эгаллади. Шу тарика адабиётга табиатан хос ижтимоийлик бадном килинди, ижтимоий мавзудаги бадиий ижод табиатига зид мазкур холат 60-йиллардан бошлабгина бартараф этила борди ва қарийб истиқлолга кадар давом этди.
6. XX аср ўзбек шеъриятида ғоявий-эстетик мавке ва поэтик принциплардаги умумийлигига кўра тўртта адабий авлодни ажратиб кўрсатиш мумкин: жадид шоирлари, 20-йиллар авлоди, 60-йиллар ва 70-йиллар адабий авлодлари. Айни шу авлодлар ғоявий-эстетик мавқеи ва поэтик принциплари жиҳатидан бир-бирларидан фаркланади, хронологик жихатдан орадаги ўнйилликларда адабиётга кирган ижодкорлар мазкур авлодлардан бирига яқинлашади ё қўшилиб кетади.
7. Бу авлодлар ворисийлик конунияти асосида бир-бири билан боглик ва шу боғлиқлик асосида XX аср ўзбек шеъриятининг яхлит манзараси хосил бўлади. Айни чогда, саналган хар бир авлоднинг гоявий-эстетик принципларини белгилаган конкрет ижтимоий-рухий омиллар мавжуд. Жумладан, маърифат, ислоҳот ва озодлик гоялари билан сугорилган ижтимоий кайфият жадидлар авлодининг; инқилоб ва шўронинг илк йилларидаги ғалабали (бунинг замиридаги қурбонлару йўқотишлардан катьи назар) юришлари билан боглик ижтимоий кайфият 20-йиллар авлодининг; социализм гоясига ишончнинг тирилтирилиши билан боглик ижтимоий кайфият 60-йиллар авлодининг; гояга ишончнинг барбод бўлиши ва туб ижтимоий ўзгаришлар (жумладан, истиклол) заруратининг хис этилиши билан боглик ижтимоий кайфият 70-йиллар авлодининг гоявий-эстетик мавкеини белгилагандир.
8. XX аср бошларига келиб шеъриятнинг гоявий-тематик янгиланиши, давр рух-кайфиятини ифодалаш эхтиёжи билан боглик холда реалистик тенденцияларнинг кучайиши унинг поэтик жихатдан хам янгиланишини тақозо этди. Шеърият асрлар давомида амал қилган поэтик канонларни инкор килиб, ўзгарган мазмун-мохиятга мос янги шакл бобидаги изланишлар даврига кирди. Изланишларнинг шеъриятимизни чинакам янгиланишга олиб келган йўналишлари шеърнинг ритмик-интонацион сатҳида, поэтик ифода йўсини, вазни ва субъектив ташкилланишда амалга ошди.
9. XX асрнинг 20-йилларига келиб бармоқ тизими шеъриятимизда етакчилик мақомига эришди ва аср давомида унинг ритмик-интонацион имкониятлари муттасил кенгайиб борди. 20-йиллардан бошлаб даврнинг руҳ-кайфияти билан боғлиқ ҳолда эркин шеър ва сарбаст шеър шакллари ҳам кенг ом малаша бошлади. Аслида, эркин шеър ҳам 10-йилларда аруз доирасида пайдо бўлган ва аруз ритмик-интонацион контекстида кабул килинган. 20-йиллардан бошлаб эса бу шеър шакллари бармоқ асосида ривожланди.
10. Шеъриятнинг образли тафаккурга қайтиши: 1) фаол ижтимоий-сиёсий ҳаракатдан четлашган жадидларнинг маданий-маърифий соҳаларда фаолият олиб бортани ва натижада уларда воқеликни эстетик идрок этиш имконининг пайдо бўлгани; 2) жамиятда содир бўлган ўзгаришлар уларнинг асл мақсадларига тўла мое эмаслиги ва қониқмасликни очиқ-ошкор ифодалаш имкониятининг чеклангани; 3) юзага келган ижтимоий-сиёсий шароитда воизлик шеъриятининг улар кўзлаган максадларга мувофиқ эмаслиги каби ижтимоий-психологик омиллар билан изохданади.
11. Ижтимоийлашган шеъриятнинг кўнгилдан вокеликка юз буриши, эпик ва драматик тур билан рақобат ҳамда ўзаро алоқа-таъсир шароити лирик асарнинг субъектов ташкилланишида ўзгаришларга, лирик субъект тушунчасининг кенгайишига замин бўлди. Энди шеърда «лирик мен» қатори «ўзга»нинг кечинма субъекта бўлиши («ижровий лирика», «персонажли лирика»), кечинмани объект тасвири ёки тавсифида акс эттириш (тавсифий лирика, воқеабанд лирика) мумкин бўлдики, бу янги шеъриятнинг тасвир ва ифода имкониятларини кенгайтирди.
ХХ аср ўзбек романчилиги ҳикоя тарзининг ўзига хос хусусиятлари (жаҳон адабиёти контекстида)
Тадқиқот объектлари: ўзбек насри анъаналарини унинг тарихий тараққиёти нуктаи назаридан тадқиқ этиш, ўзбек романини жаҳон адабиёти контекстида идентификациялаш, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрнини белгилаш учун миллий-бадиий ўзига хослигини аниқлаш.
Ишнинг мақсади: А.Қодирий, А.Чўлпон, Ў.Ҳошимов, О.Мухтор романлари композицион-стилистик хусусиятларини жаҳон адабиёти контекстида белгилаш йўли оркали XX аср ўзбек романидаги хикоя килиш шаклининг ўзига хос томонларини ўрганиш.
Тадқиқиқот методлари: системли, қиёсий-тарихий, қиёсий-чоғиштирма ва структуравий-типологик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқикотда илк бор А.Қодирий, А.Чўлпон, Ў.Ҳошимов, О.Мухтор романларидаги ҳикоя қилиш структураси кўринишлари тадқиқ этилган. Ўзбек насрий анъаналарини ўрганиш давомида эпик достон ва манокиб жанрларининг ўзбек романига жуда якин эканлиги аникланди. Ўзбек романини, унинг композицион-стилистик ўзига хосликларига боғланган ҳолда жаҳон романчилиги структуравий тараккиётига қиёслаб ўрганишдек янги аспектнинг ишлаб чикилганлиги ва унинг тадбиқ этилиши диссертациянинг назарий қимматини белгилайди.
Амалий ахамияти: ўзбек ва жаҳон адабиётларини киёслаб ўрганиш миллий истиклол ғояларини ўзлаштириш, миллатлар ўртасидаги дунёкарашни, бошқа халқлар тили ва маданиятига толерант муносабатни шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Олинган натижалар миллий адабиётлар структуравий-типологик таҳлили назарий асосларини яратишга хизмат қилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари ва материалларини «XX аср ўзбек адабиёти», «Адабиёт назарияси», «Адабиётшуносликка кириш» фанларидан ва «Қиёсий адабиётшунослик» ҳамда «Адабий танқид» махсус курслари доирасида Олий ўқув юртларида татбиқ этилган. Улардан шунингдек, монография, дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратишда ҳам фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг монографиялари, республика ва чет эл журналларида чоп этилган маколалари, ҳамда республика ва халқаро анжуманларда ўқилган маърузаларида ўз ифодасини топган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: адабиётшунослик, қиёсий адабиётшунослик.
ХХ аср иккинчи ярми ўзбек достончилигининг тараққиёт хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиёт-шунослигида жанрлар такомили, хусусан, бадиий-эстетик тамойиллари, поэманинг тарақкист хусусиятлари, умуминсоний ва миллий кадриятларни ифодалаш даражасини илмий баҳолаш соха ривожини таъминлашга хизмат қилади.
Миллий поэтик тафаккур, бстакрор анъана ва карашларни ўзида мужассам этган ўзбск достончилиги тарихи қадимги даврларга бориб такалади. Узбек фольклори ва мумтоз адабиёт анъаналари таъсирида шаклланган замонавий достон XX асрнинг 30-йилларига кслиб мустақил жанр сифатида шаклланди. XX асрнинг 50-80 йилларида хукмрон мафкура шароитида ижодкорлар эрк ва озодлик мавзусини, давр билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни муайян тимсоллар орқали ва рамзлар воситасида акс эттиришга ҳаракат қилдилар. Мустақиллик йилларида кўлга киритилган хур фикрлилик, эркинлик халқ онги ва дунёқараши янгиланишига олиб келди. Шу боне поэтик концепциялар - хаётга, ижтимоий вокеликка, инсон шахси ва фаолиятига бўлган муносабат ўзгарди. Бадиий ифодадаги собик тузумга хос бўлган тантанаворлик ўрнини эстетик психологизм - хаётийлик, ҳаққонийлик, реал тасвирлар эгаллай бошлади. Зеро, «Чинакам ёзувчи одамларнинг дарду гами билан яшаши, халқ ичига кириб бориши, ўзи учун илхомни, янги мавзуларни шу ҳаётдан, унда бўлаётган ўзгаришлардан олиши ксраклигини барчамиз яхши биламиз»1.
Дарҳақиқат, XX асрнинг иккинчи ярми ўзбек достончилигида жамият таракқиётида юз бсрган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, айниқса, халкимизнинг мустақиллик ҳақидаги орзу-ўйлари акс эттирилди. Бу, ўз навбатида, адабиётнинг барча тур ва жанрлари катори достоннинг такомил хусусиятлари, эволюцияси ҳамда поэтик тафаккурдаги эврилишлар билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этиш масаласини кун тартибига кўйди. Шу тарика, XX асрнинг иккинчи ярми ўзбск достончилигининг тараққиёт тамойиллари, шоирларнинг ижодий тажрибалари, достоннинг тили, сюжсти, композицияси хамда бадиий маҳорат масалаларини ўрганиш, жанр тарихи ва назариясини ривожлантириш заруратга айланди. Бинобарин, ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмидаги ўзбек достонларининг ривожланиш қонуниятлари, етакчи хусусиятлари, жанр структурасидаги ўзгаришларни илмий асослаш адабиётшунослик илми олдида турган долзарб вазифалардан саналади.
XX асрнинг 50-80 йилларида ижодкорлар миллат қалбида яшириниб ётган дардларни фольклорнинг афсона, ривоят, эртак сингари эпик жанрларидан фойдаланиш орқали акс эттирдилар. Мустақиллик жамиятда эркинлик мухитини қарор топтириш баробарида шахс онгини тубдан ўзгартирди. Ҳаёт, ижтимоий воқелик таъсирида бадиий-эстетик тамойиллар янгиланди. Натижада замонавий достончиликда мустабид тузум давридаги мафкуравий ёндашувлар барҳам топди, ғоявий-бадиий андазалардан воз кечилди. Ижтимоий воқелик, жамият психологияси, олам ва одам муносабатлари талқинида маърифий-фалсафий ва маънавий-ахлокий масалалар устувор аҳамият касб этди. Адолат, эзгулик, ҳақиқат сингари умумбашарий кадриятлар мезони асосидаги ёндашув, бадиий тахдилдаги хилма-хиллик, ўз навбатида, жанрнинг ранг-баранг кўринишларини вужудга келтирди. Бунда фольклор, Шарк мумтоз достопчилиги апъапалари ва жаҳоп поэмачилигининг поэтик тажрибалари етакчи омил вазифасини ўтади. Шулардан келиб чиқиб, давр достонларининг такомил хусусиятлари ва эволюцияси билан боғлиқ масалаларнинг назарий аспектда тадкиқ этилиши тадкиқот долзарблигини изохлайди.
Узбеки стон Республикаси Прсзидентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон «Баркамол авлод Йили» давлат дастури хакида»ги, 2014 йил 31 октябрдаги ПҚ-2256-сон «Узбекистан халқ шоири Зулфиянинг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорлари ва 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкснт давлат ўзбек тили ва адабиёти унивсрситстини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX аср иккинчи ярми ўзбек достончилигининг тарақкист тамойиллари, шаклий-услубий ўзига хослиги, жанрий такомили ва бадиий-эстетик хусусиятларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
XX аср иккинчи ярми ўзбск достончилиги поэтик структурасидаги сифат ўзгаришлари, таракқиёт тамойилларини бслгиловчи халк оғзаки ижоди услуби, ўзбск мумтоз адабиёти анъаналари, жаҳон адабиётининг бадиий-эстетик тажрибасидан иборат омиллар аниқланган;
ўзбск ва жаҳон адабиётшунослигидаги поэма жанрига оид илмий изланишлардаги фикрлар, жанр тараққиёти концепциялари, поэма таснифи ҳақидаги қарашлар умумлаштирилиб, ўзбек достонларининг таркибий кўринишларини гуруҳлаш такомиллаштирилган;
XX асрнинг 50-йилларидан янги аср бошларигача бўлган даврда яратилган достонларнинг муштарак ва ўзига хос жиҳатлари, анъанавий халқ ва мумтоз достончилик йўналишидаги асарларнинг табиати, бадиий-композицион хусусиятлари очиб бсрилган;
мустақиллик даври достонлари мазмунининг ижтимоий-сиёсий жараёнлар, халқ руҳияти ва дунёқарашидаги ўзгаришлар, миллий истиклол ғояси билан йўғрилганлиги ёрқин мисоллар асосида кўрсатиб бсрилган;
эртак, афсона ва ривоят асосига курилган достонлар даврнинг долзарб ғояларини очиб бсришда ифода воситаси сифатида хизмат килганлиги аниқланган.
ХУЛОСАЛАР
XX асрнинг иккинчи ярми ўзбск достончилиги муайян бадиий тизимни ташкил этади. Узида лирик ва эпик ифодага хос жиҳатларни уйғунлаштирган давр достончилигининг тадрижий такомили алоҳида эътиборни тортади. Уларнинг мавзуий ва шаклий хусусиятлари, услубий йўналишлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Шулар асосида куйидаги хулосаларни илгари суриш мумкин:
XX асрнинг иккинчи ярми достонлари воқеликни ифодалаш усулига кўра лирик, лиро-эпик, драматик достонлар сифатида яратилиб, тарихий ва замонавий мавзуларни қамраб олди. Уларда фольклорнинг достон, эртак, афсона, ривоят каби эпик жанрлари шаклини, сюжети ва ифода услубини стилизация қилиш, мумтоз достонлардаги сингари аруз вазнини кўллаш, вокеликни маснавий шаклида баён этиш, мактублар усулидан фойдаланиш, тасаввуфий, маърифий-дидактик ғоялар талқинига кенг ўрин бсриш, шунингдек, жахон модернистик адабиёти анъаналарига эргашиш натижасида жанр кўринишлари янада ортди.
XX аср иккинчи ярми достончилиги уч боскичда: 50-60, 70-80 йиллар ҳамда мустакиллик даврида ўзига хос тарақкиёт тамойиллари асосида ривожланганлиги кузатилади. Ҳар бир боскичда яратилган достонлар бош қаҳрамоннинг дунёқараши ва хаётга муносабати, гоя ва мазмуни, услубий-шаклий изланишлари, тасвир турлари ва принциплари нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ қилиши кўринади.
Шоирларнинг ижодий-услубий изланишлари асосида халқ достонлари услубида достон яратиш анъанаси давр достончилигида ворисийликнинг янги қирраларини намоён этди. Бу уларнинг наср ва назм уйгунлигида яратилганлиги, насрий кисмида худди халк достонларидаги каби сажъга асосланган ифода услубидан фойдаланишда ёркин кўринади.
Давр адабиётида анъанавий мумтоз достончилик услубидаги тасаввуфий, фалсафий, ахлоқий мазмундаги, аруз вазни ва маснавий шаклидаги достонлар тизими юзага келди.
Жаҳон поэмачилиги бадиий-эстетик тажрибаларидан фойдаланиш натижасида давр достончилиги гоявий-услубий, поэтик-композицион жиҳатдан такомиллашди. Хусусан, жаҳон поэмаларидан намуналарнинг ўзбск тилига ўгирилиши ижодий ўрганиш майдонини янада кснгайтирди.
Давр достончилигида жаҳон поэмалари билан мазмунан якин, ифода услубига кўра ҳамда бош қаҳрамонларнинг руҳий ҳолати ва тасвирига биноан уйғунлик касб этувчи асарлар силсиласи пайдо бўлди. Шунинг билан бирга ўзбек достончилигидаги модернистик янгиланишлар кўпроқ шоирларнинг анъанавий бадиий-тасвир воситаларидан ноанъанавий усулда фойдаланишида, поэтик синтаксисни шакллантиришида, образларнинг рамзий мазмунини янада кучайтиришида намоён бўлди.
Давр достончилигида миллий руҳни, бадиий таъсирчанликни янада ошириш максадида оддий фольклоризм, аналитик фольклоризм (олқиш, қарғиш ҳамда халк кўшиклари: «алла»лар, «ёр-ёр»лар, «кслинсалом»лар,йиғи ва йўкловларнинг асар таркибига олиб кирилиши)дан самарали фойдаланилди. Шу орқалн лирик қаҳрамон руҳиятида, қалбида ксчадиган турли ҳолатларни, тарихий давр манзараларини, миллий колорит ва рухни юксак бадиий шаклда ифодалашга эришилганлиги кўзга ташланади.
Эртак стилизацияси, афсона, ривоят, достон сингари эпик жанрлари сюжети, мотив ва образларидан фойдаланиб, достон яратиш анъанаси кснгайди. Бунинг натижасида достонларда стилизацион ва синтезлашган фольклоризмлар вужудга келди. Бир сўз билан айтганда, ўзбек достончилигининг бу даврдаги тараққиётида фольклоризмларни қўллаш етакчи тенденцияга айланганлиги кузатилади.
Давр достончилигида асар таркибини халқ қўшиқлари билан бсзаш, бир мавзу доирасида ҳар хил лирик лавҳалар яратиш анъанаси янада кснгайди.
Достонлар бадиий курилишини мумтоз адабиётдаги газал, маснавий, рубоий, туюк каби лирик жанрлар билан бойитиш жараёни уларни асар матнига айнан олиб кириш ёки назиралар боглаш, улар шакли, вазни ва оҳангида сатрлар битиш оркали амалга оширилди
Давр достончилигида образлар тизими кснгайди ва бойиб борди. Жумладан, халк қаҳрамонлари, тарихий шахслар, реал шахслар асосий образ сифатида миллий мустакилликнинг илдизларини, халқимизнинг эрк, озодлик хақидаги орзу-интилишларини ёритишга, рамзий образлар эса даврнинг ижтимоий дардларини, маънавий-ахлоқий масалаларни, турли рухий ҳолатларни очиб бсришга кўмак берди.
Давр достонларида поэтик синтаксиснинг риторик сўроқ, эллипсис, сукут, анафора каби усулларидан новаторона фойдаланиш асосида асар лиризми кучайтирилган, фалсафий мазмун бойитиб борилган.
Умуман айтганда, XX аср иккинчи ярми ўзбек достонлари икки хил ижтимоий тузум (даставвал, шўро ва кейинчалик мустақиллик даври)да, икки хил мафкура (дастлаб, коммунистик ва аср сўнгида мустақиллик мафкураси)га таяниб яратилди. Ижодкорлар мустабид тузум исканжасидаги миллат қалбида яшириниб ётган дардларни, туйғуларни акс эттиришда; эркка интилиш, Ватанни озод ва мустақил кўриш каби ғояларни очиб бсришда фольклорнинг афсона, ривоят, эртак, достон сингари жанрларини синтез ва стилизация қилиш йўли билан рамзий усулда ифодаладилар. Мустакиллик даври достонларида эса диний-ахлоқий қадриятларнинг талқини, олис ўтмишимизда срқин из қолдирган машхур шахслар ҳаёти, такдири ҳақида асар ёзиш тамойили етакчилик қилди. Давр достончилигидаги шаклий-услубий изланишлар натижасида анъанавий халк достончилиги, мумтоз достончилик услубида, шу билан бирга, маснавий, мактуб шаклида, аруз вазнида достонлар яратилди. Шу изланишлар асосида достон мазмунини янгилашга ва шаклий-услубий ранг-баранглик касб этишига эришилди.
ХХ аср бошлари матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш,қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.
Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай
бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини табдил этиб, нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди. Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш, аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш»устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева, А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[2] каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари
нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[1]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[2] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.
[1] Самойлович А. Собрание стихотворений императора Бабура. – Петроград, 1917; Малов С.Е. Из третьей рукописи «Кутадгу билиг», Изв. АНСССР Отд. Гумм.: Наук, 1929; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. – М.–Л., 1951; Кўпрулу Ф. Турк адабиётида илк мутасаввуфлар. – Истанбул, 1918. / Купрулу Ф. Турк адабиётининг маншаъи // Миллий татаббулар мажмуаси. 2-жилд, 4-сон. – Б.71; Besim Atalay. Divanü Lügat-ıt-Türk ve Tercümesi üzerine Notlar / Kaşgarlı Mahmud. Divanü Lügat-ıt-Türk (çeviri). Çeviren: Besim Atalay. 5.Baskı. Cild I-III. – Ankara, 2006; Бертельс Е.Э. Навои. Опыть творческое биографие. – М., 1947; Навои и Джами. – М., 1965; Стеблева И.В. Семантика газалей Бабура. – М., 1978, Тюркская поэтика. – М., 2012;
[2] Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. – Т.: Шарқ, 2004; Каримов Н. Адабиёт ва тарихий жараён. – Т., 2013; Каримов Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Т., 1978; Қосимов Б. Милллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. – Т.: Маънавият, 2004; Болтабоев Ҳ. Абдурауф Фитрат – адабиётшунос. – Т.: Ёзувчи, 1996; Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007; Қурбонова М. Фитратнинг тилшунослик мероси: Фил.фан.номз. ... дисс. – Т., 1993; Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. – Т.: Фан,. 2005; Каримов Б. Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд. – Т., 2000; Жўрақулов У. Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати. – Т., 2003.
Фурқатнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Фурқат асарларининг қўлёзма манбалари
Тадқиқотнинг умумий тавсифи. Мавзунинг долзарблиги. Адабий меросни илк манбалар асосида ўрганиш ва тадқиқ этиш – бугунги адабиётшунослик, хусусан, манбашунослик илмининг устувор вазифаларидан биридир.
XIX асрнинг охири XX аср бошларидаги ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир ва мутафаккир, “Зубдатул ҳукамо” деб ном қозонган машҳур табиб, кўплар шогирдлар етиштириш моҳир хаттот – Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини ўрганиш борасида эришилган ютуқларни эътироф этган ҳолда, таъкидлаш жоизки, бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Хусусан, Фурқат асарларининг қўлёзма манбалари устида кенг кўламда тадқиқот ишларини олиб бориш – кечиктириб бўлмайдиган вазифалардандир.
Маълумки, Фурқат асарларининг қўлёзма нухсалари бир қанча мамлакатлар қўлёзма хазиналарида учрайди. Жумладан, Санкт – Петербургдаги Салтиков – Шчедрин номидаги Россия Давлат халқ кутубхонасида, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Марказий Давлат архивларида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик ва Қўқон шаҳридаги институтлари хазиналарида, шунингдек, шоирнинг ватани Қўқон шаҳридаги Фарғона вилоят адабиёт музейида Фурқат асарларининг энг қимматли қўлёзма нухсалари сақланади.
Франц Кафка асарларида айб ва жазо мавзулари ифодаси
Кафка услубидаги модернистик қарашлари орқали юзага келган қаҳрамоннинг руҳий изоляцияси азоби ва гуноҳкорлик туйғуси тасвири мақолада кенг ёритилган
Фразеологические единицы для характеристики человека в рассказах А.П.Чехова
В статье рассматривается функционирование фразеологических единиц для характеристики человека в рассказах А.П.Чехова «Отец семейства» и «Лошадиная фамилия».
Формирование культуры речи у студентов- юристов
Целью данной статьи является проведение комплексного анализа формирования культуры речи у студентов юридических специальностей. Данное научное исследование проводилось в несколько этапов. Сначала был определен предмет исследования, четко сформулирована тема статьи, обоснована ее актуальность. Далее были определены цель и задачи исследования.
Проведен поиск и изучение научной литературы по данному вопросу.В дальнейшем осуществлялся выбор методов исследования и их обоснование. В исследовании использовались как общенаучные, так и частные методы исследования. Общенаучные методы: комплексный анализ; дедуктивный метод; индукционный метод. В области частных методов можно выделить такие методы, как: историко-правовой; аналитический; формально-правовой; системно-структурный.
Фольклор ҳәм жазба әдебияттың байланысы
Фольклор жазба әдебияттан алдын пайда болған ҳәм әййемнен раўажланған. Дәслеп жәмийеттен басланған бул тараўдың келип шығыўы мыңлаған, жүз мыңлаған жылларға барып тақалады. Сонлықтан, фольклор көп қырлы, көп функциялы ҳәм көп характерли. Бир тәрептен, бул жәмийетлик халықтың руўхый мийраслары, сол себепли бул жерде дүньялық қәсийетлеринен бири оның синкретизми де болып табылады. Фольклор өзиниң узақ жыллық тарийхый раўажланыўында халықтың сөз көркем өнери ҳәм мәдений-руўхый мийраслары ретинде бүгинги кунге шекем жетип келди. Халық қосықлары, ойынлары, көркем өнери, халық театры, халық әдебияты ҳәм таң қалғандай әжайып түсиниклер, өнерментшилик ҳәм түрли ырымларды да фольклор мийрасларына киргизиў мүмкин. Сол себепли фольклордын раўажланыўы әдебияттан парқ қылады.
Фитратнинг адабиётшуносликка оид қарашлари
Abdurauf Fitrat zamonasining yirik olimi sifatida adabiyotshunoslikning barcha yo‘nalishlarida izlanishilar olib borgan. Fitrat matnshunos, manbashunos, tilshunos, lug‘atshunos, adabiyotshunos, nazariyotchi sifatida bir qancha ilmiy risola va maqolalar yaratdiki, bu ilmiy merosda aks etgan ilmiy xulosalarning aksariyati bugungi kun tadqiqotlari uchun asos vazifasini o‘tamoqda. Garchi oradan bir qancha vaqt o‘tgan bo‘lsa-da, olim tomonidan olib borilgan tadqiqotlar hali hanuz o‘z ilmiy ahamiyatini yo‘qotgan emas.
Abdurauf Fitrat garchi adabiyotshunoslikka oid qarashlarini maxsus tadqiqot yoki maqola shaklida yozmagan bo‘lsa-da, olimning bu boradagi ilmiy xulosalari adabiyot tarixida yashab, ijod etgan shoirlar ijodiyoti tahliliga bag‘ishlangan ilmiy maqolalarida, ularning manbalari va matniy tadqiqiga bag‘ishlangan ilmiy risola, majmualarida o‘z aksini topgan. Aslida Fitratning har bir yo‘nalishdagi ilmiy tadqiqotlari alohida tadqiqot uchun material bo‘la oladi. Fitratning tahrir va tahlil uslubi alohida tadqiqqa muhtoj. Olimning matnshunoslik va manbashunoslikdagi xizmatlari beqiyos, ularni bir butunlikda taqdim qilish adabiyotshunosligimiz oldidagi asosiy vazifalardan biridir.
Biz ushbu monografiyada Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlarini tadqiq etishga imkon qadar harakat qildik, natijada bu boradagi izlanishimiz tugal bo‘la olmasligini angladik, tadqiq jarayonida olimning yangidan yangi tadqiqotlariga duch keldik. Bu esa adabiyotshunoslikda hali qilinajak vazifalar ko‘pligini ko‘rsatadi. Ushbu monografiyada Abdurauf Fitratning adabiyotshunoslikka oid qarashlari quyidagi yo‘nalishlar asosida taqdim qilindi:
- Olimning davrlashtirishga oid qarashlari;
- aruzshunos sifatidagi faoliyati;
- Fitratning manba bilan ishlash tamoyili;
- olimning lug‘atshunos sifatidagi faoliyati;
- adabiy tur va janrlarga oid munosabati ;
- badiiy asar uslubi masalasi;
- qofiyaga oid qarashlari;
- milliy she’r tizimi, tahlil, talqinlar;
- adabiy oqimlar borasidagiilmiy xulosalari;
- badiiyat masalasi;
- Fitrat tadqiotlarida xalq og‘zaki ijodi;
- qadimgi davr manbalari;
- Fitratning tasniflash tamoyili(“Eng eski turk adabiyoti namunalari” majmuasi asosida).
Umid qilamizki, qo‘lingizdagi monografiya Abdurauf Fitratning ilm yo‘lidagi, adabiyotshunoslik sohasidagi tadqiqotlari bilan tanishtirishga yordam beradi.
Философия проблемы жизни и смерти в романе «Лавр» Е. Водолазкина
Нашей задачей является определение сущности размышлений писателя, обращающегося к материалу русского Средневековья о смерти и жизни в аспекте соотношения времени и вечности, телесности и духовности, общего и личного.
Ўткир Ҳошимовнинг “дунёнинг ишлари” асарида она образи
ХХ аср ўзбек адабиётининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ХХ1 аср ёшларининг ҳам энг севимли адибидир. Ёзувчининг қайси бир асарини олиб варақламанг, унда жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар шундай маҳорат билан ёритилганки, ўқувчини ўзига ром этади. Адибнинг ҳамма асарлари китобхонлар учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади.
Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотлар стратегияси ва уни амалга ошириш йўналишлари
Ўзбек қиссачилиги: тараққиёт муаммолари (ХХ аср сўнгги чораги)
Тадқиқот объекти: М.Осим, М.М.Дўст, С.Сиёев, Ш.Холмирзасв, Ў.Ҳошимов, Т.Мурод, Х.Дўстмухаммад, Ғ.Ҳотамов, Э.Аъзамов, Х.Даврон, Х.Султонов, Ш.Бўтаев, А.Саидов, Н.Бокий, Б.Мурод Али, А.Ибодинов каби адибларнинг қиссалари.
Ишнинг мақсади: мохиятига кўра тубдан фарк киладиган икки давр (шўро даврининг сўнгги ва истиқлолнинг дастлабки йиллари)ни ўз ичига олган XX аср сўнгги чорагида яратилган қиссаларни ўрганиш оркали ўзбек қиссачилиги тараққиётининг муҳим бир даври тамойилларини белгилаш хамда миллий қиссачилик истикболи хақидаги назарий фикрларни илгари суриш.
Тадқикот усуллари: диссертацияда аналитик хамда қиёсий-типологик тадқиқ усулидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: а) XX аср сўнгги чорагида, хусусан, истикдол даври ўзбек қиссачилигида янги типдаги қахрамонлар пайдо бўлганлиги, хаётий материални танлаш ва бадиий қайта гавдалантиришнинг ўзига хос усуллари кўзга ташланганлиги, янгича бадиий талқинлар юз кўрсатганлиги, бадиий тасвнр поэтикасида ўзгаришлар рўй берганлиги - жанрнинг ички трансформациясида харакат, янгиланиш кўринганлиги аниқланди; б) XX аср сўнгги чораги ўзбек қиссачилигида рўй бера бошлаган янгиланишлар икки давр аро киёсий йўналишда тадқиқ этилиб, ўзбек қиссачилиги адабий таъсир, адабий муштараклик ва типология нуктаи назаридан жахон адиблари нжоди билан муқояса этилди; в) тадқиқотда ўзбек қиссалари янги давр мезонлари ва миллий истиклол ғояси нуқтаи назаридан тахлил этилди; г) ўзбек реалистик қиссачилиги тараққиёт муаммолари илк бор умумлаштирилган холда монографик аспектда ёритилди, қисса жанрига бадиий тафаккурдаги янгиланишнинг таъсири кўрсатилди.
Амалий ахам пяти: Диссертациянинг натижалари ва илмий-назарий хулосаларидан XX аср адабиёти ва хозирги адабий жараёнларини ўрганиш, шу давр қиссаларида ёритилган адабий-бадиий ходисаларни тадқиқ ва тахдил қилишда асосий манба сифатида фойдаланнш мумкин.
Тадқиқот материаллари университетлар ва педагогика институтларининг филология факультетлари ва таълимнинг турли боскичлари учун XX аср ўзбек адабиёти, хозирги адабий жараён юзасидан дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда; бакалавриат ва магистратура боскичларига XX аср ўзбек адабиётидан ўқиладиган махсус курслар ва семинар машгулотлари учун маъруза матнлари тайёрлашда таянч манба бўлиб хизмат килади.
Татбик этиш даражаси: Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юрти филология факультетларида, академик лицей ва касб-хунар коллежларида, мактабларда ўзбек адабиёти тарихи ва адабиёт назариясига оид машғулотларни ўтишда, ўқув қўлланмалари хамда дарсликлар яратишда, ўзбек адабиёти тарихини яратишда фойдаланнш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг монография, рисола хамда мақолаларида оммалаштирилган.
Қўлланилиш сохаси: хозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси, адабий танкид, эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият сохалари.
Ўзбек шеърий романларининг спецификаси
Тадқиқот объекти: Мирмуҳсининг «Зиёд ва Адиба», Ҳусниддин Шариповнинг «Бир савол», Мухаммад Алининг «Бокий дунё» шеърий романлари.
Ишнинг мақсади: ўзбек реалистик шеърий романлари тахдили мисолида шеърий романнинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тарақкиёти ва ҳозирги ҳолати бўйича назарий хулосалар баён қилиш.
Тадқиқот методлари: тарихий-қиёсий метод.
Олинган иатижалар ва уларнинг янгилиги:
- ўзбек адабиётшунослигида илк маротаба шеърий роман мустақил жанр эмас, балки роман жанрининг алоҳида тури эканлиги аниқланди;
- уч асар тахдили оркали адабиётимизда шеърий романнинг шаклланиш жараёни, тарихий таракқиётидаги етакчи тамойиллари белгиланди;
- шеърий романда эпик тасвир билан лирик талқиннинг уйғунлиги зарурий шарт эканлиги илмий жиҳатдан асосланди.
Амалий ахамияти: Олий ўкув юртларинг филология факультетлари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун шеърий роман назарияси бўйича семинарлар, махсус курс машғулотлари ўтказиш, “Янги ўзбек адабиёти”, “Адабиёт назарияси” фанлари бўйича дарслик ва қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Тадқикотнинг хулоса ва натижалари бўйича илмий-назарий семинарлар ва анжуманларда маърузалар қилинган. Ишнинг асосий мазмуни юзасидан илмий журналларда 12 та мақола нашр этилган.
Қўлланиш сохаси: адабиётшунослик, адабиёт назарияси.
Ўзбек халқ топишмоқларининг генезиси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё фольклоршунослигида халқ оғзаки бадиий ижоди жанрлар тизимининг таснифини яратиш, эпик сюжет ва мотивларнинг қиёсий-типологик табиати, тарихий-генетик асослари ва манбаларини аниқлашга алоҳида эътибор бсрилмокда. Натижада фольклор ижрочилиги ва ижодкорлигининг тадрижий ривожи конуниятларини очишга дойр янги назарий концспциялар юзага келди. Номоддий маданий мсросни саклаш, муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш миллий ўзликни англашнинг бош мезонига айланган бугунги кунда халкнинг турмуш тарзи, дунёкараши ва воқсликни бадиий идрок этиш билан алоқадор анъаналарини тадқиқ этиш асносида фольклор жанрлари генезиси ва типологиясига дойр қарашларни янада чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эта.
Жаҳон фольклоршунослигида топишмоқларни тадкиқ этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган бўлиб, топишмок жанри поэтикаси ва прагматикаси борасида жиддий ютуқларга эришилган. Жумладан, топишмокларнинг ўзига хос хусусиятлари, воқеликни мстафорик нутк воситасида ифода этиш тамойиллари, топишмоклар таснифи, структур-семантик табиати ва бадииятини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган. Бирок топишмок айтиш анъанасининг келиб чикиш тарихи, ҳаётий-маиший функциялари, топишмокларнинг тарихий асослари ва бадиий эволюциясини тадқиқ этиш фольклоршуносликнинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмокда.
Мустакиллик йилларида ўзбек халкининг бой маънавий мороси, айниқса, фольклор дурдоналарини дунё халқларининг бадиий маданияти контскстида таҳлил қилиш натижасида аждодларимиз поэтик тафаккурининг умумжаҳон цивилизациясида тутган муносиб ўрнини бслгилаш хамда хар томонлама тадқиқ этиш тамойиллари шаклланди. Бу эса бсназир бадиий қадриятлар тизимига айланган фольклор асарларини тўплаш, системалаштириш ва кенг кўламда таргиб этиш, эпик сюжстларнинг тарихий асослари ва бадиий эволюциясини ойдинлаштиришнинг кенг имкониятларини очди. Фольклор жанрларининг тадрижий ривожини эпос, халк лирикаси ва огзаки наср материаллари асосида тадқик этиш натижасида халқ ижодистининг тарихий-тадрижий ривожланиш жараснига хос хусусиятлар аниқланди. Бугунги кунда «миллий маданий-тарихий кадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўкишга қизикишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоклар) матсриаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш хамда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш»1 зарурлиги болалар китобхонлигини янада ривожлантириш, шу жумладан, ўзбек халқ топишмокларини тўплаш ва нашр этиш ишини жадаллаштиришни тақозо этади.
Узбекистан Рсспубликаси Президснтининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбск тили ва адабиёти унивсрситетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-ҳуқукий хужжатлар, 2017 йил 17 фсвралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар акадсмияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқик ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон «Мактабгача таълим тизимини туб-дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги «2010-2020 йилларда номоддий маданий мсрос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб килиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 222-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади топишмокларнинг тарихий асосларини аниклаш, кадимги мифологик тасаввурлар, табуистик лексика ва мстафорик нутк билан боғлиқ инонч-эътиқодларнинг топишмоқлар шаклланишида тутган ўрнини ёритишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбск фольклоршунослигида биринчи марта топишмокларнинг тарихий асослари кадимги мифология, сўз магияси, табуистик лексика ва мстафорик нуткнинг архаик шакллари билан алоқадорлиги аниқланган;
ўрта асрлар ёзма ёдгорлиги «Кодекс куман икус»д аги фольклор матсриаллари топишмоклар генезисини тадкиқ этишнинг муҳим манбаи эканлиги асосланган;
топишмокларнинг шаклланиш жараёни «сўз табуси—>яширин
нутк—>метафорик нутқ—>топишмоқ» боскичларидан иборатлиги исботланган;
топишмокларнинг кслиб чикишига асос бўлган поэтик моделларнинг шаклланишида қадимги инонч-эътиқодлар ва архаик мифларнинг ўрни ва вазифалари ойдинлаштирилган;
ссрҳосиллик ғоясини ташувчи кадимги мавсумий маросимлар ҳамда удумларнинг всрбал компонснтлари топишмокларнинг юзага кслишига асос бўлганлиги далилланган;
ўзбек халқ топишмоқларининг кслиб чиқиши ва тадрижий ривожи туркий халклар поэтик тафаккури ва бадиий-эстетик анъаналари билан муштарак жиҳатларга эгалиги кўрсатиб бсрилган.
Хулоса
1. Топишмок халқ оғзаки ижодининг асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келаётган энг кадимий жанрларидан бири бўлиб, унда у ёки бу жиҳати билан бир-бирига ўхшаш, бслги-хусусиятлари муштарак бўлган турли-туман нарса-ҳодисаларни ўзаро киёслаш асносида мстафорик нутк воситасида образ яратиш анъанаси устуворлик қилади. XIII-XIV асрларга оид «Кодекс куманикус»га киритилган кайроқ, турна, узанги, кирпи (типратикан), кема, пичоқ, ит ва бошқа нарсалар тўғрисидаги 47 та жумбоқ ўзбск халқ топишмоқларининг шаклланиши умумтуркий анъаналар билан муштарак негизга эгалиги ҳамда асрлар давомида изчил таракқий этиб кслганлигини кўрсатади.
2. Тарихий-фольклорий жараёнда топишмокларнинг юзага кслишида аждодларимиз турмуш тарзи билан боғлиқ ҳаётий вокелик бирламчи асос бўлган бўлса-да, унинг шаклланишида табиат ва коинот билан боғлик мифологик қарашлар, ссрҳосиллик ғоясини ўзида мужассамлаштирган архаик ритуаллар, қадимги маросимлар, сўз магияси ва табу анъанасига алоқадор инонч-эътиқодлар муҳим роль ўйнаган.
3. Борликни мифологик тасаввурлар асосида англаш, тушунтириш ва идрок этиш ўрнини воқсликни бадиий ифодалар воситасида тасвирлашдан иборат архаик фольклор анъаналари эгаллагач, мифологик кодлар бадиий-эстетик моҳият касб этиб, поэтик образ, тимсол ва дсталларга айланиши жараёни топишмокларнинг шаклланишида ҳам ўз аксини топган. Топишмокларда табиат ва коинот билан боғлик мифологик қарашлар, ўсимлик ва жониворлар образи, шунингдек, астромифологик тасаввурлар мстафорик нутқ воситасида баён килиниши бу жанрга мансуб асарларнинг юзага кслишида архаик мифология билан боғлиқ мстафорик нутқ моделлари муҳим роль ўйнаганлигини кўрсатади.
4. Халқимиз орасида топишмоқ айтиш ва унинг «очуви», яъни жавобини топиш билан алоқадор ўзига хос удумлар мавжуд бўлганлиги ҳам ўтмишда топишмоклар сакрал-магик функция бажарувчи фольклор намунаси сифатида ижро этилганлигидан далолат бсради. Топишмок жавоби топилмаган такдирда халк тилида «шаҳар бсриш» ва «кўрғон бсриш» номлари билан юритиладиган анъаналарга амал қилиниши ва бу жараснда муайян савол-жавоб айтимлар ижро этилиши мазкур жанрнинг қадимий ижро шаклининг қолдик ҳолда етиб келган рудиментлари ҳисобланади.
5. Узбек халқ топишмоқларининг шаклланишида қадимги маросимлар моҳиятини ташкил этган магик қарашлар, сўз табуси ва «яширин нутқ»қа асосланган рамзий мулокот усуллари муҳим ўрин тутган. Табунинг турли-туман функционал типлари, яъни «такикланган хатти-ҳаракатлар» ёки «ҳаракат табуси», «одам ёки унинг тана аъзолари билан боғлиқ табу», «табулаштирилган прсдметлар» ва «сўз табуси» бирор нарса-ҳодисани ўз номи билан эмас, балки табуистик лексика воситасида ифодалаш анъанасини юзага кслтирган.
6. Муайян сўзлар воситасида душманга таъсир ўтказиш, карғиш оркали кишига касаллик, ўлим, фалокат йўллаш ёки аксинча, яхши тилаклар ифода этилган олқиш сўзларни қўллаш билан эса ижобий таъсир кўрсатиш мумкинлиги ҳақидаги тасаввурлар сўз магиясининг асосий моҳиятини ташкил этган. Бинобарин, муайян нарса-ҳодисалар номини билдирувчи атамалар ўзи мансуб бўлган объект ёки субъект билан бевосита боғланган бўлади ва бири иккинчисини тақозо этади, дсган инончлар асосида эвфсмик лексика шаклланган. Сўз культи билан боғлик бундай магик-мифологик қарашлар кадимги рамзий-ритуал маросимларда «яширин нутқ»да сўзлашиш анъанасини юзага кслтирган.
7. Сўз культи ва табуистик лексиканинг тадрижий ривожи натижасида кадимги кишиларнинг ўзаро нуткий мулокоти жараёнида муайян тушунча ва сўзларни очик ишлатиш билан боғлик тақик коидасига асосланган сўз табуси топишмокларнинг келиб чиқишига асос бўлган дастлабки поэтик моделларнинг юзага кслишини таъминлаган. Узбек халқ топишмоқларининг шаклланиш жараёни «сўз табуси—>яширин нутқ—>мстафорик нутк—►топишмок» босқичларидан иборатдир.
8. Дунс халқлари фольклоридаги топишмок ижрочилиги анъаналарини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда бу жанрнинг оммалашиш тарзи билан боғлиқ манбаларни тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, қадимда топишмок айтиш удуми мавсумий характер касб этган бўлиб, йил ссрхосил ёки баракасиз кслишини аниклаш функциясини бажарган. Муайян магик амал ёки архаик маросимнинг вербал партитураси, яъни сўз билан ифодаланган талкини вазифасини бажарган кадимги топишмоқлар рамзий-ритуал мохиятга эга бўлган.
9. Қадимда топишмок айтиш анъанаси ссрҳосиллик гояси ва ёшларни бир ёш-табақа мансубиятидан бошқасига ўтказиш чоғидаги синов усулларидан бири вазифасини бажарганлиги туфайли мавсумий ва оилавий-маиший маросимларнинг таркибий қисми саналган. Тарихий-фольклорий жараённинг узлуксиз ривожи давомида топишмок айтиш билан боглик анъаналар функционал-семантик табиатида ўзгаришга учраган. Қадимги тўй олди маросимларида «рамзий беллашув» ёки мстафорик нутқ орқали ссрҳосиллик бахш этувчи табиат культларига таъсир кўрсатишнинг магик воситаси сифатида кенг кўлланилган савол-жавоб айтимлари асосида кейинчалик билимдонлик, ҳозиржавоблик, заковатлилик ва топкирликни синаб кўриш мақсадида ижро этиладиган топишмок айтиш анъанаси шаклланган.
10. Топишмокларнинг ўзига хос табиати аждодларимиз поэтик тафаккурининг энг муҳим қирраларидан бири - турли нарса-ҳодисалар ва предметлар ўртасидаги фарқли ва ўхшаш жиҳатларни кўра билиш ҳамда шу асосда прсдмстларнинг ўзаро алоқасини мстафорик нутқ воситасида бадиий ифода этиш анъанасини ўзида мужассамлаштирганлиги билан бслгиланади. Воксликни бадиий-эстетик идрок этиш эса кишиларнинг ўзаро нутқий мулоқотида сўзларни кўчма маънода қўллаш анъанасини юзага кслтирган бўлса, фольклорда нарса-ҳодисалар моҳиятини «яширин нутқ» воситасида талқин қилишга асосланган топишмокларнинг шаклланишига асос бўлган.
Ўзбек халқ мақолларининг абдулла қаҳҳор ҳикояларида тутган ўрни
Мақоллар ўзбек адабиётида асрлар давомида тўпланган бебаҳо мерослардан бири ҳисобланади. Тафаккурнинг бундай дурдонасини ҳалқимиз асрлар оша кўз қорачиғидай асраб оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга еткизиб келмоқда. Мақоллар хеч қачон ўз маъноси йўқотмай замонлар оша тобора сайқалланади ва мазмуни теранлашади. Ҳалқ ҳаёти тажрибасидан келиб чиқадиган хулосаларининг бадиий ифодаси бўлмиш мақоллар, гарчи бир-икки лўнда жумлали ё мисрали бўлса-да, уларнинг ҳар бирига, М. Горький сўзлари билан айтганда: “Бутун-бутун китобларга ёритиладиган фикр ва маъно жо қилинган. Ҳалқ асрлар давомида сайқал берган ҳар бир мақол етук бадиий асардир”. Мана шу фикрга қўшилган ҳолда бизнинг ўзбек адабиётшунослар хам ўз асарларида мақолларни асарларнинг маъносини тўлиқ ифода қилиш учун ишлатишган.
Ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси: генезиси, реалистик талқини (1970-2000)
Тадқиқот объектлари: халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари, диний-фалсафий манбалар, мумтоз ҳамда жадид адабиёти намояндалари, С.Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров, М.Али, Ў.Ҳошимов, Э.Самандаров, М.Мансуров, М.М.Дўст, Ш.Бўтаев, Н.Норкобилов каби адибларнинг асарлари.
Ишнинг мақсадн: ўтган асрнинг сўнгги чораги ва XXI аср бошларида яратилган ўзбек насрининг тарихий ва замонавий мавзулардаги намуналарида оталар ва болалар муаммоси талқинини илмий-назарий жихатдан тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда киёсий-типологик тадкиқ усулидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда бадиий адабиётда муҳим ўрин тутган оталар ва болалар муаммосининг ўзига хос хусусиятлари, генезиси, омиллари ғоявий-эстетик тизимнинг таркибий қисми сифатида монографии йўналишда илк марта тадқик қилинди: а) ижтимоий-эстетик онг такомили ва турли даврлар характерига кўра оталар ва болалар муаммосининг вужудга келиш жараёни кўрсатиб берилди; б) адабий жараёнга диний-фалсафий мафкуранинг таъсири ва ундан келиб чиқадиган маънавий-маърифий томонлар тахлил этилди; в) ижтимоий таракқиётнинг кўзгуси бўлмиш адабий жараён мазкур муаммони ифодалар экан, кандай ғоявий, тарбиявий мақсадларга йўналтирилганлиги тахдил қилинди; г) оталар ва болалар муаммоси умумбашарий мавзу эканлиги нуктаи назаридан рус ва жаҳон адабиёти намуналарига қиёсий-типологик аспектда ёндашилди.
Амалий ахамияти: диссертациянинг натижалари ва илмий-назарий хулосаларидан ўзбек адабиётининг айрим назарий масалаларини ёритиш, олий ўқув юртларининг филология факультетларида, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида адабиёт фанидан дарс машғулотлар олиб бориш, танланма дарслар ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратишда ҳамда миллий хусусиятлар билан боғлиқ турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижаларидан олий ўкув юрти, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўзбек адабиёти тарихи, адабиёт назариясига оид машғулотларни ўтиш ҳамда ўкув кўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг мақола ҳамда рисолаларида оммалаштирилган.
Қўлланилиш сохаси: ҳозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси, адабий танкид, эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият соҳалари.
Ўзбек мифологиясида соғломлаштириш масалалари ва миллий анъаналардаги ўрни
Ҳар қандай миллатнинг миллий анъаналари озуқланадиган, куч оладиган афсоналари, достонлари, халқ оғзаки ижоди бўладики, уларсиз миллий анъаналар ва миллий маънавият ўзининг мазмунини ва гўзаллигини тўлалигича намоён қила олмайди. Бугунги кунда дунё маданий меросининг бой ва ажралмас қисми ҳисобланадиган Миер, Юнон, Хинд, Хитой, Рим мифологичен нафақат ўша миллатларнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий бойлиги ҳисобланади. Узбек халқи ҳам кўп минг йиллик тарихга эга бўлган асотирлари, афсоналари ва достонлари, халқ оғзаки ижоди, буларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган, ўз мифологиясига эга..
Ўзбек ва ақш адабиётида болаликнинг бадиий талқини
Тадқиқот объекти: М.Твеннинг “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, “Том Сойернинг бошидан кечирганлари” романлари ва Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” қиссаси.
Тадқиқотнинг мақсади: номзодлик диссертациясининг асосий мақсади М.Твеннинг “Том Сойернинг бошидан кечирганлари”, “Гекльберри Финннинг бошидан кечирганлари”, ҳамда Г.Гуломнинг “Шум бола” асарларини қиёсий ўрганиш, адиблар услубининг ўзига хос кирраларини аниклаш, Америка ва ўзбек адабиётида болаликнинг бадиий дунёси талқини хусусиятларини тахлил килиш.
Тадқиқот методи: тадқиқот қиёсий - солиштирма метод усулида олиб борилди.
Олинган натижалар ва илмий яигилиги: диссертацияда Америка ва ўзбек адабиётида болаликнинг бадиий олами талқин этилиши ва улардаги ўзига хослик ҳамда муштаракликлар тадкик килинди, тегишли назарий хулосалар чиқарилди. Тадкиқотнинг Г. Гулом ва М.Твен ижоди мисолида илк марта амалга оширилганлиги диссертациянинг илмий янгилигини белгиловчи омилдир.
Илмий-амалий ахамияти: диссертациянинг асосий назарий хулосаларидан олий ўкув юртларида адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик фанлари бўйича маърузалар ўкиш, амалий машгулотлар олиб бориш, семинарлар ўтказиш, шунингдек, дарсликлар, ўкув қўлланмалари яратиш ва турли услубий тавсияномалар тузишда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот материаллари ва натижаларидан Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университетида филология факультета бакалавриат талабаларига ўзбек адабиёти, Америка адабиёти, адабиёт назарияси, адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик, жаҳон адабиёти фанлари бўйича маърузалар ўкиш ва амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланилмокда. Тадкикот натижалари муаллифнинг республика марказий ва Россия журналларида эълон килинган маколаларида оммалаштирилди.
Қўлланиш сохаси: ўзбек адабиёти, Америка адабиёти, адабий алоқалар, адабиёт назарияси, жаҳон адабиёти, таржима назарияси ва амалиёти, киёсий адабиётшунослик, таржимашунослик.