Jurnal haqida
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 майдаги “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 5 июнидаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли, 2018 йил 18 апрелидаги ПҚ-3673 «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий» қарорлари асосан, Тошкент давлат транспорт университетида 2021 йил 15-16 ноябрь кунлари “Транспортда инновацион ахборот технологияларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-техник анжуман ўтказилмоқда.
Анжуманга хорижий мутахассис ва олимлар, республика авиация ва космик соҳаларининг етакчи ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрант ва иқтидорли талабалар таклиф этилади.
Анжуман доирасида ялпи мажлис билан бир қаторда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар иши ташкил этилади:
1-шўъба. Транспортда информацион тизимлари ва молиявий-иқтисодий соҳасида инновацион информацион технологиялар.
2-шўъба. Ташишни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларида, электротехника ва компьютер мухандислиги инновацион информацион технологиялар.
3-шўъба. Транспортда ҳаракат таркибидан фойдаланиш ва автомобиль транспорт таъмирлашда инновацион информацион технологиялар.
4-шўъба. Транспортда йўл хўжалиги ва қурилишда инновацион информацион технологиялар.
5-шўъба. Транспортда темир йўл ва авиация транспорт мухандислиги инновацион информацион технологиялар