“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
47
БОЛАЛИК ДАВРИНИНГ РЕТРОСПЕКТИВ ТАДҚИҚOТИГА ОИД
АСОСИЙ МУАММОЛАР
Ҳайдарбек Ҳамдамов
Жиззах давлат педагогика университети “Умумий психология”
кафедраси катта ўқитувчиси
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада болалик тушунчасининг шаклланиши ва унинг жамият
ривожланиши билан алоқадорлик таҳлил этилди. Шунингдек, болаларнинг
шахс сифатида шаклланишида сюжетли-ролли ўйинларнинг аҳамияти ҳамда
болалик даврларини тарихий нуқтаи назардан ўрганиш унинг ривожланиш
жараёнини тушуниш учун муҳим эканлиги илмий далиллар билан асослаб
берилди. Мақола болалик ривожланишини психологик ва тарихий контекстда
таҳлил этиб, мазкур муаммони ўрганишнинг долзарблигини кўрсатиб беради.
Таянч сўз ва иборалар:
бола, болалик, маданий-тарихий психология,
психик ривожланиш, шахс ривожланиши, болалик тарихи, архаизация,
феминизация, болалик ривожини тарихан ўрганиш.
ОСНОВНЫЕ ПРОБЛЕМЫ РЕТРОСПЕКТИВНОГО ИССЛЕДОВАНИЯ
ПЕРИОДА ДЕТСТВА
АННОТАЦИЯ
В данной статье анализируется формирование понятия детства и его
связь с развитием общества. Также отмечается значимость сюжетно-ролевых
игр в становлении детей как личностей, а изучение периодов детства с
исторической точки зрения рассматривается как важный аспект для
понимания процесса его развития. Статья исследует развитие детства в
психологическом и историческом контексте, подчеркивая актуальность
изучения данной проблемы.
Ключевые слова и выражения:
ребенок, детство, культурно-
историческая психология, психическое развитие, развитие личности, история
детства, архаизация, феминизация, историческое изучение детского развития.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
48
MAIN PROBLEMS OF THE RETROSPECTIVE STUDY OF CHILDHOOD
ABSTRACT
This article analyzes the formation of the concept of childhood and its
connection with the development of society. It also highlights the importance of role-
playing games in the formation of children as individuals and considers the study of
childhood periods from a historical perspective as a key aspect in understanding its
developmental process. The article examines childhood development in
psychological and historical contexts, emphasizing the relevance of studying this
issue.
Key words and expressions:
child, childhood, cultural-historical
psychology, mental development, personality development, history of childhood,
archaization, feminization, historical study of child development.
1989 йилда ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган бола ҳуқуқлари
тўғрисидаги Конвенция Ер сайёрасининг ҳар бир бурчагида бола шахсининг
тўлақонли ривожланишини таъминлашга қаратилган. Дунё мамлакатларининг
кўпчилиги томонидан ратификация қилинган ушбу Конвенциянинг “Бола бу
нима” номли 1 моддасида айтилишича, бола деб 18 ёшгача бўлган ҳар бир
инсон назарда тутилади. Муайян бир болага нисбатан қонунда қўлланилган
аввалроқ балоғатга етиш масаласи бундан мустаснодир.
Тарихий жиҳатдан болалик тушунчаси балоғатга етмаганликнинг
биологик ҳолати билан боғлиқ эмас. Болалик муайян бир ижтимоий мавқе,
ахлоқий меъёрлар ва мажбуриятлар ҳамда шу даврга хос фаолиятнинг турлари
ва шаклларининг йиғиндиси билан белгиланади. Буларнинг барчаси ҳаётнинг
аниқ бир даврида кечади. Мазкур ғояни тасдиқлаш учун француз демографи
ва тарихчиси Ф.Ариес томонидан бир талай қизиқарли фактлар тўпланган.
Унинг изланишлари ва ёзган асарлари психологияда болалик тарихига бўлган
қизиқишни орттирди. Ф.Ариеснинг тадқиқотлари бу соҳада классик
изланишлар сифатида эътироф этилди.
Ф.Ариесни тарихий тараққиёт йўлида рассомлар, ёзувчилар ва
олимларнинг онгида болалик тушунчаси қандай шаклланганлиги ҳамда турли
тарихий даврларда у нима билан фарқ қилганлиги масаласи қизиқтирган.
Тасвирий санъат соҳасидаги олиб борган тадқиқотлари уни қизиқарли
хулосалар чиқаришига олиб келди. Қизиғи шундаки, XIII асрга қадар санъатда
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
49
болалар тасвири кузатилмаган, рассомлар бунга ҳаттоки ҳаракат ҳам
қилмаганлар. “У дунёда, - деб ёзади Ариес, - болаликка жой йўқ эди” [2]. Бола
ўзида инсон шахсини мужассам этиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган
бўлса керак. Айрим санъат асарларида болалар пайдо бўлиб қолсалар ҳам,
улар кичрайтирилган катталар кўринишида тасвирланган. У даврларда
болаликнинг табиати ва хусусиятлари борасида билимлар мавжуд эмас эди.
“Бола” сўзи узоқ вақт давомида ҳозирги кунда берилаётганидек
аҳамиятли, аниқ бир маънога эга эмас эди. Шуниси қизиқки, ўрта асрлар
Германиясида “бола” сўзи “тентак” тушунчаси билан маънодош эди. Ариесни
эътироф этишича, XVII асрдаги француз тилида кичик болаларни нисбатан
катта болалардан фарқловчи сўзлар етарли бўлмаган.
Болалик инсоният тараққиётининг оддий босқичи эмас, балки турли
даврларда ва турли халқлар орасида ҳар хил ижтимоий ва маданий мазмунга
эга бўлган тушунчадир. Боланинг ривожланиши ва ижтимоийлашуви
ижтимоий ҳаётнинг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ бўлган маълум бир
маданий муҳитда содир бўлади. Болалик ҳақидаги тушунча тарих давомида
ўзгаради ва турли маданиятларда жуда фарқ қилади [4].
Ариеснинг ёзишича, “болалик” тушунчаси қарамлик ғояси билан боғлиқ
бўлган. “Болалик қарамликнинг тугаши ёки камайиши билан якун топган.
Мана шунинг учун ҳам, қуйи табақа одамлари учун болаларга хос бўлган
сўзлар сўзлашув тилида ҳали узоқ вақт давомида бетакаллуф белгилар бўлиб
қолади. Қуйи табақа деганда бошқаларга тўлиқ бўйсунадиганлар:
хизматкорлар, аскарлар, шогирдликка тушганлар тушунилади. “Кичкина”
деганда албатта фақат бола эмас, балки ёш хизматкор ҳам тушунилиши
мумкин”.
Болаликни тез ўтиб кетадиган, арзимас бир давр деб ҳисоблаганлар.
Ариеснинг фикрича, болаликка нисбатан бефарқлик ўша давр демографик
вазиятининг натижаси бўлган. У даврлар туғилишнинг юқорилиги ҳамда
болалар ўлимининг кўплиги билан ажралиб турган. “Менда уларнинг ҳаммаси
нобуд бўлаверган”, - дейди М.Монтен. Монтен яшаган замонда болалик
ожизлик ва ақлсизлик билан ассоциацияланган.
XIII асргача бўлган рассомлик санъатида болаларнинг образларини
фақат диний-аллегорик сюжетлардагина учратишимиз мумкин. XIII асрга
келиб бир нечта болаларнинг типлари пайдо бўлади. Бу жуда ёш одам, ўсмир
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
50
кўринишида тасвирланган фаришта; Исо Масиҳнинг гўдаклиги ёки биби
Марямнинг ўғли билан тасвирланган расми (бунда ҳам Исо Масиҳ ёши катта
одамнинг кичрайтирилган нусхаси кўринишида тасвирланган); марҳум
руҳининг рамзи сифатида яланғоч гўдак тасвири. Ф.Ариес XV асрда
болаларнинг тасвирларига оид иккита янги тип мавжудлигини қайд этади:
портрет ва путти (кичкина яланғоч ўғил бола тасвири). Ариеснинг
таъкидлашича, путтиларга бўлган иштиёқ болалар ва болаликка кенг
қизиқишнинг пайдо бўлганлигидан далолат беради.
Реал болаларнинг рассомлик санъатида тасвирланиши ҳали узоқ вақтлар
кузатилмайди. XVI асрда ўлган болаларнинг портретларини пайдо бўлиши
билан болаликка бўлган бефарқлик секин-аста йўқола бошлаган. Уларнинг
ўлими илгаригидек оддий ҳолат эмас, балки ҳақиқатдан ҳам ўрнини қоплаб
бўлмайдиган йўқотишдек қабул қилинган. Рассомлик санъати асарларидан
хулоса чиқарадиган бўлсак, XVII асрга келиб болаларга нисбатан бефарқлик
барҳам топа бошлаган. Айнан шу даврга келиб мусаввирларнинг чизган
расмларида реал болаларнинг портретлари илк бора акс этилган. Қоидага
кўра, бундай расмларда нуфузли шахслар фарзандларининг болалиги
тасвирланган. Шу тариқа, Ариеснинг фикрича, болаликнинг кашф этилиши
XIII асрда бошланган, унинг тараққий этишини эса XIV-XVI рассомлик
тарихида кузатиш мумкин. Аммо, бу кашфиётнинг яққол намоён бўлиши XVI
асрнинг охири ҳамда XVII асрнинг ўзига тўғри келади.
Тадқиқотчининг фикрича, кийим-бош болаликка бўлган муносабатни
ўзгарганлигини асословчи муҳим белги саналади. Ўрта асрларда бола катта
бўлиши биланоқ, унга ижтимоий шароитига кўра катталарнинг кийимидан
фарқ қилмайдиган либос кийдириб қўйишган. Ариеснинг қайд этишича,
кийим-кечаги бўйича болани катталардан ҳеч нарса фарқлаб турмаган. Фақат
XVI-XVII асрларга келиб болани катта ёшли одамдан ажратиб турадиган
махсус кийимлар пайдо бўлган. Шуниси қизиқки, 2-4 ёшли ўғил ва қиз болалар
учун кийимчалар бир хил бўлган. Бошқача қилиб айтганда, ўғил болани
эркакдан фарқлаш учун унга аёлларнинг кийимини кийдириб қўйишган, ва бу
ҳолатни айрим ҳолларда ҳаттоки асримизнинг бошларигача кузатиш мумкин
бўлган. Яъни жамиятнинг ўзгарганлиги ва болалик даврининг узайганлиги
ҳам кийим-бошнинг танланиши борасидаги ижобий натижани кечроқ берган.
Таъкидлаш жоизки, рус оилаларида 1917 йилдаги инқилобга қадар деҳқон
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
51
оиласининг болалари ва катталари бир хил кийинган. Ўзбек оилаларида ҳам
яқин-яқингача бундай бир хилликни учратиш мумкин эди. Бундай хусусият
ёши катталарнинг иши (ҳунари) ва болаларнинг ўйинида катта фарқ бўлмаган
жойларда ҳозиргача маълум маънода сақланиб қолган. Қадимий
расмларда болаларни тасвирланиши ва адабиётда болалар либосини
ифодаланишини таҳлил этар экан, Ариес болалар кийими эволюциясида учта
тенденцияни ажратиб кўрсатади:
1) архаизация – муайян бир тарихий даврда болалар кийими
катталарнинг модасига қиёслаганда кечикиб юради ва кўп жиҳатдан ўтган
даврдаги катталарнинг кийимини такрорлайди;
2) феминизация – ўғил болаларнинг кийими кўп жиҳатдан аёллар
кийимларидаги деталларни такрорлайди;
3) Юқори табақа болалари учун қуйи табақалардаги катталарнинг кийим-
бошларидан фойдаланиш. Шу тариқа, ўғил болалар уст-бошида ҳарбий
либоснинг деталлари ва шим пайдо бўлди (масалан, болаларнинг матросча
костюми).
“Бугунги кунимизда, - деб ёзади Ариес, - биз Людовик XVI замонидаги
ўғил болаларнинг иштонларини эслатувчи бир хил типдаги кийимларнинг
тарқалишини кузатяпмиз, - ишчининг кўк рангдаги махсус коржомаси, яъни
дағал матодан ишланган шими жинсиларга айланган, ва ёшлар буни ёшлик
рамзи дея фахр билан кийиб юришади”.
Ариеснинг таъкидлашича, болалар кийим-бошининг шаклланиши
жамиятда болаларга бўлган муносабатни ботиний жиҳатдан ўзгарганлигини
ташқи намоён бўлишидир. Энди болалар катталарнинг ҳаётида муҳим ўринни
эгаллай бошлашди.
Болаликнинг кашф этилиши инсон ҳаётининг тўлиқ циклини баён этиш
имконини берди. XVI-XVII асрларда ёзилган илмий асарларда ёш даврларини
тавсифлаш учун бугунги кунимизгача илмий ва оғзаки нутқда қўлланилиб
келинаётган атамалар ишлатилган: болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, ёшлик,
етуклик, кексалик, қарилик, чуқур қарилик (узоқ умр кўрувчилар). Аммо, бу
сўзларнинг замонавий мазмуни уларнинг дастлабки маъносига мувофиқ
келмайди. Қадимги замонда ҳаётий жараённинг даврлари йилнинг тўрт фасли,
етти сайёра ёки ўн икки бурж белгилари билан боғлаб тушунтирилган.
Сонларнинг мос келиши табиатнинг фундаментал бирлигига доир кўрсаткич
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
52
деб қаралган. Масалан, юнон файласуфи Пифагор инсон умрининг 20 ёшгача
бўлган болалик ва ёшликни қамраб олувчи даврини «баҳор», 20 ёшдан 40
ёшгача даврини «ёз», етуклик даври саналган 40 ёшдан 60 ёшгача вақт
оралиғини «куз», кексалик дейиладиган 60 ёшдан 80 ёшгача даврини эса
«қиш», деб таърифлайди.
Санъат соҳасида инсон умрининг ҳаётийлик даври XVI-XIX асрларда
ишланган
кўплаб
итальян
гравюраларида,
рассомчиликда
ҳамда
ҳайкалтарошликда ўз аксини топган. Ариеснинг таъкидлашича, бу
асарларнинг аксариятида инсоннинг ёши фақат биологик босқичларга эмас,
балки кўпроқ инсонларнинг ижтимоий вазифаларига урғу берилган ҳолда
тасвирланган. Масалан, Падуедаги машҳур Эремитанининг деворларига
солинган фрескаларининг бирида қуйидагиларни кўришимиз мумкин:
— ўйинчоқларнинг ёши — уни ёғоч отча, қўғирчоқ, шамол тегирмони
ва қушчалар билан ўйнаётган болалар ифодалайди;
— мактаб ёши — ўғил болаларнинг ўқишни ўрганиши, китобларни
олиб юришлари, қизларнинг эса тўқишни ўрганиши;
— севги ва спорт ёши — йигит ва қизларнинг байрамларда биргаликда
сайр қилиб юришлари;
— уруш ва рицарлик — милтиқдан ўқ узаётган одам;
— етуклик — судьялар ва олимларнинг тасвирланиши.
Ариеснинг фикрича, инсон ҳаётининг ёш даврлари, шу билан бир
қаторда болалик даври ҳам ижтимоий институтларнинг таъсири остида
шаклланади. Яъни ёш даврлари жамият тараққиёти келтириб чиқарган
ижтимоий ҳаётнинг янги шакллари асосида ўзгариб боради. Илк болалик
аввало оилада пайдо бўлади. Оилада бу давр болага нисбатан “юмшоқ
муомала” ва “эркалаш” билан кечадиган мулоқот билан боғлиқ. Ота-она учун
бола бу – шунчаки ширингина, ажиб бир болажон. У билан завқ ила ўйнамоқ
мароқли. Шу билан бирга уни ўқитиш ва тарбиялаш ҳам мумкин. Болаликнинг
бирламчи, “оилавий” концепцияси мана шундай бўлади.
Жамиятнинг
тараққий
этиши
келажакда
болаларга
бўлган
муносабатнинг ўзгаришига олиб келди. Болаликнинг янги концепцияси
вужудга келди. XVII асрнинг педагоглари учун болаларга бўлган муҳаббат
энди фақат эркалаш ва ўйин-кулгида ифодаланиб қолмасдан, балки уларга
таълим-тарбия беришдаги психологик қизиқишда ҳам намоён бўла бошлайди.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
53
XVII асрда Ян Амос Коменскийнинг “Буюк дидактика” номли машҳур
асарининг пайдо бўлиши катта воқеа бўлди. 1651 йилда Я.А.Коменский
томонидан ишлаб чиқилган ўқитувчилар учун қонунлардан бирини эслатма
сифатида келтириш мумкин: «...ўқувчиларга оталарча ғамхўрлик билан,
жиддий, астойдил муваффақиятлар тилаб муносабатда бўлиш зарур. Ўқитувчи
ўқувчиларнинг маънавий ўсишини таъминловчи ота-онасидек фаолият
юритиши лозим. Шу билан бирга улар вазифаларини қаттиққўлликдан кўра
хушфеъллик билан бажаришлари мақсадга мувофиқ. Бу вақтда Горацийнинг
“Барча овозлар ёқимли билан фойдалини боғлай олганларга бўлсин” деган
сўзларини ёдда тутишлари керак. Бу шундай ёш даврики, бола ҳали ҳаётнинг
оғир юкини билмасдан фойдали ишни фақат ёқимли билан мувофиқ кўради. У
кўпроқ асл таомни эмас, балки шакар ва асални талаб этади».
XVI аср охири ва XVII асрлар қадимги Русь матнлари педагогика ва
болалар психологисига оид шарҳларга тўла. Владимир Мономахнинг (XI аср)
“Ўгитлари”да қуйидагилар мавжуд: “Қарияларни оталарингиз каби улуғланг,
ёшларни укаларингиздек ардоқланг”, “Барча яхши нарсаларни билиб олиб,
ёдингизда тутишингиз керак: нимани билмасангиз, шуни ўрганинг”,
“Дангасалик иллатларнинг онаси: ундан эҳтиёт бўлинг”.
Қатъий интизомга асосланган рационал тарбия концепцияси Ғарбий
Европанинг оилавий ҳаётига XVIII асрда кириб борди. Ота-оналар диққатини
болалик ҳаётининг барча жабҳалари жалб эта бошлади. Аммо, болаларнинг
катталар ҳаётига тайёрлаш функциясини оила эмас, балки махсус ижтимоий
муассаса бўлган мактаб ўз зиммасига оладиган бўлди. Ўша даврларда мактаб
малакали ишчилар ва намунали фуқароларни тарбия этишга мўлжалланган.
Ариеснинг фикрича, айнан мактаб оилада болаларга илк 2-4 ёшда ота-
оналар томонидан бериладиган тарбияни кенгайтириб берди. Яъни мактаб
болалик доирасини ҳар томонлама кенгайишига сабабчи бўлди. Мактаб
ўзининг мунтазам, тартибли тузилиши ва тизими билан “болалик” деб
номланган
даврни
навбатдаги
босқичда
дифференциациялашувини
осонлаштиради. Синф болаликка ўзига хос белги берадиган универсал мезонга
айланди. Бола ҳар йили навбатдаги синфга ўтганида янги ёш даврига кириб
келгандек бўлади. Шунинг учун ҳам синф болалик ва ўсмирликда кечадиган
ёш даврларини дифференциациялашуви жараёнида ҳал этувчи омил бўлиб
хизмат қилади. Ариеснинг қайд этишича, болаларнинг синфларга
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
54
тақсимланиши
уларнинг
ўзига
хос
хусусиятларига
диққатнинг
йўналтирилганлигидан, шунингдек болалар ва ўсмирларнинг гуруҳларида ёш
даврлари тафовут этилишини ҳамма англаганлигидан далолат беради.
Ариеснинг концепциясига кўра, болалик ва ўсмирлик мактаб ва синф
билан узвий алоқадорликка эга. Мактаб жамият томонидан яратилган,
болаларга ҳаётий ва профессионал фаолият учун зарурий тайёргарлик
вазифасини ўтовчи махсус тузилмадир.
Ариес навбатдаги ёш даражасини ижтимоий ҳаётнинг янги шакли –
умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат билан боғлайди. Бу вақт
ўсмирлик ёки ўспиринлик даврларини қамраб олади. “Ўсмир” тушунчаси
маълум маънода таълим тизимининг ислоҳ этилишига олиб келди. Педагоглар
махсус либос ва интизомга, мардлик ва матонат тарбиясига аҳамиятли соҳа
сифатида эътибор қарата бошладилар. Илгари мазкур соҳалар кўп ҳолларда
назардан четда қолган. Ушбу янги йўналиш кўп ўтмай санъатда, жумладан
рассомликда акс этди. Бу вақтга келиб, янги олинган аскар XVII аср испан ва
даниялик рассомларнинг асарларида каби муғомбир юзли, эрта қариб қолган
жангчини кузатмаймиз. Энди рассомларнинг асарларида, масалан Ваттода
кўркам аскарни кўришимиз мумкин.
Кейинчалик, XX асрда, Биринчи жаҳон уруши “ёшлар онги”
феноменини пайдо қилди. Бу феномен “йўқолган авлод” адабиётида
ифодаланган. Шу тариқа, ўспиринлик нима эканлигини билмайдиган давр
ўрнига янги давр келади. Бу давр одамлари учун ўспиринлик жуда қадрли ёш
саналди. Ҳамма бу даврга эртароқ киришни ҳамда унда узоқроқ қолиб
кетишни истайдиган бўлишди.
Ҳар бир тарихий давр енгилроқ ва аниқроқ намоён бўладиган (имтиёзли)
муайян бир ёш даври ҳамда инсон ҳаётининг муайян бир бўлимига
мутаносибдир. “Ёшлик – XVII асрнинг, болалик XIX асрнинг, ўсмирлик эса
XX асрнинг имтиёзли ёш даври”.
Кўриниб
турибдики,
Ф.Ариеснинг
тадқиқотлари
“болалик”
тушунчасининг пайдо бўлиши масалаларига бағишланган. Бошқача қилиб
айтганда, Ариес болаликни ижтимоий феномен сифатида англаш муаммосини
тадқиқ этди. Аммо, Ариес концепциясини таҳлил этишда англашнинг, яъни
тушуниб олишнинг психологик қонунларини ёдда тутиш зарур. Аввало,
Л.С.Виготский айтганидек, “тушуниб олиш учун, тушуниб олиш керак бўлган
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
55
нарсанинг ўзи мавжуд бўлиши лозим”. Ж.Пиаже англаш жараёнини батафсил
ўрганиб чиққан. У реал ҳодисанинг пайдо бўлиши ва унинг рефлексив акс
этиши ўртасида муқаррар кечикиш ва принципиал тафовут мавжудлигини
таъкидлаб ўтган.
Болалик даври ўзининг қонуниятларига эга. Бундай қонуниятлар
табиийки рассомлар ўз асарларида нималарга урғу бераётганлиги билан
боғлиқ эмас. Ариеснинг “санъат - феъл ва хулқнинг инъикоси” деган
мулоҳазасини маълум маънода тўғри деб эътироф этамиз. Бироқ, айтиш
керакки, санъат асарлари болалик тушунчасини таҳлил этишда зарурий
маълумотларни тўлиқ беролмайди. Шундай экан, бу борада муаллифнинг
хулосаларига ҳар доим ҳам қўшилиб бўлмайди.
Ариеснинг тадқиқотлари Ўрта асрларда яратилган санъат асарларининг
таҳлилидан бошланган. Чунки айнан шу даврдан бошлаб тасвирий санъат
асарларида болаларнинг сюжетлари пайдо бўлади. Аммо, болаларга
ғамхўрлик қилиш ҳамда уларни тарбиялаш масалалари, табиийки бу даврдан
анча аввал шаклланган. Ҳаттоки Арастунинг (эр.авв. 384-322) асарларида
болаларга бағишланган фикр-мулоҳазаларни учратиш мумкин. Эътибор
қаратиш лозимки, Ариеснинг тадқиқотлари фақат европалик юқори табақа
вакилларининг болаларини тадқиқ этиш билан чегараланган. У болалик
тарихини баён этишда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти
даражасини ҳисобга олмайди.
Ариес ҳужжатли манбалар асосида аслзода одамларнинг болалик даври
мазмун-моҳиятини баён этган. Бунга яққол мисол сифатида Людовик XIIIнинг
(XVII
аср
бошлари)
болаликдаги
машғулотлари
тасвирланган
иллюстрацияларни келтириш мумкин. Бир ярим ёшида у скрипка чалиб, айни
пайтда қўшиқ ҳам айтади. У даврларда аслзода оилаларнинг болаларини
мусиқа ва рақсга ўргатиш жуда эрта бошланган. Буларни болакай Луи унинг
диққатини ёғоч отча, шамол тегирмони, пирилдоқ (ўша замонларда болаларга
туҳфа этиладиган ўйинчоқлар) кабилар тортмасидан аввалроқ бажарган. 1604
йилда Людовик XIII илк бор Рождество байрамида иштирок этганида
эндигина уч ёшга кирган эди. Айнан шу ёшидан у ўқишни, тўрт ёшида эса
ёзишни ўргана бошлайди. Беш ёшида у турли ҳайкалчалар, қўғирчоқлар ва
қарта ўйнаса, олти ёшдан бошлаб эса шахмат ва теннис ўйнай бошлайди.
Ўйинлар вақтида Людовик XIIIнинг ўртоқлари пажлар ва аскарлар бўлган.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
56
Улар билан Луи бекинмачоқ ва бошқа ўйинларни мириқиб ўйнаган. Людовик
XIII олти ёшга тўлганида топишмоқлар ва шарадаларни (шеърий жумбоқ)
топишга ишқибоз бўлган. Етти ёшда эса ҳаммаси ўзгарди. Болаларга хос
кийимлар ечилиб, ўйинқароқлик ортда қолади. Энди унга эркакларга хос
тарбия бериш бошланади. Энди уни овга чиқиш, отиш, азарт ўйинлар ва
чавандозлик қизиқтиради. Шу даврдан бошлаб унга педагогик ва одоб-ахлоқ
масалаларига оид адабиётлар тавсия қилинади. У театрга боради ва катталар
билан жамоавий ўйинларда иштирок этишни йўлга қўяди. Ариеснинг қайд
этишича, етти ёш инсон ҳаётида муҳим босқич саналади. XVII асрнинг
педагогик адабиётида айнан етти ёш болани мактабга бериш ёки мустақил
ҳаётга чиқариш мумкин бўлган вақт деб айтиб ўтилган.
Болалик даври тўғрисида бошқа кўплаб мисолларни ҳам келтириб ўтса
бўлади. Шулардан бири XX асрда қайд этилган маълумотлардан олинган. Бу
Дуглас Локвуднинг Гибсон саҳросига (Ғарбий Австралия) қилган саёҳати ва у
ерда пинтуби қабиласи аборигенлари (“калтакесакхўрлар”) билан учрашуви
баёнидир. 1957 йилгача бу қабиланинг аксар одамлари умрида ҳеч қачон оқ
танли одамни кўрмаганлар. Уларнинг қўшни қабилалар билан ўзаро
муносабати деярли бўлмаганлиги туфайли бу қабилада тош даври
одамларининг маданияти ва ҳаёт тарзи сақланиб қолган. Бутун умрини чўлда
ўтказадиган бу одамларнинг диққати овқат ва сув топишга қаратилган.
Пинтуби қабиласининг аёллари кучлироқ ва чидамлироқ бўлади. Улар
бошларида оғир юкли ўтин билан соатлаб саҳро оралаб юрардилар. Улар
болаларни қум устида ётиб туғишарди. Қабила вакиллари бир-бирига ёрдам
бериб, ҳамдардликни ҳам намоён этардилар. Улар гигиена ҳақида тасаввурга
ҳам эга бўлмаганлар. Ҳатто бола туғиш сабабларини ҳам ҳеч ким билмасди.
Уларда сув учун ёғоч идишлардан бўлак деярли ҳеч қандай уй-рўзғор
буюмлари йўқ эди. Лагерда одамларнинг иккита-учта найзаси ва бир нечта
таёғи бўлган. Улар таёқлардан ёввойи реза меваларни тегирмонтошда туйиш
учун фойдаланган. Озиқ-овқат заҳирасида ёввойи калтакесаклар ҳам бўлган.
Овга ҳамма буткул ёғочдан ясалган найзалар билан чиққан. Қабила одамлари
яланғоч юрганлиги туфайли, совуқ ҳавода уларнинг ҳаётлари чидаб бўлмас
даражага келарди. Уларнинг баданларида гулханда тутаб ёнган таёқчаларнинг
изларини кўриш ҳайратланарли ҳодиса эмас. Локвуд уларга кўзгу ва тароқ
беради. Аёллар тароқни тескари ушлаган ҳолда сочларини тарашга
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
57
уринадилар. Тароқ уларнинг қўлларига тўғри ушлатиб қўйилса ҳам натижа
бермайди. Тароқ сочларнинг кирлигидан вазифасини бажаролмайди.
Сочларни ювиш учун эса сув етарли эмас эди. Эркаклар соқолларини тарашга
муваффақ бўладилар. Аёллар эса совға қилинган нарсаларни қумга улоқтириб,
уларни тезликда унутадилар. Локвуднинг қайд этишича, улар илгари
ўзларининг аксини ҳеч қачон кўрмаган бўлсалар ҳам, кўзгулар билан ҳам бир
иш чиқмаган, уларни бу буюм қизиқтира олмади. Албатта оила бошлиғи
ўзининг рафиқаси ва болалари қандай кўринишга эга эканлигини билган, аммо
у ўзининг аксини ҳеч қачон кўрмаган эди. У кўзгудаги аксига ҳайрат билан
тикилиб қарайди. Аёллар эса Локвуднинг олдида кўзгуга фақат бир марта
қарайдилар. Локвуд аёллар кўзгудаги тасвирни руҳлар деб ўйлаб, қўрқувга
тушганини ёзиб қолдирган.
Аборигенлар ҳеч қандай кўрпа ёки чойшабсиз, қум устида ухлашарди.
Исиниш учун улар ғужанак бўлиб ётишга мажбур эди. Локвуд икки-уч яшар
қизчани ўзи иссиқ қумда пишириб олган егуликларни оғзига солаётганини
кўради. Унинг кичик ўгай синглиси эса кир-чир чойда ўтирволиб,
консервадаги димланган гўштни (экспедиция заҳирасидан) бармоқчалари
билан чиқариб еб ўтирарди. Эртаси куни эрталаб Локвуд банкани текшириб
кўради ва идиш ялаб қўйилганлигига гувоҳ бўлади. Локвуднинг яна бир
кузатуви: “Тонг ёришишидан аввалроқ, аборигенлар жанубий-шарқий
шамолнинг бирдан кучайишидан ҳимояланиш мақсадида гулхан ёқадилар.
Гулханнинг ёруғида кўрдимки, ҳали яхши юришни ўрганмаган кичкина
қизалоқ ўзига алоҳида гулханча ташкиллаштиради. У бошини эгиб чўғларга
пуфлар ва исиниб олишга уринарди. Кийими йўқлигидан совуқотиб,
азобланаётганлиги аниқ. Шунга қарамасдан у йиғламасди. Лагерда учта ёш
бола бор эди, аммо биз бирор марта ҳам уларни йиғлаганини эшитмадик” [5].
Бу каби кузатишлар болалик тарихига теранроқ назар ташлаш имконини
беради. Cанъат асарлари, фольклор ва лингвистик тадқиқотларнинг таҳлили
билан таққослаганда, этнографик материал болаликнинг ривожланиши тарихи
ҳақида муҳимроқ маълумотларни беради.
Юқоридаги масала юзасидан Д.Б.Эльконин бир қатор этнографик
материалларни ўрганиб чиққан. Унинг фикрича, одамлар жамоаси
тараққиётининг илк босқичларида озуқа топишнинг асосий усули термачилик
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
58
бўлган. Ибтидоий одамлар меваларни қоқиб олиш ва ейиладиган илдизларни
ковлаб олиш учун примитив қуроллардан фойдаланганлар [7].
У вақтларда бола катталарнинг меҳнатига жуда эрта қўшиларди. У
ибтидоий қуроллардан фойдалана олишни ўрганиб, озуқа топиш усулларини
ўзлаштириши лозим бўлган. Бундай шароитларда келажакдаги меҳнат
фаолияти учун тайёргарлик босқичи учун вақт ҳам, зарурат ҳам бўлмаган.
Д.Б.Элькониннинг таъкидлашича, болани ижтимоий такрор ишлаб чиқариш
тизимига бевосита қўшиб бўлмаган вақтда болалик пайдо бўлади. Чунки у
меҳнат қуролларини мураккаблиги туфайли ҳали ўзлаштирмаган бўлади.
Натижада болаларни унумли меҳнатга табиий қўшилиши кейинга
қолдирилади.
Д.Б.Элькониннинг фикрича, вақтдаги бундай узайтириш Ф.Ариес
ўйлаганидек мавжуд ривожланиш даври устига янги даврни қўшилиши билан
рўй бермайди. Бу ҳодиса янги ривожланиш даврини ўзига хос ёриб кириши
йўли билан амалга оширилади. Бу йўл ишлаб чиқариш қуролларини
ўзлаштириш даврига, яъни “вақт ичида юқори томон силжиш”га олиб келади.
Д.Б.Эльконин сюжетли-ролли ўйинларнинг вужудга келиши таҳлили ҳамда
кичик мактаб ёши психологиясини тадқиқ этилиши жараёнида бу
хусусиятларни жуда яхши очиб берди [8].
Юқорида айтиб ўтилганидек, болалик даврларини тарихан пайдо
бўлиши масалалари ҳамда болалик тарихи билан жамият тарихининг
алоқадорлигини ўрганмасдан мазмундор “болалик” тушунчасини юзага
келтириб бўлмайди. Болалар психологиясида булар XX асрнинг 20-йилларида
асосий вазифа қилиб белгилаб олинди ва ҳозирги қадар тадқиқ этиб
келинмоқда. Маданий-тарихий психология контекстида болалик ривожини
тарихан ўрганиш деганда боланинг бир ёш поғонасидан иккинчисига ўтишини
ўрганиш ва ундаги шахснинг ўзгаришини конкрет тарихий шароитларда
кечаётган ҳар бир ёш даврининг ичида тадқиқ қилиш тушунилади. Болалик
тарихи ҳали етарли даражада ўрганилмаган бўлса-да, бу масаланинг XX аср
психологиясига қўйилганлигини ўзи муҳим аҳамиятга эга. Д.Б.Элькониннинг
таъкидича, боланинг психик ривожланиши назариясида ҳали кўп саволларга
жавоб топилмаган. Муаммонинг ечими болаликни тарих нуқтаи назаридан
тадқиқ этишда деб ҳисоблаш мумкин.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 03, 2025. MARCH
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
59
АДАБИЁТЛАР
1. Аснин В.И. Об условиях надежности психологического эксперимента:
Хрестоматия по возрастной и педагогической психологии: Ч. 1. М., 1980.
2. Ариес Ф. Ребенок и семейная жизнь при старом порядке. Екатеринбург,
1999.
3. Гальперин П.Я. Метод «срезов» и метод поэтапного формирования в
исследовании детского мышления / / Вопросы психологии. 1966. № 4.
4. Кон, И. С. Ребенок и общество. — М. : Издательский центр «Академия»,
2003. — 336 с.
5. Локвуд Д. Австралийское племя пинтуби. М., 1984.
Методы исследования в психологии / Под ред. Т.В. Корниловой. М., 1998.
6. Мажидов Жасур, & Ҳамдамов Ҳайдарбек. (2022). ШАХСГА
СТРУКТУРАВИЙ ЁНДАШИШДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ. Involta
Scientific
Journal,
1(7),
138–148.
Retrieved
from
https://involta.uz/index.php/iv/article/view/255
7. Эльконин Д.Б. Л.С. Выготский сегодня / / Научное творчество Л.С.
Выготского и современная психология. М., 1981.
8. Эльконин Б.Д. Введение в
психологию развития. М., 1995.
9. Ҳайдарбек Ҳамдамов. (2022). ХУШҲОЛЛИКНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА
АҲАМИЯТИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР. EURASIAN JOURNAL OF
ACADEMIC
RESEARCH,
2(12),
533–538.
https://doi.org/10.5281/zenodo.7337673
10. ҲАМДАМОВ Ҳайдарбек. (n.d.). ПСИХОЛОГИЯДА РЕЗИЛЕНТЛИК
ФЕНОМЕНИ:
АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАР
ВА
ИСТИҚБОЛДАГИ
МАСАЛАЛАР. Zenodo. https://doi.org/10.5281/zenodo.7743535
