“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
450
Судьянинг касбий фаолиятини амалга оширишда судьялар одоби
кодексининг тутган ўрни
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби тингловчиси
Хасанов Шохрух Эсанбоевич
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқаролар
ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини амалга ошириш ҳамда одил
судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш
соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд ҳокимиятининг чинакам
мустақиллигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш
билан боғлиқ бир неча фармон ва қарорлар қабул қилинди, “Судлар
тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, кўплаб процессуал қонун
нормаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Суд-ҳуқуқ тизимини
тартибга солувчи қонун ҳужжатларида суд мустақиллиги ва судьялар
дахлсизлигини самарали таъминлашга оид нормалар такомиллаштирилди.
Аҳолининг судга нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш,
судьяларнинг касбий фаолиятини амалга оширишда риоя қилиш шарт бўлган
ахлоқ-одобига оид талабларни аниқлаштириш, амалдаги қонунчиликда
мавжуд бўлган нормаларнинг такрорланишига чек қўйиш ҳамда янгиланган
Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида Судьялар одоби кодекси янги
таҳрирда қабул қилинди.
Янги таҳрирда қабул қилинган Судьялар одоби кодекси Ўзбекистон
Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 15 майдаги 1903-сон
қарори билан тасдиқланган бўлиб, ўн саккиз моддадан иборат.
Судьялар одоби кодекси судья учун одил судловни амалга ошириш
билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий
бўлган, юксак одоб-ахлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари қоидаларига, одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги
халқаро стандартларга асосланган хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.
Судьялар одоби кодексига мувофиқ судья одоб ва ахлоқнинг
умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиши, ҳар қандай вазиятда
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
451
ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва
судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган ёки унинг холислиги,
мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-
ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт. Судьялар одоби кодексига риоя этиш
судьянинг қалб амри, ҳаётининг қоидаси бўлиши, жамиятнинг суд тизимига,
одил судлов малакали, мустақил, холис ва адолатли тарзда амалга
оширилаётганлигига бўлган ишончини мустаҳкамлашга кўмаклашиши керак.
Судья ўз ваколатларини амалга оширишида унга таъсир ўтказилганлиги
тўғрисида хулоса чиқаришга йўл қўядиган ҳамда судьянинг мустақиллиги ва
холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатларни содир
этмаслиги ёки бошқа шахсларга шундай ҳаракатларни содир этиши учун
имкон яратиб бермаслиги зарур. Судьяда қасамёдга содиқлик, ҳалоллик,
қатъият, матонат, фаҳм-фаросат ва илмга чанқоқлик каби хислатлар бўлиши
шарт. Судьянинг одил судловни амалга ошириш фаолияти унинг бошқа
вазифаларига нисбатан устувор аҳамиятга эга. Судья ўз касбий фаолиятини
амалга оширишида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа
қонунларга сўзсиз риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни,
қадр-қиммати ва мулкий манфаатлари, корхоналар, муассасалар ва
ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари
ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.
Судьялар одоби кодексининг ўзига хослиги шундаки, унда белгиланган
судьянинг касбий фаолиятини амалга оширишида одоб-ахлоқ принциплари
Судьялар одоб-ахлоқига оид Бангалор тамойилларидаги мавжуд принциплар
асосида ишлаб чиқилган. Бу эса, юртимизда судьяларнинг одоб-ахлоқи
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига асосланганлигидан
далолат беради.
Хусусан, Судьялар одоби кодексида мавжуд судьянинг мустақиллиги,
судьянинг холислиги ва беғаразлиги, судьянинг ҳалоллиги ҳамда судьянинг
лаёқатлилиги
принциплари
негизида
Бангалор
принципларидаги
мустақиллик, холислик, ҳалоллик ва поклик, тенглик, компитентлик ва
ҳаракатчанлик принциплари ётади.
Дарҳақиқат, судьяларнинг мустақиллигини амалда таъминлаш ва улар
фаолиятига ҳар қандай бевосита ёки билвосита ташқи таъсирлар, босим ёки
аралашишларнинг олдини олиш ва судларни қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
452
ҳокимият органларидан мустақил ҳолда фаолият олиб бориш имкониятини
тўлиқ яратиш лозимлигини замоннинг ўзи тақозо этмоқда.
Бугунги кунда юртимизда суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллиги
давлат томонидан кафолатланган бўлиб, мамлакатимиз Конституцияси,
шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги ва
“Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунлари билан тўғридан тўғри
тартибга солинган.
Жумладан,
Ўзбекистон
Республикаси
“Судлар
тўғрисида”ги
Қонунининг 63-моддасига кўра, судьяларнинг мустақиллиги уларни қонунда
белгиланган тартибда судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан озод
қилиш; уларнинг дахлсизлиги; одил судловни амалга оширишдаги қатъий
таомил; қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни
ошкор қилишни талаб этишнинг тақиқланиши; судьяга ҳурматсизлик
қилганлик, одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашганлик ва
судьянинг дахлсизлигини бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарлик;
судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва
ижтимоий таъминот бериш орқали таъминланади.
Шунингдек, мазкур қонунга мувофиқ, судьяга нисбатан ҳурматсизлик
қилганлик учун жавобгарлик ҳамда суд ишларини ҳал қилишга аралашишга
йўл қўйилмаслиги каби нормалар ҳам белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу
нормалар судьялар мустақиллигининг асосий кафолати сифатида хизмат
қилади.
Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, Судьялар одоби кодексига ушбу
қоиданинг дастлабки принцип сифатида киритилиши ҳам бежизга эмас,
албатта. Зеро, судьянинг мустақиллиги таъминланмаган бир шароитда одил
судловни амалга оширишга, қолаверса, адолатлилик, холислик, ҳалоллик ва
поклик каби эзгу фазилатларни рўёбга чиқаришга мунтазам тўсиқлар вужудга
келаверади.
Бинобарин, Кодекснинг 4-моддасига кўра, судьянинг мустақиллиги,
унинг фақат қонунга бўйсуниши, одил судлов фаолиятига бирон-бир тарзда
аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда бундай аралашув учун жавобгарлик
белгиланганлиги,
шунингдек
лавозимга
тайинланиши
(сайланиши)
тартибининг мавжудлиги орқали кафолатланади.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
453
Судья ўз касбий фаолиятини амалга оширишида ҳар қандай ташқи
таъсирларнинг олдини олиши, таҳдидлар, босим ва ғайриқонуний таъсир
ўтказишга, суд жараёнига бевосита ёки билвосита аралашишга қаршилик
кўрсатиши шарт.
Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик, ишни ҳар томонлама, тўла ва
холисона ўрганилишига тўсқинлик қилганлик, судьяга турли шаклда қонунга
хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Дарҳақиқат, суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий
адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган экан
бу борада судьялар зиммасига юкланган ўта муҳим вазифа — одил судловни
оғишмай амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, суд
ҳокимиятининг мустақиллиги ва судьянинг мустақиллиги одил судловни
амалга оширишнинг муҳим шартларидан биридир.
Судьялар одоби кодексининг яна бир ўзига хослиги шундаки, унда
с
удьянинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқига оид қоидалар
белгиланган бўлиб, с
удья хизматдан ташқари вақтда жамиятда умумэътироф
этилган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши, жамоатчилик билан
муносабатда камтар ва босиқ бўлиши, кибрга берилмаслиги, судья эканлигини
заруратсиз билдиришдан тийилиши лозим.
Судья сиёсий ва диний мазмунга эга митинг ва намойишлар шаклидаги
оммавий тадбирларда иштирок этмаслиги керак. Судья жамиятнинг бошқа
иштирокчилари билан муносабатда суднинг нуфузи, судьялик шаънига путур
етказадиган ва судьянинг жамиятдаги юксак мақомига мос келмайдиган
муомала маданиятидан, шунингдек кўнгилочар тадбирларда иштирок этишда
судьянинг нуфузига доғ туширадиган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши
лозим. Судья муайян суд иши бўйича ҳуқуқий маслаҳат беришга ва ўз
фикрини билдиришга, шунингдек судда кўрилган ёки суд иш юритувидаги
ишларни хизматдан ташқари ҳолатда муҳокама қилишга ҳақли эмас.
Хулоса қилиб айтганда, судья ҳар қандай вазиятда ўз шаъни, қадр-
қимматини сақлаши, хеч кимга нисбатан қўпол муомолада бўлмаслиги,
хушмуомала бўлиши, айниқса, одил судловни амалга оширишда унинг
холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши, судьянинг
шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўси ҳамда суднинг нуфузига путур
етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши, ҳукм
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 3, ISSUE 04, 2025. APRIL
ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869
454
чиқариш ва қарор қабул қилишда қонунга ва ўз ички ишончига таяниши,
мунтазам равишда ўз касбий кўникмаси ва билимларини ошириб бориши
шартлиги судья хулқ-атворининг муҳим белгилари ҳисобанади ва ушбу
психологик портрет орқали судья жамиятдаги ўзига бўлган ижобий
қарашларни шакллантиради.
