Authors

  • Умида Иманова
    Ўзбекистолн Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.journal-science-innovative.98645

Keywords:

Йирик солиқ тўловчилар мол-мулк ва ер солиғи маҳаллий бюджетлар молиявий ресурслар бюджет тушумлари солиқ тизими бюджетни бошқариш молиявий режалаштириш тақсимлаш механизми иқтисодий ривожланиш маҳаллий ҳокимият тўловларнинг ўз вақтида ўтказилиши молиянинг самарали бошқарилиши рақамлаштириш ва автоматлаштириш бюджетга киримлар бюджет сиёсати

Abstract

Мазкур мақола йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғининг маҳаллий бюджетлар таркибига тўлиқ ўтиши ва ушбу жараённинг маҳаллий бюджетлар молиявий ресурсларини бошқаришдаги аҳамиятига бағишланган. Мақолада солиқ тушумларининг маҳаллий бюджетларга ўтказилишига доир ҳуқуқий ва амалиётдаги жараёнлар, бунинг маҳаллий иқтисодиёт ва молия сиёсатига таъсири атрофлича таҳлил қилинади. Маҳаллий бюджетлар таркибига солиқ тушумларининг тўлиқ интеграцияланиши маҳаллий ҳокимиятларнинг молиявий мустақиллигини таъминлайди ва инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим каби ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун зарур бўлган молиявий захираларни мустаҳкамлайди.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


521





ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШДА ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ

ДИФФЕРЕРИЦАЛ ЁНДАШУВ ОРҚАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎЛЛАРИ

Иманова Умида Бахтиёровна

Ўзбекистолн Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси доценти

Калит сўзлар:

Йирик солиқ тўловчилар, мол-мулк ва ер солиғи,

маҳаллий бюджетлар, молиявий ресурслар, бюджет тушумлари, солиқ тизими,
бюджетни бошқариш, молиявий режалаштириш, тақсимлаш механизми,
иқтисодий ривожланиш, маҳаллий ҳокимият, тўловларнинг ўз вақтида
ўтказилиши, молиянинг самарали бошқарилиши, рақамлаштириш ва
автоматлаштириш, бюджетга киримлар, бюджет сиёсати

Анотация:

Мазкур мақола йирик солиқ тўловчилар томонидан

тўланадиган мол-мулк ва ер солиғининг маҳаллий бюджетлар таркибига тўлиқ
ўтиши ва ушбу жараённинг маҳаллий бюджетлар молиявий ресурсларини
бошқаришдаги аҳамиятига бағишланган. Мақолада солиқ тушумларининг
маҳаллий бюджетларга ўтказилишига доир ҳуқуқий ва амалиётдаги
жараёнлар, бунинг маҳаллий иқтисодиёт ва молия сиёсатига таъсири
атрофлича таҳлил қилинади. Маҳаллий бюджетлар таркибига солиқ
тушумларининг тўлиқ интеграцияланиши маҳаллий ҳокимиятларнинг
молиявий мустақиллигини таъминлайди ва инфратузилма, соғлиқни сақлаш,
таълим каби ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун зарур бўлган
молиявий захираларни мустаҳкамлайди.

Мақолада,

шунингдек,

молиявий

ресурсларни

бошқариш

метадолологияси, яъни бюджетни тўғри тартибда тақсимлаш, ундан самарали
фойдаланиш ва молиялаштириш жараёнларининг шаффофлигини ошириш
каби масалалар ҳам қамраб олинган. Йирик солиқ тўловчилардан тушадиган
мол-мулк ва ер солиғи тушумларини маҳаллий бюджетларга тўлиқ
ўтказишнинг ижтимоий-иқтисодий натижалари ҳамда бу жараённи янада


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


522





самарали бошқариш учун амалга оширилиши керак бўлган чоралар кўриб
чиқилади.

Imanova Umida Bakhtiyorovna

Associate Professor at the Academy of Public

Administration under the President of the Republic of Uzbekistan

Keywords:

Large taxpayers, property and land tax, local budgets, financial

resources, budget revenues, tax system, budget management, financial planning,
distribution mechanism, economic development, local government, timely
payments, efficient financial management, digitization and automation, budget
income, budget policy.

Abstract:

This article is dedicated to the complete integration of property and

land tax payments made by large taxpayers into the structure of local budgets and
the significance of this process in managing the financial resources of local budgets.
The article provides a comprehensive analysis of the legal and practical processes
related to the transfer of tax revenues to local budgets, as well as the impact of this
process on local economic and financial policies. The full integration of tax revenues
into local budgets ensures the financial independence of local governments and
strengthens the financial resources necessary for the development of social sectors
such as infrastructure, healthcare, and education.

The article also addresses the methodology of managing financial resources,

including the correct distribution of the budget, effective utilization, and increasing
transparency in financial processes. The social and economic outcomes of
transferring property and land tax revenues from large taxpayers to local budgets are
discussed, along with the necessary measures to further improve the efficiency of
this process.

Имамова Умида Бахтиёровна

Доцент Академии государственной

администрации при Президенте Республики Узбекистан

Ключевые слова:

Крупные налогоплательщики, налог на имущество и

землю, местные бюджеты, финансовые ресурсы, доходы бюджета, налоговая
система, управление бюджетом, финансовое планирование, механизм
распределения,

экономическое

развитие,

местное

самоуправление,


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


523





своевременные платежи, эффективное управление финансами, цифровизация
и автоматизация, доходы бюджета, бюджетная политика.

Аннотация:

Статья посвящена полной интеграции платежей по налогу

на имущество и землю, осуществляемых крупными налогоплательщиками, в
структуру местных бюджетов и значению этого процесса в управлении
финансовыми ресурсами местных бюджетов. В статье проводится
комплексный анализ правовых и практических процессов, связанных с
передачей налоговых поступлений в местные бюджеты, а также влияние этого
процесса на местную экономику и финансовую политику. Полная интеграция
налоговых поступлений в местные бюджеты обеспечивает финансовую
независимость местных органов власти и укрепляет финансовые ресурсы,
необходимые для развития социальных секторов, таких как инфраструктура,
здравоохранение и образование.

В статье также рассматривается методология управления финансовыми

ресурсами, включая правильное распределение бюджета, эффективное
использование и повышение прозрачности финансовых процессов.
Обсуждаются социальные и экономические результаты передачи доходов от
налога на имущество и землю крупных налогоплательщиков в местные
бюджеты, а также необходимые меры для дальнейшего повышения
эффективности этого процесса.

КИРИШ

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йирик солиқ

тўловчиларнинг ўрни ва иштироки аҳамиятли бўлиб, улар маҳаллий
иқтисодиётнинг асосий ва аҳамиятли субъектларидан бири ҳисобланади.
Маҳаллий бюджетлар учун муҳим манба бўлган мол-мулк ва ер солиғи
тушумлари, шунингдек, йирик солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаоллиги ва
уларга бўлган муносабат ижтимоий ривожланишга ва иқтисодий ўсишга
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Бугунги кунда, маҳаллий ҳокимиятлар учун молиявий ресурсларнинг

самарали тақсимоти ва улардан фойдаланишни таъминлаш муҳим масалага
айланди. Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда йирик солиқ тўловчиларга
бўлган дифференциал ёндошув, уларнинг молиявий эҳтиёжларини ҳисобга


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


524





олиш ва ўзига хос шарт-шароитларни яратиш, маҳаллий иқтисодиётни
ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Мақсадимиз — йирик солиқ тўловчиларни дифференциал ёндошув

орқали ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, методологияси ва
ижтимоий-иқтисодий натижаларини ўрганишдир. Шунингдек, мақолада
маҳаллий

иқтисодий

салоҳиятни

ошириш,

ижтимоий

соҳаларни

ривожлантириш ва маҳаллий ҳокимиятларнинг молиявий мустақиллигини
таъминлаш учун зарур бўлган чора-тадбирлар ҳамда давлат ва хусусий
секторнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш йўллари таърифланади.

Ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини янада

тезлаштириш ва самарали молиявий бошқарувни таъминлаш учун йирик
солиқ тўловчиларга нисбатан дифференциал ёндошувни жорий этиш — бу
замонавий иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим қадамларидан биридир.

АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Акашев. В.

- Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг

асосий манбалари ва механизмлари ҳақидаги изланишлар. Бу манбада солиқ
тўловчиларнинг иқтисодий фаоллиги ва уларга оид давлат сиёсатининг
аҳамияти атрофлича таҳлил қилинади. Махсус эътибор солиқ сиёсати ва
маҳаллий бюджетлар таркибига қаратилган, шу жумладан, йирик солиқ
тўловчиларга нисбатан дифференциал ёндошувнинг ижтимоий-иқтисодий
натижалари ўрганилади.

1

Мазаров. А.

тадқиқот ишларида солиқ тизимининг

давлат иқтисодиётига бўлган таъсирини, жумладан, йирик солиқ
тўловчиларнинг аҳамиятини ва маҳаллий бюджетларга солиқ тушумларининг
интеграцияланишини кўриб чиқади. Солиқ тушумларининг маҳаллий
бюджетларга ўтказилиши маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига қандай
таъсир қилиши ҳақида назарий ва амалий нуқтаи назардан тушунтириш
берилган.

2

Кулиев. А.

асарлари маҳаллий молия сиёсати ва иқтисодий

барқарорликни таъминлашда солиқ тўловчиларга бўлган ёндошувнинг
аҳамиятига бағишланган. Ушбу манбада, ҳудудлар иқтисодиётини барқарор
ривожлантириш ва ижтимоий соҳаларни молиялаштиришда солиқ

1

Акашев, В. Б. "Иқтисодий ривожланиш ва молиявий ресурслар"-2018

2

Мазаров, А. Р. "Солиқ тизими ва унинг давлат иқтисодиётига таъсири"- 2016


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


525





сиёсатининг турли жиҳатлари ва маҳаллий органлар фаолиятини самарали
ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилган.

3

Петров, В. А.

китобларида

дифференциал ёндошувнинг таърифи ва унинг маҳаллий иқтисодий
ривожланишга бўлган таъсири ёритилади. Автор ёндошувнинг ҳар бир
ҳудуддаги иқтисодий салоҳиятга мослашишини, шу жумладан, йирик солиқ
тўловчиларни қандай рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш
усулларини кўриб чиқади.

4

Сидоров. А.

ўз асарларида

маҳаллий

бюджетларнинг молиявий ресурсларини самарали бошқаришдаги асосий
принциплар ва ўрганишлар батафсил таҳлил қилинади. Солиқ тушумларининг
маҳаллий бюджетларга тўлиқ ўтказилиши жараёни, шунингдек, йирик солиқ
тўловчиларнинг ҳар бир ҳудуддаги иқтисодий салоҳиятга қандай
мослашишини кўрсатади.

5

Шерматов. Ш.

эса солиқ сиёсати ва маҳаллий

ривожланиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатади. Маҳаллий
ҳокимиятлар учун солиқ имтиёзлари ва рағбатлантиришнинг ёйилган
механизмлари ёритилади, бу эса маҳаллий иқтисодий салоҳиятни ошириш ва
ижтимоий секторни молиялаштиришга хизмат қилади.

6

деб такидлайди

Петрова. Н.

илмий ишларида солиқ тушумларининг маҳаллий бюджетлар

ривожланишидаги роли ва аҳамияти батафсил таҳлил қилинади. Мақсад —
солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва маҳаллий
ҳокимиятлар учун молиявий ресурсларни самарали тақсимлаш. Олим солиқ
сиёсати ва дифференциал ёндошувнинг ижтимоий-иқтисодий натижаларини
ўрганади.

7

АСОСИЙ ҚИСМ

Ўзбекистон Республикасида солиқ-бюджет тизими модернизация

қилиниши давомида маҳаллий бюджетларнинг мустақил даромад
манбаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, йирик солиқ
тўловчилар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғи тушумларининг

3

Кулиев, А. Д. "Иқтисодий барқарорлик ва маҳаллий молия сиёсати"-2020

4

Петров, В. А. "Дифференциал ёндошувнинг ижтимоий-иқтисодий натижалари" - 2019

5

Сидоров, А. П. "Маҳаллий бюджетлар ва молиявий ресурсларни бошқариш" – 2017

6

Шерматов, Ш. М. "Солиқ сиёсати ва маҳаллий ривожланиш" - 2021

7

Петрова, Н. И. "Маҳаллий бюджетларнинг ривожланиши ва солиқ тушумларининг таъсири

"-

2015


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


526





тегишли маҳаллий бюджетларга тўлиқ ҳажмда ўтказилиши ушбу жараённинг
муҳим элементларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Йирик солиқ тўловчилардан тушадиган мол-мулк ва ер солиғи

тўловларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳрининг маҳаллий бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда "Бюджет тизими
тўғрисида"ги Қонунида белгилаб қўйилган.

1-расм. Солиқ тушумларининг ҳудудий бюджетларга ўтказилиши

ҳуқуқий асослари

8

Хорижда йирик солиқ тўловчиларнинг тақсимланиши, уларнинг фаолият

турлари ва солиқ сиёсати билан боғлиқ равишда турли тизимлар ва
механизмлар орқали амалга оширилади. Ҳар бир мамлакатда солиқ
сиёсатининг асосий мақсади, йирик солиқ тўловчиларнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиб, солиқлашиш жараёнини самарали ва адолатли
ташкил этишдир. Шунингдек, йирик солиқ тўловчиларнинг қўшган ҳиссаси
ҳар бир давлатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишида муҳим роль ўйнайди.

8

Маълумотлар асосида тадқиқотчи томонидан тузилди


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


527





2- расм. Солиқ тўловчиларни тақсимлашнинг асосий омиллари

9

Солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаоллиги -

йирик солиқ

тўловчилар, кўп ҳолларда, иқтисодиётнинг катта секторларида фаолият
юритувчи йирик компаниялар ва трансмиллий корпорацияларни ташкил
этади. Уларнинг солиқ тўлаш муҳтожлиги ва миқдори уларнинг ишлаб
чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ҳажмига, даромадларига ва мулк эгаликларига
боғлиқ.

Ташкилотнинг юритган фаолияти -

хорижда йирик солиқ тўловчилар

ўзларининг иқтисодий фаолиятига мувофиқ равишда турли категорияларга
бўлинади. Масалан, молиявий хизматлар, саноат, технологиялар ва энергетика
соҳаларидаги йирик тўловчилар алоҳида муҳокама этилади.

Мулк ва даромадлар -

йирик солиқ тўловчиларнинг мулклари ва

даромадлари уларнинг солиқ тўлаш миқдорини белгилашда муҳим роль
ўйнайди. Давлатлар ўртасида бу омиллар асосида солиқ тўловчиларнинг
тақсимланиш тартиби турлича бўлиши мумкин.

МЕТАДОЛОГИЯ

Хориждаги йирик солиқ тўловчиларни тақсимлашда турли усуллар ва

механизмлар қўлланилади. Бу усуллар, асосан, солиқ тизимини самарали
бошқариш ва солиқ базасини кенгайтиришга қаратилган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи каби баъзи мамлакатларда йирик солиқ

тўловчилар фаолиятининг бошқарилиши ва тақсимланиши асосан иқтисодий

9

Маълумотлар асосида тадқиқотчи томонидан тузилди


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


528





секторларга ва солиқ тўловчиларнинг миқдорларига кўра амалга оширилади.
Мисол учун, АКШда йирик корпорациялар ва молиявий ташкилотлар алоҳида
таърифланган солиқ тизимларига эга бўлиб, уларнинг солиқ тўлаш миқдори
ҳамда ҳисобот бериш талаблари турличадир.

Германия, Канада ва Япония каби мамлакатларда йирик солиқ

тўловчиларни турли тартиблар бўйича категорияларга ажратишнинг
интеграцияланган тизимлари мавжуд. Бу тизимлар солиқ тўловчиларни
нафақат иқтисодий фаолиятига, балки уларнинг ҳудудий жойлашуви ва
қўшган ҳиссасига ҳам қараб, алоҳида тартибга солишни назарда тутади.

Янги технологияларга эга бўлган ёки экологик самарадорликни

оширишга қаратилган фаолиятни олиб бораётган йирик солиқ тўловчилар
кўпинча солиқ имтиёзлари билан рағбатлантирилади. Бу, масалан, renewable
energy (яшаётган энергетика) компанияларига ёки ижтимоий жавобгарликни
кучайтирган ташкилотларга қўлланилади.

Хорижий тажриба асосида, йирик солиқ тўловчиларни тақсимлашнинг

бир қатор ўзига хос жиҳатлари ҳамда бунинг ижтимоий ва иқтисодий
ривожланишга таъсири мавжуд. Масалан, Швейцарияда солиқ тўловчиларга
нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва механизмлар ўзининг шохобчалар
орқали жорий этилиб, иқтисодий барқарорликни сақлашда катта роль
ўйнамоқда.

Шунингдек,

Сингапур

да ёки

Скандинавия мамлакатларида

йирик

солиқ тўловчиларнинг фаолияти давлатнинг ижтимоий ва инфратузилма
ривожланишига қаратилган стратегиялар билан боғлиқ. Бунда солиқ
тўловчилар ўзлари фаолият юритган соҳаларда замонавий технологияларни
жорий қилишга йўналтирилган.

Хориж тажрибаси шундан далолат берадики, йирик солиқ тўловчиларни

тақсимлашда давлатлар учун иқтисодий фаоллик ва ижтимоий масъулиятни
ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тажрибалар Ўзбекистон каби
ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам аҳамиятли, чунки уларнинг маҳаллий
иқтисодий салоҳиятни ошириш, солиқ тизимини самарали ташкил этиш ва
ижтимоий секторни молиялаштиришда кўп бўлган имкониятларини ўз ичига
олади.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


529





ТАҲЛИЛ

2024 йилда Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларига

нисбатан 100 фоизга бажарилиб, ҳақиқатда ижроси 271 трлн сўм бўлиши
кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 39,3 трлн сўмга ёки 17
фоизга кўп.

Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича тушумлар 36,2 трлн сўм
бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга нисбатан 8,2 трлн

сўмга ёки 29,1 фоизга кўп. 2023 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи
тушумлари Давлат бюджети даромадларининг 13,4 фоизини ташкил қилиши
кутилмоқда. Ресурс солиқларининг асосий, яъни 55,9 фоиз қисми ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади. Ер қаъридан фойдаланганлик
учун солиқ бўйича тушумлар 20,3 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган
йилги даромадларга нисбатан 5 трлн сўмга ёки 32,6 фоизга кўп. Мол-мулк
солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича
тушумлар 16 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги даромадларга
нисбатан 3,2 трлн сўмга ёки 25,0 фоизга кўп.

Республика бўйича солиқ тўловчилар сони

10

1-жадвал

10

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларидан фойдаланилди


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


530





Тушумларнинг ўтган йилга нисбатан ўсишига қуйидаги асосий омиллар

таъсир кўрсатди, 2023 йилда амалда бўлган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини ўртача 12 фоизга
индексация қилиниши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
базавий

ер

солиғи

ставкаларига

камайтирувчи

ва

ошириш

коэффициентларининг қўлланилиши жисмоний шахсларнинг нотурар
объектларига юридик шахслар каби мол- мулк солиғи ундирилиши жорий
қилиниши, солиқ маъмуриятчилигида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий
этилишига нисбатан таъсир кўрсатди.

ТАКЛИФ
Мол-мулк солиғини маҳаллий бюджетлар таркибига тўлиқ

интеграциялаш

Мол-мулк солиғи тўловларини маҳаллий бюджетларга тўлиқ

ўтказиш тизимини жорий қилиш. Бу йирик солиқ тўловчилардан тушган
тушумларни маҳаллий ҳокимиятлар учун қўшимча молиявий ресурслар
манбаига айлантиради. Махсус солиқ имтиёзлари ва рағбатлантириш
механизмлари орқали, масалан, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш ва
бошқа ижтимоий хизматлар учун молиявий маблағлар тўпланиши
таъминланади. Шунингдек, маҳаллий бюджетлар учун мол-мулк солиғи олиб
келадиган даромадларнинг самарали тақсимланиши ҳудуднинг ижтимоий ва
иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Солиқ имтиёзлари ва рағбатлантириш механизмларини ишлаб

чиқиш

Йирик солиқ тўловчиларга ҳудудий иқтисодиётни ривожлантириш

учун махсус солиқ имтиёзлари ва рағбатлантириш механизмини жорий қилиш.
Бу механизмларга эко-дўст бизнеслар, янги технологияларга инвестиция
киритиш, ёки ижтимоий лойиҳаларга сармоя киритишни рағбатлантириш
киради. Маҳаллий ҳокимиятлар йирик солиқ тўловчиларга ушбу имкониятлар
орқали ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишга ёрдам беради.

ХУЛОСА

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йирик солиқ

тўловчиларнинг ўрни ва иштироки катта аҳамиятга эга. Мол-мулк ва ер солиғи
тушумларининг маҳаллий бюджетларга тўлиқ ўтказилиши, маҳаллий
иқтисодиётни ривожлантириш ва ижтимоий соҳаларни молиялаштиришда


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


531





муҳим омил бўлиб, ушбу жараён маҳаллий ҳокимиятларга молиявий
ресурсларни самарали тақсимлаш имконини беради. Махсус солиқ
имтиёзлари ва рағбатлантириш механизмлари орқали йирик солиқ
тўловчиларнинг фаоллигини ошириш, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва
таълим соҳаларини молиялаштиришга ёрдам беради.

Шунингдек, солиқ тўловчиларга бўлган дифференциал ёндошув орқали

маҳаллий иқтисодиётга мослашган махсус шарт-шароитлар яратиш, уларнинг
ижтимоий ва иқтисодий масъулиятини ошириш ҳамда маҳаллий
ҳокимиятларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мол-мулк солиғини маҳаллий бюджетларга тўлиқ интеграциялаш, солиқ
тўловчиларга қўлланиладиган имтиёзлар ва рағбатлантириш механизмлари
ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини самарали йўлга
қўйишга кўмаклашади.

Ҳудудларнинг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини

янада

тезлаштириш ва самарали молиявий бошқарувни таъминлаш учун йирик
солиқ тўловчиларга нисбатан дифференциал ёндошувни жорий этиш —
замонавий иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим қадамларидан биридир. Бу
йўналишдаги таклифлар ва амалга ошириладиган чоралар Ўзбекистонда
маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга ва
ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.

Биз томонимиздан илгари сурилган таклифлар мамлакат молия-

иқтисодий

сиёсатининг

маҳаллийлашуви

ва

ҳудудий

молиявий

мустақилликни кучайтиришга қаратилган мустаҳкам илмий-амалий асосларга
эга. Хусусан, давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларни маҳаллий
бюджетлар ўртасида тенг тақсимлаш, жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғининг камида 50 фоизини туманлар ва шаҳарлар бюджетига
йўналтириш, шунингдек, йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган
мол-мулк ва ер солиғи тушумларини ҳудудий бюджетларга тўлиқ ўтказиш
борасидаги таклифлар амалиётдаги аҳамияти ва долзарблигини яққол намоён
этади.

Бундай ёндашув, аввало, маҳаллий бошқарув органлари фискал

рағбатларини кучайтиради, бюджет тушумларини оширишга ва солиқ-бюджет


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


532





интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, маҳаллий
бюджетлар молиявий мустақиллигини кенгайтириш орқали ҳудудларда янги
иш ўринлари яратиш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш
даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни тезкор ва манзилли
амалга ошириш имконини беради.

Шу билан бирга, туман ва шаҳарлар кесимида ижара тўловининг энг кам

ставкаларини 2,0 гача оширувчи коэффициент жорий этиш таклифи маҳаллий
кенгашларга ҳудудий ривожланиш даражасига қараб мустақил тарзда
молиявий сиёсатни шакллантириш ваколатини кенгайтирди. Бу эса
ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик
фаолиятини қонуний ва оқилона тарзда солиққа тортиш орқали бюджет
тушумларини оширишга хизмат қилади.

Юқорида баён этилган таклиф ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан давлат

бюджети тўғрисидаги Қонунга киритилиши, илмий хулосаларимиз
мамлакатнинг фискал сиёсатини модернизация қилиш, марказ ва ҳудуд
ўртасидаги молиявий муносабатларни оптималлаштириш ва маҳаллий
ташаббусларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Тожибоев. Ш., Норов. А., Абдурахмонов. Қ. (2020). “Иқтисодиёт

давлат томонидан тартибга солиш.” – Тошкент: Олима.

2.

Абдуллаева. Д. (2018). “Маҳаллий бюджетларини шакллантириш

ва

бошқаришда

замонавий

ёндашувлар”–

Тошкент:

«Иқтисодий

ривожланиш».

3.

Молия вазирлигининг методик қўлланмалари. (2019). Маҳаллий

бюджет параметрларини ҳисоблаш ва прогноз қилиш тартиблари. – Тошкент:
Молия вазирлиги.

4.

Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий материаллари. (2020).

Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ривожланиш динамикаси. –
Тошкент: Давлат статистика қўмитаси.


background image

“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

UZBEKISTAN” JURNALI

VOLUME 2, ISSUE 11, 2024. NOVEMBER

ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869


533





5.

Халқаро Валюта Жамғармаси (IMF). (2018). Маҳаллий

бюджетлаштириш ва стратегик ривожлантириш дастурлари бўйича халқаро
тажриба. – Вашингтон: IMF.

6.

Жаҳон Банки (WB). (2019). Маҳаллий ривожланиш стратегиялари

ва бюджет бошқаруви. – Жаҳон банк.

7.

UNDP (Тараққиёт дастури). (2020). Маҳаллий иқтисодий

ривожланиш ва ижтимоий дастурлар бўйича ҳисоботлар. – Нью-Йорк: UNDP.

8.

Қурбонова, Ш. (2021). Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш стратегияларининг амалга оширилиши. – Тошкент: Қомус.

9.

Алишерова. А. (2017). Давлат бюджетини бошқариш ва

молиялаштириш тизими. – Тошкент: Олам.

10.

Мажидова, Н. (2020). Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш

дастурларини молиялаштириш ва мониторинг қилиш. – Тошкент: Иқтисодий
олам.


References

Тожибоев. Ш., Норов. А., Абдурахмонов. Қ. (2020). “Иқтисодиёт давлат томонидан тартибга солиш.” – Тошкент: Олима.

Абдуллаева. Д. (2018). “Маҳаллий бюджетларини шакллантириш ва бошқаришда замонавий ёндашувлар”– Тошкент: «Иқтисодий ривожланиш».

Молия вазирлигининг методик қўлланмалари. (2019). Маҳаллий бюджет параметрларини ҳисоблаш ва прогноз қилиш тартиблари. – Тошкент: Молия вазирлиги.

Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий материаллари. (2020). Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ривожланиш динамикаси. – Тошкент: Давлат статистика қўмитаси.

Халқаро Валюта Жамғармаси (IMF). (2018). Маҳаллий бюджетлаштириш ва стратегик ривожлантириш дастурлари бўйича халқаро тажриба. – Вашингтон: IMF.

Жаҳон Банки (WB). (2019). Маҳаллий ривожланиш стратегиялари ва бюджет бошқаруви. – Жаҳон банк.

UNDP (Тараққиёт дастури). (2020). Маҳаллий иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий дастурлар бўйича ҳисоботлар. – Нью-Йорк: UNDP.

Қурбонова, Ш. (2021). Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияларининг амалга оширилиши. – Тошкент: Қомус.

Алишерова. А. (2017). Давлат бюджетини бошқариш ва молиялаштириш тизими. – Тошкент: Олам.

Мажидова, Н. (2020). Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини молиялаштириш ва мониторинг қилиш. – Тошкент: Иқтисодий олам.