Barcha maqolalar
“ALLERGIYA VA YALLIG’LANISHDA QO’LLASH UCHUN QURUQ EKSTRAKT OLISHDA O’SIMLIKLARNI TANLASH”
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимини моделлаштириш
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимининг умумий модели келтирилган. Ҳомиладорлик даври 3та триместрга ажратилади. Ҳомиланинг ривожланиш даврида таъсир кўрсатувчи озиқ овқат маҳсулотлари ва витаминлар таркиби меёрлари нормаларидан ҳомиладорнинг холатига мос равишда озиқланиш холати тизимли тахлил этилади.
ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА КРЕАТИН: ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ВА КЛИНИК ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ҳомиладорларда сovid-19 нинг она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири
Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга, шу жумладан ҳомиладор аёлларга таъсир қилган глобал муаммога айланди. 64 000 ҳомиладор аёлни қамраб олган 192 та тадқиқот натижаларини бирлаштирган халқаро мета-анализ маълумотларига кўра, «...SARS-CoV-2 ёки COVID-19да пневмония билан касалланиш 7,4%, ўткир респиратор дистресс синдроми 13,4%; реанимация бўлимига ётқизилганлар - 3,3%, шундан ЎСВ - 1,6% ва ўлим кўрсаткичини 0,8% ташкил этилганлиги аниқланди…»[1] Айни пайтда бутун инсониятдан фарқли равишда ҳомиладор аёллар ноёб «иммунологик» ҳолат сифатида ва ҳомиладорлик даврида барча орган ва тизимлар фаолиятининг ўзгариши билан ажралиб турадиган алоҳида гуруҳни ташкил этиб, вирусли инфекцияларга нисбатан юқори сезувчанлиги сабабли COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш замонавий тиббиёт амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жахонда COVID-19 нинг ҳомиладор аёллар ва ҳомила ҳолатига таъсирини ўрганишга, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш, энг мақбул даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва олдини олишга қаратилган қатор илмий татқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамикани, ҳомиладорларликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда фето-плацентар тизимнинг қон томирлари фаолиятини, томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизимини ва йўлдош морфологиясини ўрганиш натижасида ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими олдига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда жахон андозаларига мослаштириш, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш, уларда учрайдиган касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар юклатилган. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш…»[2] каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиқган ҳолда, СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратлар ривожланишини, она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирлар холатини, қоннинг гемостаз тизимида бузилишларни аниқлаш натижасида эрта ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш ҳамда ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ тактикаси алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ривожланмаган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими каби асоратларни олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жахон илмий адабиётларида ҳамда бугунги кунга қадар глобал миқёсда олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, вирусли касалликларнинг онадан ҳомилага юқиши (herpes вируси бундан мустасно) одатда гематоген йўл билан амалга ошади, бунда она қонида айланиб юрган вирус йўлдошга ўтади, ундан кейин эса ҳомилани зарарлайди. COVID-19 инфекциясининг вертикал йўл билан онадан ҳомилага берилиши бугунги кунга қадар ўз исботини топмади (Alzamora M.C. et al., 2020). S. Khan ва ҳаммуаллифлар (2020) ўз изланишларида SARS-CoV-2 вируси билан зарарланган онадан туғилган чақалоқлардан 2 нафарида неонатал пневмония аниқланганлигини, туғруқдан кейин 24 соат мобайнида чақалоқлар ҳалқумидан олинган суртмада SARS-CoV-2 коронавируси аниқланганлигини келтиришган. Аммо уларда ҳомила йўлдоши, қоғоноқ сувлари, киндик тизимчасидан олинган қон коронавирусга текширилмаган (Khan S. et al., 2020).
SARS-CoV-2 вирусининг инсон организмига таъсирини ўрганишга қаратилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсамоқдаки, бу вирус айнан қон томирларга таъсир этиб, кўплаб орган ва тизимларда васкулитлар ривожланишига олиб келади (Baud D. Et al., 2020). Бу маълумотлардан шундай хулосага келиш мумкинки, қон томирлар эндотелийсининг тизимли зарарланиши фето-плацентар тизимда бузилишлар ривожланишига, йўлдошнинг оксидловчи стрессига олиб келиши мумкин ва натижада ҳомиладорликда кўплаб асоратлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда Абдуллаева Л.М. (2021), Ихтиярова Г.А. (2021), Махкамова И.М. (2021), Пахомова Ж.Е. (2021) ва бошқаларининг янги коронавирус инфекциясининг ҳомиладорлик ва туғруқ оқибатларига таъсирига оид тадқиқотлари диққатга созовордир, аммо SARS-CoV-2 вируси яқинда кашф қилинганлиги, вирус ҳақида, унинг таъсири, шунингдек унинг онадан ҳомилага юқиш йўллари, касаллик ривожланиш хавф омиллари ва касаллик натижасида ўлим кўрсаткичи ҳақидаги маълумотлар етрали эмас. COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлар ҳақидаги хабарларга таяниб тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий вазифаларидан бири бўлган акушерлик ва гинекология амалиётида ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш, COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини яратиш, асоратларни эрта ташхислаш ва даволашда янги даво усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини беради.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш орқали ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: СOVID-19 нинг ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишига таъсирини аниқлаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг фаолиятини баҳолаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда қон томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизими ва йўлдошдаги морфологик ўзгаришларни тахлил қилиш; соғлиқни сақлаш амалиёти учун COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда асоратлар ривожланишининг хавф даражасини баҳолаш учун дастур ишлаб чиқиш; олинган маълумотлар асосида ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилояти перинатал маркази ва СOVID-19 билан касалланган хомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган туғруқ марказига мурожаат қилган 105 нафар ҳомиладор аёллар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник ва лаборатор текширувлар учун беморларнинг веноз қони ва унинг зардоби, морфологик ва гистологик текширувлар учун йўлдош тўқимаси ва шунингдек ПЗР-текшируви учун бурун-ҳалқум ажралмалари ташкил этган.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, лаборатор, акушерлик, инструментал, морфологик, молекуляр-биологик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратларининг ривожланиши касаллик ўтказилган хомиладорлик триместри ва унинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган; СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг холати (резистентлик ва пульсацион индекслари, Эндотелин-1 кўрсаткичлари) ва гемостаз тизимидаги бузилишлар (D-димер, тромбоцитлар агрегацияси) билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган; илк бор СOVID-19 ўтказган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиш хавф омиллари шкаласини (аёллар ёши, ТВИ, акушерлик анамнези, хомиладорлик муддати, гемостаз тизими холати, эндотелий функцияси ва касалликнинг оғирлик даражаси) қўллаш СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш даражасини бахолаш учун прогностик маркер эканлиги аникланган; илк бор ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатини тиклаш учун самарали терапияни танлаш тромбофилик асоратлар сонини камайтиришига олиб келиши исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида фето-плацентар тизимида қон айланиш ҳолатини допплерография, гемостаз тизимида D-димер кўрсаткичи, тромбоцитларнинг агрегацион функцияси ҳамда Эндотелин-1 кўрсаткичларини комплекс бахолаш ёндошуви тавсия этилган; COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражасига асосланган ҳолда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактик алгоритми ишлаб чиқилган; ҳомиладорликнинг турли триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала диагностик ва прогностик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, гинекологик ва статистик тадқиқот усуллари асосида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактикасига қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг гемодинамик ҳолатига COVID-19 нинг таъсири механизмларини ёритиб бериш, ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда қон томирлар эндотелийси, гемостаз тизими ҳолати ҳамда йўлдош морфологиясидаги ўзгаришларнинг касаллик келиб чиқишида ўрнини аниқлаш ва бу соҳада мамлакатимизда ўтказиладиган кейинги чуқур изланишлар учун асос бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти фето-плацентар тизимнинг ва қон томирлар эндотелийсининг функционал ҳолатини аниқлаш бўйича тавсияларни асослаш, касаллик ўтказилган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражаси билан боғлиқ равишда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда хомиладорлик даврида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган; асоратлар белгисини эхосуратда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки неонатолог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Вирусли инфекциялар билан касалланган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: эрта ҳомиладорлик даврининг 16 ҳафтагача (10-11 ҳафта - фетометрия), 19–21, 32–33, 38-40 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% каматириш имконини берган; гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункцияни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўлламаслик ҳисобига 106 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 105 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; эндотелин-1 105 (100%) нафар беморда аниқланиб, самарадорликни 78,6% га оширган.
Бачадон-йўлдош ва ҳомила-йўлдош тизимида қон айланишининг функционал имкониятларини яхшилаш, вирусли инфекцияларни ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни комплекс таҳлил қилиш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш COVID-19 ўтказган ҳомиладорлар аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лайоқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ўлими, перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, туғруқдан кейинги чилла даврида 43% аёлларнинг касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 ни оғир шаклда ўтказган 23,8% аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 12 та илмий анжуманларда, жумладан, 5 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 7 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хотима, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг хажми 113 бетни ташкил этган.
Ҳомиладор аёлларда асемптоматик бактериурия билан боғлиқ прееклампси
тарқалиши ва уларпи аитибиотикларга сезгирлиги ўрганилган ва олинган натижалар кўрсатилган.
Ҳар хил овқатланиш характерига эга бўлган тажриба хайвонларида меъда туби эпителийсининг хусусиятлари
Ҳар хил жинсдаги ёш ҳайвонлар организмига сурункали психоэмоционал стресснинг салбий таъсири
ниҳоятда фаоллаштиради. Юракдаги минимал морфологик ўзгаришлар пренатал стресс билан эркак
каламушларда, максимал эса комбинациялашган стресс билан урғочи каламушларда аниқланди.
Сурункали стрессда бўлган барча ҳайвонларда иммунитетнинг гуморал звеноси фаоллашади, эркак
каламушларда бу жараён пренатал стрессда кўпроқ намоён бўлади. Иммуноглобулинлар ва
циркуляциядаги иммун комплексларнинг ошиши срункали яллиғланиш касаллиги, аутоиммун
касалликлар ривожланишидан дарак беради, хусусан эндокрин тизим аъзоларида
Қўрғошин ацетат прооксидант ва проапоптик самарадорлигига кремний диоксид наноқисмларининг таъсири
бирга танага кирганида токсик таьсирини кучайтириш имкониятини бериши мумкин. Қоннинг
нейтрофилларида диклорофлуоресецин диацетат ёрдамида реактив кислородларнинг шаклланиши
цитофлуориметрик усули билан аниқланди, апоптоз ва некрознинг интенсивлиги аннехин В ва пропидиум йодид билан нишонланган ҳужайралар даражасида аниқланди ва митохондриал трансмембран салоҳияти камайган ҳужайралар сони аниқланди. Барча параметрларнинг максимал ўзгаришлари қўрғошин ацетат билан қўшилиб, кремний наноқисмлар моддалари билан киритилган ҳайвонлар гуруҳига киритилди. Шу билан бирга, фаол кислородли турларнинг ишлаб чиқарилиши ва апоптотик ва некрозга учраган қон нейтрофиллари даражасини ишлаб чиқариш ва камайтирилган митохондриял трансмембран потенциали бўлган ҳужайралар сони фақат токсикат билан даволаш қилинган ҳайвонлар билан солиштирганда наноқисмлар билан қўрғошин ацетат билан бирга юборилган ҳайвонларда сезиларли даражада ошди. Натижада, кремний диоксид наноқисмлар қўрғошин ацетатининг ҳужайра ичидаги реактив кислородлар турини, апоптотик ва некротизан ўзгарган қон нейтрофиллари даражасини ва митохондриял трансмембран салоҳияти камайган ҳужайралар сонини кўпайтириш қобилиятини оширади
Қуёнлар ошқозон туби эндокрин ҳужайраларининг оч қолдириш тажрибасидан кейинги морфологияси
ўрганилди. Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики оч қолдириш тажрибасининг 5 – суткасида қуёнлар
ошқозон тубининг эндокрин ҳужайралари сони кўпайди. Бу эндокрин ҳужайраларининг секратор
маҳсулотларининг тўпланиб қолиб, уларнинг аниқланиш даражасининг ошганлиги билан боғлиқ. Оч қолдириш тажрибасининг 10 - суткасида эса эндокрин ҳужайраларининг цитоплазмасида кўплаб
бўшлиқлар пайдо бўлиб, шакли ўзгарган ҳужайралар кўпайганлиги аниқланди
Қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида миниинвазив диагностика ва даволаш усулларининг имкониятлари
Ҳозирги кунда ўлим сабаблари ичида шикастланишлар аҳамиятига кўра тўртинчи ўринни эгаллаб, 45 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида эса ўлимнинг биринчи сабаби бўлиб ҳисобланади. Бунда айнан абдоминал травманинг ўзи 7-10% шикастланганларда ўлимнинг сабаби бўлиб қолмоқда. Шунингдек, А.М. Хаджибаев ва ҳаммуаллифларнинг эълон қилган маълумотларига кўра «...автоҳалокат туфайли шошилинч операция қилинган шахсларнинг 28,2% ида қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланиши аниқланган...» 1 . Шу билан бирга, замонавий шароитда қорин бўшлиғи аъзолари жароҳатлари кўплаб ва қўшма шикастланишларда юқори улушни ташкил этгани ҳолда, ўзига хос оғирлиги билан ажралиб туради ва пасайиш тенденциясига эга эмас. Бу хил шикастланишларда ўлим даражаси 58% гача етади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларида миниинвазив ташхис ва даволаш усулларининг имкониятларини ошириш шошилинч тиббиёт учун катта аҳамият касб этади. Дунё миқёсида қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларини даволашда қониқарсиз натижаларнинг асосий сабабларидан бири бу турли анатомик соҳалар қўшма шикастланишларининг бир бирини оғирлаштириши ва ушбу фонда қорин бўшлиғидан қон кетиши аниқ клиник кўринишининг йўқлиги, деб эътироф этилади. Диагностик хатоларнинг миқдори 20-45% гача ўзгариб тургани ҳолда оғир шикастланишларда 73,1% гача ошган. Бу ҳолат диффуз перитонит ёки гемодинамик жиҳатдан қорин бўшлиғида сезиларли қон кетиши белгилари намоён бўлишини кутмасдан, эрта асоссиз лапаротомия тактикасини кенг қўллашга олиб келган. Бунда давом этувчи ички қон кетиш белгилари аниқланмаган ва қорин бўшлиғи аъзоларининг жароҳати ҳаёт учун хавф туғдирмаган ҳолларда асоссиз лапаротомиялар сони 7-28,6% ни ташкил этган, қўшма шикастланишларда эса 50-80% гача ошган. Аниқланишича, асоссиз диагностик жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш оғир қўшма қорин шикастларида беморлар аҳволини оғирлаштирган. Бундай ҳолларда лапаротомиянинг травматиклиги кўпинча амалга оширилиши лозим бўлган оператив амалиёт ҳажмидан ортиқ бўлган. Бу эса ўз навбатида қорин бўшлиғи аъзоларининг алоҳида ва қўшма шикастлари бўлган ушбу оғир тоифадаги беморларни бошқариш учун мавжуд алгоритмлар ва протоколларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини етарлича кенгайтириш юзасидан кенг қамровли дастурий тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, хусусан, қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларни жарроҳлик даволаш сифатини яхшилашда етарлича ижобий натижаларга эришилиб келинмоқда. Шу билан бирга, тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун қорин ёпиқ шикастларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашнинг янгича усулларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий – асосланган натижалар бўлиши талаб этилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган мамлакатимиз тараққиёт стратегиясининг 7 та устувор йўналишининг 56- мақсад, 4-қисмида «...аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш дастурини тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш...» 2 бўйича қатор вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги, 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий-профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилган.
Қорақалпоғистонда аҳолининг сув таъминоти тизимини молиялаштириш муаммолари
Қорақалпоғистонда сув таъминоти ва чучук сувнинг ягона манбаи бўлган Амударё дарёси бошидан охиригача ифлосланишга дучор бўлмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси атрофидаги ер усти сувлари суғориладиган ерлардан пестицидлар, ноорганик ўғитлар билан ифлосланган минерализацияси кўпайган сувларнинг Амударёга қайтиши, шунингдек, Амударёнинг юқори ва ўрта оқимидан тозаланмаган ва етарли даражада тозаланмаган саноат ва маиший оқава сувларнинг чиқиши туфайли ифлосланмоқда
Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик
Қин лактобактериялари: уларнинг турлари, хухусиятлари ва қин биотопидаг
Қизил рангдан фойдаланишни тиббий ва биологик баҳолаш терапевтик овқатланиш учун palma ёғи
Янги доривор препаратларни тайёрлаш учун табиий порфиринларни модификацияси
Охирги бир неча ўн йилликларда, ўсимталар диагностикасининг янги усулларини ишлаб чиқиш ва шишларга таъсир қилиш, клиник онкологиянинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Шундай усуллардан бири фотодинамик терапия (ФДТ) усули ҳисобланади. ФДТ усули фотосенсибилизаторларнинг (ФС) ўсимта тўқимасида селектив тўпланиши хамда уларни нур таъсирида парчалашга асосланган. Жахон амалиёти шуни кўрсатадики, ФДТ учун юқори самарали доривор препаратларини яратишда порфирин табиатли ФС лар мухим ахамиятга эга
Яллиғланишга қарши препаратлар билан полипрагмазияда жигар паренхимасининг морфологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги. Ҳозирги кунда жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра ХХI асрнинг муаммоларидан бири бу полипрагмазиядир. Яллиғланишга қарши дори воситалари энг кўп ишлатиладиган дори воситалари гуруҳига киради. Сўнгги пайтларда полипрагмазия ятрогения натижаси бўлиб, соғлиқни сақлашнинг жиддий муаммоларига айланган. Дори воситаларининг фармакотерапевтик хусусиятларини пасайтириш беморларни даволаш харажатларининг ошишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида полипрагмазия муаммоси нафақат тиббий, балки ижтимоий муаммолар эканлиги ва унга ечим топиш долзарб вазифа эканлигини кўрсатади. Жаҳон бўйича ҳозирги вақтда полипрагмазияда яллиғланишга қарши дорилар билан курашиш ҳар қандай ёшдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда амалга оширилмоқда. Организмдаги бошқа аъзолар қатори жигарга ҳам полипрагмазия таъсири, дорилар таъсирида жигарда юз берадиган турли патологик ҳолатлар, шунингдек жигар морфологик ўзгаришларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда. Дори дармонлар таъсирида жигарда юзага чикадиган касалликлар улар асоратлари ўрганилган ва даволаш профилактика йўллари тавсия этилган. Аммо, бир вақтнинг ўзида бир нечта яллиғланишга қарши препаратлар таъсирида жигарда бўлиши мумкин бўлган морфологик ўзгаришларни ўрганишга бағишланган ишлар жуда кам. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, жигарнинг функционал ва органик фаолиятининг бузилиши, касалликлари ва унинг асоратларини камайтириш, шунингдек, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ...» каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда полипрагмазияда оқ зотсиз каламушларнинг жигар паренхимаси морфологик ва морфометрик таҳлили, жигарнинг мутлоқ вазни, узунлиги, кенглиги, калинлиги, хажми, гепатоцидларнинг кўндаланг ўлчами, марказий веналар диаметри, бўлаклараро артерия диаметри, бўлаклараро вена диаметри ва ўт йўлларининг диаметрлари солиштирма таҳлили, уларнинг экспериментал жигарда полипрагмазия шароитида ўзгаришларини баҳолаш натижасида касалликларининг профилактикасини ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали касаллик натижасида юзага келадиган асоратларини камайтириш имконини берган. Мавжуд адабий маълумотларни ўрганиш полипрагмазиянинг жигар морфометрик ўзгаришларига таъсири, яъни жигар тўқималари параметрларининг структуравий ва морфологик ҳолати ҳақида маълумот йўқлигини тасдиқлаган.
Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббийсанитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрийҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган.
Бу дори билан ўзаро таъсир қилиш муаммосига бўлган қизиқишнинг ортиши ва фармакологик таъсирларни ривожлантириш механизмларини ва яллиғланишга қарши препаратларни биргаликда қўллаш билан салбий дори реакциялари хавфини ўрганишнинг муҳимлиги сабабидир.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда полипрагмазияда яллиғланишга қарши дорилар билан курашиш ҳар қандай ёшдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу эса ушбу беморларни даволашда дори воситаларини энг самарали ва хавфсиз ишлатишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этади, тиббий ёрдам сифатини яхшилайди ва дори реакциялари сонини камайтиради.
Жигарнинг морфофункционал ҳолатини ўрганиш морфология ва клиник биокимё мутахассисларининг метаболизмнинг муҳим роли, плазма оқсиллари ва липопротеинларнинг синтези, билирубиннинг конюгацияси ва сафро ҳосил бўлиши, детоксикация ва бошқа муҳим функциялар (О.Г. Аркҳипова, 2010; И.М. Росли, Ю.А. Шуляк, 2014).
Жигар овқат ҳазм қилиш тизимининг патологияси инсон касалланиши ва ўлим ҳолатларининг структурасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Овқат ҳазм қилиш тизимининг касалликлари ривожланишнинг бузилиши, парҳезнинг бузилиши ва овқат ҳазм қилиш жараёнининг таркибий ва функционал ҳолатига асосланган.
Овқат ҳазм қилиш тизими баъзан ошқозон-ичак тракти деб аталади, лекин на номи ва на вазифалари тўлиқ ушбу системанинг тизим компонентларини таърифлайди. Жигар овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари, қон ивиши омиллари ва ҳазм билан боғлиқ бўлмаган гормонлар ишлаб чиқаришда, қондаги заҳарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашда, кимёвий дорилар натижасидаги ўзгаришларни мувозанатини сақлашда, шунингдек, тананинг иммун жавоб реакцияларида иштирок этади (П.А. Елясин, С.В. Залавина 2018).
Жигар шикастланиши нафақат вируслар ёки гепатотропик токсинлар, балки кўплаб препаратлар (Ҳомерики С.Г., 2008) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда, бу дори воситаларига нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлган ва инсоннинг индивидуал генетик хусусиятларига боғлиқ бўлган шахсларда содир бўлади. Ўткир шикастланиш орган паренхимасида гепатоцитларга цитотоксик ёки цитолитик таъсир туфайли, сафро чиқариш тизимининг элементларида (холестатик шикастланишлар) ёки комбинацияланган бўлиши мумкин. Турли маълумотларга кўра, клиник жиҳатдан аниқланган сариқлик ҳолатларининг 5% дан ортиғи дори воситаларига қабул қилиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, 10% ҳолларда номаълум этиологиянинг сурункали гепатит билан оғриган беморларни текширишда лаборатория параметрларининг ўзгариши дори воситаларига қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин (Давиес М. Ҳ., 2010).
Тахминан 90% ҳолларда вирусли гепатит ўткир бошланади (Гомерики С.Г., 2008). Қонда аланин аминотрансфераза (АЛТ) нинг фаоллиги икки баробардан зиёдроқ ортади, бу гепатоцитлар цитолизининг белгиси ҳисобланади. Бу фермент апикал гепатоцитлар мембрана ва ўт йўллари эпителиал ҳужайраларида ҳам мавжуд, чунки ишқорий фосфатаза (ИФ) ўсиш, холестаз ферментатив маркер ҳисобланади. Ушбу ферментларнинг нисбати билан патологик жараённинг табиати (Лазебник Л.Б., 2009) баҳоланиши мумкин. Ўткир препаратвор гепатит кўп жиҳатдан ўткир вирусли гепатитга ўхшайди.
Клиник кўринишлар асосан морфологик субстрат билан белгиланади ва некротизацияланган жигар тўқималарининг топографияси ва ҳажмига боғлиқ (Ласкин Д.Л., 2010). Жигар етишмовчилиги ривожланиши (Исхак К. Г., 2011) билан оғриган ўткир гепатитда дориларни олиб ташлашда тез тескари ривожланиш билан ўпкадан фарқ қилади.
Жигарнинг функцияси ва тузилишида унинг регенерация билан тиклаш вазифаси катта аҳамиятга эга бўлиб, бу организмнинг ҳаётий фаолияти давомида бажарадиган функцияларнинг ўзига хос хилма-хиллиги билан изоҳланади (Тармакова С.С., 2011).
Ушбу муҳим органнинг патологияси ва унинг терапияси масалаларини ўрганишда лаборатория ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш оқланади, чунки бу лаборатория шароитида экспериментдан кўра кўпроқ инсон ва ҳайвон касалликларида дори воситаларининг таъсирини баҳолашдан иборат (Каратаев А.Р., 2014).
Жигар касалликларида жигар ва ичак микрофлораси организмдаги оксидловчи реакциялар орқали токсик бирикмалардан тананинг тўсиқ вазифасини бажарадиган иккита асосий детоксификатсия тизими ёки ичакдаги гидролитик ва регенератив жараёнлар орқали амалга оширади. (Шендерлар, 2018). Жигар ва ичак микрофлораси организмдаги гомеостаз тизимини биргаликда тартибга солади, бу уларнинг яқин ўзаро таъсирини кўрсатади.
Натижада, жигар шикастланиши ичакда яшовчи микроорганизмларнинг таркибига таъсир қилади ва унинг нормализацияси орқали жигарнинг функционал ҳолатини яхшилаш мумкин (Бондар, Подимова, Золотаревский, 2015; Плюш, 2014; Саркисов, 2010; Чернух, 2019).
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазияси тез-тез учрайди ва ҳар қандай мутахассис шифокор ҳам бунга йўл қўйиши мумкин. Бунга COVID-19 пандемияси даврида айниқса кўпрок йўл қўйилган.
Ҳозирги вақтда жигарда патологик жараёнларни ўрганишга тавсифловчи ёндашув етарли эмас. Орган ва тўқималарда ўзгаришларни аниқ ва обьектив баҳолаш учун микропрепаратлар, хусусан, морфометрик, тадқиқот усуллари ва олинган маълумотларнинг статистик таҳлилини кенг қўллаш керак, бу нафақат ўрганилаётган ҳодисаларнинг характерини ва тавсифини баҳолашнинг аниқлигини оширибгина қолмай, балки морфологик ташхисни ҳам объективлаштиради [Волков В.П., 2016].
Экспериментда ва одамларда турли патологик шароитларда (адабиётда (Пиголкин Ю.И., Богомолов Д.В., 2012, Комори К., Нагино М., Нимура Й., 2016) морфометрик кўрсаткичлар тасвирланган: ўртача диаметри ва гепатоцитларнинг ўртача майдони, гепатоцитларнинг кўндаланг кесимининг ўртача майдони, паренхиманинг нисбий майдони, паренхиматоз зичлиги, паренхима кўндаланг кесими майдонининг улуши, гепатоцитларнинг умумий ҳажми, марказий томирларнинг ядролари, синусоид капиллярлар, портал трактлари. Мавжуд кўрсаткичларни ҳам солиштириш мумкин эмас, ёки баъзан қарама-қарши (Захараш А.Д., 2015, Тсаи Г.Э., Копосова С.А., 2018). Илмий манбаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, нормада ва патологияда интраорган қон айланиш ва ўт йўллари ҳақида деярли ҳеч қандай морфометрик маълумотлар мавжуд эмас. Таҳлил усули ва техникаси сезиларли даражада фарқ қилади.
Жигарнинг морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг гистологик усуллари турли этиологияларнинг жигар касалликларини ташхислаш ва дифференциал ташхислашда кенг қўлланилади. Бироқ, уларнинг натижалари ҳар доим ҳам бутун орган структурасининг бузилишини акс эттирмайди (Булатова И.А., 2012). Буларнинг барчаси биргаликда тадқиқотчиларнинг жигар патологиясини баҳолашнинг янги усулларини излашга бўлган қизиқишини оширади, бу жигар патоморфологик тузилмаларидаги ўзгаришлар мезонларини бир нечта яллиғланишга қарши воситалар, яъни полипрагмазия ҳолатида микропрепаратда баҳолаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида тиббиёт амалиётида полипрагмазия ҳолатларини камайтириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 191сонли 18.06-сонли буйруғи 2010 йилдаги “Дори-дармонларни буюриш ва тиббий профилактика муассасаларида беморни дори-дармонларни қабул қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори-дармонлар рецепти асосида таътилни тасдиқлаш тўғрисида” ишлаб чиқилган. (29.06.2010 Н 2118 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 декабр 2019 йилдаги қарори. ПҚ-4554 "Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноатида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида".
Бу дори билан ўзаро таъсир қилиш муаммосига бўлган қизиқишнинг ортиши ва фармакологик таъсирларни ривожлантириш механизмларини ва яллиғланишга қарши дори воситаларини биргаликда қўллаш билан салбий дори реакциялари хавфини ўрганишнинг муҳимлиги сабабидир.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда полипрагмазияда яллиғланишга қарши дорилар билан курашиш ҳар қандай ёшдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу эса ушбу беморларни даволашда дори воситаларини энг самарали ва хавфсиз ишлатишга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этади, тиббий ёрдам сифатини яхшилайди ва дори реакциялари сонини камайтиради.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация ишининг мавзуси Ўзбекистон Республикасининг етакчи тиббиёт олий ўқув юртларининг асосий илмий йўналишларига мувофиқ бажарилди. Ушбу иш "Тиббиёт ва фармакология" фан-техника тараққиётининг устувор йўналишига мувофиқ амалга оширилди.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Полипрагмазия - бир вақтнинг ўзида, кўпинча асоссиз кўплаб дори дармонларни қабул қилиш. Замонавий позициялардан овқат ҳазм қилиш тизимида жигар ҳимоя функциясини бажарадиган муҳим аъзо ва иммунитет тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида қаралади (Тешаев Ш.Ж., 2001; Ражабов A.Б., 2003). Бир ёки бир нечта патологиядан келиб чиққан ҳар қандай зарар жигар хужайраси ҳимоя тўсиқлари, токсемиянинг ривожланиши, иммунитетнинг пасайиши ва гомеостазнинг бузилишига олиб келади (Пермяков П.К., Паркхоменко Ю.Г., 2015). Дори воситаларини бир вақтнинг ўзида асоссиз равишда ишлатилишини олдини олиш учун комбинацияларда дори воситалари қўллашни яхшилаш, дориларни оқилона ишлатиш мақсадида полипрагмазия ҳолатида жигар параметрларида морфометрик ўзгаришларни ўрганиш масаласи жорий этилмоқда. Жигар шикастланиши нафақат вируслар ёки гепатотропик токсинлар, балки кўплаб препаратлар (Хомерики С.Г., 2008) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда, бу дори-дармонларга нисбатан юқори сезувчанликка эга бўлган ва инсоннинг индивидуал генетик хусусиятларига боғлиқ бўлган шахсларда содир бўлади. Ўткир шикастланиш орган паренхимасида гепатоцитларга цитотоксик ёки цитолитик тасир туфайли, сафро чиқариш тизимининг элементларида (холестатик шикастланиш) ёки комбинацияланган бўлиши мумкин. Турли маълумотларга кўра, клиник жиҳатдан аниқланган сариқлик ҳолатларининг 5% дан ортиғи дори-дармонларни қабул қилиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, 10% ҳолларда номаълум этиологиянинг сурункали гепатит билан оғриган беморларни текширишда лаборатория параметрларининг ўзгариши дори-дармонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин (Давиес М. Х., 2010). Клиник кўринишлар асосан морфологик субстрат билан белгиланади ва некротизацияланган жигар тўқималарининг топографияси ва ҳажмига боғлиқ (Ласкин Д.Л., 2010). Жигар етишмовчилиги ривожланиши (Исхак К. Г., 2011) билан оғир, фулминант гепатитга препаратни олиб ташлашда тез тескари ривожланиш билан ўпкадан фарқ қилади. Жигарнинг функционал ҳолати ва тузилишини унинг регенерация хусусияти билан қайта тиклаш вазифаси катта аҳамиятга эга бўлиб, бу организмнинг ҳаётий фаолияти давомида бажарадиган функцияларнинг ўзига хос хилма-хиллиги билан изоҳланади (Тармакова С.С., 2011). Ушбу муҳим органнинг патологияси ва унинг терапияси масалаларини ўрганишда лаборатория ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш оқланади, чунки бу лаборатория шароитида экспериментдан кўра кўпроқ инсон ва ҳайвон касалликларида дори воситаларининг таъсирини баҳолашдан иборат (Каратаев А.Р., 2014). Жигар касалликларида жигар организмдаги оксидловчи реакциялар орқали токсик бирикмалардан тананинг тўсиқ вазифасини бажарадиган иккита асосий детоксикация тизими жараёнларларда иштирок этади (Шендерлар, 2018). Жигар организмдаги гомеостаз тизимини тартибга солади. Натижада, жигар шикастланиши ичакда яшовчи микроорганизмларнинг таркибига таъсир қилади ва унинг нормализацияси орқали жигарнинг функционал ҳолатини яхшилаш мумкин (Золотаревский Б.П., 2015; Плюш, 2014; Саркисов, 2010; Чернух, 2019).
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазияси тез-тез учрайди ва ҳар қандай мутахассис шифокор ҳам бунга йўл қўйиши мумкин. Бунга COVID-19 пандемияси даврида айниқса кўпрок йўл қўйилган.
Ҳозирги вақтда жигарда патологик жараёнларни ўрганишга тавсифловчи ёндашув етарли эмас. Орган ва тўқималарда ўзгаришларни аниқ ва обьектив баҳолаш учун микропрепаратлар, хусусан, морфометрик, тадқиқот усуллари ва олинган маълумотларнинг статистик таҳлилини кенг қўллаш керак, бу нафақат ўрганилаётган ҳодисаларнинг характерини ва тавсифини баҳолашнинг аниқлигини оширибгина қолмай, балки морфологик ташхисни ҳам объективлаштиради (Волков В.П., 2016).
Экспериментда ва одамларда турли патологик шароитларда (адабиётда [Пиголкин Ю.И., Богомолов Д.В., 2012, Комори К., Нагино М., Нимура Й., 2016] морфометрик кўрсаткичлар тасвирланган: ўртача диаметри ва гепатоцитларнинг ўртача майдони, гепатоцитларнинг кўндаланг кесимининг ўртача майдони, паренхиманинг нисбий майдони, паренхиматоз зичлиги, паренхима кўндаланг кесими майдонининг улуши, гепатоцитларнинг умумий ҳажми, марказий томирларнинг ядролари, синусоид капиллярлар, портал трактлари. Мавжуд кўрсаткичларни ҳам солиштириш мумкин эмас, ёки баъзан қарама-қарши (Захараш А.Д., 2015, Тсаи Г.Э., Копосова С.А., 2018).
Илмий манбаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, нормада ва патологияда интраорган қон айланиш ва ўт йўллари ҳақида деярли ҳеч қандай морфометрик маълумотлар мавжуд эмас. Таҳлил усули ва техникаси сезиларли даражада фарқ қилади.
Жигарнинг морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг гистологик усуллари турли этиологияларнинг жигар касалликларини ташхислаш ва дифференциал ташхислашда кенг қўлланилади. Бироқ, уларнинг натижалари ҳар доим ҳам бутун орган структурасининг бузилишини акс эттирмайди (Булатова И.А., 2012). Буларнинг барчаси биргаликда тадқиқотчиларнинг жигар патологиясини баҳолашнинг янги усулларини излашга бўлган қизиқишини оширади, бу жигар патоморфологик тузилмаларидаги ўзгаришлар мезонларини бир нечта яллиғланишга қарши воситалар, яъни полипрагмазия ҳолатида микропрепаратда баҳолаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасанинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 5436 №012000260 "Инсон учун ижтимоий аҳамиятга эга инфекцион ва ноинфекцион этиологияли касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва давоси учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш." (20192023 йй) илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалари таъсирида 5 ойлик бўлган оқ зотсиз каламуш жигар паренхимасидаги морфологик ўзгаришларнинг хусусиятларини аниқлаш ва баҳолашдан иборат бўлган. Тадқиқотнинг вазифалари: 5 ойлик оқ зотсиз каламушлар жигарининг меъёрий морфологик кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳолаш; бир вақтнинг ўзида икки, уч, тўрт, бешта яллиғланишга қарши дори воситалари қўллаган ҳолда лаборатория ҳайвонлари жигарининг морфологик ўзгаришларини аниқлаш; бир вактнинг ўзида икки, уч, турт, бешта яллиғланишга қарши дори воситаларини қўллаган ҳолда оқ зотсиз каламушлар жигарининг морфометрик ўзгаришларини аниқлаш; 5 ойлик оқ зотсиз каламушлар жигарининг морфометрик кўрсаткичларини меъёрда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалари таъсири ҳолатида қиёсий ўрганиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида тажрибавий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида 250 та эркак жинсига мансуб 200-250 гр оғирликдаги оқ зотсиз каламушлар олинган.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб жигар тўқимасининг умумий макропрепарати ва экспериментал каламушлар жигар тўқимасининг турли қисмларидан олинган гистологик материаллар хизмат қилган.
Тадқиқотнинг усуллари. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун экспериментал, морфологик, морфометрик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: яллиғланишга қарши препаратлар полипрагмазияси жигар тузилмаларининг барча параметрларига салбий таъсир кўрсатади. Полипрагмазия таъсирида жигар абсолют оғирлиги, ҳажми, жигар паренхимасининг морфологик кўрсаткичларининг пасайиши кузатилади. Морфометрик параметрларнинг кичрайиши полипрагмазиядаги дори воситаларининг сонига боғлиқ. Дори воситалари сонининг оширилиши жигардаги патоморфологик жараёнларни чуқурлаштирган;
ЯҚД воситалари таъсирида гепатоцитларнинг кўндаланг диаметри, цитоплазмаси диаметрининг ўзгаришлари турлича бўлиб, 2 ва 3 та дори воситаси бирга қўлланилганда бу ўлчамларнинг кичрайиши кузатилса, 4 ва 5 та дори воситаси бирга қўлланилганда ҳужайра шиши келиб чиқиши ҳисобига катталашиши кузатилган; полипрагмазия шароитида ҳайвонларда жигар капиллярлари ҳолати ва ички ўт йўллари, шунингдек, биологик мембраналар ҳам ўрганилган, бунинг натижасида жигарнинг структуравий тузилиши жигар тўқимаси деструкцияси ривожланиши ва ушбу ҳолатнинг морфофункционал асослари кўрсатиб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Жигар паренхимасининг макро ва микроскопик тузилишини ўрганиш натижалари ва унинг таркибий ўзгаришлари полипрагмазия ҳолатида организмда юзага келадиган мураккаб патологик жараёнларнинг механизмини очиб берган.
Оқ зотсиз каламушлар жигаридаги структуравий ўзгаришларни нормал ва полипрагмазия ҳолатида ўрганиш ушбу препаратларнинг энг муҳим ва кескин комбинацияларини аниқлашга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган замонавий ўзаро бир-бирини тўлдирувчи экспериментал, морфометрик, лаборатор ва статистик усуллар билан тасдиқланади, бу жигар паренхимасисининг марфологик ва функционал параметрлари ўзгаришларининг энг характерли қонуниятларини аниқлашга имкон берди, шунингдек, оқ зотсиз каламушлар жигари паренхимасидаги патологик ўзгаришларнинг шаклланиши ва ривожланишини аниклашга ёрдам берган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижаларга асосланиб, нормал шароитда ва полипрагмазия таъсирида каламушлар жигарининг морфологик ва функционал хусусиятлари:
Тасдиқланган услубий тавсиялар: “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида жигарлар морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14.03.2022 йилдаги 8н-р/265-сонли хулосаси) ва “Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида жигар морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси” (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилдаги 8 н-з 180-сонли хулосаси), электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилаган дастури №DGU 1038 "Жигарда полипрагмазия натижасида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар қиёсий тавсифини ўрганиш учун дастур".
Ушбу тавсиялар полипрагмазия таъсирида жигардаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўз вақтида даволаш ва асоратларнинг олдини олиш тартибини тизимли равишда ташкил этишга имкон берган.
Полипрагмазия таъсирида жигар тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий етилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14.03.2022 йилдаги 8н-р/265-сонли ва 2022 йилдаги 8 н-з 180-сонли хулосаси). Олинган тадқиқот маълумотларини амалга ошириш морфологик параметрлар бўйича органопатологияни эрта ташхислаш, даволаш ва башорат қилиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар сонини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари жами 5 та илмий анжуманларда, жумладан, 2 та халқаро ва 3 та Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 18 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 5 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 103 бетни ташкил этган.
Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияда меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларининг морфологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Aҳолининг қариши, кўплаб касалликларнинг сурункали жараёнга ўтиши ва ташхислар сонининг ортиши туфайли полипрагмазияга кўп йўл қўйилмоқда. Мураккаб тиббий муаммолари бўлган беморларни тўғри дори-дармонлар билан даволаш клиник натижаларни, ҳаёт сифатини ва умр кўриш давомийлигини яхшилаши мумкин бўлса-да, полипрагмазия туфайли дори воситаларининг ножўя таъсирлари хавфининг ошиши билан айрим холларда касалхонага ётқизиш ва ҳатто ўлимга олиб келадиган даражада жиддийлашмоқда. Шу сабабли, дори воситаларини фақат тегишли кўрсатма бўлганда бошлашни, беморларни даволаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган фойда ва асоратлардан тўлиқ хабардор бўлишини ва беморларнинг дори-дармонларни қабул қилиш режимига мувофиқлигини таъминлаш учун мунтазам равишда текширилишини таъминлайдиган тизимларга эга бўлиш ўта муҳим бўлиб ҳисобланади.
COVID-19 пандемияси даврида натижага эришиш учун, вирус юққан беморлар аҳволини яхшилаш, тана ҳароратини тушириш, нафас олишини яхшилаш, балғам кўчиришига ёрдамлашиш, суяклардаги оғриқни қолдириш ва ҳоказолар учун ҳаддан ташқари полипрагмазияга йўл қўйилди ва бунинг натижасида ўлимларнинг асосий қисми ва бугунги кунгача одамлар саломатлигидаги муаммолар, ногиронлик сабаблари ҳам дори воситаларини асоссиз қўллаш оқибатидир. Дори воситаларини буюришда бир томонлама ёндашув ўлим ҳолатларининг кўпайиши ва ногиронликнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Полипрагмазия хавфи заиф гуруҳларда, шу жумладан диабет ва ревматик касалликлар каби илгари мавжуд бўлган касалликларга эга бўлганларда ва кекса беморларда юқори бўлади. 1 Қариялар уйларида яшовчи беморлар ва уйда бўлмаган беморларда ҳам полипрагмазиядан келиб чиқадиган асоратлар хавфи юқори. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан боғлиқ ошқозон-ичак трактининг асоратлари учун хавф омиллари бир қатор назорат ва тажриба гурухи тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланган, бошқалар яллиғланишга қарши дори воситаларларни қабул қилган ва ушбу дориларни ишлатмайдиган беморларни текшириш натижаларини солиштирадилар. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, ҳазм аъзоларининг функционал ва органик фаолиятини бузилиши касалликлари ва унинг асоратларини камайтириш, шунингдек, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат курсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «...бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш 2 ...» каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмлари девори тузилишининг қиёсий морфологик ва морфометрик таҳлили, меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асоси морфологик ва морфометрик таҳлили, уларнинг экспериментал полипрагмазия шароитида ўзгаришларини баҳолаш натижасида касалликларининг профилактикасини ишлаб чиқиш, ҳамда даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали касаллик асоратлари натижасида юзага келадиган ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган. Мазкур диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ва 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилган. Тадқиқотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Полипрагмазия – муаммоси дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Англия, Германия, Италия, АҚШ, Франция каби давлатларда кекса ёшли аҳоли фоиз миқдори ошиб бориши, касалликларга чалинганлар сони ортиши ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқариш бўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш орқали курашиш, ишлари олиб борилмоқда. Полипрагмазияда кўплаб изланишлар олиб борилишига қарамасда ҳазм найининг марказий аъзоси бўлган меъда тўғрисида маълумотлар адабиётларда жуда ҳам кам келтирилган. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, хусусан Буюк Британияда аҳолининг ёши ошгани сайин, сурункали касалликларга чалинганлар сони ортиб бормоқда ва шифокорларга сурункали касалликларни бошқаришбўйича далилларга асосланган кўрсатмаларга риоя қилишни кучайтириш ортмоқда [Guthrie B, et al., 2015]. Меъданинг пилорик қисми стенозида орган девори силлиқ мушак тўқимаси нейромиоцитларининг ҳажми катталашади, меъда деворларининг силлиқ мушак компонентининг ҳаракат фаоллиги пасайиши содир бўлади [Капитонова М.Ю. ва хаммуал., 2018]. Космосга учишлар пайтида ҳазм найи йўлида жойлашган семиз ҳужайраларнинг ҳолатини ўрганиш шуни кўрсатдики, организмнинг антигравитацион ҳолатида ошқозонда химоя экспрессиясининг кўпайиши фонида семиз ҳужайраларнинг сони камайганлиги аниқланган [Бурцева А.С. ва ҳаммуал., 2018]. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда helicobacter pilori билан боғлиқ яралар частотасининг пасайиши фонида, ошқозон-ичак трактида қон кетиш ҳолатларининг кўп қисмини аниқлайдиган яллиғланишга қарши дори воситаларни қўллашдир [James M.S., 2013]. Замонавий дунёда, бир томондан, беморнинг аҳволини даволайдиган ва/ёки яхшилаши мумкин бўлган, бошқа томондан эса соғликка жиддий зарар етказадиган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини яратиш ва амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Даволаниш самарадорлигини ошириш, беморга унда ривожланган барча касалликлардан халос бўлишга ёрдам бериш истаги муқаррар равишда кўп миқдордаги дори воситаларини (ДВ) – полипрагмазияга олиб келади. Полипрагмазия жиддий соғлиқни сақлаш муаммосидир, чунки у клиник жиҳатдан фармакотерапия самарадорлигининг пасайиши ва жиддий ножўя таъсирларнинг ривожланиши, шунингдек, соғлиқни сақлаш харажатларининг сезиларли даражада ошиши билан намоён бўлади. Мавжуд илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, полипрагмазия таъсирида меъда девори структурасининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларга учраши тўғрисидаги маълумотлар етарлича ўрганилмаган ва бу ҳозирги кунга қадар очиқ саволлигича қолмоқда.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 5436 №012000260 "Инсон учун ижтимоий аҳамиятга эга инфекцион ва ноинфекцион этиологияли касалликларнинг профилактикаси, диагностикаси ва давоси учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш." (2019-2023 йй) илмий лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси шароитида меъда шиллиқ қавати деворининг морфологик ва морфометрик параметрлари ўзгаришларини ўрганишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда аниқлаш; лаборатория ҳайвонлари меъдасининг яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўлланганда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини ўзгаришларини ўрганиш; яллиғланишга қарши дори воситалари қўлланганда оқ зотсиз эркак каламуш меъдасининг морфометрик кўрсаткичлари ўзгаришларини ўрганиш ва баҳолаш; оқ зотсиз эркак каламуш меъда шиллиқ қаватининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини меъёрда ва яллиғланишга қарши дори воситаларини турли комбинацияда қўллагандан сўнг ўзгаришларини таққослаш. Тадқиқотнинг объекти. Тадқиқот объекти сифатида 180 та оқ зотсиз эркак каламушлардан фойдаланилган, оғирлиги 190-230 г. ташкил этган. Тадқиқот предмети сифатида тажриба ўтказилган оқ зотсиз эркак каламушлар меъдасининг кардиал, туби, тана ва пилорик қисмларидан олинган гистологик материал хизмат қилган. Тадқиқот усуллари. Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш ва мақсадларга эришиш учун эксприментал, микроскопик, гистологик, умумий морфологик, морфометрик, шунингдек, статистик тадқиқот усуллари қўлланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор яллиғланишга қарши дори воситалари билан полипрагмазияси 5 та комбинацияда оқ зотсиз эркак каламушларнинг меъда девори таркибий тузилмаси бўлган, шиллиқ қавати ва шиллиқ ости асосида юза деструктив ўзгаришлар, баъзи без ҳужайралари атрофияси, енгил даражадаги яллиғланиш жараёнлари аниқланган; овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларидаги таркибий ўзгаришлар меъда шиллиқ қаватида ва унда жойлашган без тўқимаси, шиллиқ ости асоси, ўсиши ва шаклланиши жараёнларининг чуқур бузилишларига олиб келиши исботланган, бу эса меъда деворининг умумий қалинлиги камайиши билан кечиши аниқланган; яллиғланишга қарши дори воситаларининг 3 дан ортиқ турини бир вақтда қўллаганда полипрагмазиянинг салбий таъсири шартли даражада ортган, меъда деворининг таркибий ва функционал зоналари шаклланиш тезлиги, шиллиқ қаватидаги ҳужайралари фаоллиги, шиллиқ ости асосида жойлашган лимфоцитлар шаклининг ўзгариши ва морфологик параметрлари пасайиши аникланган; тўқималар, ҳужайралар ва ҳужайралараро даражадаги ўзгаришлар оқ зотсиз эркак каламушлар меъда девори тузилмаларидаги гипотрофик ва гипопластик ўзгаришлар билан тавсифланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: полипрагмазияда меъдадаги морфометрик ўзгаришларнинг даражасини аниқлаш, шунингдек ёш категорияларида меъда деворини ташкил этувчи барча анатомик структураларда эҳтимолий зарарланишларининг олдини олиш, олдиндан аниқлаш ва патогенетик терапияси бўйича маълум билимларни сезиларли даражада чуқурлаштириш имконини берган; меъданинг турли кисмларидаги меъда шиллиқ ва шиллиқ ости ҳужайраларида полипрагмазия натижасида юзага келган морфометрик ўзгаришларнинг солиштирма морфологияси тахлил қилинган; меъданинг макроскопик ва морфофункционал ҳолатини таҳлил қилишнинг анатомик ва гистологик усуллари ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида тиббиёт муассасаларининг гистология, фармакология, патологик анатомия кафедраларида талабаларга ўқув жараёнида микроскопик ва макроскопик таҳлилда, фармакологияда дори воситаларини бир томонлама тавсия этиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида маълумотларни тўлдирган; оқ зотсиз каламушлар меъдасининг морфометрик кўрсаткичларини нормал ҳолатда ва полипрагмазияда яллиғланишга қарши дори воситалар таъсири ҳолатида солиштиришдаги маълумотлар патоморфологик ташхис тузишни осонлаштирган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ўтказилган тадқиқот инновацион, тажрибавий, морфометрик ва статистик усуллар билан асосланади. Юқорида санаб ўтилганлар морфофункционал параметрларнинг энг характерли қонуниятли ўзгаришларини аниқлашга, шунингдек полипрагмазияда каламушларнинг меъда деворларида патологик бузилишларнинг шаклланиши ва генезини қайд этишга кўмаклашади. Бундан ташқари илмий тадқиқот иши натижаларининг ишончлилиги, иш натижаларининг маҳаллий ва хорижий манбаларда келтирилган маълумотлар билан қиёсий таҳлилидан олинган натижалар ва хулосаларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти организмда яллиғланишга қарши дори препаратлари билан полипрагмазияси таъсирида юзага келадиган мураккаб ўзгариш механизмларини очиб берилганлиги, без тўқималари морфологияси ва унинг структур ўзгаришлари тўғрисидаги назарий билимлар даражасини кенгайтиришга имкон бериши ва илмий тадқиқотнинг турли соҳаларида қўлланилиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти полипрагмазия фонида меъда шиллиқ қавати морфометрик ўзгаришларининг асосий тамойиллари аниқланганлиги, олинган маълумотлар полипрагмазияга йўл қўймаслик, ўз навбатида, илмий лабораторияларда полипрагмазия таъсирида меъда касалликлари тажриба модели сифатида фойдаланиши билан изоҳланган. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: тажрибада полипрагмазия шароитида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш имконини берувчи «Яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик параметрларини аниқлаш методологияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/268-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома яллиғланишга қарши дори воситалари полипрагмазиясида меъда шиллиқ қаватининг морфометрик ўзгаришларини баҳолаш имконини берган;полипрагмазия таъсирида меъда шиллиқ қаватининг тузилишидаги морфофункционал хусусиятлар ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 8н-з/179-сонли хулосаси). Илмий татқиқотда олинган маълумотларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш алгоритмини ишлаб чиқишга, морфометрик ва морфологик кўрсаткичларига патогенетик даволаш тактикасини танлаш, патологик ўзгаришлар ривожланишини прогнозлашга имкон берган. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та илмий анжуманда, жумладан, 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 6 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 102 бетни ташкил этган.
Ювенил ревматоид артритнинг замонавий ташхисот усуллари
Ювенил ревматоид артрит (ЮРА) - бу бўғимнинг оғир деструктив-яллиғланиш касаллиги бўлиб, 16 ёшгача бўлган болаларда ривожланади ва ногиронликка олиб келади.ЮРА ташхиси клиник белгиларга, рентгенологик текширув маълумотлари ва лаборатор текширув натижаларига асосланиб қўйилади. Мазкур касалликнинг асосий клиник белгиси артрит ҳисобланади. Болаларда кўпроқ катта ва ўрта ўлчамдаги бўғимлар, умуртқанинг бўйин қисми, жағ бўғимлари зарарланади.
Эхинококк пуфаги суюқлигининг бактериологик спектрининг хусусиятлари
Материал ва текшириш усуллари. беморлардан олинган 187 та эхинококк пуфаглари текширилди, шулардан таркибида микроорганизмлар бори: 112 таси 1-чи гурухга, 15 таси иккинчи гурухга, 32 таси 3-чи гурухга киритилган. Колган 25 та эхинококк пуфагида микроорганизмлар топилмаган.
Тадкикот натижалари: Текширилган 187 та синамадан 112 таси зарарланган, шулардан 52 таси упкада жойлашган; 22 таси эса иммунитета сустлиги сабабли хаво-томчи йули билан кирган аэроб бактсриялардир. 44 та холатда эса жигар эхинококк пуфагида микроблар топилган. Бактерия билан зарарланиши эхинококк пуфагининг турига боглик.
Хулоса. Бемор соглигига эхинококк кисталарга топилган патоген бактериялар хавфли. \ар кандай эхинококк бемор организмида йирингли инфекция учоги хисобланади.
Эффективность применения трахеостомы у детей с тяжелой полиорганной недостаточностью
При лечении больных с острыми хирургическими заболеваниями даже при наличии полиорганных нарушений и сепсиса часто требуется продленная искусственная вентиляция легких (ИВЛ) через трахеостому.
Эффективность применения метотрексата при ювенильном идиопатическом артрите у детей
Ювенильный ревматоидный артрит (ЮРА) относится к числу наиболее тяжелых и социально значимых форм хронической патологии у детей. За последние 10–15 лет достигнуты определенные успехи в лечении этой патологии. Тем не менее, далеко не все проблемы решены. Статистика указывает на высокий процент детей с многолетним прогрессирующим течением заболевания, с функциональной недостаточностью, с признаками лекарственной болезни, вызванной противоревматическими средствами.
Эффективность применения биоматериалов в ортодонтической практике
D.T. Millett (2006) после проведенного ортодонтического лечения у 18,9% взрослых и у 36,8% детей развивается рецидив.
Эффективность лазерной вапоризации при комплексном лечении ВПЧ у женщин
Этой проблемы определяется прежде всего доказанным фактом о возможности интеграции ДНК-вируса в геном здоровой клетки многослойного плоского эпителия влагалищной порции шейки матки, вызывая в нем диспластические изменения протекаюшие скрыто которые прогрессируя, могут завершаться процессом малигнизиции МПЭ до стадии преинвазивного и даже инвазивного рака шейки матки.
Эрта постнатал онтогенез даврида қуён оч ичагида моноамин сақловчи структуралар
кесмасига тушади.
Эркак каламушлар юрагида адреналин-кальций жароҳатланишининг ривожланиш динамикаси
пролифератив жараёнларнинг ривожланиши ўрганилди. Моделлаштирилган жароҳатни оксидловчи,
карбонил, нитроксидатив стресс, оқсилларни оксидловчи модификациялаш ва антиоксидант ҳимоя
ҳолатининг ўзгариши билан бирга олиб борилганлиги аниқланди. Максимал ўсиш 3 кундан кейин
кузатилади оқсил маҳсулотлар, нитрат анионнинг оксидланиш ўзгартириш - 7 кундан кейин, ТБК-фаол
маҳсулотлар - - 14 кун ичида 3 ва 14 кун, диен, триене конъюгат ва шифф асослари кейин. 14 кун ичида,
супероксидисмутазалар фаолияти - 3 кун, серулоплазмин концентрацияси ва қон пероксидаза кириш - 21 кун юрак мушагининг антиоксидант ҳимоя катта адреналин, юрак ва каталаза тадқиқот фаолияти турли даврларда унинг индивидуал ишоратлар чўққисига зарар кальций модели ривожлантириш томонидан ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, глутатион тизимининг ишлаши тадқиқот даврида пасаяди
- 1-25 / 515
- Keyingi