«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
56
ИЖТИМОИЙ ТЕНГЛИК ВА ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК
ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ ОМИЛИДИР
Хусниддин Қутпиддинов
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
ҳузуридаги Ижтимоий инспекция бошлиғи
Аннотация:
Ушбу мақолада ижтимоий давлат қуриш назарияси,
ижтимоий давлат тамойилларининг дунё мамлакатлари ва Ўзбекистон
қонунчилигида акс эттирилиши ҳамда инсон ҳуқуқи ва эркинликларини
таъминлаш борасида Ўзбекистон
давлатида олиб борилаётган ижтимоий
ислоҳотлар стратегияси ёритилган.
Калит сўзлар:
ижтимоий тенглик, иқтисодий барқарорлик,
ижтимоий давлат, конституция, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, миллий
ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳимоя, стратегия, камбағалликни
қисқартириш.
Аннотация:
В статье рассматриваются теоретические основы
построения социального государства, отражение его принципов в
законодательстве различных стран мира и Узбекистана, а также
стратегия социальных реформ, проводимых в Узбекистане с целью
обеспечения прав и свобод человека.
Ключевые
слова:
социальное
равенство,
экономическая
устойчивость, социальное государство, конституция, права и свобода
человека, национальные и общечеловеческие ценности, социальная защита,
стратегия, сокращение бедности.
Annotation:
This article highlights the theory of building a social state, the
reflection of the principles of a social state in the legislation of countries around the
world and Uzbekistan, as well as the strategy of social reforms carried out in
Uzbekistan to ensure human rights and freedoms.
Keywords:
social equality, economic sustainability, welfare state,
constitution, human rights and freedom, national and universal values, social
protection, strategy, poverty reduction.
Инсоният тарихида ижтимоий тенглик учун кураш демократик
тизимлар
шаклланиши, ислоҳотлар ҳаракатланиши ва ижтимоий
давлатларнинг барпо этилишига сабаб бўлди. Ижтимоий тенглик ва
иқтисодий барқарорлик жамият тараққиётига таъсир кўрсатувчи, унинг
келажагини шакллантирувчи муҳим омил сифатида намоён бўлди.
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
57
Ижтимоий давлат
бу, ҳар бир фуқаро учун ижтимоий тенглик ва
адолат тамойиллари асосида муносиб ҳаёт тарзини яратиб берадиган,
муҳтожларга кўмаклашиш бўйича одилона сиёсат олиб борадиган давлат
моделидир. Шундай экан, ижтимоий давлат барпо этиш йўлида қуйидаги
муаммоларни
бартараф этиш муҳим:
Ижтимоий дастурларни молиялаштиришда ресурслар танқислиги;
ижтимоий тенгсизлик;
коррупция ва ортиқча бюрократик амалиётлар;
ижтимоий хизматлар сифатининг пастлиги;
сиёсий беқарорлик, ички ва ташқи низолар;
халқаро иқтисодий тенденциялар ва глобаллашувнинг ижтимоий
дастурларга салбий таъсири.
Ушбу муаммоларнинг ҳар бири кенг қамровли ёндашувни ҳамда
давлат ва жамият орасидаги ҳамкорликни талаб қилади.
Ижтимоий давлат назариясининг пайдо бўлиш тарихи
Ижтимоий давлат концепцияси дастлаб 19
-
асрда немис олимлари
Лоренц фон Штейн, Ф.Науманн
,
А.Вагнер
Ю.Оффнерларнинг
тадқиқотларида ўрин олган. Л. фон Штейн ижтимоий давлатнинг бошқарув
даражасидаги миссиясини
иккита асосий вазифада ифодалайди
(
биринчидан, синфлараро эркин ҳаракатни таъминлаш, иккинчидан,
имкониятлардан маҳрум бўлганларга кўмаклашиш
)
ва
давлатнинг муайян
бошқарув функцияларида бу вазифалар
қандай амалга оширилишини
кўрсатиб беради
:
Синфлараро эркин ҳаракатланиш учун ҳуқуқий
тўсиқларни бартараф
этиш;
ҳар
бир шахс эркинлиги учун зарур
жисмоний шароитлар билан
таъминлашга қаратилган ижтимоий эҳтиёжларини қондириш;
капиталга
эга бўлмаган меҳнатга иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишига
ёрдам
бериш
[5].
Л
.
фон Штейн ижтимоий давлатнинг моҳиятини қуйидагича
тушунтиради:
“Давлат барча турли хил ижтимоий табақалар учун, ўз кучи
туфайли ўзини ўзи белгилайдиган шахс учун ҳуқуқларда мутлақ тенгликни
сақлашга
,
барча фуқароларнинг
иқтисодий
ва
ижтимоий тараққиётига
кўмаклашишга мажбурдир” [
5].
Штейн назарияси классик назария бўлиб, давлатга ижтимоий
адолатнинг ягона кафолати сифатида қаралади. А.Е.Евстратовнинг
фикрича, ижтимоий давлат тушунчасининг замонавий талқини Л.фон
Штейн назариясидан анча фарқ қилса
-
да, бу борадаги тадқиқотлар
унинг
таърифига асосланиши лозим.
Сабаби,
Штейн ўз назариясида аввалги
“жамият –
давлат” муносабатлари
ўрнига илк бор
"
шахс
-
давлат"
муносабатларининг устуворлигини таъкидлади ва давлатнинг асосий
мақсади
–
иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт деб эълон қилди [
6].
Умуман олганда, Л. фон Штейннинг ижтимоий давлат назарияси
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
58
нафақат давлат бошқарувининг янги усуллари мажмуи, балки давлат
ривожланишининг муайян босқичидаги фаолияти учун намуна
сифатида
хизмат қилади.
Ўзбекистон –
ижтимоий ва дунёвий давлат
Ижтимоий ҳуқуқларни илк бор Конституцияларида мустаҳкамлаган
давлатлар Мексика қўшма штатлари
ва Германия
саналади.
Ҳозирда
Европа, Осиё, Америка ва бошқа кўплаб минтақалардаги мамлакатлар
ижтимоий давлат мақомига эга
.
Ижтимоий давлат тушунчаси миллий давлатчилигимиз тарихида,
маданият ва урф
-
одатларида ҳам ўз моҳиятига эга бўлган.
Ўзбекистон
ижтимоий давлат мақомини олиши билан ҳар бир фуқаронинг фаровон
яшаши учун зарур шарт
-
шароитлар яратиш мажбуриятини ўз зиммасига
олди.
Давлат сиёсати марказида инсон ва унинг манфаатларини
таъминлаш устувор вазифа сифатида
белгиланди
.
Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига
Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонни ижтимоий давлат тамойили
асосида қуриш ва буни Конституцияда мустаҳкамлаш лозимлиги
таъкидланган. Натижада “Аввал –
инсон, кейин –
жамият ва давлат”
тамойили Конституция ва мамлакатимизда амалга оширилаётган
ижтимоий
-
иқтисодий ислоҳотларда ўз аксини топди.
Миллий
ва
умуминсоний
қадриятлар
асосида
ёзилган
Конституциямизда давлатнинг ўз фуқароларига минимал фаровонликни
таъминлаши, ижтимоий давлат ва бирдамлик нормалари 1
-
модда;
имтиёзлар фақат қонунлар эмас, балки қонуности ҳужжатлар асосида
берилиши 19
-
модда; қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган
масалаларда зиддият ёки ноаниқликлар юзага келганда, масала инсон
фойдасига ҳал этилиши 2
0-
модда; инсоннинг шаъни ва қадр
-
қиммати,
шахсий эркинлик нормалари 26
-
модда;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш давлатнинг олий мақсади сифатида 54
-
модда ҳамда аҳолининг
барча қатлами учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш нормалари
57-
модда орқали мустаҳкамлаб қўйилди
[1].
Шунингдек,
инсоннинг ҳаёти, шаъни, қадр
-
қиммати ва эркинликлари
мужассам бўлган 90 та ҳуқуқлари янги Конституцияда мустаҳкамланди
.
Ижтимоий ислоҳотлар –
инсон учун
Давлатимиз раҳбари ижтимоий давлатга таъриф берар экан,
инсоннинг
ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши
учун тенг имкониятлар
,
одамлар муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиш ва
камбағалликни қисқартириш каби жиҳатларига эътибор қаратди. Бу
борада
тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий ҳимоя халқаро
тажрибалар ҳамда
илмий методологиялар асосида шаклан ва мазмунан
янгиланди
ҳамда ягона марказлашган тизим сифатида шакллантирилиб,
сифатли назорат ўрнатилди.
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
59
Комплекс профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш;
аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш;
ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш
;
аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олиниш
кўламини
кенгайтириш;
комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали оилаларнинг оғир
ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш;
ногиронлиги бўлган шахслар
учун қулай муҳит яратиш –
давлат
томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари
сифатида белгиланди
[2].
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди
,
208 та туман
(шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий ҳимоя марказлари ва маҳаллаларда
ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилди
[2];
Ушбу агентликнинг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиққан
ҳолда маҳалла даражасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож
оилаларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш
тизими яратилди;
ўзгалар парваришига муҳтож 2429 нафар шахс аниқланиб, улар ёлғиз
яшовчи ёки якка ёлғизлар реестрига киритилди;
ижтимоий
-
маиший хизмат кўрсатиш, ҳамроҳлик қилиш ёки қараб
туриш бўйича 1852 нафар шахсга пуллик хизматлар ташкил этилди;
ногиронлиги бўлган 10169 нафар шахсларга ногиронлик гуруҳи
аниқланди;
протез
-
ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник
воситалари турларини 18 тадан 30
тага, қоплаб бериладиган маблағлар
миқдори ўртача 10 бараваргача оширилди;
зарур воситаларни электрон тарзда ўзлари танлаб олиш имконияти
яратилди
;
ишлаш истагида бўлган 3,3 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар
очиқ танлов орқали давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринларига қабул
қилинди
;
66 та ихтисослаштирилган мактабгача ва мактаб таълим
муассасаларида “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил этилиб,
255 нафар оғир
турдаги ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинди;
сўнгги 5 йил давомида 3 мингдан ортиқ, жорий йилда эса 642 нафар
етим ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй
-
жой билан
таъминланди;
маҳаллалар кесимида камбағал оилалар реестрини юритиш ва
реестрдаги ҳар бир оила билан индивидуал дастурлар асосида ишлаш йўлга
қўйилди.
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
60
“Ўзбекистон
-
2030” стратегиясида ижтимоий давлат масалалари
Халқимизнинг эркин ва фаровон яшаши, ўз салоҳиятини
ривожлантириш учун барчага тенг имкониятлар яратиш, кучли
иқтисодиётни шакллантириш, адолат ва қонун устуворлиги, хавфсизлик ва
барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон
–
2030”
стратегияси тасдиқланди. Стратегиянинг
асосий ғоялари негизида
барқарор
иқтисодий ўсиши орқали
даромади ўртачадан юқори бўлган
давлатлар қаторидан ўрин олиш; халқаро стандартлар
ва аҳоли
талабларига тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя
тизимини шакллантириш; қулай экологик шароитларни яратиш; адолатли
ва замонавий давлатни барпо этиш; мамлакат суверенитети ва
хавфсизлигини кафолатли таъминлаш; ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини
рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;
сув ресурсларини
тежаш ва атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш; қонун устуворлигини
таъминлаш; халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
«Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил
давом эттириш йўналишларидаги ислоҳотларни амалга ошириш
сингари
100
та ижтимоий аҳамиятга эга
бўлган стратегик мақсадлар
белгиланди
[3].
Масалан,
таълим соҳасидаги
ислоҳотларни амалга ошириш орқали
Ўзбекистоннинг
Глобал Инновацион Индексда
Топ
-
50 талик
мамлакатлар
рўйхатига киришига
;
тиббиётга
ажратиладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш,
болалардаги
ирсий касалликлар
ва
туғруқдан сўнг аёллар, гўдаклар ва
болалар ўлимини
2
баробарга камайтириш, тиббиёт
муассасаларини 100
фоиз рақамлаштириш, ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларни
сифатли ва
замонавий протез
-
ортопедия маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланишига
;
муҳтожларнинг
ижтимоий ҳимоя
хизматлари
билан тўлиқ қамраб
олиниши
,
ногиронлиги бўлган шахслар
бандлигини
таъминлаш
2
баробарга оширилиши, болалар
ва хотин
-
қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатлари
таъминланишига эришилади.
2030 йилга қадар
камбағалликни кескин
қисқартириб
,
ишсизлик
даражасини 7 фоизга
,
ялпи ички маҳсулот ҳажмини
160 миллиард долларга
,
аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларни эса 4 минг долларга
етказиш
барқарор иқтисодий ўсишнинг
муҳим омили
сифатида
белгиланди
[3].
Ушбу стратегияда белгиланган
мақсадларнинг рўёбга чиқарилиши
тараққиётнинг асосий йўналишларини такомиллаштириш
ва
мамлакатда
ижтимоий давлат тамойилларини амалга ошириш борасида юксак аҳамият
касб этади.
Хулоса ўрнида айтиш жоиз
-
ки, ижтимоий давлат қуриш назариясига
оид
тадқиқотларда
фуқаролик жамияти ва ижтимоий давлатнинг ўзаро
муносабатлари шаклларини
аниқлаш, шахс эркинлиги ва давлатнинг
«Наука, инновации и образование: ключевые
векторы общественного прогресса»
61
тартибга солиш фунцияси ўртасидаги
,
миллий ва
глобал муносабатлар
долзарблигини инобатга олиш лозим.
Ижтимоий давлат қуриш йўлидаги ислоҳотлардан асосий мақсад –
“давлат –
жамият –
шахс” моделидан “инсон –
жамият –
давлат” моделига
ўтишдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
(2023 йил 30 апрелда
ўтказилган
реферундумда
қабул
қилинган)
https://constitution.uz/uz/clause/index.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2023 йилдаги ПФ
-
82-
сон Фармони
.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 йилдаги ПФ
-
158-
сон Фармони
.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.2024 йилдаги ПҚ
-
330-
сон қарори
.
5.
Штейн, Л. фон. Учение об управлении и право управления с
сравнением литературы и законодательств Франции, Англии и Германии. –
СПб.: А. С. Гиероглифов, 1874. –
с. 524.
6.
Евстратов, А.Э. Генезис идеи социального государства (Историко
-
теоретические проблемы): дис. канд. юр. наук. –
Омск, 2005. –
с. 11–
12.
