ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
4
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ТОМОНИДАН
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА ВИКТИМОЛОГИК
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ
Тошхўжаев Мирзабек Абдужаббор Ўғли
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИИБ ҲСВАТҲММ катта мутахассиси, майор
https://doi.org/10.5281/zenodo.13906784
Аннотация.
Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, умумий ва
виктимилогик профилактика, турлари, йўналишлари, асосий вазифалари атрофлича
ёритилган.
Калит сўзлар:
профилактика инспектори, умумий профилактика, виктимологик
профилактика, жабрланувчи, ҳуқуқбузарлик сабаблари, шарт-шароитлари, қонун ва
қонуности ҳужжатлари.
Республикамизда 2014 йил 14 май куни
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида»
ги
Ўзбекистон
Республикаси
қонунининг
қабул
қилиниши
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича ислоҳотларнинг янги босқичини
бошлаб бериб, бу соҳадаги муносабатларни комплекс тартибга солди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
— ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда
мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар
умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий,
ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими ҳисобланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг қуйидаги
-
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси;
-
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
-
ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси;
-
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси турлари мавжуд.
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»
ги қонунининг 22-моддасида,
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикасига
-
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва
муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш,
бартараф этиш бўйича фаолияти дея таъриф берилди.
Профилактика инспекторининг умумий профилактик фаолияти қонун ва қонун
ости ҳужжатлари асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳолда амалга оширилади. Маъмурий
ҳудудларда аҳоли ҳақидаги демографик маълумотларни таҳлил қилиш, уларни
тоифаларга ажратишни табақалаш билан эмас, балки улар билан амалга оширилиши
режалаштирилиш лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш орқали таъминланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактик фаолиятини ташкил этиш
жараёнида муайян ҳудудларда салбий хусусиятга эга бўлган ҳодиса, воқеа ва
жараёнларнинг кўпайиши аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этилиши ва
амалга оширилиши талаб этади. Профилактика инспекторлари ички ишлар
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
5
органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва жамоат тузилмалари
билан ҳамкорликда умумий профилактика ишларини амалга оширишлари
самарадорликни келтириб чиқаради. Хусусан,
- биринчидан бу жараёнда иштирок этувчи субъектларнинг бу соҳадаги
ваколатларининг амалдаги қонунларда қанчалик аниқ белгиланганига,
- иккинчидан, уларнинг бу йўналишдаги фаолияти учун ҳуқуқий асос қанчалик
даражада ишлаб чиқилганига,
- учинчидан, улар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми
қандай даражадалигига,
- тўртинчидан, ушбу ҳамкорликни ташкил этувчи кадрларнинг тайёргарлик даражасига
боғлиқ.
Масалан, профилактика инспекторлари диний экстремизм ва терроризмнинг
салбий оқибатлари борасида тарғибот-ташвиқот ишларида диний қўмита вакиллари
билан ҳамкорлик қилсалар, бу борадаги тушунтириш ишлари фуқароларга етарли
даражада етиб боради, гиёҳвандлик ва сурункали ичкиликбозликни олдини олиш
юзасидан ўтказиладиган давра суҳбатлари ёки тарғибот-ташвиқот ишларида соғлиқни
сақлаш органлари ходимларининг иштироки самаралироқ бўлади.
Ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикасининг объекти
-
кенг
жамоатчиликдир
ва бунда алоҳида шахслар танлаб олинмайди.
Масалан, маҳалла аҳолиси, меҳнат жамоалари
(корхона, муассаса, ташкилотлар
ходимлари)
, вояга етмаганлар жамоаси
(мактаб, коллеж ва академик лицейлар)
, ёшлар
жамоаси ва бошқалар. Бунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси барчага бир хил
равишда етказиб берилади ва таъсир доираси кенгроқлиги билан ажралиб туради.
Бугунги кунда ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси асосий
иккита
йўналиш
Биринчидан,
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган
шароитларни аниқлаш жараёнида ҳудуддаги ёки маълум бир гуруҳлар ўртасидаги
муаммолар, низолар ва ҳуқуқбузарликларнинг умумий кўриниши таҳлил этиш орқали.
Иккинчидан,
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган
шароитларни бартараф этишга бевосита қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш,
учрашув, маъруза, тарғибот-ташвиқлот ва шу каби чора-тадбирлар амалга ошириш
орқали олиб борилади.
Шунингдек,
профилактика
инспекторининг
умумий
профилактик
фаолиятининг
асосий йўналишларига:
- ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш
юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
- ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактик чора-тадбирларини ташкиллаштириш ва
ўтказиш жараёнига, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа орган ва муассасалар ҳамда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари
вакилларини, фуқароларни жалб этиш;
- ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасини оммавий ахборот воситаларида
чиқишлар қилиш, жойларда маърузалар ўқиш, давра суҳбати, учрашувлар ташкил этиш,
аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир плакатлар,
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
6
эълонлар жойлаштириш, видео роликлар намойиш қилиш, огоҳликка чақирувчи овозли
матнни эшиттириш, шунингдек аҳоли гавжум жойларда ҳамда пиёдаларнинг фаол
ҳаракатланиш йўналишларида патруллик йўналишларини ташкил этиш, маъмурий
ҳудудни профилактик кўздан кечириш каби профилактик чора-тадбирларни амалга
ошириш орқали ташкил этилишини таъминлаш;
-ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасини амалга оширишда Ўзбекистон
Республикасининг қабул қилинган янги қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш чора-тадбирларини
амалга ошириш ва бу жараёнга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маънавий-ҳуқуқий
тарғибот марказлари, таълим муассасаларининг вакилларини, шунингдек олимларни,
шоирларни ва депутатларни жалб этилишини таъминлаш;
-маъмурий ҳудудда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг шаклланишига ёки алоҳида
турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини тақозо этаётган сабабларни ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаганда уларни бартараф этиш юзасидан
корхона, муассаса, ташкилот ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига
ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи орқали, вазирликлар ва қўмиталарга эса Ички
ишлар вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдимнома
киритиш киради.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг шундай тури ҳам борки бу
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасидир.
Аҳолининг алоҳида тоифалари билан виктимологик профилактика орқали
курашилади. Ҳуқуқбузарликлар содир этилишида кўп ҳолларда жабрланувчиларнинг
айбдорлигини аниқлаш мумкин. Изоҳли луғатда
«viktimologiya»
лотинча
«victima»
-
жабрланган, жабрланувчи ва юнонча
«logos» - таълимот
яъни, жабрланувчилар
ҳақидаги таълимот деган маънони англатади.
Қонуннинг
43-моддасида,
ҳуқуқбузарликларнинг
виктимологик
профилактикаси
– ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактика-сини амалга
ошириш жараёнида маъмурий ҳудудда фуқароларнинг ёки муайян шахсларнинг
ҳуқуқбузарликлардан
жабрланиш
эҳтимолини
камайтириш
мақсадида
ҳуқуқбузарликларни содир этилишида жабрланувчиларнинг тутган ўрнини ҳамда
жабрланишнинг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва
бартараф этиш ҳамда аҳолига ва унинг алоҳида тоифаларига жабрланиш хавфини
туғдираётган омиллар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотлар бериш, бу борада
уларни огоҳликка ва ҳушёрликка чақириш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этишга
қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари дея таъриф берилган.
Бугунги кундаги замонавий профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликларнинг
виктимологик профилактикасини
– ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларга нисбатан шахснинг индивидуал ва ижтимоий
психологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда профилактика тадбирларини ўтказиш;
– аҳолига, шу жумладан ҳуқуқбузарликдан жабрланганлар шахслар ўртасидаги
низоларни ҳал этиш усулларини ўргатиш;
– ҳуқуқбузарликдан жабрланганларни аниқлаш ва ҳимоя қилиш чора-тадбирларини
кўриш;
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
7
– ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга профессионал ҳуқуқий, ижтимоий, психологик,
тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатадиган реабилитатсия марказларини
ташкил этиш;
– ҳуқуқбузарликдан жабрланганнинг жисмоний ва психологик хавфсизлигини
таъминлашга қаратилганмахсус кенг кўламли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, уни қонунда назарда тутилган ўзини ўзи мудофаа қилиш усуллари ва
воситалари тўғрисида хабардор қилиш;
– ғайриижтимоий хулқ-атвор нисбатан тез-тез кузатиладиган ёки ҳуқуқбузарликлар
тез-тез содир бўлиб турадиган жойларни (ҳудудларни) мунтазам равишда
назоратқилиш;
– ғайриижтимоий хулқ-атвор, тайёрланаётган ёки содир этилган ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида ахборот олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи орган ёки муассаса ҳузурида ишонч, тезкор алоқа телефонларини,
қутқарув хизматларини ташкил этиш;
– профилактика дастурлари ва тадбирлари лойиҳаларининг оммавий муҳокамаларини
ташкил этиш, уларни амалга ошириш жараёнида муаммолар ва камчиликларни
аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида жаҳон интернет ахборот тармоғида веб-
сайтлар, блоглар, чатлар ташкилқилиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг замонавий усуллари тўғрисида электрон
адабиётларни тарқатиш
чора-тадбирлари
орқали амалга ошириб келмоқда.
Профилактика инспекторлари виктимологик профилактикани қуйидаги
йўналишларда
– ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлардан жабрланишга мойил шахсларни аниқлаш ва
уларнинг жиноятдан жабрланиш эҳтимолини камайтириш бўйича тегишли чоралар
кўриш;
– жамиятда ўрнатилган ахлоқ-одоб ва қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя
этмайдиган фуқароларни аниқлаш ҳамда уларга ушбу салбий хатти-ҳаракати оқибатида
жиноят қурбони бўлиши мумкинлиги ҳақида тушинтириш;
– фуқароларнинг шахсий, турар-жой, мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларнинг
мол мулкига тажовуз бўлиши эҳтимоли ҳақида тушинтириш ва уларнинг ушбу ўғирлик
жиноятлари қурбони бўлишини олдини олиш;
– маъмурий ҳудудда ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга
мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини
юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатиш;
– ижтимоий мавқеи, физиологик ҳолати, хулқ-атвори, ҳаёт тарзи билан боғлиқ ҳолда
ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфи мавжуд бўлган шахсларни аниқлаш
ва уларга нисбатан виктимологик профилактика чора-тадбирларини қўллаш;
– фуқароларга алоҳида тоифдаги жабрланиш хавфини туғдираётган омиллар ва
ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотлар бериш, бу борада уларни огоҳликка ва
ҳушёрликка чақириш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этишга қаратилган
тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
– ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар қурбони бўлган шахслар ҳуқуқбузарлик содир
этилишидаги ўрни ва ролини, жабрланишнинг сабаби ва унга имкон берган шарт-
шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
8
– ҳуқуқбузарликдан жабрланувчининг жисмоний ва психологик хавфсизлигини
таъминлашга қаратилган махсус комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни
такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш;
– ҳужум қилинган тақдирда зарурий мудофаа ва охирги зарурат чегаралари ҳақидаги
маълумотларни тарғибот-ташвиқот қилиш орқали фуқароларда қилинган ҳужумни
бартараф этиш кўникмаларини шакллантириш;
– ғайриижтимоий хулқ-атвор, тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган
ҳуқуқбузарликлар тўғрисида тезкор ахборотлар олиш ва улардан профилактик
фаолиятда фойдаланиш;
– жисмоний ва юридик шахсларга ўзларининг хавфсизлиги ҳамда мулкларини
қўриқлаш бўйича техник воситалар имкониятларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар
ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ташкил этади.
Профилактика инспекторлари томонидан виктимологик профилактик фаолиятни
ташкил этишда виктимоген омилларни бартараф этиш ҳамда виктимлиги юқори бўлган
муайян тоифадаги шахсларни аниқлашга қаратилган тадбирларни амалга оширишда
криминологик профилактиканинг анъанавий усулларидан фойдаланилади, аммо улар
потенсиал жиноятчига эмас, балки потенсиал жабрланувчига
(жиноий тажовузнинг
қурбонига айланмаслиги учун)
қаратилади.
Таъкидлаш жоизки, ўзларининг хулқ-атвори туфайли жиноятчилик қурбонига
айланган шахслар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, фуқаролар ўртасида
тарғибот-тушунтирув ишларини олиб бориш виктимологик профилактикада жуда
яхши самара бериш билан бирга фуқароларнинг огоҳлигини оширади, уларнинг ўз
хатти-ҳаракатлари ва улар мулоқотга киришадиган шахсларнинг хулқ-атворига
нисбатан танқидий муносабатда бўлишларига ёрдам беради. Ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шароитларни аниқлаш давомида
виктимоген хусусиятга эга бўлган ҳолатларга эътибор беришлари керак. Булар асосида
фуқаролар учун махсус эслатмалар, варақалар, плакатлар ишлаб чиқилади. Уларда у ёки
бу жиноят қурбонига айланмаслик учун фойдали маслаҳатлар берилади
(масалан,
автомобил ҳайловчисига автомашина олиб қочилишига йўл қўймаслик чоралари
ҳақидаги эслатма; фуқароларга квартира ўғриликлари содир этилишига имкон берувчи
шароитларни бартараф этиш учун эслатма; одам савдоси жинояти қурбони бўлишга
олиб келувчи омиллар ҳақида эслатма ва.х.к.).
References:
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.–Т: Ўзбекистон, 2023.;
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 май кунги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари:
3.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июлдаги «Ички ишлар
органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил
этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 151-сонли буйруғи.
Бошқа адабиётлар:
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
9
4.
А.С.Ваҳидов, (2023й)
“Ички ишлар органлари профилактика инспектори офицерлик
лавозимларига қабул қилинган ходимларни бошланғич касбий тайёргарлик ўқув
курси”
нинг тасдиқланган ўқув дастури асосида “Профилактика инспектори фаолияти”
номли модулнинг ўқув-услубий мажмуаси. 57-67б.