Авторы

  • Саиджамол Масайитов
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази бош мутахассиси, ТИИ катта ўқитувчиси, PhD

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sies.50856

Аннотация

Марказий Осиёлик алломалар Ислом дини ва унга тегишли бўлган барча соҳаларда, шунингдек, араб тили, мантиқ, балоғат каби фанлар билан биргаликда дунёвий илмлар ривожига ҳам катта ҳисса қўшганлар. Мовароуннаҳрдан ўша вақтда мавжуд бўлган илмлардан ташқари бир қанча янги илмларга асос солган улуғ зотлар ҳам етишиб чиқди. Ислом маданиятининг ривожланиши, мусулмон ўлкаларининг юксак тараққиётга эришиши каби ижобий суратлар бир томондан Ислом динининг илм-фанга бўлган ўта яхши муносабатидан, яъни, илм олишни ҳар бир эркак ва аёл учун бешикдан лаҳадгача фарз қилганидан, дейилса, бошқа томондан ўша вақтдаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳам бу нарсага катта имконият яратиб берганидан ҳам дейиш мумкин[1:36].


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

175

ИСЛОМНИНГ ИККИНЧИ АСОСИЙ МАНБАСИДА МЕРОС

МАСАЛАЛАРИ

Саиджамол Масайитов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

ҳузуридаги Фатво маркази бош мутахассиси,

ТИИ катта ўқитувчиси, PhD

e-mail: masayitovs@mail

тел: +998909331550

https://doi.org/10.5281/zenodo.12635600

Annotation:

In this article, the researcher talks about the cities of Central

Asia, which became centers of science in the Middle Ages, and the scientists who
grew out from that centers and made a significant contribution to the
development of various fields. Advent of Islam by the local people and the
political situation in Mawerannahr was a great impetus for the development of
science, and for this reason appeared many scholars in many fields of Islam
sciences, especially in fiqh. The issue of inheritance in Islamic law is a very
complex one, but at the same time it is a legal issue that has been dealt with
more skillfully in accordance with the legal system than some of the abstract and
complex rules that have been introduced. Since the science of inheritance is
based on the Qur'an as well as the Sunnah of the Prophet (s.a.w), it can be
observed that the hadith scholars have also made a significant contribution to
the development of this science. The article provides examples of how well-
known hadith scholars like Imam Bukhari, Imam al-Tirmidhi, and Imam al-
Darimi, contributed to the solution of the issue of faraid.

Марказий Осиёлик алломалар Ислом дини ва унга тегишли бўлган

барча соҳаларда, шунингдек, араб тили, мантиқ, балоғат каби фанлар
билан биргаликда дунёвий илмлар ривожига ҳам катта ҳисса қўшганлар.
Мовароуннаҳрдан ўша вақтда мавжуд бўлган илмлардан ташқари бир
қанча янги илмларга асос солган улуғ зотлар ҳам етишиб чиқди. Ислом
маданиятининг

ривожланиши,

мусулмон

ўлкаларининг

юксак

тараққиётга эришиши каби ижобий суратлар бир томондан Ислом
динининг илм-фанга бўлган ўта яхши муносабатидан, яъни, илм олишни
ҳар бир эркак ва аёл учун бешикдан лаҳадгача фарз қилганидан, дейилса,
бошқа томондан ўша вақтдаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳам бу нарсага
катта имконият яратиб берганидан ҳам дейиш мумкин[1:36].

Тарихий воқеалар ҳам ўша даврда (IX—X асрлар) «...Мовароуннаҳрда

кечаётган жараён ҳали маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу минтақа ислом
марказларида Хуросоннинг бир қисми ҳисобланарди. Фақиҳ гуруҳлари,


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

176

Сомонийлар (875—999) амалдорлари зўравонликларидан аҳоли турли
табақаларининг ягона ҳимоячиси сифатида чиққанликлари натижасида
уларнинг ижтимоий обрўси ва таъсир доираси кенгая борди»[2:43]. Ўша
даврда фиқҳ илми турли жиҳатдан, масалан, яратилган асарларнинг
озлиги нуқтаи назаридан ҳам шаклланиш ва кучга тўлиш даврини бошдан
кечирмоқда эди.

Давлат ҳокимияти Қорахонийлар (999-1212)га ўтгандан кейин

Мовароуннаҳрда фиққ илмининг ривожи ва такомили юзага кела
бошлади.

Қорахонийлар

давлати

қарор

топиши

натижасида

«Мовароуннаҳрнинг Хуросон билан алоқалари заифлашиб, оёққа турган
маҳаллий мактабларнинг мустақил ривожланишига асос яратилди.
Марказий шаҳарларда автоном бошқарувнинг кучайиши уламо гуруҳлари
таъсир доирасининг кенгайишига олиб келди. Бухоро ва Самарқанд
ҳақиқий илм марказларига айлантирилди. Бу шаҳарларда Насаф, Марв,
Фарғона фақиҳлари ҳам фаолият кўрсатдилар»[2:44].

Ушбу мактабларнинг вакиллари бўлган фуқаҳоларнинг деярли

ҳаммалари фароиз бўйича катта ишларни қилишган. Фуқаҳоларнинг
кўпчилиги мерос ҳақида ўзларининг фиқҳга оид асарларида гапириб
ўтишган бўлса, уларнинг орасида айримлари, мавзуга доир мустақил
китоблар ҳам таълиф қилишган.

Умуман фиқҳнинг усул ва фуруълари бўйича Марказий Осиё

уламоларининг сони чексиздир. Усулул фиқҳ илмини ривожланишида
ҳисса қўшган Ўрта Осиёлик уламолар қаторида Абу Мансур ал-Мотуридий,
Имом Абу Зайд ад-Дабусий, Имом Али ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим
Фахрул Ислом Баздавий (в.482), Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад
ибн Маҳмуд Ҳофизиддин ан-Насафий, Шамсул-аимма ас-Сарахсий ва
бошқаларни келтириш мумкин. Фуруъул фиқҳ борасида юртимизда
“Мабсут”, “Ал-Ҳидоя”, “Бадоеъус-саноеъ”, “Ал-Виқоя”, “Кофий”, “Туҳфатул
фуқаҳо”, “Фатово Қозихон”, “Муҳитул Бурҳоний” ва бошқа кўплаб китоблар
тасниф қилинди. Ушбу китоблар муаллифларининг мерос илми ривожига
қўшган ҳиссаларининг беқиёслиги маълум. Зеро мерос илми фиқҳ илмига
кирувчи бўлимларнинг биридир.

Мерос илмига тааллуқли ҳукмлар Қуръони карим[3:4/11], суннат ва

ижмога суянганлиги учун Мовароуннаҳрдан ҳадис илми соҳасида етишиб
чиққан ва бутун дунё тан олган олимлардан Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-
Марвазий (161-238/778-853), Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (118-
181/726-797), Имом Насаий (215-303/829-915), Имом Бухорий (194-


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

177

256/810-870), Имом Термизий (209-279/824-892), Имом Доримий (182-
255/797-869) каби уламоларимизнинг ҳам ушбу илмнинг ривожига катта
ҳисса қўшган уламолар сифатида келтиришимиз мумкин [4:141].

Ислом оламидаги энг ишончли олти тўпламнинг учтаси–Имом

Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаийларни мана шу юртдан
чиққанлиги юртимиз уламоларининг бу соҳадаги ўринларини кўрсатиб
турибди.

Имом Бухорий “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” китобида мерос ва васият

аҳкомларига кенг тўхталиб ўтган. Китобнинг 85-бобини “Китаб ал-
фароиз”, деб номлаган. Ушбу китобда 43 та, улардан биттаси муаллақ,
қолгани мавсул ҳадис ҳамда саҳоба ва улардан кейингиларнинг
асарларидан яна 24 та келтирган.

Имом

Бухорийнинг

фиқҳдаги

қарашлари

бобларнинг

сарлавҳаларидан олинади. Шундан кўриш мумкинки, фароиздаги кам
сонли ихтилофли масалалардан бўлган бобо билан ака-укалар мероси
масаласида имом Бухорий жумҳур уламоларга хилоф равишда Абу Ҳанифа
мазҳабидаги каби фикрни танлаганини кўриш мумкин. Шунинг учун имом
“бобо билан ака-укаларнинг мерос олишлари ҳақидаги” боб, деб сарлавҳа
қўяди ва боб остида Абу Бакр, ибн Умар ва ибн Зубайрлар: бобо отадир,
деганлар, дейди[5:12/19]. Шунингдек, имом Бухорий фуқаҳолар
ўртасидаги тортишувли масалалардан бўлган марҳума аёлга меросхўр
бўлган икки амакининг ўғиллари масаласида ҳам ҳазрати Алидан келган
ривоятга биноан марҳуманинг ҳам эри ҳам амакисининг ўғли бўлган
амакиваччасига молнинг ярми, ҳам она бир акаси бўлган иккинчи
амакиваччасига 1/6 берилганидан сўнг қолган мол ўрталарида тенг
бўлинишини айтадилар[5:12/28].

Фароиз китобларининг аксарида ёритилмаган мулоана мероси, насаб

даъвоси қилганга мерос берилиши, лақит (топиб олинган инсон) мероси,
валосини биров олмаслик шарти билан озод қилинган (саиба) нинг
мероси, асирни мерос олиши, фарзанд меники, деб даъво қилган аёл
масаласи каби ва бошқа қатор ҳукмларни оят, ҳадис ва асарлар орқали
очиб беришга ҳаракат қилиб, фароиз уламоларига жуда катта
енгилликлар бўлишига сабабчи бўлган[5:12/31].

Марказий Осиёдан етишиб чиққан машҳур муҳаддислардан бошқа

бири Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн
Абдуссамад Тамимий Самарқандий Доримий (181/798-255/869) ҳам
ўзининг шоҳ асари бўлган “Сунан”нинг 21-китобини “

ضئارفلا باتك

” (“Мерос


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

178

ҳуқуқи ҳақидаги китоб”) деб атаган. Ушбу китоб “Фароиз илмини
ўрганиш” ҳақидаги боб билан бошланади. Шунингдек, унда эр ва хотин,
қиз ва ўғил, ака-ука ва опа-сингиллар, бобо ва бувиларнинг меросдаги
улушлари, мамлуклар ва Аҳли китобларнинг мерослари масалаларига
бағишланган

ҳадислар

жамланган.

Китобда

узоқ

ва

яқин

қариндошларнинг улушлари, мулоана

1

, қотил, асир тушган киши, зинодан

туғилган бола, меросхўр бўлмаган вазиятлар, қул озод қилишлик сабаб
меросхўр бўлиш (

ءلاولا

) ва бошқа мавзулардаги кўплаб ҳадислар

келтирилган. Имом Доримийнинг ушбу “

ضئارفلا باتك

” (“Мерос ҳуқуқи

ҳақидаги китоб”) китоби ҳаммаси бўлиб 56 боб, 324 та ҳадисни ўз ичига
олган [6:20].

Абу Исо Муҳаммад Термизий ҳам ўзларининг “Сунани Термизий”

номи билан машҳур бўлган жомеъида “

الله لوسر نع ضئارفلا باوبأ

” (“Росулуллоҳ

с.а.в. дан фароиз бўйича келган ҳадислар”) деб номланган умумий сарлавҳа
остида 20 та боб, 27 та ҳадис келтирган[7:6/264]. Имом Термизий кўплаб
фуқаҳолар, жумладан, Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик ва бошқаларга хилоф
равишда мусулмон қўли остида исломга кирган мушрикнинг бошқа
меросхўри бўлмаган ўринда меросига эга бўлади, дейди. Мазкур ҳукмни
улар Тамим ад-Дарийдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис билан
қувватлайди: у киши Пайғамбар с.а.в. дан мусулмоннинг қўлида исломган
кирган мушрик борасида қандай йўл-йўриқлар бор, деб сўрайди.
Пайғамбар с.а.в. у (мусулмон) унинг (исломга кирганнинг) ҳаёти ва ўлими
учун ҳаммадан ҳақли, дейдилар[7:6/295].

Шунингдек, имом Термизий эри ўлдирилган аёлни нафақат эрининг

молидан балки, хуни (дия)дан ҳам мерос олади, дейди ва бу сўзларига
Пайғамбар с.а.в. нинг Килобийга ёзган мактубларини келтиради. Унда,
жумладан, бундай айтилишича Пайғамбар с.а.в. унга хат ёзиб, Ашям
Добабийнинг хотинини эрининг диясига ворис қилгин, деганлар.
Хулоса қиладиган бўлсак, Мовароуннаҳрлик муҳаддислар ҳам фиқҳ ва
айниқса, унинг катта бобларидан бири бўлган фароиз соҳасида қилган
ишлари беқиёс экан ва ундаги кўплаб нозик масалаларнинг ҳал
қилинишида уларнинг ўринлари салмоқли эканини, улар томонидан
ёзилган асарлар кўрсатиб турибди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, агар
муҳаддисларнинг мазкур меҳнатлари бўлмаганда фароиз илмига доир

1

Мулоана –хотинини зинода айблаган эрнинг ўзидан бошқа гувоҳи бўлмагани ва хотин ушбу айбни туҳмат деб

тан олмагани учун қози ҳузурида бир-бирларини лаънатлашидир. Мабодо хотин ҳомиладор бўлиб қолган
бўлса, у отага нисбатланмайди. Бу ерда ана шу бола худди зинодан туғилган бола каби фақат она ва у томондан
бўлган қариндошлардан мерос олиши ҳақида гап боради.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

179

масалаларнинг катта қисми, гарчи бу фиқҳий мавзу бўлишига қарамай,
тўғри ҳал қилиниши жуда ҳам мушкил бўлиб қолар эди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Мовароуннаҳрлик

уламоларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси. Тошкент. 2013.
Б.251.
2.

Мўминов

А.

"Мовароуннаҳр

мусулмонлари:

ҳанафийлар",

Шарқшунослик, 9-сон, 1999 й.
3.

Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва

тафсири. Т.: Тошкент ислом университети. 2004.
4.

Ўрта аср Шарқ алломалари энциклопедияси. Зиёдов Ш.

раҳбарлигидаги олимлар жамоаси. 2016. Б.287.
5.

نبا

رجح

ينلاقسعلا

.

حتف

يرابلا

حرش

حيحص

يراخبلا

.

ج

12,

ص

28

6.

Доримий

Самарқандий Абу Муҳаммад Абдулоҳ ибн

Абдурраҳмон. Сунани Доримий (сайланма). Таржимонлар: Усмонов И.
Алимова М. ва бошқ. “Тошкент ислом университети”, 2011. Б.233.
7.

يروفكرابملا

وبأ

يلعلا

دمحم

دبع

نمحرلا

.

ةفحت

يذوحلأا

حرشب

عماج

يذمرتلا

راد

ركفلا

1979.

ج

6

ص

264

Библиографические ссылки

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Мовароуннаҳрлик уламоларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси. Тошкент. 2013. Б.251.

Мўминов А. "Мовароуннаҳр мусулмонлари: ҳанафийлар", Шарқшунослик, 9-сон, 1999 й.

Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Т.: Тошкент ислом университети. 2004.

Ўрта аср Шарқ алломалари энциклопедияси. Зиёдов Ш. раҳбарлигидаги олимлар жамоаси. 2016. Б.287.

ابن حجر العسقلاني. فتح الباري شرح صحيح البخاري. ج12, ص28

Доримий Самарқандий Абу Муҳаммад Абдулоҳ ибн Абдурраҳмон. Сунани Доримий (сайланма). Таржимонлар: Усмонов И. Алимова М. ва бошқ. “Тошкент ислом университети”, 2011. Б.233.

المباركفوري أبو العلي محمد عبد الرحمن. تحفة الأحوذي بشرح جامع الترمذي دار الفكر 1979. ج6 ص 264