SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
59
ЎЗБЕКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ОЛИБ
БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Тухташев Фарход Фармонович
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва
тадбиркорлик олий мактабининг тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.11633174
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекстон камбағаллик кўрсаткичлари динамикаси
таҳлил қилинган бўлиб, аниқланган камчиликлар ва аҳоли бандлиги
масаласида сўнги чиқаётган Президент Қарорлари ва Фармонлари,
Вазирлар Маҳкамаси Қарор ва Фармонлари келтирилган. Камбағаллик
бўйича статистик кўрсаткичлар асосида динамий таҳлилий диаграммалар
келтирилди ва хулосалар берилган.
Калит сўз:
камбаҳаллик, ҳоким ёрдамчилари, бизнес, кичик бизнес,
кичик ва ўрта бизнес, тадбиркорлик, таҳлил.
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йилда 11 фоизни ташкил
этди. Бу ҳақда Камбағалликни қизқартириш ва бандлик вазирлиги хабар
қилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика
агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни
даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган
16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатда камбағаллик
даражаси 2023 йил якунида 11 фоизгача пасайди.
Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик
қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни
ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди.
Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди.
Сирдарё (19,5 фоиздан 13,8 фоизгача), Андижон (17,4 фоиздан 11,9
фоизгача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9 фоиздан 13,7 фоизгача)
сезиларли даражада қисқарган. Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5
фоиздан 7,9 фоизгача) ва Бухоро (11.9 фоиздан 11,8 фоизгача), Қашқадарё
(12,7 фоиздан 11,5 фоизгача) вилоятларида аниқланган.
Қайд этилишича, 2023 йилда жами 4,1 млн аҳоли, шундан 2,3 млн
нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ
тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 млн аҳоли ўзини ўзи банд қилиш
ҳисобига бандлигини таъминлашга эришилган. Ҳоким ёрдамчилари
кўмагида 241,3 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер майдонлари
ажратилган. “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
60
доирасида 6 745 та тадбиркорлик субектлари билан 455,0 минг нафар
аҳолини бадлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари
имзоланган.
Шунингдек, 472 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларига 10
трлн сўм имтиёзли кредитлар ва 73 минг нафар ишсиз фуқароларга 356
млрд сўм субсидия маблағлари ажратилган. Маҳаллабай ишлаш асосида 51
мингта микролойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 206 мингта
янги иш ўринлари яратилди. Камбағал оилаларни “Индивидуал
дастур”лар тузиш орқали 2023 йилда 208 минг оиланинг 873 минг оила
аъзоси камбағалликдан чиқарилган бўлса, 2024 йилда камбағалликдан
150 минг оила (ва унинг 700 минг оила аъзоси) чиқарилиши
режалаштирилган, дейилади хабарда.
2024 йилнинг 1 майидан энергетика соҳасида бозор механизмлари
жорий этилаётганлиги сабабли минимал истеъмол харажатлари қиймати
бир ойда киши бошига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори
2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса
498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл
ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача, 2024 йилнинг январида эса 568
минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилганди.
Жаҳон
тажрибасида
минимал
истеъмол
харажатларидан
камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб,
мазкур кўрсаткичдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож
аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш
ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва
талабларини инобатга олиш;
камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида
белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда
манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини
юритиш;
пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш,
шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий
кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази УНИCЕФ билан
биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
61
даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг
камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди. Ўзбекистонда уч йил
ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоиз пунктга камайди. Натижаларга кўра,
болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда
13,7 фоизгача камайди. Қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик
даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13
фоизгача камайди.
Тадқиқот шуни кўрсатганки, болалар камбағаллиги даражаси энг
паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва
Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори
экани қайд этилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар
бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади.
2023 йил август ойида Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли
бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини
осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди. Эндиликда ҳоким
ёрдамчилари ўзини ўзи банд қилганларнинг кичик ва ўрта бизнесга
ўтишига кўмаклашади.
Бунинг учун Япониянинг Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш
ташкилоти экспертлари ёрдамида Япония тажрибаси асосида ҳудудларда
бизнес-инкубатор ва акселераторлар тизими жорий этилади. Бунда,
салоҳиятли тадбиркорларга дастлабки айланма маблағлари учун
“улушдорлик” капитали берилади. Бу мутлақо янги молиявий манба
бўлади.
Бу ишларни молиялаштириш учун Тадбиркорлик жамғармаси
фаолияти ҳам тубдан ўзгаради ва унга тадбиркорларга улушдор бўлиб
кириш ваколати берилади. Шунингдек, “маҳалладаги еттилик” кафиллиги
билан гаровсиз бериладиган оилавий тадбиркорлик кредитлари миқдори
ҳозирги 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади. Бу
маблағларнинг бир қисмини нақд пул кўринишида беришга рухсат
этилади.
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури
асосида ҳозиргача 4,5 минг нафар тадбиркор 65 триллион сўмлик
лойиҳани ишга тушириб, 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
ташаббус билдирган. Уларга яратилган янги шароитлар ҳисобига 1
триллион сўмлик солиқ имтиёзлари бериш ҳисоб-китоб қилинган.
Бундан ташқари, дастурга кирмаган, лекин 40 тадан 50 тагача иш
ўрни яратиш имкониятига эга яна 2 мингта тадбиркор бор. Шунингдек, 14
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
62
та тажриба туманида ушбу дастурда қатнашиб, 50 минг аҳолини иш билан
таъминлаш ташаббусини билдирган қўшимча 725 нафар тадбиркор ҳам
аниқланди.
Тегишли вазирлар ва вилоят ҳокимларига ушбу лойиҳани юргизиб,
400 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди. Йил
якунига қадар дастур билан 10 минг нафар тадбиркорни қамраб олиш
вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, тадбиркорни рўйхатга олиш,
лойиҳасини шакллантириш, бизнес-режа ишлаб чиқишга кўмаклашиш,
молиявий ва ҳуқуқий маслаҳат бериш каби хизматлар бир жойда
кўрсатилиши кераклиги қайд этилди. Бандлик комплекси раҳбарларига
вилоят ҳокимлари билан бирга 500 минг аҳолини касаначиликка жалб
қилиш чораларини кўриш топширилди.
“Касаначилар мактаби” ташкил қилиниши, унда тадбиркор ва
касаначиларга бепул консалтинг хизматлари кўрсатилиб, ўқитиш ва
малакасини ошириш йўлга қўйилиши белгиланди. Йил якунига қадар 200
минг аҳоли рўйхатини маҳаллабай тасдиқлаб, юқори даромадли касб-
ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишга топшириқ берилди. Бунда муқобил
энергия ускуналарини ўрнатиш, интерер дизайнери, IT, электрон савдо,
электромобилларга хизмат кўрсатиш каби юқори даромадли касбларга
ўқитиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Умуман, йиғилишда белгилаб берилган ишларнинг ташкил этилиши
орқали йил якунигача:
4,1 млн аҳоликамбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга
тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш;
2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш;
55 минг нафар ўзини ўзи банд қилганларни кичик бизнес
субектига айланитириш;
5 мингта кичик корхона ўрта тадбиркорлар тоифасига қўшилиши
мумкинлиги қайд этилди.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
63
1-расм. 2017-2023-йилларда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ва
кредитлар динамикаси
1
Йиғилиш якунида тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар
раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Жаҳон банки 2024 йил 9 майда “Ўзбекистоннинг камбағалликни
қисқартириш йўли: халқаро таққослаш дастури хулосалари” ҳисоботини
эълон қилди. Унда Ўзбекистонда 2015 – 2022 йилларда камбағаллик
даражаси 2 баробарга қисқаргани, Европа ва Марказий Осиё давлатлари
ичида энг юқори натижага эришган мамлакатлардан бири экани қайд
этилган. Бунда ўрта даромадли мамлакатларнинг юқори гуруҳига кирувчи
давлатлар учун фойдаланиладиган халқаро камбағаллик чегараси бўйича
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2015 йилдаги 35,9 фоиздан 2022
йилда 17,3 фоизгача пасайиб, 5,1 миллион аҳоли камбағаллик ҳолатидан
чиқарилди.
2-расм. Миллий камбағаллик чегараси (МИХ) бўйича Ўзбекистонда
камбағаллик даражаси, фоизда
2
Шу билан бирга, ҳисоботда миллий камбағаллик чегараси 2021
йилдаги 17 фоиздан 2023 йилда 11 фоизгача пасайгани таъкидланган.
1
Жаҳон банки: Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробарга қисқарган. http://www.insonhuquqlari.uz
2
Жаҳон банки: Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробарга қисқарган. http://www.insonhuquqlari.uz
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
64
Жумладан, 2021-2023 йилларда қишлоқ жойларида 1,2 миллион аҳоли ва
шаҳарларда 400 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилган.
Ўз навбатида, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иқтисодчилари томонидан
камбағалликнинг қисқариши ва аҳоли турмуш даражасининг ўзгаришини
кўрсатувчи маълумотлар таҳлил қилинди. Хусусан, 2015-2023 йилларда уй
хўжаликлар сони 6,2 миллионтадан 7,3 миллионтага етганига қарамасдан
2015 йилда 10 та уй хўжалигидан 4 тасида автомобил бўлган бўлса, 2023
йилда мазкур кўрсаткич 6 тагача етди.
Шунингдек, ички бозорда сотилган янги енгил автомобиллар сони
2015-йилдаги 186 мингдан (маҳаллий и/ч – 178,4 мингта; импорт – 7,2
минг) 2023-йилда қарийб 500 мингтага (420 мингта; 80 мингта) етди.
2017-2023-йилларда 419 мингта фуқарога 67 трлн сўмлик ипотека
кредитлари ажратилиб, жами 358 мингта квартиралик янги кўп қаватли
уйлар фойдаланишга топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 1991-2016 йилларда 105 мингта
квартирали кўп қаватли уйлар қурилган. 100 та уй хўжалигига тўғри
келадиган кондиционерлар сони 2015 йилдаги 32 тадан 2023 йилда 47
тага етган. Бунда ўсиш 47 фоизни ташкил этади. Компютерлар 47 тадан 66
тага (40%) ва чангютгичлар 53 тадан 71 тага етди (34%).
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
65
3-расм. 2015-2022-йилларда камбағаллик даражаси динамикаси,
фоизда. Халқаро камбағаллик чегараси билан (6,85 доллар, 2017-йил
нархларида харид қобилияти паритети бўйича)
3
4-расм. Камбағаллик даражаси (2023 йил 2-чоракда амалдаги
ҳолатида, фоизда)
4
Интернет тармоғига уланган абонентлар сони 2015 йилдаги 8,3
миллионтадан 2022 йилга келиб, 26,7 миллионтага (3,2 баравар) етиб,
аҳолини интернет хизматлари билан қамров 26 фоиздан 71 фоизга ёки 15
ёшдан юқори аҳоли сонига нисбатан тўлиқ қамраб олинди.
Аҳоли даромадларининг ошиши хусусий мактабларга бўлган
талабни рағбатлантириб, уларнинг сонини 2018 йилдаги 30 тадан 2023
йилга келиб 350 тагача ошириш имконини берди.
Олий таълим муассасаларида талабалар сони 2016/2017-ўқув
йилидаги 270 минг нафардан 2023/2024-ўқув йилида 1,4 миллион
нафарга етиб, олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизгача ошди.
Шунингдек, 2018-2023-йилларда 26 мингдан зиёд нодавлат боғчалар
ташкил этилиб, ҳозирда уларда 788 минг нафар бола мактабгача таълимга
жалб қилинди. Натижада мактабгача таълим қамрови даражаси 2017
йилдаги 25,4 фоиздан 2023 йилда 74,4 фоизга етди.
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва
Хоразмда энг юқори бўлиб турибди. Мамлакатда 1,3 млн камбағал оилалар
мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил этди. Йил
якунигача кўрсаткич 12 фоизга тушиб, 1 млн аҳоли камбағалликдан
чиқарилиши режалаштирилган.
3
Жаҳон банки: Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробарга қисқарган. http://www.insonhuquqlari.uz
4
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
66
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси энг юқори ҳудудлар
Қорақалпоғистон Республикаси (19,7 фоиз), Сирдарё (19,5 фоиз) ва Хоразм
(19,1 фоиз) вилоятлари бўлиб турибди. Мамлакатда 1 млн 307,8 минг
камбағал оилалар мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни
ташкил этади, дея хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик вазирлиги.
5-расм. Туман(шаҳар)лар тоифаси
5
Камбағаллик даражаси энг паст ҳудудлар эса Тошкент шаҳри (8,5
фоиз) ва Навоий вилояти (9,2 фоиз) бўлиб турибди. Камбағаллик даражаси
2022 йилда 17 фоизни ташкил этган ва 2023 йилга келиб деярли 3 фоиз
бандга пасайган. Вазирлик йил якунига қадар камбағаллик даражаси 14,1
фоиздан (1 млн 307 минг оила) 12 фоизга (1 млн 180 минг оила)
туширилиб, 130 мингга яқин оила, яъни 1 млн аҳолини камбағалликдан
чиқариш белгиланганини қайд этган.
Шунингдек, ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд
шароитдан келиб чиқиб, республикадаги 208 та шаҳар ва туман 5 та
тоифага ажратилган бўлиб, бунда 20 та туман (9,6 фоиз) 5-тоифага
киритилган ва шароити оғир туман ҳисобланади. 5-тоифага Бўзатов,
Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай, Бўстон, Улуғнор,
Арнасой, Деҳқонобод, Томди, Мингбулоқ, Қўшработ, Сардоба, Бандихон,
Қизириқ, Олтинсой, Сўх, Ёзёвон ва Янгиариқ туманлари киради.
Камбағаллик ва қашшоқликка дучор бўлиш шахснинг иқтисодий
хавфсизлигининг
таъминланмаганлигини
англатади.
Шахснинг
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
67
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири
камбағалликни қисқартириш ва унга қарши кураш ҳисобланади.
2023 йил сарҳисобига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси
14,1 фоиздан 11 фоизгача пасайди. Мамлакатда 2024 йил учун минимал
истеъмол харажатлари қиймати 621 минг сўмни ташкил этиши маълум
бўлди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Статистика
агентлиги 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражасини таҳлил
қилди. Агентлик томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари
кузатувларига кўра, 2023 йил давомида мамлакатда камбағаллик
даражаси 3,1 фоизга камайиб, йил якунида 11,0 фоизни ташкил этган.
Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди: Сирдарё -
19,5 фоиздан 13,8 фоизгача; Андижон - 17,4 фоиздан 11,9 фоизгача
вилоятлари; Қорақалпоғистонда - 19,9 фоиздан 13,7 фоизгача сезиларли
даражада қисқарган.
Минимал ўзгаришлар: Тошкент шаҳри - 8,5 фоизан 7,9 фоизгача;
Бухоро - 11,9 фоиздан 11,8 фоизгача; Қашқадарё - 12,7 фоиздан 11,5
фоизгача вилоятларида аниқланган.
Айтилишича, 2023 йилда жами 4,1 миллион аҳоли, шундан 2,3 миллион
нафари доимий ва мавсумий иш ўринларида, 112,8 минг нафари ҳақ
тўланадиган жамоат ишларида, 1,6 миллион аҳоли ўзини ўзи банд қилиш
ҳисобига бандлиги таъминланган. Инфляция даражасидан келиб чиқиб,
2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати 621
минг сўмни ташкил этди. 2023 йилда ушбу қиймат 568 минг сўм бўлган.
Маълумот учун, статистика агентлигининг аҳоли даромадлари ҳақидаги
йиллик ҳисоботидан, 2023 йили аҳоли жон бошига реал даромадлар ўсиши
секинлашгани маълум бўлганди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик ва ўрта бизнесни
молиявий
қўллаб-қувватлаш
изимини
такомиллаштириш
чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-193-сонли Фармони // 10 ноябрь 2023 йил.
2.
Жаҳон банки: Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробарга
қисқарган. http://www.insonhuquqlari.uz
3.
Miralimovich, A. M., Kholmurodovich, S. D., & Batirovich, A. B. (2023).
PROSPECTS FOR THE DEVELOPMENT OF THE GREEN ECONOMY BASED ON
INVESTMENT PROJECTS IN COOPERATION WITH DEVELOPED COUNTRIES.
Western European Journal of Modern Experiments and Scientific Methods, 1(2),
19-31.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
68
4.
Shokhazamiy, S., & Alimov, B. (2019). Methods for complex retro-forecast
analysis and complex forecasting of the accounting balance in terms of the
interests of investors of insurance companies. International Journal of Research
in social sciences, 9(7), 652-672.
5.
Алимов, Б. (2023). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ЛОЙИҲАЛАРНИ
БОШҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ. Евразийский журнал
права, финансов и прикладных наук, 3(8), 186-199.
6.
Алимов, Б. Б. (2023). ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР АСОСИДА
ЎЗБЕКИСТОН ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ. Gospodarka i
Innowacje., 38, 28-37.
7.
Алимов, Б. Б. (2023). Рақамли Трансформациянинг Суғурта Соҳасига
Таъсири. Miasto Przyszłości, 38, 85-92.
8.
Алимов, Б. Б., & Валиева, Н. Х. (2024). ТАЪЛИМ СТРАТЕГИЯСИНИНГ
САМАРАЛИ ТУРЛАРИ. Gospodarka i Innowacje., 46, 386-398.
9.
www.stat.uz - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
статистика агентлигининг веб-сайти
10.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/27/poverty/