Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The Emergence, Formation, and Spread of Printing
Throughout Turkestan
Akmaljon ABDURASULOV
1
Namangan State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 25 May 2025
Available online
15 June 2025
This article provides information about the emergence and
development of printing in Turkestan. It discusses the
objectives of Russian colonizers in establishing printing houses,
and highlights the cooperation between Jadid enlighteners and
Tatar progressives in laying the foundation for national printing
and press. New information regarding the origins of printing in
the region has been introduced into scientific discourse.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp488-496
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Russian Empire,
Ottoman Empire,
Otajon Abdalov,
Emirate of Bukhara,
Soviet,
Ivan Feodorov,
Kazan,
Shohimardon Ibrohimov,
Lakhtin,
Severtsov,
Yesanboy Husaynboyogli,
Ismoil Obidov,
Baranovsky,
Orif Afandi,
Muhammad Rakhimkhan.
Туркистонда
матбаачиликнинг
юзага
келиши,
шаклланиши ва ўлка бўйлаб ëйилиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Россия империяси,
Усмонли,
Отажон Aбдалов,
Бухоро амирлиги,
Шўро,
Иван Феодоров,
Қозон
,
Шоҳимардон Иброҳимов,
Лахтин,
Ушбу мақолада Туркистонда матбаанинг пайдо бўлиши
ва ривожланишини ҳақида маълумот берилди, рус
мустамлакачиларининг
матбаани
ташкил
этишдан
кўзлаган
мақсади,
жадид
маърифатпарварларининг
миллий матбаа ва матбуотга асос солиш йўлида татар
тараққийпарварлари
билан
ҳамкорлик
алоқалари
ёритилди. Матбаачиликнинг вужудга келишига доир янги
маълумотлар илмий муомалага киритилди.
1
PhD student, Namangan State Pedagogical Institute. E-mail: abdurasulovakmaljon1987@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
489
Северсов,
Есанбой Ҳусайнбойўғли,
Исмоил Обидов,
Барановский,
Ориф Aфанди,
Муҳаммад Рахимхон
.
Возникновение, формирование и распространение
печатного дела в Туркестане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Российская империя,
Османы,
Атаджан Абдалов,
Бухарский эмират,
Шура,
Иван Фёдоров,
Казань,
Шахимардан Ибрагимов,
Лахтин,
Северсов,
Есанбай Хусайнбайуглы,
Исмаил Абидов,
Барановский,
Ариф Ефенди,
Мухаммед Рахимхан.
В данной статье представлена информация о
возникновении и развитии печатного дела в Туркестане,
освещены цели русских колонизаторов в организации
типографий, а также сотрудничество джадидских
просветителей с татарскими прогрессивными деятелями в
деле создания основ национальной печати и прессы.
В научный оборот введены новые сведения о становлении
печатного дела.
ДОЛЗАРБЛИГИ:
Х
I
Х асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси Ўрта Осиёни истило
қилганидан сўнг, Туркистонни мафкуравий томондан ҳам забт етиш мақсадида
матбуотга асос солди. Туркистонда матбаанинг вужудга келиши совет давридаги
тадқиқотларда бир томонлама ёритилган бўлиб, Россия омили ошириб
кўрсатилган эди. Совет давридаги тадқиқотларда рус мустамлакачиларининг
маҳаллий зиёлилар томонидан босма
ишлари ташкил қилинишига турли тўсиқлар
қўйилганлиги эътиборга олинмасдан, маҳаллий матбаачиларнинг фаолияти
коммунистик мафкура доирасида баҳоланган эди. Совет давридаги тадқиқотларда
ёзилганидек
,
Бухоро амирлигида матбаа 1901 йилда эмас, балки анча олдинроқ
вужудга келганлиги, Туркистоннинг бошқа минтақаларига қараганда илгарида
бўлганлиги илк бор манбалар билан очиб берилди. Мақолада Туркистон
ойдинларининг миллий матбуот ва матбаа фаолиятини йўлга қўйишда турк
-
мусулмон маърифатпарварлари билан алоқалари ёритилди. Шу билан бирга
,
мақолада Шарқ мамлакатларида матбаанинг кечроқ вужудга келиши ва
ривожланишининг сабаблари илк бор аниқ маълумотлар билан кўрсатиб ўтилди.
Матбаанинг вужудга келишига доир “Шўро” журналидан олинган маълумот илмий
муомалага киритилди.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Ушбу мақола тарих фанида қабул қилинган илмийлик, тарихийлик,
холислик, қиёсий
-
мантиқий таҳлил, кетма
-
кетлик тамойиллари асосида ёритилди.
A.
Бобохоновнинг “Ўзбек матбааси тарихи” асари, З.
A
бдурашидовнинг “Таржимон
газетасидаги
Туркистон
материалларининг
изоҳли
библиографияси”,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
490
Зиё Саиднинг “Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар”, Н.
A
бдуазизованинг
“Ўзбекистон матбуоти тарихи”,
A
лишер Исоқбойевнинг “Туркистон ижтимоий
-
сиёсий
ва
маданий
ҳаётида
татар
-
бошқирд
маърифатпарварларининг
фаолияти”, Т.
Ерназаровнинг “Туркистонда вақтли матбуот”, С.
A
гзамхўжайев ва
З.
Улуғбекованинг “
A
л
-
ислоҳ журнали
-
Туркистондаги ислоҳотчилик ҳаракатини
ўрганиш бўйича тарихий манба”, Бегали Қосимовнинг “Миллий уйғониш”
асарларида Туркистонда матбаани вужудга келишига доир маълумотлар бериб
ўтилган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнг юртимиз тарихи, миллий ва диний
қадриятларни
тўлақонли ўрганиш имконига эришилди
.
Ватанимиз ҳудудида матбаачиликнинг тарихий илдизлари китобат ва
хаттотлик санъати билан уйғунлашиб, унинг вужудга келиши ва ривожланиши
узоқ даврларга бориб тақалади. Китоб хаттотлар томонидан қўлда кўчирилган.
Х
V
–Х
VI
асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда хаттотлик санъати янада
ривожланди ва янги йўналишларига асос солинди. Масалан, темурийлар
даврининг машҳур хаттотлари Мирали Табризий насталиқ хатига асос солган
бўлса, Султонали Машҳадий хаттотлик санъати ҳақида махсус китоб ёзган.
Ҳиротда Мирзо Улуғбекнинг укаси Бойсунғур Мирзо кутубхонасида 40 та хаттот ва
бир қанча наққошлар китоб кўчириш, уни безатиш, унга мўъжаз суратлар ишлаш
билан машғул бўлганлар. Бу кутубхонада кўчирилган китоблар ўзининг бежирим
ва ёрқин ранглари, нафис ва жонли миниатюралари билан ажралиб турган.
Хонликлар даврида ҳам Туркистон минтақасида хаттотлик санъатининг
ривожланиши тўхтаб қолгани йўқ. Шу даврда Ўрта Осиё шаҳарларида китоб
савдоси билан шуғулланадиган махсус бозорлар бўлганлиги ҳам китобат
санъатининг ривожланганлигидан далолат беради. Жумладан, Бухоро шаҳрида
Тоқи китобфурушон усти ёпиқ бозорининг фаолият кўрсатганлиги ҳам
фикримизни тасдиқлайди.
A
ммо Х
V
–Х
VII
асрларда юз берган Буюк географик кашфиётлар натижасида
Буюк Ипак Йўлининг аҳамияти пасайди. Бунинг оқибатида Ўрта Осиё хонликлари
жаҳон бозоридан ажралиб қолди. Хонликлар иқтисодий томондан инқирозга юз
тутди. Ўрта Осиё давлатлари ўртасида ички урушлар авж олди. Европанинг илғор
давлатлари билан алоқаларнинг йўлга қўйилмаганлиги, хонлик амалдорларининг
ўз қобиғига ўралашиб қолиши, фан
-
техника ютуқларидан минтақанинг бебаҳра
қолишига, ўша даврнинг муҳим кашфиётларидан бири матбаачиликни
Туркистонга кириб келишининг кечикишига сабаб бўлди
Маълумки, 1870–1917 йиллар миллий тарихимизда Россияси империяси
мустамлакачилиги даври сифатида ўрин олди. Ушбу даврда Туркистонда матбаага
асос солинди ва бу Туркистон учун янгилик эди. Aйни пайтда нашриёт ва
ноширликнинг Туркистонга кириб келиши Туркистон халқлари маданияти учун
шубҳасиз катта ютуқ эди. Дастлабки йилларда Россия империяси маъмурлари
матбаадан ўзининг мустамлакачилик мақсадларини амалга ошириш учун
фойдаланиш, ўз ғояларини ёйиш, аҳолини руслаштириш сиёсатини олиб боришда
фойдаланишга уринди. Туркистон зиёлилари эса, аксинча маҳаллий халқларни
жаҳолат ва истибдоддан қутқариш, уларни уйғотиш, миллатни маърифатли
қилишда фойдаланишга интилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
491
Туркистон миллий матбаачилиги ҳақида сўз юритишдан олдин унинг
шаклланиши ва пайдо бўлишида асосий омиллардан бўлган Шарқ мусулмон
матбаачилиги ва матбуоти тарихига назар ташлаш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Ислом дунёсида матбаачилик Европага нисбатан анча кейин пайдо бўлди.
Европалик олимларнинг айримлари буни ислом дунёсининг қолоқлигига йўйган
бўлса, айримлари ҳаққоний баҳо беришга интилади. Масалан, Америкалик олим
Адиб Ҳолид мусулмон дунёсида матбаачилик пайдо бўлишининг кечикишига
сабаб қилиб ислом дунёси қадимдан юқори даражада ривожланган қўлёзма
aнъaначилигига эга бўлганлигини қайд этади.
Шўро журналида арабий ҳарфга эга бўлган матбаанинг пайдо бўлиши ҳақида
қизиқарли
маълумот берилади. Журналда ёзилишича, арабий ҳарфлар
билан
дастлабки китоб Италиянинг Вандинг (Венеция) шаҳрида ХVI аср бошларида чоп
қилинган. 1551 йилда Саид ал
-
Фиюхий таржимаси бўлган арабча “Таврот” яҳудийлар
томонидан Истанбулда нашр қилинган. Румо шаҳрида 1591 йилда арабий ҳарфларда
“Инжил” китоби, 1593 йилда Aбу Aли ибн Синонинг “Ал
-
Қонун”, 1671 йилда “Таврот”
китоби босилди. Дунёдаги илк босмадан чиққан “Қуръони Карим” китоби ХVI аср
бошларида Вандинг (Венеция) шаҳрида Поғонни тарафидан нашр қилинган.
A
ммо бу
Қуръони Карим китоби папанинг талаби билан гулханда ёқилган.
Мусулмон мамлакатлари орасида биринчи матбаага 1727 йили Истанбулда
Аҳмад
III
томонидан асос солинди
3
. Бунда венгер миллатига мансуб Усмонли бош
вазири Иброҳим Мутафарриқанинг хизмати катта бўлди. Ғарб тарихшунослари
мусулмон мамлакатларида босма нашрларнинг кечроқ пайдо бўлишига ислом
уламоларининг қаршилигини сабаб қилиб кўрсатадилар. Аммо, Истанбулда
очилган биринчи матбаанинг
ташкил этилишида Усмонли давлатининг
шайхулисломи Абдуллоҳ Румий афандининг қўллаб
-
қувватлови катта рол
ўйнаганлиги тарихий манбаларда қайд этилган.
Туркиялик тарих ва ҳуқуқ профессори Акрам Буғро иккинчи матбаага Иоган
Гутенбергдан ҳам олдинроқ яҳудийлар асос солганлигини ХV аср бошларида
Константинополда яҳудий матбаачилари фаолият кўрсатганлигини ёзади.
Кейинчалик Константинополни эгаллаган Усмонли турклар матбаага унчалик
эътибор қаратмаганлигини, бунга сабаб ХVII асрнинг ўзида Истанбулда 60 мингга
яқин хаттот мавжуд бўлганлигини қайд қилади. Бизнинг фикримизча, Усмонли
давлатининг
матбаачиликка қизиқишига сабаб, ХVII аср охири ва ХVIII аср
бошларида Европа давлатлари билан бўлган урушлардаги ҳарбий мағлубиятлар
эди. Усмонли давлати ҳарбий мағлубиятларнинг сабабини Европа давлатларидаги
фан
-
техника ва ҳарбий соҳалардаги илғор ютуқлардан орқада қолганликда деб
билди. Шу боисдан ҳам Усмонли давлати ўз даврининг муҳим кашфиётлари
қаторида матбаачиликни ҳам қабул қилди. Усмонли давлати орқали аста
-
секин
ислом дунёсининг бошқа давлатларида ҳам дастлабки босмахоналарга асос солина
бошланди. 1727 йилда Усмонли давлатида матбаага асос солинган бўлсада, унинг
ислом дунёсида ёйилиши жуда секинлик билан борди. ХIХ аср бошларида
Ҳиндистонинг Калкутта шаҳрида матбаага асос солинди. Ушбу босмахонада
1811 йилда “Нужум ал
-
Фирқон” китоби босиб чиқарилди. 1818 йили Мисрда
Муҳаммад Али пошо томонидан машҳур “Булоқ” матбаасига асос солинди.
Бу матбаа Муҳаммад Aли ҳукмронлиги даврида 400 минг жилд китоб нашр қилди.
1825 йилда эса Эронда араб алифбосига асосланган матбаачиликка тамал тоши
қўйилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
492
Россияда кирилл ёзувига асосланган матбаага ХVI асрда Иван Фёдоров асос
солган бўлса, дастлабки газета 1703 йилда Пётр I ҳукмронлиги давридан бошлаб
нашр қилина бошлади. Россияда араб алифбосига асосланган матбаа XVIII аср
бошларида пайдо бўлди. Улардан биринчиси 1723 йили Астраханда очилган.
Орадан бироз вақт ўтиб Петербург, Москва
,
Қозон
шаҳарлари ҳамда Қрим ва
Кавказ ҳудудларида ҳам худди шундай матбаалар пайдо бўлди. 1799 йилда Россия
императори Павел I нинг фармонига кўра Қозон шаҳрида мусулмон матбааси
очилгандан кейин бу шаҳар босма китобчилик марказига айланди. Императорнинг
1801 йилдаги яна бир фармони билан Россия мусулмонларига расман ўз
китобларини чоп этиш учун рухсат берилди. Шундан сўнг татар савдогарлари
босма китоб савдосига киришдилар. Савдогарлар янги китоблар босмасини маблағ
билан таъминлай бошлади. 1801 йилдан 1810 йилга қадар Қозон матбааларида
43 турли мазмундаги диний китоблар нашр қилинди. Кейинги йилларда Қозон
босмахоналарининг фаолияти янада самарали бўлди ва уларнинг сони ортди.
1804
йили Қозон университетига асос солиниши билан олий таълим даргоҳи ўз
матбаасига эга бўлди. 1843 йилда Қозонда яна икки босмахона фаолият юрита
бошлади. Шу ўринда бир нарсага аниқлик киритиб кетишни лозим деб топдик.
Юқоридаги маълумотларда мусулмон мамлакатларида биринчи матбаага
1727 йилда асос солинди деб ёзилган еди. Россияда эса арабий ҳарфларга эга
матбаага 1723 йилда асос солинди деб маълумот бердик. Бизнингча ҳам мусулмон
мамлакатларидаги биринчи матбаага Истанбулда асос солинган
,
деган фикр тўғри.
Чунки 1723 йилда Астраханда очилган матбаа Россия империяси ҳудудида рус
ҳукумати томонидан очилган бўлиб, Россия мусулмонларига мафкуравий
томонидан таъсир кўрсатиш учун ташкил қилинган эди. Бу матбаада дастлабки
даврда бирорта ҳам мусулмон ношир фаолият
кўрсатмаган.
Туркистонда китоб чоп этиш XIX асрнинг 70
-
йилларида Россия ўлкани
эгаллаганидан сўнг бошланди. Туркистонда бундан олдин китоб чоп этилмаган
бўлса
-
да, сайёҳлар ва ҳаж сафаридан қайтаётганлар томонидан Ҳиндистон ва
Туркиядан турли босма китоблари олиб келинган. Ушбу китобларнинг аксарияти
форс тилида бўлган. Баъзи манбаларда кўрсатилишича, Бухорода ҳинд босма
китоблари турк босма китобларидан анча кўп тарқалган. Ўлкада биринчи
босмахонага 1868 йилда ҳарбий округ штаби ҳузурида асос солинди. Лекин бу
босмахона яхши жиҳозланмаганлиги туфайли фақатгина девон материаллари,
турли бланкалар ва буйруқларни босиб чиқаришга мослашган эди. Шу сабабдан
1869 йилда бошқа босмахона ташкил қилинди. Ушбу янги босмахона нафақат рус,
балки араб ҳарфларига ҳам эга
бўлиб, 1870 йилдан тўлиқ ўз фаолиятини бошлаган.
Туркистонда босмадан чиқарилган дастлабки китоб машҳур рус сайёҳи
Н.
Северсовнинг қирқ саҳифадан иборат бўлган рисоласи эди. Ўзбек тилида
босмадан чиққан дастлабки китоб Шоҳимардон Иброҳимов томонидан
тайёрланган “Тақвим” эди. Рус матбаачилари тижорий мақсадларда хусусий
босмахоналарга асос солган эдилар. Бу босмахоналарда рус миллатига мансуб
мутахассислар билан биргаликда татар миллатига мансуб мутахассислар ҳам
меҳнат қилганлар. Улар тижорий мақсадларда арабий ҳарфларда китоб босишни
ҳам йўлга қўйган эдилар. Бу масалада рус ноширлари татар матбаачиларидан
фойдаланди. Aйни пайтда бу матбаага маҳаллий миллат вакиллари ҳам кўпроқ
ҳарф терувчи сифатида ишга қабул қилинган. Масалан, Базилевский матбаасида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
493
татар
мутахассис ҳарф терувчилари –
Шахингирей Бекқулов, Абдулатиф Явушев ва
Али Бектемировлар фаолият кўрсатганлар. Бу одамларнинг қўлига шогирд қилиб
ерли халқ вакиллари Сирожиддин Хўжаев, Ҳамид Хўжаев, Aбдураҳмон Хўжаевлар
олиндилар. Бу шахслар дастлабки ўзбек матбаачиларидан ҳисобланган. Шу тариқа
маҳаллий миллат вакиллари орасида ҳам босмахона ишлари бўйича мутахассислар
шакллана бошлади.
Туркистонда босмахоналарнинг вужудга келиши ва тараққиётини ҳудудлар
кесимида кўрадиган бўлсак, Хива хонлиги маданиятни юксалтиришга интилиш
Ўрта Осиёнинг қолган минтақаларига нисбатан кучлилиги, янгиликларга
нисбатан очиқлиги, ўзбек хонликлари ичида биринчи матбаага асос солинишида
буниг асосий омили эди. Хива ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон II қарори билан
1874 йили Эрондан литографик ускуна олиб келинди ва саройда типолитография
ташкил этилди. Хон саройида ташкил қилинган типолитографияни Отажон
Абдалов эронлик устози Иброҳим Султон раҳбарлигида ишга туширди. Ушбу
босмахона “Подшоҳи замон типолитографияси” деб номланган бўлиб
,
тадқиқотларга кўра
,
Муҳаммад Раҳимхон II матбаани Женевадан келтирган экан.
Аммо бу босмахона тижорий мақсадларда қўлланмаганлиги сабабли Хива
аҳолисига таъсири жуда оз бўлган.
Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II 1896 йилги Россияга қилган сафари
давомида Нижний Новгородда ҳар йили ташкил этиладиган анъанавий кўргазма
-
бозорга ташриф буюради. Хон кўргазма павильонларидан бирида қўйилган босма
ускунасига эътибор беради ва уни барча керакли ашёлари билан сотиб олишга
қарор қилади. Исмоил Ғаспрали берган хабарга кўра, Муҳаммад Раҳимхон сотиб
олинажак босмахона ускунасини Хивадаги мадрасалардан бирига вақф қилиш
ниятида бўлган. Лекин бу босмахона ҳақида бошқа бирор маълумот йўқ.
Туркистонда рус ноширлари тижорий мақсадларда хусусий босмахоналар
ташкил қила бошлади.
Тошкент шаҳри Туркистон минтақасида полиграфиянинг
марказига айланди. Дастлабки хусусий босмахонага С.И.
Лахтин томонидан
Тошкентда асос солинган бўлиб, бу босмахонада маҳаллий тиллардаги китоблар
ҳам нашр қилинган.
Туркистонда босмахона ишлари анча кеч пайдо бўлган бўлса
-
да, тошбосма
усулида китоб чоп қилиш анча тараққий этган эди. Чунки тошбосма ускуналари
унча мураккаб бўлмай, босмахона ускуналарига нисбатан бирмунча арзон эди.
1883 йили тошкентлик савдогар Эсанбой Ҳусайнбой ўғли бир литографик
босмахона ташкил қилди. 1882 йилда мазкур литография учун асбоб
-
ускуналар
Россиядан 50 дан ортиқ туяда келтирилган. Китоб ва маърифатни ниҳоятда
севувчи бу ўзбек ношири китобларни ўз она тилида чиқара бошлади.
1905
–1906 йилларда Қозон бадиий мактабида ўқиган Исмоил Обидов 1906 йилда
татар матбаачилари Ш. Мухтор ва И. Алиев билан ҳамкорликда Тошкентда
“Тараққий” газетасини ташкил қилган
20
. Шу тариқа Туркистонда босмахоналар
сони ортиб борди. 1917 йилга келиб Тошкентнинг ўзида 13 та турли босмахоналар
фаолият кўрсатган бўлиб, уларнинг
аксарияти рус миллатига мансуб ноширлар
қўлида эди
21
. Тошкентда фаолият кўрсатган Ильин матбааси, айниқса, машҳур
бўлиб, маҳаллий зиёлиларнинг китоблари, диний асарлар нашр қилинган.
Биринчи ўзбек газетаси “Тараққий”, “Садои Туркистон
газеталари дастлаб шу
босмахонада чоп қилинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
494
Россия мустамлакачилари маҳаллий миллат кишиларини босмахона
ишларига яқинлаштирмасликка уринди. Шундай бўлса
-
да, маҳаллий кишилар
томонидан очилган босмахоналар сони ортиб борди.
Эски тадқиқотларда Туркистонда инқилобгача маҳаллий миллат вакиллари
томонидан 5 та босмахона очилганлиги қайд қилинган. Бизнинг ҳисоб
-
китобимиз
бўйича эса 1917 йилгача Туркистонда маҳаллий миллат вакиллари томонидан
15 га яқин матбаа ташкил этилган.
ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида Самарқанд вилоятида
18 та катта
-
кичик босмахоналар бўлиб, шулардан ўн олтитаси Самарқанднинг
ўзида, Каттақўрғонда Т.И.
Курилонинг, Хўжандда И.С.
Кузминнинг матбаалари бор
эди. Самарқандда 1894 йилда Н.В.
Плоторановнинг типолитографияси, 1898 йили
К.М.
Федоровнинг матбааси ташкил қилинган эди. 1899 йили бокулик савдогар
Г.И.
Думуров литографияси ишга тушди. Кейинчалик бу босмахона Самарқанд
шаҳрининг энг йирик матбаасига айланади.
Фарғона вилоятида биринчи маҳаллий матбаага Марғилонлик Азимхўжа
асос солган. Aзимхўжа Шарқ мамлакатларига қилган сафаридан қайтаётиб,
Бомбайдаги тош босмахоналардан бирига кириб, китоб нашр қилиш ҳунарини
ўрганади. 1887 йилда ўзи билан бирга тош босмаси учун зарур бўлган анжомларни
губернатор рухсатисиз олиб келиб, Қўқонда чопхона ташкил етган. Бу босмахона
дастгоҳидан “Ҳафтияк” ва “Чор китоб” сингари диний китобларни нашр этганлар.
Бу литография губернаторни рухсатисиз ташкил қилинганлиги учун мусодара
қилинган.
Наманганда маҳаллий миллат вакилларидан биринчи бўлиб Исҳоқхон Ибрат
босмахонага асос солди. Ибрат 1907 йил Оренбургга бориб, Ризо Фахриддиннинг
“Шўро” журнали фаолияти билан танишади. Гауфман деган матбаачидан пулини
10 йилда тўлаш шарти билан 1901 йилда чиққан литографик машина сотиб олади.
Уни катта машаққатлар билан Оренбургдан Қўқонга поездда, Қўқондан
Тўрақўрғонга туяларда олиб келади. 1908 йилдан ҳукуматдан Босмахона ташкил
қилиш учун рухсат олди. Унинг бу босмахонаси “Матбааи Исҳоқия” номи билан
шуҳрат топди
24
. Туркистонда матбаачиликнинг ривожланишида татар
-
бошқирд
маърифатпарварларининг ҳам роли катта бўлди. Масалан, Ҳусайн Макаев ва
Абдуфаттох Абдусатторов каби татар матбаачилари Фарғона водийсида
типолитография фаолиятини ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Жумладан,
Ҳусайн
Макаев
дастлаб
Исҳоқхон
Ибратга
босмахонани
ривожлантиришда ёрдам берди. Кейинчалик ўзи алоҳида босмахона ташкил
қилиб, “Фарғона нидоси”, маълум вақт ўтиб, “Эркинлик” газетасини нашр қилди.
Умуман олганда, Фарғона вилоятида матбаалар сони ўттизга етган. Улардан
Барановский, Минаков, О.
Маҳмудов, Бельский, Г.
Шумаков ва бошқаларнинг
босмахоналари салмоқли фаолият кўрсатган
26
.
Собиқ Иттифоқ ва мустақиллик давридаги тадқиқотларда Бухоро
амирлигида матбаага 1901 йилда асос солинганлиги ёзилган. Бунда
тадқиқотчилар Бухоро амирлиги ислом динининг маркази бўлганлиги,
уламоларнинг таъсири катта бўлганлиги, Бухоро ҳукуматининг ва уламоларнинг
консерватив қарашлари, анъанавийликнинг кучлилиги янгиликларнинг кириб
келишига тўсқинлик қилган деб баҳолашади.
Масалан, A.
Бобохоновнинг “Ўзбек
матбаачилиги тарихи” асарида Бухоро амирлигида илк матбаага 1901 йилда асос
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
495
солинган деб маълумот берилган. Aммо сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки,
Бухоро амирлигида дастлабки босмахонага 1880
-
йилларда асос солинган.
Бу маълумотлар амирликда ноширлик иши Туркистоннинг бошқа минтақаларига
нисбатан анча олдинда бўлганлигини кўрсатади.
Масалан, Ўз исмини “Бухоролик бир киши” деб таништирган “Таржумон”
газетасининг ўқувчиларидан бири газетага юборган мактубида 1884 йили
Бухорода литографик босмахона очилгани хабарини беради. Бу босмахона Мулла
Муҳсин деган одам тарафидан очилган. У ҳаж зиёратидан қайтишда Ҳиндистонда
босмахона ускунасини сотиб олган ва ўша ерлик ишчилар билан бирга Бухорога
олиб келган. Ўша йилнинг ўзида бу босмахона “Ҳафтияк”, “Ақоид” китоблари
билан Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сини ҳам нашр қилган. “Таржумон”
газетасининг 1886 йилги сонларидаги Бухородан юборилган хабар ва мактубларда
1885 йили Бухорода Ҳожи Азимбой деган одам яна бир босмахона очган ва бир
неча китоблар чоп қилгани ҳамда 1886 йили янги литографик босмахона ташкил
қилиниб, унда тақвим чоп этилиши мўлжаллангани ҳақидаги маълумотларни
кўриш мумкин.
Бухоро амирлиги ҳудудида рус ноширлари томонидан ташкил қилинган
босмахоналарга мисол тариқасида 1901 йил Когонда ташкил этилган Барановский
литографиясини келтириш мумкин. Бухорода Обиджон Маҳмудов томонидан
ташкил қилинган матбаа 1905 йилда Қўқонга кўчирилган. 1910 йилда Ориф
Афанди матбааси ташкил қилинди. Бу босмахонада Мирзо Абдулқодир Бедилнинг
Ғазалиёти нашр қилинди
28
.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Туркистонда вақтли матбуот ва
матбаачиликнинг вужудга келишида ҳамкорлик алоқалари деярли тадқиқ
қилинмаган. Масалан, Совет даври тадқиқотларида Туркистонда вақтли
матбуот ва матбаачиликнинг социалистик инқилобнинг шаклланиши ва
ривожланишидаги ролини очиб беришга асосий эътибор қаратилган. Бу даврдаги
тадқиқотларда миллий матбуот ва матбаачилик тарихи социалистик мафкура
доирасида баҳоланган. Мустақиллик давридаги тадқиқотларда Туркистонда
вақтли матбуотнинг шаклланишига асосий эътибор қаратилган бўлса
-
да,
матбаачиликнинг вужудга келиши, маҳаллий матбаачилар фаолияти, вақтли
матбуот ва матбаанинг вужудга келиши ва ривожланишида ҳамкорлик алоқалари
кенг қамровда ўрганилмаган. Бинобарин, бу жиҳатлар миллий матбаа ва
матбуотимиз тарихи олдида турган ҳамда ўз тадқиқини кутаётган муҳим
масалалардандир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Khalid, Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia
//International Journal of Middle East
2.
Studies, Vol. 26, No. 2. (May, 1994),
–
P.187.
шўро
журнали
.
–
1908.
–
№8.
3.
Ekinci Ekrem Bug’ra. Osmanlida matbaanin tarihi. –
Istanbul: Yunus Emre
Enstitusu, 2012.
–
S. 12.
шўро
журнали
.
–
1908.
–
№8.
4.
E
kinci Ekrem Bug’ra. Osmanlida matbaanin tarihi. –
Istanbul: Yunus Emre
Enstitusu, 2012.
–
S. 28.
5.
Ekinci Ekrem Bug’ra. Osmanlida matbaanin tarihi. –
Istanbul: Yunus Emre
Enstitusu, 2012.
–
S. 32.
шўро
журнали
.
–
1908.
–
№8.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
496
6.
Aбдурашидов З. Таржимон (1883 –
1
917) Газетасидаги Туркистон
Материалларининг Изоҳли Библиографияси. –Б. 4.
7.
Эрназаров Т. Туркистонда вақтли матбуот (1870
-1924-
йиллар). –
Тошкент:
Ўзбекистон ССР давлат нашриёти, 1959. –
Б. 7.
8.
Бобохонов A. Ўзбек матбааси тарихидан.
-
Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги
адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
-
Б.73.
9.
Aбдурашидов З. Таржимон (1883 –
1917) Газетасидаги Туркистон
Материалларининг Изоҳли Библиографияси. –Б. 4.
10.
Aбдурашидов З. Таржимон (1883 –
1917) Газетасидаги Туркистон
Материалларининг Изоҳли Библиографияси.
–
Б. 5.
11.
Абдуазизова Н. Туркистон матбуоти тарихи (1870
-1914).
–
Тошкент:
Академия, 2000. –
Б. 27.
12.
Абдуазизова Н. Туркистон матбуоти тарихи (1870
-1914).
–
Тошкент:
Академия, 2000. –
Б. 29.
13.
Бобохонов A. Ўзбек матбааси тарихидан.
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
-
Б.134.
14.
Матякубова М. М. XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX асрнинг бошларида
Хива хонлигида китобат ва кутубхона тарихи. Тарих фанлари номзоди дисс ... –
Урганч: 2008. –Б. 132.
15.
Aбдурашидов З. Таржимон (1883 –
1917) Газетасидаги Туркистон
Материалларининг Изоҳли Библиографияси. –
Б. 8.
16.
Эрназаров Т. Туркистонда вақтли матбуот (1870
-1924-
йиллар). –
Тошкент: Ўзбекистон ССР давлат нашриёти, 1959. –
Б. 7.
17.
Эрназаров Т. Туркистонда вақтли матбуот
(1870-1924-
йиллар). –
Тошкент: Ўзбекистон ССР давлат нашриёти, 1959. –
Б. 8.
18.
Исоқбоев А. А. Туркистон ижтимоий
-
сиёсий ва маданий ҳаётида татар
-
бошқирд маърифатпарварларининг фаолияти (ХИХ аср охири
-
ХХ аср бошлари).
Тарих фанлари номзоди дисс … –
Наманган
: 2008.
–
Б. 110.
19.
Aбдурашидов З. Таржимон (1883 –
1917) Газетасидаги Туркистон
Материалларининг Изоҳли Библиографияси. –
Б. 5.
20.
Бобохонов A. Ўзбек матбааси тарихидан.
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
-
Б.103.
21.
Бобохонов A. Ўзбек матбааси тарихидан.
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
-
Б.111
-112.
22.
Қосимов
Б. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. –
Тошкент: Манавият,
2004.
–
Б. 111.
23.
Исоқбоев А. А. Туркистон ижтимоий
-
сиёсий ва маданий ҳаётида татар
-
бошқирд маърифатпарварларининг фаолияти (ХИХ аср охири
-
ХХ аср бошлари).
Тарих фанлари номзоди дисс … –
Наманган: 2008. –
Б. 112.
24.
Бобохонов A. Ўзбек матбааси тарихидан.
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
-
Б.111
-111.
25.
Aбдурашидов З.
Таржимон (1883 –
1917) Газетасидаги Туркистон
Материалларининг Изоҳли Библиографияси. –
Б. 9.
26.
Бобохонов A. Ўзбек матбааси тарихидан.
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1979.
-
Б.115.
