Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Spiritual and moral image of the family
Barno NORBEKOVA
1
Jizzakh State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
This article examines the spiritual and moral image of the
family based on the knowledge and experience of our ancestors,
cultural values, as well as the achievements that achieved before
and achievements of our contemporaries, the tasks of the family
before society.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Family
Spirituality
Spiritual and moral image
Social mission of the family
Education and upbringing
Human thinking
Spiritual traditions
Духовно
-
нравственный образ семьи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Оила
Маънавият
Маънавий
-
ахлоқий қиёфа
Оиланинг ижтимоий
вазифаси
Таълим ва тарбия, инсон
тафаккури
Маънавий анъаналар.
Мақолада
оиланинг
маънавий
-
ахлоқий
қиёфаси
аждодларимизнинг билим ва тажрибалари, маданий
қадриятлари асосида, шунингдек замондошларимизнинг
эришган ва эришаётган ютуқлари негизида барпо бўлиши,
оиланинг
жамият
олдидаги
вазифалари
хусусида
мулоҳазалар юритилади
.
Духовно
-
нравственный образ семьи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Семья
Духовность
В статье рассматривается формирование духовно
-
нравственного образа семьи на основе знаний и опыта,
1
Lecturer, Department of Distance Education in Social and Human Sciences, Jizzakh State Pedagogical Institute,
Jizzakh, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
124
Духовно
-
нравственный
образ
Социальная функция
семьи
Образование и воспитание
Человеческое мышление
Духовные традиции
культурных ценностей наших предков, а также достижений
наших современников, и о роли и задачах семьи в обществе
Оиланинг маънавий
-
ахлоқий қиёфаси асрлар мобайнида аждодларимизнинг
билим
ва
тажрибалари,
маданий
қадриятлари
асосида,
шунингдек
замондошларимизнинг эришган ва эришаётган ютуқлари негизида барпо бўлди ва
такомиллашиб бормоқда.
Барчамизга аёнки, юртимиздаги хар кайси инсон, хар қайси оиланинг энг эзгу
орзу
-
мақсадлари, ҳаётий манфаатлари авваламбор унинг фарзандлари тимсолида
намоён бўлади, рўёбга чиқади. Албатта, бу борада юртимизда улкан ишлар
қилинмокда ва улар амалда ўзининг ижобий натижасини бермокда.[1]
Оиланинг жамият маҳсули сифатида шаклланиши ва ривожланиб бориши
билан биргаликда, унинг ана шу жамият олдидаги масъулиятли вазифалари ҳам
мавжуд:
-
оиланинг ижтимоий вазифасига фарзандларни тарбиялаш, яхши инсон қилиб
камолга етказиш, уларнинг табиат ва жамиятга нисбатан ўзаро муносабатини
шакллантириш, вақтида дам олиши ва саломатлигини таъминлаш кабилар киради.
-
оиланинг иқтисодий вазифасига оила аъзоларини яшаш учун зарур бўлган
моддий бойликлар
-
уй
-
жой, озиқ
-
овқат, кийим
-
кечак, техника воситалари билан
таъминлаш киради.
-
оиланинг демографик вазифасига наслнинг давомийлигини таъминлаш, янги
авлод яратиш, оилада фарзандлар туғилиши, янги оилалар пайдо бўлиши кабилар
киради.
Оиланинг мавжудлиги унинг ана шу вазифаларини бажариши билан узвий
боғлиқдир.
Доно халқимизда “Оилалари мустаҳкам бўлган, равнақ топган мамлакат
қудратли ва фаровон бўлади”,
-
деган ҳикмат бор. Ўзбек оиласи ўзининг болажонлиги,
ота
-
она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг самимийлиги, ор
-
номуснинг
кучлилиги, ёшларга иззат, кексаларга ҳурмат каби фазилатлари билан алоҳида
ажралиб туради.
Шарқда ота оиланинг бошлиғи, унинг таъминотчиси ва посбони бўлса, она эса
унинг кўрки, орасталиги ва файзидир. Фарзандлар эса оила гулшанининг ғунчалари
ҳисобланади.
Республикамизда оилалар асосан кўп сонли бўлиб, турли авлод вакиллари бирга
яшашади ва бирга хўжалик юритишади. Бу эса болаларни тарбиялаш, уларни
умуминсоний, маънавий қадриятлар ва анъаналардан баҳраманд қилиш, билим
даражасини ошириш учун қулай имконият яратади. Худди ана шундай оилаларда
одамлар болалик чоғларидаёқ, меҳнатсеварликни, катталарга ҳурматни, билим
эгаллашга интилишни ўрганадилар.
Фарзанд оила муҳитида катта бўлар экан, унинг барча хулқ
-
атворида атроф
-
муҳит ва оилага бўлган муносабат, келажакда ўзининг оила қуриши, фарзандлар
тарбиялаши ҳақидаги фикрлари ҳам шаклланиб боради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
125
Агарда оиланинг ижтимоий вазифаси ижобий бажарилса, яъни болада оилага,
ота
-
онага, катталарга ҳурмат, ўзаро ёрдам каби хислатлар шаклланса, келажакда оила
қургач, унинг ўзи ҳам фарзандларини худди шундай тарбиялашга интилади. Демак,
янги оила, янги авлоднинг шаклланишида оиладаги ижтимоий, иқтисодий муҳит,
демографик вазифаларнинг бажарилиши асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади.
Оила
-
ҳар биримизнинг ички имкониятларимизни намоён этувчи азиз гўша.
Инсоннинг маънавияти ҳам, буюк тажрибалари ҳам аслида
оилада қарор топади,
сўнгра у ижтимоий аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг алоҳида бир боби (14
-
боб) оила
муносабатларига бағишланган бўлиб, унинг 63
-
моддасида шундай таъкидланади: [2]
“Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида
бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади”.Ота
-
оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиши ва
тарбиялаши ҳамда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота
-
оналарига
ғамхўрлик қилиши мажурийлиги каби умуминсоний қадриятлар Конституциямизда
ўзининг муносиб ифодасини топган.
Оила фақат киши шахсини ҳурмат қилиш ёки бўлмаса эр
-
хотинга маълум бир
масъулият юклаш воситасигина бўлмай, балки маънавият тарқатиш, анъаналарга
риоя қилиш манбаи, жамиятнинг маънавий пойдеворидир. Оила маънавияти
халқимизнинг бир неча минг йилларга туташ миллий қадриятларини мустаҳкамлаш
билан боғлиқ.
Маълумки, таълим ва тарбия шахсни камол топтиришнинг асосий усуллари
бўлиб, у турли ижтимоий институтлар, муассаса ва ташкилотлар томонидан амалга
ошириладиган, муайян мақсадга қаратилган ижтимоий фаолият ва тадбирлар тизими
бўлиб ҳисобланади. Таълим
-
тарбия кишилар, аввало ёшлар онги ва руҳиятига таъсир
этиш орқали инсон шахсини шакллантиришдан иборат яхлит ижтимоий жараёндир.
Таълим деганда, асосан билим бериш назарда тутилади. Билим кишиларнинг
тафаккур доирасини кенгайтиради, онги
-
шуурига таъсир этади, уларнинг
дунёқарашини шакллантиради ва ривожлантиради. Таълим охир
-
оқибатда инсонга
ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида ўз ўрнини топишига ёрдам беради. Таълим ўз
ўрнида тарбияни тақозо этади.
Тарбия кишиларга таъсир этишнинг муайян шакли. Тарбия туфайли инсон
жамиятда яшаш, фаолият кўрсатиш маромларини ўзлаштиради. Тарбия аждодларни
авлодларга, бугунни келажакка боғловчи восита. Тарбия
-
инсоннинг шахс бўлиб
камол топишининг муҳим омили. Тарбия туфайли одам воқеликка, бошқа одамларга,
жамиятга, ижтимоий тузумга онгли муносабатда бўлишни ўрганади. Жамиятда ишлаб
чиқилган ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик меъёр
ва қоидаларни ўзлаштириш орқали одам
жамиятнинг фаол аъзосига айланади.
Мамлакатимиз истиқболи, халқимизнинг эртанги куни кўп жиҳатдан
фарзандларнинг қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. “Таълимни тарбиядан,
тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди
-
бу шарқона
қараш, шарқона ҳаёт
фалсафаси”,
-
дея алоҳида таъкидлаган эди Биринчи Президентимиз
И.А.Каримов
. [3]
Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим
-
тарбия тизими маънавий
баркамол, руҳан тетик, мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятига эга бўлган, замон
талабларига
жавоб
бера
оладиган
баркамол
инсонни
шакллантиришга
йўналтирилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
126
Таълим
-
тарбия инсон тафаккури, руҳияти ва маънавиятига таъсир этишнинг
қудратли воситаси, у туфайли аждодлар тўплаган билим, кўникма малакалар, ҳаётий
тажриба, жамиятда яшаш ва фаоллик кўрсатиш меъёрлари янги авлод мулкига
айланади. Шу маънода таълим
-
тарбия жараёнининг асосини маънавий тарбия ташкил
этади, деган хулосага келиш ўринли.
Маънавий тарбия, унинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни масаласи, Биринчи
Президентимз
Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият
-
енгилмас куч” асарининг
мазмун
-
моҳиятини ташкил этади.
“Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг
биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва
имкониятларимизни сафарбар этаётган
эканмиз, бу борада маънавий тарбия
масаласи, ҳеч шубҳасиз беқиёс аҳамият касб этади. Агар бу масалада ҳушёрлик ва
сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни
ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва
улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир
-
оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз
мумкин”.[3]
Шарқнинг таниқли файласуфларидан бири, шоир Мирзо
Абдулқодир Бедил
таъкидлаганидек,
“Аввал гиштни қийшиқ қўяркан меъмор, юлдузга етса ҳам
қийшиқдир девор”.
Дарҳақиқат, инсоннинг маънавий қиёфасини ҳам улкан бинога
қиёс қилиш мумкин. Агар одамга ёшликдан тўғри тарбия берилмас экан, катта бўлгач,
уни тўғри
йўлга солишнинг имконияти бўлмайди. Шу боис, мамлакатимизда
ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиётни
таъминлаш
билан
биргаликда
юксак
маънавиятли баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Инсон ва унинг маънавий камолоти учун шарт
-
шароитлар яратиш бугунги
кунда амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг асосий мақсадини ташкил этади.
Халқимизнинг бой маънавий
-
интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар,
иқтисодиёт, фан, маданият ва замонавий технологияларнинг ютуқлари асосида
кадрлар тайёрлашнинг мукаммал
тизимини шакллантириш мамлакатимиз
тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади.
“Маънавият —
барча тарбияларнинг мустаҳкам илдизидир”
-
деб бежиз
айтилмаган халқимизда. Зеро, одоб
-
ахлоқ ва таълим
-
тарбия асли маънавиятдан
бошланади.
Ma
ънавий қашшоқлик миллий ғурурнинг заволидир. Маънавий баркамол
инсон ўз ғурурини ўткинчи ҳавас учун паймол қилмайди. Иродаси мустаҳкам,
эътиқоди бутун, қалбида муҳаббат туйғуси кучли (ота
-
онага, оилага, Ватанга,
миллатга, халққа, ўзи туғилиб ўсган она заминга, ёрига, фарзандларига,
дўсти
биродарларига, касбига ва ҳоказо) инсоннинг миллий ғурури баланддир. [4]
Маънавият
-
инсоннинг ички дунёси, қалби ва онги билан боғлиқ бўлиб, унинг
бутун вужуди, фаолияти, хатти
-
ҳаракатларини белгиловчи фалсафий, ҳуқуқий, илмий,
бадиий, диний ва шу
каби тасаввурлари мажмуидир.
Маълумки, инсоннинг зоҳирий (ташқи) ва ботиний (ички) олами мавжуд бўлиб,
ташқи оламига унинг бўйбасти, кўриниши, кийиниши ва хатти
-
ҳаракатлари киради.
Ички олами эса инсоннинг яшашдан мақсади, онгу тафаккури, виждони, иймон
-
эътиқоди, орзу
-
истаклари, интилишлари ва ҳис
-
туйғуларини ўз ичига олади.
Инсоннинг ана шу ботиний (ички) олами
-
маънавиятдир. Озиқ
-
овқат одам танасига
жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва куч
-
қувват бахш этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
127
Маънавият одамларда ўз
-
ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Маънавият маърифат
билан узвий боғлиқ бўлиб, унга муттасил ўқиш, ўрганиш, тажриба орттириш
орқалигина эришилади. Маънавият
-
инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг
ҳаётий тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими.
Инсоннинг маънавият ва уни ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи чексиздир.
Маънавият инсоннинг ўзлигини, руҳий олами ва фаҳм
-
фаросатини акс эттиради,
шунингдек, яхшиликни ёмонликдан, адолатни разилликдан, оқилликни жоҳилликдан
фарқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Маънавиятни шакллантирувчи омиллар хилма
-
хил бўлиб, уни одам умри
давомида эгаллаб боради. Ижтимоий қадриятлар оилада
шаклланади,
зеро оила
жамиятнинг негизи,
инсон тарбиясининг
тамал тоши қўйиладиган муқаддас
даргоҳдир.
Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим. Агар
оилада ўзаро ҳурмат ва онгли интизом бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз
бурчларини адо этмаса, бир
-
бирига нисбатан эзгулик билан меҳр
-
оқибат кўрсатмаса,
яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари
асосида қурилади. У ўзининг кўп асрлик тарихига, мустаҳкам ва маънавий
таянчларига эгадир. [5]
Бола, даставвал, оилада ота
-
онасидан эшитган ва кўрган
-
билганларига амал
қилса, сўнгра боғча, мактаб, коллеж ва лицейларда мураббий ва ўқитувчилар кўмагида
ўзининг маънавий дунёсини ривожлантира боради. Масалан, мурғак боланинг
маънавий дунёқараши ҳам содда бўлиб, мураккаб маънавий тушунчаларни ҳали
англаб ета олмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, маънавият одамга аста
-
секин,
йиллар мобайнида сингдириб бориладиган мураккаб жараён. Агар одамда юксак
маънавият, ақл
-
фаросат ва тафаккур шаклланса, унинг барча фаолиятига ижобий
таъсир беради.
Айтишларича, Испаниялик бир файласуф олим бутун умрини жаҳон
халқларининг урф
-
одатларини, ахлоқ
-
одобини ўрганишга, уларни тадқиқ қилишга
бағишлаган экан. Ўша олим бизнинг юртимизга ташриф буюриб, Тошкент, Самарқанд
ва Бухорода бўлибди. Юртига қайтиб боргач: “Ҳозиргача ўрганган, тадқиқ қилган
барча ишларимни ўн беш ёшли ўзбек қизалоғининг ўрнидан туриб, қўлини кўксига
қўйганча чой узатишдаги одобига, назокатига алмаштиришга рози эдим”, деган экан.
Биз шундай юксак маънавият ва маданиятли халқнинг фарзанди эканлигимиздан ҳар
қанча фахрлансак арзийди. Дарҳақиқат, халқимиз азал
-
азалдан ахлоқий фазилатларга
бой бўлган. Ота
-
боболаримиз фарзанд ўстирар эканлар, уларнинг хулқ
-
атворларига,
гап
-
сўзларига, кишилар олдида ўзини қандай тутиб, нималар ҳақида фикрлашиб, ўз
мақсадларини бошқаларга қандай тушунтиришларига катта аҳамият беришган. Улар
фарзандларининг қўрслик қилиши, катталар суҳбатига аралашиши, ножўя ишларига
зинҳор
-
базинҳор йўл қўймаганлар. Бу нарсаларга фарзанд тарбиясининг энг муҳим
томони деб қараганлар.
Аждодларимиздан қолган юксак маънавий анъаналардан бири
-
ўзи туғилиб
ўсган хонадонига, Ватанига чексиз ҳурмат ва эҳтиром туйғусидир. Халқимиз ўз
юртининг чинакам фидойиларини ҳамиша эъзозлаган ва улар билан фахрланиб
келган. Ватандошларимиз киндик қони томган тупроқнинг бир сиқимини ҳам ўзга
юртнинг олам
-
олам бойлиги
-
ю, беҳисоб зарларига алмаштирмаганлар.
“Она юртинг
-
олтин бешигинг”, “Ўз уйим
-
ўлан тўшагим”,
дея бор меҳру муҳаббатини ўз юрти,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
128
ватани, уйи, хонадони аҳлига улашиб, очин
-
тўқин бўлса
-
да, шукроналар айтиб
яшаганлар. Ватанни ана шундай севиш, ардоқлаш, ватанпарварлик ҳам аслида юксак
маънавиятдир.
Юқорида маънавият барча тарбияларнинг мустаҳкам илдизи эканлигини
таъкидладик, сабабики, у таълим ва тарбия жараёнларини ҳам ўз ичига олади. Одам
зоти тарбия (маънавият)га ҳамиша муҳтождир. Тарбия билан таълим ўзаро узвий
боғлиқ ҳодиса
бўлиб, таълим ёки маълумот олишнинг вақти турлича бўлиши мумкин,
бироқ тарбия бериш ёшликдан бошланиши шарт. Кўринадики, тарбия (маънавият)
иши ота
-
она, оила ва ўқитувчи
-
мураббийлар олдига ана шундай улкан ҳамда
масъулиятли вазифаларни қўяди.
Тарбия
-
ҳар бир инсоннинг ҳаётда яшаши жараёнида орттирган сабоқлари ва
интеллектуал салоҳиятининг ижобий кўникмасини ўзгаларга бериш ёки ўзгалардан
олиш жараёни.
Инсон
-
табиатнинг энг буюк неъмати. Унга ақл
-
идрок, онг
-
фаросат каби буюк
фазилатлар ато этилганки, тарбия йўли билан инсон бу фазилатларга сайқал беради
ва ривожлантириради. Тарбиянинг кўпгина турлари мавжуд бўлиб, улар фикр
тарбияси, ақл тарбияси, меҳнат тарбияси, жисмоний тарбия ва бошқалардан иборат.
Фойдаланилган адабиётлар рЎйхати
1.
Шавкат Мирзиёев, Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. “Ўзбекистон” 2016.
123-
бет
.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
-
Т.: Ўзбекистон”, 2010. 12
-
б.
3
.Каримов И.А. Юксак маънавият
-
енгилмас куч.
-
Т.: “Маънавият”, 2008. 4
-
бет.
4.
Мусурмонова О. Оила маънавияти –
миллий ғурур.Т; “Ўқитувчи”, 1999. 97
-
бет.
5.Қиёмиддин Н. Қадриятлар фалсафаси.
-
T.: “Ўзбекистон миллий университети”,
2011.97-bet
