Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Basic political principles of educating young people in the
spirit of military patriotism.
Agzam MIRZAEV
1
Specialized branch of Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
The current socio-cultural situation, the dynamics of the
regulatory framework in education, active research on solving
the problem of military-patriotic education in innovative
education systems, the study of the principles of military-
patriotic education in the context of innovative education cluster.
To solve the research problem, the author of the article used
theoretical research methods: i.e. theoretical analysis,
generalization and synthesis of the obtained data, similarity,
comparison, abstraction, concretization, formalization.
Realization of funds of organizations and institutions in the
field of education, defense, culture, medicine and other social
spheres in the conditions of joint activity of all subjects of
process, joint overcoming of difficulties, personal development,
essence of defense of the Motherland, ethnopedagogical, socio-
pedagogical, a critical analysis of socio-cultural and other
approaches allowed the author to conclude that the
humanitarian-cluster approach is promising.
The article describes the structure of the principles of
military-patriotic education, developed by the author in the
framework of an innovative training cluster, is the principles of
continuity, novelty, subjectivity, health, resource consistency,
normative regulation, conceptual integrity, complementarity.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
patriotic education
military-patriotic education
cluster
innovative learning cluster
1
Lecturer, Specialized branch of Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
113
Ёшларнинг
ҳарбий
ватанпарварлик
рухида
тарбиялашнинг асосий сиёсий принциплари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ватанпарварлик тарбияси
ҳарбий
-
ватанпарварлик
тарбияси
кластер
инновацион ўқув кластери
Замонавий
ижтимоий
-
маданий
вазият,
таълимда
меъёрий
-
хуқуқий базасининг динамикаси, инновацион
таълим тизимларида ҳарбий
-
ватанпарварлик таълими
муаммосини ҳал этиш бўйича фаол илмий изланишлар,
инновацион
таълим
кластери
шароитида
ҳарбий
-
ватанпарварлик
таълими
тамойилларини
ўрганиш
долзарблигини белгилаб берди. Тадқиқот муаммосини ҳал
қилиш
учун
мақола
муаллифи
назарий
тадқиқот
усулларидан фойдаланган: яъний назарий таҳлил, олинган
маълумотларни
умумлаштириш
ва
синтез
қилиш,
ўхшашлик,
таққослаш,
мавҳумлаштириш,
конкретлаштириш, расмийлаштириш.
Жараённинг барча субъектларининг биргаликдаги
фаолияти шароитида таълим, мудофаа, маданият, тиббиёт
ва бошқа ижтимоий соҳалардаги ташкилотлар ва
муассасаларнинг
маблағларини
реализация
қилиш,
қийинчиликларни биргаликда енгиш, шахсий ривожланиш,
ўз Ватанини
ҳимоя қилишнинг мохияти, инновацион
таълим кластери шароитида ҳарбий
-
ватанпарварлик
тарбиясига
этнопедагогик,
ижтимоий
-
педагогик,
ижтимоий
-
маданий ва бошқа ёндашувларни танқидий
таҳлил қилиш муаллифга гуманитар
-
кластер ёндашуви
истиқболли деган хулосага келиш имконини берди.
Мақолада муаллиф томонидан инновацион ўқув
кластери
доирасида
ишлаб
чиқилган
ҳарбий
-
ватанпарварлик
тарбияси
тамойиллари
таркиби
келтирилган, яъни давомийлик, янгилик, субъективлик,
соғлиқни сақлаш, ресурсларнинг изчиллиги, меъёрий
тартибга солиш, концептуал яхлитлик, бир
-
бирини
тўлдириш тамойиллари
.
Основные политические принципы воспитания молодежи
в духе военного патриотизма
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
патриотическое
воспитание
военно
-
патриотическое
воспитание
кластер
инновационный учебный
кластер
Современная социокультурная ситуация, динамика
нормативно
-
правовой базы в образовании, активные
исследования
по
решению
проблемы
военно
-
патриотического воспитания в инновационных системах
образования, изучение принципов военно
-
патриотического
воспитания в контексте инновационного образовательного
кластера. Для решения исследовательской задачи автор
статьи использовал теоретические методы исследования:
теоретический анализ, обобщение и синтез полученных
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
114
данных, подобие, сравнение, абстракция, конкретизация,
формализация.
Реализация средств организаций и учреждений в
области образования, обороны, культуры, медицины и
других социальных сферах в условиях совместной
деятельности всех субъектов процесса, совместного
преодоления трудностей, личностного развития, сущности
защиты
Родины,
этнопедагогического,
социально
-
педагогический, критический анализ социокультурных и
других подходов позволил автору сделать вывод о
перспективности гуманитарно
-
кластерного подхода.
В статье представлена структура принципов военно
-
патриотического воспитания, разработанная автором в
рамках инновационного тренировочного кластера, а
именно
принципы
преемственности,
новизны,
субъективности, здоровья, ресурсной согласованности,
нормативного
регулирования,
концептуальной
целостности, взаимодополняемости
Бугунги глобаллашув, ахборот
-
коммуникатив технологияларининг тез
ривожланиши, глобал муаммоларни пайдо бўлиши билан боғлиқ турли
ҳавфларнинг таъсирининг ортиб бориши шароитида ёшларнинг ватанпарварлик,
хусусан ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш сиёсий маъно ва аҳамият касб
этади.
Бу жихат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018
йилнинг
январида
Ўзбекистон
Республикаси
Ҳавфсизлик
кенгашининг
кенгайтирилган тартибдаги мажлисида “Қуролли Кучларимиз
-
мамлакатимиз
барқарорлиги ва тарақиётининг мустаҳкам кафолатидир” деб номлаган нутқида ўз
аксини тобди. Ушбу нутқда давлатимиз раҳбари, Қуроллий Кучларимиз Олий Бош
қўмондони “Ҳарбий хизматчиларнинг руҳий жиҳатдан чидамли бўлиши ҳақида
гапиргани, кейинги пайтларда дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган
қуролли тўқнашувларда кўзга ташланаётган бир холатга эьтиборингизни
қаратмоқчиман. Яъний, жанговар ҳаракатлар давомида шахсий таркиб ўртасидаги
йўқотишларнинг асосий қисми кучли руҳий таъсир ва зарбалар билан боғлиқ экани
маълум бўлмоқда. Бундай руҳий жароҳатларни ҳатто тинч ҳаёт шароитида ҳам
даволаш жуда мураккаб масаладир”
деб такидлайди.
Ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳозирги нотинч
замонда, турли сиёсий, маданий ва маънавий монопол ҳолатга эришиш учун гоҳ
очиқ ва гоҳ яширин курашга олиб бораётганлиги, турли сиёсий технологияларни
ишга солиб ўз миллий манфаатларига эришишга бор кучлари билан ҳаракат
қилаётган паллада ўта долзарблашиб бормоқда.
Бугун умумқирғин қуролларига эга ядро давлатларининг ўзаро қарама
-
қарши туриши пайтида очиқ ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш Россия
Президенти В.Путиннинг 2021 йилнинг январида онлайн ҳолатида бўлиб ўтган
ҳалқаро “Давос” иқтисодий форумида ўта беманилик эканлигини, ҳарбий тўқнашув
икки томон учун халокатли, бутун инсоният қирилиб кетиши мумкинлиги ҳақида
фикрлари ўринлидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
115
Бундай шароитда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
миллий мустақиллик ва суверенитетни, мамлакат мудофаа қобилятини
кучайтириш ўта долзарб сиёсий муаммолардан бирига айланади.
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш сохта, кўр кўрона
бўлмаслиги
керак.
Ҳарбий
ватанпарварлик
Ўзбекистон
Республикаси
конституцияси, амалдаги миллий қонунчилик, Ўзбекистон мудофаа Доктринаси ва
уларда белгиланган принциплар ва қонунчилик воситасида амалга оширилиши
лозим.
Бугун фанда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир
қатор илмий
ёндашувлар қарор топди.
Масалан, рус тадқиқотчиси З.С. Гасенов ёшларни ватанпарварлик рухида
тарбиялашнинг этнопедагогик концепсиясини асосламоқчи бўлади
.
Ушбу концепция ва ёндашувнинг маъноси шундаки, ёшлар ватанпарварлик
руҳида тарбиялашда асосий урғу, этнос, миллий руҳиятига бермасада, ягона давлат,
ватан бирлиги ва яхлитлигини аниқ асослайди. Бундай ёндашувда ватанпарварлик
тарбиясига субьектив ёндашув, яъний тарбияланувчи шахс менталитети, миллий
идентлигига эмас балки умумжамият манфаатларига таянишга этибор қаратилади.
Бундай ёндашув кўп миллатли Россия риаллиги учун хос жихатларини акс
эттиради. Бундай ёндашув ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашида
педагогик ва сиёсий жиҳатлари уйғунлиги эришишига қаратилганлиги билан
ажралиб туради. Россия сиёсий маконида марказга интилувчи ва марказдан
қочувчи ўқитувчи авторлар мувозанатини таъминлаш бугунги глобаллашув,
глобал бошқарув (global governance) шароитида ўта мушкул вазифалардан бири
ҳисобланади.
Ўзининг илмий ишларида ҳарбий хизматчининг шахсий сифатининг ғоявий
-
ватанпарварлик жиҳатларини кўриб чиққан Ш.Шокировнинг фикрига кўра,
“шахсий хусусиятлар соҳасидаги замонавий илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
шахсга нисбатан тизимли ёндашувнинг турли режаларда асоси шахс сифатларини
ҳисобга
олишни талаб қилади. Тизимли ёндашув нуқтаи назаридан шахсият
хусусиятлари психиканинг таркибий қисми бўлиб, умуман шахснинг психологик
ташкилотига таъсир қилади”.
Ф.Досумходжаев Ёшларни ватанпарварлик тарбияси натижаси сифатида
уларнинг ватанпарварлик камолотининг шаклланиши деб, қуйидагиларни
белгилаб ўтган: дунёқарашнинг ватанпарварлик томонини шакллантириш
даражаси; шахсни мутлақ қиймат сифатида тан олиш; ватанпарварлик
қадриятларига асосланган хатти
-
ҳаракатлар ва муносабатлар
(ўз юртига, ота
-
онаси, ака
-
укасига, қариндошлари ва дўстларига, Ватанига бўлган муҳаббат);
қонунга бўйсуниш; меҳнатсеварлик, тартиб
-
қоидаларга масъулиятли муносабат;
кундалик ҳаётда ўзига хос ватанпарварлик қадриятларига йўналтириш; диний
бағрикенглик, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат; уларнинг
ҳаракатларига масъулиятли муносабат.
Бизнинг фикримизча ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
муаммосига гуманитар
-
кластер ёндашув истиқболлий туюлади. Ёшлар тарбиясига
кластер ёндашув ўз ичига ҳарбий ватанпарварлик мойиллигини ҳам олади, ёшлар
тарбиясига яхлит педагогик
-
дидактик тизим деб қарашни юзага келтиради.
Кластер –
барча тарбиявий қобилиятларнинг ўзига хос ўзаги, “Ядроси” дир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
116
Кластер (инглизча “cluster”
-
йиғма, йиғилма) –
фанлар аро бирликни
ифодаловчи тушунчадир.
Ушбу тушунча А.Миртал томонидан муаммолари
кузатилган бўлиб, у иқтисодий соҳага нисбатан қўлланилган, турли компаниялар,
ишлаб чиқарувчи субьектларнинг умумий, яъний мақсадини амалга ошириш учун
ўзаро бирлашувини ифода этади. Кластер ёндашув ядро физикаси, информатика,
химия, лингвистика ва бошқа фанларда ҳам қўлланила бошланди. Бугун
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишда турли иқтисодий лойиҳаларни
амалга оширишда ҳам Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан у ёки бу инсонни
бунёткорлик ишини ташкиллаштиришда “Кластер” ва “Йўл харитаси” каби
инновацияларини қўлланиши оммалашмоқда. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик
руҳида тарбиялаш масаласида ҳам кластер ёндашув ўз самарасини беради. Бу
масала ҳарбий илмий адабиётда етарлича ёритилган
2
.
Ўзбек тадқиқотчиси Ш.Акромова бу ҳусусида “Барча ижтимоий фазилатлар
сингари Ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳам маълум бир тизим, шакил,
услубларга таяниб иш кўради”
3
деб такидлайди. Гарчи “Кластер” атамаси
ишлатилмасада, муаллиф кластер ёндашувининг асосий элементини тўғри
баҳолайди:
-
биринчидан, мажмуавий хусусиятга эга бўлиб, Ватанпарварлик
-
туйғусини
шакиллантириш барча таълим
-
тарбия муассаларининг вазифасидир;
-
иккинчидан, у узлуксиздир, чунки инсон ҳаётининг барча давирларида ўз
таъсир кучига эга бўлади;
-
учунчидан, у тўлиқ бир шакилдир, чунки у тарбиянинг барча турларига
ҳамда халқнинг бирлигига таянади.
Ушбу жиҳатлар сиёсий аҳамият касб қилиб ёшлар ватанпарварлик туйғусини
шакиллантиришнинг сиёсий принципларини такоминлаштиришни талаб қилади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг сиёсий принциплари Ўзбекистон
Республикаси ҳарбий Доктринасида ўз аксини топган. Доктринасида ҳарбий
сиёсатнинг
асосий
шартлари
ифодаланган.
Ушбу
шартлар
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси ички барқарорлиги ва
ташқи ҳавфлардан муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик базасидан Мудофаа
Вазирлигининг турли қарор ва буйруқлари мазмунидан ҳамда БМТ нинг
ҳавфсизлик кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотлар резалюциялари мазмунидан
келиб чиқади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг сиёсий принциплари
шубхасиз Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий принципларига хос
асосланади. Масалан, низо масалаларини тинч йўл билан ҳал қилиш, куч
ишлатмаслик ва куч ишлатиш билан таҳтид қилиш каби усуллардан вос кечиш,
Марказий Осиё ҳудудини ядро курашдан ҳоли минтақага айлантириш каби
принциплари ташқи ҳарбий сиёсатимиз учун асосий сиёсий дастур ролини
бажаради. Ушбу принциплар мустақил Ўзбекистон давлатининг ҳарбий сиёсати
тинчлик ва барқарорлигини таминлашга қаратилганлигини тасдиқлайди.
2
Пратопопова В.А. Принципи военного патриотического воспитания в условиях инновационного
образователного кластера// Мир науки, 2016, Т
-
4, №4.
https://mir-nauki.com/PDF/30PDMN416.pdf
3
Шахноза Акромова Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари.Т.
“Маънавият”: 2018
-7-
б.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
117
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий Доктринасида акс этган принциплари
асосида 2017 йилдан бошлаб туб бурулиш юзага келди. Қўшни давлатлар билан
демаркация сиёсатида “Юмшоқ куч” (soft power) сиёсати йўлга қўйилди.
Бунинг моҳияти ён қўшни давлатлар билан чегараларни кучайтириш,
минитаризациялаш, турли ҳавфли тўсиқлар (миналаштириш ва х.к) яратиш эмас
балки минтақавий ҳавфсизлик таъминотига қаратилган ҳарбий ҳамкорлик
сиёсатини ривожлантириш йўлга қўйилди. Бу тинчлик севар сиёсатни
шакилланиши Бош қомондонимиз бошлаб берган Ўзбекистонда ривожлантиришга
қаратилган ҳаракатлар стратегияси, унда акс этган долзарб яратувчанлик
муаммолари билан боғлиқ. Марказий осиё халқлари азалдан яхши қўшничилик
ўзаро ҳамкорлик муносабатларини эзозлаб келади. Бугун ушбу анъаналар асосида
ўзаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйишга эхтиёж сезилади.
Масалан, ўзаро транспорт
-
комуникаиясининг ривожлантириш, ичимлик суви
билан аҳолини таъминлаш, экологик хавфларни бартараф этиш минтақа
давлатлари ўртасида ёвсираш,
ўзаро қарама
-
қаршиликни эмас ҳамкорлик, умумий
долзарб масалаларни биргаликда хал қилишни тақазо қилмоқда. Ёшларни
ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ташқи сиёсатимизда юз берган бундай
ўзгаришларни ҳисобга олиш, ёшларни минтақа халқлари билан яхши қўшничлик
муносабатларини тиклаш, минтақа тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун
ўзаро ҳамкорлик сиёсати руҳида тарбиялашни талаб қилади. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ҳарбий сохада олиб бораётган
сиёсатини моҳияти ҳам ана шунда
-
ушбу сиёсат пухта ўйлаган сиёсий
принципларга асосланади, республикасмизни шунинг дек минтақа халқларини
тинч ва осоишта хаёт кечиришини, минтақа иштимоий ривожланиши
самарадорлигини таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучларимиз
-
мамлакатимиз барқарорлиги ва
тараққиётининг мустахкам кафолатидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқи.// “Халқ
сўзи”, Т 2018 №6 (6964) 1
-
б.
2.Гасенов З.Т.Основный направления деятельности научной школы
“Потриотическое воспитания граждан Российской Федерации”/ Известия
Дагестанского
государственный
педагогического
университета.
Психо
-
педагогическая наука. №2, 2009.
-
С.11
-19.
3.
Протопопова В.А. Принципы военно
-
патриотического воспитания в
условиях инновационного образовательного кластера // Интернет
-
журнал «Мир
http://mir-nauki.com/PDF/30PDMN416.pdf
4.
Шахноза
Акромова
Ёшларни
ҳарбий
ватанпарварлик
руҳида
тарбиялашнинг долзарб масалалари.Т. “Маънавият”: 2018
-7-
б.
5.
Ш. Шакиров. Идеологический иммунитет как профессиональное качество
военнослужащих.
Общество
и
инновации
1
(1/s),
490
-495-
б.
https://inscience.uz/index.php/socinov/index.
