Авторы

  • Агзам Мирзаев
    преподаватель, Специализированный филиал, Ташкентский Государственный Юридический Университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss8/S-pp17-22

Ключевые слова:

патриотизм независимость государство история национальное сознание национальная культура военно-политический патриотизм

Аннотация

В статье рассматривается проблема патриотического воспитания через призму национально-культурного опыта узбекской истории. Феномен патриотизма проявляется как одна из важнейших, непреходящих ценностей общества, имеющая собственное активное социальное значение в интересах Родины, основанное на высочайшем уровне развития всех макропринадлежностей, воплощенных в человеческом сознании. Патриотизм, важнейшее духовное воспитание защитника Отечества, чувство любви к нему, неотделимость от его истории, культуры, достижений, проблем, постоянное и последовательное стремление к вершинам развития и самосознания, в определении своей гражданской позиции, духовно-нравственных устоев, достойных и самоотверженных. в том числе необходимость самопожертвования в служении Отечеству.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

National and universal aspects of military patriotism

Agzam MIRZAEV

1


Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021

The article considers the problem of patriotic education through the prism

of national and cultural experience of Uzbek history. The phenomenon of
patriotism manifests itself as one of the most important, permanent values of
society, which has its own active social significance in the interests of the
Motherland, based on the highest level of development of all macro features
embodied in human consciousness. Patriotism, as the most important mental
education of a defender of the homeland, is a sense of love for him, inseparable
from his history, culture, achievements, problems, constant and consistent
pursuit of the peaks of development and self-awareness, in defining his civic
position, spiritual and moral foundations, worthy and selfless person. including
the need for self-sacrifice in the service of the Fatherland.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

patriotism,
independence,
state,
history,
national consciousness, national
culture,
patriotism,
military-political patriotism.

Ҳарбий ватанпарварликнинг миллий ва умуминсоний жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ватанпарварлик, мустақиллик,
давлат,
тарих,
миллий онг,
миллий маданият,
ватанпарварлик,
ҳарбий-сиёсий ватанпарварлик.

Мақолада ватанпарварлик тарбияси муаммоси ўзбек тарихининг

миллий ва маданий тажрибаси призмаси орқали кўриб чиқилади.
Ватанпарварлик феномени Ватан манфаатлари йўлида ўзининг фаол
ижтимоий аҳамиятига эга, инсоннинг англашида мужассам этган барча
макро хусусиятларини ривожланишининг энг юқори даражасига
асосланган жамиятнинг энг муҳим, доимий қадриятларидан бири
сифатида намоён бўлади. Ватанпарварлик, ватан ҳимоячисининг энг
муҳим ақлий тарбияси сифатида унга бўлган муҳаббат туйғуси, унинг
тарихи, маданияти, ютуқлари, муаммолари билан ажралмаслик,
ривожланиш ва ўзини англаш чўққиларига доимий ва изчил интилиш,
ўз фуқаролик позициясини, маънавий ва ахлоқий асосларини
белгилашда, муносиб ва фидойи инсонга, шу жумладан Ватанга хизмат
қилишда фидойиликка бўлган эҳтиёжи кўриб чиқилади.

1

lecturer, Specialized branch, Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: mirzayev.agzam@bk.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

18

Национальные и общечеловеческие особенности военного
патриотизма

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

патриотизм,
независимость,
государство,
история,
национальное сознание,
национальная культура,
патриотизм,
военно-политический
патриотизм.

В статье рассматривается проблема патриотического

воспитания через призму национально-культурного опыта
узбекской истории. Феномен патриотизма проявляется как
одна из важнейших, непреходящих ценностей общества,
имеющая собственное активное социальное значение в
интересах Родины, основанное на высочайшем уровне
развития всех макропринадлежностей, воплощенных в
человеческом сознании. Патриотизм, важнейшее духовное
воспитание защитника Отечества, чувство любви к нему,
неотделимость от его истории, культуры, достижений,
проблем, постоянное и последовательное стремление к
вершинам развития и самосознания, в определении своей
гражданской позиции, духовно-нравственных устоев,
достойных и самоотверженных. в том числе необходимость
самопожертвования в служении Отечеству.


Миллий мустақилликни янада мустахкамлаш, аждод-авлодлар ворисий-

лигини таъминлаш ҳар бир халқ ва ҳар бир давлатнинг ижтимоий тараққиётини
бардавонлигини таъминлашнинг зарурий талабидир.

Бу масала-сиёсий-ҳуқуқий табиатга эга ва тарихий аҳамият касб қилади.

Ватанпарварлик ҳар бир мустақил давлат ва мустақил давлат сиёсатининг
ажралмас қисми ва бугунги нотинч замонда эса устувор йўналишларидан биридир.
Чунки, ХХ-асрнинг сўнгига келиб жаҳонда икки қутбли жаҳон сиёсий тартиби гарчи
парчаланиб кўп қутбли, кўп вариантли, илмий тилда ифодалаганда синергетик
породигмага йўл очилса-да, етакчи жаҳон далатларининг дунёда гегемонлик учун
экспансионистик ва космолитик сиёсатининг йўққа чиқара олмайди. Бугун жаҳон
миқёсида гегемон бўлиш, етакчилик қилиш руҳияти айрим илғор давлатларнинг
руҳиятини тарк этмади. Бунижаҳоннинг турли нуқталарида кузатилаётган
минтақавий ва локал низолар, фуқаролик урушлари, турли “рангли инқилоблар”
тасдиқлаб турибди.

Ушбу контекстда асрий орзуси ушалмас, мустақил миллий ривожланиш

йўлига кирган давлат учун ўз миллий мустақилликни сақлаб қолиш, глобал
ҳавфлар таъсирида турли сохаларда ассимиянияга учрамоқлик миллий ҳавфсизлик
ва барқарор тараққиётнинг муҳим шартларидан бирига айланади. Бу шароитда
фақат миллий ватанпарварликкагина халқимиз учун халоскор маънавий кучга
айланади. Ватанпарварлик умуминсоний қадрият. Ҳарбий ватанпарварлик эса
миллий мустақил давлат чегаравий ва худудий яхлитлигини, конституциявий
тартибни, миллий суверенитетини ифода этувчи сиёсий ва маънавий онгдир.
Ҳарбий ватанпарварликни инсон онгининг энг олий даражасиниифода этади [1].

Ватанпарварлик миллий ҳамжихатлик, миллий бирдамлик, юксак сиёсий ва

ҳуқуқий онг, миллий ор-номус, миллий шаън ва ирода бўлган жойда мавжуд [2].

Луғатларда таъкидланишича “Ватан”арабча сўз бўлиб, Она юрт маносини

англатади. Ўзбекистон тарихида ватанпарварликнинг юксак кўринишлари
кузатилган-бу Широқ ва Тўмарис жасорати, Спитамен қахрамонлиги, Нажмиддин


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

19

Қубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Маликларнинг босқинчиларга қарши
матонатли кураши тилларда достон бўлган фидойиликларидан биламиз.

Рус босқинчиларига қарши курашган Туркистон халқлари озодлиги йўлида

шахид бўлган, яқин ўтмишда ўчмас из қолдирган Дўкчи эшон ва Солиҳбек даҳо халқ
қўзғолонлари, Фитрат, Махмудхўжа Бехбудий, Чўлпон, Усмон Носир, Абдулла
Авлоний каби маърифатпарварлар номлари халқимиз хотирасида муҳрланиб
қолган.

Миллий мустақиллик халқимизга, яъни Ватан орзусини хис қилиш

имкониятини яратди. Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги муносабати билан
1996 йил 29 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг VI-сессиясида Ўзбекистон
Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов бу ҳақда шундай деган эди:
“Мустақиллик бизни мустабид ва мафкуралашган тузум кишанларидан озод қилди.
Ўзбекистон халқига ўз бошини баланд кўтариб юриш, ўз маданияти ва анъана-
ларини, қадр-қиммати, дини ва эътиқодини, она тили ва маданиятини қайта
тиклаш имкониятини берди” [3]. Бу-тарихий воқеа бўлди. Бироқ бу-масаланинг бир
томони Иккинчи муҳим томони миллий мустақилликни сақлаб қолиш, уни ҳар
томонлама мустаҳкамлаш, уни ҳар қандай шароитда қўлдан бермаслик, уни абадий-
лаштириш масаласидир. Бизнинг фикримизча бунга халқимизда, айниқса
жамиятимиз келажаги – ёш авлодда ватанпарварлик туйғусин нафақат шакллан-
тириш, балки мустаҳкамлаш ва кучайтиришдир.

Ўзбекистон жаҳон халқлари каби халқаро бозор муносабатларига кирди. Бу

жараён кун ва йил сайин чуқурлашиб ва кенгайиб бормоқда. Юқори турмуш
даражасига эришиш, “одамлар каби” фаровон ҳаёт кечириш ҳар бир фуқаронинг
олий орзуси. Мустақилликнинг ўтган 30 йил давомида аҳолини, айниқса моддий ва
маънавий ҳимояга муҳтож қатламларига нисбатан изчил, манзилли ва мақсадли
ижтимоий ҳимоя сиёсати қўлланилди. Бу ҳам ватанпарварликнинг бир кўриниши-
дир. Қуруқ “Ватан”деган сўз билан инсон қониқмайди “Ватан”-инсонни инсон
сифатида яшаши учун зарур шарт-шароитлар, имкониятлар мавжуд бўлган
ижтимоий макондир. Ватанпарварлик инсон томонидан ўзи туғилиб-ўсган, таълим-
тарбияолган, орзулари ушаладиган жой, худуддир. Уни инсон севади ва
қадирлайди, уни бошқа юртларга алмашмайди, уни ривожига ҳисса қўшади,
юксалтиради, уни ички ва ташқи бузғунчи кучлардан асрайди, ҳимоя қилади, лозим
бўлса жонини фидоқилади. Ватанни инсон онггидан кўради, севади. Шу боис
“Ватан” ва “Она” тушунчалари саводли, маърифатли инсонлар учун синоним, айни
тушунчалардир. Буни туйиш учун инсон миллий ўзлигини англаши лозим бўлади.
Ватанпарварлик сиёсий ўзликнинг англаш ходисаси билан боғлиқ олий туйғудир.

Ватанпарварлик – умуминсоний ходиса ҳисобланади. Демак, ушбу ходисада

инсонзоти учун умумий бўлган фазилатлар акс этади: -тўғрилик, адолатлик,
ор-номус ва шаън, бурч, масулият ва ҳ.к. Санаб ўтилган фазилатлар бори инсонларга
географик худудидан, ирқи ва миллатидан, диний-эътиқоди ва дунёқарашдан
қатъий назар умумий хислатдир. Умуминсоний қадриятлар миллий қадриятлар
билан уйғун туради, миллий қадриятлардан озиқланади. Буни нафақат илмий
манбалар, балки бадиий-ижодий манбалар ҳам тасдиқлайди. Масалан, қатор
тарихий фильмларда, романларда,фольклор ва халқ оғзакиижодида, инсониятда
умуминсоний фазилат-ватанпарварлик акс этилади, тараннум этилади.

Шу боис миллий ва умуминсоний қадриятлар ўртасида жарлик ёки Хитой

девори мавжуд эмас. Бугунги таълим-тарбия тизимида, ўқув дастурларида нафақат


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

20

ватанпарварликка оид миллий меросдан, балки жаҳон халқлари ютуқларидан ҳам
фойдаланиш мақсадига мувофиқ. Афсуски, бугун ёшлар мумтоз жаҳон бадиий
адабиётини, тарихини саёз билади. Иван Сусанин, Дамко қахрамонларидек, Оливер
Кромвель, Жонна Арк жасоратидан, Бисмарк ва Уинстон Черчилль ёхуд генерал
зеболл ватанпарварлигидан гўёки бехабар. Ватанпарварликка оид жаҳон халқлари
тажрибаси ва тарихидан хабардорлик миллий ватанпарварлик, хусусан ҳарбий
ватанпарварликни бойитади ва юксалтиради. Бугун эстрада “юлдузлари”нинг
“Ватан” ҳақидаги қўшиқлари, оҳанглари етарли эмас. Ватанпарварлик йўқатиш,
қурбон бўлиш билан ёнма-ён юради. Албатта, “камикадзе” ёки исломий “шахид”
бўлиш онгсизлик ва кўр-кўроналик кўринишидир.

Ватанпарварлик ҳам миллий ва ҳам умуминсоний даражада-маърифатлилик,

саводлилик ва онглилик ифодасидир. Ватанпарварлик манқуртлик, хотирасизлик
эмас. Ватанни таниш, ҳис қилиш онасини таниш, ҳис этишга тенг ходисадир.
Ватанпарварлик дунёвий тушунчадир. Ўзбекистонда 2017 йилдан эътиборан ватан-
парварлик, хусусан ҳарбий ватанпарварлик масаласига эътибор кучайди. Бу ишда
янги Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари салмоқлидир.

Бу унинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар

иттифоқини тузиш таклифи ва ташаббусида кўринади. Олий Бош қўмондон Шовкат
Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат, аждодлар ва миллий
қадриятларга нисбатан фахр-ифтиҳор руҳида тарбиялаш Ўзбекистонни тез орада
ижтимоий-иқтисодий юксалишига, мамлакатни ривожланган давлатлар қаторидан
муносиб ўрин олишини чуқур ҳис қилди. Президент ёшларни катта салоҳиятли
ижтимоий капитал эканлигини эътироф этди. Зеро, ҳар доим, ҳамма замонда ёшлар
жамиятни ўзгарувчи куч эканлиги кузатилган. Бежиз эрамиздан аввал ёшлар
салоҳиятидан фойдаланишга қаратилган 2017 йил 5 июнида “Ёшларга оид давлат
сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини
қўллаб-қуватлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
тарихий ахамиятли сиёсий ҳужжат бўлди. Фармонда Сохибқирон Амир Темурнинг
Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик
каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиши назарда тутилиб республика-
нинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбек мактаби” номи берилди.
Бу – ҳарбий ватанпарвар ёшлар захирасини, бўлажак Ватан ҳимоячиларини Ватанга
садоқат руҳида ёшлигидан тайёрлаш ишида умуминсоний қадам бўлди.

Тарихдан биламизки Чор Россиясида кодетлар мактаби, Гитлер фашистни

давлатида юнкерлар мактаблар фаолият кўрсатишган, халқлари сиёсий тартиб ва
тузумга садоқат, фидойилик руҳида тарбиялашни олий мақсад қилиб олишган.

Бугунги Россия Қуролли кучлари, мудофаа вазирлиги тасарруфида

“Юнармия” деган ёшлар ҳарбий тузилмалари фаолият юритишади. Ёш ватанпар-
варлар замонавий ҳарбий фан сирларини ёшликдан эгаллай бошлайдилар,
натижада улардан Россия ҳарбий қудратини мустаҳкамловчи профессионал ҳарбий
хизматчилар етишиб чиқади. Ўзбекистонда ҳам Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси
билан бундай хайрли ишга қўл урилди, миллий армиямиз ёшлар учун чинакам хаёт
мактабига айланиб бормоқда. Бугун ҳарбий касбни эгаллаш фахрли ва шарафли
ишга айланди, ушбу касбнинг обруйи жамиятда ортиб бормоқда.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташни такомиллаштириш, профессионал

Қуролли кучларни шакллантириш сиёсати ўз наижасини бермоқда. Ҳарбийларни
ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ёш ҳарбийлар оилаларига имтиёзли кредитлар


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

21

бериш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш минглаб ўзбек ёшларни
ҳарбий билим юртлари, олийгохларига етакламоқда. Ҳарбий касбга қизиқиш ёшлар
ўртасида ораламоқда. Бу шароитда ҳарбий таълим ва тарбиянинг сифатини
ошириш, замон талаблари асосида янги педогогик ва сиёсий технологияларни
яратиш, таълим ва тарбия жараёнига қўллаш ва тадбиқ қилиш – келажакда ҳақиқий
ватанпарвар хизматчиларни етиштириш учун ўта аҳамиятлидир.

Бунда ҳарбий ҳизмат замонавий фан ва техника ютиқлари асосида кечади.

Шунинг учун ҳарбий хизматга ва касбга фақат имтиёз, фаровон хаёт илинжида
юрувчи ёшларни эмас, балки ўткир зеҳинли, билимга ташна, меҳнатсевар, тўғри
тарбия топган, фидоий ва онгли ёшларни жалб қилишни тақозо этади. Ўқувчи
ёшлар орасида замонавий компьютер технологияларини, дастурлаш симвали чуқур
билувчи ёшлар талайгина. Айнан иҳтидорли ёшлар Қуролли кучларимизни
ижтимоий обрўйиниюксалтиради, халқаро ўқув техник мусобақаларда фахрли
ўринларни эгаллашни таъминлайди, етакчи жаҳон армиялари билан спорт
мусобақаларида беллаша олади.

Тинч, барқарор замонда жанг майдонларида эмас ҳарбий мусобақаларда

ёшларимизнинг ватанпарварлиги синалади. Бугун ҳарбий ўйинларда Ўзбек
жамоаларининг танк биатлони, махсус ҳизмат сохалари, радиоқидирув ва бошқа
сохалардаги кўрсаткичлари қувонарли-халқаро ҳарбий мусобақаларда фахрли
ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Бундай ютуқлар ортида замонавий кадрлар
танлаш ва тарбиялашдек заҳматли меҳнат ётади.

Бу ютуқда ҳарбий қўмондонликнинг ҳиссаси катта, жаҳон ҳарбий сохасидаги

ҳар қандай ўзгариш ва ютуқ эътиборсиз қолмайди, ўз вақтида, тезкор инновация,
модернизация сиёсати олиб борилмайди. Бугун жаҳон ҳарбий экспортларининг
маълумотига Ўзбекистон Қуролли кучлари Марказий Осиё минтақасида етарли
жанговар салоҳиятга эга етакчи ҳарбий кучдир.

У ҳар қандай турдаги ҳарбий хуружга етарли жавоб бера олишга қодир. Ўзбек

ҳарбий хизматчилари шу она Ватан мустақиллиги, юрт осойишталиги, халқимизни
хотиржам яратувчанлик ва бунёдкорлик ишини эркин, хадиксирамай давом
эттириши, мамлакатимизни фаровонлиги йўлида меҳнат қилишининг ишончли
гаровига айланмоқда.


ХУЛОСА
1. Ватанпарварлик-ижтимоий, тарихий ходисадир. Унинг тарихи давлат ва

жамият илк шаклланиш даврлари билан боғлиқ. Инсон жамиятда яшайди ва
улғаяди. Ўз жамиятини ҳимоя қилиш, барқарор ҳаёт кечиришини таъминлаш,
ташқи хавф-хатарлардан мухофаза қилиш инсонданмуайян сийсий саводхонликни
талаб қилади. Шу сабабдан бўлса керак бугунги сиёсатшунослик-политологиянинг
“ота” ларидан бири, қадимги юнон мутафаккириодамга таъриф берар экан, уни
“сийсий ҳайвон” ёки сиёсий мавжудод деди. Бунинг маъноси-агар инсон бошқарил-
маса у ўз инстинктлари оламида қолиб кетади. Инсонни инсон қилган асосий омил-
жамиятдир.

Қадимги полислар – шаҳар, давлатларда “жамият” ва “давлат” тушунчалари

синоним ҳисобланган. Шу боис “ватанпарварлик” деганда айни вақтда давлат ва
жамият ҳаётига, тақдирига алоқадорлик, мансублик, ижтимоий мавжудлик
тушунилади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

22

2. Ватанпарварлик миллий ва умуминсоний қадриятдир. Бунинг боиси-

жамият маънавият ва ахлоқ талаблари билан боғлиқ умуминсоний фазилат
эканлигидир. Тарихдан ватанпарварлик намуналари кўп бўлган Ватанпарварлик
нафақат илмий манбаларда, балки халқ оғзаки ижоди, фольклор, этномаданиятда
ҳам улуғланади. Санъат ҳам ватанпарварликни юксак инсоний фазилат ва қадрият
тарзида акс эттиради.

3. Ватанпарварлик инсонда ўз-ўзидан шаклланмайди. Ватанпарварлик инсон

ўзлигини англаши билан боғлиқ ходиса ҳисобланади. Ўзликни англаш кўп
босқичли ва кўп даражали ходисадир. Инсон ўзлигини англашнинг энг юқори, энг
олий босқичи – сиёсий ўзликни англашдир. Биз тахлил қилаётган ватанпарварлик
айни шу босқич билан инсонни ижтимоий ишларга, Ватан равнақи ва тақдирига
даҳлдорлик хиссини тадқиқ қилиш билан боғлиқ.

4. Ватанпарварлик инсонни илмий, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий ва диний

саводхонлиги, уни ривожланиши билан боғлиқ. Шу боис ватанпарварлик қатъий ва
мунтазам таълим ва тарбияни тақазо этади. Ватанпарварликнинг алохида
кўриниши – ҳарбий ватанпарварлик. Айнан ҳарбий ватанпарварлик дунёқараши,
эътиқоди ва иммунитети бугунги ёш авлодни миллий мустақиллик мохиятини,
қадрини ва аҳамиятини англашга кўмаклашади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Саифназаров И. “Ватанпарварликнинг миллий ва умуминсоний жиҳат-

лари”, – Т: “Мехнат”, 1997. – Б. 32.

2.

Даврон Ахмедов, Анвар Қодиров, Мавлуда Буриева “Ватанимиз тинчлиги ва

хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга, халқимизнинг хамжихатлигига ва букулмас
иродасига боғлиқ”. Ўқув услубий тавсия. Маъсул мухаррир Р.Қобулов-юридик
фанлари доктори. Профессор. – Т.: ТДЮИ, 2005. – Б. 48.

3.

Каримов И.Д. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси VI сессиясида

сўзлаган нутқи. – “Халқ сўзи” газетаси, 1996 йил 30 август.

4.

Қўчқоров В. Миллий ўзликни англаш. Т.: “Академия”.

5.

Иброхим Хўжамуродов, Муқаддас Абдураимова. Сиёсат, дин ва миллий

ўзликни англаш. Т.: ЎзРФА.

6.

Саидов С. Ижтимоий қўмита. – Т., 2018.

7.

Акромова Ш. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг

долзарб масалалари. – Т.: “Маънавият, 2018.

8.

Умид Бекмухаммад. Ҳарбий ҳийлалар. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2018.

9.

Шухрат Орипов, Ёлар сиёсати – барқарор тараққиёт кафолати. – Т.:

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2012.

Библиографические ссылки

Саифназаров И. “Ватанпарварликнинг миллий ва умуминсоний жиҳатлари”, - Т: “Мехнат”, 1997.-32б

Даврон Ахмедов, Анвар Қодиров, Мавлуда Буриева “Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч-қудратимизга, халқимизнинг хамжихатлигига ва букулмас иродасига боғлиқ”. Ўқув услубий тавсия. Маъсул мухаррир Р.Қобулов-юридик фанлари доктори. Профессор. –Т. ТДЮИ, 2005. 48 бет.

Каримов И.Д. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси VI сессиясида сўзлаган нутқи.-“Халқ сўзи” газетаси, 1996 йил 30 август.

Қўчқоров В. Миллий ўзликни англаш. Т. “Академия”.

Иброхим Хўжамуродов, Муқаддас Абдураимова. Сиёсат, дин ва миллий ўзликни англаш. Т: ЎзРФА

Саидов С. Ижтимоий қўмита.-Т., 2018.

Акромова Ш. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари.-Т: “Маънавият,2018.

Умид Бекмухаммад. Ҳарбий ҳийлалар.-Т: “Янги аср авлоди”, 2018.

Шухрат Орипов, Ёлар сиёсати- барқарор тараққиёт кафолати.-Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2012.