Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors of use of transboundary water resources in Central Asia
Soatmumin BURIEV
1
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021
This article provides information on an invaluable ponds,
basins and networks. There is also information about the water
networks flowing across the borders of the world and the
purposes and issues of international agreements, treaties,
mutual agreements on its. In addition, there is a talk of a positive
development of relations between the Central Asia states on this
issue.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
water resources,
water codex,
transboundary water
resources,
water artery,
convention,
modernization,
exploitation
Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан
фойдаланиш омиллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
сув ресурслари,
сув кодекси,
трансчегаравий сув
объектлари,
сув артерияси,
конвенция,
модернизация,
эксплуатация
Ушбу мақолада бебаҳо саналмиш сув ва трансчегаравий
сув объектлари, ҳавзалари ва тармоқлари ҳақида сўз
юритилади. Шу билан биргаликда дунё мамлакатлари
чегараси бўйлаб оқиб ўтадиган сув тармоқлари ва ундан
фойдаланишда халқаро битимлар, келишувлар, ўзаро
шартномаларда кўзланган масалалар кенг ўрин олган.
Бундан ташқари мазкур масала юзасидан Марказий Осиё
давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг йўлга
қўйилиши тўғрисида маълумотлар берилади.
1
Candidat of history sciences (PhD), Termez State University, Termez, Uzbekistan
e-mail: aburiyevs@tersu.uz
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
35
Факторы использования трансграничных водных ресурсов
в Центральной Азии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
водные ресурсы,
водный кодекс,
трансграничные водные
объекты,
водные артерии,
конвенция,
модернизация,
эксплуатация.
В этой статье представлена информация о бесценных
водных и трансграничных водоемах, бассейнах и сетях.
Также, представляется информация о водных сетях,
протекающих через границы мировых государств, а также о
целях и проблемах международных соглашений, договоров,
взаимных соглашений по их использованию. Кроме того,
говорится о позитивном развитии отношений между
государствами Центральной Азии по этому вопросу.
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ
Сув билан боғлиқ муносабатлар ривожланиш тарихининг ХХ асрнинг
ўрталарида, яъни иккинчи жаҳон урушидан сўнг тинч ҳаётнинг бошланиши, катта
катта майдонларнинг ўзлаштирилиши, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сонининг
кескин ошиб бориши натижасида сув ресурсларига бўлган талабнинг кескин
ортиши билан характерланади. Мавжуд сув ресурслари деярли тўлиқ
ўзлаштирилиб, энди келажакни қайси сув ресурслари ҳисобидан таъминланади,
деган савол кун тартибига кириб кела бошлади.
Бугунги кунда минтақамиздаги сув билан боғлиқ муаммолар, жумладан, янги
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик реаллик сув ресурсларини минтақа ва
унда жойлашган мамлакатларнинг барқарор тараққиётида ҳал қилувчи ўринни
эгаллашини кўрсатиб турибди. Демак, истиқболдаги ривожланиш кўп жиҳатдан
мавжуд сув ресурслари, уларнинг миқдори ва ҳолати, сувга бўлган талаблар, сувдан
фойдаланиш даражасига ва умуман, сувга, сувдан фойдаланишга бўлган
муносабатимизга боғлиқдир. Айни пайтда трансчегаравий сув объектлари
мақомига эга бўлган Амударё ва Сирдарёнинг ўртача кўп йиллик сув оқим миқдори
катта диапазонда ўзгариб турибди.Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: ”Ишончим комил, сув муаммосини ҳал қилишнинг
минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан бошқа
оқилона йўли йўқ” [1, Б.93].
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ
Мақолада умумий қабул қилинган методлар - холислик, тарихий-таҳлил, қиёсий-
мантиқий таҳлил, хронологик кетма-кетлик тамойиллари асосида амалга оширилди.
Унда қисқача дунё мамлакатлари ҳудуди бўйлаб оқиб ўтувчи сув ресурсларининг
умумий ҳолати, шунингдек, Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан
фойдаланишда умумэътироф этилган қоидалар асосида амалга оширилаётган ишлар
хусусида сўз юритилади. Шунингдек ушбу мавзуга оид маълумотларни Ҳ.Юнусов,
З.Маматованинг “Трансчегаравий дарёлар ва йирик тўғонлар” номли монографияси [2],
М.Ҳамидов, Х.Шукурлаев, И.Бегматов, А.Маматалиев томонидан ҳаммуаллифликда
ёзилган “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш” номли рисоласида [3], Н.Рахимов,
В.Ахмаджоновларнинг “Сув ресурсларини интеграл бошқариш ва ҳавзавий
режалаштириш асослари” номли китоби [4] ва бошқа кўплаб сув муаммоси билан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
36
боғлиқ иш олиб бораётган муаллифларнинг тадқиқотларида, шунингдек, илмий-
оммабоп журналларда учратамиз.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Марказий Осиёда қадимги даврдан то бугунги кунгача савдо-алоқа тизимида сув
йўллари катта аҳамиятга эгадир. Минтақанинг ички ва ташқи алоқаларида муҳим
ўрин тутган Амударё сув йўли, авваламбор, дарёларда ҳаракатланувчи транспорт
воситаларининг пайдо бўлиши эволюцион тарзда ривожланиб келган [5].
Трансчегаравий сувлар ҳақида сўз борганда, аввалом бор бу атаманинг маъно
мазмунига эътибор қаратилса мақсадага мувофиқ бўлади. Демак, трансчегаравий
сувлар - икки ёки ундан ортиқ давлат чегараларини кесиб ўтувчи ёки шундай
чегараларда жойлашган ҳар қандай ер усти ва ер ости сувларидир. Шу ўринда шуни
ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, маҳаллий сув объектларидеб, сув ресурсларининг
шаклланиш, тарқалиш ёки оқиш ва сарфланиш зоналари бир мамлакат ҳудудида
жойлашган ҳар қандай ер усти ва ер ости сувлари объектларига айтилади.
БМТ расмий маълумотларида келтирилишича, ҳозирги кунда дунёда 276 та
трансчегаравий сув ҳавзалари (дарёлар ва кўллар) мавжуд бўлиб, уларнинг 68 - таси
Европада, 64 - таси Африкада, 60 - таси Осиёда, 46 - таси Марказий ва Шимолий
Америкада, 38 - таси Жанубий Америкада жойлашган. Икки ва ундан ортиқ
давлатлар чегарасини кесиб ўтувчи 276 та сув ҳавзасининг атрофида дунё
аҳолисининг 40 фоизи истиқомат қилади. Траснсчегаравий сув ҳавзалари ер шари
қуруқлигининг қарийб ярмини, яъни 46 фоизини қоплайди. 276 та трансчегаравий
сув ҳавзаларининг учдан иккиси, яъни 185 таси - камида иккита давлатни, 256 таси,
яъни 92,7 фоизи – 2-4 давлатни, 20 таси, яъни7,2 фоизи - 5 тадан ортиқ давлат
давлат ҳудудини кесиб ўтади. Мавжуд сув ҳавзаларининг 13 таси – 5-8 мамлакат
ҳудудидан, 5 таси (Конго, Нигер, Рейн, Нил ва Замбези)– 9-11 та мамлакат
ҳудудидан, биттаси эса (Дунай дарёси) - қарийб 19 та мамлакат ҳудудидан оқиб
ўтади. Дунёда катта киччик дарёларнинг сони бир нечта юзликни ташкил этади.
Узунлиги 1000 км.дан зиёд дарёлар эса - 175 тадир. Бир неча давлатлар ҳудудидан
оқиб ўтадиган дарёлар сони 261 та бўлиб, уларнинг 71 таси - Европада, 53 таси -
Осиёда, 39 таси - Марказий ва Шимолий Америкада, 38 таси - Жанубий Америкада
жойлашган. Халқаро сув ҳавзалари 148 та давлат ҳудудини қисман, 21 та давлат
ҳудудини бутунлай кесиб ўтади [2, Б.19-20].
Трансчегаравий ташкилотлар тарансчегаравий сув ресурсларини бошқариш
борасидаги халқаро муаммолар ечими ҳал этилишида асосий роль ўйнайди.Бундай
ташкилотлар сиёсий муҳит, сув муаммолари ва ҳудуднинг маданий хусусиятларига
мувофиқ турлича бошқарув услубига эга бўлиши мумкин. Улар кўпинча суверен
давлатлар орасидаги ихтиёрий битимларга асосланади, лекин халқаро ва маҳаллий
сувни бошқариш органлари ва комиссияларини ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Халқаро ташкилотлар анъанавий тарздаги муайян муаммоларни ҳал қилиш
учун ташкил этилади. Мисол учун, сув транспорти ёки сув тошқинини бартараф
қилиш каби масалалар. Уларнинг ваколати давомий бўлиб, ҳавзадаги
муаммоларнинг ҳал қилинишига ҳар томонлама ёрдам беради. Ҳар бир мамлакат
вазирлари ўзларига мақбул тўлақонли қарорлар қабул қилинишидан манфаатдор
бўлгани ҳолда манфаатдор томонлар доирасини кенгайтириш учун маслаҳат
органи ташкил этилиши фойдали бўлиши мумкин. Бундай ташкилотлар фаолияти
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
37
битимлар, меморандумлар ва халқаро шартномалар асосида олиб борилади.
Трансмиллий ташкилотларнинг самарали фаолият кўрсатиши ишончли молиявий
асосни, ҳукматларнинг сиёсий иродасини ва улар орасидаги ҳамкорлик
мажбуриятлари бажарилишини талаб қилади.
Трансчегаравий, давлатлараро ва маҳаллий сув объектлари сув ресурсларини
ҳисобга олиш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш дунё бўйича қабул
қилинган турли меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда. Шу кунгача дунё
миқёсида ана шундай сув объектларидаги сув ресурслари миқдорини ҳисобга олиш,
уларни мамлакатлар ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича кўплаб
меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар асосида иш олиб борилмоқда.
Бунга Хельсинки шаҳрида 1992 йилнинг 17 мартида қабул қилинган “Халқаро сув
ҳавзалари ва трансчегаравий сув артериясидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
Конвенцияси” ни [6] ва 1998 йилда Рио-де- Жанейро шаҳрида қабул қилинган
“Атроф-муҳит муҳофазасини ривожлантириш бўйича Декларация” ни энг асосий
ҳужжатлар сифатида мисол келтириш мумкин [7].
Бугунги кунда тарансчегаравий сувни ҳамкорликда бошқариш салоҳиятини
ошириш учун ахборот-маълумотлар базаси ишончлилигини ошириш зарурлиги
талаб
этилмоқда.
Битим
шартларига
эришишда
воситачилар
ва
музокарачиларнинг ишонч муҳитини яратиш маълум маблағ ва ресурслар, муайян
вақт ва ҳаракатларни талаб этади. Бу вазиятда БМТ ва Жаҳон банки сингари
халқаро ташкилотларнинг донорлик ёрдами ижобий натижа бериши мумкин.
Трансчегаравий идоралараро ташкилотлар томонидан миллий сув сиёсати
мувофиқлаштирилиши ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланиши
лозим. Фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотларнинг
босимлари кўп ҳолларда сувдан фойдаланиш борасидаги экологик муаммоларни
юмшатиш каби масалаларда ижобий натижа беради. Трансчегаравий сув
бошқаруви ташкил этилганидан сўнг, иш шу билан тўхтаб қолмасдан, уни
мустаҳкамлаш учун махсус назорат тадбирларини амалга ошириш, алоқа ва
маълумотлар тўплаш, шунингдек молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш
талаб этилади.Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, техник қобилиятлар бу борада жуда
муҳим роль ўйнайди.
Трансчегаравий сув органлари бошқарувидаги жиддий муаммолар сифатида
трансчегаравий дарёлардан биргаликда фойдаланишдаги сув тақсимоти, сув
ресурсларидан фойдаланиш мониторинги давлатлараро ягона тизими мавжуд
эмаслиги ва трансчегаравий дарёлар сув ресурслари ҳамда фавқулодда вазиятлар
бўйича ўзаро хабар алмашинуви бўйича тезкор иишончли маълумотлар
етишмаслигини келтириш мумкин.
Табиий ресурслардан биргаликда фойдаланишни тартибга солиш учун
қонуний ва методологик асос йўқлиги боис, трансчегаравий экологик зарарни
баҳолаш ва қайта тиклашни мувофиқлаштириш зарур.
Трансчегеравийифлосланиш муаммоларини икки томонлама ҳал этишга
уринишлар трансчегаравий дарёлар ифлосланиши даражасининг пасайиши бўйича
амалий натижаларга олиб келмади. Аҳолининг сув таъминоти, саноат ва мамлакат
экологик барқарорлигининг ўсиши сув ресурсларининг шаклланиши ва сув
ифлосланиши ортиши билан мос равишда трансчегаравий муаммоларнинг
жиддийлашувига олиб келди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
38
Халқаро конвенциялар бўйича мажбуриятларни бажариш учун миллий
механизмлар мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим. Муаммо конвенция ва
шартномалар бўйича мамлакатларнинг мажбуриятларини ҳисобга олган
секторлараро тадбирларни режалаштириш усуллари ва методологиясининг
мавжуд эмаслигидан иборат.
Гап трансчегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш тўғрисида борар экан, бу
барада Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида амалга оширилаётган ишлар қай
йўсинда олиб борилаётганихусусида тўхталиб ўтилса мақсадга мувоффиқ бўлар
эди. Ҳавза миқёсидаги давлатлараро сув муносабатлари муаммоларининг
ҳамкорликда ҳал қилинишидаги натижалар Марказий Осиё мамлакатлари
томонидан ижобий эътироф этилади. Бу улар ўртасида тузилган қуйидаги халқаро
шартномаларда ўз аксини топган:
1.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон
ҳукуматлари ўртасида 1992 йил 18 февралда Олмаотада имзоланган “Давлатлараро
сув манбаларининг сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва фойдаланишни
биргаликда бошқариш тўғрисида” ги шартнома;
2.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғиз- истон
ўртасида 1993 йил 23 мартда Қизил Ўрдада имзоланган “Орол денгизи ва Оролбўйи
муаммоларини ҳал этиш, Орол ҳавзасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
таъминлаш ва экологик соғломлаштириш бўйича биргаликда ҳаракатлар тўғриси”
ги шартнома;
3.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари
ўртасида 1997 йил 29 майда Тошкентда имзоланган “Оролни қутқариш халқаро
фондининг мақоми тўғрисида” ги шартнома;
4.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари
ўртасида 1998 йил 17 июлда имзоланган “Фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантириш
ва уларни тугатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида” ги тўрт томонлама
шартнома (2000 йил 25 январда кучга кирган;
5.
Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари
ўртасида 1999 йил 17 июнда имзоланган “Марказий Осиё давлатларининг
энергетик тизимларини параллел ишлатиш тўғрисида” ги шартнома;
6.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида 1998 йил 17
мартда имзоланган “Сирдарё сув ҳавзаси сув-энергетика ресурсларидан
фойдаланиш тўғрисида” ги шартнома;
7.
1996 йилда имзоланган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон
ҳукуматлари ўртасидаги “Ўрта Осиё минтақасида сув ва ёқилғи- энергетика
ресурсларидан фойдаланиш, газ қувурларини қуриш, эксплуатация қилиш
тўғрисида” ги шартнома;
8.
1998 йилда имзоланган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон
ҳукуматлари ўртасидаги “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона
фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида” ги шартнома;
9.
1996 йил 15 январда имзоланган Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари
ўртасидаги “Сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида” ги
шартнома;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
39
10.
Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида 2000 йил 21 январда
“Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро фойдаланишдаги сув хўжалиги
иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида” ги шартнома;
11.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида 2000 йил 30 майда
имзоланган “Сарез кўлининг ўпирилиши ҳолатида зудлик билан хабар бериш
масаласида ўзаро ёрдам ва биргаликдаги чора- тадбирлар тўғрисида” ги шартнома;
12.
Ўрта Осиё давлатлараро Координацион Сув хўжалиги комиссияси
тўғрисидаги Низом [8].
Маълумки, Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришгунга қадар
республикалар миқёсидаги сув қонунчилиги ва уларга мувофиқ қонун
ҳужжатларига оид сув муносабатлари собиқ “СССР Сув қонунчилиги асослари”
бўйича тартибга солинган. Маълумотларга қараганда Ўзбекистон ҳудудида ҳосил
бўладиган ер усти сувлари Орол денгизи ҳавзасидаги умумий миқдорнинг 10
фоизини ташкил этади. Марказий Осиё давлатлари ўртасида мавжуд бўлган сув
ҳажмлари 1983-1984 йилларда ишлаб чиқилган “Амударё ва Сирдарё ҳавза
схемалари” га асосан тақсимланган. Ушбу тақсимотга асосан, Ўзбекистонга 71,69
млрд.метр куб сув белгиланган. Шу жумладан: дарёлардан 58,6 млрд. метр куб (81,7
фоиз), шундан ички дарёлардан 11,47 млрд.метр куб ( 19,6 фоиз), ер ости
сувларидан 10,07 млрд. метр куб (14,0 фоиз), зовур оқова сувларидан 3,02 млрд.
метр куб (4,3 фоиз). Амударё сувлари 1986 йил қабул қилинган Протокол(собиқ
Иттифоқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги илмий техник кенгашининг 1987
йил 10 сентябрдаги 566-сонли протоколи) асосида тақсим қилинган. Ушбу ҳужжат
асосида Амударё суви: Тожикистонга 9,5 млрд. метр куб (15,5 фоиз);
Туркманистонга 22,0 млрд. метр куб (35,8 фоиз); Ўзбекистонга 29,6 млрд. метр куб
(48,1 фоиз) қилиб тақсимланган [3, Б.12-13].
Давлатлар мустақилликка эришганидан сўнг миллий ва халқаро даражаларда
сув муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий базани қайта ишлаш зарурати
туғилди.
1993 йилда Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларида Сув кодекси қабул
қилинди. 1994 йилда Қирғизистон Республикасида “Сув ҳақида”, 1993 йилда
Ўзбекистон Республикасида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” қонунлар қабул
қилинди. Туркманистоннинг 1973 йилда қабул қилган “Сув кодекси” 2004 йилнинг
11 ноябригача ўз кучида қолди [4, Б.39-40].
Марказий Осиё минтақасида 2000 йилдан бошлаб сув хўжалиги соҳасидаги
қонунчилик базасини ривожлантиришда янги ҳаракатлар бошланди. Айни пайтда
Қозоғистон (2003), Қирғизистон (2005) ва Тожикистон (2000) Республикаларининг
Сув Кодексларини, Туркманистоннинг “Сув ҳақида” (2003) Кодексини ва
Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунини
(1993) Марказий Осиё мамлакатларининг сув муносабатлари соҳасидаги Миллий
Қонунлари (МСҚ) номи остида жамлаш мумкин ва улар мавжуд давлатлараро сув
муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади[4, Б.39-40].
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Орол денгизи ҳавзаси (ОДҲ) да умумий сув
вазиятларида Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон минтақадаги асосий сув
ресурслари шаклланадиган мамлакатлар ҳисобланади. Қозоғистон, Туркманистон
ва Ўзбекистон давлатлари асосий сув истеъмолчилари сифатида характерланади.
Турли ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистон шимолида (юқори Амударё) йилига 8-10
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
40
дан 16-18 куб.км. гача, Қирғизистонда ОДҲ нинг 25 фоизи, Тожикистонда Амударё
оқимининг 80 фоизи ва трансчегаравий Зарафшон дарёсининг деярли бутун суви
шаклланади [8]. Давлатлараро аҳамиятдаги сув хўжалиги инфратузилмаси
объектларининг
тарвақайлаб
кетган
тузилмаси
вазиятни
янада
мураккаблаштиради. Шундай қилиб, Жанубий Қозоғистон ва қуйи Сирдарё сув
таъминоти
Тўхтағул
(Қирғизистон),
Қайроққум
(Тожикистон),
Чорвоқ
(Ўзбекистон) сув омборлари ҳамда Ўзбекистон орқали ўтувчи давлатлараро
каналлар иши билан боғлиқ. Келес ҳудуди сув таъминоти эса Чирчиқ дарёси
оқимининг бошқарувига боғлиқ. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятини, Аму-
Бухоро машина канали (АБМК), ва Қарши магистрал канали (ҚМК) бош сув олиш
иншооти ва бошқа инфратузилмаларини сув билан таъминловчи Туямўйин
гидроузели акваториясининг ярмидан кўпи Туркманистонда жойлашган.
Ўзбекистондаги Бухоро, Навоий (АБМК) ва Қашқадарё (ҚМК) каби вилоятларнинг
сув таъминоти уларнинг барқарор ишлашига боғлиқ. Ўзбекистон ишлатадиган
сувнинг 90 фоизи Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистонда шаклланади.
Қирғизистонда Сўх, Косонсой, Андижон сув омборлари сувлари мавжуд. Қайроққум
(Тожикистон) гидроузелининг иш фаолияти Жиззах, Сирдарё ва қисман Тошкент
вилоятлари сув таъминотига таъсир ўтказади.
Маълумки, ўтган аср бошларида ҳам Чор Россияси Марказий Осиё
ҳудудларини ғарбий ҳудудлар билан боғлаш, айниқса, сув йўллари муҳим аҳамият
берганди [9,Б.65-71; 10,С.348-353]. Кўплаб мутахассислар ва таҳлилчилар фикрига
кўра, Марказий Осиё трансчегаравий сув ресурсларидан (ТСР) фойдаланишда
кўплаб низоли вазиятлар мавжуд бўлиб, келажакда бу вазиятлар минтақада
жиддиймуаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Минтақадаги сув муаммолари
билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган сиёсий вазият Марказий Осиё давлатларининг
жипслашувига ёки аксинча, улар орасидаги низолар кучайишига сабаб бўлувчи
омиллар бўлиши мумкин.
Халқаро сув ҳуқуқи (ХСҲ)тамойиллари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф
этилган махсус экологик тамойилларига асосланган ҳолда қуйидагилардан
иборатдир:
а) Соҳил бўйи давлатларининг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, мавжуд
шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ТСР дан адолатли ва оқилона
фойдаланиш;
б) Трансчегаравий дарё соҳилида унга тегишли давлатлар суверенитети;
в) Барча соҳил бўйи давлатларининг умумий манфаатлари ва улардан ҳар
бирининг алоҳида манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда халқаро дарёлардан
фойдаланиш;
г) Трансчегара тартибларига зиён келтирмаслик;
д) Етказилган зарарни қоплаш (“зарар келтирувчи тўлайди”) [4, Б.41-42].
Бу ва умум эътироф этилган тамойиллар ва ХСҚ нормалари Марказий Осиёда
ТСР ни бошқариш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат
қилиши мумкин.
Трансчегаравий сувдан фойдаланиш бўйича Ўзбекистоннинг позицияси
қуйидагилардир:
1)
Трансчегаравий дарёларда йирик сув омборлари ва ГЭС ларнинг экологик,
ижтимоий-иқтисодий экспертизадан ўтказмасдан, уларнинг техник-иқтисодий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
41
асосларини (ТИА) ва қурилиш лойиҳаларини қўшни давлатлар билан келишмасдан
бир томонлама қурилиши юридик нуқтаи назардан ушбу давлатнинг бошқа
давлатларнинг ички ишларига аралашуви сифатида кўрилмоғи лозим;
2)
Бундай объектларнинг қурилишини экспертизадан ўтказиш айниқса,
уларнинг ТИА ва қурилиш лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида дарёларнинг қуйи
оқимлари давлатларининг сувга бўлган ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатлари
юридик томондан мустаҳкамлаб қўйилиши лозим;
3)
Трансчегаравий дарёларнинг сув оқимларинибошқариш ва келишилган
режимга амал қилинмаган тақдирда дарёларнинг қуйи оқимларида жойлашган
давлатларга етказилган зарарни қоплаш принципларини белгилаб берувчи
Келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим [4, Б.42].
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, минтақамизда фойдаланиладиган сув
ресурсларининг атиги 20 фоизи ўз ҳудудимизда шаклланади, қолган 80 фоизи эса
қўшни мамлакатлардан кириб келади.Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида республикамизда сув
таъминоти имкониятларига тўхталиб шундай дейди:- “Яқин келажакда ўсиб
бораётган сувга талабларни қондиришнинг асосий йўли – сув ресурслари
бошқарувини такомиллаштириш, улардан фойдаланишни оқилоналаштириш ва
ички заҳираларни топиш, сув тежамкорлигига эришишдир” [11, Б.146].
Марказий Осиёда қадимдан карвон йўллари ва сув йўллари орқали савдо-
сотиқ муносабатларининг ривожланиши натижасида минтақа халқлари ўртасида
мунтазам алоқалар олиб борилган [12].Бу ҳозирги давр учун долзарб ҳисобланади.
Сабаби, иқтисодиёти ва аҳолиси тез ўсиб бораётган юртимиз учун кўрсатиши
мамлакамизда ҳам чекланган сув ресурсларидан самарали фойдаланишни
таъминлаш муаммоси ечимига қаратилган институционал, ҳуқуқий, иқтисодий ва
ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уни қуйидаги йўналишларда
кўришимиз мумкин:
1.
Қонунчилик бўйича сувдан фойдаланиш базасининг ривожлантирилиши,
Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунига
қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонуности ва ҳуқуқий-меъёрий
ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19
мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли
тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 82-сонли [13], 2013 йил 14
июндаги “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун
рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги171-сонли
қарорлари қабул қилинди [14];
2.
Сув
ресурсларини
бошқаришда
маъмурий-ҳудудий
тамойилдан
гидрографик ҳавзавий тамойилга ўтилиши. Бу йирик тадбир сув ресурсларини
бошқаришда маъмурий ҳудудий тамойил шароитида йўл қўйилган ташкилий
характердаги сув исрофгарчилигини кескин камайтириш ва бошқа қатор ижобий
натижаларни берди;
3.
Сув
ресурсларини
бошқариш
бўйича
давлатнинг
ваколат
ва
мажбуриятларининг бир қисми ирригация тизимларининг қуйи бўғинида жамоат
ташкилотларига берилиши (Сув истеъмолчилари уюшмалари). Ушбу тадбир
ислоҳотлар натижасида сонлари кескин ортган сув истеъмолчиларида сувдан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласига дахлдорлик ҳиссининг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
42
ортишига
туртки
бўлди.
Бугунги
кунда
мамлакатимиз
бўйича
сув
истеъмолчиларининг ҳоҳиш-иродасини ҳисобга олган ҳолда тузилган 1503 та сув
сув истеъмолчилари уюшмаси фаолият кўрсатмоқда [1, Б.96-97]. Ҳозирги даврда сув
истеъмолчилари уюшмалари қуйи босқичда сув ресурсларидан самарали
фойдаланишни ташкил этишга мутасадди ва ваколатли асосий ташкилотдир.
Уларнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан
тежамли ва мақсадли фойдаланиш даражасини белгилайди;
4.
Қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш. Суғорма
деҳқончиликда кўп миқдорда ва сув танқис пайтларда ҳам сув талаб қилувчи
экинлар салмоғини камайтириб, уларнинг ўрнига кам сув талаб қилувчи, сув танқис
бўлмаган даврларда ҳам ўсадиган экинлар салмоғини ошириш сув тақчиллигини
сезиларли юмшатишга имкон яратади. Бунда асосан сувни кўп талаб қиладиган
пахта майдонлари 2 миллион гектардан 1 миллион 200 минг гектарга, шоли эса 180
минг гектардан 40 минг гектарга қисқартирилиб, улар ўрнига кам сув талаб
қиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари - ғалла, сабзавот, полиз, мевали боғлар ва
узумзорлар кўпайтирилди [1, Б.96-97];
5.
Сув хўжалиги иншоотларининг фойдали иш коэффицентини ошириш.
Ўтган йиллар давомида 1,5 минг километр каналлар, 211 километр лоток
тармоқлари, 400 дона йирик гидротехник иншоотлар, 200 донадан ортиқ насос
станцияларида реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилди. Ҳар
йили ўртача 5 минг километр узунликда каналлар, 100 минг километрдан зиёд
ички суғориш тармоқлари, 10 минг донага яқин гидротехник иншоотлар, 3 минг
дона насос агрегатлари, суғориш қудуқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб
борилмоқда. Ана шу тадбирлар натижасида лойиҳалар амалга оширилаётган
каналларнинг фойдали иш коэффиценти 20 фоизга ошишга эришилмоқда[1, Б.97];
6.
Сувнинг ҳисоб-китобини юритиш. Ҳар бир истеъмолчининг сув олиш
жойлари сув ўлчаш восита ва иншоотлари билан жиҳозланиши, сув олувчи ва
етказиб берувчи ўртасидаги ажратилган лимит доирасида тузилган шартноманинг
юритилиши ҳамда унинг бажарилиши таъминланиши сувдан фойдаланиш
самарадорлигини сезиларли даражада оширди;
7.
Сувни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этишни
ташкиллаштириш, жумладан:
-
замоновий суғориш технологияларини жорий этиш;
-
амалдаги кенг тарқалган анъанавий суғориш технологияларининг
имкониятларидан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
-
ноанъанавий янги суғориш технологияларини тарғиб қилиш;
-
агротехнологияларни сувни тежаш талаблари асосида ташкил этиш.
8.
Сув хўжалиги иншоотларининг ишончли фаолиятини таъминлашга
йўналтирилган инвестицияларнинг амалга оширилиши. Сув хўжалиги соҳасини
ривожлантиришга давлат капитал маблағлари ҳисобидан йилига қарийб 500
миллиард сўм, шунингдек эксплуатация ҳаражарлари учун 1 триллион 700
миллиард сўм йўналтирилаётгани ва унинг миқдори сўнги 10 йил давомида 5
баробар ортганини эътироф этиш лозим. Бундан ташқари, соҳанинг муҳимлигидан
келиб чиққан ҳолда давлат томонидан инвестицияларнинг жалб этилиши
ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги вақтда Жаҳон банки, Осиё
тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожланиш фонди, ОПЕК фонди,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
43
Қувайт фонди, Хитой Халқ Республикаси Эксимбанки каби йирикм молия
институтлари,
шунингдек,
Япония,
Швейцария,
Германия
ва
бошқа
мамлакатларнинг Халқаро ҳамкорлик ташкилотлари ва агентликлари каби
донорларнинг
инвестициялари
иштирокида
йирик
лойиҳалар
амалга
оширилмоқда. Сўнгги 10 йил мобайнида соҳага умумий қиймати қарийб 1,5
миллиард АҚШ долларга тенг бўлган инвестиция маблағлари жалб этилди. [1, Б.98]
Сувдан фойдаланишни самарали ташкил қилиш тадбирларининг амалга
оширилиши натижасида мамлакатимиз миқёсида йиллик фойдаланилаётган
сувларнинг умумий миқдори мустақилликдан аввалги даврдаги 64 миллиард
километр кубдан ўртача 51 миллиард километр кубгача ёки 20 фоизга
камайтирилишига эришилди. Ҳар бир гектар ерни суғориш учун ҳар йили манбадан
олинадиган нисбий сув сарфини ўтган асрнинг 90 йилларига нисбатан 18 минг метр
кубдан 10,5 минг метр кубга камайтиришга эришилди. Сув хўжалиги соҳасидаги
ишларнинг бундай жадаллиги ва инвестициялар даражаси минтақадаги ҳеч бир
мамлакатда кузатилмайди [1, Б.98].
ХУЛОСА
Сув хўжалиги соҳасидаги оқилона давлат сиёсати туфайли мустақиллик
йилларида ирригация салоҳияти нафақат сақлаб қолинди, балки муваффақиятли
тарзда модернизация қилинмоқда. Мустақиллик йилларида сув хўжалигида
радикал ўзгаришлар амалга оширилди. Кенг миқёсда сув ресурсларини
интеграллашган бошқариш жорий этилмоқда. Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки
ва бошқа фондларнинг баҳосига кўра, Ўзбекистон бу борада минтақада тан олинган
пешқадам ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шундай дейиш мумкинки, сув тежамкорлиги – барқарор сув
таъминотининг муҳим манбаи ҳисобланади. Шундай экан, сувдан фойдаланишда
минтақада истиқомат қилаётган барча аҳолибебаҳо саналмиш сувнинг қадрига
етиб, унинг бир томчисини ҳам исроф қилмай, ундан унумли фойдаланишса, табиат
ва жамиятимизнинг ривожига ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшган бўлар
эди.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош
Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқини ўрганиш бўйича илмий- оммабоп
рисола. Қуронбоев Қ.Қ., Мажидов И.У., Умрзоқов Ў.П., Бекмуродов А.Ш. (нашр учун
масъул ижодий гуруҳ). – Тошкент, “Маънавият”, 2017.
2.
Юнусов Ҳ., Маматова З. Трансчегаравий дарёлар ва йирик тўғонлар. –
Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2015.
3.
Ҳамидов М., Шукурлаев Х., Бегматов И., Маматалиев А. Қишлоқ хўжалигида
сувдан фойдаланиш. – Тошкент, 2018.
4.
Рахимов Н. Ахмаджонов В. Сув ресурсларини интеграл бошқариш ва
ҳавзавий режалаштириш асослари. – Тошкент, “Info Capital Group”, 2019.
5.
Алламуратов Ш. А. История амударьинского судостроения //Бюллетень
науки и практики. – 2020. – Т. 6. – №. 10.
6.
Convention on the Proteсtion and Use of Transboundary Watercourses and
International Lakes. – Helsinki, 1992.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 №2 (2021) / ISSN 2181-1415
44
7.
Rio declaration on environment and development / ДокументООНА/ CONF 151
/26/ Rev.1 (Vol.1), P. 3-7.
8.
Варианты политических решений для стран с дефицитом воды URL:
http://www.cawater-info.net/library/rus/carewib/politicy_options.pdf
9.
Allamuratov S.A. The role of the Amudarya fleet in the economic life of the Emirate
of Bukhara at the end of the 19th century-the beginning of the 20th century //Ўтмишга
назар журнали. – 2019. – Т. 21. – №. 2.
10.
Турсунов Н. Н., Алламуратов Ш. А. Развитие торговых отношений и ремесел
в бекствах Восточной Бухары // Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – №. 3.
11.
Мажидов И.У., Ходиев Б.Ю., Бекмуродов А.Ш., Мустафоқулов Ш.И. (нашр
учун масъул ижодий гуруҳ). Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик
ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма. – Тошкент,
“Маънавият”, 2019.
12.
Ashurovich A.S. Craft and trade relations in eastern beks of the Bukhara Emirate
//ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal. – 2021. – Т. 11. – №. 2.
13.
“Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг 2013
йил 19 мартдаги 82-сонли Қарори. URL.:
https://www.lex.uz/docs/2145601
14.
“Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун
рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
14
июндаги
171-сонли
Қарори
URL.:
