Авторы

  • Саатмумин Буриев
    Кандидат исторических наук, доцент, кафедра гражданское общество, Термезский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp125-134

Ключевые слова:

водные ресурсы водный кодекс трансграничные водные объекты условность водная артерия метеорология лимит реконструкция модернизация эксплуатация инвестиции

Аннотация

В данной статье рассматриваются водные ресурсы и трансграничные водные объекты, бассейны и сети. При этом широкое место занимают водные сети, протекающие по границе стран мира, а также стран Центральной Азии, и вопросы, оговоренные в международных договорах, соглашениях и взаимных договоренностях при их использовании. В частности, содержится информация о принятых в последние годы международных соглашениях об установлении взаимоотношений между странами мира по этому вопросу.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Cooperation of Central Asian countries in the use of
transboundary water resources

Saatmumin BURIEV

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

This article discusses water resources and transboundary

water bodies, basins and networks. At the same time, water

networks flowing along the border of the countries of the world,
as well as the Central Asian countries, and the issues stipulated

in international agreements, and mutual agreements in their
use have a wide place. In particular, international agreements
adopted in recent years on the establishment of mutual

relations between the countries of the world regarding this
issue contain information.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp125-134

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

water resources,

water code,

transboundary water bodies,

convention,

water artery,

meteorology,

limit,

reconstruction,

modernization,

exploitation,

investment.

Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишда

Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сув ресурслари,

сув кодекси,

трансчегаравий сув

объектлари,

конвенция,

сув артерияси,

метеорология,

лимит,

реконструкция,

модернизация,

эксплуатация,

инвестиция.

Ушбу мақолада бебаҳо саналмиш сув ва трансчегаравий

сув объектлари, ҳавзалари ва тармоқлари ҳақида сўз

юритилади. Шу билан биргаликда дунё мамлакатлари,

шунингдек, Марказий Осиё давлатлари чегараси бўйлаб

оқиб ўтадиган сув тармоқлари ва ундан фойдаланишда

халқаро битимлар, келишувлар, ўзаро шартномаларда

кўзланган масалалар, хусусан, мазкур муаммо билан боғлиқ

дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг

йўлга қўйилиши тўғрисида сўнги

йилларда қабул қилинган

халқаро битимлар ўрин олган.

1

Candidate of Historical Sciences, Associate Professor, Department of Civil Society, Termez State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

126

Сотрудничество

стран

Центральной

Азии

в

использовании трансграничных водных ресурсов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

водные ресурсы,

водный кодекс,

трансграничные водные

объекты,

условность,

водная артерия,

метеорология,

лимит,

реконструкция,

модернизация,

эксплуатация,

инвестиции.

В данной статье рассматриваются водные ресурсы и

трансграничные водные объекты, бассейны и сети. При
этом широкое место занимают водные сети, протекающие

по границе стран мира, а также стран Центральной Азии, и
вопросы, оговоренные в международных договорах,
соглашениях и взаимных договоренностях при их

использовании. В частности, содержится информация о
принятых в последние годы международных соглашениях

об установлении взаимоотношений между странами мира
по этому вопросу.

КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ

Сув билан боғлиқ муносабатлар ривожланиши тарихи ХХ асрнинг

ўрталарида, яъни иккинчи жаҳон урушидан сўнг тинч ҳаётнинг бошланиши,

кўлами жиҳатдан катта ва кенг майдонларнинг ўзлаштирилиши, саноатнинг
ривожланиши, аҳоли сонининг кескин ошиб бориши натижасида сув ресурсларига

бўлган талабнинг кескин ортиши билан характерланади. Мавжуд сув ресурслари
деярли тўлиқ

ўзлаштирилиб, энди келажакни қайси сув ресурслари ҳисобидан

таъминланади, деган савол кун тартибига кириб кела бошлади.

Бугунги кунда минтақамиздаги сув билан боғлиқ муаммолар, жумладан, янги

иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик реаллик сув ресурсларини минтақа ва унда
жойлашган мамлакатларнинг барқарор тараққиётида ҳал қилувчи ўринни

эгаллашини кўрсатиб турибди. Демак, истиқболдаги ривожланиш кўп жиҳатдан
мавжуд сув ресурслари, уларнинг миқдори ва ҳолати, сувга бўлган талаблар, сувдан
фойдаланиш даражасига ва умуман, сувга, сувдан фойдаланишга бўлган

муносабатимизга боғлиқдир. Айни пайтда трансчегаравий сув объектлари мақомига
эга бўлган Амударё ва Сирдарёнинг ўртача кўп йиллик сув оқим миқдори катта

диапазонда ўзгариб турибди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.

Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ишончим комил, сув муаммосини ҳал қилишнинг

минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан

бошқа оқилона йўли йўқ”. (Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг

72-

сессиясидаги нутқини ўрганиш бўйича илмий

-

оммабоп рисола. Т

.

, 2017 й, 93

-

бет.)

МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ

Мақолада умумий қабул қилинган методлар

холислик, тарихий

-

таҳлил,

қиёсий

-

мантиқий таҳлил, хронологик кетма

-

кетлик тамойиллари асосида амалга

оширилди. Унда қисқача дунё мамлакатлари ҳудуди бўйлаб оқиб ўтувчи сув

ресурсларининг умумий ҳолати, шунингдек, Марказий Осиёда трансчегаравий сув
ресурсларидан фойдаланишда

умумэътироф этилган қоидалар асосида амалга

оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилади. Шунингдек ушбу мавзуга оид манба
ва маълумотларни Ҳайдарали Юнусов, Зулфия Маматованинг “Трансчегаравий

дарёлар ва йирик тўғонлар”, Т., “Янги аср авлоди”, 2015 йил, М.

Ҳамидов

,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

127

Х.

Шукурлаев, И.

Бегматов, А.

Маматалиев томонидан ҳаммуаллифликда ёзилган

“Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш”, Т., 2018 й, номли рисоласида,
Н.

Рахимов, В.

Ахмаджоновнинг “Сув ресурсларини интеграл бошқариш ва

ҳавзавий режалаштириш асослари” номли китобида, Т., 2019 й, ва бошқа кўплаб
сув муаммоси билан боғлиқ ош олиб бораётган муаллифларнинг тадқиқотларида,

шунингдек, илмий

-

оммабоп журналларда учратамиз.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Трансчегаравий сувлар ҳақида сўз борганда, авваламбор бу атаманинг

маъно

-

мазмунига эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлади. Демак,

трансчегаравий сувлар

икки ёки ундан ортиқ давлат чегараларини

кесиб ўтувчи

ёки шундай чегараларда жойлашган ҳар қандай ер усти ва ер ости сувларидир. Шу

ўринда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, маҳаллий сув объектлари деб, сув
ресурсларининг шаклланиш, тарқалиш ёки оқиш ва сарфланиш зоналари бир

мамлакат ҳудудида жойлашган ҳар қандай ер усти ва ер ости сувлари
объектларига айтилади.

БМТ расмий маълумотларида келтирилишича, ҳозирги кунда дунёда 276 та

трансчегаравий сув ҳавзалари (дарёлар ва кўллар) мавжуд бўлиб, уларнинг

68

таси Европада, 64

таси Африкада, 60

таси Осиёда, 46

таси Марказий ва

Шимолий Америкада, 38

таси Жанубий Америкада жойлашган. Икки ва ундан

ортиқ давлатлар чегарасини кесиб ўтувчи 276 та сув ҳавзасининг атрофида дунё
аҳолисининг 40 фоизи истиқомат қилади. Трансчегаравий сув ҳавзалари ер шари

қуруқлигининг

қарийб ярмини, яъни 46 фоизини қоплайди. 276 та трансчегаравий

сув ҳавзаларининг учдан иккиси, яъни 185 таси

камида иккита давлатни,

256 таси, яъни 92,7 фоизи –

2-

4 давлатни, 20 таси, яъни 7,2 фоизи

5 тадан ортиқ

давлат давлат ҳудудини кесиб ўтади. Мавжуд сув ҳавзаларининг 13 таси –

5-

8 мамлакат ҳудудидан, 5 таси (Конго, Нигер, Рейн, Нил ва Замбези) –

9-

11 та

мамлакат ҳудудидан, биттаси эса (Дунай дарёси)

қарийб

19 та мамлакат

ҳудудидан оқиб ўтади. Дунёда катта

-

кичик дарёларнинг сони бир нечта юзликни

ташкил этади. Узунлиги 1000 км.дан зиёд дарёлар эса

175 тадир. Бир неча

давлатлар ҳудудидан оқиб ўтадиган дарёлар

сони 261 та бўлиб, уларнинг 71 таси

Европада, 53 таси

Осиёда, 39 таси

Марказий ва Шимолий Америкада, 38 таси

Жанубий Америкада жойлашган. Халқаро сув ҳавзалари 148 та давлат ҳудудини
қисман, 21 та давлат ҳудудини бутунлай кесиб ўтади.

Трансчегаравий ташкилотлар трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш

борасидаги халқаро муаммолар ечими ҳал этилишида асосий роль ўйнайди.

Бундай ташкилотлар сиёсий муҳит, сув муаммолари ва ҳудуднинг маданий
хусусиятларига мувофиқ турлича бошқарув услубига эга бўлиши мумкин. Улар

кўпинча суверен давлатлар орасидаги ихтиёрий битимларга асосланади, лекин
халқаро ва маҳаллий сувни бошқариш органлари ва комиссияларини ҳам ўз ичига

олиши мумкин.

Халқаро ташкилотлар анъанавий тарздаги муайян муаммоларни ҳал қилиш

учун ташкил этилади. Мисол учун, сув транспорти ёки сув тошқинини бартараф
қилиш каби масалалар. Уларнинг ваколати давомий бўлиб, ҳавзадаги

муаммоларнинг ҳал қилинишига ҳар томонлама ёрдам беради. Ҳар бир мамлакат
вазирлари ўзларига мақбул тўлақонли қарорлар қабул қилинишидан манфаатдор

бўлгани ҳолда манфаатдор томонлар доирасини кенгайтириш учун маслаҳат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

128

органи ташкил этилиши фойдали бўлиши мумкин. Бундай ташкилотлар фаолияти

битимлар, меморандумлар ва халқаро шартномалар асосида олиб борилади.
Трансмиллий ташкилотларнинг самарали фаолият кўрсатиши ишончли молиявий

асосни, ҳукуматларнинг сиёсий иродасини ва улар орасидаги ҳамкорлик
мажбуриятлари бажарилишини талаб қилади.

Трансчегаравий, давлатлараро ва маҳаллий сув объектлари сув

ресурсларини ҳисобга олиш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш дунё

бўйича қабул қилинган турли меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда.
Шу кунгача дунё миқёсида ана шундай сув объектларидаги сув ресурслари

миқдорини ҳисобга олиш, уларни мамлакатлар ўртасида тақсимлаш ва улардан
фойдаланиш бўйича кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар

асосида иш олиб борилмоқда. Бунга Хельсинки шаҳрида 1992 йилнинг 17 мартида
қабул

қилинган “Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза

қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги конвенция ва 1992 йилнинг
июнидаги “Атроф муҳит ва тараққиёт бўйича БМТ конференцияси” нинг Рио

-

де

-

Жанейро декларациясини энг асосий ҳужжатлар сифатида мисол келтириш
мумкин.

(

Манба

: Convention on the Protektion and Use of Transboundary Watercourses

and International Lakes

Helsinki, 1992; Rio declaration on environment and

development /

Документ

ООН

А

/ CONF 151 /26/ Rev.1 (Vol.1), 3-7: http:/www.

un.org/documents/dekl.conv/declaration/riodeki.shtmi)

Бугунги

кунда

трансчегаравий

сувни

ҳамкорликда

бошқариш

салоҳиятини

ошириш

учун

ахборот

-

маълумотлар

базаси

ишончлилигини

ошириш

зарурлиги

талаб

этилмоқда

.

Битим

шартларига

эришишда

воситачилар

ва

музокарачиларнинг

ишонч

муҳитини

яратиш

маълум

маблағ

ва

ресурслар

,

муайян

вақт

ва

ҳаракатларни

талаб

этади

.

Бу

вазиятда

БМТ

ва

Жаҳон

банки

сингари

халқаро

ташкилотларнинг

донорлик

ёрдами

ижобий

натижа

бериши

мумкин

.

Трансчегаравий

идоралараро

ташкилотлар

томонидан

миллий

сув

сиёсати

мувофиқлаштирилиши

ҳамкор

ташкилотлар

томонидан

қўллаб

-

қувватланиши

лозим

.

Фуқаролар

,

оммавий

ахборот

воситалари

ва

нодавлат

ташкилотларнинг

босимлари

кўп

ҳолларда

сувдан

фойдаланиш

борасидаги

экологик

муаммоларни

юмшатиш

каби

масалаларда

ижобий

натижа

беради

.

Трансчегаравий

сув

бошқаруви

ташкил

этилганидан

сўнг

,

иш

шу

билан

тўхтаб

қолмасдан

,

уни

мустаҳкамлаш

учун

махсус

назорат

тадбирларини

амалга

ошириш

,

алоқа

ва

маълумотлар

тўплаш

,

шунингдек

молиялаштириш

механизмларини

ишлаб

чиқиш

талаб

этилади

.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, техник қобилиятлар бу борада жуда

муҳим роль ўйнайди.

Трансчегаравий сув органлари бошқарувидаги жиддий муаммолар сифатида

трансчегаравий дарёлардан биргаликда фойдаланишдаги сув тақсимоти, сув
ресурсларидан фойдаланиш мониторинги давлатлараро ягона тизими мавжуд

эмаслиги ва трансчегаравий дарёлар сув ресурслари ҳамда фавқулодда вазиятлар
бўйича ўзаро хабар алмашинуви бўйича тезкор ишончли маълумотлар

етишмаслигини келтириш мумкин.

Табиий ресурслардан биргаликда фойдаланишни тартибга солиш учун

қонуний

ва методологик асос йўқлиги боис, трансчегаравий экологик зарарни

баҳолаш ва қайта тиклашни мувофиқлаштириш зарур.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

129

Трансчегаравий ифлосланиш муаммоларини икки томонлама ҳал этишга

уринишлар трансчегаравий дарёлар ифлосланиши даражасининг пасайиши
бўйича амалий натижаларга олиб келмади. Аҳолининг сув таъминоти, саноат ва

мамлакат экологик барқарорлигининг ўсиши сув ресурсларининг шаклланиши ва
сув ифлосланиши ортиши билан мос равишда трансчегаравий муаммоларнинг

жиддийлашувига олиб келди.

Халқаро конвенциялар бўйича мажбуриятларни бажариш учун миллий

механизмлар мавжуд эмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим. Муаммо конвенция
ва шартномалар бўйича мамлакатларнинг мажбуриятларини ҳисобга олган

секторлараро тадбирларни режалаштириш усуллари ва методологиясининг
мавжуд эмаслигидан иборат.

Гап трансчегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш тўғрисида борар экан, бу

борада Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида амалга оширилаётган ишлар қай

йўсинда олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтилса мақсадга мувофиқ бўлар
эди. Ҳавза миқёсидаги давлатлараро сув муносабатлари муаммоларининг

ҳамкорликда

ҳал қилинишидаги натижалар Марказий Осиё мамлакатлари

томонидан ижобий эътироф этилади. Бу улар ўртасида тузилган қуйидаги халқаро

шартномаларда ўз аксини топган:

1.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон

ҳукуматлари ўртасида 1992 йил 18 февралда Олмаотада имзоланган
“Давлатлараро сув манбаларининг сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва

фойдаланишни биргаликда бошқариш тўғрисида” ги шартнома: http:

//www.cavater-info.net/ library/int-dec.htm

2.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон

ўртасида 1993 йил 23 мартда Қизил Ўрдада имзоланган “Орол денгизи ва

Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш, Орол ҳавзасининг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишини таъминлаш ва экологик соғломлаштириш бўйича биргаликда

ҳаракатлар

тўғриси” ги шартнома:

http: //www.cavater-info.net/library/int-dec.htm

3.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари

ўртасида 1997 йил 29 майда Тошкентда имзоланган “Оролни қутқариш халқаро
фондининг мақоми тўғрисида” ги шартнома

: http: //www.cavater-info.net/

library/int-dec.htm

4.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари

ўртасида 1998 йил 17 июлда имзоланган “Фавқулодда ҳолатлардан огоҳлантириш
ва уларни тугатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида” ги тўрт томонлама

шартнома (2000 йил 25 январда кучга кирган): http://www.cavater

-

info.net/library/int-dec.htm

5.

Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари

ўртасида 1999 йил 17 июнда имзоланган “Марказий Осиё давлатларининг

энергетик тизимларини параллел ишлатиш тўғрисида” ги шартнома: http:

//www.cavater-info.net/library/int-dec.htm

6.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида 1998 йил

17 мартда имзоланган “Сирдарё сув ҳавзаси сув

-

энергетика ресурсларидан

фойдаланиш тўғрисида” ги шартнома: http: //www.cavater

-info.net/library/int-

dec.htm


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

130

7.

1996 йилда имзоланган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон

ҳукуматлари ўртасидаги “Ўрта Осиё минтақасида сув ва ёқилғи

-

энергетика

ресурсларидан фойдаланиш, газ қувурларини қуриш, эксплуатация қилиш

тўғрисида” ги шартнома: http://www.cavater

-info.net/library/int-dec.htm

8.

1998 йилда имзоланган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон

ҳукуматлари ўртасидаги “Атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона

фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида” ги шартнома: http:

//www.cavater-info.net/library/int-dec.htm

9.

1996 йил 15 январда имзоланган Ўзбекистон ва Туркманистон

ҳукуматлари ўртасидаги “Сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш
тўғрисида” ги шартнома: http: //www.cavater

-info.net/library/int-dec.htm

10.

Қозоғистон

ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида 2000 йил 21 январда

“Чу ва Талас дарёларидаги давлатлараро фойдаланишдаги сув хўжалиги

иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида” ги шартнома: http: //www.cavater

-

info.net/library/int-dec.htv

11.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида 2000 йил 30 майда

имзоланган “Сарез кўлининг ўпирилиши ҳолатида зудлик билан хабар бериш

масаласида ўзаро ёрдам ва биргаликдаги чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги

шартнома: http: //www. Cavater

-info.net/library/int-dec/htm

12.

Ўрта Осиё давлатлараро Координацион Сув хўжалиги комиссияси

тўғрисидаги Низом (1992 йил 5 декабр): http: //www.ca

-econet/info/mkvk/40.htm

Маълумки, Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришгунга қадар

республикалар миқёсидаги сув қонунчилиги

ва уларга

мувофиқ қонун

ҳужжатларига оид сув муносабатлари собиқ “СССР Сув қонунчилиги асослари”
бўйича тартибга солинган. Маълумотларга қараганда Ўзбекистон ҳудудида ҳосил

бўладиган ер усти сувлари Орол денгизи ҳавзасидаги умумий миқдорнинг

1

0 фоизини ташкил этади. Марказий Осиё давлатлари ўртасида мавжуд бўлган сув

ҳажмлари 1983

-

1984 йилларда ишлаб чиқилган “Амударё ва Сирдарё ҳавза

схемалари” га асосан тақсимланган. Ушбу тақсимотга асосан, Ўзбекистонга

71,69 млрд. метр куб сув белгиланган. Шу жумладан: дарёлардан 58,6 млрд. метр
куб (81,7 фоиз), шундан ички дарёлардан 11,47 млрд. метр куб (19,6 фоиз), ер

ости

сувларидан 10,07 млрд. метр куб (14,0 фоиз), зовур оқова сувларидан 3,02 млрд.
метр куб (4,3 фоиз). Амударё сувлари 1986 йил қабул қилинган Протокол (собиқ

Иттифоқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги илмий техник кенгашининг

1987 йил 10 сентябрдаги 566

-

сонли протоколи) асосида тақсим қилинган. Ушбу

ҳужжат

асосида Амударё суви: Тожикистонга 9,5 млрд. метр куб (15,5 фоиз);

Туркманистонга

22,0 млрд. метр куб (35,8 фоиз); Ўзбекистонга 29,6 млрд. метр куб

(48,1 фоиз) қилиб тақсимланган.

Давлатлар мустақилликка эришганидан сўнг миллий ва халқаро

даражаларда сув муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий базани қайта ишлаш
зарурати туғилди.

1993

йилда Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларида Сув кодекси қабул

қилинди. 1994 йилда Қирғизистон Республикасида “Сув ҳақида”, 1993 йилда

Ўзбекистон Республикасида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” қонунлар
қабул

қилинди. Туркманистоннинг 1973 йилда қабул қилган “Сув кодекси”

2004 йилнинг 11 ноябригача ўз кучида қолди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

131

Марказий Осиё минтақасида 2000 йилдан бошлаб сув хўжалиги соҳасидаги

қонунчилик

базасини ривожлантиришда янги ҳаракатлар бошланди. Айни пайтда

Қозоғистон (2003), Қирғизистон (2005) ва Тожикистон (2000) Республикаларининг

Сув Кодексларини, Туркманистоннинг “Сув ҳақида” (2003) Кодексини ва Ўзбекистон
Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунини (1993)

Марказий Осиё мамлакатларининг сув муносабатлари соҳасидаги Миллий
Қонунлари (МСҚ) номи остида жамлаш мумкин ва улар мавжуд давлатлараро сув

муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади. (Манба: Раҳимов
Н,Аҳмаджонов В. Сув ресурсларини интеграл бошқариш ва ҳавзавий режалаштириш

асослари. Т

.

, “INFO Capital Croup”, 2019й, 39

-

40 бетлар).

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Орол денгизи ҳавзаси (ОДҲ) да умумий

сув вазиятларида Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон минтақадаги асосий сув
ресурслари шаклланадиган мамлакатлар ҳисобланади. Қозоғистон, Туркманистон

ва Ўзбекистон давлатлари асосий сув истеъмолчилари сифатида характерланади.
Турли ҳисоб

-

китобларга кўра, Афғонистон шимолида (юқори Амударё) йилига 8

-

10 дан 16

-

18 куб.км. гача, Қирғизистонда ОДҲнинг 25 фоизи, Тожикистонда

Амударё оқимининг 80 фоизи ва трансчегаравий Зарафшон дарёсининг деярли

бутун суви шаклланади. Давлатлараро аҳамиятдаги сув хўжалиги инфратузилмаси
объектларининг

тарвақайлаб

кетган

тузилмаси

вазиятни

янада

мураккаблаштиради. Шундай қилиб, Жанубий Қозоғистон ва қуйи Сирдарё сув
таъминоти

Тўхтағул

(Қирғизистон),

Қайроққум

(Тожикистон),

Чорвоқ

(Ўзбекистон) сув омборлари ҳамда Ўзбекистон орқали ўтувчи давлатлараро
каналлар иши билан боғлиқ. Келес ҳудуди сув таъминоти эса Чирчиқ дарёси

оқимининг бошқарувига боғлиқ. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятини, Аму

-

Бухоро

машина канали (АБМК), ва Қарши магистрал канали (ҚМК) бош сув олиш

иншооти ва бошқа инфратузилмаларини сув билан таъминловчи Туямўйин
гидроузели акваториясининг ярмидан кўпи Туркманистонда жойлашган.

Ўзбекистондаги Бухоро, Навоий (АБМК) ва Қашқадарё (ҚМК)

каби вилоятларнинг

сув таъминоти уларнинг барқарор ишлашига боғлиқ. Ўзбекистон ишлатадиган

сувнинг 90 фоизи Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистонда шаклланади.
Қирғизистонда

Сўх, Косонсой, Андижон сув омборлари сувлари мавжуд.

Қайроққум (Тожикистон) гидроузелининг иш фаолияти Жиззах, Сирдарё ва
қисман Тошкент вилоятлари сув таъминотига таъсир ўтказади.

Кўплаб мутахассислар ва таҳлилчилар фикрига кўра, Марказий Осиё

трансчегаравий сув ресурсларидан (ТСР) фойдаланишда кўплаб низоли вазиятлар

мавжуд бўлиб, келажакда бу вазиятлар минтақада жиддий муаммоларни келтириб
чиқариши мумкин. Минтақадаги сув муаммолари билан боғлиқ ҳолда юзага

келадиган сиёсий вазият Марказий Осиё давлатларининг жипслашувига ёки
аксинча, улар орасидаги низолар кучайишига сабаб бўлувчи омиллар бўлиши

мумкин.

Халқаро сув ҳуқуқи (ХСҲ) тамойиллари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф

этилган махсус экологик тамойилларига асосланган ҳолда қуйидагилардан
иборатдир:

а)

Соҳил бўйи давлатларининг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, мавжуд

шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ТСРдан адолатли ва оқилона

фойдаланиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

132

б)

Трансчегаравий дарё соҳилида унга тегишли давлатлар суверенитети;

в)

Барча соҳил бўйи давлатларининг умумий манфаатлари ва улардан ҳар

бирининг алоҳида манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда халқаро дарёлардан

фойдаланиш;

г)

Трансчегара тартибларига зиён келтирмаслик;

д)

Етказилган зарарни қоплаш (“зарар келтирувчи тўлайди”).

Бу ва умум эътироф этилган тамойиллар ва ХСҚ нормалари Марказий Осиёда

ТСР ни бошқариш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат

қилиши мумкин.

Трансчегаравий сувдан фойдаланиш бўйича Ўзбекистоннинг позицияси

қуйидагилардир

:

Трансчегаравий дарёларда йирик сув омборлари ва ГЭСларнинг экологик,

ижтимоий

-

иқтисодий экспертизадан ўтказмасдан, уларнинг техник

-

иқтисодий

асосларини (ТИА) ва қурилиш лойиҳаларини қўшни давлатлар билан келишмасдан

бир томонлама қурилиши юридик нуқтаи назардан ушбу давлатнинг бошқа

давлатларнинг ички ишларига аралашуви сифатида кўрилмоғи лозим;

Бундай объектларнинг қурилишини экспертизадан

ўтказиш айниқса,

уларнинг ТИА ва қурилиш лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида дарёларнинг қуйи

оқимлари давлатларининг сувга бўлган ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатлари

юридик томондан мустаҳкамлаб қўйилиши лозим;

Трансчегаравий дарёларнинг сув оқимларини бошқариш ва келишилган

режимга амал қилинмаган тақдирда дарёларнинг қуйи оқимларида жойлашган

давлатларга етказилган зарарни қоплаш принципларини белгилаб берувчи

Келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, минтақамизда фойдаланиладиган сув

ресурсларининг атиги 20 фоизи ўз ҳудудимизда шаклланади, қолган 80 фоизи эса

қўшни

мамлакатлардан кириб келади. Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида республикамизда сув

таъминоти имкониятларига тўхталиб шундай дейди:

“Яқин келажакда ўсиб

бораётган сувга талабларни қондиришнинг асосий йўли –

сув ресурслари

бошқарувини такомиллаштириш, улардан фойдаланишни оқилоналаштириш ва

ички захираларни топиш, сув тежамкорлигига эришишдир”.

Иқтисодиёти ва аҳолиси тез ўсиб бораётган юртимиз учун кўрсатиши

мумкин бўлган муносабат ва унинг иқтисодий

-

ижтимоий аҳамиятини чуқур

англаган ҳамда барча мажбуриятларига содиқ бўлиб келаётган Ўзбекистонда

мамлакат ичида ҳам чекланган сув ресурсларидан самарали фойдаланишни

таъминлаш

муаммоси ечимига қаратилган институционал, ҳуқуқий, иқтисодий ва

ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уни қуйидаги йўналишларда

кўришимиз мумкин:

Қонунчилик

бўйича сувдан фойдаланиш базасининг ривожлантирилиши,

Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонунига

қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонуности ва ҳуқуқий

-

меъёрий

ҳужжатлар

ишлаб чиқилди. Жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил

19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли

тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 82

-

сонли, 2013 йил

14 июндаги “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун

рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш

ҳақида”ги 171

-

сонли

қарорлари қабул қилинди;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

133

Сув ресурсларини бошқаришда маъмурий

-

ҳудудий тамойилдан гидрографик

ҳавзавий тамойилга ўтилиши. Бу йирик тадбир сув ресурсларини бошқаришда

маъмурий ҳудудий тамойил шароитида йўл қўйилган ташкилий характердаги сув

исрофгарчилигини кескин камайтириш ва бошқа қатор ижобий натижаларни

берди;

Сув

ресурсларини

бошқариш

бўйича

давлатнинг

ваколат

ва

мажбуриятларининг бир қисми ирригация тизимларининг қуйи бўғинида жамоат

ташкилотларига берилиши (Сув истеъмолчилари уюшмалари). Ушбу тадбир

ислоҳотлар натижасида сонлари кескин ортган сув истеъмолчиларида сувдан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласига дахлдорлик ҳиссининг

ортишига туртки бўлди.

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйича сув

истеъмолчиларининг хоҳиш

-

иродасини ҳисобга олган ҳолда тузилган 1503 та сув

сув истеъмолчилари уюшмаси фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги даврда сув

истеъмолчилари уюшмалари қуйи босқичда сув ресурсларидан самарали

фойдаланишни ташкил этишга мутасадди ва ваколатли асосий ташкилотдир.

Уларнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигида сув

ресурсларидан тежамли ва мақсадли фойдаланиш даражасини белгилайди;

Қишлоқ

хўжалиги

экинларини

диверсификация

қилиш.

Суғорма

деҳқончиликда кўп миқдорда ва сув танқис пайтларда ҳам сув талаб қилувчи

экинлар салмоғини камайтириб, уларнинг ўрнига кам сув талаб қилувчи, сув

танқис бўлмаган даврларда ҳам ўсадиган экинлар салмоғини ошириш сув

тақчиллигини сезиларли юмшатишга имкон яратади. Бунда асосан сувни кўп

талаб қиладиган пахта майдонлари 2 миллион гектардан 1 миллион 200 минг

гектарга, шоли эса 180 минг гектардан 40 минг гектарга қисқартирилиб, улар

ўрнига кам сув талаб қиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари

ғалла, сабзавот,

полиз, мевали боғлар ва узумзорлар кўпайтирилди;

Сув хўжалиги иншоотларининг фойдали иш коэффициентини ошириш.

Ўтган йиллар давомида 1,5 минг

километр каналлар, 211 километр лоток

тармоқлари, 400 дона йирик гидротехник иншоотлар, 200 донадан ортиқ насос

станцияларида реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилди. Ҳар

йили ўртача 5 минг километр узунликда каналлар, 100 минг километрдан зиёд

ички суғориш тармоқлари, 10 минг донага яқин гидротехник иншоотлар, 3 минг

дона насос агрегатлари, суғориш қудуқларида таъмирлаш

-

тиклаш ишлари олиб

борилмоқда. Ана шу тадбирлар натижасида лойиҳалар амалга оширилаётган

каналларнинг фойдали иш коэффициенти 20 фоизга ошишга эришилмоқда;

Сувнинг ҳисоб

-

китобини юритиш. Ҳар бир истеъмолчининг сув олиш

жойлари сув ўлчаш восита ва иншоотлари билан жиҳозланиши, сув олувчи ва

етказиб берувчи ўртасидаги ажратилган лимит доирасида тузилган

шартноманинг юритилиши ҳамда унинг бажарилиши таъминланиши сувдан

фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада оширди;

Сувни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этишни

ташкиллаштириш, жумладан:

замонавий суғориш технологияларини жорий этиш;

амалдаги кенг тарқалган анъанавий суғориш технологияларининг

имкониятларидан кенг фойдаланишни ташкил этиш;

ноанъанавий янги суғориш технологияларини тарғиб қилиш;

агротехнологияларни сувни тежаш талаблари асосида ташкил этиш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

134

Сув

хўжалиги

иншоотларининг

ишончли

фаолиятини

таъминлашга

йўналтирилган инвестицияларнинг амалга оширилиши. Сув хўжалиги соҳасини

ривожлантиришга давлат капитал маблағлари ҳисобидан йилига қарийб 500 миллиард

сўм, шунингдек эксплуатация ҳаражатлари учун 1 триллион 700 миллиард сўм

йўналтирилаётгани ва унинг

миқдори сўнги 10 йил давомида 5 баробар ортганини

эътироф этиш лозим. Бундан ташқари, соҳанинг муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда

давлат томонидан инвестицияларнинг жалб этилиши ишларига алоҳида эътибор

қаратилмоқда. Ҳозирги вақтда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт

банки, Саудия ривожланиш фонди, ОПЕК фонди, Қувайт фонди, Хитой Халқ

Республикаси Эксимбанки каби йирик молия институтлари, шунингдек, Япония,

Швейцария, Германия ва бошқа мамлакатларнинг Халқаро ҳамкорлик ташкилотлари ва

агентликлари каби донорларнинг инвестициялари иштирокида йирик лойиҳалар

амалга оширилмоқда. Сўнги 10 йил мабайнида соҳага умумий қиймати қарийб

1,5 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган инвестиция маблағлари жалб этилди.

Сувдан фойдаланишни самарали ташкил қилиш тадбирларининг амалга

оширилиши натижасида мамлакатимиз миқёсида йиллик фойдаланилаётган

сувларнинг умумий миқдори мустақилликдан аввалги даврдаги 64 миллиард километр

кубдан ўртача 51 миллиард километр кубгача ёки 20 фоизга камайтирилишига

эришилди. Ҳар бир гектар ерни суғориш учун ҳар йили манбадан олинадиган нисбий

сув сарфини ўтган асрнинг 90 йилларига нисбатан 18 минг метр кубдан 10,5 минг метр

кубга камайтиришга эришилди. Сув хўжалиги соҳасидаги ишларнинг бундай жадаллиги

ва инвестициялар даражаси минтақадаги ҳеч бир мамлакатда кузатилмайди.

Сув хўжалиги соҳасидаги оқилона давлат сиёсати туфайли мустақиллик

йилларида ирригация салоҳияти нафақат сақлаб қолинди, балки муваффақиятли тарзда

модернизация қилинмоқда. Мустақиллик йилларида сув хўжалигида радикал

ўзгаришлар амалга оширилди. Кенг миқёсда сув ресурсларини интеграллашган

бошқариш жорий этилмоқда. Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа

фондларнинг баҳосига кўра, Ўзбекистон бу борада минтақада тан олинган пешқадам

ҳисобланади

.

Хулоса ўрнида шундай дейиш мумкинки, сув тежамкорлиги –

барқарор сув

таъминотининг муҳим манбаи ҳисобланади. Шундай экан, сувдан фойдаланишда

минтақада истиқомат қилаётган барча аҳоли бебаҳо саналмиш сувнинг қадрига етиб,

унинг бир томчисини ҳам исроф қилмай, ундан унумли фойдаланса, табиат ва

жамиятимизнинг ривожига ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшган бўлар эди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ҳайдарали

Юнусов, Зулфия Маматова. Трансчегаравий дарёлар ва йирик

тўғонлар.Т, “Янги аср авлоди”, 2015 й, 19

-

20 бетлар.

2.

М.Ҳамидов, Х.Шукурлаев, И.Бегматов, А.Маматалиев. Қишлоқ хўжалигида

сувдан фойдаланиш.(Методик қўлланма) Т, 2018 й, 12

-

13 бетлар.

3.

Н.Рахимов, В.Т.Ахмаджонов, “Сув ресурсларини интеграл бошқариш ва

ҳавзавий

режалаштириш асослари”. Т, “Info Capital Group”, 2019й,

42-

бет.

4.

Ўзбекистон

Президенти

Ш.Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга

бағишланган илмий

-

оммабоп қўлланма. Т, 2019й, 146

-

бет.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ бош

Ассамблеясининг 72

-

сессиясидаги нутқини ўрганиш бўйича илмий

-

оммабоп

рисоласи Т, 2017 й, 98

-

бет.

Библиографические ссылки

Ҳайдарали Юнусов, Зулфия Маматова. Трансчегаравий дарёлар ва йирик тўғонлар.Т, “Янги аср авлоди”, 2015 й, 19-20 бетлар.

М.Ҳамидов, Х.Шукурлаев, И.Бегматов, А.Маматалиев. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш.(Методик қўлланма) Т, 2018 й, 12-13 бетлар.

Н.Рахимов, В.Т.Ахмаджонов, “Сув ресурсларини интеграл бошқариш ва ҳавзавий режалаштириш асослари”. Т, “Info Capital Group”, 2019й, 42-бет.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма. Т, 2019й, 146-бет.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқини ўрганиш бўйича илмий- оммабоп рисоласи Т, 2017 й, 98-бет.