Авторы

  • Шарофиддин Шомуротов
    преподаватель Кокандского государственного педагогического института, Коканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp458-465

Ключевые слова:

водное хозяйство водные ресурсы мелиорация и орошение оросительная техника водохранилища дренаж и коллекторы реформа

Аннотация

В статье анализируется реализация реформ в системе водного хозяйства в Узбекистане за годы независимости, уделено особое внимание к рациональному и экономному использованию водных ресурсов в оросительной системе, постепенное совершенствование модернизационных процессов на местах. В связи с этим за этот период был разработан и реализован ряд постановлений, законов, направленных на развитие системы и ее юридические гарантии.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Historical significance of reforms implemented in the water
system of Uzbekistan

Sharofiddin SHOMUROTOV

1


Kokand State Pedagogical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021

The article analyzes the implementation of reforms in the

water management system in Uzbekistan over the years of
independence, special attention to the rational and economical
use of water resources in the irrigation system, the gradual
improvement of modernization processes in the field. In this
regard, during this period, a number of decrees and laws were
developed and implemented, aimed at the development of the
system and its legal guarantees.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

water management,
water resources,
reclamation and irrigation,
irrigation technology,
water reservoir,
drainage and collectors,
reform.

Ўзбекистон сув хўжалиги тизимида амалга оширилган
ислоҳотларнинг тарихий аҳамияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сув хўжалиги,
сув ресурслари,
мелиорация ва ирригация,
суғориш технологиялари,
сув омбори,
дренаж ва коллекторлар,
ислоҳот.

Мақолада истиқлол йиллари Ўзбекистонда сув хўжалиги

тизимида

ислоҳотларнинг

амалга

оширилганлиги,

республика суғориш тизимида сув ресурсларидан оқилона
ва тежамли усулда фойдаланишга алоҳида эътибор
қаратилиши, соҳада модернизация жараёнлари йилдан-
йилга аста-секин такомиллашиб борганлиги манбалар
ёрдамида таҳлил қилинган. Бу борада айнан шу даврда
тизимни тараққий эттириш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан
кафолатлаш мақсадида бир қанча қарорлар, қонунлар
ишлаб чиқилди ва ҳаётга татбиқ этилганлиги масалалари
ҳам очиб берилган.

1

Lecturer of Kokand State Pedagogical Institute, Kokand, Uzbekistan

E-mail: sharofiddin.shomurotov@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

459

Историческое значение реформ, осуществляемых в водной
системе Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

водное хозяйство,
водные ресурсы,
мелиорация и орошение,
оросительная техника,
водохранилища,
дренаж и коллекторы,
реформа.

В статье анализируется реализация реформ в системе

водного хозяйства в Узбекистане за годы независимости,
особое внимание к рациональному и экономному
использованию водных ресурсов в оросительной системе,
постепенное

совершенствование

модернизационных

процессов на местах. В связи с этим за этот период был
разработан и реализован ряд постановлений, законов,
направленных на развитие системы и ее юридические
гарантии.


Бугунги глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган айни пайтда дунё

миқёсида ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантириш, сув хўжалигини
самарали бошқариш ва суғориш инфраструктурасини такомиллаштириш,
деҳқончиликда агротехник тадбирларни қўллаш, суғорма ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш бўйича инновацияларни татбиқ этиш, сув ресурсларидан
тежамли ва оқилона тарзда фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви
тизимини

тубдан

такомиллаштириш

бўйича

ташкилий

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги 2018 йил 12 февралдаги ПФ–5330-сон [2] Фармонига асосан,
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифа ва

фаолияти йўналишлари эса қуйидагилардан иборат этиб белгиланди:

сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, сув

ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг
зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари,
хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқ-
лаштириш;

ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор

ҳамда оқилона таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишини ва
барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари

ҳамда бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли фаолият
кўрсатишини таъминлаш, сув хўжалигининг йирик ва ўта муҳим обектлари
муҳофаза қилинишини ташкил этиш;

сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш учун сувдан

фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчилари масъулиятини ошириш, уларнинг
сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;

сув хўжалиги соҳасида фан ва техника ютуқлари, замонавий сув тежовчи

технологиялар, илғор тажрибалар, сув хўжалигини ва сувдан фойдаланишни
бошқариш тизимида инновацион услубларни жорий қилиш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

460

сув хўжалиги соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тизимини

ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий муассасалар
ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ютуқларини амалиётга жорий этиш
чораларини кўриш;

трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш

бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва
техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги
соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил

28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам “Қишлоқ хўжалиги
бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш энг муҳим вазифамиздир” дея таъкидлаган эди [4]. Яна бир муҳим
вазифа–сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг қўллашдан иборат.
Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги, Инновацион ривожланиш
вазирликлари билан ҳамкорликни кучайтириши, фермерларни Ўқитиш ва қайта
тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиши лозим” лиги тўғрисидаги фикрлар
билдириб ўтилган эди. Президентимизнинг Мурожаатномаси ҳамда фармонидан
келиб чиқадиган хулоса битта, у ҳам бўлса, ортиқча сув захираси йўқ.

Шундан хулоса қилишимиз зарурки, Марказий Осиё халқларининг сувга

бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш лозим. Ҳосилдорликка зиён етмаган
ҳолда илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришидаги суғориш нормаларини қайта кўриб чиқиш керак. Томчилатиб,
ёмғирлатиб суғоришда жуда қўл келадиган полиетилен қувурларини ишлаб
чиқаришни янада ривожлантиришимиз зарур. Бу эса пахта, ғалла, мева-сабзавот
экиларни суғоришда сув ресурсларидан тежаб, самарали фойдаланиш имконини
беради. Бундан келиб чиқадики, биз энди ҳар бир томчи сувни авайлаб
сарфлашимиз лозим.

Мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

борасида

амалга

оширилаётган

ишлар

қишлоқ

хўжалик

маҳсулотлари

етиштиришни янада кўпайтириш, фермерлар даромадини ошириш, халқимиз
турмушини фаровонлаштириш, давлатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожлан-
тириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 17 апрел-
даги ПҚ–3672-сон Қарори [3]га биноан Сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий
тузилмаси,

бошқарув

ходимларининг

чекланган

сони,

Қорақалпоғистон

Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза
бошқармалари, тизимдаги эксплуатация ташкилотларининг тузилмалари ва
бошқарув ходимларининг чекланган сони тасдиқланди [7, Б. 6].

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги [5] 2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланиб,
вазирликнинг асосий фаолияти ва вазифалари белгилаб берилди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

461

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 октябрдаги
ПҚ–4486-сон Қарори[1]га кўра мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш ва сув
хўжалиги объектларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш,
ирригация ва мелиорация лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини
таъминлаш, сув хўжалигини бошқариш соҳасида бозор тамойиллари ва
механизмларини жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада илм-фанни ривожлантириш
борасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш юклатилди.

Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурсларининг асосий манбаларини

Амударё, Сирдарё ва уларнинг ирмоқлари ташкил этади. Орол денгизи ҳавзасидаги
барча дарёларнинг ўртача кўп йиллик сув оқими ҳажми йилига 116,02 км

3

бўлиб,

шундан 79,4 км

3

Амударё ҳавзасида (67,4%) ва 36,6 км

3

(32,6%) Сирдарё ҳавзасида

шаклланади. Орол денгизи ҳавзасининг асосий дарёларидан Ўзбекистоннинг сув
олиш улуши минтақада ҳосил бўлган жами сув ресурсларининг 49 фоизини ташкил
қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018–2019 йилларда иррига-

цияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш давлат дастури тўғрисида”ги 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ–3405-сон
Қарорга асосан, 2018–2019 йилларда ирригация-мелиорация объектларини қуриш
ва реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш
ишларига республика бюджетидан жами 3 314,4 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ушбу
маблағлар ҳисобига 969,1 км канал, 242,0 км лоток тармоқлари, насос
станцияларнинг 29,4 км босимли қувурлари, умумий сув чиқариш қуввати 20 м

3

/

сек. бўлган насос станциялари, 103 дона суғориш қудуқлари, 516 дона гидротехника
иншооти, 21,0 км қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари, 1636,6 км очиқ, 600,5 км ёпиқ
коллектор-дренаж

тармоқларида

таъмирлар-тиклаш

ишлари

бажарилди.

Шунингдек, 204 дона мелиоратив тик қудуқлар, 5 дона мелиоратив насос
станциялари қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 25941,1 км очиқ, 1818,8 км ёпиқ
коллектор-дренаж тармоқлари, 1008 дона мелиоратив тик қудуқлар, 23 дона
мелиоратив насос агрегатлари, 226 та гидротехника иншоотларида таъмирлаш-
тиклаш ишлари амалга оширилган [6]. Бунинг натижасида 582,9 минг гектар
суғориладиган ерларнинг сув таъминоти оширилишига ҳамда 599,6 минг гектар
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020–2022 йилларда Ўзбекистон

Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлан-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 10 январдаги ПҚ–4565-сон Қарорга
асосан, 2020 йилда ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун
756,0 млрд. сўм капитал маблағлар лимити ажратилган [8].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат-хусусий шерикликни

ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ–3980-сон
Қарори асосида Сув хўжалиги объектларининг бошқарилишини босқичма-босқич
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга берилиши қишлоқ
хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерларда ирригация-
мелиорация тармоқларининг қайта тикланиши, уларни реконструкция қилиш, сув
тежовчи замонавий технологияларнинг жорий этилишига замин яратади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

462

Бу борада вазирлик томонидан республикамизда жойлашган сув хўжалиги

объектларида давлат-хусусий шериклик муносабатларини татбиқ этиш юзасидан
аниқ вазифалар белгилаб олинган. Жумладан, Наманган вилоятининг Поп ва
Мингбулоқ туманларидаги сув ресурсларини бошқариш учун “ART SOFT HOLDING”
ҳамда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги сув ресурсларини бошқариш
учун “TCT AGRO CLUSTER” масъулияти чекланган жамиятлари билан давлат-
хусусий шерикликни амалга ошириш бўйича концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Янги
Зеландиянинг «Sustainable Energy Services International» компанияси ўртасида
2019 йил 25 ноябрь куни насос станцияларига давлат-хусусий шериклик
тамойилини жорий этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Ушбу
меморандум доирасида сув хўжалиги тизимида бир қатор насос станцияларини
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш билан боғлиқ аниқ
вазифалар белгиланди. Бундан ташқари, республикамиздаги 22 та туманда
жойлашган сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 50 та сув хўжалиги
объектида давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этиш режалаш-
тирилган. Шунга кўра, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш учун
бериладиган 25 та насос станцияси рўйхати тасдиқланди [9]. Айни пайтда ушбу
насос станцияларида лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан инвентаризациядан
ўтказиш ва бошқа тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Сув
хўжалиги вазирлиги ҳамда жойларда фаолият юритаётган кластер ташкилотлари
ўртасида шериклик битими ва дастлабки англашув меморандуми лойиҳалари
тайёрланмоқда. 2018–2019 йиллар давомида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни
байрами муносабати билан вазирлик тизимида фаолият олиб бораётган кўп йиллик
меҳнат тажрибасига ва юқори касбий малакага эга, фаолиятида юксак натижаларга
эришган ва соҳада фидокорона меҳнати билан намуна бўлган 100 нафар ходим
«Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони билан
тақдирланди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
муҳандислари институти ва унинг филиалларида таълим олаётган талабаларнинг
амалиётлари фан-ишлаб чиқариш интеграцияси, ихтисослаштирилган синфлар
тарзида ташкил этилди.

Сув хўжалиги соҳасига ишга қабул қилишда ходимнинг мутахассислигига

алоҳида эътибор қаратиш тизими ишлаб чиқилди. 2018 йилнинг 3 декабрида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Марказий Кенгашининг Қўшма қарори имзоланган. Сув хўжалиги вазирлиги
тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2020 йилга
мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 6 та йўналишдан иборат
ушбу дастурга кўра ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш учун, ёш раҳбар
кадрларни тайёрлаш, кадрлар захирасини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви
органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш сингари жами 25 та банд бўйича
вазифалар белгилаб олинган.

2019 йилда Тошкент шаҳрида биринчи марта Сув ресурсларини мукаммал

бошқариш бўйича миллий олимпиада ташкил қилинди. Унда 30 дан зиёд ёш
сувчилар иштирок этди. 5 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, ўрта махсус
маълумотга эга бўлган, фаол ва ташаббускор 100 нафар ёшларга олий таълим
муассасаларининг сиртқи бўлимларига имтиёзли кириш бўйича тавсиянома
берилди. Ҳозирда улар ҳам ишлаб, ҳам сиртдан ўқишлари учун барча шарт-
шароитлар яратиб берилаётганлиги диққатга сазовордир.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

463

Бугунги кунда Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 30 ёшгача бўлган

3675 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда. Бу кўрсаткич жами ходимлар сонига нисбатан
12% ни ташкил этади. 2020 йилда ёш кадрлар сонини 5000 нафарга ёки 15% га
етказиш

режалаштирилган.

Шунингдек,

жорий

йилда

Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар ҳавза бошқармалари тизимида фаолият олиб бораётган
30 ёшгача бўлган ёшлар томонидан умумий қиймати 13,3 млрд. сўм бўлган 193 та
лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар доирасида Фарғона
вилоятида ғишт ишлаб чиқариш, Жиззах вилоятида тикувчилик цехи, Навоий
вилоятида ёшлар боғи ташкил этилди.

Сув хўжалиги тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида рақамли

технологияларни кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб,
бу борада қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

сув сарфини ҳисобга олишда автоматлаштирилган бошқарув тизимини

жорий этиш билан биргаликда сув ресурсларининг аниқ ҳисоб-китобини юритиш
ва олинаётган сувнинг аниқ миқдорини яшириш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини
таъминлаш;

сув хўжалиги ходимлари томонидан сув олди-берди муносабатларида

шартнома расмийлаштирган ҳолда талабнома асосида сув етказиб берилишини
таъминлаш;

манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тегишли вазирликлар билан

келишиш учун идоралараро ягона ахборот тизимини яратиш;

лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатига киритиладиган ирригация-

мелиорация объектларининг рўйхатини шакллантиришнинг шаффоф механизмини
ишлаб чиқиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш мақсадида

кузатув қудуқларини капитал таъмирлаш ва реал вақтда юқори аниқликда сизот
сувлари сатҳини, ҳарорати ҳамда шўрланиш даражасини автоматик тарзда онлайн
кузатиб бориш;

насос станцияларда сарфланаётган электр энергия ҳисобини ва таъмирлаш

ишларини назорат қилишнинг ягона электрон тизимини жорий қилиш;

вазирлик тизимида ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва озод этиш

масалаларини такомиллаштириш;

тизим ташкилотлари ҳисобидаги машина-механизмлар ва автотранспорт

воситаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида уларнинг ишини
онлайн тарзда масофадан назорат қилувчи (GPS) қурилмалари орқали кузатишни
ташкил этиш;

тизим ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш бўйича (иш ҳақи

ва унга тенглаштирилган тўловлар, товар-моддий бойликлари, иш, хизмат ва
бошқалар) амалга оширилаётган молиявий пул оқими ҳаракатларини вазирлик
томонидан онлайн тарзда электрон кузатиб бориш механизмини жорий қилиш;

вазирлик фаолиятидаги барча соҳалар кўрсаткичларини (ирригация,

мелиорация, кадрлар ҳисоби, инвестициялар ва уларнинг ўзлаштирилиши,
харажатлар сметаси ва улардан мақсадли фойдаланилиши) ҳамда уларнинг
бажарилишини назорат қилувчи ягона комплекс маълумотлар базасини ишлаб
чиқиш ва ҳ.к. Шунингдек, чора-тадбирлар режасида вазирлик тизим ташкилотлари
балансидаги барча коллектор, каналлар ҳамда сув омборларининг муҳофаза


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

464

зонасидан самарали фойдаланишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш
бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Бунда икки томонлама шартномалар тўлиқ
тузилиши ва кўрсатилган сумманинг 60 фоизи олдиндан тўланиши белгилаб
қўйилган.

Дунёнинг нуфузли ташкилотларидан бири Ирригация ва дренаж халқаро

комиссияси нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, 1950 йилда ташкил этилган.
Ушбу нуфузли ташкилотнинг мақсади халқаро ирригация ва дренаж тизимини
тартибга солиш, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни
тарғиб қилиш, шунингдек, экология ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга
қаратилган. Ҳозирги кунда ушбу нуфузли ташкилотга дунёнинг 78 та мамлакати
аъзо. Ўзбекистон 1993 йилдан буён Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси
аъзосидир.

Аъзоликда асосий кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:

Дунёнинг илғор тажрибаларини ўрганиш,

Комиссияга аъзо давлатлар билан хамкорлик қилиш,

Кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш,

Комиссиянинг ишчи гурухларига аъзо бўлиш,

Илғор тажрибаларни амалда қўллаш,

Замонавий техника ва инновацияларни жалб қилиш.

Хулоса қилиб айтганда, Президент Ш. Мирзиёев 2019 йилда Ўзбекистон

қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида соҳанинг залворли юкини ўз
елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор
ва пиллакорлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар,
жонкуяр олим ва мутахассислар қаторида моҳир сувчи ва ирригаторларни ҳам
дунёдаги энг олижаноб касб эгалари, дея таърифладилар. Бу мамалакатдаги барча
сувчиларни ғурурлантирди, кўксини ифтихорга тўлдирди. Ниҳоятда серфайз ва
баракали келган 2019 йилда сувчилар 7 миллион 130 минг тонна ғалла, 2 миллион
845 минг тонна пахта, 19 минг 600 тонна пилла, 400 минг тонна шоли ҳосилини
олиш, 21 миллион тонна мева-сабзавот, 2 миллион 600 минг тонна гўшт ва бошқа
маҳсулотларни етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшдилар.

2018–2019 йиллар давомида ирригация объектларига 1 трлн. 328 млрд. сўм,

мелиорацияга 645 млрд. сўм маблағ сарфлаб, 590 км канал, 126 км лоток
тармоқлари, 67 дона гидротехника иншооти, 7 та насос станцияси, 106 дона тик
суғориш қудуқлари, 1072 км коллектор-дренаж тармоқлари қурилди ва
реконструкция қилинди. Натижада 302 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув
таъминоти ва мелиоратив ҳолати яхшиланди. Бу борадаги ишлар 2020 йилда ҳам
давом эттирилади. Шу билан бирга келгусида ҳар йили республикадаги ирригация
ва суғориш тармоқларининг фойдаланиш коэффициентини 1% га ошириб, сувни
тежаш, шўрланган ер майдонларини эса 1-1,5% га камайтириб бориш
мўлжалланган. Президентнинг топшириқларидан келиб чиқиб, жорий йилда
республикада илғор замонавий суғориш технологиялари жорий этилган
майдонларни 250 минг гектарга етказиш асосий вазифа сифатида белгилаб
берилди. Сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонларни 2021 йилда
350 минг гектар, 2022 йилда 500 минг гектар, 2023 йилда 650 минг гектар,
2024 йилда 800 минг гектар, 2025 йилга бориб, жами 1 миллион гектарга, жумладан,
томчилатиб суғоришни 250-300 минг гектарга етказиш режалаштирилган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

465

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ресурсларини бошқариш

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
9 октябрдаги ПҚ–4486-сон Қарори // https://lex.uz/docs/4545898.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги

давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-
тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5330-сон Фармони //
https://lex.uz/docs/3586971.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув

хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2018 йил 17 апрелдаги ПҚ–3672-сон Қарори // https://lex.uz/docs/3687875.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил

28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси // https://nrm.uz/contentf?
doc=573929_o‘zbekiston_respublikasi_prezidenti_shavkat_mirzieevning_oliy_majlisga_m
urojaatnomasi_(2018_yil_28_dekabr).

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш

бўйича

Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент: Адолат, 2017. – Б. 25–150.

6.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”
2018 йил 3 июлдаги 500-сон Қарори // https://lex.uz/docs/3812729.

7.

Норбеков О, Ҳайитов А. Сув хўжалиги ҳисобот беради. Қўлланма. – Тошкент:

Бактриа пресс, 2020.

8.

www.lex.uz.

9.

www.nоrma.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон Қарори // https://lex.uz/docs/4545898

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5330-сон Фармони // https://lex.uz/docs/3586971

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон Қарори // https://lex.uz/docs/3687875

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси // https://nrm.uz/contentf?doc=573929_o‘zbekiston_respublikasi_prezidenti_shavkat_mirzieevning_oliy_majlisga_murojaatnomasi_(2018_yil_28_dekabr).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами.-Тошкент: Адолат, 2017. -Б.25-150.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 3 июлдаги 500-сон Қарори // https://lex.uz/docs/3812729

Норбеков О, Ҳайитов А. Сув хўжалиги ҳисобот беради. Қўлланма. –Тошкент: Бактриа пресс, 2020.

www.lex.uz.

www.nоrma. uz