Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal status and responsibilities of special settlers in Uzbekistan
(30s of the XX century)
Muzrobjon ABDULLAYEV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021
The article deals with the problems of the legal status of the
former kulaks in the Uzbek SSR. The special settlement regime
and its impact on the adaptations of exiled kulaks are analyzed.
The cited facts show the forced nature of the special settlement
system and the existence of significant administrative barriers to
the socialization of special settlers. It is concluded that the rights
of special settlers were declarative in nature. The positive role of
special settlements in the economy of the region-special
settlements-is noted.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Kulak exile,
special settlement,
special settlers,
legal status,
OGPU,
NKVD,
GULAG,
Commandant’s office regime.
Ўзбекистондаги “махсус кўчирилганлар”нинг ҳуқуқий
ҳолати ва мажбуриятлари (ХХ асрнинг 30-йиллари)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қулоқлар сургуни,
махсус манзилгоҳлар,
махсус кўчирилганлар,
ҳуқуқий ҳолат,
ОГПУ,
НКВД,
ГУЛАГ,
комендатура режими.
Мақолада Ўзбекистон ССРга сургун қилинган собиқ
қулоқларнинг ҳуқуқий ҳолати масаласи кўрилган. Махсус
манзилгоҳлар режими ва унинг махсус кўчирилганлар
ҳаётига таъсири таҳлил этилган. Келтирилган далиллар
махсус манзилгоҳлар тизимининг мажбурий характери ва
махсус кўчирилганлар ижтимоийлашувида маъмурий
тўсиқлар бўлганини кўрсатади. Махсус кўчирилганларнинг
ҳуқуқлари
фақат
декларатив
хусусиятда
бўлгани
кўрсатилган. Собиқ қулоқларнинг минтақа иқтисодиётини
ривожлантиришдаги роли қайд этилган.
1
Doctor of Historical Sciences, Acting Professor of the Department of History of Uzbekistan, Andijan State University,
Andijan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
31
Правовой статус и обязанности спецпереселенцев в
Узбекистане (30-е годы XX века)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
кулацкая ссылка,
спецпоселение,
спецпереселенцы,
правовой статус,
ОГПУ,
НКВД, ГУЛАГ, режим
комендатуры.
В статье рассматриваются проблемы правового положения
бывших кулаков в Узбекской ССР. Анализируется режим
спецпоселения, его влияние на адаптации высланних кулаков.
Приводимые
факты
показывают
вынужденный
характер спецпоселенческой системы и существование
значительных административных барьеров к социализации
спецпереселенцев.
Делается
вывод,
что
права
спецпереселенцев
носили
декларативный
характер.
Отмечается
положительная
роль
спецпереселенцев
в
экономике региона-спецпоселения.
Совет ҳукуматининг қишлоқ хўжалигини ёппасига коллективлаштириш ва
“қулоқларни синф сифатида тугатиш” сиёсати ва амалиёти жараёнида “қулоқ”
хўжаликларини сургун қилишнинг дастлабки даврида сургун қилинганларни
маъмурий бошқариш, хўжалик жиҳатдан уюштириш, шунингдек, ҳуқуқий ҳолатини
белгилаш масаласида ҳам ўта чалкашлик ва тартибсизликлар юз берди. ВКП(б) МК
Сиёсий бюросининг 1930 йил 30 январдаги “Ёппасига коллективлаштириш
районларида қулоқ хўжаликларини тугатиш тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
қулоқ қилинганларнинг ҳуқуқий аҳволи масаласи умуман қўйилмаган эди. Қарорда
фақатгина сургун қилинаётган оила аъзолари “ўз ихтиёрига кўра ва маҳаллий
ижроқўмлар розилиги билан аввалги яшаш жойида вақтинча ёки доимий қолиши
мумкинлиги” [1. Б. 127] кўрсатиб ўтилган эди, холос. Амалда эса, ўз оиласидан
ажралишни хохловчилар кўпчиликни ташкил қилмади, лекин уларга ҳам маҳаллий
ижроқўмлар яшаш жойларида қолишларига розилик бермади. Пировардида қулоқ
қилинган оилаларнинг ҳаммаси қариялари, ногиронлари ва ёш гўдаклари билан
бирга мажбуран сургун қилинди.
1930 йилларда “қулоқ” сифатида сургун қилинган деҳқон оилалари ОГПУнинг
Лагерлар бош бошқармаси (ГУЛАГ) назоратига олиниб, расман “махсус
кўчирилганлар” деб номланди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, сургун
қилинган деҳқон оилалари қонунга кўра суд ҳукми билан эмас, балки маҳаллий
ижроия органлари қарори билан сургун қилинди.
1931 йилнинг июлигача сургун қилинган қулоқларнинг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари
қонунан
аниқ
белгиланмади
ва
тартибга
солинмади.
Мамлакатнинг чекка ҳудудларига сургун қилинганлар ҳам, округ ва районлар
ичида кўчирилганлар ҳам барча фуқаролик ҳуқуқларидан ва имтиёзлардан маҳрум
қилиндилар. Махсус посёлкалар жойлашган ўлка (област) ва район ижроқўмлари
сургун қилинганлар маъмурий бошқаруви ва ҳуқуқи бўйича ўзларининг муваққат
низомларини ишлаб чиқиб, татбиқ этганлар.
Махсус кўчирилганлар ҳуқуқий муносабатларда суд қарори билан сургун
қилинганларга тенглаштирилган ва бир қатор фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум
қилинганлар. Ташкилий жиҳатдан эса махсус кўчирилганлар муддатли сургун
қилинганлардан бирмунча фарқ қилган. Чунончи, улар ўз шахсий қобилиятлари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
32
ва малакалари бўйича иш билан таъминланган. Яшаш жойини танлаш, турар
жойларнинг хусусияти (посёлкаларнинг катта-кичиклиги, хоналардаги шароит,
умумий фойдаланиш жойларининг аҳволи ва шу кабилар), машғулот тури ва
формалари, тартиб-қоидалар тегишли хўжалик ташкилоти томонидан белгиланган
[2. Б. 604].
Махсус кўчирилганлар махсус посёлкаларда шахсий истеъмол предмет-
ларидан ташқари барча турдаги мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.
Уларнинг хўжалик-маиший турмушини ташкил этишга мўлжалланган жиҳозлар
(барча турар жой бинолари, ёрдамчи бинолар, умумий фойдаланиш жойларидаги
буюмлар, ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари) давлат мулки
ҳисобланган. Сургундагиларнинг маиший турмуши билан боғлиқ барча ҳаракатлар
ва жараёнлар умумлаштирилган. Жумладан, белгиланган нормадаги озиқ-овқат
умумий ошхоналардаги умумий қозондан тарқатилган, ҳаммомлар, кир ювиш
жойлари, тиббий пункт ва касалхоналар, мактаблар, клублар, болалар уйлари
умумлаштирилган. Бу тартибда шахсий маиший ҳаёт кўринишларини имкон қадар
намоён қилмасликка ҳаракат қилинган. Шахсий маиший ҳаёт кўринишлари
болаларда хусусий мулкчилик кайфиятини юзага келтиради, деб ҳисобланган
[2. Б. 605].
Махсус посёлкалар бошқаруви бўйича маҳаллий ижроқўмлар низомларида
сургун қилинганлар маиший ҳаётининг умумлаштирилган жараёнлари улар
меҳнати эвазига юзага келган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши,
посёлкалар бюджети тегишли хўжалик ташкилоти томонидан белгиланиб,
тартибга солиб турилиши кўрсатилган. Посёлка бюджетини қуйидаги манбалардан
шакллантириш кўзда тутилган: а) маиший хизмат кўрсатишдан (ошхона, кир ювиш
жойлари, кутубхона-қироатхоналар, ясли, болалар уйлари, мактаб, касалхона ва
бошқалар); б) қариялар ва ногиронлар уйларидан; в) капитал маблағ топишдан
(қурилиш, электрлаштириш, механизациялаштириш ва шу кабилар); г) айланма
маблағлардан; д) заҳира капиталлардан [2. Б. 605–606].
Махсус посёлкаларнинг барча соғлом аҳолиси меҳнат билан шуғулланиши
шарт бўлиб, меҳнат мажбурий ҳисобланган. Иш билан таъминлаш, унинг мазмуни,
хажми, бажариш муддати ва иш ҳақи миқдорини белгилаш давлат маъмурияти
ваколатига кирган. Махсус кўчирилганлар томонидан ишлаб топилган маблағлар
махсус посёлкалар тизимини бошқарувчи ташкилот ягона кассасига тушган. Махсус
посёлкаларнинг бутун ташкилий эҳтиёжларидан ортиб қолган маблағлар посёлка
ишчилари ўртасида, улар машғулот туридан қатъий назар барчага тенг миқдорда
тақсимланиши белгиланган. Бу маблағ улушини сургун қилинганлар шахсий
эҳтиёжлари учун сарфлаши мумкин эди.
Махсус посёлкаларда ўрнатилган ички тартиб ва мажбуриятларга нисбатан
махсус кўчирилганларнинг суистеъмол ҳаракатлари посёлка маъмурияти
томонидан белгиланган қоидалар асосида жавобгарликка тортилган. Жиноий
ҳаракат содир этганлар эса умумфуқаролик суди томонидан жавобгарликка
тортилиши белгиланган. Сиёсий жиноятлар, посёлкадан қочиб кетиш, меҳнатдан
бўйин товлаш, норозилик кўринишлари ва шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар ОГПУ
органлари орқали жавобгарликка тортилган [2. Б. 606].
Мавжуд низомларда махсус кўчирилганлар ҳуқуқий аҳволи ва мажбурият-
ларининг барча масалалари акс этмаган эди. Жумладан, иш вақти, тегишли соҳалар
бўйича мажбурият ва нормалар, иш ҳақи, иш ҳақидан олиб қолинадиган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
33
чегирмалар, посёлка маъмурияти томонидан махсус кўчирилганларга нисбатан
қўлланадиган жазо чоралари шакли ва унинг меъёри каби масалалар аниқ
кўрсатилмаган эди. Бу каби масалаларда жойлардаги махсус посёлкалар
маъмурияти ва хўжалик ташкилотлари ўз билганларича иш тутганлар. Натижада бу
борада ўзбошимчалик, ҳаддан ошишлар содир бўлиб турган.
1931 йил 25 октябрда тасдиқланган “ОГПУнинг махсус кўчирилганлар ҳуқуқи
ва мажбуриятлари ва посёлка маъмурияти функциялари бўйича муваққат
низоми”да [3. Б. 51–63; 4. Б. 147–151] белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар меъёрини
таҳлил қилиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. “Муваққат низом”нинг мажбуриятлар
бўлимида “махсус кўчирилганларнинг меҳнатга яроқли барчаси оммавий-фойдали
меҳнат билан шуғулланишлари шарт”, деб кўрсатилган эди. Иш тури ва жойи махсус
кўчирилганлар бошқарувига масъул ОГПУ органлари томонидан белгиланган. Бу
ишлар давлат ва кооператив органларида, уставсиз артеллар шаклидаги қишлоқ
хўжалиги ва ҳунармандчиликда, посёлкалардаги йўл қурилиши, ер хайдаш,
мелиорация ва бошқалар бўлиши мумкин эди. Зарур ҳолларда ҳар қандай ишлардан
озод қилиш врачлик комиссиясининг хулосасига кўра, ОГПУ комендатураси
томонидан ҳал қилинган [3. Б. 52].
Махсус кўчирилганлар ОГПУ комендатураси рухсатисиз яшаб турган посёлка
ҳудудидан ташқарига чиқиш, яшаш жойини ва уйини ўзгартириш ҳуқуқига эга
бўлмаган. Улар давлат ва жамоа мулкларини, жумладан, яшаётган уйдаги
жиҳозларни, қишлоқ хўжалик асбоб-ускуналарини асраб-авайлашлари шарт эди.
Сургундагилар ОГПУ комендатураси томонидан посёлкада жорий қилинган тартиб-
қоидаларга сўзсиз бўйсуниши ва риоя қилиши, посёлка маъмурияти, маҳаллий
совет органлари ва совет ҳукуматининг барча қарор-кўрсатмаларини ҳаётга тўла
татбиқ этишлари лозим эди. Уларнинг ишлаб чиқариш соҳасидаги мажбуриятлари
тегишли хўжалик ташкилотларида амалда бўлган тартиб-қоидалар асосида
белгиланган [3. Б. 56].
Махсус кўчирилганларнинг ҳуқуқи бўлимида “белгиланган қоидаларга тўла
риоя қилган ва мажбуриятларни сидқидилдан бажарган махсус кўчирилганлар
ва оила аъзоларининг барча фуқаролик ҳуқуқлари сургун қилинганига беш
йил бўлганида тикланиши” айтилган эди. “Муваққат низом”нинг бу банди
СССР МИКнинг 1931 йил 3 июлда қабул қилинган “Сургун қилинган қулоқларнинг
фуқаролик ҳуқуқларини тиклаш тартиблари тўғрисида”ги қарори [5. Б. 391]
асосида ёзилган эди.
Турли ишларда банд бўлган махсус кўчирилганлар ва оила аъзолари меҳнатга
ҳақ тўлаш, озиқ-овқат ва турли товарлар таъминоти масаласида эркин ёлланиб
ишловчи ишчилар билан тенглаштирилди. Лекин, махсус кўчирилганлар иш
ҳақининг 15 фоизи
2
* маъмурий бошқарув ва хизмат кўрсатиш харажатлари учун
ушлаб қолиниши низомда алоҳида таъкидланган. Сургун қилинганлар меҳнатни
ташкил этишнинг умумий формаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, меҳнат
самарадорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган артел,
бригадалар тузиш, ўзаро мусобақалар ташкил этиш, зарбдорчилик ҳаракати каби
усулларга масъул ҳисобланган.
2
* 1932 йил февраль ойида бу чегирма қисқартирилиб, 5 фоиз қилиб белгиланди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
34
Низомда белгиланишича, махсус кўчирилганлар ва оила аъзолари тиббий ва
ижтимоий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, уларга жойларда махсус
ташкил этилган даволаш муассасаларида бепул хизмат кўрсатилиши айтилган.
Ёлланиб ишлаётган махсус кўчирилганлар суғурта устамаларига умумий тартиб
бўйича киритилиб, ижтимоий суғурта органларидан вақтинча меҳнат қобилиятини
йўқотганлик учун нафақа ҳамда туғилиш ва дафн учун ёрдам пулларини касаба
уюшмаларига аъзо бўлмаган эркин ишчилар билан бир хил миқдорда олиш
ҳуқуқига эга бўлган. Ҳеч кими йўқ етимларга, шунингдек, ёлғиз қария ва
ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатилиши (интернатларга жойлаш ёки
ногиронлар уйига топшириш кўринишида), бу каби ижтимоий ёрдамлар маҳаллий
соғлиқни сақлаш, маориф ва ижтимоий таъминот органлари томонидан амалга
оширилиши кўрсатиб ўтилган [3. Б. 58].
Махсус кўчирилганлар ва уларнинг оила аъзоларига маҳаллий мактабларга
ва турли курсларга эркин фуқаролар билан бир хил шартлар асосида қабул
қилиниш ҳуқуқи берилган. Бироқ, низомнинг бу пунктига тўла амал қилинмади.
Биринчидан, кўпгина махсус посёлкаларда, хусусан, Ўрта Осиёдаги махсус
посёлкаларда мактабнинг ўзи йўқ эди, мавжуд мактаблар ҳам посёлкадан олисда
жойлашганди. Иккинчидан, айрим маҳаллий мактаб маъмуриятлари қулоқ
фарзандларини мактабга қабул қилишдан бош тортганлар.
Махсус кўчирилганлар ОГПУ комендатурасининг рухсати билан посёлкаларда
маданий-маърифий ташкилотлар (мустақил ўқиш тўгараклари, турли санъат ва
санитария тўгараклари) тузиш, шунингдек, комендатура рухсати билан маданий-
маърифий мазмундаги йиғилишлар ўтказиш, зарбдорчилик ва мусобақа
масалаларида ҳамда посёлкадаги оммавий-маиший тартиб масалаларида тўпланиш
ҳуқуқига эга бўлган. Лекин, барча оммавий йиғилишлар ОГПУ комендатураси
вакили иштирокида ўтказилиши шарт бўлиб, қабул қилинган қарорлар ОГПУ
комендатураси томонидан тасдиқланганидан кейингина ҳақиқий ҳисобланган.
Махсус кўчирилганларга мамлакатда нашр қилинган барча турдаги адабиёт,
газета-журналларга обуна бўлиш ва фойдаланишда, барча турдаги ёзишмалар олиб
бориш, пул жўнатмалари ва посилкалар олишда чекланмаган ҳуқуқ берилган.
Лекин, шуни қайд этиб ўтиш лозимки, махсус кўчирилганларнинг ўзаро
ёзишмалари ОГПУ органлари томонидан текширилган. 1930 йил июнь ойининг
фақат ўн кунида махсус кўчирилганларнинг 16790 та хати ОГПУ органлари
томонидан ўқиб чиқилган ва хатларнинг 8871 таси мусодара қилинган. Ўқиб
чиқилган хатларнинг фақат 143 таси “ижобий мазмунга эга” деб топилган [6. Б. 136].
Махсус кўчирилганлар ОГПУ органларига ва совет ҳукуматига шикоят ва
аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлган, лекин бу борада
чекловлар бўлган. Масалан, нотўғри сургун қилинганлик ҳақидаги аризалар
1930 йилдан кейин қабул қилинмади. ОГПУ раиси ўринбосари С.А. Мессингнинг
ахборотига кўра, бундай аризалар фақат “қизил армия хизматчилари, фуқаролар
уруши қатнашчилари, партизан ҳаракати қатнашчилари оиласидан” қабул
қилинган [2. Б. 575].
Низомнинг бир бандига кўра, махсус кўчирилганлар ОГПУ комендатураси
орқали 14 ёшгача бўлган фарзандларини ва меҳнатга яроқсиз қарияларни
ўз қариндошлари ёки яқинлари тарбияси ва қарамоғига бериши мумкин эди.
Бироқ, бу ҳуқуқ кейинчалик ОГПУ органлари томонидан сургундагиларнинг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
35
посёлкалардан қочиб кетиш стимулларидан бири сифатида бекор қилинган
[2. Б. 126–127]. Бинобарин, фарзандларини қариндошлари қарамоғига бериб
юбориб, ёлғиз ўзи қолган хўжалик бошлиғининг посёлкадан қочиб кетиши
нисбатан осон бўлган.
Махсус кўчирилганларнинг эркин фуқаролар билан турмуш қуриши ва
умумий тартибда ФҲДЁ (ЗАГС) дан ўтиши мумкин эди. Бироқ бу ҳол улардан
фуқаролик ҳуқуқи чекловлари олинишига асос бўлмаган, шу билан бирга махсус
кўчирилганлар билан турмуш қурганлар ҳам ўз ҳуқуқларини йўқотмаганлар.
Махсус кўчирилганлар билан турмуш қурган эркин фуқаролар махсус посёлкаларга
келиб яшаши мумкин эди, лекин махсус кўчирилганларнинг посёлкадан кетиши
мумкин бўлмаган.
СССР МИК Президиумининг 1931 йил 3 июлдаги “Сургун қилинган қулоқ-
ларнинг фуқаролик ҳуқуқларини тиклаш тартиблари тўғрисида” қарорида сургун
жойларида меҳнатсеварлиги, тартиблилиги, совет давлатига садоқати билан
ўзларини кўрсатган қулоқларнинг фуқаролик ҳуқуқлари 5 йил мобайнида
тикланиши айтилган эди [5. Б. 391].
СССР ХКС ҳузуридаги Андреев комиссиясининг 1931 йил 7 августдаги, ВКП(б)
МК Сиёсий бюросининг 10 августдаги ва СССР ХКСнинг 16 августдаги қарорларида
ҳам 18 ёшга тўлган қулоқ фарзандлари ўзларини ижобий томондан намоён этсалар
5 йил давомида уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари тикланиши мумкинлиги қайд
қилинган [7. Б. 365–371].
1932 йил 26 апрелда ОГПУ раиси ўринбосари Г.Ягода СССР МИК Президиумига
махсус кўчирилганлар ҳуқуқини тиклаш ҳақидаги қарор лойиҳасини тақдим этади.
1933 йил 17 мартда бу лойиҳа асосида СССР МИКнинг “Қулоқ фарзандларининг
сайлов ҳуқуқини тиклаш тартиблари ҳақида” қарори қабул қилинди. Унда сургун
жойида ижтимоий-фойдали меҳнат билан шуғулланаётган қулоқ фарзандлари
18 ёшга тўлганида сайлов ҳуқуқига эга бўлиши айтилган эди [8. Б. 117].
1934–1935 йилларда қулоқ оилаларининг сургун қилинганига ҳам 5 йил
бўлиб қолди. 1934 йил 27 майда СССР МИКнинг “Собиқ қулоқларнинг фуқаролик
ҳуқуқларини тиклаш тартиблари тўғрисида”ги яна бир қарори [9. Б. 219] қабул
қилиндики, унда совет ҳукумати тадбирларини қўллаб-қувватлаган ва чин дилдан
меҳнат қилган қулоқларнинг сургун қилинганига 5 йил тўлганида, ОГПУнинг
жойлардаги мухтор вакилликлари тавсиясига кўра фуқаролик ҳуқуқлари
тикланиши кўрсатилди. Қарорда ўлка ва область ижроия комитетларига жамоат
ишлари фаоллари ва меҳнат зарбдорлари бўлган ёшларни муддатидан аввал
фуқаролик ҳуқуқларига тиклаш ваколати берилди.
Ушбу қарорга мувофиқ 1934 йил ноябригача мамлакат бўйича 8505 оила –
31364 кишининг фуқаролик ҳуқуқлари тикланган. Улардан 6017 оила – 23507 киши
аввалги яшаш жойларига жўнаб кетган, 2488 оила – 7857 киши эса посёлкаларда
қолган [10. Б. 63]. Ўрта Осиёдаги махсус посёлкалардан эса 78 кишининг фуқаролик
ҳуқуқлари тикланган, уларнинг барчаси посёлкаларда яшаб қолган [4. Б.208].
Сургундагилар фуқаролик ҳуқуқларининг тиклана бошлаши ГУЛАГ
раҳбариятини ваҳимага солган. ГУЛАГ бошлиғи М.Д. Берманнинг 1935 йил
2 январда НКВД бошлиғи Г.Г. Ягодага юборган ахборотида махсус кўчирилган-
ларнинг фуқаролик ҳуқуқлари тикланиши муносабати билан уларнинг махсус
посёлкалардан жўнаб кетишлари оммавий тус олгани, бунинг оқибатида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
36
посёлкалар хўжалиги издан чиқиб кетаётгани баён қилинган эди [4. Б.207–208].
1935 йил 17 январда бундай маълумот ВКП(б) МКга – шахсан Сталин номига ҳам
юборилади. Унда МИКнинг 1934 йил 27 майдаги қарорида ҳуқуқлари тикланган
махсус кўчирилганларнинг посёлкадан кетиши ҳақида махсус пункт бўлмасада,
уларнинг сургун жойидан кетиб қолиши оммавий тус олгани, бу эса кимсасиз
жойларни ўзлаштириш тадбирларини барбод қилаётгани таъкидланиб, ҳуқуқлари
тикланганларнинг посёлкада қолишларини таъминловчи МИКнинг махсус
қарорини чиқариш зарурлиги қайд қилинган. Шунингдек, маълумотда ҳуқуқлари
тикланган махсус кўчирилганларнинг аввалги яшаш жойига қайтиб боришлари
сиёсий томондан ҳам маъқул эмаслиги таъкидланган [11. Б. 139].
1935 йил 25 январда СССР МИКнинг 1931 йил 3 июлдаги ва 1934 йил
27 майдаги қарорларига тузатиш киритувчи махсус қарори қабул қилинди. Қарорда
“Фуқаролик ҳуқуқларининг тикланиши сургун жойидан кетиш ҳуқуқини бермайди”
деган қўшимча киритилган эди [12; 13. Б. 57].
СССР Ички ишлар Халқ Комиссарлиги СССР Марказий Ижроия Комитетининг
1935 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ 15 мартда махсус кўрсатма ишлаб чиқиб,
НКВДнинг республика, ўлка ва областлардаги органларига юборган. Бу кўрсатмага
кўра қулоқлар фуқаролик ҳуқуқлари тикланганидан кейин ҳам аввалги сургун
жойида яшаб қолишга мажбур эдилар. Янги қароргача фуқаролик ҳуқуқи тикланиб,
сургун жойидан жўнаб кетишга улгурган оилаларни яна сургун жойига қайтариб
келиш зарурлиги кўрсатмада айтиб ўтилган [14. Б. 56].
Кўрсатмага кўра, фуқаролик ҳуқуқи тикланганлардан фақат қуйидагилар
сургун жойидан жўнаб кетишлари мумкин эди: а) нотўғри сургун қилингани тан
олинган кишилар; б) чақириқ ёшидаги ўсмирлар; в) меҳнатга яроқсизлар, қариялар,
ногирон ва қаровчиси йўқлар; г) эркин фуқарога турмушга чиққан қизлар [14. Б.43].
Баъзи бир ҳолларда фуқаролик ҳуқуқи тикланган меҳнат зарбдорларига
маълум бир муддатга туғилган жойига бориб келишига рухсат берилган. Бунда
уларга вақтинчалик паспорт билан бирга НКВД район бўлими бошлиғи тасдиқлаган
рухсатнома берилган. Фуқаролик ҳуқуқи тикланган махсус кўчирилганларнинг
рўйхати туман комендатуралари ҳисобидан чиқарилиб, алоҳида рўйхатга олинган.
Улар ўзбошимчалик билан сургун жойини ташлаб кетган тақдирда РСФСР жиноят
кодексининг 82-моддаси бўйича жавобгарликка тортилганлар [14. Б. 44].
Юқоридаги
қарорлар
бўйича
махсус
кўчирилганлар
фуқаролик
ҳуқуқларининг тикланиши уларнинг ҳуқуқий аҳволига деярли ўзгаришлар
киритмади. Энг муҳими, бу қарорлар амалиётида қонунчиликнинг умумэътироф
этилган принциплари бузилди. Қарор пунктлари анча аввал фуқаролик ҳуқуқи
тикланганларга нисбатан ҳам татбиқ этилди. Чекланган ҳаракат қоидасини
бузганлар жавобгарлик бўйича қамоқдан қочган маҳбусларга тенглаштирилди.
Фуқаролик ҳуқуқлари тикланган махсус кўчирилганлар ҳуқуқининг
чекланишига доир яна бир ҳолат эътиборга лойиқ. СССР НКВД Ишчи-деҳқон
милицияси бош бошқармаси (ГУРКМ) нинг ҳуқуқлари тикланган махсус
кўчирилганларга паспорт бериш тўғрисидаги йўриқномасида уларга фақат меҳнат
посёлкаси жойлашган район доирасида амал қиладиган паспорт берилиши
белгиланган. Бундай паспорт эгаси сургун жойидан бошқа жойда яшаши учун
қайдга олинмас эди [14. Б. 61].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
37
1935–1936 йилларда мамлакат бўйича 115676 сургун қилинган қулоқларнинг
фуқаролик ҳуқуқлари тикланди. Жумладан, Ўрта Осиё бўйича ҳуқуқи тикланганлар
502 киши бўлиб, улардан 362 нафари Ўзбекистон ССР меҳнат посёлкаларида
истиқомат қилган [10. Б. 64]. Ўзбекистон ССРда сургун қилинганларнинг фуқаролик
ҳуқуқларининг тикланиш даражаси иттифоқ миқёсидаги кўрсаткичдан анча паст
эди. Масалан, Ғарбий Сибирь ўлкасида фуқаролик ҳуқуқи тикланганлар бу ерга
сургун қилинганларнинг 25,2 фоизини ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич
Ўзбекистонда 2,5 фоизни ташкил этган [15. Б. 56].
1936 йил 5 декабрда қабул қилинган СССРнинг янги Конституцияси
сургун қилинганлар ҳуқуқий аҳволига бирмунча ўзгаришлар киритди. Унинг
135-моддасида махсус кўчирилганлар тўла ҳуқуқли фуқаролар деб эълон қилинди,
уларнинг барчаси сайлаш ҳуқуқига эга бўлди. 1936-1937 йилларда меҳнат
посёлкаларида руҳий кўтаринкилик юзага келиб, сургун қилинганларда ўз туғилиб
ўсган қишлоқларига қайтиш умиди пайдо бўлганди. Бироқ, уларнинг бу умиди
пучга чиқди, сургундагилар тўла ҳуқуқли мақомига эга бўлишига қарамай, сургун
жойидан кетиш ҳуқуқига эга эмас эди. Бу ҳол улар учун “тўла ҳуқуқлилик” фақат
сафсата эканини кўрсатди.
1937 йил бошларида ГУЛАГ раҳбарияти сургун қилинганларнинг ҳуқуқий
аҳволига доир таклифларни СССР Ички ишлар халқ комиссари Н.Ежовга тақдим
этади. Унда қуйидагилар баён қилинган эди: 1. НКВД бошқармалари қошидаги
меҳнат посёлкалари бўлимларини, район ва посёлка комендатураларини тугатиш;
2. Барча уставсиз артелларни уставли артелларга айлантириш; 3. Фуқаролик
ҳуқуқлари тикланганларнинг сургун жойидан кетишини таъқиқловчи СССР
МИКнинг 1935 йил 25 январдаги қарорини ўз кучида қолдирган ҳолда, сургун
қилинганларга 1940 йилдан тегишли област ичида, 1943 йилдан эса бутун СССР
бўйича эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини берувчи қўшимча киритиш; 4. Сургун
қилинганларнинг сургун жойидаги хўжалик фаолиятини рағбатлантирувчи
имтиёзлар белгилаш [16. Б. 143–144].
НКВД бошлиғи Н.Ежов ва СССР прокурори А.Вишинскийнинг янги
Конституция қабул қилинганлиги муносабати билан сургун қилинганлар ҳуқуқий
аҳволини ўзгартириш ҳақидаги, асосан, юқоридаги таклифлардан иборат бўлган
маърузаномаси 1937 йилнинг январида ВКП(б) МК ва СССР ХКСга юборилган
[4. Б. 236–237]. Лекин бу таклифлар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмаган.
1938 йил 22 октябрда СССР ХКСнинг №1143-280-с сонли “Махсус
кўчирилганлар ва сургун қилинганлар фарзандларига паспорт бериш тўғрисида”
қарори [3. Б. 70] чиқди. Бу қарорга кўра, сургун қилинган қулоқларнинг 16 ёшга
тўлган фарзандлари паспорт олишлари ва ишга жойлашиш ёки ўқиш учун бошқа
жойларга жўнаб кетишлари мумкин эди. Бироқ, дастлабки ойларда бу қарор бўйича
озод қилиш деярли амалга оширилмади, чунки унда айрим ноаниқликлар бор эди.
1939 йилда бу қарор бўйича 1824 киши озод қилинди, улар махсус посёлкалар барча
аҳолисининг 0,2 фоизини ташкил қилди [17. Б.103]. Умуман, 1939 йилнинг
1 июлидан 1941 йил 1 январигача ЎзССРдаги меҳнат посёлкаларидан 1408 нафар
ёшлар СССР ХКСнинг 1938 йил 22 октябрдаги қарори бўйича озод қилинган
[18. Б. 8–9].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
38
Ўқиш учун меҳнат посёлкасидан озод қилинган ёшлар ўқиш жойини ташлаб
кетган ёки талабалар сафидан чиқарилган ҳолларда уларнинг яна меҳнат
посёлкаларига қайтиб келишлари мажбурий эди [19. Б. 11].
1939 йил март ойида ГУЛАГ Махсус посёлкалар бўлими томонидан меҳнат
учун кўчирилганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, посёлка комендантларининг
маъмурий бошқарув функциялари ва ҳуқуқларига доир янги низом лойиҳаси
тайёрланиб, СССР Ички ишлар халқ комиссарлигига тақдим этилди [20. Б. 35–39].
Янги низом лойиҳасига 1932-1939 йилларда қабул қилинган ҳукумат меъёрий
ҳужжатлари бандлари киритилган эди. Жумладан, махсус кўчирилганлар СССР
Конституциясининг 135-моддасига кўра сайлаш ҳуқуқига эга, айни пайтда эса
МИКнинг 1935 йил 25 январдаги қарорига кўра сургун жойидан кетиш ҳуқуқига эга
эмаслиги лойиҳада қайд қилинди.
Эркин фуқаролар билан турмуш қурган махсус кўчирилганлар НКВД
бошқармаси бошлиғи розилиги билан меҳнат посёлкасидан озод қилиниши
мумкинлиги лойиҳага янгилик сифатида киритилди. Низом лойиҳаси бошқа
масалалар бўйича 1931 йилги “Муваққат низом”ни асосан такрорлаган эди. Лекин
бу янги низом лойиҳаси ҳам СССР ХКС томонидан қабул қилинмади.
СССР Олий Совети Президиумининг 1940 йил 26 июндаги “Саккиз соатлик иш
куни, етти кунлик иш хафтасига ўтиш ва ишчи-хизматчиларнинг иш жойларидан
рухсатсиз кетишларини таъқиқлаш тўғрисида”ги фармони ва бу бўйича қабул
қилинган ҳужжатлар меҳнат сургунидагиларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий аҳволини
янада ёмонлаштирди. ГУЛАГ бошлиғи А.Наседкиннинг 1941 йил 26 мартда НКВД
бошлиғи ўринбосари С.Кругловга юборган рапортида меҳнат посёлкаларидан
фақат 16 ёшга тўлган болаларни ўқишга бориши учун, қария ва ногиронларни эса
қариндошлари қарамоғига бериш учун озод қилиш, қолган барча озод этишларни
ГУЛАГ махсус посёлкалар бўлими тавсиясига кўра СССР НКВД қошидаги Махсус
кенгаш қарори билан амалга ошириш таклиф қилинди. Бу таклиф НКВД раҳбарияти
томонидан қабул қилинди [11. Б. 148]. Бу билан СССР ХКС ва МИК томонидан аввал
қабул қилинган қарорлар бўйича озод қилиш тўхтатилди.
Хуллас, уруш арафасида илгари қабул қилинган, махсус кўчирилганларни
турли асослар бўйича озод қилишга қаратилган барча қарорлар амалий кучини
йўқотди. Шунингдек, махсус кўчирилганлар ҳуқуқий аҳволига доир янги низом ҳам
қабул қилинмади. 1931 йилги “Муваққат низом” эса бу даврга келиб, амал қилмай
қўйган эди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Трагедия советской деревни: коллективизация и раскулачивание. Документы
и материалы в 5 томах. // Главный редакционный совет: В.П. Данилов, Р. Маннинг,
Л. Виола. Том 2. Ноябрь 1929 – декабрь 1930. – М.: РОССПЭН, 2000. – С. 928.
2.
Советская деревня глазами ВЧК-ОГПУ-НКВД. 1918-1939. Документы и
материалы. В 4-х томах. / Том 3. 1930-1934 гг. Кн. 1. 1930-1931 гг. / Под ред.
А. Береловича, В. Данилова. – Москва: РОССПЭН, 2003. – С. 864.
3.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги архиви (ЎзР ИИВА),
32-фонд, 1-рўйхат, 5-иш.
4.
История Сталинского ГУЛАГа. Конец 1920-х – первая половина 1950-х
годов. Собрание документов в 7-ми томах. / Том 5. Спецпереселенцы в СССР. /Отв.
ред. и сост. Т.В. Царевская-Дякина. – Москва: РОССПЭН, 2004. – С. 824.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
39
5.
Коллективизация сельского хозяйства. Важнейшие постановления
Коммунистической партии и советского правительства. 1927-1935. – Москва: Изд.
АН СССР, 1957. – С. 576.
6.
Красильников С.А. Серп и молот. Крестьянская ссылка в Западной Сибири в
1930-е годы. – Москва: РОССПЭН, 2003. – С. 286.
7.
Архивы Кремля. Политбюро и крестьянство: высылка, спецпоселение.
1930-1940. В 2 кн. Кн.1. /Отв. ред. Н.Н. Покровский. – Москва: РОССПЭН, 2005. – С. 912.
8.
Собрание законов СССР. 1933. № 21.
9.
Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание,
ссылка 1929–1955 гг. Документы и материалы в 3-х томах. Том 2. /Сост.: проф.
Р.Т. Шамсутдинов, к.и.н. Б.М. Расулов. Под ред. проф. Д.А. Алимовой. – Ташкент:
Шарк, 2006. – С. 496.
10.
Земсков В.Н. Спецпоселенцы в СССР 1930-1960. – Москва: Наука, 2003. – С. 306.
11.
Ивницкий Н.А. Судьба раскулаченных в СССР. – Москва: Собрание, 2004. – С. 298.
12.
“Правда Востока”, 28 января 1935 г. №23 (3683).
13.
Собрание законов СССР. 1935. № 7.
14.
ЎзР ИИВА, 32- фонд, 1-рўйхат, 1-иш.
15.
ЎзР ИИВА, 32-фонд, 1-рўйхат, 8-иш.
16.
Лысков Д. Запретная правда о «Сталинских репрессиях». «Дети Арбата»
лгут! – М.: Яуза-пресс, 2012. – С. 288.
17.
Земсков В.Н. Судьба «кулацкой ссылки» (1930–1954 гг.) // Отечественная
история. – М.: 1994, №1. – С. 96-114.
18.
ЎзР ИИВА, 32-фонд, 1-рўйхат, 11-иш.
19.
ЎзР ИИВА, 32-фонд, 1-рўйхат, 7-иш.
20.
Спецпереселенцы в Западной Сибири. Том 4. 1939-1945: Документы и
материалы. / Отв. ред.: В.П. Данилов, С.А Красильников. – Новосибирск: Экор,
1996. – С. 302.
