Авторы

  • Сарвар Боймирзаев
    научный сотрудник отдела научного сектора Фонда Государственного музея истории Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp9-17

Ключевые слова:

Музей археология находки кружок Туркестанской археологии коллекция амулет из терракоты остадон экспонат монета

Аннотация

В данной статье рассматриваются археологические находки, собранные в результате археологических экспедиций в начальный период создания Государственного музея истории Узбекистана и их доведения до музея, организация коллекций. Была предоставлена информация о некоторых археологических находках, которые на сегодняшний день считаются самыми уникальными экспонатами музея. Кроме того, частично была затронута деятельность членов кружка любителей археологии Туркестана.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

From the history of the first archaeological collections stored
in the state museum of history of Uzbekistan

Sarvar BOYMIRZAEV

1


State Museum of History of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021

This article describes the archeological findings collected as a

result of archeological expeditions in the early days of the State
Museum of History of Uzbekistan and their collection in the
museum. Some of the archeological finds that are considered to
be the most unique exhibits of the museum to date have been
reported. In addition, the activities of members of the Turkestan
Archaeological Amateur Circle were partially discussed.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

museum,
archeology,
findings,
Turkestan archeology
amateur circle,
collection,
amulet terracotta,
ostadon,
exhibit,
coin.

Ўзбекистон тарихи давлат музейида сақланаётган илк
археологик коллекциялар тарихидан

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Музей,
археология,
топилма,
Туркистон археология
ҳаваскорлари тўгараги,
коллекция,
амулет терракота,
остадон,
экспонат,
танга.

Ушбу мақолада Ўзбекистон тарихи давлат музейи

ташкил этилган дастлабки даврда археологик экспеди-
циялар натижасида тўпланган археологик топилмалар ва
уларнинг музейга келтирилиб, коллекциялар ташкил
этилиши ёритилган. Ҳозирги вақтга келиб музейнинг энг
ноёб экспонатлари деб ҳисобланаётган археологик топил-
маларнинг баъзилари тўғрисида маълумотлар берилгаан.
Бундан ташқари Туркистон археология ҳаваскорлари
тўгараги аъзоларининг фаолиятига қисман тўхталиб
ўтилган.

1

Scientific officer of the scientific sector department Funds of the State Museum of History of Uzbekistan.

Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

10

Из истории первых археологических коллекций, хранящихся в
государственном историческом музее Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Музей,
археология,
находки,
кружок Туркестанской
археологии,
коллекция,
амулет из терракоты,
остадон,
экспонат,
монета.

В данной статье рассматриваются археологические

находки, собранные в результате археологических экспедиций
в начальный период создания Государственного музея
истории Узбекистана и их доведения до музея, организация
коллекций. Была предоставлена информация о некоторых
археологических находках, которые на сегодняшний день
считаются самыми уникальными экспонатами музея. Кроме
того, частично была затронута деятельность членов кружка
любителей археологии Туркестана.


Музейлар халқларнинг ўтмиши билан келажагини боғлаб турувчи

кўприкдир. Юртимизнинг узоқ ўтмишидаги осори атиқалари, жумладан археологик
топилмаларнинг бугунги кунгача етиб келишида ва келажак авлодга муносиб
етказишда Ўзбекистон тарихи давлат музейининг ўрни беқиёс. Ўзбекистон тарихи
давлат музейи ўз фондларида Ўрта Осиёнинг биринчи даражали илмий аҳамиятга
эга ва дунёга машҳур бўлган юз минглаб моддий ва маънавий ёдгорликларидан
топилган археологик, нумизматик, этнографик топилмалар ҳамда архив
хужжатларини сақлаб келади. Ушбу бой мероснинг таркибий қисми бугунги кунда
70 мингдан зиёд ашёни ўз ичига олган археология фондида сақланиб келаётган
археологик топилмалардан иборатдир.

ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Ўзбекистон тарихи давлат

музейи археология фонди шакллантирилишида музей ташкил этилиши олдидан
(1876 й.) унга асос солган хусусий шахслар қўлида тўпланган, шунингдек, баъзи
муассасаларда, жумладан, Табиатшунослик, антропология ва этнография ҳавас-
корлари жамияти Туркистон бўлимида сақланаётган ашёлар жамланган эди.
Музейнинг археология фондига қисман ёки тўлиқ келиб тушган энг йирик
археологик тўпламлар асосан ХIХ асрнинг 70–90 йилларида шакллантирилган. Шу
ўринда ушбу хайрли ишларнинг бажарилишида хизмати синган Е.Ф. Каль, А.Д. Кун,
И.Т. Пославский, А.И. Добросмислов, И.А. Кастанье, А.А. Половцев, С.Ф. Николяи каби
етук олимларнинг номларини эслаб этиш ўринлидир. Археологик топилмалар
орасида 1875 йилда хаваскор-археолог, ўқитувчи Д.М. Граменицкий томонидан
қадимги Улкан-Тўйтепадан топилган топилмаларда турли кўринишдаги лойдан
ясалган идишлар, чироқлар, металл эритилганда қолдирилган қотишма, темир
халқалар, ойнадан ясалган анжом бўлаклари, симобкўзача ва бошқалар мавжуд.
Н.А. Маевнинг таъкидлашича, П.Э. Курковискийнинг таклифи билан қадимги
Улкан-Тўйтепа топилмалари Тошкент музейига топширилган [1, 46, 47, 131].

1883 йил Туркистон генерал-губернатори генерал М.Г. Чернияевнинг кўрсат-

маси билан Самарқанд вилояти музейининг археология ва нумизматика бўлим-
ларидаги коллекцияларнинг барчаси В.В. Крестовский томонидан Тошкент халқ
музейига топширилади. Археологик топилмалар билан биргаликда шайх Абу
Закариё ва унинг ўғли Яҳёга тегишли Дарғом канали бўйидаги Варагсер қишлоғи-
дан топилган ХIII асрга оид қайроқ (қабртош) ҳам келтирилган [2, 8, 9].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

11

1883 йил музейга келтирилган буюмлар орасида ташқи томони қуббали,

кичкина ҳовонча ҳам мавжуд. Тошкентда ўтказилган археологик текширувлар
натижасида 3-Туркистон баталёни казармаси яқинида қорин қисмининг икки
томонида ҳайвоннинг бошини суръати туширилган ва эпиграфик нақшли кичкина
ҳовонча топилган.

1884 йилда музей экспозициясининг археология бўлимига қўйилган 20 та

археологик топилмалар орасида Тўйтепа, Шоҳруҳия, Иссиқкўл кўли, Афросиёб ва
Самарқанд архитектурасига оид топилмалар бўлган [3, 37]. Археология фондида
археологик ва нумизматик топилмалар билан биргаликда Туркистон ҳудудидан
топилган христанлик динига оид терракоталар ҳам бор. У 1885 йил Авлиёота уезди
Қумариқ почта стансияси яқинидаги ариқни қазиш вақтида бўйнида мисдан
ясалган иккита хоч осилган бут топилган [4, 36].

Бу пайтга келиб музейга дастлабки оссуарий ҳам келтирилган. У 1886 йил

олдинги почта стансияси бўлган Ниёзбошида (Тошкентдан Самарқандга томон
ҳаракатланганда 22 чақирим узоқликда) нафақага чиққан аскарнинг ҳовлисидан
топилган. Шу йилнинг ўзида Тошкентдан икки чақирим жанубий шарқда
(Николский) ҳам топилган. Ундаодам тасвири туширилган бўлиб оссуарийнинг
бўлаклари сақланиб қолган. Топилма ҳақида “Туркистон ведомости” газетасида
ёзилган. Оссуарий билан бирга бошқа ашёлар, жумладан, қовоқсимон кўринишдаги,
тутқичли (инв №7/53) кўза ҳамда 7 та қадимги топилматопилган.

Графина П.С. Уварованинг Ярослов шаҳрида ўтказилган VII археология сезди

учун тайёрлаган ҳисоботида Тошкент музейи археология фондининг ҳолати
ҳақидаги баъзи қизиқарли маълумотлар учрайди. Унинг маълумотларига кўра ўша
пайтда археология фонди буюмларнинг барчаси жуда ноёб характерга эга бўлиб,
биргина “қадимги дунё” бўлимида 164 та ашё ва 1018 турли хилдаги тангалар
сақланган. Улар орасида Сирдарё қирғоқларида жойлашган Наманган уездига
қарашли Ахсикентдан топилган олтин браслет, 4 та сирға, араб алифбосида ёзуви
бўлган бир нечта узук, чаён ва қўнғиз расми туширилган қимматбаҳо ялтироқ тош
ва ярим қимматбаҳо тошдан ишланган маржон бор. Ушбу топилмалар ичида
Тошкентдан топилган қабртош (қайроқ), Афросиёбдан буралган кийик шохи
тасвирланган бронза браслет, ойна ва лойдан ясалган идиш қолдиқлари, терракота
ҳайкалчалари, чироқлар топилган. Ахсикентдан бронза идиш, Тошкентдан иккита
бронза чироқ, Авлиота уездининг Мерке ҳудудидан тош “балбал” ва бошқа
топилмалар бўлган [5, 6].

1891 йилда музейга жуда катта коллекция қабул қилинган. Унинг таркибида

Тошкент, Самарқанд, Керки, Термиздан қазиш ишларида топилган тангалар, қўлда
ясалган сопол ва металл тақинчоқлар, сотиб олинган антропологик материаллар
бўлган.

Тиниб-тинчимас Ўрта Осиё бўйича тадқиқот олиб борган ҳарбий инженер

И.Т. Пословиский томонидан тадқиқотлари натижасида тўпланган археологик
топилмалар 1914 йили, унинг вафотидан сўнг Шарқшунослик институтига ундан
сўнг Тошкент музейига топширилган. Топширилган ашёлар орасида терракота
ҳайкалчаси, (17 кол) сферо-конусли идишлар мавжуд [6. 77].

Шунингдек, ушбу ўринда кўплаб тангалар, археологик ашёлар ва

қўлёзмаларни тўплаган савдогар Акрам Асқаров (1891 йилда вафот этган) номини
ҳам зикр этиш жоиз. У Н.И. Веселовский томонидан Туркистон бўйлаб ташкил


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

12

этилган археологик қазишишларида фаол иштирок этган. 1887 йилда Рус
археология жамияти Асқаровни “Археология ривожига қўшган ҳиссаси учун” кичик
кумуш медали билан тақдирлаган [7, 36].

Осори-атиқаларга қизиқувчи ва уларни тўпловчи маҳаллий аҳоли вакил-

ларидан бўлган, эътиборли шахслардан яна бири самарқандлик савдогар Мирза
Абдулла Бухорий эди. Археология фонди музейининг мис ўймакорлиги буюмлари
коллекциясида унга тегишли, орқа томонига “Мирза Бухорий тўпламидан” деб
ёзилган бронза патнис (инв. № 188/81) сақланади. Бундан ташқари Бухородан
топилган 3 та Бақтрия кумуш тангаси, 7 та Афросиёбдан топилган Бақтрия кумуш
тангаси, куфий ёзуви туширилган 3 та кумуш танга (Афросиёб), Кушон подшолиги
ҳукмдори Васудева тасвири туширилган 2 та танга, 15 та ҳинд ёки қадимги форс
салтанатига тегишли ва 4 та араб тангаси (Афросиёб), 5 тилла узук, 31 штамп ва
кўплаб қадимги буюмлар мавжуд [8, 36].

Худди шунингдек, маҳаллий ўлкашунос, ҳаваскор-археологлар сафига

тўйтепалик қадимги ашёлар билан савдо қилувчи Султон Примқулов номини ҳам
қўшиш мумкин. 1884 йил Тўйтепада қазишишлар бошланган. Қазиш пайтида бино
қурилишида ишлатилган лекин ёнғин содир бўлганда куйиб кетган ғиштлар ва
устунлар топилган. 1884 йил Примқулов 36 дона шу жумладан, 7 дона
кичкинатанга, 2 та метал ва 1 та тошдан ишланган печат, қайрилма қозиқ,
қўнғироқча, бир қисми синган, суякдан ясалган қошиқ, ойнадан ишланган сиёҳдон,
мунчоқ, чироқ ва бошқа топилган топилмаларни музейга топширган [9,8].

XIX асрнинг 90 йилларида Тошкент музейининг археология фондини

шакллантириш ишлари жадаллашган. Хусусан, 1890 йилларнинг бошида топограф
М.А. Кирхгоф томонидан Тошкент музейининг археология бўлимига иккита тош
болға тақдим этилган. 1893 йил Д.И. Эварнитский музейга Афросиёбдан топилган
қабртошнинг синган бўлагини совға қилган.

1893–1894 йилларда Ўрта Осиёга ташриф буюрган Бартолд В.В. шундай

хотирлайди “Тошкент музейида Иссиқкўл атрофидан топилган, лойдан ишланиб,
12 та геомерик шакл тушурилган ваза сақланмоқда” [10,75].

Тошкент шаҳрида ўлканинг тарихини ўрганишга қизиққан ташаббускор

инсонларни бирлаштирувчи Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги (ТАҲТ)
1895 йилнинг 11 декабрида ташкил этилди. Тўгарак раиси Туркистон генерал-
губернатори бўлган. Тўгарак аъзолар асосан, маъмурий бошқарма вакиллари,
амалдорлар, ҳарбийлар, алоқачилар, директорлар ва ўқитувчилардан ташкил
топган. Йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнида ушбу тўгарак аъзолари ўлкада
археологик қидириш ва қазиш ишларини олиб боришди.Турли ашёларни тўплашди,
ўлкадаги қадимий ёдгорликларни ўрганишди. Мазкур тўгаракда Н.П. Смирнов,
И.Т. Пославский,

В.А. Каллауэр,

М.С. Андреев,

Е.Т. Смирнов,

Н.Г. Маллицкий,

А.А. Диваев, Н.Н. Пантусов, А.А. Семёнов ва бошқалар фаол иштирок этдилар [11, 10].
Тўплаш ва қазиш натижасида тўпланган археологик ва нумизматик топилмалар
ТАҲТ аъзолари томонидан топширилган. 1896 йил 3 июлда тўгарак аъзоларнинг
йиғилишида кутубхона ва музей коллекцияларини сақлаш учун ҳокимиятдан жой
сўраш масаласи кўрилади. 1896 йил 25 октябрда Туркистон генерал-губернатор-
лиги томонидан “оқуй”дан 2 та катта хона ажратилиши тўғрисидаги қарор
чиқарилади. 1897 йилдамузейнинг археология ва нумизматика фондида
сақланаётган топилмалар миқдори 1345 та буюмлар ва 2017 та тангаларга
етади [12, 9].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

13

1899 йилнинг 4 ноябрида тўгарак аъзолари ўз коллекцияларини Тошкент

халқ музейи археология бўлимига топширдилар. Ашёлар орасида 1893 ёки
1894 йилда Қўқон уездининг Сўх қишлоғи фуқаролари томонидан ерга ишлов
беришчоғида топилган ва Г.С. Батиров томонидан Тошкент музейига тортиқ
қилинган икки (қўш) илон кўринишидаги тумор-ҳайкалча ҳам бор. Олимлар ушбу
нодир топилма бронза даврига оид бўлиб, санаси милоддан аввалги
2 мингйилликка оид эканини аниқлаганлар. Ҳозирги кунда ушбу ноёб топилма
207 сонли коллекцияга киритилиб сақланмоқда. М.Э. Воронцнинг фикрича ушбу ноёб
топилманинг ёши бронза даврининг охири (милоддан аввалги II мингйиллик иккинчи
ярми) га оид [13, 140–141]. Тумор-бурама, ранги кўк-қора тусли, қалинлиги
5 миллиметр ва узунлиги 27 см. Таркибиминераллардан ташкил топган. Илон-
ларнинг танаси бўртиб чиққан. Пастки қисми тўртбурчак шаклда бўлиб иккита илон
бир бирига қараб турибди. Оғзи очиқ ва бурун тешиклари кичкина конуссимон,
кўзлари ичкарига чуқурлашган бўлиб, кўзларининг диаметри 1 см [14, 10].

Музейга топширилган материаллар орасида Чирчиқ дарёсининг юқори

қисми, Тошкент уездига қарашли Чимбой қишлоғи яқинидан тасодифан топилган
хазина таркибида бўлган бронза буюмларни алоҳида тилга олиш мумкин. Ушбу
хазина 1898 йилнинг май ойида олтин изловчи С. Николяининг қидирув гуруҳи
ишчиси томонидан топилган. Хазинада тўртта ашё: япроқсимон шаклдаги пичоқ,
қалпоқчалининатўғнағич, осмабалдоқли болта ва бронза ёмби бўлган. Бронза
пичоқ баргсимон шаклда, қалпоқчали нинатўғноғич думалоқ ва бир томони
қавариқ шаклда, осмабалдоқли болғашаклсиз, ёмби қуйма шаклдадир. Топилмалар
санаси милоддан аввалги 3 – 2 мингйиллик бошига тўғри келади [15, 200–201].

ТАҲТ музейидан Наманган вилоятининг Боғиш қишлоғидан 1895 йилда

топилган, 3 – 2 мингйилликка оид икки учи ўткир бронза чўкич ва яна иккита
Наманган вилоятидан топилган кельт болталари ҳам келиб тушган. Болталарнинг
биринчиси 259а/22 коллекцияда яширин тиқинли келт болға сақланаётган бўлиб,
у ҳозирги Наманган вилояти ҳудудидан 1895 йилда топилган [16, 3]. Унинг ёши
милоддан аввалги VII-VI асрлар. Иккинчиси ҳам бронза болға бўлиб, у келт типида,
ён томон қулоқлари болғанинг сопига елимланган. Даврий санаси милоддан
аввалги II мингйилликка тегишли эканлиги аниқланган.

Тўгарак аъзолари томонидан тақдим этилган топилмалар орасида муҳим-

ларидан яна бири ХI–ХII асрларга оид чироқ ҳам бўлиб, у думалоқ, суюқликни
сақлашга мўлжалланган, бундан ташқари унинг учта бурунли эканлиги бир пайтда
учта пиликни ёқиш имконини берган. Унинг ташқи томонида ва бурун қисмида
яхшиликларни ифода этувчи гулсимон ва геомитрик нақшлар туширилган. Чироқ
Тошкент вилояти Бўка туманидан топилган. Бугунги кунда Ўзбекистон тарихи
давлат музейи археология фондининг 120-коллекция тўпламида тўгарак аъзолари
томонидан симоб сақлашда фойдаланилган бир қанча симобкўзачалар
сақланмоқда. Ушбу симоб кўзачаларнинг ишланиш техникаси ҳамда нақшлари
турли туман. Симобкўзачалар ҳақида М.Э. Массон ўзининг Тошкент вилоятида
жойлашган қадимги Қанқа ҳақидаги “Ахангеран. Археологик-топографик
очерки”да маълумотлар бериб ўтади [17, 75–76], шунингдек И.Т. Пославиский
томонидан симобкўзачаларнинг бўлаклари эски Термиздан 10 фарсаҳ узоқликда
жойлашган Ганчтепа ёдгорлигидан топилган. Бу коллекциядаги 53 та топилманинг
фақат топилган жойи ёзилган бўлиб, паспорти ёзилмаган. Топилмалар нақшинкор
чизиқлар билан безатилган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

14

Музейга топширилган тўрт дона тарашлаб ясалган – “тошсанамлар” деб

аталувчи – ҳайкалчалар ҳозирги кунда № 68 рақами билан сақланаётган, унчалик
катта бўлмаган туркий давр ҳайкаллари коллекциясининг шаклланишига асос
бўлди [18, 37]. Улардан бирини Сирдарё вилояти губернатори Н.И. Гродеков Авлиё
ота уездидаги Александров тоғ тизмаси этакларидан топган. Қолган учтаси эса
1896 йил август ойида Авлиё ота уездидаги Мерке ҳудудига тош санамларни илмий
ўрганиш мақсадида сафар қилган И.В. Аничков томонидан келтирилган.

Тўгарак аъзоларининг ташаббуси ва ҳаракати билан топилган дастурхон –

думалоқ, лойдан ишланган, учта оёғи бор ёки косасимон оёқли таглик музейга
топширилади. Дастурхоннинг ички юза қисмида думалоқ штамп кўринишидаги –
медал ва бошқа нақшинкор белгилар бор. Тошкент музейининг археология
фондида ТАҲТнинг аъзолари томонидан Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларидан
топилган терракота ҳайкалчаларидан иборат унча катта бўлмаган коллекция
ташкил этилган. Уларнинг орасида Самарқанд вилояти Ургут туманида от минган
чавондоз ҳайкалчаси ҳам бор. Терракота ҳайкалчалари археология фондининг
17 коллекция китобигакиритилган [19, 13].

Музейга ташриф буюрувчиларда юртимиз ҳудудида милоддан аввалги

VIII–II асрларда яшаган сакларнинг бронза қозонлари коллекцияси катта қизиқиш
уйғотади. Уларданбири–дастали қозон Иссиқкўл тубидан топилган. Яна бири
Тошкентдан 40 чақирим нарида, Чиноз йўлида топилган. Кейинги уч қозоннинг эса
маълумотлари келтирилмаган. Қозонларнинг ёши милоддан аввалги V–III асрлар
билан белгиланган. Қозонлардан диний маросимларда ва гўштли овқатлар
тайёрлашда фойдаланган [20, 14].

ТАҲТ томонидан келтирилган ашёлар орасида ХI–ХII асрларга оид ажойиб

бронза фонус; симоб сақлаш учун мўлжалланган симоб кўзачалар (120 дона)
коллекцияси; асосий қисми сирланган сопол чироқлар; Ўрта Осиёнинг турли
ҳудудларидан топилган, куйдириб пиширилган сопол ҳайкалчалар; ғишт
шаклидаги меъморий безаклар, Самарқанд, Термиз ва бошқа шаҳарларда харобага
айланган меъморий ёдгорликлардан териб олинган, сирланган гулдор (майолика)
ва қадама нақш (мозаика)ли сопол лавҳалар; остадонлар; Саймалитош
қоятошидаги тасвирлар коллекцияси ва бошқабуюмларни қайд этиб ўтиш жоиз.

1922 йилга келиб Туркистон халқлари музейининг археология бўлимига

ТАҲТ аъзолари томонидан 84 та меъморий безак намуналари топширилган. Яна
ўша даврга оид асл буюмлар қаторига 1900 йилда Кўҳна Урганч вайроналаридан
топилган арабча ёзувли ноёб қўрғошин лавҳани ҳам қўшиш мумкин. Ушбу
лавҳанинг музейга келиб қолиши тарихи ҳам қизиқ. Дастлаб лавҳа Петро-
Александровск (ҳозирги Тўрткўл) шаҳрида Хива хони Саййид Муҳаммад Раҳимхон
томонидан ташкил этилаётган Амударё музейига топширилган. Лавҳанинг
фотосурати ўқиш учун туркшунос-профессор Н.Ф. Катановга жўнатилган ва у
қўрғошин лавҳада 410/1010 йилда қурилган минора бунёдкори – Абул Аббос
Маъмун II номи абадийлаштирилганини аниқлаган.1903 йилда қўрғошин лавҳа
Тошкент музейига келтирилади. 1903 йил 22 сентябрь куни 1 рақами билан қайд
этилган баённомада “Музей муҳофизи И.Ф. Плят йиғилиш раёсатига музейга
келтирилган археологик ашёлар ва уларнинг таркибида 1900 йилда Кўҳна Урганч
вайроналаридан топилган, дастлаб Петро-Александровск шаҳрига келтирилган ва
ундан йиғилиш кунида Тошкентга етказилган қадимги араб ёзувидаги хат


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

15

битилган қўрғошин лавҳа алоҳида қийматга эгалиги ҳақида маълум қилди”, деган
сўзлар ёзилган. Яна ўша даврда музейнинг археология бўлимига келиб тушган
топилмаларнинг эътиборлиси 1900–1903 йилларда топилган Сурия насроний-
лигига оид қабр тошлари эди. Ушбу қабр тошларининг топилиши Византиянинг
шарқий ҳудудларида шаклланган насронийлик черковларида пайдо бўлган
несториан оқимининг Ўрта Осиёга кириб келиши билан боғлиқ (V аср). Қабр
тошлари Иссиқкўлнинг шимоли-шарқий томони, Хитой билан чегарадош Мозор
қишлоғи яқинида жойлашган, ХIII–ХIV асрларда жалатой хонлари ҳукмронлик
қилган қадимий қароргоҳлар вайроналаридантопилган. Қабр тошлари учун турли
шаклдаги йирик денгиз тошлари ишлатилган, несторианлик хочлари ва
хочлар атрофидаги тошнинг тўрт бурчаги бўйлаб оссурий хатида ёзувлар ўйиб
туширилган [21, 38].

1890 йилларнинг охирларида ТАҲТ томонидан бир пайтда 5 та оссуарий олиб

келинган. 1896 йилда тўгарак аъзоси Боқихон Абдуқосимов томонидан Солар
қабристони яқинидаги Чилдўхтарон деган жойда яшовчи Ишонхон Подшохонов-
нинг ҳовлисидан топилган овалсимон оссуарий олиб келинади [22, 25].

Шу йилнинг ўзида Н.П. Остраумов томонидан Тошкент-Самарқанд йўлида

жойлашган Шоштепа тепалигидан бир чақирим узоқликда жойлашган Раҳматулла
Латифбоевнинг ҳовлисидан топилган,гулсимон нақшлар билан қопланган иккита
овалсимон оссуарий музейга тақдим этилади.

ХХ асрнинг биринчи чорагида Музей Туркистон археология ҳаваскорлари

тўгараги аъзоси И.А. Кастаньедан 1912–1916 йилларда тўплаган археологик
коллекциясининг бир қисмини қабул қилиб олди. Унинг таркибида 500 дан зиёд
буюм бор эди. Улар бугунги кунда 23 та коллекцион рўйхат (100, 102–108, 110–
119, 121–126) га киритилган [23, 1]. Буюмлар орасида Ахсикент, Тошкент атрофи-
даги Нўғой-Қўрғон, Шоҳруҳия, Қонқа, Ўратепа, Хўжакент, Косон яқинидаги Қалъаи
Муғ, Ангрен дарёси бўйидаги Мунчоқтепа, Панжикент яқинидаги Қайнар шаҳар-
часи, Термиз шаҳри ва бошқа ерлардан келтирилган сопол ва шиша идишлар, мис
идиш-товоқлар, чироқлар, куйдириб ишланган ҳайкалчалар, безакларнинг намуна-
лари бор.

1914 йилда музейга келтирилган йирик буюмлар қаторида Бухоро шаҳридан

35 км жануби-ғарбда жойлашган Пойкенд вайроналарини қазиш жараёнида
топилган археологик материаллар ҳам ўрин олган. Бу ерда қазиш ишлари 1914 йил
баҳор ва ёзида ТАҲТ аъзоси Л. А. Зимин томонидан 26 кун давомида олиб борилган.
Ушбу қазиш ишлари самараси ўлароқ, Тошкент музейига ҳозирги кунда 178 сонли
коллекцион рўйхатга киритилган [24,1], IХ – ХII асрларга оид турли хил археологик
материаллар келтирилди. Топилмалар орасида ўйма нақшлар билан безатилган
сувдон шаклидаги идиш алоҳида эътиборни тортади.

Археология фондининг кейинги тўлдирилиши Ўрта Осиёда археологик

тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда Туркистоннинг қадимги ёдгорликларини
ўрганиш ва сақлаш мақсадида тузилган Турккомстарис, Средазкомстарис ва
Узкомстарис каби давлат ташкилотларининг тузилиши ва фаолияти билан боғлиқ. Бу
ташкилотлар музейнинг археология бўлимини бойитишда муҳим аҳамият касб этган.

Археология ишларининг кенг қулоч ёйишида Туркистон ўлкаси Халқ

комиссарлари кенгашининг 1921 йил 31 июлдаги Турккомстарисга Туркистон
Республикаси ҳудудларида археологик ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқ


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

16

берувчи қарори муҳим роль ўйнади [25, 39]. Унга кўра археологик материалларнинг
илмий ишланмалари 1921 йилда Ўрта Осиё Бош музейи сифатида Турккомстарис
ихтиёрига ўтказилган музейда тўпланиши белгиланган.1921–1924 йилларнинг
ўзидаёқ Ўрта Осиё Бош музейи бир қатор археологик экспедициялар уюштирди.
Мазкур экспедициялар давомида тўпланган Ўрта Осиё моддий маданияти тарихи
бўйича топилмалар Ўрта Осиё Бош музейи археология фондини тўлдирди.

1923 йилдан Турккомстарисда атоқли археолог М.Е. Массон ўзининг

самарали фаолиятини бошлади. Самарқанд шаҳридан уни Тошкентга, Ўрта Осиё
Бош музейи археология бўлими мудири лавозимга ўтказишди. М.Е. Массон музейда
1929 йилга қадар ишлади. Археология бўлими фаолиятини ташкиллаштириш,
археологик ва нумизматик коллекцияларнинг бойитилиши ва уларнинг қайд
этилишида унинг хизматлари катта бўлди. Археология бўлимининг археология ва
нумизматика қайд китобларида 1924–1929 йиллар давомида олим томонидан
каллиграфик ҳуснихат* билан ёзилган битиклар ҳозиргача сақланиб қолган.

Археология фондининг таркиб топиши ва сақланишида яна бир ташаббускор

тадқиқотчи Турди Мирғиёсович Мирғиёсов (1896–1951 йй.)нинг хизматлари
беқиёс. Мустақил етишган археолог, ажойиб ўлкашунос ва музей ходими, бир неча
тиллар ва шеваларни чуқур ўзлаштирган мутахассис музейда 1926 йилнинг
6 февралидан бошлаб,чорак асрдан кўп вақт ишлади. 1924–1929 йилларда Турди
Мирғиёсов М.Е. Массон бошқарган музей археология бўлимининг экспедиция ва
коллекция тўплаш ишларига фаолкиришди ва барча экспедицияларда раҳбарнинг
ёрдамчиси ва йўлдошига айланди [26, 19]. Т.М. Мирғиёсов дунё миқёсида аҳамиятга
молик бўлган бир қатор археологик кашфиётларнинг гувоҳи ва иштирокчисига
айланди. У бошқа бир қатор олимлар – Я.Ғ. Ғуломов, А.Ю. Якубовский, В.А. Шишкин,
А.И. Тереножкин билан ҳам бирга иш олиб борди. Турккомстарис 1925 йилнинг
15 январида Ўрта Осиё музей ишлари ҳамда қадимий ёдгорликлар, санъат ва
табиатни қўриқлаш (Средазкомстарис) қўмитаси сифатида қайта ташкил этилди.
Шу санадан бошлаб, Ўрта Осиёнинг ўтмиш тарихини истиқболли ўрганиш, хусусан,
археология соҳасини ривожлантиришда янги босқичга қадам қўйилди.

Хулоса қилиб айтганда, XIX асрнинг биринчи чорагида юртимизда маҳаллий

олимларимизнинг рус олимлари билан ўтказган илмий текширувлари, шу
жумладан археологик қазишмалари натижасида мингйиллик тарихимизга далил
бўла оладиган бир қанча ноёб топилмалар топилди ва Тошкент музейига
топширилган. Буларнинг орасида бугунги кунда музейнинг энг ноёб экспонатлари
деб ҳисобланаётган археологик топилмаларнинг баьзилари айнан шу даврда
топилган. ХХ асрнинг биринчи чорагини археология соҳасининг биринчи
РЕНЕССАНСи деб аташ мумкин. чунки бу даврда ўлкамиз биринчи марта археологик
жиҳатдан кенг қамровли ўрганила бошланди. Қадимги манзилгоҳлар аниқланди,
қазиш ишлари олиб борилди ва тўпланган топилмалар илмий жиҳатдан ўрганилди.
Бундан ташқари М.Э.Массон ўзининг археология мактабига асос солди. Бу ўз ўрнида
юртимизда археология соҳасининг ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди.
Бугунги кунда ҳам ушбу археологик топилмалар музейга ташрифчиларда алоҳида
қизиқиш ўйғотмода.

*

Изоҳ.Каллиграфия – тасвирий санъатнинг бир тури, чиройли ва аниқ ёзиш ҳунари. Ҳозирги пайтда

каллиграфия асосан таклифномаларда ва тўй қутлов ҳатларида қўлланилади, ҳамда граффити, шрифтлар ва
қўлёзма логотипларида, диний санъатда, графикли дизайнда ва айрим тарихий маълумотларда
қўлланилади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

17

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Массон М.Э., Ахангеран. Археолого-топографический очерк. Т.: 1953.

2.

Массон М.Э., Среднеазиатские намогильныекайраки. 1956.

3.

Содиқова Н. Музейное дело в Узбекистане. Т., “Фан”. 1975.

4.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм / археология ва

нумизматика.

5.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т., 2017.

6.

Лунин Б.В. Из истории русского востоковедения и археологии в Туркестане.

/ Туркистанский кружок любителей археологии. 1895–1917 гг. Т., 1958.

7.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм / археология ва

нумизматика.

8.

Лунин Б.В. Самаркандский любитель старины Мирза Бухари // ОНУ. 1963.

9.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т., 2017.

10.

Бартолд В.В. Отчет о поездке в Средню Азию с научной целью в 1893 / 1894

гг. Сочинения. Т. 1У. М., 1906.

11.

Лунин Б.В. Из истории русского востоковедения и археологии в

Туркестане. / Туркистанский кружок любителей археологии. 1895–1917 гг. Т., 1958.

12.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т., 2017.

13.

ТАҲТ ҳисоботи. 1899.

14.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т., 2017.

15.

ТҲАТҳисоботи 1897.

16.

Археология фондининг 259 сонликоллекция китоби.

17.

Массон М.Э., Ахангеран. Археолого-топографический очерк. Т., 1953.

18.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва

нумизматика.

19.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т., 2017.

20.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т., 2017.

21.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва

нумизматика.

22.

ТАҲТ, пратакол,1897.

23.

Археология фондининг 100, 102–108, 110–119, 121–126 сонли коллекция

китоблари.

24.

Археология фондининг 178 сонликоллекция китоби.

25.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм / археология ва

нумизматика.

26.

Минасянц В.С. Алпаткина Т.Г. Т.М. Миргиязов-малоизвестное имя в

среднеазиатской археологии. Т., 2014.

Библиографические ссылки

Массон М.Э., Ахангеран. Археолого-топографический очерк. Т.: 1953.

Массон М.Э., Среднеазиатские намогильные кайраки. 1956.

Содиқова Н. Музейное дело в Узбекистане. Т., “Фан”. 1975.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва нумизматика.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т.,2017.

Лунин Б.В. Из истории русского востоковедения и археологии в Туркестане. / Туркистанский кружок любителей археологии. 1895-1917 гг. Т., 1958.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва нумизматика.

Лунин Б.В. Самаркандский любитель старины Мирза Бухари // ОНУ. 1963.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т.,2017.

Бартолд В.В. Отчет о поездке в Средню Азию с научной целью в 1893/1894 гг. Сочинения. Т. 1У. М., 1906.

Лунин Б.В. Из истории русского востоковедения и археологии в Туркестане. / Туркистанский кружок любителей археологии. 1895-1917 гг. Т., 1958.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т.,2017.

ТАҲТ ҳисоботи. 1899.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т.,2017.

ТҲАТ ҳисоботи 1897.

Археология фондининг 259 сонли коллекция китоби.

Массон М.Э., Ахангеран. Археолого-топографический очерк. Т., 1953.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва нумизматика.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т.,2017.

Левтеева Л., Минасянц В. Эхо ушедших эпох. Т.,2017.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва нумизматика.

ТАҲТ, пратакол,1897.

Археология фондининг 100, 102 – 108, 110 – 119, 121 – 126 сонли коллекция китоблари.

Археология фондининг 178 сонли коллекция китоби

Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами биринчи қисм/археология ва нумизматика.

Минасянц В.С. Алпаткина Т.Г. Т.М. Миргиязов-малоизвестное имя в среднеазиатской археологии. Т., 2014.