Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Evolutionary development of the funds of the state
museum of history of Uzbekistan
Sarvar BOYMIRZAEV
1
State Museum of History of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
This article discusses the reasons for the creation of the State
Museum of the History of Uzbekistan and its activities today. At
the same time, the goals and objectives of the departments that
operated in the early days of the museum's existence, the
formation of such museum funds as numismatics, archeology,
ethnography as a result of expeditions organized by the
museum staff, as well as the number of exhibits stored in each
of them, are given today.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp5
92-601
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
expedition,
museum,
collection,
coin,
fund.
Ўзбекистон тарихи давлат музейида фондларнинг
эвалюцион ривожланиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
экспедиция,
музей,
коллекция,
танга,
фонд.
Ушбу мақолада Ўзбекистон тарихи давлат музейининг
ташкил этилиш сабаблари ҳамда бугунги кунгача бўлган
даврдаги фаолияти ҳақида сўз юритилган. Шу билан
биргаликда, музей ташкил этилган дастлабки даврда
фаолият юритган бўлимларнинг мақсад ва вазифалари,
музей
ходимлари
томонидан
ташкил
этилган
экспедициялар натижасида музейдаги нумизматика,
археология, этнография каби фондларининг шаклланиши
ҳамда бугунги кунга келиб, уларнинг ҳар бирида қанчадан
ашёлар сақланаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар
берилган.
1
Researcher of the State Museum of History of Uzbekistan. E-mail: boymirzayevsarvar94@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
593
Эволюционное развитие фондов государственного
музея истории Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
экспедиция,
музей,
коллекция,
монета,
фонд.
В данной статье рассматриваются причины создания
Государственного музея истории Узбекистана и его
деятельность
на
сегодняшний
день.
При
этом,
представляются сведения о целях и задачах отделов,
действовавших в первые дни существования музея,
формировании таких музейных фондов, как нумизматика,
археология, этнография, в результате экспедиций,
организованные сотрудниками музея, а также о количестве
экспонатов, хранящихся в музее.
КИРИШ
Бугунги кунда 350 мингга яқин тарихий осори
-
атиқаларга эга
Ўзбекистон
тарихи давлат музейи фондлари шаклланишининг ўзига хос тарихи бор [1.
C. 1].
Ўлкамизда дастлаб ташкил этилган музейлардан бири Тошкент ўлкашунослик
музейи (ҳозирги кунда Ўзбекистон тарихи давлат музейи деб номланади) ташкил
этилиши ташаббусини А.П.
Федченко бошлайди, лекин унинг вафоти туфайли
(1873) унинг дўсти, ипакчилик мактабининг бошлиғи В.Ф. Ошанин ўз қўлига олади
ва ўзи бошчилик қилаётган ипакчилик мактабидан бир нечта хонани музей учун
ажратиб берган.
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР
Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори, генерал
-
лейтенант Н.
Головачев
1876 йил 9 январда музейни комплектлаш масаласи бўйича кенгашга Н.А.
Маев,
В.Ф.
Ошанин, А.И.
Вилькинс, Д.Ю.
Южаков ва И.И.
Краузени таклиф этган. Кенгашда
музей ташкил этилганда: а) геология
-
география; б) ботаника
-
зоология;
д) этнография
-
археология; э) қишлоқ хўжалиги ва саноат каби бўлимлар бўйича
коллекциялар
шакллантирилишига
қарор
қилинди
[2.
C. 85].
Музейда
1877 йилнинг биринчи январидан: а) табиат тарихи ва археология;
б) нумизматика; д) этнография ва техника; г) қишлоқ хўжалиги каби жами 4 та
бўлим фаолият юрита бошлади [3.
C. 1].
Табиат тарихи бўлимидан қўтос ва йўлбарс тулумлари (тери)дан ташқари
Колпаковский тақдим қилган 85 та қушларнинг коллекцияси, турли
-
туман
ҳашоратлар
йиғиндиси, тирик илонлар, И.И.
Краузе тўплаган Тошкент
ўсимликлари гербарийси жой олган. Тўла
-
тўкис ташкил қилинмаган зоология
бўлимида дастлаб 100 дан кўпроқ қўнғиз ва ҳашаротларнинг энтомотологик
коллекцияси (буларни В.Ф.
Ошанин ва А.И.
Вилкинс тўплаган) жой олган [4. C. 11].
Унча катта бўлмаган маъданлар бўлимида Ўрта Осиёнинг турли
ҳудудларидан
келтирилган тошкўмир ва бошқа тошга айланган жисмлар, нефт
олтингугурт, туз, турли тоғ жинслари ва маъданлар, темир, мис рудаси ҳамда
бошқа намуналарни кўриш мумкин. Бу бўлимдаги коллекциялар Тошкент,
Фарғона, Еттисув, Қизилқум ва Амударё бўйларидан келтирилган эди.
Қишлоқ
хўжалиги бўлимида эса бошоқли ўсимликлар йиғиндиси ва
маҳаллий қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғларидан намуналар, Тошкент
атрофидаги асаларичиликка оид материаллар, ипакчиликка доир тўла коллекция
ва дендралогия
намуналари жамланган эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
594
Тошкент музейининг 1876–1880 йиллардаги фаолиятини алоҳида ажратиб
кўрсатиш мумкин. Сабаби, айнан шу йиллар давомида музей фондлари
нумизматика, этнография, геология ва бошқа соҳаларга оид турли коллекциялар
билан бойиди. Коллекциялар тўпланиши натижасида экспозицияларни
кенгайтириш ва бўлимларни маълум даражада тартибга солиш бўйича йўриқнома
ишлаб чиқилиб, география ва антропология бўлими ажратилди. Техника ва
этнографиянинг бирлашган бўлими эса саноат ва этнография бўлимларига
бўлинди [5. C. 40].
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ўлка маъмурияти томонидан
тайинланган музей раҳбарлари, кўпинча, соҳага алоқадор эмас, музей ва унинг
фондлари моҳиятини тушунмас
эдилар. Оқибатда, музей учун инъом этилган
кўпгина нарсалар йўқолиб кетар эди. Бунинг устига музей биноси экспонатларни
сақлаш, қайта ишлов бериш учун мослашмаган эди. Х
I
Х асрнинг 80
йиллари
охирига келиб, бинонинг торлиги туфайли буюмларни туркумлаш ва уларни зарур
тартибда жойлаштириш имкони йўқолди [6,
c
. 12]. Музей фонди материалларини
ишлаш учун бино, маблағ ва зарур шароитнинг йўқлиги экспонатларни қайта
паспортлаштириш имконини бермади
.
Бундай муаммоларнинг мавжудлиги
зоология бўлимининг тугатилишига олиб келди. 1883 йилда эса турли
ҳайвонларнинг ҳўл препаратларини сақлаб қолиш учун зарур бўлган спиртнинг
йўқлиги туфайли бу коллекциялардан воз кечилди. Музей, кўпинча, ёпиқ бўлиб
ташрифчиларни қабул қилмаган [7
. C. 42].
Бу вақтда музей фондларида 3200 дона экспонат мавжуд бўлиб, улар
бўлимлар бўйича қуйидагича тақсимланган эди: зоология бўлимида 200 га яқин,
қишлоқ
хўжалиги бўлимида 700,
минерология бўлимида 1300, саноат бўлимида
700, этнография бўлимида 200 га яқин ва археология бўлимида 100 та топилма ва
кичкина тангалар мавжуд эди. Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида жойлашган
қадимги
Афросиёб қўрғонида олиб борилган қазишма ишлари натижасида
топилган топилмалар ҳам ўрин олган. 1886 йилга
келиб эса музей ашёларининг
сони 4000 га етказилди [8
. C. 21
–
22].
1886 йилда Э.Ф
Кал томонидан этнография, нумизматика ва археологиянинг
баъзи ашёларига дастлабки каталог тайёрланди. 1889 йили эса Н.А.
Маев зоология
коллекциясининг каталогини тузди [9
. C. 13].
1903 йилда ҳарбий тарихий бўлим ташкил этилиб, унда Ўрта Осиёни босиб
олишда фаол иштирок этган генераллар ва офицерларнинг фотосуратлари,
Туркистондаги саноатчилар маҳсулотларининг намуналари асосий ўринни
эгаллаган.
НАТИЖАЛАР
ХХ асрнинг биринчи чорагига келиб, музейда ташкил этилган бўлимлар бир
-
биридан алоҳида ажратилган бўлиб, улар 8 та бўлимни ташкил этган. 1919 йил
29 августда тасдиқланган Қарорда ушбу бўлимларнинг вазифалари белгилаб
қўйилган
[10. C.
1]. Ушбу бўлимларнинг олдига қўйилган вазифаларга қисқача
тўхталиб ўтамиз.
1.
Тарих бўлими –
қўлёзма ва босма асарларни тўплаш, Туркистон ўлкаси
тарихига оид маҳаллий ва европалик муаллифлар томонидан яратилган: харита,
расмлар, картиналар, маҳаллий ва Европага оид турли ашёлар, мансабдор
шахсларнинг ҳайкаллари ва бюстларини тўплаш ишларини амалга оширган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
595
Бундан ташқари, ўқотар қуроллар, ҳарбий соҳага алоқадор бошқа буюмларни
тўплаган. Ушбу бўлимдан география ва нумизматика бўлимлари ажралиб чиққан
[11. C. 47].
2.
Этнография ва антропология бўлими –
Туркистоннинг этнографик
харитаси, маҳаллий аҳоли ўз эҳтиёжлари учун ишлатган турли хилдаги
идишларни йиғиш, ўлкага Чор Россиясининг босқинига қадар бўлган даврга оид
кийимлар ва бошқа уй
-
рўзғор буюмларини тўплаш, маҳаллий чорвадор аҳоли
қишлайдиган
уйнинг макетини ясаш, халқ оғзаки ижоди намуналаридан
афсоналар ва яллаларни йиғиш, Туркистонда яшовчи баъзи аҳолининг фотолари,
турли хилдаги гиламлар, матоларнинг расмлари, нақшлар, ёзувлар, қоятош
расмлари, халқ табобати намуналарини ўрганиш вазифаси юклатилган [12
. C. 5].
Шу билан биргаликда, маҳаллий расм
-
русмлар, диний маросимларга оид буюмлар,
қадимги қабрлар ва қабристонлар, сопол идишлар ва суякларни йиғиш, аҳолининг
туғилиши ва ўлими ҳақидаги статистик маълумотларни йиғиш билан ҳам
шуғулланган.
3.
Археология бўлими –
қадимги манзилгоҳлар ва қўрғонларда қазишма
ишларини олиб бориш, шунингдек, қадимги археологик объектларни сақлаш
бўйича чора
-
тадбирлар ишлаб чиқиш [13
. C
. 46] каби вазифаларни бажарган.
4.
Ботаника бўлими –
илмий ва кўргазмавий гербарийлар тузиш, алоҳида
турдаги ўсимликларга эътибор бериш, ҳосилдор дендрагон (дарахт ва буталар
ҳақидаги фан) коллекциясини тузиш, Тошкент атрофида қўриқхона ташкил этиш
вазифаси юклатилган.
5.
Умуртқалилар бўлими –
музейда мавжуд бўлмаган, Тошкент атрофида
мавжуд бўлган ҳайвонлар синфини тўплаш; шу қаторда алоҳида кўринишга эга
бўлган турларни аниқлаш ва тўплаш; бу вазифаларни бажаришда, асосан, Ўрта
Осиё дарё ва кўлларида яшовчи балиқларга эътибор қаратилган.
6.
Умуртқасиз ҳайвонлар бўлими –
зарарли ва фойдали умуртқасиз
жонзотларни тўплаш билан шуғилланган.
7.
Геология бўлими –
асосан, тоғларда учрайдиган рудалар, минерал ва
қаттиқ жисмлар, йўқолиб кетаётган ўсимликлар турларини аниқлаш; геологик,
кристал, минерал, палеонтологик коллекциялар, бундан ташқари, фойдали
қазилмалар, манзара типидаги тоғ ландшафини ва харитасини яратиш билан
шуғилланган.
8.
Саноат бўлими
саноатнинг барча турларини қамраб олган. Туркистон
ўлкасидаги фабрика ва заводларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг
намуналарини, бундан ташқари, хунармандларнинг мехнат қуролларини йиғиш
ишлари билан шуғулланган.
Масаланинг диққатни тортадиган томони шундан иборатки, ҳар бир бўлим
икки қисмдан иборат бўлган. Уларнинг биринчиси ташрифчилар учун
экспозицияга қўйилган ашёлар ва иккинчиси фондда сақланадиган ашёлар бўлиб,
улардан илмий
фаолият учун ҳам фойдаланилган [14
. C. 83].
1920 йилда Конигут ғорини ўрганиш, Чиноз тумани ҳамда Майдонтош
дарёси водийсида ўсимликларни йиғиш учун уюштирилган экспедициялар
алоҳида аҳамиятга эга. Д.Н.
Кашкаров раҳбарлигида Талас Олатовида ўтказилган
экспедиция натижасида (1922 йил) майда сутэмизувчилар ва қушларнинг янги
ва фанга номаълум турлари топилди. Натижада, Туркистон музейи (ҳозирги
Ўзбекистон тарихи давлат музейи) фондлари 320 тери, шох ва бошқа
экспонатларга эга бўлди [15
. C. 65].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
596
1921
йилнинг охирида музей Турккомстарис ихтиёрига ўтказилгандан сўнг
унинг фаолияти янги босқичга кўтарилди. 1923 йилга келиб музей зиммасига аниқ
вазифалар белгилаб қўйилди. Шунга мувофиқ, экспозициялар тузилишига бир
қатор
ўзгаришлар киритилди. Музей экспозицияларига ажратилган хоналар сони
18 тага етказилди. Қўйилган экспонатлар сони 1923 йилга келиб 30 мингдан ошиб
кетди [16
. C. 1].
1923 йили барча музейларнинг фонди давлат мулки деб эълон қилинди.
Махсус қарорларга биноан 1922–1926 йиллари музейларга тарихий
-
бадиий
қийматга эга бўлмаган буюм ва ашёларни, эскирган нарса, такрорланадиган
фондларни сотишга рухсат берилди. Ушбу янги иқтисодий сиёсат даврининг
мажбурий чораси ҳамда 1929 йили давлат музей фондлари омборхоналарининг
тугатилиши ҳақидаги қарор антиквариат бозорини шакллантирибгина қолмасдан,
музей коллекцияларининг сотилишига ва тиклаб бўлмас йўқотишларга олиб
келди [1
7. C. 42].
1921-
1925 йиллар мобайнида ташкил қилинган геология
-
палеонтология
экспедициялари натижасида қимматли материаллар тўпланди. Чимкент туманига
қарашли Галкино қишлоғига юборилган палеонтологик экспедиция қазилмалари
қадимги
даврга оид балиқлар, ҳашоратлар ва ўсимликларнинг йирик
коллекциясини тўплади. Қоратовга айнан шундай экспедиция [18
. C. 31]
ташкил
этилди
,
натижада
,
музей фондлари янада бойиди.
1933 йилда Норин дарёси ва Иссиқкўлга уюштирилган экспедиция
натижасида музей фондлари қимматли ва нодир намуналардан иборат 150 дан
зиёд қуш терилари ва ҳашорат турлари билан тўлдирилди
[19. C. 65]
. Еттисувдаги
энтомологик
(хашоратлар)
экспедицияда
3
минг
нусхадан
зиёд
умуртқасизларнинг бой коллекцияси тўпланди. Иссиқкўлда иш олиб борган
ихтиологик экспедиция балиқларнинг турли хилларидан бир неча юзтасини
музейга келтирди [20
. C. 30].
Музейдаги моддий аҳволнинг танглиги, коллекцияларнинг йўқолиши
бўлимларнинг қисқартирилишига олиб келди. Бунинг оқибатида қишлоқ
хўжалигига оид коллекциялар қишлоқ хўжалик музейига, минерологик
коллекциялар кончилик музейига берилди. Шундан кейин этнография,
нумизматика ва археология бўлимларинигина экспозициялари сақланиб қолди.
Лекин буларда ҳам бир қанча қисмлар етишмас эди.
МУҲОКАМА. НУМИЗМАТИКА ФОНДИ
Нумизматика фонди дастлаб археология фонди таркибида бўлган.
1919 йилнинг феврал ойида шаҳардаги энг яхши бинолардан бири
-
собиқ
Туркистон генерал губернаторининг резеденцияси
–
Оқ уй музейга берилди. Унда
янги экспозициялар яратилиб жойлаштирилди. Зоология, этнография, археология
ва нумизматика бўлимлари ишга тушди. Илгари оз миқдорда бўлган нумизматика
коллекциялари [21
. C
. 212] археология бўлимида сақланар, тангаларнинг кўпчилик
қисмига маълумотнома ёзилмаган эди. Фавқулотда тергов комиссияси мусодара
қилган
генерал Пославскийнинг кўп сонли коллекциялари топширилгач, тангалар
миқдори анчагина кўпайиб кетганлиги учун янги нумизматика бўлими ташкил
этилди. Ўзбекистон тарихи давлат музейи нумизматика фондида бугунги кунда
100000 (юз минг)дан зиёд тангалар сақланмоқда. Фондда Ўрта Осиёнинг қадимги
ва илк ўрта асрлар давридаги деярли барча давлат тузулмаларининг тангалари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
597
жамланган. Даврий нуқтаи назардан уларнинг муомалада бўлган вақти антик ва
илк ўрта асрлардан тортиб то бугунги кунгача бўлган даврни қамраб олади.
Нумизматика фонди тўпламининг асосий қисми
-
бу араблар босқинидан сўнг
вужудга келган давлатларга оид тангалардир. Сомонийлар, қорахонийлар
сулолаларига оид тангалар кўп миқдорда, хоразмшоҳлар ва чиғатойлар
сулолалари тангалари ҳам қисман мавжуд.
1897 йилда археология ва нумизматика бўлимларида 1345 та ашё, 2017 та
танга бор эди
[22. C. 33].
Бугунги кунгача етиб келган, ашёларининг миқдори
бўйича музей фондлари ўртасида биринчи ўринни нумизматика фонди эгаллаб
келмоқда. Тангалар ҳужжатларга мурожаат қилмай ўзи ҳақида маълумот бера
оладиган ёзма тарихий манбадир.
“Туркистанские ведомости” газетаси саҳифаларида (1877–
1896
йй.)
келтирилган қисқа маълумотларга кўра, дастлаб музей фондида 800 дона антик ва
қадимги
даврга оид ҳамда 2000 дан зиёд ўрта асрларга оид Шарқ тангалари
мавжуд бўлган. Тошкент музейи ва ТАҲТ (Туркистон археология ҳаваскорлар
тўгараги) тўпламларининг биринчи тавсифи 1900 йилда Н.П.
Остроумов ва
И.П.
Анничковлар томондан амалга оширилган.
Нумизматика фондининг тўлдирилишида коллекционерларнинг ўрни катта
бўлиб, улардан бири коллекционер Акром Асқаровдир.
Нумизматик коллекционерлар ҳақида сўз юритганда, самарқандлик
коллекционер Мирза Абдулла Бухорийни ҳам алоҳида ёдга олиш ўринли [23
. C. 74].
Чунки Н.И. Веселовскийга 1202 та буюм, шу жумладан, 11 та тилла, ва 77 та кумуш
танга, 951 дона чақа, 18 та муҳр, одамлар, ҳайвонлар ва бошқа нарсаларнинг
тасвири туширилган 6 дона тошни сотиб юборган [24
. C. 49].
Унга нумизмат Ф.Ф.
Аугент бошлиқ этиб тайинланди [25
. C.
8]. Б.
Аугст
(Аугент) 1917 йилдан то юртига қайтиб кетгунгача Тошкент тарихи музейида
ишлайди. Унинг энг муҳим ишларидан бири Тошкент музейида 1919 йилда
мавжуд бўлган “Туркистон халқ музейи тангалари каталоги” ни тузиб чиқади.
Кейинчалик у бу каталогга қўшимча сифатида 1921 йил июндан то 15 октябригача
келиб тушган тангаларни киритади. 1928 йил 19 декабрда М.Э.
Массон фондни
сақлаш учун О.
Шмидтга, 1929 йил О.
Шмидт эса фондни Турди Мирғиёсовга
топширади [26
. C. 1].
Бундан кейинги даврларда ҳам нумизматика фонди тўлдирилиб борилган.
Бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
ЭТНОГРАФИЯ ФОНДИ
Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил этилган пайтда турли хил
қийинчиликларни ўз бошидан ўтказган “кекса” фондлардан яна бири бу –
этнография фондидир. Музей ходимлари томонидан 1906–1907 йилларда ташкил
этилган дастлабки экспедиция ҳам айнан этнография бўлими ходимлари
томонидан амалга оширилган. Ушбу экспедеция натижасида бир қанча қизиқарли
этнографик буюмлар, жумладан, халатлар, бош кийимлар, кўйлаклар, оёқ кийим ва
бошқалар [27
. C.
83] топилган. Этнография фонди илмий комплектлаштирилган
коллекцияларга ниҳоятда бой эди. Бу бойликларни қўлга киритишда Ўрта Осиё
музейи этнография бўлими мудири этнограф, лингвист, эроншунос мутахассис
М.С.
Андреевнинг хизматлари беқиёсдир. ЎзССР ФА академиги М.С.
Андреев ҳаёт
учун керак бўлган, аммо йўқолиб бораётган ашёларнинг турларини муносиб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
598
таърифлаган ҳолда сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида: “Йиғув ишида ҳар бир дақиқа
ғанимат, чунки ўтаётган ҳар бир кунда ҳеч қачон қайта топилмайдиган айрим
буюмлар йўқолиб бораверади”,
-
деб айтган эди [28
. C
. 146]. 1922 йили М.С.
Андреев
Тошкентда ўтов поёндозлари
“бов” коллекциясини йиғди. 1924 йилда эса у
Шарқий Бухорода 200 дан зиёд кийим
-
кечак, идиш
-
тавоқ, ёғоч, буюм ва турли
қўғирчоқлар
тўпланди. 1925 йили унинг раҳбарлигида Ўратепа, Риштон, Исфара,
Чуст, Конибодом ва Фарғона машрути бўйича экспедиция уюштирилди. Коллекция
таркибида кулолчилик маҳсулотларининг катта гуруҳига оид жами 200 буюм
ва турли қўғирчоқлар бор эди. 1927 йилдаги М.С.
Андреев бошчилигидаги
экспедиция Зарафшоннинг юқори соҳилида, Янғоб, Қоратегин, Дарвоз, Шуғнон, ва
Шарқий Помирда илмий тадқиқот
олиб борди. Эришилган натижага кўра:
336 буюм, кўплаб тожик халқ ҳунармандчилиги намуналари, шунингдек, жуда
чиройли ишланган кулолчилик буюмлари тўпланди. Бундан ташқари, топилган
буюмларнинг тайёрланган жойи ва вақти, усталарнинг исмлари, илгари номлари
номаълум бўлган бир неча юз маҳаллий газламаларнинг нақшлари аниқланди [29
. C. 1].
Кейинги йилларда Мирғиёсов [30
. C.
7], Ш.
Иноғомов [31
. C.
1] ва
М.А.
Бекжоновалар Қашқадарё вилоятидаги айрим кўчманчи ўзбеклар ҳаётини
ўргандилар. 1927 йилда музей Тошкент округидаги ўзбеклар турмушига оид
М.Ф.
Гаврилов Ўратепа, Шаҳристон туманларига экспедиция уюштириб, 125 хил
буюмни олиб келди [32
. C. 35].
ХХ асрнинг 20 йилларида этнография фондига катта эътибор берилишига
сабаб, биринчидан, социалистик маданиятнинг кириб келиши билан туб
аҳолининг урф
-
одатлари, баъзи уй
-
рўзғор буюмларининг йўқолиб кетиши хавфи
туғилди. Иккинчидан, музей нафақат ўлкамизни, балки бутун Ўрта Осиёда яшовчи
элатларнинг этнографиясини акс эттириши зарур эди [33
. C.
9]. Ушбу бўлимни
қайта кўриб чиқишнинг учинчи зарурати унинг жуда ҳам қониқарсиз ҳолатда
эканлигида бўлган. Шу муносабат билан кейинчалик Турккомстарис қарорига
биноан бўлим мудири этиб тайинланган йирик этнограф
-
олим М.С.
Андреевнинг
фикри эътиборга моликдир: “Ҳозирги пайтда музейнинг этнография бўлими
томошабинларни чалғитадиган, унча кўп бўлмаган ҳар хил ашёларнинг тасодифий
мажмуасидан иборатдир [34
. C. 146].
Янги илмий этнография бўлимини очишга тайёргарлик 1922 йил бошланиб,
1927 йил якунланди. Унинг асосини фақат янгидан тўпланган материаллар эмас,
балки қисман эски коллекциялар ҳам ташкил этди [35
. C. 146].
1923 йили Туркистон ҳунармандчилик саноати маҳсулотлари намуналари
-
нинг бир қисми музейга берилди [36
. C. 1].
1926 йил музей эскпозициялари қайта қурилди. Эндиликда: 1) миллий
-
озодлик ҳаракати; 2) 1905
-
1907 йиллар революцияси; 3) Феврал революцияси;
4) Октябрь революцияси; 5) босмачиликка қарши курашнинг кичик бўлими;
6) Ўрта Осиё Компартияси тарихи; 7) Ўрта Осиёда Касаба уюшмаларининг
ҳаракати
тарихи; 8) совет қурилиши; 9) комсомол ва пионер ҳаракати бўлимлари
[37. C
. 89] ишлай бошлади.
1927 йили май ойида собиқ Хива хони хазинасидан 272 та буюм олинди
[38. C
. 65]. 1924 давлат қиммматбаҳо ашёларидан 1102 экспонат [39
. C
. 65] қабул
қилинди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
599
Музей фондлари мунтазам тўлдирилиб борилган. Биргина 1930 йилга келиб
музейнинг этнография фондида 8913 та ашё, археология фондида 6871 та ашё,
нумизматика фондида эса 21176 та ашё тўпланган эди [40
. C. 165].
Ўзбекистон тарихи давлат
музейида ХХ асрнинг 90 йилларигача бир нечта
фондлар назорати битта хазинабоннинг қўлида бўлиши (илмий ходимларнинг
етишмаслиги ёки масъулиятли ходимларнинг камлиги сабабидан) фонд
ишларининг сезиларли даражада сусайиб кетишига олиб келган. ХХ асрнинг
90
йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бир нечта фондлар
ташкил этилиб, уларнинг сони 8 тани ташкил этди. Қуйида биз бугунги кунда
фаолият юритаётган фондларнинг номини, уларда сақланаётган ашёларнинг
сонини ҳамда 2021 йилда фондлар қайси хазинабоннинг назоратида эканлигини
келтириб ўтамиз:
1.
Археология –
75681.
2.
Нумизматика –
103631.
3.
Этнография –
17896.
4.
Табаррук буюмлар –
19527.
5
. Бадиий асарлар –
1582.
6.
Хужжатлар
123226.
7.
Қурол
-
аслаҳа –
481.
8.
Ноёб китоблар 5469 та [41
. C. 1].
Ушбу фондлар орасида энг сунги ташкил этилган фонд бу
“Ноёб китоблар”
фонди бўлиб, у 2020 йилда Ўзбекистон тарихи музейи кутубхонасида сақланаётган
ноёб китоблардан ташкил этилди. Бу фондда 5400 дан зиёд турли мавзудаги
китоблар жамланган.
Китоб фонди бугунги кунда ҳам мунтазам тўлдирилиб
борилмоқда
.
ХУЛОСА
Музей
ташкил этилгандан сўнг музейга зарур бўлган моддий маблағнинг
етарлича берилмаганлиги сабабли керакли препарат ва сақлов жиҳозлари сотиб
олинмаган. Бунинг натижасида кўплаб экспонатлар
йўқ бўлиб кетган. Музей
бир
неча марта кўчирилиши оқибатида баъзи экспонатлар яроқсиз ҳолга келиб
қолган. Ашё музейга қабул қилинган пайтда кўп йиллар давомида инвентар
китобга киритилмаган. Бу эса бугунги кунда хазинабонларга
қийинчилик
туғдирмоқда. Бугунги
кунгача энг долзарб муаммолардан бири бу фонд
ашёларини яхши сақлаш ва келажак авлодга муносиб етказиб беришдир. Айнан
(биргина) Ўзбекистон тарихи давлат музейи фондлари ашёларни сақлашда
белгиланган нормага амал қилинмайди. Яъни фонд учун ажратилган хона кичкина
бўлиб, ашёларнинг баъзилари бир бирига устма
-
уст қўйилган ҳолатлар ҳам
учрайди. Бир
нечта салбий ҳолатлар бўлишига қарамасдан, музейнинг салоҳияти
ошиб борган. Бир неча марта экспедициялар уюштирилган. Бунинг натижасида
музей фондлари мунтазам ашёлар билан тўлдирилиб келинган. Оғир
шароитга
қарамасдан, узоқ йиллар давомида музейда фаолият юритган ходимларнинг
жонкуярлиги ва ўз ишига меҳр
-
муҳаббати бўлганлиги учун мавжуд фондларда
сақланаётган ашёлар узоқ йиллардан буён бизгача етиб келган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи бош мухофизи Р. Гулямовнинг йиллик
хисоботи 2021 йил.
2.
Лунин
Б.В. Научные общества Туркестана и их прогрессивная
деятельность (конец ХIХ
-
начало XX в.) Уз ССР ФА нашриёти 1962. 85 cтр.
3.
Маев Н.А. Заметки о Ташкентском музее / “Туркистанские ведомост”, 1876,
№ 28.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
600
4.
Содиқова Н.С., Ю.Ф. Буряков. Тарихий ёдгорликлари хазинаси. Уз. ССР ФА
нашриёти. 1963 й 11 б.
5.
Содиқова Н.С. Музейное дело в Узбекистане. Уз. ССР ФА нашриёти. 1975г.
стр. 40.
6.
МДА, И
-
367 фонд, 1
-
рўйхат, 28
-
иш, 12
-
варақ.
7.
Содиқова Н.С. Mаданий ёдгорликлар хазинаси.
Ўз. ССР ФА нашриёти. 1981й
42 б.
8.
Музей истории Народов Узбекистана им. М.Т.Айбека 100 лет. Изд
-
во
“Фан”,Т., 1978, стр. 21
-22.
9.
МДА, И
-
73 фонд, 1
-
рўйхат, 28
-
иш, 13
-
варақ.
10.
МДА, Р –
396 фонд, 1
-
рўйхат, 2
-
иш, 1
-
варақ.
11.
МДА, И
-
396 фонд, 1
-
рўйхат, 1
-
иш, 47
-
варақ.
12.
МДА, И
-
72 фонд, 1
-
рўйхат, 1
-
иш, 5
-
варақ.
13.
МДА, И
-
396 фонд, 1
-
рўйхат, 1
-
иш, 46
-
варақ.
14.
Садикова Н.
Туркомстарис и его роль развитии музеев Средней Азии
//
Из истории музейного строительства в Узбекистане.
1973 г. 83 стр.
15.
МДА, И
-
394 фонд, 1
-
рўйхат, 249
-
иш, 65
-
варақ.
16.
МДА, 396 фонд, 1
-
рўйхат, 1
0-
иш, 1
-
варақ.
17.
Курязова Д. Ўзбекистонда музей иши тарихи Т., 42 б.
18.
МДА, И
-
394 фонд, 1
-
рўйхат, 192
-
иш, 31
-
варақ.
19.
МДА, И
-
394 фонд, 1
-
рўйхат, 249
-
иш, 65
-
варақ.
20.
“Известия Средокомстариса” вып. I, 1926 c. 30.
21.
Нумизматика Узбекистана / Отв. Ред. Акад. Э.В. Ртвеладзе. Ташкент: Фан,
1990.
–
212 с.
22.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи катта илмий ходими т.ф.н А. Мусакаева
билан бўлган суҳбат. 23.11 2021.
23.
МДА, И
-
367 фонд, 1
-
рўйхат, 28
-
иш, 33
-
варақ.
24.
Курязова
Д.
ХIХ аср охири
-
XX аср бошларида туркистон музейларнинг
ташкил этилишида маҳаллий аҳолининг ўрни/ Музейшунослик XXI асрда:
тадқиқотлар, анъаналар ва инновациялар Халқаро илмий
-
амалий анжуман
материаллари тўплами 2
-
китоб.
74 б.
25.
Содиқова Н.С. Музейное дело в Узбекистане. Уз. ССР ФА нашриёти. 1975г.
стр. 49.
26.
Балан Л. М. Kраткий исторический очерк о Музее природы.
–
В сб.:
Вопросы музееведения, Т., 1966. –
С. 8.
27.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи катта илмий ходими т.ф.н. А.
Мусакаева билан бўлган суҳбат. 23.11.2021.
28.
МДА, И
-
72 фонд, 1
-
рўйхат, 9
-
иш, 83
-
варақ.
29.
МДА, 394 фонд, 1
-
рўйхат, 29
-
иш, 146
-
варақ.
30.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи илмий ходими А.Газизова билан
бўлган суҳбат. 24.02.2022.
31.
Миносянц В.С., Алпаткина Т.Г. Т.М. Миргиясов
-
малоизвестное имя а
среднеазиатской археологии.
Т
.
: 2014 й. 7 ст.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
601
32.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи этнография фонди. Ш. Иноғомовнинг
1929 йил 8 февралдаги хисоботи.
33.
“Народное хозяйство Средней Азии” 1929, № 10, с.35.
34.
Цвибак М.М. К пристановке этнографической работы Главного Средне
-
Азиатского Музея, “Известия Средазкомистариса”, вып. Ш.Т., 1929, с.9.
35.
МДА 394 фонд, 1
-
рўйхат, 29
-
иш, 146 варақ.
36.
МДА
394-
фонд, 1
-
рўйхат, 29 иш, 146 вароқ.
37.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи
илмий ходими А.
Мусакаева билан
бўлган суҳбат. 10.03.2022.
38.
Содиқова
Н.С. Mаданий ёдгорликлар хазинаси. Ўз. ССР ФА нашриёти.
1981
й 89 б.
39.
МДА
394-
фонд, 1
-
рўйхат, 249 иш, 65 вароқ.
40.
МДА
394-
фонд, 1
-
рўйхат, 249 иш, 65 вароқ.
41.
Содиқова
Н.С. Музейное дело в Узбекистане. Уз. ССР ФА нашриёти. 1975
г.
стр. 165.
42.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи бош мухофизи Р.
Гулямовнинг
2021 якунлари бўйича йиллик хисоботидан.
