Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The experience of Arab Republic of Egyptin the fight against
religious extremism and terrorism (in the late XX – early
XXI centuries)
Sherbek YODGOROV
1
Tashkent State University of Oriental Studies
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
Religious extremism and terrorism in the Arab Republic of
Egypt in the late twentieth and early twenty-first centuries
spread throughout the country and forced the government to
seriously address this problem. Especially in the 80s and 90s of
the last century, the activities and aggression of radical religious
groups and religious extremist forces in Egypt became so
massive that the scale of the problem began to threaten not only
national and regional security, but also peace and stability
around the world. The study of foreign experience in the fight
against religious extremism, radicalism and terrorism, the study
and implementation of exemplary aspects are equally necessary
and useful for all states. From this point of view, it is important
to study the long-term experience of Egypt, which was one of the
first in the Arab-Islamic world to face the problem of religious
extremism and terrorism. This article analyzes the experience of
the Egyptian government in the fight against radical religious
extremist groups in the late XX - early XXI centuries.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
religious extremism,
terrorism,
radicalism,
the Middle East,
the Afghan war,
a threat to security.
Миср Араб Республикасининг диний экстремизм ва
терроризмга қарши кураш тажрибаси (ХХ аср охири –
XXI аср бошлари)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
диний экстремизм,
терроризм,
ХХ аср охири – ХХI аср бошларида Миср Араб
Республикасида содир бўлган диний экстремизм ва
терроризм ҳаракатлари бутун мамлакатни қамраб олди ва
1
Base doctoral student, Tashkent State University of Oriental Studies, Tashkent, Uzbekistan
E-mail: sherbek_90@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
504
радикализм,
Яқин Шарқ,
афғон уруши,
хавфсизликка таҳдид.
ҳукуматни бу муаммо билан жиддий курашишга мажбур
қилди. Айниқса, ўтган асрнинг 80-90-йилларида Мисрдаги
радикал диний гуруҳлар ҳамда диний экстремистик кучлар
фаолияти ва тажовузи шу қадар кенг тус олдики, муаммо
кўлами нафақат миллий ва минтақа хавфсизлигига, балки
глобал миқёсда ҳам тинчлик ҳамда барқарорликка
таҳдид сола бошлади. Диний экстремизм, радикализм ва
терроризмга қарши курашнинг хориж тажрибасини
ўрганиш, ибратли жиҳатларини ўзлаштириш ҳамда ҳаётга
татбиқ этиш мавжуд давлатларнинг барчаси учун бир хилда
зарур ва фойдали. Шу маънода, араб-ислом оламида диний
экстремизм ва терроризм муаммосига биринчилардан
бўлиб дуч келган Мисрнинг бу борадаги узоқ йиллик
тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур
мақолада ХХ аср охири – ХХI аср бошларида Миср
ҳукуматининг радикал диний экстремистик гуруҳларга
қарши кураш тажрибаси таҳлил қилинади.
Опыт Арабской Республики Египет в борьбе с религиозным
экстремизмом и терроризмом (в конце XX – начале
XXI веков)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
религиозный экстремизм,
терроризм,
радикализм,
Ближний Восток,
афганская война,
угроза к безопасности.
Религиозный экстремизм и терроризм в Арабской
Республике Египет в конце двадцатого и начале двадцать
первого веков распространились по всей стране и вынудили
правительство серьезно заняться решением данной
проблемы. Особенно в 80-х и 90-х годах прошлого века
деятельность и агрессия радикальных религиозных групп и
религиозных экстремистских сил в Египте приобрели
настолько массовый характер, что масштаб проблемы стал
угрожать не только национальной и региональной
безопасности, но и миру и стабильности по всему миру.
Изучение зарубежного опыта борьбы с религиозным
экстремизмом, радикализмом и терроризмом, изучение и
реализация образцовых аспектов одинаково необходимы и
полезны для всех государств. С этого точки зрения, важно
изучить многолетний опыт Египта, который одним из
первых в арабо-исламском мире столкнулся с проблемой
религиозного экстремизма и терроризма. В данной статье
анализируется опыт правительства Египта в борьбе с
радикальными религиозными экстремистскими группами в
конце ХХ – начале ХХI веков.
КИРИШ
Дин ниқоби остида экстремизм, радикализм, терроризм каби ҳодисаларнинг
илдизлари узоқ тарихга бориб тақалса-да, улар ҳеч қачон ижтимоий барқарорлик ва
тараққиёт учун бугунгидек таҳдид солмаган. Дунёнинг турли бурчакларида диний
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
505
экстремизм ва радикализмнинг кенг ёйилиши мамлакатлар тинчлиги, минтақалар
хавфсизлигига катта раҳна солмоқда. Бундай хавф-хатарларни олдини олиш, уни
озиқлантираётган омилларни бартараф этиш ҳамда унга қарши курашиш ҳар бир мамлакат
учун устувор масалага айланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев бу
каби хавф-хатарлар ва уларга қарши олиб борилиши лозим бўлган кураш ҳақида шундай
дейди: “Ўзбекистон терроризм, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши кураш
борасида ҳамиша принципиал позицияга эга бўлиб келган. Бундай хавф-хатарларга қарши
фақат куч ишлатиш усуллари билан эмас, балки биринчи навбатда, айниқса, ёшлар ўртасида,
зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозим” [1].
ХХ аср охири – ХХI аср бошларида мамлакат ва минтақалар хавфсизлигига катта раҳна
солган диний экстремизм ва терроризмнинг кучайиши кўплаб соҳа олимлари ҳамда
сиёсатдонларни дин ниқоби остидаги гуруҳлар фаолиятини таҳлил қилишга, уларга қарши
кураш усулларини ишлаб чиқишга ундади. Айниқса, XX аср охирларида дин ниқоби остидаги
гуруҳлар исломнинг яшил байроғидан фойдаланган ҳолда ҳаракат қилишлари, уларнинг
радикал тўлқинларини тезда илғашнинг имконини йўқотди [2]. Ўтган асрнинг 80–90-
йиллари ҳамда XXI аср бошларига келиб Яқин Шарқ минтақасининг бошқа мамлакатларида
бўлгани сингари Миср Араб Республикасида ҳам ички, ҳам ташқи омиллар сабаб ислом
динининг сиёсийлашуви ҳамда радикаллашуви кескин даражада ошиши кузатилди.
АСОСИЙ ҚИСМ
ХХ аср охири – ХХI аср бошларида Мисрда диний экстремизм ва радикализм
кучайишининг ички ва ташқи омиллари
ХХ аср охири – ХХI аср бошларида Мисрда диний экстремизм ва радикализмнинг кенг
ёйилишига таъсир кўрсатган ички омиллар сирасига демократик институтларнинг тўлиқ
шаклланмаганлиги
ва
асосий
ижтимоий-иқтисодий
муаммоларнинг
бартараф
этилмаганлигини киритиш мумкин. Айниқса, ХХ аср охирида диний экстремизм ва
радикализм ижтимоий хавфли воқеликка айланиб, жамиятнинг асосан, саводсиз ва кам
таъминланган қатламига таъсир ўтказди. Шу боис экстремизмни маълум маънода ички
ижтимоий-иқтисодий муаммолар натижаси, дейиш мумкин.
Ўзбек шарқшунос олими Ш. Ёвқочев ушбу масалага тўхталаркан, Мисрда аҳоли,
айниқса, ёшларнинг диний экстремизм таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлган қуйидаги
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни санаб ўтади: ёшлар, хусусан, университет
битирувчилари орасида ишсизликнинг авж олиши, аҳоли турмуш даражасининг пастлиги,
иш ҳақи ва бозордаги нарх-навонинг номувофиқлиги, айрим ҳудудларда ижтимоий хизмат
кўрсатиш даражасининг пастлиги ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, таълим олиш ва
соғлиқни сақлаш имконининг чекланганлиги [3]. Шунингдек, олим Мисрда диний
экстремизмнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига замин яратган ички сиёсий омиллардан бири
сифатида “ёшларнинг талабларига нисбатан эътиборнинг сустлиги” ни алоҳида қайд этиб
ўтган [4].
Дарҳақиқат, ХХ асрнинг 90-йилларида Мисрда аҳоли ўртасидаги мол-мулк
тенгсизлиги, ёшлар орасида ишсизлар сонининг кескин ортиши, аҳоли турмуш даражаси ва
яшаш шароитларининг пасайиши, камбағаллар ҳаётининг яна ҳам оғирлашуви, уларнинг
ночорликка
бўлган
таъсирчанлигининг
ошиши
Мисрдаги
ижтимоий
ҳолатни
мураккаблаштирган ва уни таназзул ҳолатига келтирган. 90-йиллардаги исломий
жангарилар ўзларидан олдингилардан ёшроқ бўлиб, улар маълумотга эга эмасдилар,
уларнинг кўпчилиги Юқори Мисрнинг қолоқ ҳудудларидан, кичик шаҳарчалардан келиб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
506
чиққан эди. Масалан, 1970 йилда Мисрда ҳибсга олинган жангариларнинг ўртача ёши 27 ёш
бўлса, 90-йилларда 21 ёшни ташкил этган. Олдинги ўн йиллик билан таққосланганда,
экстремистлар орасида мактаб ва коллежни энди тугатганлар сони ошиб (80-йилларда 36%
ва 90-йилларгача 71%), олий таълим битирувчилари сони камайган (59% дан 21% гача).
Экстремистлар қаторида қашшоқ ҳудудлар аҳолиси 36% ни (илгари 16%), қишлоқ аҳолиси
18% (7%), майда ва ўрта шаҳарлар аҳолиси – 31% (43%), йирик шаҳарлар аҳолиси 15% (34%)
ни ташкил қилган [5].
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатдаги иқтисодий қийинчилик-лардан
азият чеккан аҳоли қатламларида вояга етган ёшлар ижтимоий ёрдам дастурларини кенг
қўллайдиган экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолган. Маълумки, диний
ташкилотлар ижтимоий эҳтиёжлар хусусида қайғуришади, бу нарса улар фаолиятининг бир
кўриниши ҳисобланади. Исломий гуруҳларнинг ёшлар, шунингдек, кам таъминланган ва
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари орасида машҳурлигининг асосий сабабларидан
бири ҳам уларнинг арзон ва сифатли хизмат кўрсатиши, деб айтиш мумкин. Шу сабаб, аҳоли,
асосан, ёшлар давлат бера олмайдиган ҳимоя ва ёрдамни диний тузилмалардан излаган.
Мисрда диний экстремистик ташкилот фаоллари кўп ҳолларда муқобил ижтимоий таъминот
тизимини таклиф қилардилар, бу нарса эса ҳукуматни танқид қилиш имкониятини ҳам
яратиб берарди. Чунки амалда кўрсатилган ёрдамлари орқали улар ҳукуматнинг фуқаролар
эҳтиёжини ўз вақтида қондира олмаслигини намоён этишга уринар эдилар [6].
ХХ асрнинг 80–90-йилларида Мисрда ислом дини сиёсийлашуви ҳамда
радикаллашувига таъсир кўрсатган ички омиллар қаторида ташқи омиллар ҳам муҳим ўрин
тутган. Бунда аввало, Миср ва Исроил ўртасида тинчлик шартномасининг имзоланиши,
шунингдек, мазкур даврда жаҳондаги террористик ҳаракатларнинг фаоллашуви, Эрондаги
ислом инқилоби ва “ислом инқилоби экспорти” ғояси, минтақавий уруш ҳамда ҳарбий
можароларни санаб ўтиш мумкин [7].
Таъкидлаш ўринлики, ХХ аср охирларига келиб Исроил билан имзоланган “Кэмп-Дэвид
шартномаси” нафақат Мисрнинг араб дунёсида яккаланиб қолишига, балки шу туфайли
юзага келган қалтис вазият сабаб мамлакатдаги диний ташкилотлар, айниқса, “Ал-Жамоа ал-
Исломия” гуруҳи аъзоларинингкескин радикаллашувига олиб келди. Исломий ҳаракатдан
жуда радикал қатламлар ажралиб чиқиб, очиқ-ойдин исломий давлат ташкил этиш ҳақида
баралла гапира бошладилар. Миср хавфсизлик хизматлари бундай бурилишга тайёр
бўлмаганлар. Чунки бу давргача янги аъзоларни назоратли гуруҳларга олиш учун “сионист
душман” ақидаси фаол қўлланилар эди [8].
ХХ аср охирида содир бўлган минтақавий уруш ва ҳарбий можаролар ҳақида сўз
борганда шубҳасиз, афғон урушининг мамлакатлар ҳамда минтақалар хавфсизлигига
таъсири катта бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Афғон уруши жаҳонда зўравонлик ва
терроризм авж олган даврга тўғри келди. Афғонистондаги вазият исломнинг сиёсийлашуви
ва исломнинг радикаллашувида кучли омил бўлиб хизмат қилди. 1981 йил октябрида
президент Анвар Садатга қилинган суиқасд ҳамда ундан кейин дарҳол содир бўлган
Асьютдаги қўзғолонга алоқадор бўлган “Ал-жиҳод” ва “Ал-жамаа ал-исломийа”
гуруҳларининг кўпгина фаолларига 80-йиллардаёқ Афғонистонга чиқиб кетиш имконияти
берилади. Миср ҳукумати тинчлик ва барқарорликка хавф солувчи кучлардан шу йўл билан
қутулишни кўзлаган эди[9]. Бироқ бу экстремистлар 1980–1992 йиллардаги афғон урушида
катта тажриба орттирдилар. Урушдан сўнг мисрлик афғон уруши ветеранлари (улар “араб
афғонлари” номи билан машҳур – Ш.Ё.)нинг бир қисми ўз ватанларига қайтган бўлса,
бошқалари ислом оламининг барча “қайноқ нуқталар”ига тарқалдилар. Айнан уларХХ аср
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
507
охирида Мисрда содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари ҳамда ҳукумат аъзоларига
қилинган суиқасдларда, ҳаттоки, 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилгантеррорчилик
ҳаракатларида ҳам фаол иштирок этдилар [10].
Мисрдаги диний ташкилотларнинг радикаллашувига таъсир кўрсатган ташқи
омиллар ҳақида сўз юритганда, юқоридагиларга қўшимча равишда араб дунёсидаги
нотинчликларни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Хусусан, 1991 йил охирида мисрлик
экстремистлар фаолиятида кескин кучайиш кузатилишига муайян даражада Жазоир, Тунис,
Судан, Кувайт, Иорданиядаги воқеаларҳам таъсир кўрсатиб, ушбу араб давлатларидаги
маҳаллий радикаллар фаоллашган эди [11].
ХХ аср охири – ХХI аср бошларида Мисрда содир бўлган террорчилик ҳуружлари,
зўравонликлар ва суиқасдлар
1981 йил октябрида террорчилар томонидан ҳарбий парад пайтида Анвар
Садатнинготиб ташланиши Миср тарихида янги, таъбир жоиз бўлса,“қонли” саҳифаларни
очиб берди. Ушбу давр исломпарастларнинг ҳукумат билан доимий тўқнашуви, ҳукумат
аъзоларига қилинган суиқасдлар, хорижлик сайёҳларга ҳужум қилиш, кўпчилик аъзолари
экстремистик ҳатти-ҳаракат олиб боришга мойил бўлган “Ал-жамоа ал-исломийа”нинг
яширин фаолияти билан характерланади. Шунингдек, Мисрда “Самавийлар” гуруҳи
(Абдуллоҳ ас-Самавийнинг издошлари) ҳам бўлиб, улар 1985–1986 йилларда мамлакатдаги
“ғарблаштириш”нинг барча кўринишларига қарши курашишни, хусусан, ахлоқсизлик,
алкоголь маҳсулотлари савдоси, банк фоизлари, видеоклублар, кинотеатр, ресторан, ҳатто
полиция машиналарини ёқиш йўли билан курашишни ўзига мақсад қилиб олган эди.
Уларнинг фикрича, полиция ҳам армия каби “кофирлар мамлакати”, яъни Миср давлатига
хизмат қиларди [12].
80-йиллар охирида Мисрнинг яширин экстремистик гуруҳларида 500 мингта одам бор
эди. Полиция томонидан бундай гуруҳларнинг даврий тор-мор этилиши кўп нарсани
ўзгартирмас, чунки норозилик учун ижтимоий-иқтисодий муаммолар сақланиб қолаётган,
пировардида эса диний тус олмоқда эди. Чунки фундамен-талистик ташкилотлар
мисрликлар учун ҳукумат ва Ғарбга қарши кайфиятни бирлаштирган шаклга айланиб
улгурган эди. Шунинг учун ҳар йили ҳамма нарса яна бошдан бошланар, ҳукумат ва ислом
оппозицияси ўртасидаги кураш моҳияти ўзгармас эди. Масалан, 1990 йил апрелдаги
тўқнашувларда 7 та полиция ходими ва 19 та экстремист ҳалок бўлди. 1992 йилда саййёҳларга
қарши ҳужумлар бошланди (ўшанда Буюк Британия ва Россия фуқаролари ушбу ҳуружлардан
жафо чекди). Кейинги йилларда бу мудҳиш анъана давом эттирилди.
Замонавий Миср тарихидан маълумки, мамлакатдаги радикал исломий гуруҳлар
ҳукумат билан давомли кураш олиб борганлар. Бироқ айнан ХХ асрнинг 90-йилларида Мисрда
террористик ҳужумлар ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. Радикал ислом гуруҳлари
Мисрнинг турли ҳудудларида кенг кўламдаги террористик фаолиятини олиб борди. Полиция
участкалари, маъмурий ва хўжалик биноларига, қишлоқ ҳудудларида қуролли босқинлар
уюштирилди. Бу ҳужумлар нафақат давлатнинг ҳукумат тизимига, балки иқтисодий,
ижтимоий-сиёсий хавфсизлиги, маданий ва ғоявий тизимига ҳам таҳдид сола бошлади.
Террорчилар бошлаган уруш Миср ХХ асрда ташқи душманлар билан қаршилашган ҳар
қандай урушдан ҳам даҳшатлироқ бўлиб қолди [13]. Хусусан, юқори мансабдор шахслар ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан кўплаб терактлар уюштирилди.
1990 йилда Миср парламенти скипери Рифат ал-Маҳжубга суиқасд қилинди, 1992 йилга келиб
ислом экстремистлари президент Ҳусни Муборак ҳукуматини ағдариб ташлаш нияти ҳақида
эълон қилдилар [14]. 1993 йилда Бош вазир Отиф Сидқи, ички ишлар вазири Ҳасан ал-Алфи,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
508
ахборот вазири Савфаг ал-Шариф ҳаётига суиқасдлар уюштирилди. Бу орада президент Ҳусни
Муборакнинг ҳам ҳаётига қасд қилишлар бошланди. 1995 йилда Эфиопия пойтахти Аддис-
Абебада мисрлик исломчилар президент Ҳусни Муборак ҳаётига суиқасд уюштирдилар бироқ
ўз мақсадларига эриша олмадилар [15]. 1996 йилда экстре-мистлар Халқ Кенгаши Раиси
Рифаат Махгубни ўлдиришди.
Шунингдек, 1992–1997 йилларда исломпараст-экстремистлар 300 тача полиция
ходимини, шу жумладан, 3 генерални ўлдиришди, 35 та полициячини ярадор қилишди. 1997
йил май ойида шайх Умар Абдурраҳмонга (Нью-Йоркдаги халқаро савдо марказидаги
портлаш уюштиргани учун) бутун умрлик қамоқ жазоси берилганлиги ҳамда Исроил
томонидан “Хамас” етакчиси фаластинлик шайх Ясиннинг таъқиб қилинаётгани учун
мисрлик исломчилар америкаликларга жиҳод эълон қилишди. XXI аср бошида мисрликлар
иштирок этмаган исломий характердаги ҳарбий-сиёсий ҳаракатни топиш қийин эди.
Исломпарастларнинг асосий базалари Юқори Миср, Қоҳира, Александрияда эди [16].
Асосан қишлоқ ҳудудларида жойлашган полиция ҳудудлари, административ ва хўжалик
объектларига қуролли ҳужумлар уюштириларди. 1992–1995 йилларда Мисрда исломий
ҳаракатларнинг зўравонликлари очиқ характерга эга бўлишига қарамай, у кенг кўламли
фуқаролик урушига айланмади, ваҳоланки, мамлакатнинг баъзи қисмлари вақтинча полиция
ва армия назоратидан чиқиб кетган эди [17].
Ҳукуматнинг иқтисодий турғунлигига путур етказиш мақсадида чет эллик сайёҳларга
қарши бир қатор терактлар амалга оширилди. 1992–1997 йилларда экстремистлар 35 та
сайёҳлик объектларига зарар етказдилар, 100 дан ортиқ чет элликлар вафот этишди. 1996
йил апрелида 18 та юнонистонлик (экстремистлар исроилликлар деб адашган), 1997 йил
сентябрда германиялик 33 та сайёҳ, ўша йилнинг ноябрида 61 киши (43 та швейцариялик, 10
та япониялик, 4 инглиз) вафот этишди. Мисрни қамраб олган зўравонлик тўлқинининг авж
нуқтаси 1997 йил 17 ноябрда Луксорда сайёҳларга қарши уюштирилган босқинчилик бўлиб,
бунда Ғарбий Европа ва Япониядан келган 61 та сайёҳ вафот этди. “Ал-жамоа ал-исломийа”
гуруҳи бу босқинчиликни амалга оширганини тан олди. Мамлакат учун керак бўлган,
сайёҳликдан келадиган фойдага жиддий зарар етказилди. Расмий маълумотларга кўра,
Луксордаги хунрезлик оқибатида хорижлик сайёҳларнинг камайиши мамлакатга бир неча
миллион долларлик зарар келтирди [18].
НАТИЖАЛАР ВА МУҲОКАМАЛАР
XX аср охири ва XXI аср бошида Миср ҳукуматининг диний экстремизм
ва терроризм билан кураш сиёсати
ХХ аср охири – XXI аср бошитерроризм билан курашнинг бурилиш нуқтаси бўлди. Бу
таҳдиддан келадиган хавфнинг кўламини англаган Миср ҳукумати ўз вақтида бу курашнинг
чора-тадбирларини кўра бошлади. Мазкур даврда Миср ҳукуматининг диний экстремизм ва
терроризм билан кураш сиёсатида икки йўналишни ажратиб кўрсатиш мумкин:
Биринчи йўналиш – мамлакат ичидаги кураш бўлиб, бунга қонуний бошқарув, сиёсий
диалог, расмий ислом билан ҳамкорлик қилиш ва жазо тадбирларини қўллаш киради.
Иккинчи йўналиш – мамлакат ташқарисидаги кураш бўлиб, унда Миср махсус хизмат
идораларининг хорижлик ҳамкасблари билан қизғин ҳамкорлик олиб бориши натижасидир.
ХХ аср охири – XXI аср бошида Миср ҳукуматининг исломпарастлар билан мулоқотга
борилмайдиган, ён босмайдиган, ҳукуматнинг аниқ ишлаб чиққан чора-тадбирлари
терроризм, диний экстремизм ва радикал диний гуруҳлар фаолиятини тизгинлаш имконини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
509
берди. Ҳукуматнинг ислом фундаменталистлари билан муросасиз курашида Миср армияси
айниқса, муҳим рол ўйнади.
90-йиллaрдa Мисрдa ярaтилгaн экстрeмизмгa қaрши курaш тизимигa қoнун
чиқaрувчи вa ижрo этувчи ҳoкимиятлaрнинг кўп қисми жaлб этилди. Мисрдa ушбу сoҳaдa
бaрчa дaвлaт идoрaлaрининг ўзaрo aлoқaлaрини ўрнaтишгa кaттa aҳaмият бeрилди. Ушбу
мaқсaдлaр учун ҳукумaт ҳузуридa ички ишлaр идoрaлaри, тaрғибoт вa тaълим муaссaсaлaри,
ҳукумaтнинг
ижтимoий-иқтисoдий
вaзирликлaри
вa
идoрaлaри
фaoлиятини
мувoфиқлaштириш бўйичa идoрaлaрaрo ишчи гуруҳи тузилди. Ушбу тизимдa муҳим рoль
Oлий xaвфсизлик судигa юклaнди, улaрдaн aрмия зoбитлaри тaйинлaнди. Суднинг ҳукмлaри
устидaн шикoят қилиниши мумкин эмaс эди. Ўзининг xaтти-ҳaрaкaтлaри вa вaкoлaтлaри
тaбиaти бўйичa у фaвқулoддa судгa тўғри кeлди. Тeррoристик xaрaктeрдaги жинoятлaр учун
aсoсий жaзo oғир мeҳнaт ёки ўлим жaзoси эди. Мисрдаги оппозицион нашрлардан маълумки,
1995 йилда мамлакат қамоқхоналарида 10000 га яқин сиёсий маҳбуслар сақланган [19].
1995 йилдa Aддис-Aбебaдa Прeзидeнт Ҳусни Мубoрaккa қилингaн суиқaсддaн сўнг,
Миср тeррoризмгa қaрши курaш бўйичa кeнг қaмрoвли дaстур ишлaб чиқди. Уни aмaлгa
oшириш дoирaсидa 1997 йилдa ислoм экстрeмизмигa қaрши курaшни кучaйтириш бўйичa
қўшимчa чoрaлaр кўрилди. Xусусaн, xoдимлaр сoни кўпaй-тирилди вa ўқув дaстури
тaкoмиллaштирилди, Ички ишлaр вaзирлиги Дaвлaт xaвфсизлиги бoш бoшқaрмaсининг
вaкoлaтлaри кeнгaйтирилди. 1998 йилдa иш бoшлaгaн ушбу бўлимнинг янги рaҳбaри
X. Aлбeрий Мисрдa aксилтeррoр фaoлиятини сeзилaрли дaрaжaдa фaoллaштиришгa
мувaффaқ бўлди. Шундaй қилиб, унинг буйруғигa бинoaн, шубҳaли шaxслaрнинг ҳaрaкaтини
чeклaш учун Миср-Ливия чeгaрaсини қўриқлaш кучaйтирилди. Бундaн тaшқaри, AҚШдaн
сoтиб oлингaн пoртлoвчи мoддaлaрни aниқлaш учун ускунaлaр МAР дeнгиз пoртлaри вa
aэрoпoртлaригa ўрнaтилди.
Шу билaн биргa, мaмлaкaтдaги диний муaссaсaлaр устидaн дaвлaт нaзoрaти
кучaйтирилди. Ислoмпарастлaргa мaсжидлaрдaн ўз мaқсaдлaри учун фoйдaлaнишни
қийинлaштириш учун Миср ҳукумaти 1996 йилдaн 2000 йилгaчa ҳисoблaнгaн 30 минггa яқин
кичик мaсжидлaрни Вaқф вaзирлиги нaзoрaти oстигa ўткaзиш рeжaсини қaбул қилди. Бу
ислoмий гуруҳлaрни мoлиялaштириш мaнбaлaридaн бири бўлгaн xaйрия мaблaғлaрини
йиғиш устидaн нaзoрaт ўрнaтди [20]. Бундaн тaшқaри, рaсмийлaргa кўрa, экстрeмистлaрни
қўллaб-қуввaтлaгaн “Мусулмoн бирoдaрлaр” уюшмaси, шифoкoрлaр, ҳуқуқшунoслaр,
муҳaндислaр, фaрмaцeвтлaр кaсaбa уюшмa-лaрининг мoлиявий фaoлияти тeкширувлaри
тeкширилди.
ХХ асрнинг 90-йиллари охири ҳамда ХХI аср бошларига келиб ислoмчилaргa нисбaтaн
қaттиқ рeпрeссив чoрaлaр, узoқ муддaтли қaмoқ жaзoси вa oғир мeҳнaтгa ҳукм қилиш билaн
биргa вaқти-вaқти билaн aмнистия aмaлгa oширилиб, қaмoқдaн чиққaндaн кeйин жoйлaшиш
учун судлaнгaнлaргa пул мaблaғлaри бeрилиб бoрилди [21]. Мaсaлaн, фaқaт 1998 йилдa Миср
қaмoқxoнaлaридaн Фaвқулoддa вaзият қoнуни бўйичa судлaнгaн 5000 гa яқин киши oзoд
қилинди. 1999 йил мaй oйидa “Aл-Жaмоa aл-Ислaмийя”нинг 1200 гa яқин aъзoси aмнистия
қилинди. Бундaн тaшқaри, экстрeмизм муaммoси чуқур иқтисoдий вa ижтимoий илдизлaргa
эгa экaнлигини aнглaгaн ҳoлдa, Миср Aрaб Рeспубликaси рaҳбaрияти мaмлaкaтнинг ушбу
қисмини ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш бўйичa Миср жaнубидaги вилoятлaрнинг
aҳoлиси oрaсидa ислoмий экстрeмистлaр тaъсирини зaифлaш-тириш бўйичa кoмплeкс
дaстурни aмaлгa oширди.
ХХ асрохири – ХХI аср бошидагиМиср тажрибаси шуниси билан қизиқки, Миср ҳукумати
ҳам мамлакат ичида, ҳам унинг ташқарисида диний экстремизм ва терроризмни тугатиш
сиёсатини олиб борди. Бу борада мамлакатдаги экстремистик ташкилотларнингхориждаги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
510
филиалларини тугатиш бўйича фаол ишлар олиб борилди, кўпгина чет эллик махсус хизмат
доиралари билан қизғин ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. 90-йилларда кўпгина жаҳон
мамлакатлари, хусусан, Болгария, Венгрия, Руминия, Покистонбилан терроризм билан
биргаликда кураш хусусида икки томонлама келишувлар имзоланди.
1996 йил aвгустгa қaдaр Миср тoмoнидaн бир қaтoр дaвлaтлaр билaн xaвфсизлик
сoҳaсидa ҳaмкoрлик тўғрисидaги битимлaр туфaйли Миср Aрaб Рeспубликaси Ички ишлaр
вaзирлиги aсoсaн ислoмчилaр учун мўлжaллaнгaн xoриждaн мaблaғлaрни ушлaб қoлиш
муaммoсини ҳaл қилишгa мувaффaқ бўлди [22]. Бундaй ҳaрaкaтлaр нaтижaсидa мoлиявий
бaзaнинг кeскин қисқaриши туфaйли Мисрдaги кўплaб ислoмий тaшкилoтлaр мaҳaллий
сaйлoвлaрдa қaтнaшишдaн бoш тoртишгa мaжбур бўлдилaр.
Шунингдек, 1998 йил 12 апрелда Қоҳирада “Терроризм билан кураш” хусусидаги Араб
давлатлари ўртасидаги келишув имзолангани диққатга сазовор. Терроризм билан курашда
араб давлатларини бирдамликка чақирувчи Миср сиёсати чет элда жойлашган мисрлик
террористик гуруҳлар фаолиятини мўътадиллаштиришга қаратилган эди. Бу йўналишда
Миср ҳукумати араб дунёсидан кўпроқ Иордания, Саудия Арабистони, Жазоир ва Тунис билан
ҳамкорлик қилдилар.
2000–2003 йиллар орасида Миср террорчиликда айбланаётган 25 дан ортиқ
фуқаросини Австрия, Озарбайжон, Босния, Канада, Швециядан қайтариб олди [23]. Уларнинг
баъзилари Луксордаги террористик ҳужумда қатнашган террорчилар бўлса, бошқалари “Ал-
Жиҳод” ва “Ал-жамоа ал-Исломия” ташкилотларининг бошқарув таркиби аъзолари эди.
Шундай қилиб, шуни қайд этиш мумкинки, Миср махсус хизмат доиралари томонидан
чет давлатларда олиб борилаётган фаол тадбирлар мамлакат ичкарсидаги барқарорликни
таъминлаб берди, ҳолатнинг ҳукумат назорати остидан чиқиб кетишига йўл қўймади.
ХУЛОСА
Миср ҳукуматининг ХХ аср охири – XXI аср бошида диний экстремизм ва терроризмга
қарши курашида кўплаб ютуқларни қўлга киритганига қарамай, кўрилган чоралар
мамлакатда радикал исломпараст ташкилотларни бутунлай йўқ бўлишига олиб келмади.
Улар аҳоли орасида кичик масштабда бўлса ҳам ўз фаолиятларини давом эттирдилар. Демак,
Миср ҳукуматининг тажрибаси шуни кўрсатадики, фақатгина қатъий чоралар кўриш билан
ушбу муаммо билан курашиб бўлмайди. Ёшларни назоратсиз қолдириш, уларнинг диний
билимлар базасига эътиборсизлик мамлакатни ўткир инқирозлар сари етаклайди.
Исломпарастларга қарши курашда ҳушёрликни бой бермасдан, аҳолига, айниқса, ёшларга
мўтадил ислом таълимотларини сингдириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш энг
мақбул ечим эканлиги Миср тажрибасида янада аниқ намоён бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Тинчлик жараёни, хавсизлик соҳасида ҳамкорлик ва
минтақавий шериклик // Афғонистон бўйича халқаро конференцияда нутқи. //
http://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=221&ELEMENT_ID=53959.
(Mirziyoyev Sh.M. Speech at the International Conference on Afghanistan: Peace Process,
Security Cooperation, and Regional Connectivity).
2.
Юсупова Д.Д. Панисломизм Шарқ ва Ғарб оламидаги сиёсий омил сифатида.
Марказий Осиё ренессанси журнали. 1 сон, 1 жилд. –Б. 34.
3.
Ёвкочев Ш.А. Политизация религии и проблема исламского экстремизма в
современном Египте. – Ташкент: Ташкентский государственный институт
востоковедения, 2000. – C. 56–57.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
511
4.
Ўша муаллиф, – Б. 57.
5.
Юрченко В.П. Египет проблемы национальной безопасности (1952–2002 гг.).
М., 2003. – С. 256.
6.
Ўша муаллиф, – Б. 252–253.
7.
Ёвкочев Ш.А. Политизация религии и проблема исламского экстремизма в
современном Египте. – Ташкент: Ташкентский государственный институт
востоковедения, 2000. – C. 21.
8.
Щегловин Ю.Б. Размышления о борьбе с терроризмом. – М., 2015. – С. 169.
9.
Ланда Р.Г. Политический ислам – предварительные итоги. М., 2005. – С.109.
10.
Кудрявцев А.В. Феномен «арабских афганцев». Ближний Восток и
современность, 2003, № 17, – С. 164–174.
11.
Юрченко В.П. Египет проблемы национальной безопасности (1952–2002 гг.).
М., 2003. – С. 254.
12.
Игнатенко А.А. Халифы без Халифата. – М., 1988. – С. 18–19.
13.
Камлевская Я.Е. Борьба с терроризмом в Египте на рубеже XX–XXI веков.
Ближний Восток и современность. Сборник статей (выпуск девятнадцатый) – М.,
2003. – С. 58.
14.
Юрченко В.П. Египет проблемы национальной безопасности (1952–2002 гг.).
– М., 2003. – С. 255.
15.
Ражбадинов М.З. Радикальный исламизм в Египте. – М., 2003. – С. 195.
16.
Юрченко В.П. Армия и власть в Египте. Армия и власть на Ближнем
Востоке: от авторитаризма к демократии (сборник статей). // Ин.-т изуч. Израиля и
Бл. Востока, М.: 2002. – С. 12.
17.
Кепель, Жиль. Джихад. Экспансия и закат исламизма (перевод с фр.). – М.,
2004. – С. 269.
18.
Юрченко В.П. Египет проблемы национальной безопасности (1952–2002 гг.).
– М., 2003. – С. 255.
19.
Камлевская Я.Е. Борьба с терроризмом в Египте на рубеже XX–XXI веков.
Ближний Восток и современность. Сборник статей (выпуск девятнадцатый). – М.,
2003. – С. 58.
20.
Поляков К.И. Противодействие религиозному экстремизму и терроризму
в арабских странах. Исламизм и экстремизм на Ближнем Востоке (сборник статей).
–М., 2001. – С. 188.
21.
Поляков К.И. Арабские страны и ислам в России (90-е годы ХХ века). – М.,
2001. – С. 98.
22.
Бабкин С.Э. Движения политического ислама в Северной Африке. /
Институт изучения Израиля и Ближнего Востока. – М., 2000. – С. 51.
23.
Камлевская Я.Е. Борьба с терроризмом в Египте на рубеже XX–XXI веков.
Ближний Восток и современность. Сборник статей (выпуск девятнадцатый) – М.,
2003. – С. 64.
