Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The issue of gender equality in governance
H. JABBAROVA
1
Samarkand State Institute of Foreign Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
The article notes that the issues of gender equality in
Uzbekistan have developed in the new millennium. It is well
known that the solution of gender problems depends on the
development of the whole country, the growth of its
international prestige. At the same time, the role and status of
women in the development of society, their special place in the
family, children, neighborhood and community are highlighted.
In society and in the family, the equality of men and women in
the system of governance is illustrated by examples.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
state,
community,
governance,
gender equality,
appearance,
ability,
thinking.
Бошқарув фаолиятида гендер тенглик масаласи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат,
жамоа,
бошқарув,
гендер тенглик,
қиёфа,
қобилият,
тафаккур.
Мақолада Ўзбекистонда гендер тенглиги сари силжиш
масалалари янги минг йилликда ўзига хос тарзда ривож-
ланганлиги баён этилади. Маълумки, гендер муаммоларини
ечиш билан бутун мамлакатнинг ривожланиши, унинг
халқаро обрўсининг ошишига боғлиқ эканлиги далиллар
асосида кўрсатилади. Шу билан бирга жамият тараққиётида
аёлларнинг ўрни ва мавқеи, оила, фарзанд, маҳалла ва
жамоада алоҳида ўринга эгалиги ёритилган. Жамият ва
оилада, бошқариш тизимида эркаклар ва аёлларнинг
тенглиги мисоллар орқали ёритилган.
1
Lecturer, Samarkand State Institute of Foreign Languages, Samarkand, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
53
Вопрос гендерного равенства в управлении
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государство,
сообщество,
управление,
гендерное равенство,
внешний вид,
способности,
мышление.
В статье отмечается, что вопросы гендерного равенства в
Узбекистане получили развитие в новом тысячелетии. Как
известно, решение гендерных проблем зависит от развития
страны в целом, роста ее международного престижа. В то же
время роль и статус женщин в развитии общества, семьи,
детей, соседства и сообщества занимают особое место.
В обществе и в семье равенство мужчин и женщин в системе
управления иллюстрируется примерами.
Бугунги кунда дунё ҳамжамияти хотин-қизларнинг инсоният тараққи-
ётидаги ўрнини тўғри англаган ҳолда халқаро механизмларни яратишга ҳам
ҳаракат қилмоқда. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда “Хотин-
қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш
тўғрисида”ги Конвенциянинг қабул қилинганлиги фикримизнинг далилидир.
Мазкур Конвенция хотин-қизлар ва эркакларнинг амалдаги тенглигига эришиш,
яъни гендер тенгликни таъминлаш, ўз ҳуқуқларидан амалда фойдаланиш
масалаларига боғлиқ бўлган муаммоларни аниқ-равшан белгилаган асосий
ҳужжатдир.
Конвенцияда белгиланган муаммолар кўпқирралилиги билан ажралиб
туради. Унда турли шаклда намоён бўладиган камситишларга барҳам бериш
муаммоларининг долзарблиги аниқлаб берилганлиги билан бирга, хотин-
қизларнинг тенг ҳуқуқли инсон сифатида мавқеини ошириш, унингсиёсий,
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари, эркак билан тенг ҳуқуқлиги, оналик
лаёқати билан боғлиқ муҳим қоидалар акс эттирилган. Халқаро мажбуриятларни
бажариш барча поғоналарда қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
такомиллаштириш, уларнинг амалга оширилишини аниқ мониторинг қилиш ва
халқаро – ҳуқуқий актларнинг имплементациясини назорат қилишни талаб этади.
Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжат-
ларни миллий қонунчиликка уйғунлаштириш орқали мустаҳкам ҳуқуқий асослар
яратилмоқда.
Хотин-қизларнинг эркаклар билан бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга
бўлишининг, оналик ва болалик билан боғлиқ давлат сиёсати юритилаётгани,
хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеини кучайтириш, сиёсий фаоллигини
ошириш, давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш билан
боғлиқ олиб борилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.Хотин-қизлар ҳуқуқ-
ларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан институционал тизими бу вакиллик
ҳокимиятидир. Вакиллик ҳокимиятининг барча даражадаги депутатлари вазифаси
иқтисодий ўсишни инсон тараққиёти билан боғлаш, уларнинг узвийлигини
таъминлашдан
иборатдир.
Президентимиз
томонидан
хотин-қизларнинг
парламентдаги аъзолиги кейинги йилларда икки баробарга ортганлигининг
халқаро минбардан таъкидлангани ҳам бежиз эмас.
Бугунги кунда мамалакатимизда гендер тенглик бўйича институционал
асослар ҳам кенгайтирилмоқда. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
54
ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро
стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи янги Хотин-қизлар ва гендер
тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилинди. Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимиз
аҳолисининг 49 фоизини хотин-қизлар, қарийб 64 фоизини 30 ёшгача бўлган хотин-
қизлар ташкил этар экан, албатта бу йўналишда алоҳида давлат сиёсати олиб
боришга тўғри келади. Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ва
аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш, оила институтини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, аёллар ҳуқуқлари камситилиши-
нинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро
нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек,
аёллар ҳуқуқий маданиятини ошириш каби йўналишларда қатор амалий ишлар
олиб борилди.
Инсоннинг ривожланиш жараёни узлуксиз бўлиб, жамиятнинг сиёсий,
иқтисодий, ижтимоий, маънавий, маданий ҳаётида иштироки нуқтаи назаридан
кишилар имкониятини мунтазам равишда кенгайтирилишидан иборат. Инсон учун
эркин танлаш имконияти унинг ривожланиши шарти бўлиб, айни пайтда у
жамиятининг энг олий мақсадларидан бирини ифодалайди. Бошқа имконият-
лардан фойдаланишга ёрдам берувчи энг асосий имкониятлар орасида учтаси
ажралиб туради. Булар узоқ ва соғлом умр кечириш, билим олиш ва турмушнинг
муносиб даражасини таъминлай оладиган моддий фаровонликка эришиш
имкониятидир. Инсоннинг ривожланиши инсонийлик жамиятининг асосий
мазмуни ва мавжудлик шаклидир. Инсон фаолиятининг барча турларида
тараққиётнинг замонавий босқичи инсонни нафақат ижтимоий ривожланиш
марказига қўяди, балки тараққиёт натижаларининг унга хизмат қилишини тақозо
этади.
Ривожланишнинг энг долзарб муаммоларидан бири тенгликка эришишдир.
Бундан икки юз йил аввал буржуазия инқилоблари таъсири остида ҳукмдор-
ларнинг ва фуқароларнинг тенгсизлиги ёки эркакларнинг хотин-қизлар устидан
ҳукмронлиги худо томонидан белгиланган деб ҳисобланадиган анъанавий
қарашлари сусая бошлади, озодлик ва барча одамларнинг тенглиги ғоялари
тарқала бошлади. Хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мақоми тўғрисидаги
қарашларда ўзгаришлар содир бўла бошлади.
Қайд этилганидек, ривожланиш жараёнини дунё аҳлининг ярмидан кўпини
ташкил этадиган хотин-қизлар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Халқаро
ташкилотлар фаолиятидаги катта тажрибатаҳлили эркаклар ва хотин-қизлар
тенглигига эришиш, камбағалликни йўқ қилиш ва ҳар бир инсоннинг тўлақонли
ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича бир неча асосий хулосаларни
чиқариш имконини берди. Тегишли равишда эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида
тенгликка эришиш ривожланиш дастурларига аҳоли қанчалик тўлиқ жалб этилган
бўлса, ривожланиш жараёни шунчалик самарали, натижалари эса барқарор бўлади.
Шу сабабли, ХХ асрнинг 70-йилларидан бошланган “Хотин-қизлар ривожланишда”
ҳаракати хотин-қизлар билан ишлашга ва уларни ривожланиш дастурларига,
самарали ва даромад келтирувчи фаолиятга жалб этишга қаратилган.
Бироқ, ривожланиш амалиётининг таҳлили шуни кўрсатдики, хотин-қизлар
кўпинча ривожланиш жараёнидан четда қолади ва ҳатто унда иштирок этган
тақдирда ҳам лойиҳалари натижалари бу жинсларга турлича таъсир кўрсатади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
55
Бундай таъсирнинг энг яққол далили сифатида қишлоқ хўжалигини микрокредит-
лашни ривожлантириш бўлиб қолди. Бир томондан, дала ишларини бажариш,
ҳосилни йиғиб-териш ва айни пайтда бундай фаолиятни уй-рўзғор ишлари, кўп
сонли оила аъзоларини парвариш қилиш билан бирга олиб боришга мажбур бўлган
аёллар зиммасидаги мажбуриятлар ортиб борди. Иккинчи томондан, хотин-
қизларнинг ривожланиш лойиҳаларидан оладиган қўшимча даромади эркаклар
тасарруфига ўтиб борган. Одатда, эркаклар оила эҳтиёжлари тўғрисида
қайғуришдан йироқ бўлиб, даромадни ўз билганларича тасарруф этган. Шундай
зиддиятли вазият вужудга келганки, статистик маълумотларга кўра, оилаларнинг
умумий даромади даражаси ошганлигини кўрсатса, амалда хотин-қизларнинг
ривожланиш жараёнига жалб этилиши натижасида хотин-қизлар ва болалар аҳволи
ёмонлашган. Шу тариқа хотин-қизларнинг ривожланишда иштирокига ёндашувни
қайта кўриб чиқиш ва ривожланиш лойиҳаларини хотин-қизлар ва болалар
аҳволига салбий таъсирини енгиб ўтиш зарурати вужудга келди. Шу мақсадда
хотин-қизлар ва эркакларнинг турлича зарурият ва эҳтиёжларини ажратишга
йўналтирилган янги услубиётлар ишлаб чиқилмоқда. Ривожлантириш лойиҳа-
ларининг эркаклар, хотин-қизлар, ўсмирлар, қарияларга ва бошқаларга табақалаш-
тирилган таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар инсоният ривож-
ланишининг ижобий ва салбий омилларини батафсил кўриб чиқиш, тенгсизлик
манбаларини аниқлаш ва ривожланишдаги тенг бўлмаган тарзда иштирок этишга
олиб келувчи сабабларни бартараф этиш усулларини топиш имконини беради.
Гендер концепциясига мувофиқ ривожланиш бўйича фаолиятда “Хотин-
қизлар ривожланишда” (“Women in Development”) шиоридан “Гендер ва
ривожланиш” (“Gender and Development”) шиорига ўтиш амалга оширилди. Аҳоли-
нинг турли гуруҳларининг ижтимоий роллари ва ўзига хос талабларига мос
равишда ривожланиш бўйича фаолиятда иштирок этишига нисбатан гендер
ёндашувнинг қўлланилиши ривожланишнинг гендер стратегиясини ишлаб чиқиш
имконини берди. Шу тариқа “Гендер атамаси – ҳар қандай жамиятда эркак ва
аёлжинсига хос бўлган шахсга нисбатан англашиладиган хатти-ҳаракатлар
вануқтаи назарлар бирлигидир. Гендер ёндашув эркаклар ва аёллар ўртасидаги
биологик ёки жисмоний фарқларга эмас, балки мазкур фарқларга жамият
томонидан бериладиган маданий ва ижтимоий аҳамиятга асосланади” [1:15].
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аёлларнинг давлат бошқарув органларида
юқори лавозимларни эгаллаш борасидаги улушлари ортмоқда. Зеро, Ўзбекистон
Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар
кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасида бу қуйидагича белгилаб
қўйилган: “17-модда. Давлат хизматидаги лавозимларни эгаллаш учун танловларда
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши” [2]. Гендер тенглик
XXI асрда ривожланиш соҳасида БМТ мақсадларига эришиш борасида принципиал
жиҳатдан аҳамиятли омилдир. Шунга мувофиқ тарзда гендер ёндашувларнинг
такомиллаштирилиши ва жорий этилиши ижтимоий адолат, инсон ривожланиши-
нинг тенг ҳуқуқлилиги ва барқарорлилигига эришиш йўлида асосий масала бўлиб
қолмоқда. БМТ томонидан қўйилган масалаларнинг самарали тарзда ижро этиш
йўлларини излаш янги гендер ёндашувларни ишлаб чиқишга олиб келди. Хусусан,
Gender mainstreaming (баъзан “гендер мажмуавий ёндашув” деб таржима
қилинадиган) каби янги ёндашув ҳар қандай режалаштирилаётган тадбирни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
56
баҳолаш жараёнини ўз ичига олади. Бу ҳар қандай режалаштирилаётган тадбир,
жумладан соҳаларда ва барча даражаларда қонун лойиҳаларини, стратегиялар ва
дастурларни уларнинг хотин-қизлар ва эркакларга эҳтимол таъсири нуқтаи
назаридан ишлаб чиқилиши қамраб олади. Лекин тараққиёт, қонунлар билан ҳам
яшашни талаб қилади. Урф-одатлар шунчаки урф-одат бўлгани учун эмас, балки
инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлагани, турмушини қулай қилгани, муно-
сабатларни уйғунлаштиргани билан қадрлидир. Ижобий урф-одат ва анъаналарни
инсонни камситувчи ва таҳқирловчи иллатлардан фарқлашда ўртада фақат бир
мезон туради. У ҳам бўлса инсон шахси ва унинг ҳуқуқларидир.
Давлат хизматидаги лавозимлар, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини
эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок
этиши таъминланиши керак. Давлат органларининг кадрлар хизматлари
зиммасига танлов комиссияларига нафақат танловда иштирок этаётган шахслар-
нинг маълумоти ва касбий тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотлар, балки давлат
хизматининг тегишли лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар
сонининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти
юклатилади. Шунга ўхшаш маълумотлар хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятларни таъминлашга доир чора-тадбирлар кўриш учун давлат
хизматчиларини аттестациядан ўтказиш, хизмат бўйича кўтариш масалаларини
ҳал қилишда давлат органларининг кадрлар хизматлари томонидан тақдим
этилади. Дарҳақиқат, вилоятимизнинг Каттақурғон туманини аёл ҳоким
бошқараётгани ёки Нуробод туманида аёл пракурор фаолият юритаётгани
фикримизнинг ёрқин далилидир. Аёлга имконият ва ваколат бериш, уни
фаоллаштириш жамиятни янада раҳм-шафқатли, инсонпарвар ва маърифатли
қилади. Қонун шу мақсадда қабул қилинмоқда. Тарихга назар солсак, инсоният
цивилизациясининг ҳамма босқичларида ҳам эркак раҳбарларнинг давлат
бошқаруви ишида хотин-қизларнинг юксак ақл-идроки ва доно маслаҳатларидан
ўринли
фойдаланиб
келинганлигига
гувоҳ
бўламиз.
Бунга
ўтмишдаги
момоларимизнинг ҳаёти, кўрсатган жасорати ва фидойиликлари яққол мисол бўла
олади. Чунончи, Тўмарис тенгсиз ақл-заковати, шижоати билан юртимиз тупроғига
бостириб кирган босқинчиларни даф этган бўлса, Амир Темурга давлат ишларини
бошқаришда Бибихоним доимо маслаҳатгўй бўлгани тарихдан маълумдир. Буюк
подшоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам бутун умри давомида давлат
бошқарувида аёл шахсиятига юксак эътибор билан қараган. Унда хотин-қизлар
қадр-қимматини жойига қўйиш, иззат-ҳурматларини бажо келтириш устун бўлган,
зарур бўлганда Қутлуғ Нигорхоним, Эсан Давлатбегим, Хонзодабегим ва бошқа
аёллар билан давлат ишлари муаммоларига оид масалалар бамаслаҳат адо этилган,
уларнинг фикрлари инобатга олинган. Боиси, аёллардаги муомала маданияти,
тинглаш маҳорати, ўзини тия билишлик, вафо ва садоқат, сезгирлик, адолат-
парварлик, ошкоралик, самимийлик, хушмуомалалик, тўғрисўзлик, жавобгарлик,
нафосат, масъулият каби инсоний фазилатлар улар тимсолининг асосини ташкил
этган. Бугунги кунда ҳам бошқарув ва раҳбарлик муаммолари билан шуғулланувчи
барча фанлар, жумладан, психология фанида бошқарув соҳасига оид барча
масалаларни жамият ривожланиши нуқтаи назаридан ўрганиш, корхона, ташкилот
ва муассасаларни бошқаришнинг янада самаралироқ усулларини ишлаб чиқиш,
замон талабларига тўла жавоб бера оладиган, бошқарув маҳоратига эга бўлган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
57
раҳбар кадрларни тайёрлаш муаммолари билан шуғулланиш долзарб масалага
айланди. Айниқса, раҳбарликдаги гендер фарқлар, жинсий ижтимоийлашув,
стереотиплар, эркак ва хотин-қиз раҳбарларнинг шахсий сифатлари, бошқарув-
чилик имкониятлари, хотин-қизларни самарали раҳбарлик фаолиятига тайёрлаш,
замонавий аёл раҳбарнинг ижтимоий-психологик қиёфа-сини яратиш масалалари
психология фани соҳасида қатор тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмоқда.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мустақилликка эришилгач, Ўзбекистонда
хотин-қизлар шароитини яхшилаш ва гендер тенгликни таъминлашга қаратилган
изчил тадбирлар олиб борилмоқда. Бугунги кундаги энг муҳим вазифа бу –
Ўзбекистоннинг ҳар бир аёли ўз ҳуқуқларини англаган ҳолда уларга эга бўлиши,
фойдаланиши учун барча чора-тадбирларни кўришдан иборатдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бойченко Л.Д. ООН и права женщин: история и современность. (Бойченко Л.Д.
БМТ ва хотин-қизлар ҳуқуқлари: тарих ва хозирги пайт).
2.
Гендер муносабатлари назарияси ва амалиётига кириш. Т., 2007.
3.
Каримова В. Ижтимоий психологияда хотин-қизлар раҳбарлиги муаммоси-
нинг ўрганилиши. // “Psixologiya”, БухДУ: 2011, 2-сон. – Б. 12–13.
4.
Маҳмудов И. Бошқарув психологияси. – Т.: “YUNAKS-PRINT” МЧЖ, 2006. –
Б. 232.
5.
Теория и методология гендерных исследований. Курс лекций. Воронина О.А.
«Универсиализм и релятивизм культуры в конструировании гендерной системы».
М., 2001. – С. 15.
6.
Шамиева О. Раҳбар аёллар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари.
/ Психол. фанл. номз. автореферат. – Т., 2000. – Б. 21.
7.
Язиев Э. Социально-психологический портрет современного руководителя
Республики Узбекистан. // «Мир образования – образование в мире», М.: 2013, –
№ 4. – С. 87–94.
