Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improvement of civil legal framework for the implementation of
mediation activities
Feruza DJAMBAKIEVA
1
Specialized branch of Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
In this article, the author, as a result of his scientific analyses,
listed the actual types of civil law contracts in the conditions of
market relations, and evaluating their socio-economic functions
of the scope of application. The author believes that the
commission’s contracts have become the main legal instrument
of commercial relations for the supply of goods, the performance
of works and the provision of services to participants in civil law
relations. On the issue of concluding contracts with the
commission by subjects of civil law, the author provided
scientific and theoretical coverage of the opinions and comments
of scientists, as well as gaps and conflicts in existing regulatory
documents.
He
also
put
forward
proposals
and
recommendations for the development of the civil legal
framework for the implementation of mediation activities today.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
entrepreneurship,
intermediary activity,
intermediary obligations,
customer,
contractor,
committee,
intermediary,
third party,
purchase and sale
agreement,
agency agreement,
freight forwarding
agreement,
reliable property
management.
Воситачилик фаолиятини амалга оширишнинг фуқаролик
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Тадбиркорлик,
воситачилик фаолияти,
воситачилик мажбурияти,
буюртмачи,
Мазкур мақолада муаллиф бозор муносабатлари
шароитида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг турлари,
уларнинг қўлланиш соҳаси ва ижтимоий-иқтисодий
функцияси кенгайиб бориши натижасида, шартномалар
1
lecturer of department “State legal subjects” Specialized branch of Tashkent State Law University, Tashkent,
Uzbekistan.
E-mail: feruzauzmu86@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
340
пудратчи,
комитент,
воситачи,
учинчи шахс,
факторинг шартномаси,
агентлик шартномаси,
транспорт экспедицияси
шартномаси,
мол-мулкни ишончли
бошқариш.
иқтисодий муомала иштирокчиларига товарлар етказиб
бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабат-
ларининг асосий ҳуқуқий воситасига айланганлигини
таҳлил этган ҳамда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари
томонидан воситачилик шартномаларини тузиш борасида
ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳамда
амалдаги норматив ҳужжатлардаги бўшлиқлар ва колли-
зияларни илмий назарий жиҳатдан ёритиб берган.
Шунингдек, бугунги кунда воситачилик фаолиятини амалга
оширишнинг фуқаролик ҳуқуқий асосларини мустаҳ-
камлаш бўйича таклиф ва тавсияларини илгари сурган.
Совершенствование
гражданско-правовой
базы
для
осуществления посреднической деятельности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Предпринимательство,
посредническая
деятельность,
посреднические
обязательства,
заказчик,
подрядчик,
комитент,
посредник,
третье лицо,
договор купли-продажи,
агентский договор,
договор транспортной
экспедиции,
надёжное управление
имуществом.
В данной статье автор, в результате своих научных
анализов перечислил актуальные виды гражданско-
правовых договоров в условиях рыночных отношений и
оценил их социально-экономические функции сферы
применения. Автор считает, что договоры комиссии стали
основным
правовым
инструментом
коммерческих
отношений поставки товаров, выполнения работ и
оказания
услуг
участникам
гражданско-правовых
отношений. По вопросу заключения договоров комиссии
субъектами гражданского права автор предоставил научно-
теоретическое освещение мнений и комментариев учёных,
а также пробелов и коллизий в действующих нормативных
документах.
Он
также
выдвинул
предложения
и
рекомендации по развитию гражданско-правовой базы для
осуществления
посреднической
деятельности
на
сегодняшний день.
Бозор муносабатлари турли шаклдаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши,
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатланишини тақозо этади. Шу
маънода тадбиркорлик фаолияти нафақат янги товарлар ишлаб чиқаришда балки,
тадбиркорлик муносабатларининг иштирокчиси сифатида турли хил хизматлар
кўрсатиш, жумладан воситачилик шартномаси тузиш орқали фойда олишни қонун
йўли билан кафолатлайди. Чунончи, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳар доим
ҳам ўзларининг дидларига мос келадиган, ўзлари учун қулай шартларда шартнома
тузиш учун контрагентга эҳтиёж сезади. Унинг бу эҳтиёжларини бевосита воситачи
ёрдамида таъминлаш имконияти мавжуд бўлади. Демак, айтиш мумкинки, восита-
чилик фаолиятини амалга оширишнинг фуқаролик ҳуқуқий асосларини такомил-
лаштириш бугунги кунда цивилистика фани олдида турган вазифалардан бири
бўлиб ҳисобланади.
Фуқаролик ҳуқуқи субъектлари томонидан воситачилик шартномаларини
тузиши уларнинг бир қатор қийинчиликлардан ҳоли қилсада, мазкур шартномани
шартнома шартларига мувофиқ ижро этилиши, шартларининг бузилиши, улар учун
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
341
ундан-да кўпроқ муаммо туғдириши мумкин. Шу сабабли воситачилик фаолиятини
амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилиши ва бу борадаги
ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида
қонунчиликни такомиллаштириш долзарб вазифа саналади.
Ҳуқуқшунос олима Т.В. Кочергинанинг таъкидлашича, иқтисодий нуқтаи
назардан факторинг шартномаси ўзида мижознинг муомаладаги маблағларини
кредитлаш ва унинг дебитор қарздорлигини инкассолаш (мижознинг товарлар ва
хизматларни реализация қилиш жараёнида тўланмаган счёт фактуралари) билан
уйғунлашган савдо воситачилик операцияларнинг тури бўлиб ҳисобланади [1].
Фуқаролик кодексининг 832-моддасида берилган таърифдан кўринадики,
мазкур шартномавий муносабатда икки тараф иштирок этиши кўрсатиб ўтилади.
Бироқ, воситачи томонидан учинчи шахс билан битим тузиши билан боғлиқлиги ва
муайян чегараланган доирада у билан боғлиқ бўлиши воситачилик шартномасини
учинчи шахсни ҳам мазкур шартнома муносабати иштирокчилари таркибига
киритиб, уни кўп томонлама шартнома сифатида кўриш ҳақида фикрлар
билдирилишига олиб келган эди. Ушбу ҳолатни асосан собиқ иттифоқ даврида
амалда бўлган Гражданлик кодексига нисбатан кўриш мумкин эди. Ўз даврида
И. Кобленц воситачилик битими камида уч нафар контрагент бўлишини назарда
тутади ва айрим ҳолатларда битим икки нафар воситачи билан тузилиб ва
воситачиларнинг ҳар бири ўз контрагентига иқтисодий самара келтириши лозим
бўлган ҳолатда иштирокчилар тўрт нафар контрагент бўлади деб ҳисоблаган [2].
Орадан бир қанча вақт ўтиши билан О.А. Красавчиков ва В.С. Якушевлар ҳам
бу борада ўзига хос фикрларни билдириб ўтишади. Уларнинг фикрича шартномада
учинчи шахс тараф сифатида иштирок этмасада, шартномани ижро этиш босқичида
воситачилик муносабатлари иштирокчиси бўлади, чунки у комитентнинг мулкка
нисбатан ҳуқуқларини тегишлича қўлга киритади [3].
Шуни таъкидлаш лозимки, воситачилик шартномаси борасида турлича
фикрлар билдирилиши билан бирга комитентни, воситачини ва учинчи шахсни
бирлаштириб турувчи ягона воситачилик муносабати мавжудлиги тан олинади.
Бироқ, бундай ягона ҳуқуқий муносабат амалда бўлиши мумкин эмас. Бу борада
И.Р. Федоровнинг фикрлари эътиборга молик. Муаллиф бу борада адабиётларда
мавжуд фикрларни жиддий таҳлил этиб, ягона воситачилик муносабати мавжуд
эмас деб ҳисоблайди [4]. Худди шунингдек, масалан бир вақтнинг ўзида буюртмачи,
пудратчи ва суб пудратчи иштирокидаги пудрат ҳуқуқий муносабатлари
бўлмаганидек ёки ижарага берувчи, ижарага олувчи ва сотувчи иштирокидаги
ягона лизинг ҳуқуқий муносабатлари бўлмаганидек [5], етказиб берувчи ва харидор
шунингдек жўнатувчи (қабул қилувчи) иштирокида ягона маҳсулот етказиб бериш
ҳуқуқий муносабати бўлмаганидек ва ҳ.к.
Воситачилик ҳуқуқий муносабатлари воситачилик шартномасини тузган
шахсларни воситачи ва комитентни боғлайди. Учинчи шахснинг комитент билан
муносабати воситачининг учинчи шахс билан тузилган битим юзасидан ҳуқуқ ва
мажбуриятларни комитентга топшириши билан вужудга келади.
Ягона воситачилик ҳуқуқий муносабатлари мавжуд бўлмаслигини тан олиш
кўп томонлама шартнома конструкциясини воситачилик муносабатларига қўллаш-
нинг нотўғрилиги билан ҳам изоҳлаш мумкин бўлади. Кўп томонлама шартномада
биринчидан, унда иштирок этувчи барча тарафларнинг эрк иродасининг келишиб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
342
олинганлигида кўринади. Биз кўраётган ҳолатда тарафлардан бирининг яъни
учинчи шахснинг эрки келгусида комитент билан (воситачилик битими тузиш
вақтида битим юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар келгусида уни комитент билан
ҳуқуқий алоқада бўлишига олиб келиши ҳақида учинчи шахс умуман билмаслиги
ҳам мумкин) ҳуқуқий алоқанинг мавжуд бўлишига олиб келувчи ҳуқуқуқий
муносабатларнинг вужудга келиши учун зарур бўлиб ҳисобланмайди.
Иккинчидан, кўп тарафлама шартноманинг бирлиги ўзаро ҳуқуқ ва мажбу-
риятлар бўлишини тақазо этади.
Учинчидан, воситачи ўз зиммасига битим тузиш ва натижасини комитентга
топшириш мажбуриятини олади. Натижада тузилган битим юзасидан ҳуқуқ ва
мажбуриятлар комитентга ўтиши ижро этилишни англатади, шу билан бирга
воситачи билан комитентни боғлаб турувчи воситачилик мажбуриятини тугаган-
лигини ҳам англатади.
Тўртинчидан, барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўтказиш бир шахсда унинг
вужудга келишини англатса, бошқа шахсда унинг бекор бўлишини назарда тутади.
Воситачилик шартномасида воситачининг учинчи шахсга нисбатан сотувчи
ёки харидор, буюртмачи ёки пудратчи, суғурталовчи ёки суғурталанувчи ва ҳ.к.
сифатидаги ўрнини комитент эгаллайди ва бу ҳолат воситачининг муносабатда
чиқиб кетиши билан амалга ошади. Демак, воситачилик шартномасининг нормал
ривожланиши битта ҳуқуқий муносабатда комитентни, воситачини ва учинчи
шахснинг бир вақтнинг ўзида иштирок этишини истисно этади.
Воситачилик шартномаси субъектлари томонидан ўз зиммасидаги мажбу-
риятларни ўз ўрнида ва лозим даражада ижро этишлари шартнома субъектлари
учун муҳим саналади. Шу маънода олганда, воситачилик мажбуриятини ижро
этишда мулк ҳуқуқи масаласи тарафлар учун диққат марказида бўлади. ФКнинг
838-моддасига кўра, комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент
ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади. Демак, ашёвий
ҳуқуқлар комитентга ўтказилади ва комитентда бу борада ҳуқуқлар вужудга
келади. Бир қарашда бирмунча ноқулай кўринадиган бир ҳолат яъни, воситачи
битимни ўз номидан тузади ва учинчи шахс олдида ҳуқуқ ва мажбуриятлар олсада,
бироқ олинган ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи комитентда вужудга келади. Бу ўринда
мулк ҳуқуқини учинчи шахсдан комитентга ўз номидан ҳаракат қилувчи воситачи
орқали мулк ҳуқуқини ўтиши воситачилик шартномасида муҳим аҳамиятга эга.
ФК воситачида бўлган ёки унга берилган ашёга нисбатан комитентнинг мулк
ҳуқуқи мавжудлиги белгилайди. Мазкур норма воситачига топширилган ашёнинг
мулкдори масаласини ҳал этишга қаратилган бўлиб, императив характерга эга ва
тарафларнинг хоҳиши, келишуви билан ўзгартирилмайди. Бунда у ёки бу ечим
нафақат тарафларнинг манфаатларига балки, бошқа шахсларнинг манфаатига ҳам
даҳл этиши мумкин. Гап бу ўринда комитентнинг кредиторлари хусусида бўлади.
Тегишли ашёнинг мулкдори сифатида комитентнинг тан олиниши, унинг банкрот
бўлиб қолганида воситачида бўлган комитентга тегишли ашёларга нисбатан
талаблар қўйилади. Воситачи банкрот бўлганида эса, мазкур ашёлар комитентнинг
қарзи бўйича ундирув қаратиладиган объектлар қаторига қўшилади.
ФКда тегишли ашёларга нисбатан мулкдорлик масаласининг белгиланиши
бир қатор оқибатлар келтириб чиқаради. Жумладан, воситачининг эгалиги бўлган
ашёнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи мулкдор – комитентда бўлади. Шу билан
бирга комитентга мулкдор сифатида воситачининг эгалигида бўлган ашёларга
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
343
нисбатан, шунингдек бошқа шахсларга нисбатан виндикацион даъво қилиш ҳуқуқи
тегишли бўлади.
Бу ўринда таъкидлаш лозимки, сотувчи вазифасини бажарувчи воситачининг
комитент топшириғи бўйича учинчи шахслар билан тузган битими ижроси
юзасидан ашёларни топшираётганда воситачи ашёнинг мулкдори бўлиб ҳисоб-
ланмайди. Худди шундай ашё сотиб олинганда унинг мулкдори бўлиб харидор –
воситачи эмас, балки битимда ва унинг ижро этилишида иштирок этмаган воситачи
тан олинади.
Юридик адабиётларда бошқа ҳолатларда бўлгани каби одатда муайян
фикцияга йўл қўйилиши кўрсатилади. Бунда воситачи мулкдор бўлиб ҳисоблан-
масада, фақат бир вақтда, яъни ашё учинчи шахсга ўтказилаётган ёки ундан
олинадиган вақтда мулкдор деб тан олиниши кўрсатиб ўтилади [6].
Г.Ф. Шершеневич “бир лаҳзали мулкдорлик” модели хусусида фикр юритиб,
воситачи томонидан мол-мулкни сотиш жараёнида татбиқ этилишини кўрсатади.
Бошқа ҳолатларда, жумладан воситачи томонидан ашё сотиб олинаётганда,
муаллиф комитентга топширилгунга қадар учинчи шахсдан олинган мол-мулкни
мулкдори сифатида айнан воситачини тан олиш лозимлигини таъкидлайди.
А.Г. Гойхбарг эса, ушбу муаллифдан фарқли равишда “бир лаҳзали мулкдорлик”
конструкцияси воситачининг учинчи шахслар билан тузган битимлар бўйича
нафақат сотувчи балки, харидор сифатида қатнашганда ҳам тенг равишда
фойдаланиш зарурлигини тан олинади [7].
Бироқ, юқорида кўрсатилган (бир лаҳзали мулкдорлик) вақти мобайнида
ашёнинг вақт ўтиши жараёнида ўзгариши, бузилиши шунингдек, тасодифан нобуд
бўлишини эътибордан чиқармаган ҳолда, таваккалчилик хавфи воситачига эмас,
балки комитентга ёки учинчи шахс зиммасига юкланган деб ҳисобланиши мумкин.
Натижада воситачи фикция бўйича рамзий (номинал) мулкдор бўлади, чунки
бошқа ҳар қандай ҳолатда ҳам ашё “қўлдан қўлга ўтказиладиган” бўлиб ҳисоб-
ланади [8].
Бу масалага нисбатан Г.Ф. Шершеневич ўзининг муносабатини билдириб,
қуйидагича фикрни билдириб ўтади: воситачи томонидан сотиб олинган ва унинг
тасарруфида қоладиган товарнинг мулкдори нима учун комитент ҳисобланишини
юридик нуқтаи назардан тушунтириш қийин. Мулк ҳуқуқи ўтказиш йўли билан
қўлга киритилмайди, чунки комитентда эгалик мавжуд эмас ва воситачи вакил
сифатида ҳаракат қилмаганлиги сабабли у эгаликни ўз вакили орқали олиши
мумкин эмас. Мулк ҳуқуқи шартнома воситасида вужудга келмайди чунки комитент
ва учинчи шахс ўртасида ҳеч қандай шартнома мавжуд эмас [9].
Б.Б. Черепахин томонидан ишлаб чиқилган таклиф бир мунча эътиборга
молик. Унинг фикрича, мол мулкни тасарруф этиш бўйича воситачининг ҳуқуқи
шартноманинг ўзидан келиб чиқади. Воситачилик шартномасини тузиш жараёнида
конститутив ҳуқуқни олиш юз беради. Мулкдор (комитент) воситачига ашёни
бегоналаштиришга ҳуқуқ беради [10].
Бу ўринда ҳақли савол туғилади. Воситачи томонидан комитент учун олинган
ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи қачондан бошлаб вужудга келади? Бу савол нафақат
назарий балки амалий жиҳатдан ҳам муҳим саналади. Бу борада Г.Ф. Шершеневич
комитент учун сотиб олинган товар учинчи шахс томонидан воситачига
топширилган вақтдан бошлаб комитентнинг мулки бўлади [11], деган фикрни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
344
билдиради. М.И. Брагинскийнинг таъкидлашича, воситачининг эгалигида бўлган
ашёлар комитент томонидан берилган ёки унга мўлжалланганидан қатъий назар
комитентнинг мулки бўлиб ҳисобланади. Воситачига топширилган ашёнинг
мулкдори ҳақидаги масалани ечувчи мазкур норма императив характерга эга ва
тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас [12].
А.В. Егоров комитентнинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиш
вақтини учинчи шахс томонидан олди сотди шартномасида сотувчи сифатидаги ўз
мажбуриятларини ижро этиши билан боғлайди. Ашё воситачига учинчи шахс
томонидан топширилмаган бўлса ёки учинчи шахс томонидан топширишга
мўлжаллаб шахсийлаширилгунига қадар комитент ушбу ашёга нисбатан мулк
ҳуқуқини қўлга киритмайди [13].
Юқоридаги муаллифларнинг нуқтаи назари комитентда мулк ҳуқуқи учинчи
шахс томонидан сотувчи сифатидаги ўз мажбуриятларининг бажариш вақти ва
қоида тариқасида товар воситачининг эгалигида ҳисобланиши билан белгиланади.
Масалага жиддий эътибор бериб қаралса шу нарса маълум бўладики, қонун
чиқарувчи томонидан “комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент
ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлиши” назарда тутилган.
Демак, учинчи шахс билан тузилган шартнома асосида воситачининг эгалигига
келган ашё комитент ҳисобидан олинганлигидан далолат бермайди. Воситачилик
шартномаси комитентда мулк ҳуқуқи ашёнинг воситачининг эгалигига келиб
тушган вақтдан эмас, балки комитент томонидан битимни ўз ҳисобига ўтган деб
ҳисоблашидан яъни, воситачи томонидан воситачилик шартномаси ижроси
юзасидан тузган битимни комитент томонидан тасдиқланишидан сўнг вужудга
келишини назарда тутади. Комитент томонидан битимни қабул қилишини битим
тузилганлиги ҳақидаги хабарни қабул қилинганлиги, комитент томонидан восита-
чилик ҳисобидан қабул қилиниш ёки тўғридан тўғри комитент томонидан битимни
қабул қилинганлигини кўрсатиб турувчи ҳолатларда кўрилади. Чунончи, восита-
чилик шартномаси ижросини қабул қилишини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Комитент билан воситачи ўртасида воситачилик шартномаси тўғри ижро
этилганлиги юзасидан баҳс юзага келганда масала қандай ҳал этилиши жиддий
муаммо бўлиши мумкин. Масалан, битим кимнинг номидан тузилганлиги низо
предмети бўлиши мумкин. ФКда воситачилик шартномасига берилган таърифда
воситачи иккинчи тарафнинг яъни, комитентнинг топшириғи бўйича ўз номидан,
бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбу-
риятини олиши назарда тутилади. Бу ҳолатда комитентнинг аввал мулкнинг
мулкдори бўлиши сўнгра битимни тасдиқлайди (қабул қилади), ҳисоботини қабул
қилади. Бироқ, қонунчиликда битимни тасдиқламаслик, қабул қилмаслик оқибати
назардан четда қолдирилган. Воситачилик шартномаси воситачи томонидан
комитент томонидан берилган топшириқ бўйича ижро этилмаганлиги исбот-
ланиши ҳам мумкин бўлади. Демак, комитентда мулк ҳуқуқи битимни у томонидан
қабул қилиниши, тан олинишидан сўнг вужудга келади. Бордию, битим комитент
томонидан қабул қилинмаса, у ҳолда битим воситачи томонидан тузилган
ҳисобланади ва бевосита унда мулк ҳуқуқи юзага келади. Бундай ҳолатда мулк
ҳуқуқи токи комитент ҳисобидан қабул қилингунига қадар учинчи шахсда сақланиб
қолади. Бу ўринда учинчи шахснинг ҳуқуқлари бузилмаслигига эътибор қаратиш
ўринлидир. Шу сабабли ФКнинг 392-моддасидаги агар олди-сотди шартномасида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
345
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки
тасодифан шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш
бўйича ўз мажбуриятини қонун ёки шартномага мувофиқ бажарган деб ҳисоб-
ланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтиши ҳақидаги қоида мазкур мажбуриятда
қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Фикримизча, ашёга нисбатан комитентда мулк ҳуқуқи у томонидан битим
қабул қилинмагунига қадар мавжуд бўлмаслиги ҳақидаги қоида ўзининг қонуний
асосларига эга. Чунончи, ФК 837-моддаси 3-қисмида агар воситачи мол-мулкни
комитент билан келишилгандан юқорироқ нархда сотиб олган бўлса, бундай
харидни қабул қилишни истамаган комитент воситачидан учинчи шахс билан
битим тузилганлиги ҳақида билдириш олганидан кейин оқилона муддатда бу ҳақда
воситачига маълум қилиши шарт. Акс ҳолда харид комитент томонидан қабул
қилинган деб ҳисобланиши ҳақидаги норманинг мавжудлиги фикримиз далили-
дир. Демак, бу ҳолатда воситачининг эгалигига топширилган товар комитентда
мулк ҳуқуқининг вужудга келишини англатмайди. Комитентнинг мулк ҳуқуқи
харидни қабул қилган вақтдан ёки оқилона муддатда ўз эътирозини билдирмас-
лиги вақтидан эътиборан вужудга келади.
Бозор муносабатлари шароитида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг
турлари, уларнинг қўлланиш соҳаси ва ижтимоий-иқтисодий функцияси кенгайиб
бориши натижасида, шартномалар иқтисодий муомала иштирокчиларининг
товарлар, етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабатларининг
асосий ҳуқуқий воситасига айланди. Бу ҳолат аввало қонун ҳужжатларида
шартномаларга нисбатан ва уни тузувчи тарафларга нисбатан кенг эркинлик ва
имтиёзлар берилиши билан боғлиқ. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1-моддасида
шартномалар эркинлиги, хусусий ишларга ўзбошимчалик билан аралашишга йўл
қўйилмаслиги, фуқаролик ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширилиши каби
асосий негизларнинг белгиланиши фуқаролик муомаласида шартномаларнинг
аҳамиятини ва уларга бўлган талабларнинг ошишига олиб келди.
Маълумки, фуқаролик ҳуқуқи шартномалар тизимида хизмат кўрсатиш
шартномалари алоҳида ўрин тутади. Бинобарин, бозор муносабатлари шароитида
субъектларга берилган имкониятлар, фан ва техниканинг ривожланиши бугунги
кунда хизмат турларининг ортиб, кенгайиб боришига замин яратмоқда. Бу ҳолатни
Бутунжаҳон Савдо Ташкилотининг “Хизматлар савдоси бўйича Бош келишуви” да
бир неча юзлаб хизмат турлари белгиланлигидан ҳам кўриш мумкин [14].
Т. Мўминовнинг фикрича, фан ва техниканинг жадал ривожланиши натижасида
инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган янги
техник воситалар ва ускуналар яратилиши янгидан янги хизмат турларини вужудга
келтириш билан бирга, хизмат кўрсатишнинг мавжуд турларини янгича кўриниш
ва мазмунга эга бўлишини таъминлади [15].
Хизмат кўрсатиш шартномалари тизимида ўзаро ишончга асосланган ва
муайян шахслар фойдасига у ёки бу юридик ҳаракатларни амалга оширишга қара-
тилган шартномалар гуруҳи мавжудки, бундай шартномалар орасида воситачилик
шартномаси алоҳида ўрин тутади. Воситачилик шартномаси бир шахснинг иккинчи
шахсга берган топшириғи, фуқаролик ҳуқуқий характердаги кўрсатмасига асосан
вужудга келади ва бунда шартномани ва шартномавий-ҳуқуқий муносабатни
вужудга келишидаги дастлабки асос комитент – тошириқ ва кўрсатма берувчининг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
346
эрки-иродаси ҳисобланади. Айтиш лозимки, бошқа шахс фойдасига юридик
ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган шартномаларда кўрсатма берувчининг
эрки-иродаси ўзаро ишончга асосланади ва бу ҳолат ҳар доим шартномани тузиш
жараёнида аҳамиятга эга бўлади. Зеро, фуқаролик ҳуқуқида “ўзаро ишонч”
категорияси ҳар қандай шартномавий муносабатни вужудга келтирувчи бош мезон
сифатида контрагентни танлашда ва шартномадан ўзи кутган натижага эришиш
йўлида дастлабки қадамни ташлашда асосий негиз саналади [16]. Бошқача айтганда
ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий шартномани ўзаро ишончга асосланадиган
шартнома деб ҳисоблаш мумкин.
Воситачилик шартномаси ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра, бир шахснинг
манфаати ва фойдасини кўзлаб бир ёки бир неча битимни иккинчи шахс ўз номидан
ҳақ эвазига тузиши тўғрисидаги биринчи шахснинг топшириғи ва кўрсатмаси
ҳисобланади. Бундай ўзига хослик ва тарафлар амалга ошириши лозим бўлган
ҳаракатларнинг моҳияти мазкур муносабатларни бир шахснинг иккинчи шахсни ўз
манфаатлари ва фойдаси учун “ёллаши” сифатида баҳолаш имконини беради. Зеро,
комитент воситачини ўзи учун мақбул ва фойдали бўлган битим тузиш учун
“ёллайди” ва эвазига муайян мукофот беришни ваъда қилади. Албатта бундай
“ёллаш” кўрсатма берувчи (комитент) нинг ҳисобидан ва унинг мулкий таъминоти
эвазига амалга оширилади. Чунки воситачилик муносабатларида гарчи воситачи
ҳеч қандай мулкий таваккалчилик қилмасдан фақат муайян ҳуқуқий ҳаракатларни
амалга оширади ва бу ҳаракатларнинг кўрсатма берувчи учун самарали бўлишини
кўзда тутади холос. Воситачи ўз номидан битимни тузиш жараёнида ўзига берилган
кўрсатмалардан четга чиқмасликка ҳаракат қилади ва шу орқали ўзининг
вазифаларини бажаради.
Воситачилик шартномасига ўзининг ҳуқуқий табиати, моҳияти ва мазмуни
жиҳатидан энг яқин шартномалар сифатида топшириқ, агентлик, транспорт
экспедицияси, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаларини кўрсатиб ўтиш
мумкин. Мазкур шартномалар ўртасидаги ўхшашлик ва ҳуқуқий конструкциясига
кўра ўзаро яқинлик шундаки, уларнинг барчасида “ёллаш”, ўзаро ишонч, бир шахс
учун иккинчи шахснинг юридик ҳаракатларни амалга ошириши, ҳуқуқий
муносабатларнинг биринчи шахс хоҳиши-иродаси асосида вужудга келиши ҳамда
барча ҳолатларда ҳам биринчи шахснинг мулкий таваккалчилигига асосланиши
ҳолатлари мавжуд бўлади.
Топшириқ шартномасидан фарқли равишда воситачилик шартномасида
воситачи юридик ҳаракатларни ўз номидан амалга оширади ва ҳар доим бунинг
учун муайян ҳақни олади. Агар вакил амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлар
доираси кенг ва хилма-хил бўлса, воситачи амалга ошириши лозим бўлган
ҳаракатлар диораси тор ва аниқ бўлади. Яъни, воситачи фақатгина бир ёки бир неча
битимни тузиши ва комитент берган аниқ параметрлар бўйича ҳаракатланиши
лозим. Шунингдек, воситачига қараганда вакилга муайян ҳаракатларни қилишда
кўпроқ эркинлик берилиши ва муайян вазиятларда вакилнинг ўз хоҳишидан келиб
чиқиб ҳаракат қилиши мумкин бўлади. Вакиллик ва воситачилик муносабат-
ларидаги яна бир фарқ воситачининг комитент топшириғи асосида ҳаракат қилиши
учун алоҳида ҳуқуқий ҳужжат талаб қилинмаса, вакиллик муносабатларида
вакилнинг топшириқ берувчи номидан ҳаракатларни амалга ошириши учун муайян
ҳуқуқий ҳужжат – ишончнома талаб қилинишида намоён бўлади. Масалан,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
347
комитент ўзига тегишли телевизорни сотиб бериш учун уни воситачига топширса
бу ҳолатни тасдиқловчи алоҳида ҳужжат талаб қилинмайди. Вакилнинг топшириқ
берувчи номидан автомобилни бошқариш учун нотариал тасдиқланган ва давлат
автомобиль назорати органлари томонидан рўйҳатдан ўтказилган ишончнома
керак бўлади.
Агентлик шартномалари ва транспорт экспедицияси шартномасида ҳам
деярли барча вазиятларда агент ва экспедитор асосан кўрсатма берувчи шахс
номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши билан воситачилик шартнома-
сидан фарқ қилади. Бироқ, муайян вазиятларда агент ва экспедиторнинг кўрсатма
берган шахслар манфаати учун ўз номидан ҳаракат қилишларига ҳам йўл
қўйиладики, бу ҳолат уларга нисбатан воситачилик шартномасининг қоидалари
қўлланилишига ҳам имкон беради. Шу билан бирга транспорт экспедицияси
шартномасининг предмети ва экспедитор кўрсатадиган хизматларнинг фақат
битта соҳага йўналтирилганлиги ҳам мазкур шартноманинг воситачилик
шартномасидан фарқ қилувчи жиҳати ҳисобланади. Зеро, транспорт экспедицияси
шартномасида экспедиторнинг экспедитор ёки мижоз танлаган транспортда ва
йўналишда юк ташишни ташкил этиш мажбурияти, мижоз ёки ўзининг номидан юк
ташиш шартномаси (шартномалари)ни тузиш, юкнинг жўнатилишини ва
олинишини таъминлаш мажбурияти, шунингдек ташиш билан боғлиқ бошқа
мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин (ФКнинг 726-модаси 2-қисми).
Шунингдек, воситачилик шартномасидан фарқли равишда транспорт
экспедицияси шартномасида экспедиторнинг яна қайси турдаги хизматлар
кўрсатиши мумкинлиги ҳам аниқ белгиланган бўлиб, унга кўра, қўшимча хизматлар
сифатида транспорт экспедецияси шартномасида экспорт ёки импорт учун талаб
қилинадиган ҳужжатларни олиш, божхона расмиятчиликлари ёки ўзга расмият-
чиликларни бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни ортиш ва
тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар ва бошқа
ҳаражатларни тўлаш, юкни сақлаш, уни белгиланган манзилда олиш каби юкни
етказиб бериш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек
шартномада белгиланган бошқа операциялар ва хизматларни бажариш назарда
тутилган бўлиши мумкин.
Воситачилик шартномаси ўзининг мазмуни ва моҳиятига кўра мол-мулкни
ишончли бошқариш шартномасидан ҳам фарқ қилади. Мазкур шартномалар
ўртасидаги фарқни таҳлил қилиб, ҳуқуқшунос олим Б.Р. Топилдиев қуйидагича
ҳисоблайди:
– воситачилик шартномасидан фарқли равишда ишончли бошқариш
шартномасида ишончли бошқарувчи фақатгина бир ёки бир неча битимни тузиш
ҳаракатини эмас, ўзига ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан
барча юридик ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли бўлади. Агар воситачи
битимни ўз номидан, лекин комитент ҳисобидан амалга оширса, ишончли
бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқариш юзасидан тузган битими ўзининг
номидан ишончли бошқаришга берилган битим ҳисобидан амалга оширилади [17].
Мазкур фикрга қўшилган ҳолда айтиш мумкинки, воситачилик шартномаси
мол-мулкни ишончли бошқариш фарқли равишда ранг-баранг битимларни
тузишни назарда тутади ва фақатгина мол-мулкни бошқариш билан боғлиқ
ҳаракатларга қаратилмайди. Бунда воситачи ва комитент ўртасидаги боғлиқ
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
348
кўпчилик вазиятларда, муассис ва бошқарувчи ўртасидаги боғлиқликдан фарқли
равишда бир марталик тусга эга бўлади. Воситачилик шартномасидаги ўзига
хосликларни назарда тутиб, мазкур шартномани амалда қўллаш субъектив
фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишда ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни
тузишда қонунийлик ва аниқликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, -деган
хулосага келиш мумкин.
Воситачилик шартномасига мувофиқ воситачининг комитент топшириғига
асосан ўз номидан бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузиши тўғрисидаги
шартнома конструкцияси одатдаги ҳуқуқий муносабатлардан фарқ қилади. Бу
ўринда комитент ва воситачи, шунингдек воситачи ва учинчи шахс ўртасидаги
ҳуқуқий муносабатнинг нисбати қандай бўлиши лозимлиги ҳақидаги савол жавоб
беришни тақазо этади. Бу масала нафақат назарий балки амалий аҳамият ҳам касб
этиб, ушбу масала воситачилик шартномасини ҳақиқий бўлиш ёки ҳақиқий эмаслик
оқибатларига ҳам даҳлдор бўлади. Агарда ягона воситачилик муносабати мавжуд
деган нуқтаи назарга асосланадиган бўлинса, у ҳолда воситачилик шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш, унинг ижросини таъминлаш мақсадида тузилган воситачи
ва учинчи шахс ўртасидаги шартноманинг ҳам ҳақиқий эмас деб топилишига олиб
келади. Бордию, комитент ва воситачи ўртасидаги муносабатлар ҳамда воситачи ва
учинчи шахслар ўртасидаги муносабатлар иккита алоҳида ҳуқуқий муносабат
ҳисобланса, у ҳолда воситачилик шартномасини ҳақиқий эмас деб топилиши агарда
мажбуриятнинг моҳиятидан бошқа ҳол англашилмаса, воситачи ва учинчи шахс
ўртасидаги шартномани ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келмаслиги лозим
бўлади.
И. Кобленцнинг фикрича, воситачилик битими бўйича камида учта конт-
рагент мавжуд бўлиши, айрим ҳолларда эса тўрт нафар контрагент бўлишини
кўрсатиб бунда ҳар икки воситачи билан тузилган битим ва ҳар бир воситачи тузган
битим ўзининг контрагентига иқтисодий фойда келтириши лозим [18].
Унинг фикрини В.С. Якушев ҳам қўллаб қувватлаб, воситачилик шартномаси
уч нафар контрагентни комитент, воситачи ва воситачи битим тузган учинчи
шахснинг мавжуд бўлиши назарда тутилишини таъкидлайди [19].
Юқоридаги муаллифлар воситачилик муносабатларининг яъни комитент,
воситачи ва учинчи шахс ўртасидаги муносабатни ягона муносабат сифатида
эътироф этишади.
Цивилистика фанида комитент, воситачи ва учинчи шахс ўртасида ягона
муносабат мавжуд эмас балки, ички ва ташқи муносабатлар мавжуд деган қарашлар
ҳам мавжуд. Бундай ёндашув аксарият кўпчиликни ташкил этади деб ҳисоблаш
мумкин [20].
М.И. Брагинский ягона воситачилик муносабати мавжудлигини танқид
қилиб, воситачилик шартномаси асосида вужудга келувчи воситачилик муносабат-
ларини ўзига хослигини бирини ички ва бошқасини ташқи муносабатлар сифатида
намоён бўлади деб ҳисоблайди [21].
Юқоридаги муаллифлар фикри бирмунча баҳс мунозараларга учраб кел-
моқда. Фикримизча, воситачининг битим тузиш мажбурияти битимнинг ташқи
томони бўлмасдан балки, воситачилик мажбуриятининг мазмунини ташкил этади.
Воситачининг мажбуриятлари жумласига фақатгина битим тузишнинг ўзи етарли
бўлмасдан балки, уни ижро этиши ҳам зарур ҳисобланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
349
Воситачининг учинчи шахслар билан муносабати вужудга келиши
воситачилик шартномаси билан боғлиқ эмас. Чунки, воситачилик шартномасига
мувофиқ, воситачининг комитентнинг топшириғига биноан бироқ ўз номидан
битим тузиши назарда тутилади. Воситачининг ўз номидан битим тузиши воситачи
ва учинчи шахс ўртасидаги мустақил ҳуқуқий алоқанинг мавжудлигини билдиради.
Комитент воситачини контрагентлар тўғрисидаги маълумотни беришга
мажбур қила олмайди. Бундай ҳолда воситачи комитентга зарарларни қоплаши
лозим бўлади. Мазкур қоида воситачи томонидан мазкур битимни ўз ҳисобидан
тузилган деб ҳисоблаши мумкинлигидан келиб чиқади. Воситачи томонидан
тузилган битимни ўз ҳисобидан тузилган деб ҳисоблаши воситачи билан учинчи
шахс ўртасидаги муносабатга таъсир кўрсатмайди. Чунки, учинчи шахс учун
воситачининг битимни ўз ҳисобидан тузган деб ҳисоблаши аҳамиятсиз. Демак,
воситачи билан учинчи шахс ўртасидаги муносабатлар комитент билан воситачи
ўртасидаги муносабатга боғлиқ эмас.
Шундай бўлсада, кўрсатиб ўтилган воситачилик шартномасига доир
муносабатлар мустақил бўлгани ҳолда воситачининг битим юзасидан учинчи шахс
билан ҳуқуқларни амалга ошириши ва мажбуриятларни бажаришини ҳам қамраб
олади. Бу ҳолда воситачи битим юзасидан учинчи шахс билан ўз мажбуриятларини
бажармаганлиги учун комитент олдида жавобгарлиги сақланиб қолади. Мазкур
мажбурият воситачилик муносабатидаги мажбуриятнинг моҳиятидан келиб
чиқади.
Шуни таъкидлаш лозимки, воситачи битим юзасидан учинчи шахс билан
ҳуқуқларни амалга ошириши ва мажбуриятларни бажариши жуда муҳим саналади.
Одатда, воситачи томонидан битимнинг тузилишининг ўзи комитент учун зарур
бўлган натижани келтириб чиқармайди. Натижа воситачилик шартномасидан
доирасидан четда бўлган учинчи шахснинг ҳаракати натижасида рўёбга чиқади.
Демак, комитент учун воситачи томонидан битим тузиш топшириғини лозим
даражада бажариши асносида учинчи шахс учун зарурий шарт шароит яратилиши
муҳим аҳамиятга эга.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Авторские коллектив. Гражданское право. Т.: ТГЮИ, 2008. – С. 433.
2.
Кобленц И. Договор комиссии по Гражданскому кодексу РСФСР //
Еженедельник советской юстиции. 1926. № 50. – С. 1401. Фарбштейн А. Советское
законодательство о договоре комиссии // Право и жизнь. 1927. кн. 6-7. – С. 18–19.
3.
Красавчиков О.А.,
Якушев В.С.
Договор
комиссии
по
советскому
гражданскому праву. – С. 39.
4.
Федоров И.Р. Юридическая природа договора комиссии по советскому
гражданскому праву // Труды Томского государственного университета. Томск,
1966. – С. 114.
5.
Шаталов С.С. Указ соч. – С. 19.
6.
Шершеневич Г.Ф. Курс торгового права. Т.2. – С. 222–224.
7.
Гойхбарг А.Г. Указ. Соч. – С. 86–87.
8.
Договорное право. – С. 450–451.
9.
Шершеневич Г.Ф. Учебник торгового права. М.: Спарк, 1994. – С. 129.
10.
Черепахин Б.Б. Правоприемство по советскому гражданскому праву.
М.: 1962. – С. 11.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
350
11.
Шершеневич Г.Ф. Учебник торгового права. М.: Спарк, 1994, – С. 129.
12.
Брагинский М.И., Витрянский В.В. Договорное право. Книга третья. – М.:
Статут. 2002. – С. 440.
13.
Егоров А.В. Предмет договора комиссии. / в кн. Актуальные проблемы
гражданского права: Сборник статьей вып.5. / Под ред. В.В. Витрянского. – М.:
Статут, 2002. – С. 127.
14.
Нарматов Н.С. Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини
тартибга солиш муаммолари. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги АҚҲМИ, 2009. – Б. 89.
15.
Мўминов Т.А. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий
муаммолари. Юрид.фан.номз.дис... Автореф. – 2006. – Б. 3.
16.
Ласк Г. Гражданское право США.-М.: – 1961. – С. 153; Гражданское право:
Учебник. Ч.2. / Под.ред. А.П. Сергеева, Ю.К. Толстого. – М.:1997. – С. 592.
17.
Топилдиев Б. Мол-мулкни ишончли бошқаришни фуқаролик-ҳуқуқий
тартибга солиш.-Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2009. – Б. 15.
18.
Кобленц И. Договор комисси по гражданскому праву РСФСР. // ЕСЮ. 1926.
№ 50. – С. 1401.
19.
Якушев В.С.
Правовой
регулирование
колхозной
рыночной
и
комиссионной торговли: Диссертация к.ю.н. Свердловск. 1955. – С. 130.
20.
Кранокутский В.А. Договор комиссии. М., 1925. – С. 14–15. Советской
гражданское право. Т.2. / Под ред. Проф. С.Н. Братуся, – М.: 1951. – С. 154.
21.
Брагинский М.И. Витранянский В.В. Договорное право. Книга третя.
Договоры о выполнении работ и оказании услуг. – М.: Статут, 2002. – С. 427.
