Авторы

  • Феруза Джамбакиева
    преподаватель, кафедра Государственно-правовых дисциплин, Специализированный филиал Ташкентского государственного юридического университа, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp304-309

Ключевые слова:

посредничество институт посредничества представительство полномочия контракт торговля товар правовая конструкция комитент коллизия

Аннотация

В данной статье автор проанализировал сущность института посредничества с теоретической и практической точек зрения и осветил историю его развития на примере законодательства зарубежных стран. А также изложены мнения об актуальности теоретико-методологического и практического изучения теоретических и практических проблем регулирования гражданских правоотношений в условиях масштабных реформ, проводимых в Узбекистане.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Development of the institution of mediation in civil law

Feruza DJAMBAKIEVA

1


Specialized branch of the Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 February 2022

In this article, the author analyzed the essence of the

institution of mediation from a theoretical and practical point of
view and highlighted the history of its development on the
example of the legislation of foreign countries. The opinions on
the relevance of theoretical, methodological and practical study
of theoretical and practical problems of regulation of civil legal
relations in the context of large-scale reforms carried out in
Uzbekistan are also presented.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp

304-309

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

mediation,
institution of mediation,
representation,
authority,
contract,
trade,
commodity,
legal structure,
committee,
conflict.

Фуқаролик

ҳуқуқида

воситачилик

институтининг

ривожланиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

воситачилик,

воситачилик институти,
вакиллик,

ваколат,

шартнома,

савдо,

товар,

ҳуқуқий

конструкция,

комитент,

коллизия.

Мазкур мақолада муаллиф воситачилик институтининг

моҳиятини назарий ва амалий жихатдан таҳлил этган
хамда мазкур институтнинг ривожланиш тарихини
хорижий мамлакатлар қонунчилиги мисолида ёритиб
берган. Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган
кенг қамровли ислоҳотлар шароитида фуқаролик ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солишнинг назарий ва амалий
муаммоларини назарий

-

методологик ва амалий жиҳатдан

ўрганишнинг долзарблиги ҳақида фикрлар билдирилган.

1

Lecturer of the Department of State and Legal Disciplines of the Specialized branch of the Tashkent State Law

University. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: feruzauzmu86@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

305

Развитие института посредничества в гражданском праве

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

посредничество,

институт посредничества,
представительство,
полномочия,

контракт,

торговля,

товар,

правовая конструкция,
комитент,

коллизия.

В данной статье автор проанализировал сущность

института посредничества с теоретической и практической
точек зрения и осветил историю его развития на примере
законодательства зарубежных стран. А также изложены
мнения об актуальности теоретико

-

методологического и

практического изучения теоретических и практических
проблем регулирования гражданских правоотношений в
условиях масштабных реформ, проводимых в Узбекистане.

Маълумки, кишилик жамиятининг ҳар бир босқичида муайян ижтимоий

муносабатлар учун ўзига хос ҳуқуқий конструкциялар муҳим ўрин тутган.
Масалан, дастлабки қабилавий тузумда қабила номидан унинг оқсоқоллари ва
ҳарбий

бошлиқлари ҳаракат қилган бўлсалар, қулдорлик жамиятида қулдорлар ўз

қулларига нисбатан барча амалий ва юридик ҳаракатни амалга оширишга ҳақли
бўлганлар.

Ўзбекистон тарихи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий манбалардан

бири ҳисобланган Авесто китобида ҳам қабила оқсоқоллари ва уруғ бошлиқлари
ўз қабила аъзолари номидан бошқа қабиладагилар билан муносабатларга
киришганликлари ва қабила ишларини тўлиқ назорат қилганликлари қайд
этилади [1]. Кейинчалик хусусий мулкчиликнинг ривожланиши ва индивидуал
шахснинг, оиланинг мулки ва манфаатлари жамоат мол

-

мулки ва манфаатларидан

ажратилгач бир шахснинг бошқа шахс манфаатлари учун ўз номидан ҳаракат
қилиш

муносабатлари шакллана бошлади. Дастлаб, муайян кишининг номидан ва

унинг маблағлари ҳисобидан бошқа шахс ишончли киши –

вакил сифатида

иштирок этиш муносабати шаклланган бўлса, жамият аъзолари ва иқтисодий
муомала иштирокчилари ўртасидаги мулкий муносабатларнинг мураккаблашиб
бориши натижасида муайян билим ва малакага эга бўлган шахслар бошқа
кишилар манфаатини кўзлаб ўз номидан бироқ ўзига топшириқ берган шахс
фойдасига турли битимлар тузиш, мол

-

мулкларни сотиб олиш ёки сотиш каби

хизматларни таклиф қила бошладилар.

Албатта воситачилик муносабатларининг илк куртаклари қадимги қулдор

-

лик даврида ҳам у ёки бу кўринишда мавжуд эди. Ҳуқуқшунос олим В.

Топилдиев

-

нинг фикрича, Рим қулдорчилик давлатининг асосий ҳуқуқларидан бири бўлган
Рим фуқаролик ҳуқуқи асослари ўзининг индивидуал характери, яъни хусусий
мулк ҳуқуқи институтининг чегараланмаганлиги билан иқтисодда ҳукмрон бўлган
синфларга қулдорларга, савдогар

-

бойларга кенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиши

билан ажралиб турган. Унинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шартнома
институтининг кенг асосда қўлланилишидир. Шартномаларнинг янги шакл

-

ларини ишлаб чиқиш, амалиётга тадбиқ этиш, шартнома шартларини реал ва
лозим даражада бажаришни таъминлаш, айниқса шартнома субъектларининг тенг
ҳуқуқлилигини

эътироф этиш, шартномани бажармаган шахсга, қарздорга энг

оғир бўлган мулкий жавобгарликларни қўллаш асосидан келиб чиққан [2].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

306

Хусусан, қул қулдорнинг хусусий мулки бўлганлиги сабабли ҳам нафақат

унинг меҳнатидан фойдаланилган, балки қулнинг ўз хўжайини номидан нафақат
амалий балки, юридик ҳаракат қилиши, хўжайиннинг фойдасига ва унинг номидан
битимлари тузишига йўл қўйилган ва бу муносабатларни тартибга солиш учун
муайян ҳуқуқий конструкцияга алоҳида эҳтиёж сезилмаган. Бинобарин, қул
ўзининг ҳуқуқий ҳолатидан келиб чиқиб, фақатгина ўзи тегишли бўлган
хўжайиннинг номидангина ҳаракат қилиши мумкин бўлган. Патриархал рим
оиласида қул амалга оширган ҳаракатларнинг юридик оқибати, шу жумладан у
сотиб олган мол

-

мулк ҳам хўжайинга тегишли бўлган [3]. Шу сабабли бу ҳолатда

том маънодаги вакилликни қўллашнинг имкони мавжуд бўлмаган. Ю.Бароннинг
фикрича, “jus civil” бўйича вакил томонидан тузилган шартнома ваколат берган
шахс учун бевосита ҳеч қандай оқибатни туғдирмайди, агар вакил ва учинчи шахс
ўртасидаги ўзаро муносабатлар аниқланса, унда вакил шартнома бўйича ўз
ҳуқуқларини ваколат берган шахсга ўтказиши ёки вакиллик муносабатларидан
келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларини учинчи шахсга ўтказади [4].

Бу ҳолатларда воситачилик шартномасига асос бўладиган бош қоида

сифатида “mandatum” (“manum dare” сўзидан олинган) хизмат қилган. Мазкур
шартнома консенсуал тусга эгалигидан келиб чиқиб, К.Митюков унинг мазмунини
қуйидагича

тавсифлайди, мазкур шартнома бир шахснинг иккинчи шахс номидан

ишларни олиб бориш иккинчи шахс эса унинг натижаларини қабул қилишга
келишиши юзасидан тузилади. Бунда топшириқ (mandatum) ваколат берувчининг
барча ишлари бўйича ёки бир турдаги ишлари бўйича ёхуд фақат битта иши
юзасидан берилиши мумкин [5]. Албатта бу вазиятларни “ишларни бажариш”
ибораси остида одатдаги маиший тусдаги топшириқ ижро қилиш ёки хўжайин

-

нинг уй ишлари ва рўзғор юмушларини адо этиш эмас балки, муайян ҳуқуқий
оқибатларни вужудга келтирувчи юридик хатти

-

ҳаракатни содир этиш назарда

тутилмоқда.

Қадимги

рим гражданлик ҳуқуқи бўйича воситачилик қилиш учун муайян

топшириқ (mandat) ни берувчи мандант деб номланса, уни қабул қилган томон
мандатар деб номланган. Мандант томонидан берилган топшириқ муайян юридик
ҳаракатларни

амалга оширишни назарда тутса, ўз навбатида мандатар бу

топшириқ юзасидан амалга оширадиган амалий ҳатти

-

ҳаракатлари эътироф

этилади.

Mandatumнинг асосий ҳуқуқий модели мандатар томонидан содир этилган

битимлар ва дастлаб унинг учун вужудга келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, кейин

-

чалик мандантга ўтиши билан тавсифланади. Л.Казанцевнинг фикрича, мандатар
дастлаб ўзи учун ваколат ва мажбуриятлар туғдирадиган битим тузади ва ушбу
битимни махсус ҳужжат –

cassio орқали мандантга ўтказади. Мандант мандантар

томонидан қўлга киритилган натижаларни ўзига ўтказишга ундайди, бошқа
томондан эса, мандатар ишни олиб боришда амалга оширилган харажатлар
мандант томонидан қопланишини талаб қилади [6].

Mandatum учун хос бўлган хусусиятларнинг яна бир хусусияти шундаки,

мазкур шартнома бўйича мандант ўзининг контрагенти бўлган мандатардан
муайян фойда олишни назарда тутмаган. Мазкур шартноманинг муҳим жиҳати
мандатарнинг мандант топшириқларини бажаришга унинг мандантга бўлган
шахсий муносабатлари: қариндошлиги, дўстлиги, биргаликдаги фаолияти ҳисоб

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

307

ланган ва муайян пулни ундириш назарда тутилмаган. Алоҳида эркин касб эгалари

олимлар, врачлар, юристлар, актёрларнинг мандатар сифатида иштироки ушбу

қоидадан

истисно тариқасида қўлланилган. Бунда ушбу касб эгалари гонорар деб

номланадиган тўлов тўланган ҳамда бу ҳолат пул тўлаш мажбуриятдан фарқ
қилиб, амалга оширилган хизмат, чеккан заҳматлар учун рағбатлантириш
воситаси, ўзига топширилган иш билан банд бўлган пайтда яшаш учун берила

-

диган озиқ овқатлар ҳақи сифатида кўрилган. Хизмат кўрсатиш шартномалари
бўйича ҳақ тўлашнинг чекланганлиги ушбу муносабатларнинг шахсни ёллашга
айланиб кетган. Бинобарин, Гай Институцияларида қайд этилишича “эътибор
бериш лозимки, топшириқ бўйича даъволар агар топшириқ текинга амалга
оширилса, аҳамият касб этади, бироқ топшириқ учун ҳақ белгиланган бўлса, унда
ижара (ёллаш) амалга ошади, яъни кийим тозалаш учун ювувчига ёки тикиш учун
тикувчига беришдаги каби” [7]. Албатта бундай ёллаш ёки ижара асосан меҳнат
шартномасига анча яқин бўлган. Бироқ, қадимги римда воситачилик учун энг
муҳими бу шартноманинг текинга амалга оширилиши бўлиб хисобланган.

Мусулмон ҳуқуқида ҳам вакиллик ва ваколат бериш йўли билан муайян

ишни амалга оширишга бўлган топшириқ бериш муносабатлари ўзаро келишув ва
шартнома тузиш орқали намоён бўлган. Хусусан, мусулмон ҳуқуқига кўра, ваколат

бир кишининг ўз ишни тасарруф қилмоқни бошқа бир кишига топширишидир.

Вакиллик ёки воситачиликнинг шартлари, вакил бўлиши мумкин бўлган шахсга
қўйиладиган

талаблар, ваколат бериш ҳуқуқининг вужудга келиш асослари, вакил

амалга оширган юридик ҳаракатлар натижасига бўлган ҳуқуқлар, вакил тузган
шартнома ва битимларнинг ҳақиқийлиги шартлари, вакил ва у билан битим
тузган шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш қоидалари
мусулмон ҳуқуқида атрофлича тартибга солинганлигини кўриш мумкин. Масалан,
шариат қонунларига қисқача

шарҳ ҳисобланган Мухтасарда вакил қилишнинг

учта шарти борлиги белгиланган бўлиб, унга кўра, аввало вакил қилувчи ишнинг
эгаси ёки хўжайин тарафидан тайин этилган киши бўлиб, буюрилган қадар ишни
бажаришга молик бўлмоғи лозим. Иккинчидан, вакилнинг ўзига топширилган
ишни комил биладиган даражада ақли бўлмоғи шарт. Учинчидан, вакил бу ишни
бажаришга ҳақиқий қасд қилмоғи керак

[8].

Дарҳақиқат, дастлабки давларда савдо муносабатларини амалга ошириш

муайян ҳудудларда ва бевосита савдогарларнинг ўзлари томонидан амалга
оширилган. Кишилик ўртасидаги алоқалар географияси кенгайиб бориши муноса

-

бати билан узоқ ўлкаларга қатнаб савдо қилиш ва шу орқали катта даромад олиш
мумкин бўлган. Бу эса секин

-

асталик билан савдогарларнинг ўз ўринларидан

савдо ишларига лаёқатли, соғлом ва бақувват кишиларни ўзлари учун муайян
товарларни сотиб олиб келиш учун жўнатиш имконини берган. Айнан шу
даврлардан бошлаб эса мазкур турдаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
зарурияти вужудга кела бошлади ва ўрта асрларда шундай нормалар қабул қилина
бошлади. Воситачилик билан боғлиқ ҳуқуқий қоидалар дастлаб 1589 йилги Генуя
ва 1603 йилги Гамбург статусларида ўз ифодасини топди [9]. Инглиз

-

америка

ҳуқуқ

тизимидаги бевосита ва билвосита вакиллик ҳам агентлик шартномаси

сифатида эътироф

этилишидан фарқли равишда воситачилик шартномаси қитъа

ҳуқуқ тизимига мансуб давлатларда кенг ривож топди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

308

Воситачилик шартномасининг Францияда ҳуқуқий тартибга солиниши

Франция савдо кодекси (ФСК) орқали амалга оширилади. ФСК тегишли боб
ёлланма хизматчи

тўғрисидаги ва ундан алоҳида воситачи ҳақидаги нормаларни

ўзида ифодалайди. Воситачига бағишланган иккита умумий моддадан дастлаб

-

киси қарама

-

қаршиликдан холи эмас. У икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда

воситачи ўз номидан, лекин комитент ҳисобидан ҳаракат қилиши белгиланган
бўлса, бу воситачилик учун анъанавий бўлган ҳуқуқий конструк

-

циядан кейин

комитент номидан ҳаракат қиладиган воситачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Гражданлик кодексининг III китоб XIII Титулидаги “Топшириқ тўғрисида”ги
тегишли нормалари билан тартибга солиниши кўрсатилган. Агар ФСК тегишли
бобининг биринчи моддаси вакилнинг хатти

-

ҳаракатларини белгиласа, ўз

-

ўзидан

қарама

-

қаршилик кўзга ташланади.

Германия савдо Тузукларида ҳам воситачилик билан боғлиқ ҳуқуқий

муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар ўз ифодасини топган
бўлиб, бунда комитент сифатида иштирок этаётган шахс ўз номидан шартнома ва
битимларнинг ҳуқуқий оқибатини қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида воситачилик ҳуқуқий муносабат

-

лари ҳам ўзига хос тарихий жараённи босиб ўтганлигини қайд этиш лозим. Собиқ
иттифоқ даврида воситачилик шартномаси асосан фуқароларга тегишли мол

-

мулкларни воситачилик дўконларида сотиш муносабатлари сифатида эътироф
этилган бўлса, бугунги кунда воситачилик шартномаси тадбиркорлик фаолияти

-

нинг ўзига хос тури сифатида амалга оширилмоқда. Бинобарин, амалдаги
қонунчиликка

мувофиқ воситачилик иқтисодий муносабатларнинг деярли барча

соҳаларида кенг қўлланилади ва шартномавий алоқаларни фаоллаштириш муҳим
ўрин тутади

.

2017

–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни
либераллаштириш, иқтисодий муносабатларни тартибга солишда давлат
иштирокини камайтириш, хусусий мулк кафолатлари ҳимоясини

кучайтириш,

тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш ва хорижий инвестицияларни фаол
жалб этиш бўйича биринчи даражали мақсад ва вазифалар белгиланган.

Республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар

шароитида фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишнинг назарий ва
амалий муаммоларини назарий

-

методологик ва амалий жиҳатдан ўрганиш

ишлари изчил амалга оширилмоқда [10]. Амалга оширилаётган кенг кўламли
чора

-

тадбирларга қарамасдан воситачилик муносабатларини ривожланиши,

ҳуқуқни

қўллаш ва суд амалиётида юзага келаётган низоларни ҳал қилишда

воситачилик шартномаси тарафлари ўртасидаги муносабатларга шу кунга қадар
лозим даражада эътибор қаратилмаганлиги оқибатида уларнинг бажарилмас

-

лигига ёхуд бузилишига сабаб бўлмоқда. Баъзи ҳолларда воситачилик муносабат

-

ларига оид ҳуқуқий нормаларни қўллаш жараёнида айрим муаммолар вужудга
келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик қонунчилигини
такомиллаштириш концепциясида “фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар иштирок

-

чиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга
тўсқинлик қилувчи фуқаролик қонунчилигидаги ҳуқуқий бўшлиқ

-

лар ва колли

-

зияларни бартараф этиш”

[11] вазифалари белгилаб қўйилган. Ушбу вазифаларни

амалга ошириш муайян даражада воситачилик муносабатларини ҳуқуқий
тартибга солиш механизмини фуқаролик қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиш
орқали амалга оширилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

309

Бугунги кунда иқтисодий муносабатларнинг мураккаблашуви ҳамда фуқаро

-

лик ҳуқуқининг жадал ривожланиши воситачилик шартномасидан фойда

-

ланиладиган соҳаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Воситачилик муносабат

-

ларида мавжуд муаммолар ҳозирги иқтисодий шарт шароитларда шартноманинг
қўлланиш

соҳаларини белгилаш, шунингдек воситачилик шартно

-

маси қўлланиш

жараёнида вужудга келадиган муаммоларни ҳал

этиш мақсадида мазкур

шартномавий мажбуриятнинг ҳуқуқий табиатини ва уларни ривожланиш
тарихини тадқиқ этишни тақазо этмоқда. Бу борада бугунги кунда айрим ҳуқуқ

-

шунос олимлар томонидан илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда [12].

Шу маънода, воситачилик

муносабатларини фуқаролик

-

ҳуқуқий тартибга

солиш асослари, бозор муносабатлари тизимида воситачилик шартномаси намоён
бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, шартноманинг қўлланиш соҳаларини
белгилаш, ҳамда асосий шартларини тавсифлаш, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбу

-

риятлари ҳамда шартнома шартларини бузганлик учун фуқаролик

-

ҳуқуқий

жавобгарлик муаммоларини ўрганиш, воситачиликнинг тадбиркорлик фаолияти
сифатида ўзига хос хусусиятлари очиб бериш, воситачилик фаолиятини амалга
оширишнинг фуқаролик

-

ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш долзарб вазифа

бўлиб ҳисобланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, воситачилик муносабатлари ҳар

доим фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга
оширишда, субъектларнинг шартномавий алоқалари ёрдамида фуқаролик

-

ҳуқуқий муомалага киришишларида асосий воситалардан бири ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Бобоев

Ҳ., Дўстжонов

Т., Ҳасанов

С. “Авесто” –

Шарқ халқларининг бебаҳо

ёдгорлиги. –

Т.: ТМИ, 2004.

Б.

32.

2.

Топилдиев

В.Р. «Рим хукуки». –

Т., «Янги аср авлоди», 2013. –

Б.

259.

3.

Нерсесов

Н.О. Понятие добровольного представительства в гражданском

праве.

С

. 140

141.

4.

Барон

Ю. Система римского гражданского права. Книга IV. Обязательственное

право СПб.

1999.

С.

40

41.

5.

Митюков

К.А. Система римского гражданского права.

С.

260.

6.

Казанцев

Л. Учение о представительстве в гражданском праве. Ярослваль,

2005.

С.

57.

7.

Памятники римского права Законы XII таблиц. Институции Гая. Дигесты

Юстиниана. –

С.

109.

8.

Мухтасар: (Шариат қонунларига қисқача шарҳлар). Нашрга тайёрловчилар:

Р.

Зоҳид, А.

Деҳқон.

Тошкент: Чўлпон, 1994.

Б.

222.

9.

Шершеневич

Г.Ф. Курс торгового прав. Том II. С.186

-187.

10.

Топилдиев

В.Р.

Ташкилий

муносабатларнинг

фуқаролик

ҳуқуқий

талқини. Монография. Тошкент: Мумтоз сўз, 2020. –

Б.

271.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг

фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Фармойиши (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2019 й.,

08/19/5464/2891-

сон).

12.

Топилдиев В.Р, Джамбакиева Ф.Б. Воситачилик шартномасини бузганлик

учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик // Юрист ахборотномаси –

Вестник юриста –

Lawyer herald. No 2 (2021), Б. 24

-31.

Библиографические ссылки

Бобоев Ҳ., Дўстжонов Т., Ҳасанов С. “Авесто” – Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги. -Т.: ТМИ, 2004.-32 б.

Топилдиев В.Р. «Рим хукуки». –Т., «Янги аср авлоди», 2013. -259 б.

Нерсесов Н.О. Понятие добровольного представительства в гражданском праве.-с.140-141.

Барон Ю. Система римского гражданского права. Книга IV. Обязательственное право СПб.1999.-С.40-41.

Митюков К.А. Система римского гражданского права.-260 с.

Казанцев Л. Учение о представительстве в гражданском праве. Ярослваль, 2005.-57 с.

Памятники римского права Законы XII таблиц. Институции Гая. Дигесты Юстиниана. -109 с.

Мухтасар: (Шариат қонунларига қисқача шарҳлар). Нашрга тайёрловчилар: Р.Зоҳид, А.Деҳқон.-Тошкент: Чўлпон, 1994.-222 б.

Шершеневич Г.Ф. Курс торгового прав. Том II. С.186-187.

Топилдиев В.Р. Ташкилий муносабатларнинг фуқаролик ҳуқуқий талқини. Монография. Тошкент: - Мумтоз сўз, 2020. -271 б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2019 й., 08/19/5464/2891-сон).

Топилдиев В.Р, Джамбакиева Ф.Б. Воситачилик шартномасини бузганлик учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик // Юрист ахборотномаси – Вестник юриста – Lawyer herald. No 2 (2021), Б. 24-31.