Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal bases and features of the activity of the legal service in
foreign countries
Aziz PALVANOV
1
Tashkent State University of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
The article discusses the distinctive features of legal
regulation of the institution of legal service in foreign countries.
The characteristics of the most successful legal models of the
institution of legal service in foreign countries (the Russian
Federation, Kazakhstan and the Federal Republic of Germany)
are given.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
legal service,
institute of legal service,
legal regulation,
model of legal regulation
Хорижий давлатларда юридик хизмат фаолиятининг
ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
юридик хизмат,
юридик хизмат институти,
ҳуқуқий тартибга солиш,
ҳуқуқий тартибга солиш
модели.
Мақолада
хорижий
давлатларда
юридик
хизмат
институтини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос
хусусиятлари муҳокама қилинади. Хорижий мамлакатларда
(Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Германия Федератив
Республикаси)
юридик
хизмат
институтининг
энг
муваффақиятли
юридик
моделларининг
тавсифлари
берилган.
1
lawyer, independent researcher, Tashkent State University of law, Tashkent, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
204
Правовые
основы
и
особенности
деятельности
юридической службы в зарубежных странах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
юридическая служба,
институт юридической
службы,
правовое регулирование,
модель правового
регулирования
В статье рассматриваются отличительные черты
правового регулирования института юридической службы
в зарубежных странах. Приводятся характеристики
наиболее
успешных
правовых
моделей
института
юридической службы в зарубежных странах (Российской
Федерации, Казахстана и Федеративной Республике
Германия).
Мамлакатимизда юридик хизмат фаолиятининг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштиришда хорижий давлатларнинг юридик хизмат тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини, уларнинг тизими, фаолияти ва ҳуқуқий мақомини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эга.
Юридик хизматдан давлат ва жамият ҳаётида унумли фойдаланиш
ривожланган давлатлар ҳамда бозор иқтисодиётига асосланган демократик
ҳуқуқий давлат барпо этишга интилаётган бошқа мамлакатларда йўлга қўйилган.
Бироқ бу борадаги қонунчиликнинг ривожланиши ҳар бир мамлакат бошқарув ва
тузилиш шаклининг ўзига хослиги, эркин бозор муносабатларининг нечоғлиқ
йўлга
қўйилганлиги,
қонун
ижодкорлиги
жараёни
ва
уни
қўллаш
механизмларининг ҳолатига асосланади.
Мазкур битирув малакавий иши доирасида барча хорижий давлатлардаги
юридик хизмат фаолиятини ўрганиш ва ёритиш имконияти чекланганлигини
ҳисобга олиб, қуйида Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Германия
каби давлатларнинг юридик хизмат фаолиятининг ҳуқуқий асослари, унинг
тизими, ҳуқуқ ва вазифалари илмий таҳлил қилинади.
Россия Федерациясида юридик хизматнинг ҳуқуқий мақоми норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг локал ҳужжатлари билан
белгиланган. Россия Федерацияси Конституциясининг 48-моддасида “Ҳар кимга
малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда белгиланган
ҳолларда эса юридик ёрдам кўрсатиш бепул амалга оширилади” [1]– деб қайд
қилинган бўлиб, мазкур норма юридик хизмат ҳуқуқий мақомини белгилашда
муҳим аҳамият касб этади [2].
Ҳозирги кунда федерал давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат
органлари фаолиятининг ҳуқуқий таъминланишида юридик хизматнинг ролини
оширишга ҳаракат қилинаётганлигини кузатиш мумкин. Бунга яққол мисол бўлиб,
Россия Федерацияси Президентининг 2001 йил 8 майда қабул қилинган “Давлат
органларининг юридик хизматини мустаҳкамлашнинг баъзи чора-тадбирлари
тўғрисида”[3]ги 528-сонли Фармонининг қабул қилинганлигини кўрсатиб ўтиш
мумкин.
Фармонда федерал давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари
раҳбарларига мазкур органлар (уларнинг аппарати) таркибига юридик хизмат
мустақил таркибий бўлинма сифатида киритилиши ва бевосита ушбу органлар ёки
уларнинг аппаратлари раҳбарларига бўйсуниши лозимлиги тавсия этилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
205
Шунингдек, унда ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш,
таҳрир қилиш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда иштирок этадиган ва олий
юридик маълумотга эга бўлган юридик хизмат ходимларини моддий
рағбатлантириш мақсадида мазкур органлар раҳбарларига уларнинг мансаб
маошларига устамалар ўрнатиш ҳуқуқи берилган. Фармон билан Россия
Федерацияси Ҳукуматига ижроия ҳокимият федерал органларининг юридик
хизмати тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Федерация миқёсидаги ижроия органлар юридик хизматининг ҳуқуқий
ҳолати Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2002 йил 2 апрелда қабул қилинган 207-
сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижроия ҳокимият федерал органларининг
юридик хизмати тўғрисидаги Намунавий низом” [4] билан белгиланган бўлиб, унда
юридик хизмат федерал ижроия орган фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида
ташкил этилиши кўрсатилган. Намунавий низомда юридик хизматнинг асосий
вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, шунингдек у федерал ижроия
орган марказий аппаратининг мустақил таркибий бўлинмаси (департамент, бош
бошқарма, бошқарма, бўлим) сифатида ташкил қилиниши ва бевосита мазкур орган
раҳбарига бўйсуниши, юридик хизмат раҳбари олий юридик маълумотли бўлиши
лозимлиги белгиланган. Юридик хизматнинг асосий вазифалари Намунавий
низомнинг алоҳида бандида белгиланган бўлиб, унга қуйидагилар киради: а)
ижроия ҳокимият федерал органи фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш; б) ижроия
ҳокимият федерал органи ваколатига кирувчи масалаларни тартибга солувчи
Россия Федерацияси қонунчилигини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган
ишларни амалга ошириш; в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатини
яхшилаш.
Намунавий низомга мувофиқ ижроия ҳокимият федерал органлари
томонидан ижроия ҳокимият федерал органи юридик хизмати тўғрисидаги
низомлар [5], Россия Федерацияси субъектларида (республика, ўлка, област,
федерал миқёсдаги шаҳар, автоном област, автоном округларида) эса тегишли
федерация субъектлари ижроия ҳокимияти органлари юридик хизмати
тўғрисидаги Намунавий низомлар тасдиқланган [6].
Россия Федерацияси Парламенти – Федерал Мажлис (Федерал Кенгаш ва
Давлат Думаси) юридик хизматлари ҳам мазкур органлар томонидан тасдиқланган
низомлар асосида фаолият юритадилар [7].
Россия Федерациясида корхона, муассаса, ташкилотлар (хўжалик юритувчи
субъектлар) юридик хизмати фаолиятини тартибга солувчи янги норматив-
ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган, бироқ ҳозирги кунга қадар собиқ СССР
Министрлар Советининг 1972 йил 22 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган
“Вазирликлар, идоралар, меҳнаткашлар депутатлари Совети ижроия қўмитаси,
корхона, муассаса, ташкилотларнинг юридик бўлимлари (бюро), бош (катта)
юрисконсультлари, юрисконсультлари тўғрисидаги Умумий низом”[8] ўз кучини
сақлаб қолган бўлиб, унда жумладан корхона, муассаса, ташкилотлар юридик
хизматининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
белгиланган. Амалда кўпчилик ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар юридик
хизматлари юқорида қайд қилинганидек локал ҳужжатлар, яъни ички низомлар
ҳамда мансаб йўриқномалари асосида фаолият юритадилар [9].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
206
Россия Федерацияси Меҳнат вазирлигининг кўрсатмаларига асосан
ташкилотлардаги
юристларнинг
расмий
номланиши
–
юрисконсульт
ҳисобланади[10].
Давлат
бюджетидан
молиялаштириладиган
давлат
ташкилотларида ҳар бир мансабга нисбатан иш ҳақи разряди белгиланган[11].
муассасалар ва ташкилотлар) юридик хизмати.
Федерал давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг юридик
хизмати.
Россия Федерацияси Президентининг 2004 йил 28 майдаги
699-сонли
Қарорига асосан “Россия Федерация Президенти Давлат-ҳуқуқий
бошқармаси
тўғрисидаги Низом”[12] тасдиқланган. Бошқарманинг асосий
вазифалари
қуйидагилардан иборат: а) Россия Федерацияси Президентининг
ҳуқуқий
масалалар бўйича фаолиятини таъминлаш; б) Россия Федерацияси
Президенти
Маъмурияти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш; в) Россия
Федерацияси Президенти
Маъмурияти бўлинмаларини ахборот-маълумот
билан таъминлаш, шунингдек
ҳуқуқий масалалар бўйича Россия
Федерацияси Ҳукумати Аппарати, ижроия
ҳокимияти федерал органлари
Россия Федерацияси субъектлари давлат ҳокимияти
органларига маслаҳат
ёрдами кўрсатиш; г) Россия Федерацияси Президенти
ҳузуридаги
одилсудловни такомиллаштириш масалалари бўйича Кенгаш ва Россия
Федерацияси
Президенти
ҳузуридаги
фуқаролик
қонунчилигини
такомиллаштириш ва кодификация қилиш бўйича Кенгаш, шунингдек Россия
Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Судидаги Вакили
фаолиятини
таъминлаш.
Россия Федерацияси Давлат Думаси Девонининг мустақил таркибий
тузилмаси сифатида намоён бўладиган Ҳуқуқий бошқарманинг мақоми
2003 йил 24
апрелда қабул қилинган “Россия Федерацияси Федерал
Мажлисининг Давлат
Думаси Девонининг Ҳуқуқий бошқармаси тўғрисидаги
Низом”[13] билан
белгиланган бўлиб, унга биноан Ҳуқуқий бошқарма
зиммасига қуйидаги асосий
функциялар юклатилган: Давлат Думаси
кенгашининг ёки қонун лойиҳасини
тайёрлаш учун масъул бўлган
қўмиталарнинг топшириғи биноан Думага келиб
тушган қонун
лойиҳаларини, Давлат Думасининг қарорлари, аризалари,
мурожаатлари,
парламент сўровларининг, Россия Федерацияси Конституциявий
судига
мурожаатларининг лойиҳаларини амалдаги қонунчиликка, халқаро
шартномаларга мослиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш,
хулосалар тайёрлаш, шу билан бирга кўрсатилган ҳужжатларнинг юридик-техник
ва лингвистик қайта ишланишида иштирок этиш; Давлат Думасида
қабул қилинган
ва тайёрланган барча ҳужжатларни Россия Федерацияси
Федерал Мажлисининг
Федерация Кенгашига ҳамда Россия Федерацияси
Президентига юборилиши
жараёнида иштирок этиш; Давлат Думаси
депутатларига, унинг ички
тузилмаларига қонун лойиҳаларини Давлат
Думасига киритишдан олдин бу
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва
уларнинг кузатув хатларини тайёрлаш
масалалари бўйича тушунтириш
ишларини олиб бориш; Давлат Думаси
мажлисларини ҳуқуқий таъминлашда
иштирок этиш; Россия Федерацияси
қонунчилигининг ҳисобини ва
тизимлаштирилишини амалга ошириш; Давлат
Думасини ҳуқуқий
ахборотлаштиришда, унинг ахборот фонди ресурсларини
шакллантиришда
иштирок этиш; Давлат Думаси депутатлари ва унинг девони
ходимларинингҳуқуқий билимларини оширишда иштирок этиш ва бошқалар.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
207
Ҳуқуқий бошқарма 10 та бўлимдан иборат бўлиб, Давлат Думасининг
энг
йирик ва асосий бўғинларидан бири ҳисобланади. Бошқарма таркибига
кирувчи 10
та бўлимдан 6 таси қонунчилик тармоқлари бўйича ҳуқуқий
экспертизани амалга
оширади. Шунингдек бошқармада, қонунчилик
техникаси бўлими, қонунчилик
фаолияти субъектларига ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш бўлими, қонунчиликни ҳисобга
олиш ва тизимлаштириш бўлими,
қонун лойиҳаларининг лингвистик экспертизаси
бўлими фаолият кўрсатади[14].
Ижроия ҳокимият федерал органларининг юридик хизмати.
Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2002 йил 2 апрелда қабул қилинган
207-
сонли Қарорига мувофиқ федерал ижроия ҳокимият органлари
ҳисобланган барча
вазирликлар ва давлат қўмиталарида юридик хизмат
тўғрисидаги низомлар
тасдиқланган. Низомлар, қиёсий таҳлилининг
кўрсатишича, вазирликлар ва давлат
қўмиталари юридик хизматларининг
ҳуқуқий мақоми юқорида келтирилган
Намунавий низом нормаларига
асосланган ҳолда белгиланганлиги сабабли, аввало,
уларнинг барчасига хос
бўлган функциялар ва ҳуқуқларни ёритиб бериш нафақат
назарий, балки
амалий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Россия Федерацияси
федерал ижроия ҳокимият органлари ҳисобланган
барча вазирликлар ва давлат
қўмиталарида юридик хизмат қуйидаги
функцияларни амалга оширади: федерал
ижроия ҳокимият органи томонидан
ишлаб чиқиладиган федерал қонунлар
лойиҳалари, шунингдек Россия
Федерацияси Президенти фармонлари ва
фармойишлари, Ҳукумат қарорлари
ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
тайёрлайди ёки тайёрлашда иштирок этади
(таҳлил қилади, ҳуқуқий
экспертизадан ўтказади); федерал ижроия ҳокимият
органи буйруқлари,
йўриқномалари, қарорлари, фармойишлари ва бошқа
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ҳамда уларга
қўшимчалар
киритиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди; федерал
ижроия
ҳокимият органига келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳалари
бўйича хулосалар тайёрлайди; федерал ижроия ҳокимият органи
раҳбарига
тақдим қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва
хулосаларга виза қўяди; федерал ижроия ҳокимият органи фаолияти
соҳасидаги
давлат бошқарувини такомиллаштириш ва федерал ижроия
ҳокимият органи
ваколатларини аниқлаштиришга оид таклифлар ишлаб
чиқишда иштирок этади;
бошқа бўлинмалар билан биргаликда қонун
ҳужжатларини қўллаш амалиётини
умумлаштиради, уни такомиллаштириш
бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва
уларни федерал ижроия ҳокимият органи
раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим
этади; халқаро шартномалар
лойиҳаларини тайёрланишда иштирок этади, федерал
ижроия ҳокимият
органи раҳбарининг топшириғига кўра халқаро шартномалар
лойиҳаларини
ҳуқуқий экспертизадан ўтказади; федерал ижроия ҳокимият органи
манфаатларини судлар ва бошқа органларда белгиланган тартибда ифода
этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли ҳисобга олиш ва сақлашни
амалга
оширади; федерал ижроия ҳокимият органи тизимига кирувчи
ҳудудий органлар
ҳуқуқий ишларига услубий раҳбарликни амалга оширади;
федерал ижроия
ҳокимият органи, унинг тизимидаги ҳудудий органлар ва
ташкилотлар
ходимларига федерал ижроия ҳокимият органи ваколатига
тааллуқли масалалар
бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатади; федерал ижроия
ҳокимият органи раҳбарияти
учун қонунчилик бўйича маълумотномалар
тайёрлайди; норматив-ҳуқуқий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
208
ҳужжатлар лойиҳаларини таҳрир қилади;
федерал ижроия ҳокимият органи
ваколатига кирувчи масалалар бўйича
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини
нашр этиш учун тайёрлайди1.
Федерал ижроия ҳокимият органлари юридик
хизмати шунингдек муайян
федерал ижроия ҳокимият органи юридик хизмати
тўғрисидаги низомга ва
шу органнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ бошқа
функцияларни ҳам
амалга оширади.
Россия Федерацияси федерал ижроия
ҳокимият органлари юридик
хизмати: федерал ижроия ҳокимият органи таркибий
бўлинмалари, ҳудудий
органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда ўз
вазифаларини
бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва бошқа ҳужжатларни
сўраш;
федерал ижроия ҳокимият органи таркибий бўлинмалари раҳбарлари
розилиги
билан
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар
лойиҳаларини
тайёрлаш,
шунингдек, ўзига юклатилган функцияларга мувофиқ юридик хизмат
томонидан
ўтказиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун
ушбу
бўлинмалар ходимларини жалб этиш, шунингдек, қонунчиликда
белгиланган
бошқа ҳуқуқларга эга.
Россия Федерацияси Бош прокуратурасида ҳам юридик хизмат
вазифаларини
амалга ошириш учун мустақил таркибий тузилмаси сифатида
Ҳуқуқий таъминлаш
бошқармаси ташкил қилинган бўлиб, унинг фаолияти
Россия Федерацияси Бош
прокурорининг 1996 йил 19 июндаги буйруғи
билан тасдиқланган “Россия
Федерацияси Бош прокуратураси Ҳуқуқий
таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги
Низом”[15]
билан
тартибга
солинади.
Низомда
Ҳуқуқий
таъминлаш
бошқармасининг тузилиши, вазифалари,
ҳуқуқлари, ишни ташкил қилиш тартиби,
шунингдек Бош прокурорнинг
Россия Федерацияси Федерал Мажлисидаги
ваколатли вакили функциялари
белгиланган. Мазкур бошқарма: қонун
лойиҳаларини
тайёрлаш
ва
экспертиза
қилиш,
қонун
ҳужжатларини
тизимлаштириш бўлимлари, юридик
адабиётлар кутубхонаси, девонхонадан
иборат. Бошқарманинг вазифалари қаторига жумладан, Бош прокуратура, унга
бўйсунувчи органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятида
иштирокини таъминлаш, прокуратура органларида қонун ҳужжатларини
тизимлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кабилар
киради.
Хўжалик юритувчи субъектлар (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар)
юридик хизмати.
Россия Федерациясидаги хўжалик юритувчи
субъектларда, қоида тариқасида,
мустақил таркибий бўлинма сифатида
юридик хизмат ташкил қилинади ва улар
юқорида қайд қилинган 1972 йил
22 июндаги Умумий низом асосида тасдиқланган
ички низомлар ва мансаб
йўриқномаларига мувофиқ фаолият кўрсатадилар.
Масалан, “Волга” ёпиқ
акциядорлик жамиятининг юридик хизмат тўғрисидаги
Низоми акциядорлик
жамияти президенти томонидан 2000 йил 21 апрелда
тасдиқланган. Унда
юридик хизматни ташкил этиш мақсади, унинг вазифалари,
ҳуқуқлари,
ходимлари таркиби ва бошқа нормалар белгиланган. Низомга кўра
юридик
хизмат корхонанинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини юридик воситалар
ёрдамида ҳимоя қилиш; корхона томонидан юридик аҳамиятга молик
ҳаракатларни амалга ошириш ва унинг мансабдор шахслари қабул қиладиган
қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш; корхонадаги ички ва ташқи
ҳужжат
айланишини юридик жиҳатдан тўғри ташкил қилиш ва таъминлаш;
корхонада
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
209
дебиторлик қарзлар даражасини минимумга (энг оз миқдорга)
келтириш; корхона
ходимларининг ишлаб чиқариш фаолияти соҳасида
юридик билимлари
даражасини кўтариш; корхона маъмуриятини ҳуқуқий
характердаги маълумотлар
бўйича ахборот ва маслаҳат билан таъминлаш
мақсадида ташкил қилинади ва
фаолият юритади. Низомда бевосита пул
маблағларини жалб қилиш, корхона
даромадини таъминлаш юридик хизмат
фаолиятининг мақсади ҳисобланмаслиги
белгилаб қўйилганлиги диққатга
сазовор бўлиб, бу норма юридик хизмат ўз
фаолиятини унинг олдидаги
асосий вазифаларини оғишмай бажариши учун хизмат
қилади. Низомда
юридик хизматнинг вазифалари ҳам батафсил ёритилган бўлиб,
ундаги
вазифалар Умумий низом қоидаларига мос келади, аммо юридик хизматга
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳолларда
кутубхона
ишларини олиб бориш, нусха кўпайтириш ва бошқа техник
ишларни ҳам
юклатилганлиги амалдаги қонунчиликка зиддир.
Россия Федерациясида хўжалик юритувчи субъектларда ҳуқуқий ишларни
нафақат штатдаги юридик хизмат ходимлари, балки махсус юридик
фирмалар, якка
тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар (юристлар),
адвокатлик ҳайъатлари
фуқаролик ҳуқуқий шартномалар асосида амалга
оширадилар[16].
Юридик фирмаларнинг
кўпчилиги фойда олиш ва унинг иштирокчилари
(муассислари) ўртасида тақсимлаш учун тижорат ташкилоти сифатида ташкил
қилинади. К.Лебедевнинг фикрича, юридик бизнес – бу фойда олиш мақсадида ҳақ
эвазига тижорат асосида юридик фаолиятни амалга оширишдир. Юридик фаолият
– бу мижоз-буюртмачининг манфаати йўлида амалга ошириладиган ҳуқуқий
ишларни бажариш ва ҳуқуқий хизмат
кўрсатишдир. Юридик фирмаларни ташкил
қилиш ва уларнинг фаолияти
ҳозирча махсус норматив-ҳуқуқий тарзда тартибга
солинмаган, чунки
тижорат мақсадида ташкил этилган юридик фирмаларга оид
қонунчиликда
ҳеч қандай чеклашлар (лицензия олиш, аккредитациядан ўтиш ва
ҳоказо)
назарда тутилмаган. Шу сабабли бундай фирмалар Россия Федерацияси
Фуқаролик кодексининг 50-моддасида кўрсатилган барча ташкилий-ҳуқуқий
шаклларда, яъни хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб чиқариш
кооперативлари; давлат ва муниципал унитар корхона шаклида ташкил
этилиши
мумкин[17]. Юридик фирмалар асосан тадбиркорлик тузилмаларига
хизмат қилади
ва юридик амалиётнинг бошқа йўналишларида, масалан,
жиноят ишларини олиб
бориш ва жиноий жавобгарликка тортилаётган
фуқароларни ҳимоя қилиш билан
шуғулланмайдилар. Юридик фирмалар
томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг
асосий турлари қуйидагилардан
иборат: ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар
бериш; таъсис
ҳужжатларини тайёрлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ва янги
ташкил
қилинаётган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш; умумий юрисдикция,
арбитраж
ва
ҳакамлик
судларида
маъмурий
ва
фуқаролик
ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича ишларни олиб бориш;
шартномаларни тузиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда
имзолашда иштирок этиш; таъсис ҳужжатлари, шартномалар ва ишгатааллуқли
бўлган бошқа ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза қилиш[18].
Адвокатура
(адвокатлик бюроси, юридик маслаҳатхона, адвокатлик
кабинети) хўжалик юритувчи субъектларга юридик хизмат кўрсатишда
муҳим роль
ўйнайди. 2002 йил 26 апрелда “Россия Федерациясида
адвокатура ва адвокатлик
фаолияти тўғрисида”ги федерал Қонун қабул
қилинган[19].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
210
Россия Федерациясида
якка тартибда фаолият юритувчи юристлар
ҳам
хўжалик юритувчи субъектларга юридик хизмат кўрсатиши мумкин. Бундай
фаолиятни юритиш учун лицензия талаб қилинмайди. Улар якка тартибда ёки ёзма
шаклда оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги
шартнома)[20] тузиш орқали икки ёки ундан ортиқ якка тартибда фаолият
юритувчи юристлар билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларга юридик
хизмат кўрсатадилар.
Қозоғистон Республикаси
ҳам ўзининг тарихий ривожланишида янги
босқичга кўтарилиб, тегишли ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширган ҳолда бозор
муносабатларига асосланган янги иқтисодий тизимни шакллантирмоқда. Ушбу
муҳим вазифаларни ҳал этишда юридик хизмат томонидан амалга ошириладиган
ҳуқуқий ишларга сезиларли ўрин ажратилмоқда[21]. Қозоғистон Республикаси
давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг (Қозоғистон Республикаси
Парламенти палаталари –Сенат ва Мажилис ҳамда Ҳукумати), министрликлар,
давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий вакиллик ва ижроия органлари (маслиҳат
ва акимият), корхона ва муассасалар юридик хизматининг ҳуқуқий асослари
тегишли органларнинг норматив ҳужжатлари[22], шу жумладан Қозоғистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумати)нинг 1995 йил 5 майдаги 624-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва уларга бўйсунувчи
корхона, муассасалар юридик хизмат тўғрисидаги Низом”[23] билан тартибга
солинади. Мазкур қарорнинг 2-бандида мулкчилик шаклидан қатъи назар барча
юридик шахсларга ушбу Низом қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий
ишларни амалга ошириш тартибини белгилаш тавсия этилган. Ушбу Низом 14
бандни ўз ичига олган қуйидаги 5 бўлимдан иборат: умумий қоидалар, юридик
хизматни ташкил қилиш, давлат бошқарув органлари ва уларга бўйсунувчи
корхона, муассасалар юридик хизмати ваколатлари, юридик хизмат ходимлари иш
ҳақи, юридик хизмат ходимлари жавобгарлиги. Умумий қоидаларда Низом билан
бозор иқтисодиёти шароитида давлат бошқарув органларининг барча тузилмалари
ва уларга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар юридик хизматини ташкил қилиш
ва фаолиятининг умумий талаблари ўрнатилганлиги ҳамда юридик хизмат
ходимлари ҳуқуқий мақоми белгиланганлиги; юридик хизмат мустақил таркибий
бўлинма (бошқарма, бўлим) сифатида ташкил қилиниши ва бевосита биринчи
раҳбарга бўйсуниши; мазкур органлар ҳуқуқий ишларига Адлия вазирлиги ва
бошқармалари услубий раҳбарликни амалга ошириши ҳамда уларнинг тавсиялари
барча юридик хизматлар томонидан қўллаш мажбурий эканлиги; юридик
хизматнинг асосий вазифалари кўрсатилган. Унга кўра юридик хизматнинг асосий
вазифалари қуйидагилар: вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижроия органлари ва
уларга бўйсунувчи корхона, муассасалар фаолиятида қонунийликка риоя
этилишини таъминлаш; юридик шахснинг мулкий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда қонуний
манфаатларини
ҳуқуқий
воситалар
орқали
ҳимоя
қилиш;
Қозоғистон
Республикасининг амалдаги қонунчилигини тарғиб қилиш ва тушунтириш, умумий
ҳуқуқий таълимни ташкил этиш; норматив ҳужжатлар, буйруқлар, қарорлар ва
бошқа ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳужжатларнинг лойиҳасини тайёрлашда
иштирок этиш ҳисобланади. Давлат бошқарув органлари ва корхона, муассасаларда
иш ҳажми, хусусияти ва мураккаблигига қараб раҳбарнинг ҳуқуқий масалалар
бўйича ўринбосари, бош (катта) юрисконсульт, юрисконсульт лавозимлари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
211
киритилади ҳамда бу лавозимларга махсус юридик маълумотга эга бўлган шахслар
тайинланадилар. Юридик хизматни тугатиш ёки қайта ташкил этиш, унинг
ходимлари сонини қисқартириш юқори турувчи органнинг қарорига кўра амалга
ошириши лозимлиги тўғрисидаги норманинг Низомда белгиланганлиги юридик
хизмат фаолиятининг муҳим кафолати ҳисобланади. Низомнинг учинчи бўлимида
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижроия органлар юридик хизмати ҳамда уларга
бўйсунувчи корхона, муассасалар юридик хизмати ваколатлари алоҳида бандларда,
уларнинг ҳуқуқлари эса бир хил белгиланган. Давлат бошқарув органлари
ваколатларининг ўзига хос жиҳатларидан бири улар зиммасига корхоналар ва
муассасалар юридик хизмат ходимларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини
ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриши юклатилганлигидир. Низомда юридик
хизматнинг ҳуқуқлари жумласига бошқалардан фарқ қилувчи қуйидаги ҳуқуқлар,
яъни юридик хизмат норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларига, агар
улар амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлмаса виза қўйишни рад қилиши
мумкинлиги; ҳуқуқий ишларни ташкил қилиш масалалари бўйича бўйсунувчи
корхона ва муассасалар юридик хизмат ходимлари ижро қилиши мажбурий бўлган
кўрсатмалар бериши; қабул қилинаётган норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар
бўйича амалдаги қонунчиликка асосланган фикр ва тавсиялар бериши;
раҳбариятнинг розилиги билан давлат органлари ва корхона, муассасалар
ходимларини ҳуқуқий ўқитиш учун юридик хизмат ҳузурида контракт асосида
ҳуқуқий ўқув мактаби ёки маслаҳат пункти ташкил этиш мумкинлиги тўғрисидаги
нормалар белгиланганлиги уларнинг ҳар томонлама мавқеини оширишга хизмат
қилади. Низомда, шунингдек, барча ходимлар учун белгиланган мукофотлаш
тизими билан бир қаторда раҳбарларга давлат органи ва корхона, муассаса
имкониятидан келиб чиқиб юридик хизмат ходимларини қўшимча моддий
рағбатлантириш тартибини ўрнатиш ҳуқуқи берилган.
Юқоридаги норматив ҳужжатлар билан бирга барча вазирликлар ва идоралар
ўзларининг фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда, юридик хизматни ташкил этиш
ва ривожлантириш мақсадида ички норматив ҳужжатларни ҳам қабул
қилганлар[24].
Германияда
барча давлат органлари ва йирик хўжалик юритувчи
субъектларда (компаниялар, корхоналарда ва ҳоказо) ҳуқуқий ишларни амалга
ошириш учун юридик хизмат ташкил қилинади. Юридик хизмат давлат органлари
ва компанияларнинг таркибий тузилмаси ҳисобланиб, у - юридик бўлим, юридик
гуруҳ, юрисконсульт шаклида ташкил қилинади. Юридик хизматнинг ҳуқуқий
мақоми ва фаолияти махсус норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар билан эмас, балки
давлат органлари ва компанияларнинг ички ҳужжатлари (низомлар, мансаб
йўриқномалари, меҳнат шартномаси) билан тартибга солинади. Лекин бу
Германияда юридик хизматга оид умуман ҳеч қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат
мавжуд эмас деган хулосага келиш учун асос бўлмайди. Чунки давлат органлари ва
компаниялар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда,
шунингдек, процессуал қонун ҳужжатларида юридик хизмат томонидан амалга
ошириладиган ҳуқуқий ишлар ва унинг фаолиятига оид бошқа нормалар, давлат
хизматчилари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган[25].
Юрисконсульт лавозимига университетни битирган ва биринчи имтиҳонни
муваффақиятли тугатган юристлар тайинланади[26]. Юридик бўлимнинг асосий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
212
вазифалари қуйидагилардан иборат: ҳуқуқий масалалар бўйича компания
раҳбарлари ва мутахассисларига маслаҳатлар бериш; шартномаларни (хўжалик ва
меҳнат шартномаларини) тузишда иштирок этиш ва уларни ҳуқуқий
экспертизадан ўтказиш; талабнома ишларини юритиш; судларда компаниянинг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли ҳужжатлар ва
материалларни тайёрлаш ҳамда уларни адвокатларга тақдим этиш. Юридик хизмат
ходимлари ҳам адвокат мақомини олишлари мумкин, аммо улар компанияда
ишлаётган пайтида адвокат сифатида фаолият кўрсата олмайдилар.
Германияда компанияларнинг юридик хизмат ходимлари бизнинг
мамлакатимиздагидан фарқли ўлароқ, судларда компания ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатига эга эмаслар. Бу вазифани тегишли
судларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган адвокатлар амалга оширадилар. Аммо, суд
мажлислари очиқ бўлганлиги сабабли юридик хизмат ходимлари ҳам барча
фуқаролар сингари унда қатнашишлари мумкин. Адвокатларга компания даъвогар
бўлганда даъво аризаларини ёки жавобгар бўлганда даъво аризасига юзасидан
фикрномаларни ёзиш ва уларга илова қилиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва
материалларни компания юридик хизмати тайёрлаб беради.
Адвокатларнинг касбий ҳуқуқ ва мажбуриятлари 1959 йил 1 августда қабул
қилинган Федерал адвокатура тўғрисидаги Низом[27] билан тартибга солинади.
Қонун кучига эга бўлган мазкур Низомга 1994 йил 2 сентябрдаги тузатишлар билан
жиддий ўзгартиришлар киритилган.
Германияда фуқаролик процесси адвокатнинг мажбурий равишдаги
иштироки ёки унинг иштирокисиз амалга оширилади. Германия ФПКнинг[28] 78-§
мувофиқ округ (ландгерихт) ва бошқа барча юқори инстанция судларида тарафлар
адвокат орқали ўз манфатларини ҳимоя қилишлари мумкин. Агар тарафлар адвокат
орқали вакиллик қилиши мажбурий бўлмаган ҳолларда, низо судда тарафларнинг
ўзи ёки фуқаролик процессуал муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай шахсни
вакил қилиш орқали кўриб чиқилиши мумкин. Демак, бундай ҳолларда вакил
сифатида компаниянинг юридик хизмат ходими иштирок этиши мумкин
бўлади[29].
Юқорида амалга оширилган таҳлилларга хулоса сифатида шуни айтиш
мумкинки, хорижий мамлакатларнинг юридик хизмат кўрсатишга оид
тажрибасини ўрганиш мамлакатимизда юридик хизмат фаолиятининг ташкилий-
ҳуқуқий томонларини ривожлантиришда, унинг ҳуқуқий асосларини янада
такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Конституция Российской Федерации. // Электронный ресурс. Режим
доступа: [http:\\www.constitution.ru] свободный.
2.
Мельниченко Р.Г. Право на юридическую помощь: конституционные
аспекты. Изд-во ВАГС. 2003. – 199 с.
3.
Указ Президента Российской Федерации от 8 мая 2001 года № 528 “О
некоторых мерах по укреплению юридических служб государственных органов”. //
Электронный ресурс. Режим доступа: [http://www.gov.cap.ru] свободный.
4.
Юридическая служба на предприятии: настольная книга юрисконсульта./
С.М.Айзин, М.Ю.Тихомиров. – М.: 2003. – С.38-40.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
213
5.
Россия Федерацияси Табиат ресурслари вазирининг 2002 йил 8 августдаги
486-сонли “Табиат ресурслари вазирлиги юридик хизмати тўғрисидаги Низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи // Электронный ресурс. Режим доступа: [http://
www.mnr.gov.ru] свободный.
6.
Постановление Кабинета Министров Чувашской Республики от 26 августа
2004 года № 195 “Об утверждении Типового положения о юридической службе
органа исполнительной власти Чувашской Респубилики” // Электронный ресурс.
Режим доступа: [http://www.gov.cap.ru] свободный.
7.
Хакимова , К. и Неъматов, Ж. 2021. Особенности оплаты вознаграждения и
компенсации расходов адвоката в соглашении об оказании юридической помощи в
Республике Узбекистан и зарубежных странах. Общество и инновации. 2, 4/S (май
2021), 19–26. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4/S-pp19-26.
8.
Юридическая
служба
на
предприятии:
настольная
книга
юрисконсульта./С.М.Айзин, М.Ю.Тихомиров.–М.: ЮРИНФОРМЦЕНТ, 2003. – С.6;
Чашин А.Н. Юридическая служба в Российской Федерации: учебное пособие. – М.:
ЗАО ИКС “ДИС”, 2005. – С.7; Пугинский Б.И. Состояние и перспективы развития
юридиеских служб // Ж. Вестник Российского Союза юристов. – 2003. – № 5-6. – С.18-
19.
9.
Положение о юридической службе Жуковской торгово-промышленной
палаты // Электронный ресурс. Режим доступа: [http:// www. zhuktpp.ru]
свободный.
10.
Лебедев К.К. Правовое обслуживание бизнеса (корпоративный юрист):
Учеб.-практ. Пособие. – М.:Юристъ, 2001. – С.15
11.
Постановления Правительства РФ от 18 марта 1999 г. № 309 «О
повышении тарифных ставок (окладов) Единой тарифной сетки по оплате труда
работников бюджетной сфере» // Собрание законодательства Российской
Федерации. – 1999. – № 13. – С. 1605
12.
Положение
о
Государственно-правовом
управлении
Президента
Российской Федерации. // Электронный ресурс. Режим доступа: [http://
www.kremlin.ru] свободный.
13.
Положение о Правовом управлении Аппарата Государственной Думы
Федерального Собрания Российской Федерации. // Электронный ресурс. Режим
доступа: [http://base.consultant.ru] свободный.
14.
Саттаров , Ф. 2021. Представительство в гражданском процессе:
национальный и зарубежный опыт. Общество и инновации. 2, 8/S (сен. 2021), 8–16.
DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss8/S-pp8-16.
15.
Положение об Управлении правового обеспечения Генеральной
Прокуратуры Российской Федерации (утверждено Генеральным прокурором
Российской Федерации 19 июня 1996 года). // Электронный ресурс. Режим доступа:
[http://www.businesspravo.ru] свободный.
16.
Лебедев К.К. Правовое обслуживание бизнеса (корпоративный юрист):
Учеб.-практ.пособие. – М.: Юристь, 2001. – С.11-105; Чашин А.Н. Юридическая служба
в Российской Федерации: учебное пособие.– М.: ЗАО ИКЦ “ДИС”, 2005. – С.20-27;
Голованя И.В. Правовая работа и защита прав предпринимателей. – Донецк, 2004. –
С. 15-36; Титиевский А.Н. Организация правовой работы на предприятиях. //
Электронный ресурс. Режим доступа: [http://www.distance.ru] свободный.; Липень
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
214
Л.И. Справочник юрисконсульта. – Минск, Дикта, 2005. – С. 75-89; Сергеев В.И.
Авдокат и юридическая служба // Ж. Юрист. – 2000. – № 3. – С. 16-23.
17.
Полный сборник кодексов Российской Федерации: 21 действуюший
кодекс РФ с последними изменениями и дополнениями (по состоянию на 15
октября 2004 года; включая изменения, вступающие в силу с 1 января 2005 года). -
Новосибирск: Сиб.унив. изд-во, 2004. – С.7
18.
Лебедов К.К. Правовое обслуживание бизнеса (корпоративный юрист):
Учеб. - практ. Пособие. – М.: Юристъ, 2001. – С. 26
19.
3Федеральный закон от 31 мая 2002 года №63-Ф3 «Об адвокатской
деятельности и адвокатуре в Российской Федерации» // СЗ РФ. – 2002. –№ 23. – Ст.
2102.
20.
Полный сборник кодексов Российской Федерации: 21 действуюший
кодекс РФ с последними изменениями и дополнениями (по состоянию на 15
октября 2004 года; включая изменения, вступающие в силу с 1 января 2005 года). -
Новосибирск: Сиб.унив. изд-во, 2004. – С.85-86
21.
Юридическая служба на предприятии. – Алматы, Жетi жарғы, 1996. – 192
с.
22.
Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2004 йил 28 октябрдаги 1120-
сонли қарори билан тасдиқланган "Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Аҳолига юридик хизмат кўрсатиш ва ҳуқуқий ёрдамни ташкил этиш қўмитасининг
Низоми" // Электронный ресурс. Режим доступа:[http://www.government.
kz/ru/doc] свободный.
23.
Норметова, М. и Неъматов, Ж. 2021. Понятие и сущность юридической
помощи. Статус и роль адвокатов при оказании юридической помощи. Общество и
инновации. 2, 3/S (апр. 2021), 502–506. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-
vol2-iss3/S-pp502-506.
24.
Постановление Правительства Республики Казахстан от 7 июня 2000 года
№ 868 “О дополнительных мерах по повышению качества юридической работы в
центральных и местных исполнительных органах”. // Электронный ресурс. Режим
доступа: [http://www.zakon.kz/law/news/arhiv] свободный.; Приказ Председателя
Налогового комитета Министерства финансов Республики Казахстан 3 ноября 2002
года №867 «О мерах совершенствования работы юридических служб
территориальных органов Налогового комитата Министерства финансов
Республики
Казахстан».
//
Электронный
ресурс.
Режим
доступа:
[http://base.zakon.kz] свободный.
25.
Закон о федеральных чиновниках от 14 июля 1953 года в новой редакции
от 27 февраля 1985 г.; Рамочный закон о праве чиновников от 1 июля 1957 года в
новой редакции от 27 февраля 1985 г., Закон об окладах федеральных служащих от
27 июля 1957 года в редакции 3 декабря 1998 года, Положение о прохождении
государственной службы в Федерации от 15 ноября 1978 г. в новой редакции от 8
марта 1990 г.; Федеральный дисциплинарный устав от 20 июля 1967 года.
Электронный ресурс. Режим доступа:http:// www.legislature.ru, свободный.
26.
Мавланов, К. 2021. Состояние обеспеченности право на защиту лица,
подозреваемого в совершении преступления в законодательстве некоторых
развитых зарубежных стран. Общество и инновации. 2, 1/S (фев. 2021), 96–103.
DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss1/S-pp96-103.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
215
27.
Давтян А.Г. Гражданское процессуальное право Германии.– М.: Городец-
издат, 2000. – С. 22.
28.
Давтян А.Г. Гражданское процессуальное право Германии. – М.: Городец-
издат, 2000. – С.23; Жалинский А., Рёрихт А. Введение в немецкое право.– М.: Спрак,
2001.– С.518-541; Правовая система Федеративной Республики Германии. – Бонн,
1996. –27 с.
29.
Қандимов Э. Германия: адвокатура тизими // Инсон ва қонун. – 2002. – 22
сентябрь.
