Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The main directions of the impact of public information on the
development of constitutional law
Fakhriddin MADIEV
1
Tashkent state university of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022
In this article, the main directions of the influence of
digitalization of society on the development of constitutional law
are analyzed.
A comprehensive analysis of the right to privacy in the context
of digitalization and the features of its constitutional and legal
regulation. And also, the analysis of the regulatory framework
and the specifics of the legal regulation of digitalization in foreign
countries. The article analyzes and makes proposals to improve
the legislation of Uzbekistan in the field of digital immunity.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
digitization,
privacy,
personal information,
privacy.
Рақамлаштиришнинг конституциявий ҳуқуқ ривожига
таъсирининг асосий йўналишлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
рақамлаштириш,
шахсий ҳаёт дахлсизлиги,
шахсий маълумотлар,
шахсий ҳаёт.
Ушбу мақолада жамиятни рақамлаштиришнинг консти
-
туциявий ҳуқуқ ривожига таъсирининг асосий йўналиш
-
лари таҳлил қилинган.
Рақамлаштириш шароитида шахсий ҳаёт дахлсизлиги
ҳуқуқини ва унинг конституциявий
-
ҳуқуқий тартибга
солишнинг ўзига хос хусусиятларини комплекс таҳлил
қилиш, шунингдек, чет эл мамлакатларида рақамлаш
-
тиришни ҳуқуқий тартибга солишнинг қонуний асослари ва
ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш ва дахлсизликка оид
Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича
таклифларни тақдим этишдан иборат.
1
Lecturer, department of constitutional law, Tashkent state university of law. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: fmadiyev92@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
73
Основные направления влияния публичной информации
на развитие конституционного права
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
оцифровка,
конфиденциальность,
личная информация,
конфиденциальность
.
В данной статье, анализируются основные направления
влияния
цифровизации
общества
на
развитие
конституционного права.
Комплексный анализ права на неприкосновенность
частной жизни в условиях цифровизации и особенностей
его конституционно
-
правового регулирования. А также,
анализ нормативно
-
правовой базы и специфики правового
регулирования цифровизации в зарубежных странах.
Анализируется
и
вносятся
предложения
по
совершенствованию законодательства Узбекистана в сфере
цифрового иммунитета.
Бугунги кунда жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар кенг кўламли, тезкор
ва муқаррар тусга эга бўлмоқда. Улар жамиятнинг барча соҳаларига, шу жумладан,
унинг ҳуқуқий тизимига таъсир кўрсатади. Бунда
конституциявий ҳуқуқ, энг муҳим
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва шунга кўра йирик ижтимоий
ўзгаришлар ва муаммоларга ўта таъсирчанлик билан муносабат билдирувчи
ҳуқуқий соҳа сифатида, эҳтимол, барча ҳуқуқ соҳалари ичида жамиятда рақам
-
лаштириш жараёнларининг
таъсирини энг чуқур даражада сезади. Aммо шуни тан
олиш керакки, жамиятнинг янги турига ўтиш қонунчиликда тартибга солишни ва
шунга мос равишда жиддий ҳуқуқий ислоҳотларни талаб қилишини барча
ривожланган мамлакатлар тан олишга улгурган, аммо қайси жараёнлар тартибга
солиниши, қайсилари эса давлат аралашувисиз қолиши кераклиги борасида ягона
нуқтаи назар мавжуд эмас.
1993-
йилда AҚШ ҳукумати миллий ахборот инфратузилмасини ривожлан
-
тириш режалари берилган маърузани қабул қилди (Agenda for Action) [1]. Ушбу
маърузага мувофиқ, АҚШ ҳар кимга ўзи учун қизиқ бўлган маълумотни топишга
имкон берадиган ҳамда ахборотни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва
тарқатиш билан боғлиқ барча технологиялар, борингки, телевидение, компьютер
тармоқлари, сунъий йўлдошли эшиттириш, тижорат онлайн компаниялари
кабилар йиғиндиси тарзида белгиланадиган технологик восита сифатида ахборот
супермагистралини қуриш курсини белгилаб берди [2]. Рақамлаштириш жараён
-
ларининг турли соҳаларга, шу жумладан, шахсий ҳаёт ва ахборот дахлсизлигига
бўлган конституциявий ҳуқуқни сақлашга таъсирини аниқлаш учун ишчи гуруҳлар
тузилди.
1995-
йил февралда Европа Комиссияси Aхборот жамияти шаклланишидаги
умумий муаммоларни муҳокама қилиш учун Форумни таъсис этади. Форум
ишининг мақсади –
ахборот жамиятини шакллантириш ва унинг иқтисодиёт ва
бандликка таъсирини мониторинг қилиш; “виртуал ҳамжамият”да ижтимоий ва
демократик қадриятларни яратиш; жамият ва давлат хизматларига таъсир қилиш;
ахборот жамиятида таълим олиш, қайта тайёрлаш, ўқитиш; маданий ўлчов ва ОАВ
келажаги; барқарор ривожланиш, технология ва инфратузилма. Кўриниб тургани
-
дек, ушбу муаммолар доирасида конституциявий
-
ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган
масалаларга эътибор қаратилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
74
Европанинг деярли ҳар бир давлатида ахборот жамиятини қуришда миллий
сиёсатни шакллантиришга бағишланган дастур мавжуд. Бироқ ахборот ва телеком
-
муникация технологиялари таъсири остида содир бўлаётган ўзгаришларнинг
глобал тусга эгалигини ҳисобга олган ҳолда ташаббус аста
-
секин миллий
майдондан глобал даражага чиқди.
2000-
йил июлда Окинавада “Катта Саккизлик”
давлатлари раҳбарлари томонидан “Глобал ахборотлашган жамият Окинава
хартияси”
қабул қилинди
[3]. Бунда барча инсонлар янги ахборот технологиялари
берадиган билим ва неъматлардан фойдаланиши мумкин бўлиши учун барча
мамлакатлар маълум даражада рақамлаштириш даражасига эришиши кераклиги
кўзда тутилган.
Бироқ Окинава Хартиясида айтиб ўтилган ушбу ахборот тенгсизлигини
бартараф этиш қийин бўлмоқда. “Internet World Stats” маълумотига кўра,
2020-
йил
1-
март ҳолатига кўра, Шимолий Aмерикада аҳолининг
93,9%и интернет фойдала
-
нувчилари ҳисобланади, Европада –
88.
2%, Aвстралия ва Океанияда 69,9%,
Aфрикада эса атиги
39,3% ва Осиёда 63,3%ни ташкил этади.
Юқоридаги маълумотни Ўзбекистон кесимида таҳлил қилсак, Осиёнинг
ўртачадан пастроқ даражада, яъни аҳолининг 50.6%и интернет фойдаланувчилари
ҳисобланади[4]
Aйни пайтда ҳар бир мамлакат ўз ривожланиш йўлидан юриб, фақат маълум
бир давлат доирасида киберҳудудни тартибга солувчи қонунчиликни қабул
қилмоқда. Бунда ахборот жиҳатидан энг ривожланган мамлакатларда ахборот
жамиятининг айрим жиҳатларини тартибга солувчи нормалар конституциявий
даражада акс эттирилган.
Жамиятни рақамлаштиришнинг конституциявий ҳуқуққа таъсирининг
кўплаб йўналишларини ажратиш мумкин. Биринчидан,
бундай таъсир инсон
ҳуқуқлари институтига дахл қилиши аниқ. Рақамлаштириш кўплаб ҳуқуқларга дахл
қилади, шу жумладан, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи, ахборот олиш ҳуқуқи,
меҳнат ҳуқуқи, кўплаб сиёсий ҳуқуқлар, маданий ҳуқуқлар, масалан, ижод
эркинлиги, маданий қадриятлардан эркин фойдаланиш ва ҳ.к. Иккинчидан,
рақам
-
лаштириш ҳокимият органларига таъсир қилади. Масалан, ҳозирги кунда кўплаб
мамлакатларда электрон ҳукумат концепцияси қўлланилмоқда ёки ишлаб
чиқилмоқда. Учинчидан, рақамлаштириш жараёнлари, албатта, оммавий ахборот
воситаларининг ҳуқуқий мақомига таъсир қилиб, уларнинг сиёсий ролини
ўзгартиради. Тўртинчидан,
рақамлаштиришнинг сайлов ҳуқуқига таъсири, хусусан,
халқ иродасини намоён этишнинг янги техник воситаларини яратишдан иборат.
Бизнингча, рақамлаштиришнинг конституциявий ҳуқуққа таъсирининг асосий
йўналишлари шулардир.
Келинг, уларнинг
ҳар бирини қисқача кўриб чиқамиз.
Жамиятни рақамлаштиришнинг инсон ҳуқуқларига таъсири.
Рақамлаштириш инсон ҳуқуқларига иккиламчи таъсир кўрсатади. Бир
томондан, маълум ҳуқуқларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар
яратилади, бошқа томондан
инсон ҳуқуқлари бузилишининг янги усуллари ва
механизмлари пайдо бўлади. Масалан, ижод эркинлиги, маълумот излаш эркинлиги
каби эркинликларга келсак, юз бераётган рақамлаштириш жараёнлари ушбу
ҳуқуқларга ижобий таъсир кўрсатади, уларни амалга ошириш ва ривожлантиришга
ёрдам беради. Бошқа томондан кўрадиган бўлсак, ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш
имкониятларининг бир неча бор ортиб кетганлиги, мисол учун, муаллифлик
ҳуқуқига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
75
Рақамлаштириш масофавий таълим ва масофадан туриб ишлаш имконият
-
ларини яратиш орқали меҳнат ҳуқуқи ва таълим эркинлиги каби ҳуқуқларга
ижобий таъсир кўрсатмоқда. Эндиликда дунёнинг исталган нуқтасида бўла туриб,
таълим олиш ва ишлаш мумкин. Ҳатто, уйдан чиқмасдан ҳам.
Замонавий технологиялар ривожланиши билан маълумот олиш жуда осон
-
лашди. Бугунги кунда турли хил маълумотларни олиш учун компьютерни ёқиш ва
интернетга кириш кифоя. Маълумотни осонлик билан бир зумда ҳар қандай шахсга
ёки шахслар гуруҳига узатиш мумкин. Муайян масалалар бўйича ўз фикрини
билдириш имкониятлари сезиларли даражада кенгайди.
Рақамлашган жамиятга ўтишда энг заиф ҳуқуқлардан бири –
бу шахсий ҳаёт
дахлсизлиги ҳуқуқидир. Ушбу ҳуқуқнинг ғоят катта аҳамиятини ҳисобга олсак,
ушбу муаммо аҳамияти янада жиддийлашади. Инглиз олимларининг фикрига кўра,
шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи
инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунлар матн
-
ларида марказий ўрин эгаллаши туфайли
шахсий ҳаётнинг ижтимоий ва ҳуқуқий
муҳофазаси эркин ахборот жамиятида ҳуқуқий маданиятнинг асосий белгисига
айланиши мумкин
[5].
Aхборот жамиятига ўтишда шахсий маълумотлар дахлсизлиги, алоқа махфий
-
лиги ва эркинлиги каби шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқининг таркибий қисмлари
алоҳида таҳдид остида қолади. Шахсий маълумотлар дахлсизлиги ҳуқуқи яқиндан
бошлаб конституцияларда ўз мустаҳкамлигини топди, чунки унинг кафолатлари ва
амалга оширилиши муаммолари айнан жамиятни рақамлаштириш жараёнлари
билан боғлиқ. Гап шундаки, шахсий компьютерларнинг ва мобил телефонларнинг
ихтиро этилиши ва кенг қўлланилиши маълумотларни, шу жумладан, шахсий
маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, тизимлаштириш ва узатиш учун кенгайти
-
рилган имкониятларни яратди. Шу муносабат билан, жамият шахсий ҳаёт дахлсиз
-
лигининг ушбу таркибий қисмининг қўшимча кафолатларига ўта муҳтож бўлиб
қолди. Шахсий маълумотларни узатиш, кўпинча, трансчегаравий характерга эга
бўлишига қарамай, ушбу масалада ҳали ҳам дунё миқёсида ягона қоидалар мавжуд
эмас. Турли давлатларда шахсий маълумотлар дахлсизлиги ҳуқуқини тартибга
солишнинг турфа моделлари мавжуд.
Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқига таҳдид соладиган яна
бир элемент бу
алоқа сири ва эркинлиги ҳуқуқидир. Мулоқотнинг янги усулларини яратиш орқали
ахборот жамияти, айни дамда, унинг махфийлиги ҳуқуқини бузишнинг янги
имкониятларини яратади. Бунда бузиш технологиялари хабар алмашиш техноло
-
гияларидан ҳам мукаммалроқ ва манфаатдор шахсларга ёзишмалар билан
танишиш ва фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб қилмасдан кузатиб боришга
имкон беради. Электрон ёзишмага нисбатан алоқа сири ва эркинлиги ҳуқуқи
тааллуқлими ёки йўқми деган савол яқин вақтгача очиқ эди.
Рақамлаштириш ва электрон ҳукумат концепцияси.
Электрон ҳукумат —
бу мамлакат миқёсида бошқарув жараёнларининг бутун
мажмуини автоматлаштиришга асосланган ва давлат бошқаруви самарадорлигини
жиддий равишда ошириш ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ижтимоий алоқа
чиқимларини камайтиришга хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимидир
[6].
Демак, ахборот
-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳукумат хизмат
-
ларидан фойдаланиш халқчиллиги ва қулайлигига ҳисса қўшади
[7], ушбу
хизматларни тез ва масофадан туриб олиш имконини беради. Бироқ электрон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
76
ҳукумат –
бу нафақат фуқароларга ахборот ва хизматларни тақдим этиш усулидир,
балки у ахборот ва коммуникация технологияларидан давлатни янада яхшироқ
бошқариш учун фойдаланадиган кўп даражали тизим бўлиб, қуйидаги муносабат
-
ларни ўз ичига олади:
–
ҳукумат ва фуқаро ўртасидаги муносабатлар;
–
ҳукумат ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар;
–
ҳукуматнинг ички муносабатлари;
–
ҳукумат ва хизматчилар ўртасидаги муносабатлар.
Бугунги кунда электрон ҳукумат кўплаб давлатларда мавжуд, аммо бу
институт дунёнинг бирон
-
бир давлатида тўлақонли шаклда мавжуд эмас. Электрон
ҳукуматнинг етуклигини баҳолашнинг бир нечта халқаро тизимлари мавжуд.
Улардан энг кенг тарқалгани БМТнинг Электрон ҳукуматнинг тайёрлиги
индексидир. БМТнинг Давлат бошқаруви масалалари бўйича тармоғи (The United
Nations Public Administration Network) ҳар икки йилда бир марта электрон ҳукумат
тадқиқотларини олиб бориб, унинг таркибига “электрон ҳукуматнинг тайёрлиги”
номли бўлим киради [8]. Тадқиқот БМТнинг 191 та аъзо давлатини миқдорий
мураккаб индексга кўра баҳолайди. 2020
-
йилда, БМТнинг ҳисоботига кўра,
электрон ҳукуматга энг яхши тайёргарликка эга беш мамлакат –
бу Дания, Жанубий
Корея, Эстония, Финландия, Австралия ва Нидерландиядир. Ўзбекистон умумий
рўйхатда ривожланган элликта мамлакат рўйхатига киритилмаган. Ривожлана
-
ётган мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 26
-
ўринни эгаллаб турибди.
Электрон ҳукумат концепциясини жорий этишнинг конституциявий
-
ҳуқуқий
оқибатлари бўлиб, парламент ва ҳокимиятни тақсимлаш принципи мавжуд бўлиши
зарурлигини шубҳа остига қўйиш, шунингдек, вакиллик демократияси ҳисобига
тўғридан
-
тўғри демократия ролининг кучайишини айтиш мумкин.
Рақамлаштиришнинг ОАВга таъсири.
Аввал таъкидланганидек, рақамлаштириш жараёни моҳияти жамиятни
ахборот ва билим билан таъминлаш учун ахборот тарқатишнинг замонавий
телекоммуникация воситаларидан фойдаланишдан иборат. Шу нуқтаи назардан,
оммавий ахборот воситаларининг сиёсий жараёнлардаги
ўрни ва таъсири
кучаймоқда. Хусусан, оммавий ахборот воситаси сифатида интернетдан фойда
-
ланилади. Ушбу восита маълум жиҳатларга эга бўлиб, улар бошқа воситаларга
нисбатан маълум афзалликлар беради.
Биринчи хусусияти
-
бу унинг халқчиллиги. Aхборот жамиятидаги ҳар қандай
шахс интернетга кириши ва унинг ёрдамида ўз фикри, қарашлари ва эътиқодини
ифодалаши ҳамда бошқалардан ахборот олиши мумкин. Бунинг учун
ҳатто шахсий
компьютер бўлиши шарт эмас, чунки интернетга кириш оммавий кутубхоналарда,
кафеларда мавжуд, киришни ҳатто мобил телефон ёрдамида ҳам амалга ошириш
мумкин. Бундан ташқари, кўплаб сайтлар маълумотни бепул жойлаштиришга
имкон беради, яъни газета, журнал, телевидение, радиодан фарқли ўлароқ,
интернет орқали оммавий ахборотни узатишда муҳаррир ёки маъмуриятнинг
розилиги талаб қилинмайди.
Яна бир жиҳат –
бу маълумотни бир зумда узатишдир. К.Ю.
Вильгельм ўз
тадиқиқотида ёзганидек, “Интернет воқеаларга тезкор муносабат билдириш
орқали фаолликни сақлаб қолишга имкон беради. Ва, энг муҳими,
янгилик тезкор
тайёрланган таҳлилий шарҳга киритилиши мумкин, у гиперматнли ҳаволалар
орқали бошқа материаллар билан боғланишга имкон беради”
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
77
Ахборот жамияти шароитидаги ОАВ ҳақида сўз борганда, одатда, фақат
интернет тушунилмайди. Aста
-
секин барча ОАВлар рақамли шаклга айлантирил
-
моқда. Газеталар компьютерда
терилади ва интернетда уларнинг электрон
версиялари мавжуд. Рақамли радио частоталар сонини кўпайтиришга имкон
беради, уни интернетга уланган компьютер орқали тинглаш мумкин. Телевидение
ҳам рақамли бўлиб бормоқда. Рақамлаштириш жараёни барча анъанавий ОАВларга
киришни соддалаштирадиган ва осонлаштирадиган, бир жиҳатдан барча ОАВларни
бирхиллаштирадиган, бирлаштирадиган ўзига хос муҳим нуқтага айланмоқда
[10].
Хуллас, рақамлаштириш анъанавий оммавий ахборот воситалари: босма, радио ва
телевидение учун янги
имкониятлар очиб беради. Бироқ рақамлаштиришнинг
анъанавий ОАВларга салбий таъсир кўрсатадиган жиҳатлари ҳам мавжуд, чунки
интернет орқали ахборот олиш имконияти уларга бўлган талабни камайтиради.
Шунга қарамай, шундай хулоса қилиш мумкинки, умуман олиб қарасак,
рақамлаштириш оммавий ахборот воситаларига ижобий таъсир кўрсатади,
уларнинг имкониятларини, тарқатиш каналларини кенгайтиради ва инсонларга
долзарб ва тўлиқ маълумот олиш имкониятини беради.
Рақамлаштиришнинг сайлов институтига таъсири.
Сўнгги йилларда тобора кўпроқ давлатларда сайлов ва референдум ўтказиш
-
нинг принципиал жиҳатдан янги усули
-
электрон овоз бериш жорий қилинмоқда.
Бу сайлов участкасидаги электрон терминал орқали овоз бериш ёки интернет ёхуд
мобил алоқа орқали масофадан туриб овоз бериш шаклида бўлиши мумкин. Ушбу
халқ иродасини ифода этишнинг тубдан янгича усули ҳам ўзининг афзалликлари,
ҳам камчиликларига эга. Афзалликлари бир нечта. Биринчидан, сайловларни
ўтказиш учун молиявий харажатлар камаяди. Камчиқимлик сайловларни тез
-
тез
ўтказишга имкон беради, бу эса ҳар қандай муҳим масала бўйича халқ фикрини
эшитишга имкон беради. Овоз беришнинг ушбу усули, хусусан, 2004
-
йилда
Швейцарияда қўлланилган, ушбу мамлакатда федерал ва кантонал референдумлар
йилига бир неча марта ўтказилади. Иккинчидан, электрон сайловлар оммавий овоз
бериш иштирокчилар вақтини ва жисмоний харажатларини қисқартиради ва
фуқароларнинг референдумда иштирок этишини осонлаштиради. Жисмоний
имконияти чекланган шахслар, вақти кам ёки сафарда бўлган сайловчилар ушбу
усулдан фойдаланиб, ўзларининг хоҳиш
-
иродаларини ифода этиш ҳуқуқидан
қўшимча ёрдам ва вақт талаб қилмасдан, бемалол фойдаланиши мумкин.
Бир неча бор таъкидлаб ўтилганидек, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи бошқа
бир қатор турфа хил конституциявий ҳуқуқлар мазмун
-
моҳиятининг айрим
жиҳатларига таъсир этган ҳолда комплекс, “ўзаро боғловчи”
хусусият касб этади. Бу
ҳам шахсий ҳуқуқлар, ҳам бошқа турфа хил ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Масалан,
меҳнат қилиш ва тадбиркорлик эркинлиги, хусусий мулк ҳуқуқи, таълим олиш
ҳуқуқи, ижод эркинлиги ҳам шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи мазмуни билан
қамраб олинади, чунки улар инсонга ўз ҳаёти ва вақтини ўз хоҳишига кўра мустақил
тасарруф этиш ҳуқуқини беради.
Олимлар, шунингдек, овоз бериш сирини сақлаш ҳуқуқини шахсий ҳаёт
дахлсизлиги ҳуқуқининг элементи сифатида тавсифлайдилар. Хусусан, юридик
фанлари доктори, профессор В.Н.
Лопатин: “Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқида овоз
бериш сирини сақлаш ҳуқуқи алоҳида ўринга эга. У субъектда ҳокимият орган
-
ларини сайлашда иштирок этиш пайтида, ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
78
вақтида пайдо бўлади”
,
–
дейди
[11].
Овоз бериш сирини сақлаш ҳуқуқини шахсий
ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи нуқтаи назаридан ўрганиш, муқаррар равишда электрон
овоз беришни ўтказишда ушбу ҳуқуққа риоя қилиш масаласини туғдиради.
Рақамлаштиришнинг прайвесига таъсирининг конкрет жиҳатларини детал
равишда кўриб чиқишга ўтишдан аввал, аслида, бу ҳуқуқ моҳиятан нимадан иборат,
деган саволни очиб бериш лозим. Ушбу мақолада биз шахсий ҳаёт дахлсизлиги
ҳуқуқи таркиби, мазмуни ва тарихий ривожланишини кўриб чиқдик. Шунингдек,
унинг кафолатлари ва чекловлари масаласини очиб бердик. Алоҳида эътибор
рақамлаштириш таъсири остида прайвеси мазмуни, кафолатлари ва чекловлари
тадрижий ўзгариб боришига қаратилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Agenda for Action: http://www.ibiblio.org/nii/NII-Agenda-for-Action.html
(22.12.2021).
2.
Копылов
В. А. Информационное право. –
2002.
–
С. 72.
3.
Окинавская Хартия глобального информационного общества. //
Дипломатический вестник. 2000. –
№ 8. –
С
. 52.
4.
Internet
World
Stats.URL:
http://www.intemetworldstats.com/stats.htm
(
маълумот
олинган
сана
22.21.2021).
5.
Whitty N., Murphy T., Livingstone S. Civil liberties law: the Human Rights Act era.
–
Oxford University Press, 2001.
6.
Юрасов
А.В.
Постановка
проблемы
разработки
научно
-
обоснованной
концепции, алгоритмов работы и архитектуры инструментальных средств
электронного правительства. URL: http://e
-commerce.psati.ru/content/ other/?ID=834
(дата обращения: 06.07.2010).
7.
Deloitte Research
–
Public Sector Institute At the Dawn of e-Govemment: The
Citizen as Customer, 2000. URL: http://www.egov.vic.gov.au/pdfs/e-govemment.pdf
(дата обращения: 06.07.2010).
8.
United Nations Department of Economic and Social Affairs.
“
United Nations E-
Govemment Survey 2020
”
. UN. Retrieved 2020-04-30. URL: https://publicadministration.un.org/
egovkb/Portals/egovkb/Documents/un/2020-Survey/2020%20UN%20E-
Government%20Survey%20(Full%20Report).pdf (
дата
обращения
: 08.07.2020).
9.
Вильгельм
К.Ю. История средств массовой информации объединенной
Германии 1990
-
2000 гг.(проблемы и тенденции) : дис. –
Моск. гуманитар. ун
-
т, 2010.
10.
Засурский
Я.Н. Информационное общество и средства массовой
информации //
Информационное общество. –
1999.
–
Т. 1. –
С.
36
–
40.
11.
Лопатин
В.Н. Защита права на неприкосновенность частной жизни //
Журнал российского права. –
1999.
–
№. 1. –
С. 85–
97.
