Авторы

  • Фахриддин Мадиев
    Ташкентский государственный юридический университет, старший преподаватель кафедры конституционного

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp184-195

Ключевые слова:

понятие и особенности права на неприкосновенность частной жизни цифровизация персональные данные частная жизнь

Аннотация

В данной статье анализируются понятие и правовая особенность права на неприкосновенность частной жизни в результате изучения научных трудов отечественных и зарубежных ученых.
Комплексный анализ права на неприкосновенность частной жизни и особенностей его конституционно-правового регулирования, а также изучение правовой основы и своеобразные аспекты регулирования права на неприкосновенность частной жизни в зарубежных странах, совершенствование законодательства Узбекистана является основной темой данной статьи.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Theoretical basics of the development of the right to
privacy: concept and legal nature

Fakhriddin MADIEV

1

Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022

Received in revised form

20 June 2022

Accepted 25 July 2022

Available online

15 August 2022

This article analyzes the concept and legal nature of the right

to privacy as a result of studying the scientific works of local

and foreign scientists.

From a comprehensive analysis of the right to privacy in the

context of digitization and the specific features of its

constitutional and legal regulation, as well as an analysis of the

legal basis and specific aspects of the regulation of the right to

privacy in foreign countries, and from the presentation of

proposals for improving the legislation of Uzbekistan on privacy

2181-

1415/© 2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp184-195

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

concept,

nature of the right to

privacy,

digitization,

personal data,

privacy.

Шахсий хаёт дахлсизлиги ҳуқуқи ривожланишининг

назарий асослари: тушунчаси ва ҳуқуқий табиати

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

шахсий ҳаёт дахлсизлиги

ҳуқуқи

тушунчаси ва

табиати,

рақамлаштириш,

шахсий маълумотлар,

шахсий ҳаёт.

Ушбу мақолада шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи

тушунчаси ва ҳуқуқий табиати маҳаллий ва хорижий

олимларнинг илмий ишларини ўрганиш натижасида

таҳлил қилинган.

Рақамлаштириш шароитида шахсий ҳаёт дахлсизлиги

ҳуқуқини

ва унинг конституциявий

-

ҳуқуқий тартибга

солишнинг ўзига хос хусусиятларини комплекс таҳлил

қилиш, шунингдек, чет эл мамлакатларида шахсий ҳаёт

дахлсизлиги ҳуқуқини тартибга солишнинг қонуний

асослари ва ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш ва

шахс

дахлсизлигига

оид

Ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этишдан

иборат.

1

Senior lecturer of the Department of Constitutional Law, Tashkent State University of Law.

E-mail: fmadiyev92@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

185

Теоретические

основы

развития

права

на

неприкосновенность

частной

жизни

личности:

понятие и правовая особенность

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

понятие и особенности

права на

неприкосновенность

частной жизни,

цифровизация,

персональные данные,

частная жизнь.

В данной статье анализируются понятие и правовая

особенность права на неприкосновенность частной жизни

в результате изучения научных трудов отечественных и

зарубежных ученых.

Комплексный анализ права на неприкосновенность

частной жизни и особенностей его конституционно

-

правового регулирования, а также изучение правовой

основы и своеобразные аспекты регулирования права на

неприкосновенность частной жизни в зарубежных странах,

совершенствование

законодательства

Узбекистана

является основной темой данной статьи.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1948 йил 10 декабрда қабул

қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3

-

моддасида ҳар ким

шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги

ва 12

-

моддасида

эса ҳеч кимнинг

шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш мумкин эмаслиги, шунингдек, ҳар

бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимоя қилиниш

ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган [1].

Шунингдек, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактнинг

17-

моддасида шахс дахлсизлиги ҳуқуқи қуйидагича белгиланган: “Ҳеч ким ўзининг

шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик

ёки ноқонуний тарзда аралашишга,

ўзининг уй

-

жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ёки ноқонуний

тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор

-

номуси ва шаънига ноқонуний тажовуз

килинишига дучор этилиши мумкин эмас. Ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки

тажовузлардан қонун орқали ҳимоя этилиш ҳуқуқига эга” [2].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

27-

моддасига

кўра, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига

аралашишдан ҳимояланиш ва тураржойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга [3]. Табиийки,

шахсий ҳаёт дахлсизлигини таърифлашда унинг мазмун

-

моҳиятини очиб бериш,

илмий нуқтаи назардан тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Конституциямизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал

қилиш

барчамизнинг шарафли бурчимиз эканлигини Президентимиз Ш.

Мирзиёев

алоҳида таъкидлаган [4].

Бугунги кунда рақамли технологияларнинг ривожланиши,

жамиятимиз

ҳаётида рақамли технологияларнинг кенг жорий қилиниши, давлатимизда

истиқомат қилаётган фуқароларимизнинг

шахсий ҳаёти дахлсизлигини

таъминлаш борасида илмий тадиқотлар олиб боришни тақозо

этмоқда. Шу боис

шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи тушунчасини концептуал, илмий

-

методологик

жиҳатдан ўрганиш, таҳлил этиш мазкур тадқиқот ишининг дастлабки

вазифаларидан ҳисобланади. Тадқиқот олиб бориш

жараёнида маълум бўлдики,

мазкур тушунчага миллий олимларнинг илмий ишларида ҳамда Ўзбекистон

Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бевосита таъриф берилмаган

(конституцивий хуқуқ нутқаи назаридан).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

186

Шу боис юқоридагиларни иноботга олиб, биз “шахсий ҳаёти ҳақидаги

маълумотларни тўплаш, сақлаш, фойдаланиш”, “ёзишмалар, телефондаги

сўзлашувлар, телеграф ва бошқа жўнатмаларни сир сақлаш”, “шахсий ҳаётига

аралашишдан ҳимояланиш”, “шаъни ва қадр

-

қимматининг ҳимояланиши” “шаъни

ва қадр

-

қимматига дахлдор маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор

этмаслик” кабиларга тўхталиб ўтиш орқали “шахсий ҳаёт дахлсизлиги”

тушунчасига муаллифлик таърифини ишлаб чиқишни лозим деб топдик [5].

Ушбу мавзуга доир илмий даража олиш учун миллий олимларимиз

томонидан тадқиқотлар олиб борилмаганлигини инобатга олиб, дастлаб

таҳлилимизни хорижлик олимларнинг

тадқиқотларидан

бошламоқчимиз.

Замонавий конституциявий доктриналарга кўра, инсон, унинг ҳуқуқ ва

эркинликлари энг олий қадрият сифатида эътироф этилади.

Тадқиқотларни ўрганиш давомида маълум бўлдики, инсон ҳуқуқлари

мураккаб кўп қиррали тушунча бўлиб, инсон ҳуқуқлари, уларнинг генезиси,

ижтимоий илдизи, мақсади

инсониятнинг тарихий, ижтимоий

-

маданий

тараққиётининг минг йилликларини босиб ўтган йўлида доимо сиёсий,

ҳуқуқий,

маънавий, диний, фалсафий тафаккурнинг марказида бўлиб келган.

Шахсий ҳаётни ҳимоя қилишга қаратилган дастлабки қоидалар Қадимги

Римда вужудга келган, жумладан, инглиз олимлари О.Робинсон ва

С.

Робинсонларга кўра, кимдир бошқа бир шахснинг шаъни ва қадр

-

қимматини

камситувчи туҳмат ёки уни шарманда қиладиган сирларини баён қилиб, шеър

ёзган ва уни айтган бўлса, унга нисбатан ўлим жазоси тайинланган [6].

Мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби ҳисобланмиш Қуръони каримда

ҳам

шахсий ҳаёт дахсизлигига оид далиллар мавжуд. Жумладан, Нур сурасининг

27

29-

оятларида ҳамда Ҳужурот сурасининг 11

-

12 оятларида шахсий ҳаёт

дахлсизлигига доир маълумотлар мавжуд.

Жумладан, Ҳужурот сурасининг 11

-

оятида: “Эй иймон келтирганлар! Бир

қавм

бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва

аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар булардан

яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир

-

бирингизга лақаб қўйманг.

Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана

ўшалар, ўзлари золимлардир” [7].

Ушбу суранинг 12

-

оятида: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда

бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз

баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан

бирорталарингиз ўзининг ўлган

биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан

қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир” [8].

Нур сурасининг 27

-

оятида эса: “Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан

бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча,

кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз”.

Юқорида келтирилган оятлар тавсифи исломшунос олимларимиз томонидан

берилган, номлари келтирилган сураларда кишиларнинг ҳақ

-

ҳуқуқлари, уларнинг

шахсий, оилавий сир

-

асрорларини эҳтиром қилиш лозимлиги назарда тутилган.

Бундан ташқари, шахс дахлсизлигига оид фикрлар

Ислом динининг

манбалари бўлган китобларда ҳам ўз аксини топган, жумладан: “Имом Абу Довуд

Ҳазрати

Абдуллоҳ

ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадисда

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг

изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, дерлар” [9].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

187

Фикримизча, Исломда шахснинг дахлсизлиги ниҳоятда

юқори даражада

ҳимоя қилиниши кўриниб турибди. Бундан ташқари, бировнинг уйига рухсатсиз

кириб бориш у ёқда турсин, рухсатсиз қараш, кўз ташлаш ҳам мумкин эмас. Чунки

кўз ташлаган одам ичкарида уй эгаси, унинг аҳли аёлини ҳар хил ҳолатда кўриши,

бошқалардан

сир тутган нарсаларидан воқиф бўлиб қолиши эҳтимоли мавжудлиги

сабабли ҳам бошқа шахсларнинг шахсий дахлсизлигини ҳимоя қилиш мақсадга

мувофиқ.

Бизга маълумки, тарихимизда мавжуд бўлган хонликлар даврида шариат

қоидаларига

амал қилинганлигини инобатга олиб, Қуръон ва ҳадисларга асосан

инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинган [10].

Шахсий ҳаёт дахлсизлигининг ривожланишидаги улкан қадам 1215 йилда

Англияда қабул қилинган Буюк эркинлик хартияси ҳисобланади. Буюк эркинлик

хартияси нормаларида инсон ҳуқуқлари, унинг шахсий дахлсизлиги каби ғоялар

ётади [11].

Бундан кейинги босқич инсон ҳуқуқларини қонуний тан олиш йўлидаги

1678 йилги Хабеус Корпус акти ҳисобланади. Жумладан, шахсий ҳаёт дахлсизлиги,

айбсизлик презумпцияси каби инсон ҳуқуқлари учун муҳим бўлган ҳуқуқларни

ўзида акс эттирган.

Франция Европада Буюк Британиядан кейинги шахсий дахлсизлик

ҳуқуқининг

ватани ҳисобланади: энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача бу

мамлакат шахснинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилишга кучли эътибор қаратиши билан

ажралиб туради. Францияда шахсий дахлсизликни ҳимоя қилиш тушунчаси

XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган, XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб инсон

юзини тасвирлаш ҳуқуқи француз ҳуқуқшуносларининг эътиборини торта

бошлади. Жумладан, 1858 йилда Францияда суд қарори билан ўлим жазосига

маҳкум қилинган машҳур актрисанинг портретини унинг оила аъзоларининг

розилигисиз нашр қилиш тақиқланган [12].

Юқоридаги келтирилган мисолни таҳлил қиладиган бўлсак, шахсий ҳуқуқ

дахлсизлигини талқин қилишда унинг исми ва суратига ҳам эътибор

қаратиладиган бўлди. Чунки француз олимлари мулк ҳуқуқидан исм ва суратга

бўлган ҳуқуқни шахсий ҳуқуқ дахлсизлиги сифатида ёрита бошлади.

Шунингдек, инсоннинг яшаш ҳуқуқи, уй

-

жой дахлсизлиги, ёзишмалар сири

каби табиий ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан берилмайди, балки

туғилганиданоқ шахсга тегишли ҳисобланади. Давлат эса ҳуқуқ ва эркинликларни

қонун

билан мустаҳкамлаши ва уни таъминлаши лозим бўлади [13].

Рус олими Т.

Юлина ўзининг тадқиқотида шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий

сирларга бўлган ҳуқуқ инсоннинг ажралмас конституциявий ҳуқуқи ҳисобланиб,

фуқаролик ёки миллий мансублигидан қатъи назар, ҳимоя қилиниши кераклигини

таъкидлайди [14].

Демак, биз юқоридаги фикрларга таяниб, шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид

конституциявий ҳуқуқни ривожлантириш масаласини чуқур тарихий таҳлилсиз

кўриб чиқиш мумкин эмас деб ҳисоблаб, бу нафақат шахсий ҳаёт дахлсизлиги

ҳуқуқи

концепциясининг пайдо бўлиши ва ривожланиши сабабларини ўрганишга

имкон беради, балки амалдаги ҳуқуқий тартибни таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги

қонун

ҳужжатларини

ислоҳ қилиш ва уни оптималлаштиришнинг усулларини

ўрганишни осонлаштиради. Шу билан бирга, тарихий таҳлил қилиш шахсий ҳаёт

дахлсизлиги ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланишини қиёсий таҳлил қилиш

имконини ҳам беради [15].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

188

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи нисбатан янги хуқуқий институт

ҳисобланиб, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқига доир дастлабки илмий
тадқиқотларни АҚШнинг Бостон ҳуқуқ мактаби олимлари С.

Уоррен ва Б.

Луи

томонидан олиб борилган. С.

Уоррен ва Б.

Луининг “Шахсий ҳаёт дахлсизлиги

ҳуқуқи” (Right to privacy) [16] мақоласида дастлаб шахсий дахлсизлик ҳуқуқи одат
ҳуқуқи сифатида ҳар бир шахснинг “дахлсиз шахсияти”нинг (inviolate personality)
ҳимоя

қилинишини ўзида мужассам этган ҳуқуқ сифатида тасвирланган.

Муаллифларнинг асосий ғоясида ҳуқуқий

тизимда шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг

тан олиниши кераклигига асосий эътибор қаратилган, чунки шахснинг шахсий
ҳаёти

ҳақидаги маълумотлар бошқаларга тақдим этилганда, у шахснинг шахсига,

унинг обрўсига таъсир кўрсатиши ва ҳатто молиявий зарар етказишга
қаратилганлиги билан асослаган.

Биз ушбу муаллифларнинг ишларини таҳлил қилиб, шахсий ҳаёт

дахлсизлигининг қуйидаги белгиларини аниқлаб олдик:

Ушбу ҳуқуқ жамоат манфаатларига дахлдор эмас.

Шахсий ҳуқуқ дахлсизлигини таъминлаш қонун чиқарувчи ва ижро этувчи

ҳокимиятнинг фаолиятига таъсир қилмайди.

Шахсий ҳаёт

дахлсизлигини

ҳимоя

қилиш шахснинг розилиги билан у

ҳақида маълумотлар чоп этилганда қўлланилмайди.

Эълон қилинган

маълумотлар ҳақиқатда содир бўлган бўлса ҳам, шахсий

ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни олиб ташламайди.

Шахснинг розилигиз у ҳақида ғаразли бўлмаган маълумотларни ошкор

қилиш

ҳам шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, С.

Уоррен ва Б.

Луиларнинг “Шахсий ҳаёт

дахлсизлиги ҳуқуқи” (Right to privacy) [17] мақоласи бутун дунёда шахсий ҳаёт
дахлсизлиги

ҳуқуқининг

ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилган.

Ҳозирги

глобаллашув жараёнида ҳуқуқларнинг эволюцияси жадал кечмоқда.

Ҳуқуқнинг

ривожланишида

хорижий мамлакатларда мавжуд ҳуқуқлар қиёсий

таҳлил қилиниб, халқаро ҳуқуқ нормалари ва янги вужудга келган ҳуқуқлар билан
қиёсланиб амалга оширилади. Шунингдек, ҳуқуқнинг ривожланишида

бир

мамлакатнинг бошқа мамлакат конституциясидан “қарз олиш” тенденцияси ҳам
мавжуд. Яъни бу давлатлар ўзининг конституциявий ҳуқуқ тизимида бошқа
давлатларда мавжуд бўлган нормаларни жорий қилиши ҳисобланади. Ҳуқуқий
давлатни бошқариш механизми ва тамойилларида

умумэътироф этилган инсон

ҳуқуқ ва эркинликлари унинг хавфсизлигини таъминлашни ўзига бош мезон
қилиб

олади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3

-

моддасида ҳар ким

шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги

ва 12

-

моддасида

эса ҳеч кимнинг

шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш мумкин эмаслиги, шунингдек, ҳар
бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимоя қилиниш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган [18].

Юқоридаги фикримизга қўшича сифатида шуни таъкидлаш лозимки,

Инсон

ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12

-

моддасида мустаҳкамланган асосий

тамойил инсоннинг асосий конституциявий ҳуқуқларидан бири

шахсий ҳаёт

дахлсизлиги,

шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимояланишга

бўлган ҳуқуқни

ривожлантиришнинг янги босқичини белгилаб берди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

189

Ўзбек олимларидан иш олиб ўрганадиган бўлсак, Н.Сабуров ўзининг илмий

ишида шахсий ҳаёт дахлсизлигига қуйидагича таъриф берган:

“Шахсий ҳаёт

дахлсизлиги шахснинг туғилиши билан вужудга келадиган ва ҳеч

кимнинг

аралашишига йўл қўйилмайдиган инсоннинг ҳаёт турмуш тарзидир” [19].

Ўрганишимиз давомида олим томонидан шахсий ҳаёт дахлсизлигининг таърифи
берилган бўлса

-

да, лекин унинг ҳуқуқий табиати очиб берилмаган.

Бундан ташқари, яна бир маҳаллий олим Ш.

Сайдуллаев ҳам ўз илмий ишида

олим

Н.

Сабуровнинг

таърифини

тасдиқлаб,

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг 27

-

моддасида берилган шарҳга кўра, конституциявий

қоидаларнинг

мустаҳкамланиши

ва ривожлантирилиши фуқаролик, жиноий,

маъмурий ва бошқа ҳуқуққа доир ҳуқуқий меъёрларда ўз аксини топганлигини
таҳлил қилган[20].

Г.

Тулаганова ўзининг “Шахснинг шаъни ва қадр

-

қимматини ҳимоя қилиш

конституциявий ҳуқуқлардан биридир” номли мақоласида шахсий ҳаёт
дахлсизлигини шахсий ҳаётга аралашув билан боғлаган. Жумладан, олима ўз
мақоласида: “Шахсий ҳаётга аралашмаслик –

инсоннинг шахсий ҳуқуқларини

кафолатловчи асосий конституциявий принциплардан биридир. Мазкур принцип
остида инсоннинг шахсий ва

оилавий ҳаётига кимнингдир аралашуви, шунингдек,

унинг розилигисиз шахсий ҳаётига оид маълумотларни тарқатиш ман этилиши
тушунилади”, деб таърифлаган [21].

Бутун дунё юридик адабиётларини ва бошқа давлатларнинг қонун

ҳужжатларини

ўрганганимизда, шахсий ҳаёт дахлсизлиги тушунчасига ягона

таъриф берилмаганига гувоҳ бўламиз, жумладан, рус олими

Л.О.

Красивчикова

ўзининг илмий ишида шахсий ҳаёт дахлсизлигининг бир неча хусусий
томонларини кўрсатган. Жумладан, унинг фикрича, шахсий ҳаёт турли кўринишда

намоён бўлади. Хусусан, шахснинг “жинсий ҳаёти”

унинг индивидуал ҳаёти

эканлигини, шахснинг “оилавий ҳаёти”

унинг оила аъзолари билан боғлиқ

маълумотлари эканлигини, “ташкилий ҳаёти” унинг иш жойи, ўқиш жойи, яшаш
жойи, мулкий маълумотлари кабиларни

ўз ичига олишини, “соғлиқ билан боғлиқ”

маълумотлар эса шахснинг шахсий касаллик варақасидаги маълумотларни, “дам
олиш” хусусияти шахснинг кўнгли истаган жойда дам олиш ва ҳордиқ чиқаришга
бўлган ҳуқуқи эканлигини, “алоқа” хусусиятини эса дўстлари, танишлари билан
муносабатлари каби тушунчаларга бўлиб таърифлаган[22].

Яна бир рус олими И.Л.

Петрухин “шахсий ҳаёт” тушунчасини қуйидагича

таърифлаган: “Оилавий ҳаёти, қариндошчилиги, дўстлари билан муносабатлари,
жинсий ва бошқа шахсий муносабатлари, бирор

-

бир нарсани ёқтириш ва

ёқтирмаслиги, ижод эркинлиги, фикр билдириши, уни ифодалаш ҳуқуқлари шахсий
ҳаёт

билан боғлиқ” [23]. Рус олими В.Н.

Лопатин эса ўз илмий ишида: “Шахсий ҳаёт

дахлсизлигини, инсоннинг ҳар қандай эркинлигига қилинган тажовузни шахсий ҳаёт
дахлсизлигига қилинган тажовуз”, –

деб таъриф берган [24].

Шуни

таъкидлаб

ўтиш

лозимки,

Инсон

ҳуқуқлари

умумжаҳон

декларациясининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларининг ривожланишига улкан
туртки бўлди. Хусусан, ушбу декларациянинг 12

-

моддасида мустаҳкамланган

асосий тамойиллардан бирида инсоннинг асосий конституциявий ҳуқуқиларидан
бири ҳисобланган

шахсий дахлсизлиги,

шунингдек, шахсий ва оилавий сирларга

бўлган ҳуқуқни ривожлантиришнинг янги босқичи белгилаб берилган [25].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

190

Фикримизча, шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг мустаҳкамланишига яна бир

асос Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг қабул қилинган янги
конституцияларда ўз аксини топган.

Жумладан, ҳозирги вақтда шахсий ҳаётга бўлган конституциявий ҳуқуқлар,

телефон суҳбатлари махфийлигининг

сақланиши ва уй

-

жой дахлсизлигига бўлган

ҳуқуқлар Европа давлатларининг аксарият конституцияларида ўз аксини топган,
хусуcан, 2014 йилдаги Белгия Қироллигининг Конституциясининг [26]

22-

моддасида,

1949

йилдаги

Германия

Федератив

Республикасининг

Конституцияси 10

-, 13-

моддаларида, 1975 йил 11 июндаги Греция Республикаси

Конституцияси 9

-, 19-

моддаларида, 1953 йил 5 июндаги Дания Қироллиги

Конституциясининг

72

-

моддасида,

1944

йил

17

июндаги

Исландия

Республикасининг Конституцияси, 1978 йил 27 декабрдаги Испания Қироллиги
Конституциясининг 18

-

моддасида, 1947 йил 22 декабрдаги Италия Республикаси

Конституцияси 14

-, 15-

моддаларида, 1968 йил 17 октябрдаги Буюк Люксембург

Герцоглиги Конституцияси

28-

моддасида, 1983 йил 17 февралдаги Нидерландия

Қироллиги Конституциясининг 10

-, 12-, 13-

моддасида, 1976 йил 2 апрелдаги

Португалия Республикаси Конституциясининг 34

-

моддасида ва бошқаларда

шахсий ҳаёт дахлсизлиги хусусида сўз юритилган.

Шундай қилиб, роман

-

герман ҳуқуқий тизими оиласига кирувчи

мамлакатлар

конституцияларида

шахсий

дахлсизлик

ҳуқуқининг

мустаҳкамланиши мавжуд бўлса ҳам, айрим мамлакатлар конституциясида шахсий
ҳаёт

дахлсизлигига доир нормалар мавжуд эмас, жумладан, Чехия

Республикасининг Конституциясида инсон “шахсий ва оилавий ҳаётига
аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган”. Фикримизча,
конституцияда шахсий ҳаёт дахлсизлиги тўғридан

-

тўғри белгиланмаганлиги

ушбу

ҳуқуқни тан олиш ҳақида тўғридан

-

тўғри белгиланган нормалар мавжуд

эмаслигини англатмайди ва шахс учун салбий оқибатларга олиб келмайди.

Шахсий дахлсизлик ҳуқуқини мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва талқин

қилишда Европа мамлакатлари конституциявий судлари муҳим роль ўйнади.
Масалан, Чехия Республикаси конституциявий суди судьяси ўз фикрларидан
бирида полиция органлари ходимлари муайян ашёни кўрсатишни

талаб қилиши

ҳар доим шахснинг мулк ҳуқуқидан ташқари шахсий дахлсизлиги ҳуқуқига ҳам
таъсир қилишини таъкидлайди. Бошқа бир ҳолатда, Чехия Республикаси
конституциявий суди тўғридан

-

тўғри баъзи мансабдор шахсларнинг шахсий

ҳаётга

бўлган ҳуқуқларини уларнинг даромадлари ва бошқа масалалар тўғрисида

жамоатчиликка маълумот бериш мажбурияти туфайли чекланишига ишора
қилади

[27].

Шуни таъкидлаш керакки, халқаро ҳужжатлар ҳам шахсий дахлсизлик

ҳуқуқининг

бошқа давлатларнинг конституцияларида мустаҳкамланишига таъсир

кўрсатган. Хусусан, 1993 йил 29 декабрдаги Перу Конституциясида [28] (2

-

модда)

ҳар кимнинг шахсий ва оилавий ҳаёти дахлсизлиги, шунингдек, ўз овози ва
имиджига эга бўлиш ҳуқуқи мустаҳкамланган; шахсий ёзишмалар ва
ҳужжатларнинг

махфийлиги ва дахлсизлиги; ўз сиёсий, фалсафий, диний ва бошқа

турдаги эътиқодларини, шунингдек, касбий сирларни сир сақлаш ҳуқуқи тан
олинган. 1988 йил 5 октябрдаги Бразилия Конституциясида [29] (5

-

модда)

шахсларнинг ҳиссий яқинлиги, шахсий ҳаёти, шаъни, обрўси, ёзишмалари,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

191

телеграф хабарлари, телефон маълумотлари дахлсиз ҳисобланиши , бундан
жиноят ишини тергов қилиш мақсадида чиқарилган суд ҳукми мавжуд бўлган
ҳоллар

бундан мустасно эканлиги қайд этилган.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, АҚШ Конституциясида шахсий дахлсизлик

ҳақида

аниқ норма киритилмаган. Аммо АҚШ судлари шахсий ҳуқуқларни шахсий

ҳаётнинг муайян соҳаларига аралашишдан ҳимоя қилиш учун конституциявий
асосларни белгилаб беради. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Конституцияга
киритилган тўртинчи, бешинчи ва ўн тўртинчи ўзгартишларда мустаҳкамланган
шахсий эркинликка давлат аралашувидан ҳимоя қилишнинг конституциявий
асослари жорий этилган [30].

Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, шахсий ҳаёт ҳақидаги маълумотларга

нисбатан дахлсизлик ҳуқуқига зарур конституциявий ҳимоя тақдим этилмаган.

Амалий таҳлилларимиз натижасида шунга гувоҳ бўлдикки, АҚШ Олий Суди

томонидан Уэлен ва Роу суд иши (Whalen v. Roe case) [32] натижалари шифокорлар
ва фармацевтларнинг айрим турдаги дори воситаларининг барча рецептлари
ҳақида

давлатга ҳисобот беришлари ва беморлар ҳақидаги ушбу маълумотлар

сақланишига

оид “Ню

-

Йорк қонуни” қабул қилинган, аммо ушбу қонун баъзи

беморлар ва шифокорларнинг норозилигига учраган,

чунки уларнинг касаллик

тарихида маълумотлар уларнинг шахсий маълумотлари эканлигиги маълум
қилиниб, эътироз билдирилса ҳам, суд томонидан ушбу маълумотларнинг тақдим
этилиши конституциявий ҳуқуқларни бузмаслиги таъкидланган.

Жумладан., суд

“шахсий ҳаёт тўғрисидаги маълумотлар фундаментал ҳуқуқ эмас”, деган

хулосага

келган. Давлат шахсий ҳаётни

ҳимоя

қилиш манфаатдорлигидан гиёҳванд

моддалар ҳақидаги маълумотларни кузатишда давлатнинг манфаатдорлигини
биринчи ўринга қўйган. Шу сабабли баъзи судлар шахсий маълумотларнинг
махфийлиги ҳуқуқини тан олишларига қарамасдан, уларнинг қарорлари уни
ошкор қилишда жамоатчилик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувозанатли
бўлиши ва ҳар бир ҳолатда мустақил равишда чиқарилиши кераклигини
таъкидлашади [33].

Кейинги ҳолат бўйича яна бир мисол келтиришимиз лозим бўлади, Қўшма

Штатлар ва Вестингхаус суд ишида Округ ҳакамлик суди рақобатчилар ўртасида
муайян манфаатлар бўйича танлов мавжуд бўлганда фойдаланиш учун
“мувозанатлаш” тестини ишлаб чиқди. Мазкур тест эътиборга олиниши лозим
бўлган

баъзи омилларни ўз ичига олади: уни кейинчалик ошкор қилиш

натижасида шахсга етказилиши мумкин бўлган зарар, ахборотни ҳар қандай
ошкор қилишдан ҳимоя қилиш чора

-

тадбирлари ва уни ошкор қилишда

жамоатчилик манфаати даражаси.

Шунингдек, АҚШда

1974 йили “Шахсий ҳаёт дахлсизлиги” (Privacy Act) [34]

тўғрисидаги қонун қабул қилинган ва бу қонунга

кўра, шахсий дахлсизлик

ҳуқуқини бузганлик учун минимал компенсация миқдори назарда тутилган. Агар
даъвогар катта миқдордаги маънавий зарарни ундиришни талаб қилмаса, Олий
суд қонун нормалари 1000 АҚШ доллари миқдорини

даъвогарнинг унга

етказилган зарар миқдорини ва маънавий зарарни исботлаш мажбуриятисиз
ундирилиши назарда тутилади, деган маънода талқин қилиниши керак дея хулоса
қилган

[35].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

192

Умуман олганда, АҚШда шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш билан боғлиқ

муносабатлар бир қатор махсус қонун ҳужжатлари,

конституциявий ва штат

қонунлари билан тартибга солинади.

АҚШда шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг ривожланиши доктринал ва суд

томонидан тан олинишидан инсон фаолиятининг турли соҳаларида шахсий
дахлсизлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни ҳар томонлама тартибга солувчи ҳуқуқий

ҳужжатларнинг бутун тизимини ташкил этади.

Замонавий АҚШ қонунчилигида шахсий дахлсизлик ҳуқуқи “ёлғиз қолиш”

(right to be alone)га [36] бўлган ҳуқуқ деб таърифланади. Ушбу концепция
давлатнинг шахсий муносабатлари ёки фаолиятига аралашувидан ҳимоя қилувчи
турли хил ҳуқуқларни, ҳар кимнинг

ўзининг ҳаёт танлаши бўйича мустақил қарор

қабул қилишга бўлган

ҳуқуқи

сифатида ҳам таърифланади. Шахсий дахлсизлик

ҳуқуқи ижтимоий хавфли бўлган айрим хатти

-

ҳаракатларни, масалан, ноқонуний

гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни ҳимоя қилмаслиги мустаҳкамланган.
Шахсий ҳаётнинг дахлсизлигини бузиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бунда
шахснинг қуйидаги

маълумотларидан

унинг розилигисиз фойдаланиш

жавобгарликка олиб келади:

1)

шахснинг исмини, расмини ёки тасвирини унинг рухсатисиз учинчи

шахсларга тақдим этиш;

2)

шахснинг шахсий дахлсизлигини бузиш;

3)

шахсий маълумотларни оммага ошкор қилиш;

4)

шахс ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим этиш.

Хорижий мамлакатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, шахсий

ҳаётга

аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи, оилавий сирларга бўлган ҳуқуқнинг
шаклланиш

босқичлари,

ривожланишининг

асосий

йўналишлари

ва

муаммоларини таҳлил қилиб,

қуйидаги

муаллифлик хулосалари

чиқарилди:

Биринчидан,

роман

-

герман ҳуқуқи ва англо

-

саксон ҳуқуқий тизими амал

қиладиган мамлакатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқини белгилаш ва
таъминлашга ёндашувлар ўзига хос жиддий фарқларга эга. Англо

-

саксон ҳуқуқий

тизими мамлакатларининг конституцияларида анъанавий равишда шахсий
дахлсизлик

ҳуқуқи

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда

тўғридан

-

тўғри

белгиланмаган (Буюк Британияда ёзма конституция мавжуд эмас, шахсий
дахлсизлик суд прецедентларидагина чекланган миқдорда келтириб ўтилган;
АҚШда шахсий ҳаёт таркибига кирувчи шахсий дахлсизлик ҳуқуқи аниқ
кўрсатилмаган бўлса

-

да, “Ҳуқуқлар тўғрисида”ги Билл ва бир нечта судлар

томонидан берилган шарҳларда учрайди). Роман

-

герман ҳуқуқ тизими

мамлакатларида бу масалани ҳал қилишда ягона ёндашув мавжуд эмас, лекин
улар, асосан, бошқа йўлдан –

шахсий дахлсизлик ҳуқуқи тўғрисидаги нормани

асосий қонунда мустаҳкамлаб қўйиш йўлидан боришган. Шахсий дахлсизлик
ҳуқуқининг мустаҳкамланиши, асосан, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин
қабул

қилинган континенталь ҳуқуқий тизим мамлакатларининг энг янги

конституцияларида акс эттирилган.

Иккинчидан,

биринчи марта шахсий дахлсизлик ҳуқуқини таъминловчи

асосий халқаро шартномаларнинг қабул қилиниши, биринчи навбатда, 1948 йил
10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1966 йил 19 декабрдаги
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, 1950 йил 4 ноябрдаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

193

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги конвенциялар турли
хорижий мамлакатлар (масалан, Австралия, Лотин Америкаси ва бошқалар)
конституцияларида шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг мустаҳкамланишига таъсир
кўрсатган.

Учинчидан,

шахсий дахлсизлик ҳуқуқини конституциявий ҳуқуқ сифатида

шакллантиришга қарши чиққан англо

-

саксон ҳуқуқий тизимининг вакиллари

“шахсий дахлсизлик ҳуқуқи” тушунчаси жуда кенг эканлигини ва унга таъриф
беришда қийинчиликлар мавжудлигини, шунинг учун ҳам бундай универсал
тушунча мавжуд эмаслигини таъкидлайдилар. Бироқ конституциявий ҳуқуқий
ҳужжат муайян ҳуқуқнинг мазмунини тўлиқ мустаҳкамлашни назарда
тутмаганлиги сабабли бу позицияни тўлиқ адолатли деб бўлмайди.

Тўртинчидан,

хорижий мамлакатларда нафақат шахсий дахлсизлик

ҳуқуқининг алоҳида қонунчилик ҳужжатида белгиланиши, балки шахсий
дахлсизлик ҳуқуқининг мазмуни ҳам очиб берилган. Шундай қилиб, “ёзма”
конституцияга эга бўлган мамлакатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи муайян
шахснинг шаъни, шахсий ва оилавий ҳаёти, жинсий эркинлиги, ўз

исми

-

шарифи, ўз

овози, уй

-

жой дахлсизлиги, алоқа (почта, телеграф ва бошқалар) телефон

хабарлари, сиёсий, фалсафий, диний ва бошқа турдаги эътиқодлари, касбий
махфийлигини ўз ичига олади.

Буюк Британияда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, одатда, “ёлғиз қолиш ҳуқуқи”

сифатида тушунилади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Буюк
Британияга қарши иш бўйича фаолияти контекстида шахсий дахлсизлик ҳуқуқи
алоқа, уй ва офис, атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний дахлсизлик,

адолатсизликдан ҳимоя қилиш, жинсий алоқа эркинлигини ўз ичига олади.

АҚШ қонунчилигида шахсий дахлсизлик ҳуқуқи “ўз ҳолига қўйиш ҳуқуқи”

дея

таърифланади. Ушбу концепция шахсий ҳаётга давлатнинг аралашувидан

ҳимоя қилувчи турли хил ҳуқуқларни, ҳар кимнинг ҳаёт йўлини танлаш бўйича
мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Қаранг

: https://www.un.org/en/about-us/universal-declaration-of-human-rights.

2.

“Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларс тўғрисида”ги халқаро пакт

https://lex.uz/docs/2640479.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. https://lex.uz/docs/35869.

4.

Мирзиёев

Ш. 2018 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган маъруза

5.

Madiev F.K. o

g

li 2021. Constitutional Basis of Ensuring the Right to Privacy in

the Age of Informatization. Middle European Scientific Bulletin. 11, (Jul. 2021).
DOI:https://doi.org/10.47494/mesb.2021.11.657.

6.

Мирзиёев

Ш

. 2018

йил

7

декабрь

куни

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинган

куннинг

26

йиллигига

бағишланган

маъруза

.

Қаранг

:

https://uza.uz/uz/posts/bilimli-avlod-buyuk-kelazhakning-tadbirkor-khal-

farovon-ayet-08-12-2018.

7.

Robinson O.F., Robinson C.F. The criminal law of ancient Rome.

London:

Duckworth, 1995.

С

. 32

35.

8.

https://islom.uz/maqola/717.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

194

9.

Қаранг

: https://islom.uz/maqola/741.

10.

https://hadithcollection.com/abudawud.

11.

Изоҳ. Шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид ҳадислар Қурони каримдан

кейинги ислом оламида энг ишончли манбалардан бўлган “Саҳиҳи Бухорий”
китобининг биринчи жилди 509 ҳадисда

https://hadithcollection.com/sahihbukhari

ва “Саҳиҳи Муслим” китобининг 20 томи 4727 ҳадисида ушбу ҳақда келтирилган.

https://hadithcollection.com/sahihmuslim

12.

Holt J.C., Garnett G., Hudson J. Magna carta.

Cambridge University Press, 2015.

13.

Beverley-Smith, Huw & Ohly, Ansgar & Lucas-Schloetter, Agnes. (2005).

Privacy,

Property

and

Personality.

Privacy,

Property

and

Personality.

10.1017/CBO9780511495243.

14.

Кадников

Б.Н. К вопросу о понятии «частной жизни» человека

//Международное публичное и частное право. –

2007.

№. 1. –

С. 67–

69.

15.

Телина

Ю.С. Конституционное право гражданина на неприкосновенность

частной жизни, личную и семейную тайну при обработке персональных данных в
России и зарубежных странах. –

2016.

16.

Warren S., Brandeis L. The right to privacy.

Columbia University Press,

1989.

С

. 1

21.

17.

Қаранг

: Warren S., Brandeis L. The right to privacy.

Columbia University

Press, 1989.

С

. 1

21.

18.

Қаранг

: https://www.un.org/en/about-us/universal-declaration-of-human-rights.

19.

Н.

Сабуров. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шар”

Б

. 137.

Тошкент.

2008 й

.

20.

Ш.

Сайдуллаев. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ” –

Б

.

137, Тошкент.

2013

й

http://unicat.natlib.uz:8088/uz-Latn-UZ/Record/Details/

03204d75-8abd-4127-9395-b8708d7831dd.

21.

Қаранг: Тулаганова Г. Защита чести и достоинства человека как одно из

конституционных прав //

Review of law sciences.

2020.

Т. 4. –

№. Спецвыпуск.

22.

Красавчикова

Л.О. Личная жизнь граждан под охраной закона. –

1983.

23.

Петрухин

И.Л. (2003). О препятствиях на пути судебной реформы.

In

Проблемы обеспечения прав участников процесса по новому Уголовно

-

процессуальному кодексу Российской Федерации: материалы Межрегиональной
науч.

-

практ. конф.

(г. Самара, 18

-

19 декабря 2002 г.)

/

под ред. С

.

А

.

Шейфер.

(P. 7).

24.

Бачило

И.Л., Лопатин

В.Н., Федотов

М.А. Информационное право: учебник

//

Право и информатизация общества. –

2002.

№. 2002.

25.

Assembly U.N.G. et al. Universal declaration of human rights // UN General

Assembly.

1948.

Т

. 302.

№. 2. –

С

. 14

25.

26.

Изоҳ

:

www.constituteproject.org

сайти

орқали

бутун

дунё

мамлакатларининг

конституциялари

ҳақида

маълумотлар

жойланган

платформа

хисобланиб

,

ушбу

сайтдаги

маълумотлар

барча

давлатларнинг

очиқ

сайтларидан

олинган

конституцияларини

инглиз

тилида

тақдим

этади

.

27.

https://www.constituteproject.org/constitution/Belgium_2014?lang=en.

28.

Dissenting Opinion of Judge JUDr. EliskaWagnerova, Ph. D., 30.11.2004

Pl. US 15/04.

29.

Қаранг

https://www.constituteproject.org/constitution/Peru_2021?lang=en

30.

Қаранг

. https://www.constituteproject.org/constitution/Brazil_2017?lang=en


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

195

31.

Francis S. Chlapowski

The Constitutional Protection of Information Privacy

,

https://www.scu.edu/ethics/focus-areas/internet-ethics/resources/privacy-and-the-law/.

32.

https://supreme.justia.com/cases/federal/us/429/589/.

33.

Schneider H. J. Constitutional Law--Right of Privacy--Drug Abuse Control--

Whalen v. Roe //NYL Sch. L. Rev.

1978.

Т

. 24.

С

. 260.

34.

Қаранг

. https://www.justice.gov/opcl/privacy-act-1974.

35.

Қаранг

https://supreme.justia.com/cases/federal/us/540/614/.

36.

Griswold, Erwin N.

Right to be let alone

. Nw. UL Rev. 55 (1960): 216.

Библиографические ссылки

“Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларс тўғрисида”ги халқаро пакт https://lex.uz/docs/2640479.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. https://lex.uz/docs/35869.

Мирзиёев Ш. 2018 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган маъруза

Madiev F.K. o‘g‘li 2021. Constitutional Basis of Ensuring the Right to Privacy in the Age of Informatization. Middle European Scientific Bulletin. 11, (Jul. 2021). DOI:https://doi.org/10.47494/mesb.2021.11.657.

Мирзиёев Ш. 2018 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган маъруза. Қаранг: https://uza.uz/uz/posts/bilimli-avlod-buyuk-kelazhakning-tadbirkor-khal-farovon-ayet-08-12-2018.

Robinson O.F., Robinson C.F. The criminal law of ancient Rome. – London: Duckworth, 1995. – С. 32–35.

Изоҳ. Шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид ҳадислар Қурони каримдан кейинги ислом оламида энг ишончли манбалардан бўлган “Саҳиҳи Бухорий” китобининг биринчи жилди 509 ҳадисда https://hadithcollection.com/sahihbukhari ва “Саҳиҳи Муслим” китобининг 20 томи 4727 ҳадисида ушбу ҳақда келтирилган. https://hadithcollection.com/sahihmuslim

Holt J.C., Garnett G., Hudson J. Magna carta. – Cambridge University Press, 2015.

Beverley-Smith, Huw & Ohly, Ansgar & Lucas-Schloetter, Agnes. (2005). Privacy, Property and Personality. Privacy, Property and Personality. 10.1017/CBO9780511495243.

Кадников Б.Н. К вопросу о понятии «частной жизни» человека //Международное публичное и частное право. – 2007. – №. 1. – С. 67–69.

Телина Ю.С. Конституционное право гражданина на неприкосновенность частной жизни, личную и семейную тайну при обработке персональных данных в России и зарубежных странах. – 2016.

Warren S., Brandeis L. The right to privacy. – Columbia University Press,

– С. 1–21.

Қаранг: Warren S., Brandeis L. The right to privacy. – Columbia University Press, 1989. – С. 1–21.

Н. Сабуров. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шар” –

Б. 137. Тошкент. 2008 й.

Ш. Сайдуллаев. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ” –

Б. 137, Тошкент. 2013 й http://unicat.natlib.uz:8088/uz-Latn-UZ/Record/Details/ 03204d75-8abd-4127-9395-b8708d7831dd.

Қаранг: Тулаганова Г. Защита чести и достоинства человека как одно из конституционных прав // Review of law sciences. – 2020. – Т. 4. – №. Спецвыпуск.

Красавчикова Л.О. Личная жизнь граждан под охраной закона. – 1983.

Петрухин И.Л. (2003). О препятствиях на пути судебной реформы. In Проблемы обеспечения прав участников процесса по новому Уголовно-процессуальному кодексу Российской Федерации: материалы Межрегиональной науч.-практ. конф. (г. Самара, 18-19 декабря 2002 г.) / под ред. С.А. Шейфер. (P. 7).

Бачило И.Л., Лопатин В.Н., Федотов М.А. Информационное право: учебник // Право и информатизация общества. – 2002. – №. 2002.

Assembly U.N.G. et al. Universal declaration of human rights // UN General Assembly. – 1948. – Т. 302. – №. 2. – С. 14–25.

Изоҳ: www.constituteproject.org сайти орқали бутун дунё мамлакатларининг конституциялари ҳақида маълумотлар жойланган платформа хисобланиб, ушбу сайтдаги маълумотлар барча давлатларнинг очиқ сайтларидан олинган конституцияларини инглиз тилида тақдим этади.

Dissenting Opinion of Judge JUDr. EliskaWagnerova, Ph. D., 30.11.2004 – Pl. US 15/04.

Francis S. Chlapowski “The Constitutional Protection of Information Privacy”, https://www.scu.edu/ethics/focus-areas/internet-ethics/resources/privacy-and-the-law/.

Schneider H. J. Constitutional Law--Right of Privacy--Drug Abuse Control--Whalen v. Roe //NYL Sch. L. Rev. – 1978. – Т. 24. – С. 260.

Griswold, Erwin N. “Right to be let alone”. Nw. UL Rev. 55 (1960): 216.