Авторы

  • Лобар Эрйигитова
    независимый исследователь, преподаватель Термезского инженерно-технологического института

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp301-305

Ключевые слова:

семейное окружение семейная стабильность расставание семьи причины расставания деятельность «махаллабай» «хонадонбай» «фукаробай» конфликтные семьи влияние трудовой миграции

Аннотация

В данной статье рассмотрена реализация процедур «махаллинской», «хозяйственной», «гражданской» деятельности государственных и общественных организаций в обеспечении стабильности и благополучия семьи.  Исследован мировой опыт в этом направлении, который признаётся в нашей стране совершенно новым. Обосновано, что нам не хватает в этом отношении, что социальная работа с семьями, находящимися на грани развода, — понятие более широкое по сравнению с психологическими или нравственными подходами, и что сегодня нужен социальный подход ко всем факторам, вызывающим разводы. При этом, принимая выведение за грань сепарации как социокультурный инструмент, необходимо знать методы и формы социальной работы, основанные на мотиве каждого состояния сепарации и дифференцированного подхода к его предупреждению.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Role of state and public organizations in ensuring the stability
of families, prevention of divorce

Lobar ERYIGITOVA

1


Termez Institute of Engineering Technology

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2022

Received in revised form

20 July 2022
Accepted 25 August 2022

Available online

15 September 2022

In this article, the implementation of "neighborhood",

"household", "citizen" activity procedures of state and public
organizations in ensuring the stability and well-being of the
family. The world experience in this direction is studied which is
recognized as a completely new one. It is substantiated that we
lack in this regard, that social work with families on verge of
divorce is a broader concept than psychological or moral
approaches, and that today a social approach is needed to all
factors that cause divorce. At the same time, taking the removal
of separation as a socio-cultural tool, it is necessary to know the
methods and forms of social work based on motive of each state
of separation and differentiated approach to its prevention.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp3

01-305

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

family environment, family
stability, family separation,
reasons for separation,
"mahallabay",
"khonadonbay", citizenbay"
activities, reasons for
separation, turbulent
conflict families, impact of
labor migration

Оилалар

мустаҳкамлигини

таъминлаш,

ажримлар

профилактикасида давлат ва жамоат ташкилотларининг
ўрни

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

оила муҳити, оила
барқарорлиги, оила
ажримлари, ажрим
мотивлари, “маҳаллабай”,
“хонадонбай”, фуқаробай”
фаолият, нотинч низоли
оилалар, меҳнат
миграциясининг таъсири

Мазкур мақолада мамлакатимизда оила барқарорлиги ва

фаровонлигини

таъминлашда

давлат

ва

жамоат

ташкилотларининг

“маҳаллабай”,

“хонадонбай”,

“фуқаробай” фаолият олиб бориш тартибларининг амалда
қўлланилиши дунё ҳамжамиятида бутунлай янги тажриба
сифатида эътироф этилаётгани, ажримларга бизда йиллар
давомида кўпроқ психологик ва ахлоқий нуқтаи назардан
қараб келинганлиги бу борадаги камчилигимиз эканлиги,
ажрим ёқасидаги оилалар билан ижтимоий ишлаш

1

Lecturer, independent researcher, Termez Institute of Engineering Technology, Termez, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

302

психологик ёки ахлоқий ёндашувларга нисбатан кенгроқ
тушунча эканлиги ва бугун унга сабаб бўлган барча
омилларга ижтимоий ёндашув кераклиги, ажрим ёқасидан
чиқаришни социомаданий инструмент сифатида қабул
қилиб, унинг профилактикасида дифференциал ёндашув ва
ҳар бир ажрим ҳолатига унинг сабабидан келиб чиқиб,
ижтимоий ишлашнинг усул ва шаклларини билиш
зарурлиги тўғрисида гап боради.

Роль государственных и общественных организаций в
обеспечении

стабильности

семьи,

предотвращении

разводов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

семейное окружение,
семейная стабильность,
расставание семьи,
причины расставания,
деятельность
«махаллабай»,
«хонадонбай»,
«фукаробай»,
конфликтные семьи,
влияние трудовой
миграции.

В данной статье рассмотрена реализация процедур

«махаллинской»,

«хозяйственной»,

«гражданской»

деятельности

государственных

и

общественных

организаций в обеспечении стабильности и благополучия
семьи. Исследован мировой опыт в этом направлении,
который признаётся в нашей стране совершенно новым.
Обосновано, что нам не хватает в этом отношении, что
социальная работа с семьями, находящимися на грани
развода, —

понятие более широкое по сравнению с

психологическими или нравственными подходами, и что
сегодня нужен социальный подход ко всем факторам,
вызывающим разводы. При этом, принимая выведение за
грань сепарации как социокультурный инструмент,
необходимо знать методы и формы социальной работы,
основанные на мотиве каждого состояния сепарации и
дифференцированного подхода к его предупреждению.

Истиқболи сари дадил бораётган бугунги жамиятимиз учун оилалар

мустаҳкамлиги тараққиётимизни таъминловчи муҳим омиллардан ҳисобланади.
Оилалар билан ишлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли катта.
Юртимизда бу борада катта тажриба орттирилди, ўзига хос ибрат мактаби
яратилди. Оила қадриятларини, оилавий удум ва анъаналарни тиклашга, уларни
ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдиришга ҳаракат қилинди, қабул қилинаётган
қонун, фармон ва қарорларда уларнинг ҳуқуқий асоси яратилди. Бунинг сабаблари,
аввало,

мафкуравий таҳдидларнинг ҳаётимизга таъсир йўналишларини кузатиш ва

таҳлил қилиш орқали уларнинг олдини олишда оила, маҳалла ва таълим

-

тарбия

тизими муҳим аҳамиятга эга. Зеро, оила жамият ва давлатнинг ижтимоий
иқтисодий ва маънавий тараққиётини жадаллаштирадиган қудратли куч
ҳисобланади. Оила интизоми жамият ва давлат интизомининг сарчашмаси. Ўзини

-

ўзи бошқариш тизимидаги бошланғич бўғин маҳалла институтидир. Давлат
ташкилотининг бошланғич бўғини сифатида оилалар билан доимий фаолият олиб
бориш маҳаллаларнинг асосий вазифасидир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

303

Юртимизда 10000 дан ортиқ диний маърифий ва маънавий

-

ахлоқий тарбия

масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар томонидан
маҳалланинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли
иллатларни бартараф этиш, носоғлом муҳит юзага келган оилаларни аниқлаш ва
амалий ёрдам кўрсатиш, муаммоли нотинч оилалар билан якка тартибда суҳбатлар
ўтказиш каби ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу давр ичида маҳалла ва оила
аҳолига ўтиш даврининг кўпгина муаммоларини

ҳал қилишга, яхши анъаналарнинг

давомийлигини сақлаб қолиш ва янги мазмун билан бойиб боришига ёрдам берди.
Маҳалла фаоллари ҳамжиҳат бўлган маҳаллаларда тинчлик, ўзаро ҳурмат,
ободончилик ишлари янада авж олади. Ана шу фаоллик миллий анъаналаримизнинг
тикланишига, асл қадриятлар қайтарилишига, оилаларнинг мустаҳкамлигига олиб
келади, оилавий ажрим ҳолатларининг олдини олади. Маҳалланинг жамият ҳаётидаги
нуфузи ортиб бормоқда. Аммо маҳаллалар фаолиятида ҳали талайгина муаммолар
мавжудлигини жойлардаги оилавий низолар ва айрим оилаларнинг ажрим ёқасига
келиб қолиши, оилавий ажралишлар сонининг ортиб бораётганлиги кўрсатиб
турибди. Оилалар билан иш олиб бораётган давлат ва жамоат ташкилотлари
фаолияти қуйидаги йўналишларни қамраб олиши фаолият самарадорлигини

янада

оширади: маҳаллалардаги оилаларни маънавий бирлаштириш ва уларни иллатларга
қарши курашиш йўлида уюштириш; ғаразгўй ва турли зарарли серҳашам ва серчиқим
тадбирлар, тўй ва бошқа маросимларни «қадрият» даражасига кўтаришга уринаётган
кимсалар билан тарбиявий иш олиб бориш; нотинч оилалар сабаб ва омилларини
ўрганиб, ушбу ҳолатдан чиқишларига амалий ёрдам кўрсатиш; оилаларнинг
фаровонлигини таъминлаш учун бандликка кўмаклашувчи ташкилотлар билан
биргаликда ишсизликка қарши чора

-

тадбирлар белгилаб амалий фаолият олиб

бориш; оила қуриш ёшидаги ёшлар билан оилавий қадриятлар, оиладаги масъулият,
оила иқтисоди, оила муносабатлари психологияси ва социологиясига доир тадбирлар
уюштириш; “Ҳар бир оила

-

тадбиркор” шиори бўйича оилада тадбиркорлик муҳитини

яратишни тарғиб қилиш; ажрим ёқасига келган низоли оилаларда соғлом вазият
таъминланишига қадар алоҳида иш олиб бориш, жанжалли вазиятларни медиация
йўли билан суд ва ФҲДЁ га ариза бергунга қадар иш олиб бориб, ажримлардан сақлаб
қолишга эришиш; меҳнат миграцияси билан боғлиқ ҳолатдаги оилалар билан
индивидуал иш олиб бориш тизимини йўлга қўйиш; ҳар бир оила алоҳида
хусусиятларга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда оила аъзолари ўртасида соғлом
муносабатларни шакллантириш, бир

-

бирини тушуниш, ҳурмат қилишни тарғиб

қилиш, оила ҳар бир аъзоси ўқиш, касб

-

ҳунар ўрганиш, меҳнат қилишнинг асосий

ҳаётий эҳтиёж деб билишини шакллантириш, боқимандалик ва дангасаликка
берилмаслиги, оила ҳар бир аъзосида мустақил эркин фикр, ўз ҳаётий позициясига эга
бўлиш, эртанги кунга комил ишонч билан қараш туйғуларини шакллантириши лозим;
кексалар ва оиланинг катта ёшдаги аъзоларига алоҳида эътиборда бўлиш, уларнинг
катта ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш, уларни фахрийлар сифатида турли
жамоат ишларига тарғибот

-

тадбирларига жалб этиш лозим. Бу борада

мамлакатимизни 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегиясида ҳам муҳим мақсадлар белгиланди

1

.

Давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳар бир оилага кириб бориши, эзгулик

фазилатларини, ўзгалар дардини ҳис қилиш, зарур дамларда кўмакка муҳтож

1

lex.uz./uz/docs /5841063. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й 06/22/60/0082 – сон.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

304

инсонларга ёрдам қўлини чўзиш каби миллий қадриятларимизни тарғиб этиш
борасидаги ишларни қарор топтиришлари лозим. Бундай ишларни амалга оширишда
самимий суҳбатлар, учрашув, маданий

-

маърифий тадбирлар ўтказиш каби фаолият

усулларини қўллашлари, маҳалладаги энг обрўли норасмий етакчилардан
фойдаланишлари ижобий самара беради. Айниқса, нотўлиқ оилалар билан ишлаш
алоҳида эътибор талаб этади. Чунки бундай оилаларда ёлғизланиб қолиш ҳолатлари,
ижтимоий ҳимояга муҳтожлик, кенг жамоатчиликнинг эътибори талаб қилинадиган
вазиятлар пайдо бўлади. Аксарият шундай оилаларда вояга етаётган ёшлар орасида
жиноят йўлига киришга омил бўлиши мумкин. Оила мустаҳкам қўрғонгина эмас, балки,
турли салбий ҳолатлар олдини олишнинг асосий пойдевори ҳамдир. Шу боис ҳам
соғлом оилани барпо этиш ва унда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жамиятимиз
олдидаги муҳим вазифалардан бирдир. 2021 йилга келиб, республикамизда оилавий
ажримлар 20% га камайган, аммо бу иллат жамиятда мавжуд экан, оила барқарорлигига
доим таҳдид бўлиб қолаверади.

2

Масалан Сурхондарё вилоятида 2018 йилда оилавий

ажримлар 1887 та, 2019 йилда 1889 та, 2020 йилда эса 1886 та, 2021 йилда 2264 тани
ташкил этди. Бу никоҳланиш даражаси билан таққослаганда аввалги йилларга
нисбатан кам кўрсаткич.

3

Албатта, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини

таъминлаш, ҳамкор ташкилотлар ёрдамида бандлик масалалари ечимини излаш,
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган тадбирлар
ҳам бесамар кетмайди. Аммо оилада нотинчликни келтириб чиқариш билан боғлиқ
бўлган яна муҳим жиҳат борки, бу оилалар билан ишловчи жамоат ва давлат
ташкилотлари мутасаддилари эътибор бериши лозим бўлган, яъни оилавий
нотинчликни келтириб чиқарувчи омилларнинг ўзига хос турларини аниқлаш,
фарқлаш масаласидир. Назаримизда, оилавий муаммолар юзага келиши туфайли
туғилган турларга бўлган ҳолда ва қайси турдаги муаммолар қайси ҳудудда кўпроқ
юзага келаётгани ҳам тўғри аниқланса, муаммо келиб чиқмаслигининг олди эртароқ
олинишига эришилади. Энг муҳими, қайси ҳудудда қандай профилактик ишларни
кучайтириш

лозимлиги

аниқланади.

Биз

тажриба

тариқасида

оилавий

нотинчликларни юзага келтираётган сабаб ва омилларни гарчанд одатдагича умумий
ном билан атаган бўлсак

-

да, уларни маълум тартибда ўзига хос турларга ҳам бўлиб

чиқдик.

Натижада қайси ҳудудда қайси турдаги оилавий нотинчликлар билан боғлиқ

мавзуларга кўпроқ эътибор қаратишимиз келиб чиқди. Чунки бундай саралаш
муаммолар илдизини топишга ҳам, юзага келган муаммони тезроқ ва кўнгилдагидек
ҳал этишда ҳам жуда қўл келди. Бу фикрни илгари суриш билан оила ёки маҳаллада
юзага келадиган бошқа муаммолар билан кам шуғулланиш ёки алоҳида эътибор
қаратиш муҳим эмас, деган хулосадан йироқмиз. Аксинча, айнан қайси сабаб устунроқ
бўлса, оилавий нотинчлик келиб чиқишида ўша муаммо муҳим

роль ўйнаши

мумкинлигини эслатаяпмиз. Давлат ва жамоат ташкилотлари оилалардаги низо ва
ажримларнинг асл сабаблари қуйидаги омиллар эканлигига эътибор қаратишлари
муҳим: моддий етишмовчилик; мунтазам оилавий жанжаллар; спиртли ичимлик ва
гиёҳвандликка ружў қўйиш; муқим яшаш жойига эга бўлмаслик; қайнона

-

келин

муносабатларидаги зиддиятлар; оила ҳаётига учинчи шахснинг аралашуви; турли
маиший аҳамиятга эга бўлган майда сабаблар; миллий қадриятлар, асрлар оша
барқарор бўлиб келган оилавий анъаналардан бир қадар узоқлаш, «замонавий»

2

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан.

3

lex.uz./uz/docs /5841063. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й 06/22/60/0082 – сон.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

305

бўлишга интилиш. Қолаверса, одамлар психологияси, дунёқараши, ҳаёт ҳамда оилавий
турмушга нисбатан қарашлар ўзгариб бораётганлигини инобатга олиб, ҳар бир
профилактик тадбирни ўтказишда қуйидагиларга эътиборда бўлиш лозим: оила ва
оила даврасидан ташқарида оиланинг ҳар бир аъзоси, айниқса, ўсмир

-

ёшлар қандай

фаолият билан шуғулланаётганлиги билан бўш вақтини қандай ва кимлар билан
ўтказаётганини назорат қилиб бориш, оилада моддий

-

маиший шароитлар

кўнгилдагидек эмаслиги, етишмовчиликлар баъзан ажримлар келиб чиқишига сабаб
бўлади. Маҳаллалардаги оилаларнинг яшаш ва турмуш шароитларини чуқурроқ
ўрганиб чиқиш орқали уларга маҳаллий ҳокимият, ижтимоий таъминот ва хайрия
жамғармалари томонидан ёрдам берилишида кўмаклашиш оилада юзага келган
муаммоларни бартараф этишда қўл келади. Оилаларда вояга етаётган ўсмирлар билан
ишлашда уларни турли тўгаракларга жалб этиш ишларини йўлга қўйиш, спорт
мусобақалари ташкил этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини
олади, бирдамлик ва хайрихоҳликни кучайтиради, баъзан мактаб “унутиб” қўйган
бўшлиқ ўрнини тўлдириши мумкин. Фарзандларимиз доимо давлат ва жамият
эътиборида эканликларини ҳис қилишади, бу уларда масъулият ҳиссини ўстиради.
Маҳаллалардаги оилаларда вақти

-

вақти билан бўлиш, шу оиладаги аҳволни кузатиб ва

назорат қилиб бориш зарур. Айниқса, отаси ёки онаси меҳнат миграциясида бўлган, чет
давлатларда ишлаётганларнинг оилалари ва фарзандларидан, ногиронлари бор,
боқувчисини йўқотган нотўлиқ оилалар ва низоли

-

жанжалли оилаларга алоҳида

эътибор қаратиш зарур. Қолаверса, ҳамма оилалардаги ота

-

оналар ҳам педагогика ва

психологиядан бохабар эмас

.

Маҳаллаларда истиқомат қиладиган катта ҳаётий

тажрибага эга, юрт равнақига ҳисса қўшган меҳнат фахрийларининг тажрибаси ва
ўгитлари ҳамиша зарур. Бугун жамиятимизда барча тизимдаги фаолият бевосита
маҳалла билан боғланган. 2020 йил ноябридан йўлга қўйилган “Темир дафтар”, “Аёллар
дафтари”, “Ёшлар дафтари” орқали оилалар билан олиб борилаётган фаолият бутунлай
янги тажриба ва кутилаётган натижаларни кўрсатмоқда. Маҳаллабай, хонадонбай,
фуқаробай ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда. Бундай фаолиятда албатта ҳар

бир

ҳудуд ва оилага хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида ёндашув зарурдир.

Фойдаланган адабиётлар рўйхати

1.

Аристотель Сочинение. Том

-

4 М., Наука, 1984,

2.

Силасте Г.Г. Гендерная социология и Российская реальность.

-

М., Альфа

-

М.,

2016,

3.

Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри” Т.; Маънавият, 2009,

4.

Содиқова Ш.М. Маҳалла ва оиланинг маънавий қиёфаси. Т., 2021,

5.

Содиқова Ш.М. Оила тарбияси. Т., Маънавият, 2019,

6.

Содиқова Ш.М. Ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда

кексаларнинг ўрни. Янги авлод нашриёти , Т., 2016,

7.

Тарасова Е.С. Проблемы развода в современной семье.

-

М., 2012,

8.

Саифназарова Ф. Ўзбек оиласи: маънавият ва ижтимоий қадриятлар.Т.,

2007.

Библиографические ссылки

Аристотель Сочинение. Том-4 М., Наука, 1984,

Силасте Г.Г. Гендерная социология и Российская реальность.- М., Альфа- М., 2016,

Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри” Т.; Маънавият, 2009,

Содиқова Ш.М. Маҳалла ва оиланинг маънавий қиёфаси. Т., 2021,

Содиқова Ш.М. Оила тарбияси. Т., Маънавият, 2019,

Содиқова Ш.М. Ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрни. Янги авлод нашриёти , Т., 2016,

Тарасова Е.С. Проблемы развода в современной семье.- М., 2012,

Саифназарова Ф. Ўзбек оиласи: маънавият ва ижтимоий қадриятлар.Т., 2007.