Авторы

  • Лобар Ерйигитова
    независимый научный сотрудник, cтарший преподаватель, Термезский инженерно-технологический институт
  • Искандар Эргашев
    студент 2 курса, Термезский инженерно-технологический институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp38-42

Ключевые слова:

современность воспитание семейная среда семья крепость семьи нравы нравственность

Аннотация

В данной статье исследуются научно-теоретические аспекты вопросов обеспечения семейного воспитания молодежи в деятельности джадидов. Освещаются воспитательные аспекты деятельности джадидов.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Scientific and theoretical interpretation of the issues of family
education of young people in the activity of jadids

Lobar ERYIGITOVA

1

,

Iskandar ERGASHEV

2


Termez Institute of Engineering Technology

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2022

Received in revised form

20 August 2022
Accepted 25 September 2022

Available online

25 October 2022

In this article, scientific and theoretical aspects of the issues

of providing family education to young people in the activity of
Jadids are studied. The educational aspects of the activity of
Jadids are highlighted.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss9/S-pp3

8-42

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

modernity, upbringing,
family environment, family,
family strength, manners,
morality.

Жадидлар фаолиятида ёшларга оилавий тарбия бериш
масалаларининг илмий –

назарий талқини

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жадидчилик, тарбия,
оилавий муҳит, оила, оила
мустаҳкамлиги, одоб,
ахлоқ

.

Ушбу мақолада жадидлар фаолиятида ёшларга оилавий

тарбия бериш масалаларининг илмий –

назарий жиҳатлари

ўрганилган. Жадидлар фаолиятидаги тарбиявий жиҳатлар
ёритилган

.

Научно

-

теоретическая интерпретация вопросов семейного

воспитания молодежи в деятельности джадидов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

современность,
воспитание, семейная
среда, семья, крепость

В данной статье исследуются научно

-

теоретические

аспекты вопросов обеспечения семейного воспитания
молодежи

в

деятельности

джадидов.

Освещаются

воспитательные аспекты деятельности джадидов

.

1

Independent researcher, senior lecturer, Termez Institute of Engineering Technology

2

2nd year student, Termez Institute of Engineering Technology


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

39

семьи, нравы,
нравственность

.

Халқимиз ўзининг минг йиллик тарихий тараққиёти давомида турли даврларни

бошдан кечирди. Давлатчилигимизнинг энг қадимги даврлариданоқ оила масаласига
алоҳида эътибор билан қаралган. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Оила

-

бу умр

давомийлиги, инсон тақдири, келажак ҳаётдаги ютуқлари ёки муваффақиятсизлиги,
бахти ёки бахтсизлиги, касб танлаш, руҳияти ҳолатлари ҳам инсоннинг оилавий
муҳити билан боғлиқ. Жамият маънавий қиёфаси шу жамиятдаги оилаларнинг
қандайлигига боғлиқлиги ҳам азалий ҳақиқат. Чунки оила жамиятнинг ижтимоий
маънавий бўғини бўлиб, айнан оила шароитида халқимизнинг бугунги куни ва
келажаги бунёд этилади. Оилавий тарбияда тартиб

-

интизомга, оила маънавий

муҳитига эътибор бўлса, унинг аъзолари шу хислатларда уни қўллайдилар. Бу
уларнинг хизмат вазифаларини юксак даражада бажаришларига сабаб бўлади. Оила
бу одобу аҳлоқ, хушмуомалалик, меҳнатсеварлик асосида қурилган бўлиши, инсонлар
ўртасидаги муносабат ва мулоқотларда ўта муҳим ва шахснинг феъл –

атвори, юриш

-

туришида алоҳида аҳамият касб этади. Агар оилада ота –

она ўз фарзандини Ватанига

муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияласа, бу ҳис

-

туйғу унга бутун умри давомида ҳамроҳ

бўлади. Мустақиллигимизга эришганлигимиз туфайли халқимиз ўз маънавияти,
миллий қадриятлари демакки оилавий қадриятларини ҳам тиклаш ва ёш авлодга
ўргатиш

имкониятига эга бўлди. Ана шу қадриятларда оилада таълим ва тарбия

масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган. Бу бежиз эмас албатта. Муҳтарам
Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, “...ривожланган мамлакатларда таълимнинг
тўлиқ циклига инвестиция киритилишига, яъни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган
даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга эътибор берилади. Чунки ана шу сармоя
жамиятга 15

-

17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсаткич атиги 4

баробарни ташкил этади. Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз,
бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт.” 1

Бундан кўриниб турибдики, мактабгача таълимдан бошлаб, энг аввало оила

тарбиясидаги бош мақсад комил инсон тарбияси бўлмоғи керак. Ўзбекистон
Республикасида бугунги кунда 9 миллиондан кўпроқ оилалар мавжуд, ўртача ҳар бир
оила аъзолари тўрт ёки беш кишидан иборат. Оила тарбиясида ота ва она, бобо ва
момолар, ака

-

укалар томонидан болаларни тўғри миллий ахлоқ одоб қоидалари

асосида тарбиялаш тушунилади. Бундай ўта маъсулиятли вазифа ота –

она зиммасига

тушади. Оиланинг энг муҳим ижтимоий вазифалари: инсонни яратиш, болани
тарбиялаш, фарзандни жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топтириш, уларни
маънавий бирликда хўжалик юритишини таъминлаш, ўзаро ёрдам кўрсатииш,
жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлаш, демографик
жараёнларини яхшилаш вазифасини бажаради. Оила мустаҳкамлиги –

бу жамият

мустаҳкамлиги, оила бахти жамият бахтиёрлигидир. Оиладаги тарбия, оиланинг
вазифалари, оила аъзоларининг бурчлари, оила қуриш зарурияти фарзандлар
тарбияси ва шунга ўхшаш оила билан боғлиқ мавзулар азал –

азалдан кўпчиликни

қизиқтириб келган. Айниқса, XIX асрнинг охири XX аср бошларида Ўрта Осиёнинг
Россия томонидан босиб олингач халқимиз маънавий ҳаётига таҳдидлар кучайди

.

Хусусан, оилавий муносабатларда ҳам баъзи ноқис ҳолатлар кўрина бошлади. Масалан,
миллат тараққиёти, юртнинг эртаси учун қайғурган, ўз халқини дунёнинг тараққий
этган халқлари қаторида кўришни орзу қилган жадидчилик ҳаракатининг
намоёндалари тарбия ва таълимни бир бутун жараён деб қараш билан бирга тарбияда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

40

оилада оилавий муҳитнинг, ота –онанинг маъсулиятлари ҳақидаги фикрларини баён
қилганлар. “ Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё саодат, ё фалокат” деб таъкидлаган
А.Авлонийнинг фикрлари ўзига хос шиорга айланди. Жадидларнинг фикрича, оила
асосини тўғри қурмасдан туриб ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда тарбияламасдан
туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тараққиёт сари йўналтириш мумкин
эмас. Бу охир

-

оқибатда миллат тақдири, унинг оилалари ҳолатига ундаги тарбияга

боғлиқ жиҳатлари борлигини кўрсатади. Бундай ғоялар миллатпарвар жадидчи
Абдурауф Фитратнинг “Оила“ асарида ҳам ўз ифодасини топган: “ Ҳар бир оила миллат
иззати, албатта шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва
тотувлик эса, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила
муносабатлари кучли интизомга таянса мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва
муаззам бўлади. “ 2

деб ёзади у. Фитрат ўз асарида чуқур ва кенг билимга асосланиб, тарбия

борасида мутахассис сифатида фикр юритади. У инсонларга ахлоқ одобдан сабоқ
беришга, оиладаги тартиб ва маънавий муҳит, оила тутимини ўргатишга ҳақли эди,
зероки, бу масаладаги билим даражасида у билан ҳеч бир замондоши тенглаша олмас
эди. Истисно тариқасида М.Беҳбудийнинг “Ҳифзи сифати оила“ мақоласини тилга
олмаслик мумкин эмас. Фитратнинг ҳам “Оила“ асарида ана шу муаммо қисман
ёритилган. Исломшунослик фани, дунёвий илмлардан бохабар бўлган Фитрат ўз
асарида ҳуқуқшунос, социолог, педагог ва табиб сифатида намоён бўлади. У таъқиқ
қилган

масалалар доираси жуда кенг бўлиб, нима учун оила қуриш керак? деган

саволга жавоб беришдан тортиб, ота –

она ва бола ҳуқуқлари, улар ўртасидаги

муносабатлар муаммоларини ўз ичига олган. Абдурауф Фитратнинг фикрича,
фарзандни тўлақонли камол топтириб ўстириш учун унга жисмоний, ақлий ва
анъанавий тарбиядан иборат кўп таркибли тарбия бериш муҳимдир. Фитрат боланинг
руҳияти ота –

она ва бола руҳиятининг нисбати ва ўзаро боғланиш масаласига катта

аҳамият бериб, бизнинг бугунги тушунчамиздаги истеъдодли

руҳшунос

-

педагог

сифатида ҳам кўринади. “ ...болаларни ўзига ишонган, кучли, топқир, чаққон ва ақилли
қилиб тарбиялаш учун ўз қадр –

қиммати, шаънини ҳурмат қилиш руҳини тарбия

қилмоқликни, шунинг билан бирга ён

-

атрофдаги одамлар билан ҳисоблашишни

ўргатмоқ керак. Болаларни шундай тарбия этиш лозимки, бахтга бўлган интилишлари
ҳеч қачон хазон бўлмасин, ота ва она болага мамнунлик билан хурсандчилик қилишни
ман этмасликлари, балки, ахлоққа зид бўлмаган ишлар билан мамнун ва хурсанд
бўлишини қўллаб –

қувватлаши керак. “3 деб ёзади.

Айниқса, меҳнатсеварлик ва билим олиш тарбиясига Фитрат алоҳида

ёндашиш лозимлигини таъкидлайди, ота –

оналари “бу ишда болаларига чидам,

ғайрат ва журъат этиши, эртага бахтга эришганидан кейин бу бахт кечаги заҳмат
натижасида юзага келганлигини тушунтиришлари лозим, шунда болалар бахт
сиридан хабардор бўладилар“ 4 деб ишонтиради. Ҳақиқатан ҳам оиладаги тарбияга
кўп нарса боғлиқ, бу аввало фарзанднинг келажакда қандай шахс бўлиб вояга етиши,
уларга биринчи навбатда ота

-

оналари нима бера олганликларига боғлиқ бўлади.

Фитратнинг бундай нуқтаи назарида ҳозирги кунимиз учун ниҳоятда долзарб бўлган
муҳим қарашлар таҳлили баён қилинган. Фитрат оила борасида кўп фикрларга
алоҳида ва эҳтиёткор ёндашган. У ўз қарашларини ва илмий ёндашувларини муқаддас
“Қуръон” суралари билан асослашга интилган: “оила саодати ва бахти учун қабул
қилинган қонун энг асосий энг мақбул исломий қонунлар бўлади .”5 Унинг оила
тарбиясидаги фикрлари оила учунгина эмас, балки, мамлакат саодати ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

41

барқарорлиги учун ҳам зарур эканлигини таъкидлаш жоиздир. Европа тараққиёти
билан Туркистоннинг иқтисодий аҳволини таққослаш асносида Фитрат ғарб
давлатлари тарққий этгани билан “...уларнинг кўнгилларига хавф соладиган нарса ана
шу иффатсизлик ва нопокликдир. Агарда шу иффатсизлик чиркинлик уларда шу
тариқа давом этса, бир куни йўқ ва нест нобуд бўлишиларига шубҳа йўқдир “ 6 деб
ёзади. Бундай ҳолатда оила тинчлик ва интизом доирасидан чиқиб кетишига ишора
қилинмоқда. Оила аъзолари ўртасида ҳам зиддиятли ҳолатлар пайдо бўлиши ҳақида
фикр билдирилмоқда.

Фитрат мазкур фикрларини ўткан аср бошларида ёзгани бежизга эмас,

сабаби Ўрта Осиёда мустамлакачилик даври тартиблари оиладаги жиддий
муаммоларни келтириб чиқарди. Айни шу даврда жадидчилари халқ шуурурини

уйғотишни ўз вазифалари деб билдилар. Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан
“Падаркуш” асарининг ёзилиши ҳам бежиз эмас. 1917 йилги давлат тўнтаришидан
кейин ҳокимиятни олган шўъролар даврига келиб оила қадриятлари ундаги тарбия
масалаларига ҳам бутунлай бошқа нуқтаи

назардан ёндашилди. Бу ёндашув

миллийликни қоралаш ва байналминалликни, оила тарбиясида коллективизмни
тарғиб қилишга, советча оила тарзини

-

миллий қадриятларимизга ёт бўлган ўзга

ғояларни тарғиб қилиш асосида ўз ўтмиш қадриятларидан бехабар янги

итоаткор

авлодни шакллантиришга қаратилган сиёсат эди. Юрт равнақи йўлида фаолият олиб
борган кўплаб маърифатпарварлар қаторида Абдурауф Фитрат ҳам қатағонлар
қурбони бўлди, бой илмий мероси йўқ қилинди. Истиқлол сабаб оила муаммоларини
бартараф қилишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётган экан, биз
бугунги авлод бу маърифатпарвар жадидчиларимизнинг меросини, хусусан оила
қуриш остонасида турган ёшларга оила илмини ўргатишимиз даркор.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда оила ажримлари муаммосини камайтириш ва

бартараф этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, бу масалага илмий
ёндашувлар орқали ечим топиш борасидаги саъй –

харакатлар таҳсинга лойиқ. Нега

оилавий ажримлар келиб чиқмоқда? Бунга ким айбдор? Айрим оилаларни ажрим
ҳолатига келиб қолишининг омиллари нима? Маҳаллий бошқарув органлари ва
жамоат ташкилотлари бу муҳим ижтимоий иллатга қарши қандай курашмоқлари
даркор? Оила қуриш арафасидаги ёшлар аввало оила илмининг қай бир

жиҳатини

ўзлаштирмоқлари даркор?

-

каби саволларга жавоб топишда Фитратнинг “ОИЛА“

асари беминнат маслаҳатгўй бўлади. Айниқса, ёшларимизга никоҳнинг муқаддаслиги,
оила ва унинг аъзоларининг шаъни ва қадр –

қиммати, маънавий ҳаётимизнинг

ажралмас қисмига айланиб улгурган ислом асосларида “маҳр”, “ талоқ”, “муросаи –

мадора” нима, оилада эр ва хотиннингоиласи ва яшаётган жамияти олдидаги
вазифалари нималардан иборат эканлиги хусусидаги қадриятларни ўргатишда
Фитратнинг фикрлари қўл келади, гарчи улар сал кам юз йил аввал билдирилган
бўлса

-

да бугунга қадар ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Фитрат ўз илмий қарашлари ва

ҳаётий таҳлиллари орқали муҳим ғояни илгари сурдики, бунда бир замонлар жаҳон
тамаддуми бешиги бўлган Туркистон нега қарамлик, ғариблик ва мутелик гирдобига
тушиб қолди? Бу каби саволларга Фитрат қуйидагича таҳлилларида жавоб беради:
“...нега 40 миллион инглиз 400 миллион ҳиндий ва африкалик устидан, 40 миллион
япон 400 миллиондан зиёд чин устида ҳукмронлик қилади?”7 Буларнинг сабаби унинг
фикрича тарбия камолотлари натижасидир. Шунинг учун оила тарбиясида фақат
соғлиқ ва кучга эмас, балки, жисмонан, ақлан ва ахлоқан юксалишга эътибор қаратиш
лозимлигига тўхталиб ўтади. Ота ва она ўз фарзандига тарбия бериш борасида ўз


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2022) / ISSN 2181-1415

42

мартаба ва даражасида аввал илмга таяниши ва иқтидорини, бор ғайратини ишга
солмоғи лозимлигини уқтириб ўтади: “ Оилавий тарбиямиз яхши бўлганида бизлар
бундай ожизлик ва нобудлик мақомига тушмас эдик, чора нимада? Модомики, дунё
кураш майдони экан, миллатимиз бошқа миллатлар билан ҳаётнинг ҳимояси ва
саодатига эришиш учун курашар экан, бу майдонда ғалабага эришган ва зафар топган
миллатларга аҳамият беришимиз лозим. Қандай қурол билан улар ғолиб бўлиб
саодатга эришган бўлсалар, биз ҳам ҳаракат қилиб ва интилиб ўз фарзандларимизни
шундай қуроллар билан қуроллантириб, майдонга тушишимиз керак. Бундан бошқа
чора йўқдир ва бўлмайди ҳам.”8 Фитрат оилада фарзанд тарбиясини 3 қисмдан иборат
деб билади: бадан тарбияси, ақлий тарбия, ахлоқий тарбия. Унинг фикрича, бу
жиҳатлар бир

-

бири билан боғлиқ тушунчалардир, кимки ўз авлодлари тарбияси

ҳақида ўйлаётган бўлса, фарзандларини жисми, ақли ва ахлоқини яна бир даражада
тарбиялайди, интизом ва тарбияга амал қилади, тарбиянинг ҳар бир қисми ота –

онадан катта маъсулият ва билим талаб қилади. Бу жиҳатлар оиланинг энг муҳим
вазифасидир. Дарҳақиқат, оила жамият ва инсон камолотидаги илк маскан ёки акси
бўлиши мумкинлигини бизларга ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

РЎЙХАТИ

1.

Ш.М.Мирзиёев. Халқимизнинг ҳаёт даражасини ва сифатини янги босқичга

кўтариш –

энг муҳим вазифамиз. Тошкент., Ўзбекистон , 2020.

2.

Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисидаги нутқидан. 2019

йил 29 июнь “Халк сўзи” газетаси.

3.

Силасте Г.Г. Гендерная социология и Российская реальность М., Альфа

-

М., 2016,

4.

Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри” Т.; Маънавият, 2009,

5.

Фитрат А. “Оила” Т.; Маънавият, 2001,

6.

Ш.М. Содиқова Маҳалла ва оиланинг маънавий қиёфаси. Т., 2021,

7.

Ш.М. Содиқова Оила тарбияси. Т., Маънавият, 2019,

8.

Ш.М. Содиқова Ёшларни Ватанга муҳаббат

руҳида тарбиялашда кексаларнинг

ўрни. Янги авлод нашриёти , Т., 2016,

9.

Е.С. Тарасова Проблемы развода в современном семьи М., 2012,

10.

Ф.Саифназарова Ўзбек оиласи: маънавият ва ижтимоий қадриятлар.Т., 2007.

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев. Халқимизнинг ҳаёт даражасини ва сифатини янги босқичга кўтариш – энг муҳим вазифамиз. Тошкент., Ўзбекистон , 2020.

Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисидаги нутқидан. 2019 йил 29 июнь “Халк сўзи” газетаси.

Силасте Г.Г. Гендерная социология и Российская реальность М., Альфа- М., 2016,

Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри” Т.; Маънавият, 2009,

Фитрат А. “Оила” Т.; Маънавият, 2001,

Ш.М. Содиқова Маҳалла ва оиланинг маънавий қиёфаси. Т., 2021,

Ш.М. Содиқова Оила тарбияси. Т., Маънавият, 2019,

Ш.М. Содиқова Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрни. Янги авлод нашриёти , Т., 2016,

Е.С. Тарасова Проблемы развода в современном семьи М., 2012,

Ф.Саифназарова Ўзбек оиласи: маънавият ва ижтимоий қадриятлар.Т., 2007.