Авторы

  • Темур Каримов
    Главный юрисконсульт по защите законных интересов банка в суде и других органах, Юридический департамент Национального банка Узбекистана

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1-pp36-43

Ключевые слова:

юридическая ответственность судьи юридическая ответственность специальный субъект состав юридической ответственности судьи независимость судей предупреждение

Аннотация

В данной статье рассматривается важная роль юридической ответственности судьи в Республике Узбекистан, в какой степени механизм привлечения судей к дисциплинарной ответственности определен в законодательстве Республики Узбекистан, отличительные и сходные аспекты дисциплинарной ответственности судей от других видов юридической ответственности, а также выделены основы, состав и признаки дисциплинарной ответственности судьи. Автор в данной статье проанализировал мнения узбекских и зарубежных ученых о привлечении судей к дисциплинарной ответственности и вступил в научную дискуссию. В частности, были подробно проанализированы некоторые проблемы привлечения судей к дисциплинарной ответственности в Республике Узбекистан и сделаны научно-теоретические выводы.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Disciplinary responsibility of judges in the Republic of
Uzbekistan

Temur KARIMOV

1


Legal Department of National Bank of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2022

Received in revised form

15 December 2022
Accepted 20 January 2023

Available online

15 February 2023

This article covers the important role of legal responsibility

of the judges in the Republic of Uzbekistan, the essence role of

legal responsibility, on which level the mechanism of bringing

disciplinary responsibility of the judges was established in the

legislation of the Republic of Uzbekistan, the different and
similar aspects of the disciplinary responsibility of the judges

from other types of legal responsibilities, the basics,

composition, and signs of the disciplinary responsibility of the

judges. The opinions of Uzbekistan and foreign scientists on
bringing judges to the disciplinary responsibility were analyzed

by the author and entered into a scientific discussion.

Especially, scientific and theoretical conclusions were analyzed

regarding the problems of bringing the judges to disciplinary
responsibility in the Republic of Uzbekistan.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss1-pp36-43

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

disciplinary responsibility of

the judges,

legal responsibility,

special subject,

content of disciplinary
responsibility of the judges,
independence of judges,
warning.

Ўзбекистон республикасида судьяларнинг интизомий
жавобгарлиги

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги,

юридик жавобгарлик,

махсус субъект,

судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги таркиби,

судьяларнинг

мустақиллиги,

огоҳлантириш.

Мазкур

мақолада

Ўзбекистон

Республикасида

судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, юридик

жавобгарликнинг бир тури сифатидаги аҳамияти,

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида судьяларни

интизомий жавобгарликка тортиш механизми қай

даражада

белгиланганлиги,

судьялар

интизомий

жавобгарлигининг

бошқа

юридик

жавобгарлик

турларидан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари, судьяларнинг

1

Legal Department of National Bank of Uzbekistan Chief Legal Adviser for the Protection of the Bank

s Legitimate

Interests in Court and Other Bodies. E-mail: temur_karimov_1994@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

37

интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари

ёритилган. Муаллиф

томонидан

Ўзбекистон

ва

хорижий

олимларнинг

судьяларни

интизомий

жавобгарликка

тортишга

оид

фикр

-

мулоҳазалари

таҳлил

қилиниб

,

илмий

мунозарага

киришилган

.

Жумладан

,

Ўзбекистон

Республикасида

судьяларни

интизомий

жавобгарликка

тортишдаги

айрим

муаммолар

атрофлича

таҳлил

қилиниб

,

илмий

-

назарий

хулосаларга

келинган

.

Дисциплинарная ответственность судьи в Республике

Узбекистан

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

юридическая

ответственность судьи,

юридическая

ответственность,

специальный субъект,

состав юридической

ответственности судьи,

независимость судей,

предупреждение.

В данной статье рассматривается важная роль

юридической ответственности судьи в Республике

Узбекистан, в какой степени механизм привлечения судей

к

дисциплинарной

ответственности

определен

в

законодательстве Республики Узбекистан, отличительные

и сходные аспекты дисциплинарной ответственности

судей от других видов юридической ответственности, а

также

выделены

основы,

состав

и

признаки

дисциплинарной ответственности судьи. Автор в данной

статье проанализировал мнения узбекских и зарубежных

ученых о привлечении судей к дисциплинарной

ответственности и вступил в научную дискуссию.

В частности, были подробно проанализированы некоторые

проблемы

привлечения

судей

к

дисциплинарной

ответственности в Республике Узбекистан и сделаны

научно

-

теоретические выводы.

Сўнгги йилларда суд

-

ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, жисмоний ва юридик

шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини одил судлов йўли билан ишончли

кафолатлаш ва суд ҳокимиятида судьялар ролини ошириш борасида бир қатор

чора

-

тадбирлар амалга оширилди.

Албатта бу ўзгаришлар суд амалиётида ўз натижасини кўрсатди. Жумладан,

ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши

оқланди, адашиб жиноят йўлига кириб

қолганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин

бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин

-

қизларга маҳалла ва жамоатчилик

кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида

қолдирилди, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган 60 нафар ҳуқуқ

-

тартибот

органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди [1].

Ўзбекистон Республикасида судьялик мақомига эга бўлиш ўз ўрнида ўта оғир

масъулият ва жавобгарлик юкланган шарафли лавозимлардан бири ҳисобланади

.

Албатта, Ўзбекистон Республикасида судьялик лавозимига номзодларни танлаш,

тайёрлаш судьяларнинг малакасини ошириш ҳамда судьялик лавозимидан озод

этишга доир қонунчиликда белгиланган тартиб ва талаблар, шунингдек, ушбу

жараённинг амалда ишлаш

механизми мамлакатимизда судларнинг қонуний, одил ва

сифатли фаолият юритишига узвий боғлиқдир [2].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

38

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106

-

моддасига кўра, Ўзбекистон

Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан,

сиёсий

партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши

белгиланган [3]. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа

қонун

нормалари билан судларга Ўзбекистон Республикаси номидан қарорлар қабул

қилиш ва бошқа ҳеч бир давлат органида мавжуд бўлмаган ҳуқуқ ва ваколатлар суд

ҳокимиятига ишониб топширилган.

Ушбу ҳуқуқ ва ваколатлардан виждонан фойдаланиш, одил судловни амалга

оширишда қонунийликнинг бузилиши, жамият манфаатларига зарар етиши,

масъулиятсизлик ва ўзбошимчаликнинг

олдини олиш ҳамда судьяларнинг

мустақиллигини таъминлаш ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминловчи асосий

механизмлардан бири бу судьяларнинг жавобгарлиги, жумладан, судьяларнинг

интизомий жавобгарлиги ҳисобланади [4].

Бир вақтнинг ўзида судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва уларни

интизомий жавобгарликка тортиш осон иш эмас [5. Б. 117].

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ўта қийин ва

мураккаб масала ҳисобланиб, уларни интизомий жавобгарликка тортиш

механизми ўз меъёридан кўра таъсирчан ишлаб кетиши бевосита судьяларнинг

мустақиллигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Бу эса одил судловни амалга

ошираётган судьянинг низоларни ўз ички ишончи ва қонун устуворлигига таяниб

ҳал

қилишига салбий таъсир кўрсатади.

Судлар

ўзларига

қонунда

белгиланган

ваколатлардан

виждонан

фойдаланиши, ишларни кўриб чиқишда қонунийликни узвий таъминлаши, инсон

тақдирини ҳал этишда шахснинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ва қабул

қилинаётган

суд ҳужжати бўйича жавобгарликни ҳис қилишга мажбур. Шу билан

бир қаторда, судьялар томонидан одил судловни амалга оширишда

қонунийликнинг бузилиши, ишни ташкил этишдаги процессуал хатолар

натижасида ишда иштирок этувчи шахслар ҳуқуқларининг бузилиши,

судьяларнинг бепарволиги ёки интизомсизлиги ва судьяларнинг одоби кодекси

талабларини бузиш ҳолатлари тўғридан

-

тўғри одил судловни амалга оширишда ўз

таъсирини кўрсатаётганлигини инобатга олиб, ҳозирги демократик ҳуқуқий

давлатимизда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳамда судьяларни ўринли

интизомий жавобгарликка тортиш механизмини такомиллаштириш масаласи

долзарблигича қолмоқда [6. Б. 11–

15 ].

Ўзбекистон

Республикаси

қонунчилигида

судьяларни

интизомий

жавобгарликка тортиш тартиби 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ–

703-

сонли Ўзбекистон

Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 74–

77-

моддалари ҳамда

2014 йил 22 апрелдаги ЎРҚ–

368-

сонли “Судьяларнинг малака ҳайъатлари

тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги

Ўзбекистон

Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Судьяларнинг малака ҳайъатлари

тўғрисида”ги Низом талабларида белгилаб ўтилган.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Судлар

тўғрисида”ги

Қонунининг

74-

моддасига асосан, судья фақат тегишли судьялар малака ҳайъати қарорига

биноан қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:

одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида

йўл қўйган камчиликлари учун;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

39

судьялик шаъни ва қадр

-

қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг

обрўсини туширадиган ножўя хатти

-

ҳаракат содир этганлиги учун;

Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини

чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий
оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл

қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига

сабаб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Бироқ қонунчилик юқоридаги нормада судья томонидан одил судловни

амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги ёки

ишни ташкил этишдаги

бепарволиги ва интизомсизлиги айнан қандай ҳолларда

ва қандай талаблар

асосида баҳоланиб интизомий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тушунча
бериб ўтмаган. Шунингдек,

бу масала бирон

-

бир ички низом ёки йўриқнома билан

тартибга солинмаган.

Ушбу ноаниқлик, судларнинг малака ҳайъатлари томонидан судьяга

нисбатан интизомий жавобгарлик чорасини кўриш жараёнида Ўзбекистон
Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 74

-

моддасида белгиланган

нормаларни нотўғри шарҳланишига ҳамда ножўя хатти

-

ҳаракатни турлича талқин

этишга олиб келиши мумкинлиги инобатга олинмаган.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Судлар

тўғрисида”ги

Қонунининг

74-

моддаси судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асосларидан бири

сифатида судья томонидан одил судловни амалга ошириш чоғида
қонунийликнинг

бузилиши деб кўрсатилган.

Биламизки, тарафлар агар қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлса,

апелляция ёки кассация тартибида юқори суд инстанциясига шикоят билан
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Агар судья ишни кўриш чоғида қонунда
белгиланган моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларини бузганлиги шикоятни
кўриш чоғида аниқланса ва ўз тасдиғини топса, мазкур суд қарори юқори
инстанция суди томонидан бекор қилинади.

Суд қарорининг юқори инстанция суди томонидан бекор қилинганлиги,

судья томонидан қонунчилик нормаларини яъни ўрнатилган моддий ва
процессуал ҳуқуқ

нормалари бузилиб қарор қабул қилинганлигидан далолат

беради. Бироқ ушбу ҳолатда нотўғри қарор қабул қилган судьяга нисбатан
интизомий жавобгарлик чораси қўлланилмайди.

Юқоридаги ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги

Қонунининг

74-

моддасида белгиланган судьяларни интизомий жавобгарликка

тортиш асослари назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал тарзда ишлаб
чиқилмаганлигидан далолат беради.

Яна бир яққол мисол сифатида судьяларни интизомий жавобгарликка

тортиш асосларидан бири сифатида судьянинг суд ишини ташкил этишда
бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун
интизомий жавобгарликка тортиш мумкинлиги кўрсатилган.

Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси

155-

моддаси, 2

-

бандига асосан даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни

имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми,

отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, судья даъво

ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни аризачига қайтариши лозимлиги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

40

кўрсатиб ўтилган. Мазкур ҳолатда даъво ариза иш юритишга қабул

қилинмаганлиги

сабабли даъвогарга нисбатан давлат божи қўлланилмайди. Бироқ

мазкур даъво аризадаги хатолик (камчилик) судья томонидан иш юритишга қабул

қилгандан

сўнг суд муҳокамаси давомида аниқланса, судья томонидан Ўзбекистон

Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининиг 107

-

моддаси, 3

-

қисмига асосан

даъво ариза кўрмасдан қолдирилиб, даъвогарга нисбатан давлат божи

ундирилади.

Юқоридаги ҳолатда судья даъво аризадаги камчиликларни иш юритишга

қабул қилиш жараёнида, яъни ўз вақтида аниқламаганлиги сабабли даъвогарга

нисбатан давлат божи келиб чиқмоқда. Ушбу вазиятда судьянинг хатти

-

ҳаракатларини

ишни ташкиллаштиришдаги бепарволик деб баҳолаш мумкин.

Лекин амалиётни кузатсак, қонунчилик судья

томонидан йўл қўйилган шу турдаги

камчиликларга нисбатан судьяларга интизомий жавобгарликни қўллашни

назарда тутмаганлигини кўришимиз мумкин.

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида юриспруденция

йўналишида судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, мазкур жавобгарлик

турининг муаммолари, ишлаш механизми, назарий ва амалий жиҳатлари ҳозирги

кунга қадар атрофлича

ўрганилмаган.

Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунида

судьяларни жавобгарликка тортиш асослари, интизомий иш қўзғатиш, жазо

чоралари ҳамда интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан

шикоят қилиш каби нормалар белгиланган, лекин миллий қонунчиликда

судьяларни интизомий жавобгарлиги тушунчасига таъриф берилмаган,

интизомий жавобгарлик таркиби ишлаб чиқилмаган, унинг белгилари

ўрганилмаган, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш муддатлари

белгиланмаган ҳамда судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби

етарлича ишлаб чиқилмаган. Ушбу бўшлиқлар амалиётда судьяларни ноҳақ

жавобгарликка тортилишига

ёки жавобгарлик ҳолати келиб чиққан бўлсада,

судьяларни жавогарликка тортилмаслик ҳолатларини келиб чиқишига олиб

келиши турган гап. Мазкур ҳолат нафақат судьяларни интизомий жавобгарликка

тортишнинг амалиётдаги муаммолари эканлигидан балки, судьяларни интизомий

жавобгарликка тортиш механизмининг назарий жиҳатдан ҳам муаммолари

мавжудлигидан

далолат беради.

Судьялар мустақиллиги институтининг асосий таркибий қисмларидан бири

бу судьяларни интизомий жавобгарликка тортишнинг алоҳида тартиби

мавжудлигидадир. Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш ва унинг

ташкилий

-

ҳуқуқий механизмининг ноаниқлиги ва номувофиқлиги суд

тизимидаги интизомий жавобгарлик амалиётининг беқарорлигидан ва

судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини қайта кўриб чиқиш

долзарблигини олдиндан белгилаб беради [7

.

Б. 4–

8].

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини бир ҳуқуқ

институти сифатида тушунадиган бўлсак, мазкур институтнинг асосий вазифаси

сифатида одил

судловни амалга ошириш орқали фуқароларнинг қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш деб айтишимиз мумкин [8

.

Б. 64].

Юриспруденция фани соҳасидаги бир гуруҳ олимларнинг фикрича

судьяларнинг интизомий жавобгарлиги бир қанча ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқий

институт нормалари билан тартибга солиниши лозим [9

.

Б. 70].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

41

Д.Н.

Бахрахнинг фикрича, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги меҳнат

ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят

-

ижроия ҳуқуқи ва судьяларнинг жавобгарлиги

белгиланадиган ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши лозимлиги айтиб
ўтилган [10

.

Б. 10–

15].

Назарий жиҳатдан ва амалдаги қонунчилигимизда

ўрнатилган ҳуқуқ

нормаларидан келиб чиққан ҳолда, юридик жавобгарликнинг тўртта турини яъни
жиноий, фуқаролик, маъмурий ва интизомий жавобгарлик турларини қайд
этишимиз мумкин.

Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги жазо чоралари ва жавобгарликни

келтириб чиқарувчи асосларининг маълум бир белгилари билан меҳнат
қонунчилигида

назарда тутилган интизомий жавобгарлик табиатига хос бўлсада,

судьянинг махсус субъект эканлиги, судья билан меҳнат шартномаси тузилмаслиги,
уларни интизомий жавобгарликка тортишнинг тартиби қонунчиликда алоҳида
белгиланганлиги ва судьяларда дахлсизлик ҳуқуқи мавжуд бўлганлиги сабабли
меҳнат қонунчилигидаги интизомий жавобгарлик туридан ажралиб туради.

Ҳуқуқшунос

олимлар, жумладан, Ю.С.

Адушкин, М.Б.

Баглай, А.Д.

Бойков,

Н.В.

Витрук, А.А.

Власов, Ю.А.

Дмитрев, В.В.

Дорошков каби олимлар юқоридаги

фарқли жиҳатларнинг энг асосий сабаби судьяларнинг махсус субъект эканлигида,
деб фикр билдиришади [11

.

Б. 24–

26].

Яна бир қатор олимлар Е.И.

Козлова, А.А.

Кондрашев, О.Е.

Кутафин,

М.О.

Сапуноваларнинг фикрига кўра, судьяларнинг интизомий жавобгарлигининг

ҳуқуқий асоси конституциявий ҳуқуқ нормаларидан келиб чиққан дейилса,
С.Н.

Эреминой судьялар интизомий жавобгарлигининг ҳуқуқий асоси меҳнат

қонунчилиги нормаларидан ташкил

топган деб фикр билдиради [12

.

Б. 4–

16].

Бизнинг фикримизча, судьяларнинг интизомий жавобгарлигининг субъекти

махсус субъект бўлганлиги, судьялар томонидан қонунга хилоф қилмиш содир
этилиши ижтимой хавфлилик даражаси юқори бўлганлиги ва бевосита одил
судловга таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли судьяларнинг интизомий
жавобгарлиги учун жазо чораларини қўллаш қисми маъмурий ҳуқуқ ва жиноят

-

ижроия ҳуқуқи нормалари асосидан ташкил топган бўлиши ва тартибга солиниши
лозим деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги бевосита қонунда

белгиланган судьялик фаолиятини амалга оширишдаги хизмат вазифаларини
бузиши орқали келиб чиқишини инобатга олиб, судьяларни интизомий
жавобгарликка тортиш асослари меҳнат ҳуқуқи нормалари асосидан ташкил
топган бўлиши ва тартибга солиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Бироқ шуни қайд этиб ўтиш лозимки, судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги тўлиқ меҳнат ҳуқуқи нормалари асосидан ташкил топганлиги
борасидаги фикрларга қўшилиш мумкин эмас. Чунки судьяларнинг интизомий
жавобгарлигининг меҳнат ҳуқуқидаги интизомий жавобгарлик билан ўхшаш
жиҳатлари билан бир қаторда фарқли жиҳатлари ҳам мавжуд ва булар
қуйидагилардир

:

меҳнат қонунчилигидаги интизомий жавобгарлик иш берувчи ва ходим

ўртасида тузилган меҳнат шартномаси мавжуд бўлган ҳоллардагина вужудга
келади, бироқ судья ўз вазифасига киришганида у билан меҳнат шартномаси
тузилмайди;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

42

меҳнат қонунчилигида интизомий жавобгарлик меҳнат шартномаси

шартларидан, ходимнинг лавозим йўриқномаси ва корхонанинг ички меъёрий

ҳужжатларида

белгиланган мажбуриятларни бузилиши оқибатида пайдо бўлади,

яъни меҳнат ҳуқуқида интизомий жавобгарлик ходим томонидан ўз хизмат
вазифаларини амалга ошириш вақтидаги хато ва камчиликлари натижасида
интизомий жавобгарлик келиб чиқади, аммо судьяларнинг интизомий
жавобгарлиги судьялик фаолиятидан ҳоли бўлган вақтда содир этилган судьялик
шаъни ва қадр

-

қимматига доғ туширадиган, суднинг обрўсини туширадиган

ножўя хатти

-

ҳаракат содир этганлиги учун ёки судьялар одоб

-

аҳлоқ кодексида

белгиланган талабларни бузганлиги учун ҳам интизомий жавобгарликка
тортилиши мумкин;

меҳнат қонунчилигида интизомий жазо чораси сифатида хайфсан, жарима

ёки меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш каби
интизомий жазо чоралари белгиланган бўлиб, ходимнинг ножўя хатти

-

ҳаракатлари учун иш берувчи томонидан бериладиган огоҳлантириш меҳнат
қонунчилигида

интизомий жазо чораси ҳисобланмайди, бироқ Ўзбекистон

Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 74

-

моддаси ва бошқа МДҲга

аъзо мамлакатлар қонунчилигида огоҳлантириш судьяларга нисбатан
қўлланиладиган интизомий жазо чораси сифатида белгилаб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги тушунчасига таъриф бериб ўтилмаган.

Россия Федерациясининг 2013 йил 2 июлдаги 179–ФЗ

-

сонли “Россия

Федерациясида судьяларнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 12.1.

-

моддасида

судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тушунчасига аниқ таъриф бериб ўтилган.
Унга кўра, интизомий жавобгарлик деганда судья томонидан хизмат вазифасини
амалга ошираётган вақтда ёки хизмат вазифасидан ҳоли бўлган вақтда содир
этган айбли ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида ушбу қонун нормалари ва
судьяларнинг одоб

-

аҳлоқ кодекси талабларининг бузилиши оқибатида судьялик

шаъни ва қадр

-

қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган

ножўя хатти

-

ҳаракатнинг содир этилиши деб таъриф бериб ўтилган [13].

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида юридик жавобгарлик қонун ёки

шартнома шартларини бузишдан ёки зарар етказишдан келиб чиқиши
мумкинлиги белгиланган. Лекин ҳеч бир норматив ҳужжатда судьяларнинг
интизомий жавобгарлиги таркиби белгилаб қўйилмаган. Масалан, Жиноят
кодексида жиноят таркиби, МЖтКда маъмурий жавобгарлик таркиби аниқ
кўрсатиб ўтилган.

Албатта, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳам

судьяларнинг

интизомий жавобгарлигининг таркиби ва белгилари аниқ ва равшан белгилаб
қўйилиши

мамлакатимизда одил судловни амалга оширишга ўзининг ижобий

таъсирини кўрсатган бўлар эди.

В.К.

Ауловнинг фикрича, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги мавжуд

қонун нормалари ва судьяларнинг одоб

-

аҳлоқ кодекси талаблари асосида

судьяларга юкланган хизмат вазифлари ва мажбуриятларидан, жамият
манфаатларини инобатга олган ҳолда судьялар томонидан содир этилган
интизомий қилмиш учун белгиланадиган жазо чоралари ва уларни жавобгарликка
тортиш механизми мажмуидан ташкил топган деб ҳисоблайди [14

.

Б. 10–

15].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

1 (2023) / ISSN 2181-1415

43

Биз мазкур фикрга тўлиқ қўшилган ҳолда, юқоридаги фикр ва

мулоҳазаларни умумлаштириб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми амалий ва назарий
жиҳатдан такомиллаштиришга муҳтож бўлган ҳуқуқий институт бўлиб
қолаётганлигини

инобатга олиб ушбу институтни такомиллаштириш мақсадида,

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунига судьяларнинг
интизомий жавобгарлиги тушунчаси ва судьяларнинг интизомий жавобгарлиги
таркибини белгиловчи нормалар билан тўлдириш, шунингдек “Судьяларнинг
малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Судьяларнинг

малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомни судьяларни интизомий жавобгарликка
тортиш тушунчаси, таркиби ва белгиларини, интизомий жавобгарликка тортиш
муддатлари ва бошқа элементларни аниқ белгилаб берадиган ҳуқуқ нормалари
билан тўлдириш орқали, мазкур жавобгарлик турининг аниқ ва адолатли ишлаш
механизмини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.07.2020 йилдаги

ПФ

-6034-

сон.

2.

Нурумов

Д.Д.

и

др.

Некоторые

проблемы

исполнения

актов

экономического суда

//

Журнал правовых исследований

.

2022.

Т. 7. –

№. 4.

3.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // https://lex.uz/docs/20596

4.

Nurumov D. Characteristics of providing legal services to business entities by

legal consultancy organizations // The American Journal of Political Science Law and
Criminology.

2021.

Т

. 3.

№. 7. –

С

. 27

34.

5.

Фурсов

Д.А., Харламова

И.В. Теория правосудия в кратком трехтомном

изложении по гражданским делам. Т. 1 Теория и практика организации
правосудия. М., 2009. –

С. 117

.

6.

Петухов

Н.А., Ермошин

Г.Т. Независимость судьи Российской Федерации:

современные проблемы обеспечения // Рос. юстиция. 2013. –

№ 3. –

С. 11–

15.

7.

Кудашев

Ш.А. Ответственность судей: необходимость нормативной

регламентации // Мировой судья. 2009. –

№ 12. С. 4–8. См.: Клеандров

М.И. Статус

судьи…

С. 70

8.

Еремина

C.H. К вопросу отраслевой принадлежности дисциплинарной

ответственности судей (трудоправовой аспект) // Административное право.

2011.

№ 2.

С. 64.

9.

Клеандров М.И.

Статус судьи

..

. С. 70

10.

Бахрах

Д.Н. Юридическая ответственность по административному праву

// Административное право и процесс. 2010. –

№ 1. –

С. 2.

11.

Адушкин

Ю.,

Жидков

В.

Дисциплинарная

и

административная

ответственность судей: за и против // Рос. юстиция.

2001.

№ 11. –

С. 24–

26.

12.

Клеандров

М.И. О необходимости кодификации законодательства о судах,

судьях и органах судейского сообщества // Рос. правосудие. 2009. –

№ 4.

С. 4–

16.

13.

Рос. газета. 2018. 5 июля

14.

Аулов

В.К.,

Туганов

Ю.Н.

Правовые

проблемы

дисциплинарной

ответственности судей в Российской Федерации. –

С. 10–

15.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.07.2020 йилдаги ПФ-6034-сон.

Нурумов Д.Д. и др. НЕКОТОРЫЕ ПРОБЛЕМЫ ИСПОЛНЕНИЯ АКТОВ ЭКОНОМИЧЕСКОГО СУДА //ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ. – 2022. – Т. 7. – №. 4.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // https://lex.uz/docs/20596

Nurumov D. Characteristics of providing legal services to business entities by legal consultancy organizations//The American Journal of Political Science Law and Criminology. – 2021. – Т. 3. – №. 7. – С. 27-34.

Фурсов Д.А., Харламова И.В. Теория правосудия в кратком трехтомном изложении по гражданским делам. Т. 1 Теория и практика организации правосудия. М., 2009. С. 117

Петухов Н.А., Ермошин Г. Т. Независимость судьи Российской Федерации: современные проблемы обеспечения // Рос. юстиция. 2013. № 3. С. 11–15.

Кудашев Ш.А. Ответственность судей: необходимость нормативной регламентации // Мировой судья. 2009. № 12. С. 4–8. См.: Клеандров М.И. Статус судьи…. С. 70

Еремина C.H. К вопросу отраслевой принадлежности дисциплинарной ответственности судей (трудоправовой аспект) // Административное право. 2011. № 2. С. 64.

Клеандров М.И. Статус судьи…. С. 70

Бахрах Д.Н. Юридическая ответственность по административному праву // Административное право и процесс. 2010. № 1. С. 2.

Адушкин Ю., Жидков В. Дисциплинарная и административная ответственность судей : за и против // Рос. юстиция. 2001. № 11. С. 24–26

Клеандров М.И. О необходимости кодификации законодательства о судах, судьях и органах судейского сообщества // Рос. правосудие. 2009. № 4. С. 4–16.

Рос. газета. 2018. 5 июля

Аулов В.К., Туганов Ю.Н. Правовые проблемы дисциплинарной ответственности судей в Российской Федерации. С. 10–15

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)