Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept, content, and distinctive characteristics of
attaining judicial status
Temur KARIMOV
1
Department for Problem Loan Debt Collection and Legal Coordination, “National Bank for Foreign
Economic Activity of the Republic of Uzbekistan” JSC
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 15 June 2025
Available online
25 June 2025
This article explores the concept, content, and specific
features of acquiring judicial status in the Republic of
Uzbekistan. It examines the structural principles of attaining
judicial status, the lexical meaning of general status, and the
differences and advantages of judicial status compared to legal
statuses in other law enforcement organizations. The article
also discusses the definitions of judicial status provided in the
legislation of the Republic of Uzbekistan. The author analyzes
and engages in scholarly discourse regarding the perspectives
of Uzbek and foreign scholars on the concept of acquiring
judicial status. Additionally, the article thoroughly examines
specific challenges in obtaining judicial status in the Republic of
Uzbekistan, presenting scientific and theoretical conclusions.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp462-468
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
judicial status,
judge,
status,
components of the concept
of judicial status,
judicial independence.
Судья
мақомига
эга
бўлиш
тушунчаси
,
мазмуни
ва
унинг
ўзига
хос
хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
судья мақомига эга бўлиш,
судья,
мақом,
судья мақомига эга бўлиш
тушунчасининг таркиби,
судьяларнинг
мустақиллиги
.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида судья
мақомига эга бўлиш тушунчаси, мазмуни ва унинг ўзига
хос хусусиятлари, судья мақомига эга бўлишнинг таркибий
принциплари, умумий мақом тушунчасининг луғавий
маъноси, судья мақомига эга бўлишнинг бошқа ҳуқуқни
қўлловчи ташкилотларда мавжуд бўлган ҳуқуқий
мақомлардан
фарқи
ва
устунлиги,
Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида Судья мақомига берилган
таърифлар ёритилган. Муаллиф томонидан Ўзбекистон ва
хорижий олимларнинг судья мақомига эга бўлиш
тушунчасига оид фикр
-
мулоҳазалари
таҳлил қилиниб,
1
Deputy Director of the Department for Judicial Affairs, Department for Problem Loan Debt Collection and Legal
Coordination, “National Bank for Foreign Economic Activity of the Republic of Uzbekistan” JSC.
E-mail: temur_karimov_1994@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
463
илмий мунозарага киришилган. Жумладан, Ўзбекистон
Республикасида судья мақомига эга бўлишдаги айрим
муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, илмий
-
назарий
хулосаларга келинган
.
Понятие, содержание и особенности получения
статуса судьи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
обладание статусом судьи,
судья,
статус,
содержание понятия
обладания статусом судьи,
независимость судей
.
В данной статье рассматриваются понятие, содержание
и особенности статуса судьи в Республике Узбекистан,
структурные принципы приобретения статуса судьи,
лексическое значение понятия общего статуса, отличия и
преимущества статуса судьи по сравнению с правовыми
статусами,
существующими
в
других
правоприменительных организациях, а также определения
статуса судьи, представленные в законодательстве
Республики Узбекистан. Автор проанализировал мнения
узбекских и зарубежных ученых о понятии приобретения
статуса судьи и вступил в научную дискуссию. В частности,
всесторонне проанализированы некоторые проблемы,
связанные с приобретением статуса судьи в Республике
Узбекистан, и сделаны научно
-
теоретические выводы
.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари
доирасида одил судловни таъминлаш, суд ҳокимияти ва судьялик мақомига эга
бўлишга доир қонунчилик нормаларини такомиллаштиришнинг ўрни беқиёс
ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликнинг умуман
жамиятнинг ривожланиши жисмоний ва юридик шахслар ўртасида мулкий ва
номулкий низоларнинг кўпайишига
олиб келаётганлиги судьялик мақомига
бўлган талабларни замон талабларига мос равишда ривожлантириб боришни
талаб этмоқда.
2025 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жами
судлар сони 402 тани ташкил этган, мазкур судларда 1631 судья штат бирлиги
мавжуд бўлиб, шулардан 108 та штат бирлиги вакант ҳисобланади
[1].
2025 йил ҳолатига Ўзбекистон Республикаси жами аҳоли сони 37,7 млн.
кишини ташкил этганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ўртача 24,7 минг киши
бошига битта судья тўғри келмоқда. Албатта, бу кўрсаткич одил судловни сифатли
таъминлаш, низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этиш учун судьялар сони етарли
эмаслигидан далолат беради.
Судлар одил судловни амалга оширар экан, қарорлар қабул қилишда у ёки бу
даражада ҳар қандай соҳадаги фуқаролар ва юридик шахсларнинг фаолиятига,
қайсидир маънода тақдирига тўғридан
-
тўғри таъсир кўрсатувчи мақомга эга
бўлган шахс ҳисобланади. Бунда эса судья томонидан қабул қилинадиган қарор
қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида судья
ўз вазифаларини лозим даражада бажариши учун ўз малакаси ва касбий
билимларини
мунтазам
ошириб,
амалий
кўникмаларини
ва
шахсий
фазилатларини такомиллаштириб бориши шарт. Шу мақсадларда судья мустақил
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
464
таълим олиш имкониятларидан фойдаланиши ҳамда мунтазам равишда давлат
малака ошириш тизимида қайта тайёргарликдан ўтиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 106
-
моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи
ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан
мустақил ҳолда иш юритади. Мазкур норма мазмунидан ҳам суд ҳокимиятининг
мустақиллигига алоҳида эътибор қаратилган.
Умуман олганда, судья мақомига эришиш ва судья бўлиш бу жуда шарафли
касб ҳисобланади ва ўз ўрнида судья мақомига эришган шахс зиммасига катта
жавобгарлик, масъулият ва жуда оғир ақлий меҳнат қилиш вазифасини юклайди.
Сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилган суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари
давомида судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни
танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси
ҳокимият бўғинига бўйсунмайдиган орган –
Судьялар олий кенгаши ташкил
этилди ва бу билан судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний
аралашувларнинг олди олинди, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизими яратилди.
Эндиликда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, малакали ҳамда
масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек, раҳбар
судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар
корпусини шакллантириш, уларнинг
одил судловни амалга ошириш борасидаги
фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга
оширилмоқда. Судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва
кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда
тутувчи тартиб жорий этилиши ҳам суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини
таъминлаш, судьяларнинг касбий нуфузини оширишга қаратилгандир. Бундан
ташқари, жиноят, жиноят
-
процессуал, фуқаролик–процессуал ва бошқа қонун
ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, суд
муҳокамасини ўз вақтида ва адолатли ўтказиш, жазонинг адолатлилиги ва
инсонийлиги кафолатларини кучайтиришни инобатга олган ҳолда одил судлов
самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди. Суд
қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини қайта кўриб чиқишнинг амалдаги
тизимини такомиллаштириш, шунингдек, суд процесси муддатлари ва сифатига
салбий таъсир кўрсатувчи ортиқча оралиқ инстанцияларни бартараф этиш
мақсадида вилоят даражасидаги судлар томонидан фуқаролик ва жиноят
ишларини назорат тартибида қайта кўриш бўйича бир
-
бирини такрорловчи
инстанциялар бекор қилинди. Апелляция ва кассация инстанциялари босқичида
иш юзасидан юқори суд инстанцияси томонидан якуний қарор чиқариш
кафолатлари
мустаҳкамланди.
Янги
тартиб
жорий
этилиши
билан
фуқароларимизнинг судма
-
суд овора бўлиб юриши каби салбий амалиётга барҳам
берилди
[2].
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “судья” сўзига Суд органларида судга
тушган ишларни кўрувчи ва шу ишлар бўйича ҳукм чиқарувчи лавозимли шахс
[3]
деб, тариф
берилган.
Умуман олганда, судья мақоми тушунчасига бир қанча олимлар томонидан
турлича ёндашувларда, турлича таърифланган, юридик энсиклопедияларда ҳам
аниқ таъриф бериб ўтилмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
465
А.Н.Азрилиянаниниг фикрига кўра, судья мақоми қуйидаги элементлардан
ташкил топган: суд тизимини шакллантиришдаги ҳуқуқ ва мажбурият, судьялик
мақомига қўйилган талаблар ва уларнинг ваколат доираси, судьяларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, судьялик вазифасини мустақил, объектив ва ҳиссиётларсиз
амалга оширишда яратилган шароит, судьяларни тайинлаш, ваколат муддатини
узайтириш ва ваколатини муддатидан аввал тугатиш тартиби, судьялар
бирлашмасидаги судьяларнинг фаол иштирокини таъминлашдаги ҳуқуқ ва
мажбуриятлар
[4
. Б. 982
].
О.Н.Бабаеванинг фикрича, судьялик мақомига эга бўлиш тушунчаси
қўйидагиларни қамраб олади: судьяларнинг ҳуқуқий ва муомала лаёқати,
судьяларга қонун талаблари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ушбу
ҳуқуқларнинг кафолати, ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган судьяларга
нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик
[5
. Б. 134
]
деб, қарашларини баён
қилган.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, судья лавозими биринчилардан бўлиб
қадимги
Греция давлатида жорий этилган ва биринчи судья сифатида шоҳ
Соломон эътироф этилади. Албатта, унинг ҳукмлари ҳозирги даврдагидек
демократик принципларга асосланмаган бўлса
-
да, у биринчилардан бўлиб
низоларни ҳукм асосида ҳал этишни йўлга қўйган. Кейинчалик қадимги Афинада
омма томонидан сайланадиган судьялар мақоми пайдо бўла бошлаган.
Ўрта Осиё ҳудудида биринчи судьялар бевосита ислом
ҳуқуқшунослиги
билан боғлиқ бўлиб, улар қозилар кўринишида шаклланган, қози лавозими ислом
ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган. Қози сўзи араб
тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм
қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра, ўзига
хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган.
Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси
тушунилади
[6
. Б. 140
].
Ислом тарихига доир манбаларга асосан тўрт халифа давридан бошлаб
шариат асосида иш юритишни жорий этишга эҳтиёж пайдо бўлган Дастлаб
қозилик вазифасини волийлар
амалга оширган. Кейинчалик, халифа Умар ибн
Хаттоб ҳукмронлигидан бошлаб ислом қонунчилиги асосида ажрим чиқариш
волий вазифаси бўлмаган, балки у масъулиятли ва маърифатли бошқа бир кишига
алоҳида лавозим сифатида юклатилган. Тарихдан маълумки, илк бор Мадина
шаҳрида қози этиб Абу Дардо тайинланган
.
Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан “уламолар табақаси”га
мансуб бўлган киши танлаб олинган. Улар ислом манбалари Қуръони Карим ва
Ҳадиси шарифларни мукаммал билганлар ва амалий татбиқ эта олганлар.
Шунингдек, мазкур табақа вакиллари ислом дини доирасида ақида илмининг
етук
мутахассислари бўлиши билан бир вақтда, фиқҳшунос олим ва шариат
қонунларини татбиқ қилувчи шахслар саналган
[7
. Б. 45
].
Одатда қозилар ўз фаолиятини олиб бориш учун қулай деб билган жойларни
ихтиёрий равишда танлаб олган. Аксарият ҳолларда улар масжид, мадраса ёки ўз
уйларида иш олиб борган. Кейинчалик қозилик вазифасининг кенгайиб бориши ва
лавозим мавқеини юксалиши натижасида давлат томонидан алоҳида бинолар
қурилиб, махсус қозихоналар ва маҳкамалар ташкил этилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
466
Ўзбекистон Республикаси Судья мақомига эга бўлиш тушунчаси, ҳуқуқни
қўлловчи
бошқа давлат ҳокимияти органларида мавжуд бўлган мақомлардан,
жумладан, прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқалардан ваколати
ва масъулияти жиҳатидан тубдан фарқ қилади,
деб ҳисоблаймиз.
Мисол учун, терговчи зарур далилларни тўплайди, сўроқ қилади,
тергов
ҳаракатларини амалга оширади, лекин якуний қарор қабул қила олмайди, унинг
вазифаси жиноятни қандай содир этилганлигини майда деталларигача тўлиқ очиб
бериш. Судья бўлса, ўша тўпланган далилларни тўғри баҳолаб, ички ишончи,
қонун талаблари ва адолат мезонларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси
номидан якуний қарор қабул қилади.
Ҳуқуқшунос
олим Э.П.Остапенконинг фикрича, судьяларнинг ҳуқуқий
мақоми асосан иккита принципдан, мустақиллик ва одилликдан ташкил топган
[8.
Б 4472
]
. Бизнинг фикримизча,
мазкур принциплар кўпгина ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларда ишловчи ходимга тааллуқли бўлиши мумкин. Лекин ушбу
принципларнинг судья мақомидаги ўрни қолган ҳуқуқни қўлловчи ҳуқуқий
мақомларга нисбатан устуворлиги беқиёсдир.
Изоҳли луғатларда “мақом” тушунчасига “... орган, ташкилот, бирлашма,
мансабдор шахс (фуқаро)нинг норматив ҳужжат билан расмийлаштирилган
ҳолатини билдиради (“ҳуқуқий ҳолат” атамаси шундан келиб чиққан)”, “вазият,
мавқе, ўрин, жой; даража, мартаба”
[9
. Б. 569
]
деб таърифлар берилган.
Инглиз тили луғатларида “мақом” сўзи “статус” сўзи билан бир хил маънода
ишлатилиши ҳамда ушбу атама “шахс, гуруҳ ёки мамлакатнинг ҳуқуқий ҳолати”,
“юқори мартаба ёки ижтимоий мавқе, шахс ёки ташкилотнинг расмий ёки ҳуқуқий
ҳолати” деган маъноларни англатиши қайд етилган.
A.Д.Байков “мақом атамаси фуқаронинг (мансабдор шахс, юридик шахс ва
бошқалар) ҳуқуқий мақомини билдириш учун ишлатилади. Ҳуқуқий мақомнинг
мазмунли характеристикаси ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуи ҳисобланади”
[10
.Б.6
],
деб фикр билдирган.
Мақом бу жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
мажмуи ҳисобланади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, адвокат мақомига эга
бўлиш бу адвокат мақоми атамаси таркибий тузилиши ҳисобланган ҳуқуқ ва
мажбуриятларнинг вужудга келишига олиб келади.
Ўзбек ҳуқуқшунос олими В.Давлятов илмий ишида “мақом” тушунчаси
борасида шунга ўхшаш фикр
-
мулоҳазаларини билдириб ўтган.
И.Б.Михаёвскаяининг фикрича, мустақиллик бу қонунни қўллаш соҳасида
бўлмаган, дунёдаги тушунчаларни ўзининг қадриятлари бўйича баҳоловчи,
инсоннинг ички, психологик ҳолатидир
[11]
. Ушбу таърифга бутунлай қўшилиб
бўлмайди, чунки бунда судья қонунга риоя қиляптими, яъни қонунда белгиланган
тартибдан четга чиқмасдан ҳаракат қиляптими, демак у мустақил ҳаракат
қилмаяпти, у қонуний ҳаракат қиляпти деган қарашни илгари сурмоқда. Бизнинг
фикримизча, мустақиллик принципи судья мақомининг ажралмас қисми бўлиб,
мустақиллик ва қонунийлик принципи судьялик мақомида бир
-
бирини
тўлдирувчи, бир
-
бирисиз ўз аҳамиятини йўқотувчи тушунчалар ҳисобланади
ҳамда судья мақомини эгаллаган шахс ўз вазифасини амалга оширишда қонуний
ҳаракат қилсагина, мустақил ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
467
Судьялик мақомининг яна бир таркибий қисми бу одиллик принципи
ҳисобланади. Судьялик мақомида одиллик принципи кўпроқ судьянинг ички
ишончи
билан боғлиқ бўлган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Судлар
тўғрисида”ги
Қонунида
судьяларнинг ҳуқуқий мақомига таъриф бериб ўтилмаган, фақат мазкур
қонуннинг 58
-
моддасида Ўзбекистон Республикасида судьялар қонунга мувофиқ
одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Ўзбекистон
Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эга экани кўрсатилган
[12].
Судьяларнинг ҳуқуқий мақоми юзасидан ҳуқуқшунос олимлар томонидан
хилма
-
хил фикрлар билдириб ўтилган. Масалан Т.К.Рябинина одил судловни
фақат кучли
тафаккурга эга бўлган, судьялик мақомига қўйилган талабларга
тўлиқ жавоб бера оладиган фуқарогина амалга ошириши мумкин
[13
. Б 172
-175],
деб фикр билдиради.
М.И.Курбановнинг фикрича, судья мақоми дейилганда, судьянинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини белгиловчи ҳуқуқлар тизими тушунилади
[14
. Б. 1
-9].
Судьяларнинг ҳуқуқий мақоми бўйича
Г.Б.Власова ва Б.Л.Ханинова
қуйидагича бир
-
хил фикр билдиришган. Судья бу суд ҳокимияти номидан ҳаракат
қилувчи, махсус мақомга эга бўлган фуқародир. Қонун нормаларига таяниб,
уларнинг қилмишларига баҳо берувчи ва адолатли қарорлар асосида жазо
чораларини белгилаб оммавий тарзда фуқароларнинг хулқ
-
атворини
йўналтирувчи шахсдир
[15
. Б. 205
-2010]
, дея ҳисоблашган.
Г.Т.Эрмошин судьяларнинг ҳуқуқий мақомини уларнинг ваколати билан
ифодалашга ҳаракат қилиб, судья бу судлар томонидан ваколати тақсимланган
шахснинг мақоми
[16
. Б.525
]
, деб таъриф беради. Бироқ С.В.Корнакова ва
И.А.Щербаковлар ушбу фикрга қўшилмаган ҳолда, юқоридаги таърифда
ишлатилган ваколат сўзини вазифа сўзи билан алмаштиришни мақсадга мувофиқ
[17.
Б. 180
-185]
, деб ҳисоблайдилар. Чунки, ваколат фақат ҳуқуқлардан иборат
бўлиб, вазифа сўзида ҳуқуқ билан бирга мажбуриятлар ҳам судья мақомининг
ажралмас бўлаги бўлиши керак, деган фикрни илгари суришган.
Юқорида ҳуқуқшунос олимларнинг судья мақоми тушунчасига берган
таърифларига қўшилган ҳолда, мазкур мақомга бизнинг фикримизча қуйидагича
таъриф кўпроқ мос тушади. Судья мақоми қонун томонидан белгиланган
ваколатлар доирасида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган, одил судловни
амалга оширувчи суд ҳокимиятининг вакилидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
https://sudyalaroliykengashi.uz/uz/menu/danniy
2.
https://sudyalaroliymaktabi.uz/uploads/articles/49cd4dee5b0c0aae755bbd1b07f2
0678.pdf
3.
https://izoh.uz/uz/word/sudya
4.
Юридический словарь / под ред А.Н.Азрилияна М. 2007. Б
-982
5.
См. Бабаева О.Н. Проблемные вопросы статуса мировых судей Российской
Федерации // Вестник Воронеж. Гос ун
-
та. Серия: Право. 2007. №1 (2). Б
-134.
6.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар. –
Тошкент. 2011, Б
-140.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
3 (2025) / ISSN 2181-1415
468
7.
Шарафуддин Мусо ибн Юсуф ал
-
Ансорий, Нузҳатул Хотир ва Баҳжатул Нозир. –
Дамашқ., 1991, Б
-45.
8.
О прокуратуре Российской Федерации: ФЗ от 17.01.1992 № 2202
-
1 // СЗ РФ.
1995. № 47. Б
- 4472.
9.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси. Ж. ИИ. Й
-
М
/ Масъул муҳаррир A.Мадвалийев. –
Т.: «Ўзбекистон миллий енсиклопедияси»
Давлат илмий нашриёти, 2020. –Б. 569.
10.
Байков
А.Д.
Статус
адвоката:
содержание,
квалификационные
требования
и
принципы
адвокатской
деятельности.
Монография.
–М.:
ЮРКОМПАНИ,
2010.
–
С. 6.
11.
Дегтярев С.Л. К вопросу об ответственности судебной власти и судей в
Российской Федерации // Арбитражный и гражданский процесс, 2007, № 12.
12.
https://lex.uz/docs/5534923#5538048
13.
Рябинина Т.К. О содержании и проблемах реализации принципа независимости
судей: нравственный аспект // Судебная власть и уголовный процесс. 2017. №
4
. С.172
-175.
14.
Курбанов М.И. К вопросу о правовом статусе судьи в Российской
Федерации//Всероссийский
научно
-
практический
журнал
«История,
философия, экономика и право». № 1. 2014. С.1
-9.
15.
Власова Г.Б., Ханинова Б.Л. Проблемы правового статуса судей и перспективы
развития судебной системы Российской Федерации // Евразийский Научный
Журнал. № 6 (6). 2016. С.205
-210.
16.
Ермошин Г.Т. Статус судьи в Российской Федерации: Дис. ... д
-
ра юрид. наук. М.,
2016. 525 с
17.
Корнакова С.В., Щербакова И.А. Правовой статус судей: терминологические
проблемы определения содержания понятия// Российский судья. 2018. N 4.
С.180
-185.
