Авторы

  • Шерзод Икрамов
    Докторант, факультет послевузовского образования, Университет общественной безопасности Национальной гвардии Республики Узбекистан, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2-pp104-111

Ключевые слова:

национальная гвардия права ребёнка сирота попечительство опека усыновление семейный детский дом приёмный родитель

Аннотация

В статье описываются формы переселения детей-сирот и детей, лишенных родительской опеки, в нашей стране, эффективность работы, проводимой Национальной гвардией по обеспечению права детей-сирот, изменения и дополнения в законы.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of the forms of placement of orphans and
children deprived of parental care: problems and ways to
solve them

Sherzod IKRAMOV

1


University of Public Security of the National Guard of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2023

Received in revised form

15 February 2023
Accepted 15 March 2023

Available online

25 April 2023

The article describes the forms of resettlement of orphans

and children deprived of parental care in our country, the

effectiveness of the work carried out by the National Guard to

ensure the rights of orphans, amendments, and additions to

laws.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss2-pp104-111

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

National Guard,

child rights,

orphans,

guardianship,

guardianship,

adoption,

family orphanage,

foster parent.

Етим ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни жойлаштириш шаклларининг ўзига хос
жиҳатлари: муаммо ва ечимлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

миллий гвардия,

бола ҳуқуқлари,

етим бола,

васийлик,

ҳомийлик

,

фарзандликка олиш,
оилавий болалар уйи,

тутинган ота

-

она.

Мақолада

мамлакатимизда

етим

ва

ота

-

она

қарамоғидан

маҳрум

бўлган

болаларни

жойлаштириш

шакллари

,

етим

болалар

ҳуқуқини

таъминлаш

бўйича

Миллий

гвардия

томонидан

амалга

оширилаётган

ишлар

натижадорлиги

,

қонунларга

киритилиши

лозим

бўлган

ўзгартириш

ва

қўшимчалар

баён

этилган

.

1

Doctoral student, Faculty of Postgraduate Education, University of Public Security of the National Guard of the

Republic of Uzbekistan, lieutenant colonel.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

105

Особенности форм устройства детей

-

сирот и детей,

лишенных родительской опеки: проблемы и пути их
решения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

национальная гвардия,
права ребёнка,

сирота, опека,
попечительство,
усыновление,

семейный детский дом,
приёмный родитель.

В статье описываются формы переселения детей

-

сирот

и детей, лишенных родительской опеки, в нашей стране,

эффективность

работы,

проводимой

Национальной

гвардией по обеспечению права детей

-

сирот, изменения и

дополнения в законы.

Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, унинг ҳаёти, соғлиғи, баркамол шахс

сифатида вояга етиши, таълим ва тарбияси ҳақида ғамхўрлик қилиш бугунги
кунда умумбашарий муаммолардан бирига айланди. Кишилик жамияти вужудга
келгандан буён болани миллатнинг давомчиси сифатида давлатнинг устуни
ҳисоблаб, уни асраб

-

авайлаш, вояга етказиш, жамиятнинг етук аъзоси сифатида

тарбиялашга ҳаракат қилиб келинган. Аммо болалар ҳар доим ҳам болаликнинг
бахтиёр дамларини бошидан кечирмаган, ҳанузгача дунёда очликдан, турли
касалликдан азият чекаётган, мактаб остонасига қадам қўймаётган, ота

-

онасининг

эркалашидан бебаҳра бўлган, оиласига ёрдам бериш мақсадида беғубор
болалигини оғир, машаққатли меҳнатга алмаштирган миллионлаб болалар
борлиги сир эмас. Уларнинг ҳуқуқлари ҳар куни, ҳар дақиқа бузилмоқда.

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, бугунги кунда жаҳонда 140 миллиондан ортиқ

етим ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мавжуд [1]. Мамлакатимизда

Меҳрибонлик ва болалар муассасаларида тарбияланаётган 1471 нафар
болаларнинг 20 фоизини ота

-

онаси бўлмаган “чин етимлар”дир, қолганлари эса

ота

-

онаси бор ёки ажрашган, яқин қариндошлари (тоғаси, холаси, амакиси, аммаси,

бобоси, бувиси ) қўлида тарбияланаётган “ижтимоий етимлар” ташкил этади. Бу
каби “ижтимоий етим”лар сонининг кўпайишига оиладаги иқтисодий
қийинчилик, ёлғиз оналик (оталик), ота ёки онанинг чет элга чиқиб кетиши,
болани парвариш қилиш имкониятига эга бўлмаган кекса бобоси (бувиси) ёки
боланинг масъулиятини ўз зиммасига олмаган қариндоши ёки танишлари қўлида
қолиб кетиши сабаб бўлмоқда [2].

Маълумки, ота

-

она барвақт вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот

этган деб эълон қилинган бўлса, ота

-

она болаларига нисбатан шафқатсиз

муомалада бўлса, жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, муттасил
ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлса, ота

-

она ота

-

оналик ҳуқуқидан

маҳрум этилиб, болалар жойлардаги васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига
топширилади.

Шу ўринда бир табиий савол туғилади? Хўш, етим ва ота

-

она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари қандай ва бу иш билан қайси
орган шуғулланади? Ушбу саволларга

жавобни Ўзбекистон Республикасининг

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги

Қонунлари

ҳамда “Оила” кодексидан топиш мумкин. Чунончи,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

106

Ўзбекистон Республикаси “Оила” кодексининг

149-

моддасида “Васийлик ва

ҳомийлик органлари ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди,

бундай болаларни ҳисобга олади ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир

ҳолатга қараб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлайди, шунингдек,
бундан буён уларга таъминот бериш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш
шарт

-

шароитларини назорат қилиб бориши” кўрсатилган бўлса, ушбу кодекснинг

150-

моддаси ҳамда

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги

Қонуннинг

24-

моддасида “Ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оила (фарзандликка

олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оила)га берилиши,
бундай имконият бўлмаганда эса, етим болалар ёхуд ота

-

оналар қарамоғидан

маҳрум бўлган болалар учун тайинланган муассасалар (тарбия, даволаш, аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалар)га тарбияга
берилиши лозимлиги”

белгиланган [3].

Ўзбекистон Республикаси “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг

7-

моддасига кўра, васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи

давлат органлари сирасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кириши
кўрсатилган. Ушбу қонунда васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият туман, шаҳар
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш
бўлимлари томонидан

вояга етмаганларга нисбатан амалга оширилиши,

васийлик ва ҳомийлик органларидан ташқари бошқа юридик ва жисмоний
шахсларнинг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни
аниқлаш ва жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмаслиги
белгиланган [4].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола

ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–

6275-

сонли Фармонининг 6

-

бандига асосан,

туман (шаҳар) ҳокимликларида амалдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича туман
(шаҳар) идоралараро комиссия котиби ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими
бўлимларидаги болаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича методист лавозимларини
мақбуллаштириш ҳисобига болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ташкил этилди.
Ушбу Фармон билан туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш
шўъбаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди. Унга кўра, шўъба мудири ва
бош мутахассис лавозимлари жорий этилиб, шўъба мудири Болалар масалалари
бўйича комиссия вазифаларини амалга оширади, бош мутахассис эса Васийлик ва
ҳомийлик

масалалари ижросини таъминлайди. Шунингдек, Васийлик ва ҳомийлик

органлари фаолиятини ташкил этишда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил

22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги
низом”ни тасдиқлаш ҳақидаги 269

-

сон қарор муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг

12-

моддасида Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассисининг қуйидаги

ваколатлари белгиланган:

етим болаларни ва ота

-

онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни

аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади, улар ҳақидаги маълумотларнинг

ахборот базасини ва ҳисоботини юритади, етим болаларнинг ва ота

-

онасининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

107

қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларни жойлаштиришни ҳамда

мол

-

мулки бут сақланиши чораларини кўради, ҳато боланинг ҳаётига ёки

соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда уни ота

-

онасидан ёхуд ота

-

онасининг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйиш чора

-

тадбирларини кўради;

васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами,

ҳуқуқий, ижтимоий, психологик

-

педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида

ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш

муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат

нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида етим ва ота

-

она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари белгилаб берилган. Унга кўра,

фарзандликка бериш –

болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг

(шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка

олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри

келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга

оширилади. Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш

юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик

органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб

чиқилади. Ака

-

укалар ва опа

-

сингилларни турли шахслар томонидан

фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг

манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно”. Етим ва ота

-

она

қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни фарзандликка бериш тартиби Вазирлар

Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги “Етим болалар ва ота

-

онасининг ёки бошқа

қонуний

вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий

ҳимоясини янада кучайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 739

-

сонли қарори

билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага

тарбияга олиш (патронат) тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади [5].

Фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар ва

фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг

манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулоса бола турган жойдаги васийлик ва

ҳомийлик

органлари томонидан тайёрланади.

Қонунга

кўра, фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар сифатида ота

-

онаси вафот этган; ота

-

онаси ота

-

оналик ҳуқуқидан

маҳрум этилган; ота

-

онаси суд

томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган; ота

-

онаси болаларни тарбиялаш ёки

уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган; ота

-

онаси бир

йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги

боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган; ота

-

онаси тарбиялаш, даволаш

муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа

муассасалардан боласини олишдан бош тортган; ота

-

онаси бедарак йўқолган ёки

вафот этган деб эълон қилинган болалар ҳисобга олинади.

Васий ёки ҳомий тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Оила

кодексининг 21

-

бобида тартибга солинган бўлиб, унга кўра васийлик ўн тўрт ёшга

тўлмаган етим ва ота

-

онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд

томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга уларга таъминот,

тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва

қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

108

Ҳомийлик

ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим ва ота

-

она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган
фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий
номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
белгиланади. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқини амалга
ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган
муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик
белгиланиши мумкин. Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори
билан белгиланади. Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига
муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга
бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади.

Болаларни оилага тарбияга (патронатга) бериш тартиби Оила кодексининг

22-

бобида белгиланган бўлиб, унга кўра, ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган

вояга етмаган болалар, шунингдек тарбия ва даволаш муассасалари, аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Болаларни

оилага тарбияга олишни истаган шахс васийлик ва ҳомийлик

органлари билан келишилган ҳолда болаларни олдиндан танлаб олади. Болаларни
оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни уларнинг розилиги билан оилага тарбияга
бериш мумкинлиги тартибга солинган.

Болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув васийлик ва

ҳомийлик

органлари билан тутинган ота

-

она ўртасида тузилади. Болаларни

оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувда болаларни таъминлаш, тарбиялаш
ва уларга таълим бериш, тарбияга олган тутинган ота

-

онанинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни тарбияга олган
оилага нисбатан мажбуриятлари, шунингдек бундай келишувни бекор қилиш
асослари ва оқибатлари кўрсатилиши керак. Келишув тузилишидан олдин болани
тарбияга олаётган шахснинг турмуш шарт

-

шароитлари ва оила аъзоларининг

соғлиғи текширилади. Болаларни оилага тарбияга беришда васийлик ва ҳомийлик
органлари уларга бир йўла кийим

-

бош ва пойабзал беради, болани оилага

тарбияга олган шахсга эса, оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун
қонунчиликда

белгиланган миқдорда ҳар ойда нафақа тўлаб турилади. Болаларни

оилага тарбияга (патронатга) бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
21 ноябрдаги “Етим болалар

ва ота

-

онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг

қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 739

-

сонли қарори билан тасдиқланган “Вояга

етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат)
тўғрисидаги низом”да ҳам белгиланган.

Оилавий болалар уйига жойлаштириш билан боғлиқ муносабатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги “Оилавий
болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ–

345-

сон Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил

16 августдаги “Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”[6]ги 451

-

сон Қарори асосида тартибга солинади. Ушбу низомнинг

25-26-

бандларида оилавий болалар уйига тарбиялаш учун бола туғилганидан

бошлаб ўн саккиз ёшга тўлгунча берилиши мумкинлиги белгиланган. Болаларни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

109

оилага беришда ваколатли орган боланинг манфаатларини инобатга олиши,
болаларни оилага бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда бола яшаётган
тарбия муассасаси маъмурияти розилиги билан амалга оширилиши, ўн ёшга
тўлган ва ундан юқори ёшдаги болаларни оилавий болалар уйига фақат уларнинг
розилиги билан берилишига эътибор қаратиши лозим.

Оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ташкил

этилади. Оилавий болалар уйига тарбиялаш учун 3 ёшдан бошлаб камида

3 нафар,

лекин кўпи билан 5 нафар бола берилади. Бунда янгидан ташкил этилган оилага
бир йўла камида 3 нафар бола берилади. Қолган болалар уларнинг танлаб
олинишига қараб берилади. Оилавий болалар уйидаги болаларнинг, шу жумладан,
номзодларнинг қарамоғида бўлган ўзининг ва фарзандликка олган болаларининг
умумий сони 8 нафардан ошмаслиги керак.

Тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш

бошқа муассасаларга (меҳрибонлик уйларига) тарбияга бериш билан боғлиқ
муносабатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги “Етим болалар ва
ота

-

онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

739-

сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳрибонлик уйи

тўғрисида”ги низом билан тартибга солинган бўлиб, унга кўра ота

-

оналари вафот

этган болалар, ота

-

оналари ота

-

оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар, ота

-

оналарининг ота

-

оналик ҳуқуқлари чекланган болалар, ота

-

оналари муомалага

лаёқатсиз деб топилган болалар, узоқ муддат касал бўлганлиги учун ота

-

оналик

вазифаларини бажара олмаган ота

-

оналарнинг болалари, ота

-

оналари билан бирга

олти ойдан ортиқ муддат яшамаган ҳамда қариндошлари ёки бошқа яқин
кишилари томонидан васийлик ёки ҳомийликка олиш рад қилинган болалар, ота

-

оналар болаларни тарбиялашдан ёки уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
ҳимоя

қилишдан бош тортган, шу жумладан, ота

-

оналар ўз болаларини давлат

тарбия, даволаш

-

соғломлаштириш ва тиббий

-

ижтимоий муассасалар ва шунга

ўхшаш бошқа муассасалардан олишни рад этган ҳолларда меҳрибонлик уйларига
жойлаштирилади.

Меҳрибонлик уйига болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар

мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тамомлагунга қадар муассасада
бўладилар. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган етим ва ота

-

она

қарамоғидан

маҳрум бўлган болалар Меҳрибонлик уйига қабул қилинганидан сўнг

ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаб, мактаб

-

интернат)

юборилади. Мазкур муассасаларда болалар тўлиқ давлат томонидан моддий
таъминланади.

Мамлакатимизда 3 ёшгача бўлган етим ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум

бўлган болалар “Болалар уйи”да тарбияланади. “Болалар уйи” фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги

“Болалар

уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 171

-

сон

қарори

билан тартибга

солинади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, васийлик ва ҳомийлик органлари

етим

ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилавий муҳитга бўлган

ҳуқуқини

ҳисобга олган ҳолда, энг охирги чора сифатида уларни давлат

муассасаларига жойлаштирадилар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

110

Е.П.

Лапинанинг фикрича, “Россия ва халқаро амалиёт шуни кўрсатадики,

давлатга тегишли муассасаларда болаларни тарбиялаш уларнинг манфаатларига
тўлиқ жавоб бермайди, чунки болалар уйларининг энг намуналиси ҳам шахснинг
уйғун ривожланиши учун зарур бўлган барча нарсани бера олмайди” [7]. Ушбу
олиманинг фикрига қўшилган ҳолда, етим ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган

болалар оилада тарбия топсагина, келгуси ҳаётида ўз ўрнини топиши мумкин.
Давлат муассасаларида тарбияланувчиларда “боқимандалик” кайфияти юқори
даражада бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим

болалар ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан

янгиланган тизимини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

5215-

сонли

қарорига асосан, Оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларига ҳамда васийликка,
ҳомийликка

ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (йигирма

беш ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари
бириктирилди.

Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар васийлик ва

ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда бир ойда камида бир маротаба етим
болалар ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан суҳбатлар ўтказиш

асосида уларнинг таълим

-

тарбия олиш аҳволи ва маиший шарт

-

шароитларини

ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота

-

онаси ёки

уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш,
фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш
чораларини белгилайдилар.

Ушбу ислоҳотларни амалга оширишдан асосий мақсад болаларни оилада

яшашга

бўлган

ҳуқуқини

таъминлаш

ва

Меҳрибонлик

уйларини

ноинституционлаштиришдан иборатдир. Бу сиёсатнинг самараси ўлароқ, Миллий
гвардиянинг етим ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқи ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш

борасидаги саъй

-

ҳаракатлари натижасида

Меҳрибонлик болалар муассасалари фаолиятини оптимизация қилиш жараёнида

13 та Меҳрибонлик уйи, 4 та Болалар шаҳарчаси ва 4 та Болалар уйлари фаолияти
тугатилди. Ушбу муассасалардан жами 2227 нафар тарбияланувчи чиқарилди.
Шулардан 583 нафари ота

-

онаси ва яқин қариндошларига, 469 нафари фарзандликка,

васийликка ва патронатга, 739 нафари янги ташкил этилган Оилавий болалар
уйларига топширилди, 134 нафари бошқа таълим муассасаларига, 202 нафари олий
ва ўрта

-

махсус таълим муассасаларига, 100 нафари янги уй

-

жойга ўтказилди [8].

Айни дамда эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда

қонунчиликдаги

ушбу муносабатлар билан боғлиқ бўшлиқларни тўлдириш мақсадида айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ, деб
ўйлаймиз. Булар:

Биринчидан,

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 150

-

моддаси ва

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 24

-

моддасини

етим

болалар ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакли

сифатида “Оилавий болалар уйи”га жойлаштиришни белгиловчи ўзгартиш ва
қўшимча

киритиш лозим;

Иккинчидан,

Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари

тўғрисида”ги Қонунининг 271

-

моддасини “оилавий болалар уйларига ёки оилага

тарбияга (патронатга)”, деган жумла билан тўлдириш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4

2 (2023) / ISSN 2181-1415

111

Учинчидан,

Оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларни яшаш

ҳаражатлари учун пул маблағлари миқдорини оилавий болалар уйида
тарбияланаётган болаларники қатори тенглаштиришлик мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

21 ноябрдаги 739

-

сон қарори билан

тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга
олиш (патронат) тўғрисидаги низом”нинг 10

-

бандига

“ҳар бир тарбияланувчи

боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача бўлган болаларга давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари
миқдорида, 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг

7 баравари миқдорида пул ажратилади”, болани тарбиялагани (парваришлаш) учун
тутинган ота

-

оналарга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари

(ногиронлиги бўлган болалар учун 1,5 баравари) миқдорида пул тўланади”
тахририда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса ўрнида, янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида Миллий гвардия

органлари зиммасига етим ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг

ҳуқуқ

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасининг юклатилишини дунё

амалиётида камдан

-

кам учрайдиган ҳодиса сифатида баҳолаб, етим ва ота

-

она

қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш

ҳамда жойлаштириш шаклларини такомиллаштиришга қаратилган қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ушбу соҳада белгиланган
вазифаларнинг амалиётда ижросини юқори даражада таъминлашга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://www.unicef.org/media/media_45279.html;

2.

Маҳалла ва оилани қўллаб

-

қувватлаш вазири ҳузурида 2021 йил

6 декабрь

куни ўтказилган кенгайтирилган видоеселектор йиғилишининг

31-

сон баёни;

3.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси https://lex.uz/docs/ 104720

-

мурожаат санаси 08.02.2023 йил;

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги

Қонуни

https://lex.uz/docs/2307826

мурожаат санаси 14.03.2023 йил;

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги

“Етим болалар ва ота

-

онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 739

-

сонли Қарори https://lex.uz/docs/5117079

мурожаат

санаси 13.03.2023 йил;

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги

“Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

451-

сон

Қарори https://lex.uz/d

ocs/6161748 -

мурожаат санаси 13.02.2023 йил;

7.

Лапина Е.П. диссертации на соискание ученой степени кандидата

юридических наук //Москва, 2010 г., URL:https://lawtheses.com/pravovoe

-

regulirovanie-dogovora-ob-ustroystve-rebenka-v-patronatnuyu-semyu-v-rossiyskoy-
federatsii-

мурожаат санаси:14.03.2023 йил;

8.

Худойберганова Д.З. Етим болалар ва ота

-

она қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш тизимини такомиллаштириш

тўғрисида //

Республика илмий

-

амалий конференция материаллари. –

Т.:

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, 2022.

425 б.

Библиографические ссылки

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ҳузурида 2021 йил 6 декабрь куни ўтказилган кенгайтирилган видоеселектор йиғилишининг 31-сон баёни;

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси https://lex.uz/docs/ 104720-мурожаат санаси 08.02.2023 йил;

Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни https://lex.uz/docs/2307826 – мурожаат санаси 14.03.2023 йил;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 739-сонли Қарори https://lex.uz/docs/5117079 - мурожаат санаси 13.03.2023 йил;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги “Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 451-сон Қарори https://lex.uz/docs/6161748 -мурожаат санаси 13.02.2023 йил;

Лапина Е.П. диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук //Москва, 2010 г., URL:https://lawtheses.com/pravovoe-regulirovanie-dogovora-ob-ustroystve-rebenka-v-patronatnuyu-semyu-v-rossiyskoy-federatsii-мурожаат санаси:14.03.2023 йил;

Худойберганова Д.З. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида //Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Т.:Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, 2022. - 425 б.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)