Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Experience of foreign countries in the field of protection of
children
’
s rights
Sherzod IKRAMOV
1
, Jasurbek ATANIYAZOV
2
University of Public Security of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
28 May 2022
Accepted 20 June 2022
Available online
25 July 2022
The article examines the history of the development of
children
’
s rights, the protection of the rights and legitimate
interests of a child, especially an orphan child and a parent
deprived of care, on the example of developed countries.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss6/S-pp2
18-225
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
children
’
s rights,
history of children
’
s rights,
ombudsman,
Convention on the rights of
the Child,
orphans,
adoption of a child into a
family,
protection of children
’
s
rights,
minors.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда
хорижий
давлатлар тажрибаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
болалар ҳуқуқи,
болалар ҳуқуқлари
тарихи,
омбудсман,
“Болалар ҳуқуқлари
тўғрисида”ги Конвенция,
етим болалар,
болани оилага тарбияга
Мақолада болалар ҳуқуқларининг ривожланиш тарихи,
болалар ҳуқуқларининг, айниқса, етим болалар ва ота
-
она
қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатлари ҳимоя қилиниши ривожланган давлатлар
мисолида ўрганилган.
1
Doctoral student of the Faculty of Postgraduate Education, University of Public Security of the Republic of
Uzbekistan, lieutenant colonel.
2
Doctoral student of the Faculty of Postgraduate Education, University of Public Security of the Republic of
Uzbekistan, captain. E-mail: jasurbekataniyazov91@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
219
олиш,
бола ҳуқуқларининг
ҳимояси
,
вояга етмаган шахслар.
Опыт зарубежных стран в области защиты прав детей
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
права ребенка,
история прав ребенка,
омбудсман,
Конвенция «О правах
ребенка»
,
дети
-
сироты,
усыновление ребенка в
семью,
защита прав ребенка,
несовершеннолетние
лица.
В статье исследуется история развития прав ребенка,
защита прав и законные интересы ребенка, особенно,
детей
-
сирот и лишенных родительской опеки
на примере
развитых стран
Барчамизга маълумки, 2019 йил “Бола ҳуқуқлари” Конвенцияси қабул
қилинганлигининг
30 йиллиги нишонланди. Сўнгги 30 йилликда болалар, ниҳоят,
хайрия жараёнларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Дунёнинг
деярли барча иштирокчи давлатларида болалар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича
қонунчилик базаси, ўз сиёсати ва амалиёти, шу жумладан, болаларга нисбатан
зўравонликни йўқ қилишга қаратилган қонунлар яратилди. Сўнгги 30 йил ичида
беш ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси тахминан 60% га камайди. Болалар
ўртасида бошланғич ва ўрта таълимга кириш сони кўпайиб, 18 ёшга тўлмаган
қизларнинг
оила қуриши ва аёлларнинг жинсий аъзоларини майиб
-
мажруҳ
операция қилиш ҳолатлари доимий равишда камайиб бормоқда. Дунё бўйича
туғилишни рўйхатга олиш кўрсаткичи ошиб бормоқда
[1].
Бола ҳуқуқларининг ривожланиш тарихига назар соладиган бўлсак, у узоқ
ўтмишга бориб тақалади, инсон ҳуқуқлари илмий йўналишининг пайдо бўлиши
ҳақида
сўз борганда, мутлақ кўпчиликнинг фикрига дастлаб Ғарб олимлари
томонидан шакллантирилган концепциялар келади. Дарҳақиқат, тарихий
илдизлари антик даврга бориб тақаладиган идеал орзу –
инсоннинг табиий, яъни
унга Яратган томонидан ато этилган ҳуқуқларни имкон қадар тўлиқ рўёбга
чиқариш ҳақидаги ғоянинг шаклланиши Афлотун ва Арасту каби мутафаккирлар
билан боғлиқдир.
Кейинчалик бу ғоя Гуго Гротсий, Томас Гоббс, Бенедикт Спиноза, Жон Локк,
Шарл де Монтеске, Жан
-
Жак Руссо ва бошқалар томонидан янги шароитларга
мослаштирилган тарзда ривожлантирилган [2].
ХХ асрга келиб, бола ҳуқуқларининг ҳимояси тараққий этиб, бу борада
1924 йилдаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Женева Декларацияси,
1959 йилдаги
“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Декларация, 1989 йилдаги “Бола ҳуқуқлари
тўғрисида”ги Конвенцияси қабул қилинди.
Ҳозирги
кунга келиб эса, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция энг
универсал ҳужжатлардан бири бўлиб, АҚШдан ташқари 192 давлат унинг
иштирокчисидир. Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияга 1992 йилда
қўшилган
бўлиб, бугунги кунгача икки маротаба ўзининг Миллий маърузасини
БМТга тақдим этган [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
220
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашни
хорижнинг энг
ривожланган давлатлари мисолида ўрганадиган бўлсак, Европада Швеция
тажрибаси ўзига хосдир. Даставвал XVII асрдан бошлаб давлат томонидан ота
-
онаси қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган шахсларни дунёда биринчилардан
бўлиб давлат ҳимоясига олиш (barnavårdslag тизими) мақсадида дастлабки
меҳрибонлик уйлари 1624 йилда Стокгольмда ташкил этилганлиги тадқиқот
-
ларимиз натижасида аниқланди.
XVII асрларда швед қироллигига ҳужум уюштирилганда қирол ҳозирги
Туркия ҳудудларига қочиб ўтишга мажбур бўлади. Қочқинда турк султони
ҳимоясида
мамлакатдаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, ўрнатилган
тартибларни назорат қилувчи инсонларни кузатади. Кейинчалик ўз ватанига
қайтиб, мана шу тизимни ўз давлатида “Омбудсман” номи билан жорий этади ва бу
Европада ҳам оммалашади [4].
Шундан сўнг, 1924 йилда давлат томонидан васий ва ҳомийлар томонидан
вояга етмаган шахсларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқлар амалга оширилиши
-
нинг олдини олиш мақсадида шаҳардаги ижтимоий хизматларнинг ваколатлари
кенгайтирилган ҳолда, васий ва ҳомийларнинг фаолиятлари улар томонидан
доимий ўрганиш ваколати белгиланган.
Шу билан биргаликда, 1962 йилда таълим муассасаларида болаларнинг
жисмоний жазоланиши, 1979 йилда Швеция болаларни ҳар қандай жисмоний
жазолашни бутунлай тақиқлаган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. Ҳозирги
кунда Швецияда болаларни ҳимоя қилиш масаласи "Ижтимоий хизмат
тўғрисида"ги (Socialtjänstlag) қонун билан тартибга солинади. Мазкур қонун билан
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳар бир шаҳарнинг ижтимоий хизматлари
томонидан амалга оширилади [5].
Шу билан биргаликда, болаларга зўрлик ва шавқатсизлик каби муносабатда
бўлганлик ҳолатларини аниқлаш мақсадида Швеция тажрибасини ўргангани
-
мизда, Швециядаги BRIS (Боланинг жамиятдаги ҳуқуқи) ишонч телефонлари
1971 йилда йўлга қўйилганлигига, шундан буён ҳар йили 10 минглаб болаларга
ёрдам бераётганлигига гувоҳ бўлдик . Ишонч телефони тўрт яшар қизалоқнинг
ўгай отаси томонидан ўлдирилганлигига жавоб тариқасида ўрнатилган эди.
Бугунги кунга келиб, BRIS Швецияда давлат миқёсида фаолият юритадиган
уюшма ҳисобланиб, бутун давлат ҳудуди бўйича текинга
қўнғироқ
қилиш мумкин.
Ишонч телефонига қўшимча равишда почта хизмати ҳам йўлга қўйилган
ушбу ташкилотнинг мавжуд эканлигидан болаларни хабардор қилиш учун дастур
доирасида амалий саъй
-
ҳаракатлар олиб борилмоқда [6].
Ҳиндистонда
иш бошлаган ишонч телефонлари фаолияти жуда муваф
-
фақиятли бўлгани боис ҳозирда 50 дан ортиқ йирик
шаҳарларга ҳам ўрнатилган.
1996 йилда фаолият бошлаганидан бери 3 млн.дан ортиқроқ қўнғироқларга жавоб
қайтарилди
.
Бизнингча, Швеция, Ҳиндистон ва Англия тажрибасини мамлакатимизда ҳам
жорий этиш вақти келди, чунки фуқаролармиз томонидан болалар ҳуқуқлари
бузилган, уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинганда фақатгина “102”
рақамига қўнғироқ қилиш амалиёти мавжуд, ундан бошқа етим бола ва ота
-
она
қарамоғидан
маҳрум бўлган болалар, қаровсиз қолган ёки ёрдамга муҳтож бўлган
болалар аниқланганда ва бола
билан боғлиқ оилавий келишмовчиликларда эса
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
221
қайси
идорага мурожаат этишда қийналадилар ва яна “102” рақамига мурожаат
этадилар. Шу сабабли алоҳида болаларга ва уларнинг ота
-
оналари, васий ҳамда
ҳомийларига
ўзларини қизиқтирган масалалар ва болага оилада содир этилаётган
номуносиб хатти
-
ҳаракталар бўйича мурожаат этишлари учун “ишончтелефон
-
лари”ни жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Буюк Британияда бола ҳуқуқлари Европа Иттифоқининг бошқа мамлакат
-
ларига нисбатан анча қатъий ҳимоя қилинади. Ижтимоий хизматларнинг
қатъийлиги ва болаларни тарбиялашга оид баъзи инглизча усулларнинг ноодатий
томонлари ҳақида кўплаб тарихий маълумотлар ёзилган. Инглизларнинг ўзлари
орасида узоқ вақтдан бери давлат болали ёш оилаларни парвариш қилиш бўйича
махсус хизматларнинг назоратини сусайтириши керак, бу уларнинг “ғамхўрлиги”
дан кўра кўпроқ зарар келтирмоқда, деган фикрдалар. Ҳар йили Буюк Британияда
Children Act қонунчилиги асосида тахминан 50 нафар болалар (10
000 нафардан)
оилалардан турли сабабларга кўра олиб қўйилади. Шу билан бирга, болани олиб
қўйиш сабаби нафақат унга нисбатан ёмон муомалада бўлиш, балки ортиқча севги
ҳам
бўлиши мумкин. Масалан, икки йил аввал махсус бола парвариши хизмати
қарори билан беш оила фарзандларининг семириб кетганлиги туфайли ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган [7].
Инглиз ота
-
оналари бошқалар сингари ўз фарзандларига масъулият ва
ҳурмат
билан муносабатда бўладилар. Шу билан бирга, бу ерда туғруқ таътилида
узоқ вақт қолиш одат эмас ва аёллар қоида тариқасида икки ҳафталик туғруқ
таътилидан кейин ишга қайтадилар. Шунга кўра, Буюк Британия қонунларида
бола ва ота
-
она ўртасидаги муносабатларга катта эътибор қаратилган. Children Act
қонунига
кўра, 12 ёшга тўлмаган болаларнинг катталар томонидан ярим соатдан
ортиқ қаровсиз қолдирилиши тақиқланади. Агарда бола уйда ёлғиз қолса, болалар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий хизмат ота
-
онани ота
-
оналик
ҳуқуқларидан
маҳрум қилиши мумкин. Бола икки ёшга тўлганда мактабгача
таълим муассасасига, 5 ёшдан эса мактабга юборилиши мумкин. Буюк Британияда
таълим
16 ёшга қадар мажбурийдир.
Бола ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан АҚШда махсус юрисдикция судлари
мустақил равишда ёки туман судларида фаолият юритадилар. Бу судлар солиқ, ер,
оилавий низолар, мерос масалалари, давлат органларига қарши даъволар билан
бир қаторда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликка оид ишларни ҳам кўриб
чиқади.
Штатларнинг амалдаги қонунчилигида бола ҳуқуқларини таъминлаш
бўйича ҳуқуқлари маъно жиҳатдан конституциявий деб ҳисобланиши мумкин
бўлган бурчларни бевосита эълон қилиш ҳам кенг тарқалган эмас. Мактаб
таълими эса штатларда мажбурий тартибда белгиланган. Кўпгина штатларда
6 ёшдан 16 ёшгача бўлса, 4 та штатда эса мактабда ўқиш ёши
6 ёшдан 18 ёшгача
белгиланган. Бу ёшдаги болага таълим бериш масъулияти ота
-
она зиммасида
бўлиб, агар улар бундан бўйин товласа, жаримага тортилиши белгиланган.
Шу билан биргаликда, АҚШ қонунчилигига (Кўшма Штатлари Полиция
қонунига) [8] кўра, болаларнинг ҳуқуқлари жамоат ташкилотлари ва фуқаролар
томонидан давлат ўрнатган норматив
-
ҳуқуқий тартибга кўра таъминланиши
белгиланган. Шу асосга кўра, фарзандликка олиш жараёнида ҳам болаларнинг
ҳуқуқлари
жиддий қабул қилиниши белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
222
Шунингдек, агар бола маълум бир оила қарамоғида бўлса ва асраб олиш
жараёнидан ўтаётган бўлса, ҳатто бу жараёнда унга бутун вақт давомида
ғамхўрлик қилган оила кўп ҳолларда устунликка эга бўлади, чунки бола бу
оиланинг муҳитига аллақачон ўрганиб қолганлигини суд ҳисобга олиши белги
-
ланган. Шунингдек, ота
-
оналарнинг ҳуқуқлари боланинг ҳуқуқларига зид бўлган
ҳолларда, боланинг ҳуқуқлари устунлик қилади. АҚШнинг баъзи бир штатларда
бир жинсли жуфтликларга фарзанд асраб олишга рухсат берилган [9].
Ҳуқуқшунос
В.Л.Кабанов ўзининг тадқиқот ишида: “Бир жинсли шахслар
доирасида болани асраб олиш боланинг кўп жинсли оиладаги яшаш шароитидан
бутунлай фарқ қиладиган, бола шахсиятининг шаклланишига сезиларли таъсир
кўрсатадиган ва бесоқолбозликка мойил сифатида ўзига хос психологик муҳитда
ўсишига олиб келади”. “Бундан келиб чиқадики, қонунчиликда бир жинсли жуфт
-
ликлар томонидан фарзанд асраб олиш имкониятини белгилайдиган давлат
болаларнинг халқаро ҳуқуқда белгиланган оилага бўлган ҳуқуқларини бузади”,деб
таъкидлаб ўтган.
Ҳуқуқшунос
В.Л.
Кабановнинг фикрига қўшилган ҳолда, бизнингча, бир
жинсли шахсларнинг оила қуришларига миллий қонунчилигимизда рухсат
берилмаган, ҳатто динимиз ҳам буни тақиқлайди. Хорижий давлатларда инсон
ҳуқуқлари
экан деб, бир жинсли шахсларнинг оила қуришларига рухсат берилган
бўлса
-
да, уларга бола асраб олиш ёки болани
оилага тарбияга олиш кабиларга
рухсат бериш
бола ҳуқуқларига зид деб биламиз.
Чунки бундай оилада улғайган
“бола”нинг руҳиятида, албатта, ўзгариш
бўлади. Атайлик, икки эркак жинсидаги шахслар оила қурган бўлса, улар қиз
болани асраб олса, бола уларнинг қайси бирини “она” ёки “ота”дея олади, қўшни
болаларнинг ёки синфдош дўстларининг ота
-
онаси бошқа
-
бошқа жинсдагилар
бўлса, бола улғайган сари унда “Менинг онам киму, отам ким” деган турли савол
-
лар пайдо бўлади ва келгусида, албатта, турли қийинчиликларга дуч келади.
Шу сабабдан, бизнингча, дунё бўйича бир жинсли шахсларнинг оила
қуришларига ва уларнинг бола асраб олишларига тақиқ қўйиш лозимдир.
Бола ҳуқуқларини таъминлашда Хитой Халқ Республикаси тажрибасини
ўрганганимизда, мамлакатдаги қийин демографик вазият амалдаги Конституция
тузувчиларни қуйидаги нормаларни киритишга мажбур этди: “Давлат туғилиш ва
аҳоли сони ўсишини иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаларига мослаш
-
тиради” (25
-
модда). “Эр
-
хотин туғилишни режалаштиришга мажбурлар”
(49-
модда). Бир вақтнинг ўзида
худди шу модданинг учинчи ва тўртинчи
қисмларининг қуйидаги қоидаларига эътибор қаратиш лозим. “Ота
-
оналар вояга
етмаган болаларни таъминлаш ва тарбиялашга мажбур” эканлиги, никоҳ
эркинлигини бузиш,
қария, аёллар ва болалар билан шафқатсиз муомалада бўлиш
тақиқланиши белгиланган [10
].
Хитой Халқ Республикасининг “Никоҳ” тўғрисидаги қонунига кўра,
Никоҳсиз
туғилган болалар никоҳда туғилган болалар билан тенг ҳуқуқлардан фойда
-
ланадилар. Ушбу болаларга ҳар қандай шахс томонидан зарар етказиш ва
камситиш тақиқланади. Никоҳсиз туғилган болаларини парвариш қилишда
бевосита иштирок этмайдиган
ота
-
оналар болалари мустақил равишда ҳаёт
кечиргунларига қадар
уларнинг яшаш ва таълим олиш учун моддий жавобгар
ҳисобланадилар (25
-
модда).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
223
Давлат болаларни оилага қабул қилиш пайтида юзага келадиган
масалаларни ҳимоя қилади. Амалдаги қонуннинг ота
-
оналар ва болалар муноса
-
батларига оид қоидалари фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинган
болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш учун қўлланилади.
Фарзандликка олинган болалар ва биологик ота
-
оналар ўртасидаги
муносабатлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бола фарзандликка олиш натижасида
тугалланади.
(26-
модда)
Фарзанд асраб олувчи ота
-
оналар ва бола ўртасида шафқатсиз
муносабатда
бўлишга
ёки камситишга йўл қўйилмайди [11] (27
-
модда)
Аниқланишича, Хитой Халқ Республикасида етим ва ота
-
она қарамоғидан
маҳрум бўлган мактаб
-
интернат битирувчиларига алоҳида ғамхўрлик кўрсати
-
лади. Бунинг учун Хитойда махсус интернат битирувчиларини келгусида қўллаб
-
қувватлаш
учун махсус органлар ва хайрия ташкилотлар фаолият юритади.
Мазкур тизим
марказлаштирилган бўлиб, мактаб
-
интернат битирувчиларига
моддий ёрдам кўрсатилади [12].
Тадқиқот ишимиз жараёнида яқин қўшни давлатларда бола ҳуқуқлари ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш тажрибаси ўрганилганда, Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, Россия Федерациясида болалар
билан ишлаш бўйича мутахассисларни, шу жумладан, тиббиёт ходимларини, турли
соҳа ўқитувчилари, психологлар, ички ишлар ходимларини тайёрлаш бўйича Олий
ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кенг тармоғи мавжуд.
Мамлакатда нисбатан янги “Ижтимоий хизмат” мутахассислиги ривож
-
ланишда давом этмоқда. Тиббиёт ва педагогика йўналишида Олий ва ўрта махсус
таълим муассасасида таҳсил олаётган мутахассислар болалар билан ишлаш учун
махсус тайёргарликдан
ўтмоқдалар. Умуман олганда, ижтимоий хизмат ходим
-
ларини назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш даражаси ошиб бормоқда.
Ижтимоий иш фан сифатида ривожланиб бормоқда ва унинг предмети оила ва
болалар муаммоларини ўрганишга қаратилганлигини кўришимиз мумкин [1
4].
Шунингдек, Россияда барча даврларда бола ҳуқуқлари муаммоси мавжуд
бўлган, афсуски, ҳозирда ҳам бу муаммо бутунлай ҳал этилмаган. Буни расмий
статистика тасдиқлайди. Россия Таълим вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йил
30 июнь ҳолатига кўра, 54,5 минг етим бола рўйхатга олинган, 2014
йилда 1520 та
болалар уйлари бўлган бўлса, ўтган 5 йил давомида бу кўрсаткич 20% га қисқарди.
2018 йил 6 ойида 4244 нафар 1 ёшга тўлмаган болалар вафот этганлиги,
шунингдек, 100 дан ортиқ бола ҳуқуқларига оид қонунлар қабул қилинганлигини
,
давлат томонидан турли концепция ва дастурлари ишлаб чиқилганлигини
кўришимиз мумкин.
“Россия Федерациясида бола ҳуқуқларининг асосий кафолатлари тўғри
-
сида”ги федерал Қонуни, Россия Федерацияси Конституциясида назарда тутилган
боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг асосий кафолатларини
белгилайди ҳамда боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга
ошириш учун шароит яратади. “Етим болалар ва ота
-
она қарамоғисиз қолган
болалар учун қўшимча кафолатлар тўғрисида”ги Қонун эса етим болалар ва ота
-
она қарамоғисиз қолган болалар ҳуқуқлари таъминланишида муҳим ўринга эга
эканлиги тадқиқотларимиз натижасида аниқланди [15].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
224
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам “Етим болалар ва ота
-
она
қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари кафолати тўғрисида”ги қонун
Қабул
қилиш вақти келди.
Россияда етим болалар ва ота
-
она қарамоғисиз қолган болаларга моддий ва
номоддий шаклларда ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Ижтимоий ёрдамнинг моддий
турига муассасаларда (мактаб
-
интернатда) бепул тураржойга эга бўлиш, кийим
-
кечак, озиқ
-
овқат, ўқув буюмлари ва ҳаётий зарур жиҳозлар киради. Бундан
ташқари, улар мактаб
-
интернатни тугатгандан сўнг уй
-
жой билан таъминланиши,
шунингдек, барча транспорт турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.
Ижтимоий ёрдамнинг номоддий тури ҳам кенг бўлиб, унга Олий, ўрта
-
касб
-
ҳунар
ёки ўрта
-
махсус таълим соҳасидаги имтиёзлар, имтиёзли тиббий ёрдам олиш
ҳуқуқи, ишга жойлашишда устуворлик ва бошқа имтиёзлар киришини кўришимиз
мумкин [16].
Россия ҳукумати томонидан 2000 йил 14 февраль куни “Россия Федерация
-
сининг вояга етмаган фуқароларини ҳарбий қисмларга
тарбияланувчи сифатида
қабул қилиш ва
уларга
зарур таъминот турларини бериш тўғрисида”ги Низомни
тасдиқлаш ҳақидаги 124
-
сон Қарори асосида
етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан
маҳрум бўлган болалар ўз хоҳишларига кўра, ҳарбий қисмларга тарбияланувчи
сифатида ҳудудий мудофаа бўлимлари йўлланмаси билан васийлик ва ҳомийлик
органлари розилиги билан жойлаштирилиши ўзига хос тажрибадир.
Бизнингча, келгусида мамлакатимизда ҳам Россия тажрибаси мисолида етим
болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни
ҳамда
Республика ўғил
болалар ўқув
-
тарбия муассасасида тарбияланаётган (тарбияси оғир) болаларни
Миллий гвардия ҳарбий қисмларига тарбияланувчи тариқасида жойлаштириш
ўзининг ижобий самарасини беради. Чунки
ўғил болаларнинг аксариятида ҳарбий
бўлишга иштиёқи баланд бўлгани ва ҳарбий қисмларда қатъий тартиб
-
интизом ва
кун тартибига амал қилинганлиги сабабли
уларнинг ҳарбий қисм ҳаётига
мослашиб кетиш жараёни осон кечади.
Дарҳақиқат, ҳарбий қисм тарбияланувчиси “Темурбеклар” ҳарбий
-
лицейларига ва Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинса, ўқув
машғулотларини пухта ўзлаштиришига, руҳан тетик, жанговар шай, ҳам маънан,
ҳам жисмонан соғлом бўлишларига, келгусида етук кадр бўлиб етишишларига
ишонч ҳосил қилишимиз мумкин.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистонда, балки бутун дунёда истиқомат
қилаётган
ёш авлодни қўллаб
-
қувватлаш, уларга меҳр бериш, келажакда етук
инсон бўлишига, ўз Ватанига ва халқига садоқат билан хизмат қиладиган,
масъулиятли бўлиб улғайишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Ривожланган
хориж давлатларининг бола ҳуқуқлари кафолатлари соҳасидаги қонунчилигини
янада чуқур ўрганиб, ўзимизнинг миллий қонунчилигимизни такомил
-
лаштиришга оид таклифларимизни доимий равишда ваколатли органларга
тақдим этиб, амалиётга жорий қилиниши учун хизмат қилиш биз ҳуқуқшунос
-
ларнинг олдимизда турган долзарб вазифаларимиздан биридир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2022) / ISSN 2181-1415
225
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг расмий интернетдаги саҳифаси.
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/childcon.shtm (мурожаат
санаси:25.05.2022 йил)
.
2.
https://oliymahad.uz/26847 (мурожаат санаси 27.05.2022)
.
3.
Тиллабаев
М. Бола ҳуқуқлари: Ўқув
-
қўлланма. М.
Тиллабоев, А.
Мўминов,
Ф.Хамдамова –
Т.: ЖИДУ, 2010. –
Б.
431.
4.
http://ombudsman.uz/uz/managements/ombudsman
5.
Е.А.Лебедева “Механизмы защиты прав ребенка (на примере Швеции)”
стат., Вопросы студенческой науки., Выпуск
№2 (42), февраль 2020.,
–
file:///C:/Users/User/Downloads/mehanizmy-zaschity-prav-rebenka-na-primere-
shvetsii.pdf
–
мурожаат санаси 20.05.2022 йил.
6.
Болаларни ҳимоя қилиш. Парламент аъзолари учун қўлланма. / Масъул
муҳаррир А.Х.
Саидов.
–
Т.: ЮНИСЕФ, Инсон ҳуқуқлари
бўйича Ўзбекистон
Республикаси Милий маркази, 2006.
–
Б. 137
.
7.
https://tv-english.club/ru/statyi-ru/velicobritaniya-ru/prava-rebenka-v-
velikobritanii-i-gosudarstvennaya-zabota-o-nem/
–
мурожаат санаси 20.05.2022 йил
.
8.
The Law of the United States of America on the Police of America.,
https://www.ohchr.org/en/instruments-mechanisms/instruments/code-conduct-law-
enforcement-officials
–
мурожаат
санаси
25.05.2022
йил
.
9.
Зарубежная практика защиты прав ребенка. Справка.,
https://ria.ru/
20100317/214971297.html
–
мурожаат санаси 20.05.2022 йил
10.
The
Constitution
of
the
United
States:
A
Transcription.,
https://www.archives.gov/founding-docs/constitution-transcript-
мурожаат
санаси
24.05.2022
йил
.
11.
https://chinalawinfo.ru/civil_law/law_marriage-
2
(мурожаат
санаси
26.05.2022 йил)
.
12.
https://vercont.ru/informatsionnye_materialy/ekspertno_analiticheskie_mate
rialy/mezhdunarodnyy_opyt_realizuemykh_programm_effektivnoy_sotsializ.html.
13.
Xingshi Susong Fa [Criminal Procedure Law] (adopted by the National People’s
Congress, July 1, 1979)
Режим
доступа
: https://
е
.law.cuhk.edu.hk/en/research/crj/
download/papers/2012-CRJOccasional Paper-CPL.pdf
мурожаат
санаси
24.05.2022
йил
14.
Док
.
ООН
CRC/C/125/Add.5.
П
. 73
–
77
–
Мурожаат
санаси
: 26.05.2022
йил
15.
https://cyberleninka.ru/article/n/aktualnost-problemy-prav-rebenka-i-ego-
zaschity/viewer
–
мурожаат санаси 25.05.2022 йил
.
16.
https://cyberleninka.ru/article/n/sotsialnaya-zaschita-detey-sirot-i-detey-
ostavshihsya-bez-popecheniya-roditeley-kak-garant-dostoynogo-buduschego/viewer
–
мурожаат санаси 25.05.2022 йил.
